Maqolada jamiyatda ijtimoiy barqarorlikni ta’minlash sharoitida yoshlarning jamiyatning turli sohalarida faolligi va ijtimoiylashuv xususiyatlarini shakllanishi tadqiq qilingan, uni yanada takomillashtirish bo‘yicha tavsiya va tavsiflar berilgan.
Ushbu mаqоlаdа Fargʼona vodiysi viloyatlarida oʼzbek millatiga mansub aholi salmogʼidan soʼng yuqori turuvchi tojik va qirgʼiz millatiga mansub aholi istiqomat qiluvchi mahalla fuqarolar yigʼinlarida «Inson kapitalining etnosotsial guruhlar turmush sifatini oshirishdagi imkoniyatlarini baholanishi» mavzusida sotsiologik tadqiqot olib borildi. Etnosotsial guruhlarning turmush sifatini oshirishning bir qator indekslarini tahlil qilish asosida mazkur tadqiqotning mohiyatini yanada chuqurroq oʼrganishga harakat qildik. Shuningdek, etnosotsial guruhlar daromadining bugungi kun talabiga mosligi darajasi, salomatlik, dam olish va boʼsh vaqt masalalari, mahalladagi ijtimoiy muhit sotsial munosabatlar, etnosotsial guruhlarning jamiyatda boʼlayotgan jarayonlardan qoniqish darajasi, ijtimoiy tarmoqlarning ijtimoiy turmush tarzdagi ahamiyati, ijtimoiy himoyalanganlik holati va uning etnik identifikatsion xususiyatlari tadqiq etilib bir qator xulosa, taklif va tavsiyalar ishlab chiqildi.
Maqola respublikamiz yoshlari shakllanishi va xalqaro maydonga chiqish bosqichidagi bilim darajasi haqidagi dolzarb masalaga bag‘ishlangan. Muallifning ta’kidlashicha, davlatimizning jahon hamjamiyatiga integratsiyalashuvi yoshlar salohiyatini xalqaro miqyosda faollashtirish zaruriyatini taqozo etmoqda.
Мақолада ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мазкур тизимни янада такомиллаштириш мақсадида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг ижроси, шунингдек аёллар, вояга етмаганлар ва ёшлар билан олиб борилаётган тизимли ишлар натижалари ёритилган.
Mаzкur mаqоlаdа ахbоrоtlаr оqimi jаdаlliк bilаn intеgrаtsiyalаshib bоrаyotgаn hоzirgi dаvrdа zаmоnаviy tа’limning аsоsiy vаzifаlаridаn biri аtrоf-оlаm vоqеа hоdisаlаrini mustаqil tаhlil qilа оlаdigаn tаlаbа yoshlаrni mа’nаviy tаhdidlаrdаn himоya qilishdа mа’nаviy-mа’rifiy fаоliyat sаmаrаdоrligi оshirish muhim аhаmiyat каsb etishi ilmiy-nаzаriy jihаtdаn tаhlil etilgаn.
Ҳар бир мамлакат олдида турган муҳим вазифалардан бири ёшларга оид давлат сиёсати миллий моделини ишлаб чиқишдир. Маълумки, ёшлар жамиятнинг энг фаол қатлами ҳисобланиб, улар ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришларга сабаб бўладиган, бунёдкорлик гояларини ҳаётга татбиқ этувчи асосий омил ва салоҳиятли куч ҳисобланади. Ёшларни ижтимоий, маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини тўлақонли рўёбга чиқариш, жамиятда ўз ўрнини эгаллашлари учун қулай шароитлар яратиш орқали ёшларни Ватан тақдирини ҳал этувчи катта кучга айлантириш мумкин. Бу борадаги муаммоларни ҳал этиш нафақат мамлакатнинг ижтимоий- иқтисодий ривожланиши, балки бутун мамлакат хавфсизлигининг кафолати ҳам ҳисобланади.
Мақолада сиёсийлашган исломнинг араб давлатларидаги модернизация жараёнларига, ижтимоий-сиёсий ва геосиёсий жараёнларга таъсир даражаси аниқланди. Беқарорлик ўчоғига айланаётган Африка араб давлатларида рўй бераётган сиёсий воқеликларни, диний муносабатларни тартибга солишнинг илмий асосларини яратиш заруратини ўрганади. Шу нуқтаи назардан Шимолий Африка ва Яқин Шарқдаги сиёсий жараёнларни тадқиқ этилган. Ижтимоий-сиёсий трансформация жараёни минтақадаги Тунис, Миср, Ливия ва Форс кўрфазидаги бошқа мамлакатларга ўз таъсирини кўрсатди. Ижтимоий-сиёсий трансформация тўлқини 2010 йил декабрь ойида Тунис ва Жазоир давлатларида бошланиб, “Араб баҳори” воқеалари мураккаб ички вазиятга қаршилик ҳаракати эканлиги, бу ҳодисаларни ҳаракатга келтирувчи ички ва ташқи сабаблар мавжудлигини исботлаш мазкур мақоланинг мақсади ҳисобланади. Шунингдек, бу ижтимоий ва диний ҳаракатлар натижаси бўлиб Тунис, Миср, Ливиядаги амалдаги режимлар қулаши, Ямандаги ҳокимият элитасидаги ўзгаришлар ва бугунги кунга қадар давом этаётган Суриядаги расмий ҳокимият ва мухолифат ўртасидаги курашни номаълум муддатгача давом этаётганини келтириш мумкин. Агар Тунис, Миср ва Яманда амалдаги режимга қарши намойишлар ички омиллар ижтимоий-иқтисодий инқироз, ҳукмрон элитанинг коррупцияга ботиб кетгани, ҳақиқий демократик эркинликларнинг йўқлиги, этноконфессионал қарама-қаршиликларга асосланган бўлса, Ливия ва Сурияда эса ҳал қилувчи омилни мухолиф кучларнинг ташқаридан қўллаб-қувватланиши ташкил этди. Бу воқеалар Сомали, Мавритания ва Қомор оролларидан ташқари барча араб дунёсини қамраб олиб, давлатларнинг кейинги сиёсий тақдирини ўзгартириш билан бирга уларнинг сиёсий тизимлари ва тузимларида янгиланишлар олиб келди. Араб баҳорининг Шимолий Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларига таъсир даражаси турлича бўлди. Шартли равишда Араб баҳори ижтимоий-сиёсий ларзалари давлатлар сиёсий жараёнлари характерида чуқур из қолдирган Тунис, Миср, Яман, Баҳрайн, Ливия, Сурияни ва бу ҳодисалар фақатгина юзаки таъсир кўрсатган Марокаш, Иордания, Ливан, Жазоир, Қувайт, Саудия Арабистони, Уммон каби давлатларни келтириш мумкин. Бунда минтақадаги ҳар бир давлат ичидаги ижтимоий-сиёсий вазиятнинг ўзгариши қўшни давлатларга тўғридан-тўғри таъсир этади. Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада сўнгги йилларда содир бўлган ўзгаришлар янада қийин ва ўзаро боғлиқ вазиятни вужудга келтириб, нафақат қўшни минтақалар, балки жаҳонда хавфсизлик ва барқарорлик нисбатини ўзгаришига олиб келади.
Халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хохцш- иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун кафолатли таъминлаш мақсадида 2023 йил 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни Президентнинг ПФ-158 сон Фармони билан Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнида орттирилган тажриба ва жамоатчилик мухокамаси натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўзбекистон - 2030» стратегияси тасдиқланди.
Динамичное развитие информационной сферы и информационных технологий, либерализация средств массовой информации служат важными факторами углубления демократических преобразований в нашей стране.
Mazkur maqolada etnomadaniyatning ijtimoiy xususiyatlari yoritiladi. Etnomadaniyatning bosh ijtimoiy xususiyatlaridan biri va mohiyati uning yangi madaniy boyliklar yaratishga, kishini ijodga, izlanishga, yon-atrofni yanada go‘zal, zavqli, insoniy qilishga undashida ekanligi ta’kidlanadi. Shuningdek, globallashuv jarayoni, ommaviy madaniyat haqida fikr yuritiladi.
Мақола давлатимиз тараққиётининг муҳим босқичи –
III Ренессанс даврининг бошланишида республикамиз ёшларининг фалсафий
маданияти ва билимдонлиги даражаси ҳақидаги долзарб масалага
бағишланган. Муаллифнинг таъкидлашича, давлатимизнинг жаҳон
ҳамжамиятига интегратсиялашуви, барча ижтимоий муносабатларнинг
сифат жиҳатидан тубдан ўзгариши ва дунёга ёрқин мутафаккирлар ва
қомусий ижодкорларнинг бутун бир юлдузли гурухини ато этганлиги
ёшларимиз ва халқимиз маънавияти ва миллий ғурурини юксалтириш
зарурлигини тақозо этади. Шунингдек, мустақиллик йиллари ўтмишимизни,
маданиятимизни холис билиш даври эканлигини ҳисобга олиб, шу заминда
аждодларимизнинг қўшни халқлар ва маданиятлар билан алоқалари
кенглигини кўрсатади, бу эса дунё ҳамжамиятида, кези келганда тарихнинг
ўзида бизга юкланган рол ҳақида фикр юритиш вақти эканлигини билдиради.
Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги - замонавий жамиятнинг асосий кўрсаткичларидан биридир. Чунки ёшлар мамлакат келажагини белгилаб берувчи, жамиятнинг сафарбар этилувчи ресурсдир. Мазкур мақола ёшлар сиёсати, бу борадаги БМТ томонидан қабул қилинган халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни ёритади. Масаланинг долзарблиги шундаки, дунёни қамраб олаётган глобаллашув жараёнларининг чуқурлашуви ва ундан келиб чиқаётган хавф-хатарларни ёшлар иштирокисиз ҳал этиб бўлмаслиги эътиборидан айнан бу масала жаҳон ҳамжамиятининг, хусусан БМТнинг ҳам устувор йўналишларидан ҳисобланади. Мақолада ёшлар соҳасини тартиб солувчи халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга алоҳида эътибор берилган. Зеро, XX асрнинг ўрталаридан бу масала 130 дан ортиқ давлатлар сиёсатининг объектига айланган. У ёки бу мамлакатнинг ёшларга оид давлат сиёсатини олиб боришида икки, яъни Европа ва англосаксон моделларини ажратилади. Европа модели ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда давлатнинг етакчи ролига асосланиб, ушбу сиёсатнинг устувор йўналишлари, мақсад, вазифа ва кутилажак натижалари аниқ белгилаб олинади. Англосаксон моделга кўра, ёшлар сиёсатини амалга оширишда давлат органларининг тизимли иштироки кузатилмайди, унга ёшлар ташкилотларининг кўнгилли ва эркин иштироки хос бўлиб, уларнинг фаолияти давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Мақолада ёшларга оид сиёсат борасида Япония ва Ўзбекистон тажрибалари, уларнинг умумий ва ўзига хос жиҳатлари тахлил қилинган. Кўпгина давлардан фарқли ўлароқ, Япониянинг ижтимоий-сиёсий тизими ўн йилликлар давомида катта ижтимоий ларзалар ва ижтимоий институтлар инқирозларидан четлаб ўтганлигини таъкидлаш жоиз. Бу эса, ўз навбатида, япон жамиятида ёшлар муаммоларини ҳал этишда давлат томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини исботламоқда. Бу соҳада Япония сиёсати ўзига хос жиҳатларга эга бўлиб, у анъанавий превентив чораларни инновацион ёндашувлар билан уйғунлашишни таъминлайди ва бу унинг универсаллигидан далолат беради. Шунингдек, мақолада Ўзбекистонда жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ёшлар ролини оширишга қаратилган янги сиёсатнинг асосий йўналишлари кенг ёритилган. Бунда ёшлар ташаббусларини давлат ва ёшлар ташкилотлари томонидан тенг қўллаб-қувватланишига урғу берилган. Шундан келиб чиқиб, қайд этиш мумкин-ки, ёшлар билан очиқ мулоқот Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида стратегик йўналишга айланди. Бу стратегияда ёшларнинг ижтимоий фаоллиги, уларнинг замонавий, демократик давлатни шаклланиши жараёнларига дахлдорлигини ошириш ҳал этувчи ўринга эга бўлмоқда.
Mamlakatimizda talabalar uchun barcha shart-sharoitlar yaratib berilgan. Bular ularning jismonan sog‘lom va ma’naviy yuksak bo‘lishlari uchun muhim ahamiyatga egadir. Bunga javoban yoshlarimiz erishayotgan yutuqlar ham oz emas.Ammo bugungi globallashuv sharoitida ma’naviy tahdidlar kuchayib borayotganini ham unutishga haqqimiz yo‘q.