Тиш қаттиқ тўқимасининг патологик едирилишида (ТҚТПЕ) охирги маълумотларга қараганда 11,8% одамларда учрайди [8.16,83], патологик едирилишда (ПЕ) ўрта ёшдаги одамларда 35% гача учрайди, эркакларда аёлларга нисбатан кўпроқ учрайди [57,83]. Бу жараён тиш, тиш қаторларида ва юз соҳасида эстетик, функционал ва морфологик ўзгаришлар билан кечади. Жараённинг узок; давом этиши эса чакка-пастки жаг бўғимини (ЧПЖБ) дисфункциясига, қулоқдаги шовқинларга, эшитишнинг пасайишига, глоссадемияга ва бир қатор бузилишларга олиб келади [16,27,56,57,83]. ПЕ келиб чиқиш сабаблари жуда кўп, асосан эндоген ва экзоген омилларга бўлинади. ПЕни келтириб чиқарувчи эндоген омилларга - наслий мойиллик, модда алмашинувининг бузилиши, нейродистрофик бузилишлар киради [17,46]. Экзоген омилларга чайнов характери (қаттиқ овқатлар), тишлов тури, айрим тишларга ортиқча функционал куч тушиши киради [27,46,57,83]. Масалан, тўғри тишлов ҳолатида ушбу патология баъзи тишларнинг йўқлиги сабабли тез кечади. ТҚТПЕнинг клиник кўриниши тиш қаттиқ ва юмшоқ тўқималаридаги ёруглик ёки электрон микроскоп ёрдамида ўрганилганлигига қарамасдан [8,16,56,80,83,170], ушбу патологияда тишларнинг пулпа сезувчанлиги, қаттиқ ва юмшоқ тўқималаридаги морфологик ўзгаришлар, едирилишнинг кечишида тиш қаттиқ тўқималарида кальций миқдорининг роли, мазкур тиш ёки тиш гуруҳлари пародонтининг заҳира (резерв) кучи кабий масалалар ҳозирги кунгача етарли даражада ўрганилмаган. Мазкур маълумотлар [8,57,83,169,173] эса қисқа мазмунли, яъни фрагментар тавсифга эга. ПЕ даражаси билан тишларнинг структуравий-функционал кўрсаткичлари ва қон зардобидаги ҳамда тиш қаттиқ тўқимасидаги кальций микроэлемента миқдори орасидаги боғлиқлик комплекс ҳолда ўрганилмаган. Даволаш чоралари тишларни депульпация қилиш, ўзакли тишлардан фойдаланиб тишлов баландлигини кескин равишда кўтаришга олиб келинган ҳолатлар беморларда чакка-пастки жағ бўғимида турли ноқулайликларни келтириб чиқаради [7,9,19, 26,29, 56,61,134,165,167]. Шу боне, ТҚТнинг П-ва Ш-даражали ПЕда юз-жаг- тиш тизимида рўй берувчи клиник ва функционал ўзгаришларни асл ҳолатига келтириш мақсадида тишлов баландлигини бочқичма-босқич кўтариб борувчи, шу билан бирга тишларни чархламасдан ва депульпация қилмаган ҳолда, олиб қуйилувчи асоси бўлмаган тўлиқ қуйма (ОҚАБТҚП) протезларидан оқилона фойдаланиш ва мазкур конструкцияларни такомиллаштириш устида иш олиб бориш стоматологиянинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 91-сон Карори « Тиббиёт муассаларининг фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш ва модий-техника базасини янада мустахкамлаш чоратадбирлари тугрисида» ги ва Узбекистон Президентининг 2017 йил 7-февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдикланган «Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича харакатлар стратегияси тугриси» -ги хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меърий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу монография муаян хизмат килади, деб ишонамиз.
Ушбу тадқиқотда ўзгаришлар тилости сўлак безининг стимуляция қилинмаган сўлакдаги pH даражасида олдин ва кейин ўрганилган пластмассадан ясалган кисман эчиб олинадиган плиталар протез дастурЭБ босиб
чиқариш ва акрил пластмасса учун қатронлар
Ушбу маколада х,арбий техника лутатининг лингвомаданий ва семантик хусусиятлари урганилган. Дунё жадал суратда узгаришлар ичида усиб бормокда ва у билан бир пайтда барча сохалардаги технологиялар хамда уларга тааллукли терминлар хам узгармокда. Мазкур маколада инглиз тилининг харбий терминлар базасида содир булаётган ана шу узгаришлар куриб чикилди.
Тадқиқот мақсади: Болаларда катарактани хирургик даволашда севофлуранни қўллаб анестезиологик таъминотни такомиллаштириш усуллари.
Материал ва услублар: Комбинирланган анестезия асосида севофлуран қўлланилиб офтальмохирургик операцияларда 54 бемор бола текширувдан ўтказилди.
Натижалар ва муҳокама: Тадқиқотлардан олинган маълумотлар марказий гемодинамика кўрсаткичларини ўрганиш асосида олинган натижалар гемодинамиканинг тизимли реакциясига жавобан минимал ўзгаришлар мавжудлигини кўрсатди, бу ўзгаришлар фентанил ҳамда севофлураннинг фармакологик таъсири хусусиятлари билан боғлиқ бўлди. Қайд этиш лозимки, анестезия вақтида ушбу ҳолат қон айланишининг ўртача гиподинамияга мойиллиги билан харектерланади.
Ишнинг максади, дилятацион кардиомиопатия (ДКМП) да миокард тузилмаларидаги патоморфологик узгаришларни ургаииш. Материал сифатида охирги 10 йил ичида ( 2010-2020 йй) Республика патанатомия марказида аутопсия килинган ДКМП холатлари олинди ва аутопсия баёнпомаси ва касаллик тарихи тахдмил килинди. ДКМПда юрак етишмовчилиги унг коринча ва чап коринчада бирданига ривожланганлиги, кардиалгия ва стенокардия хуружи; юрак ритмининг бузилиши, купиича булмача фибрилляцияси, коринча экстрасистолияси ва утказувчи йуллар блокланиши айрим холатда тромбоэмболия билан намаён булиши кузатилди. ДКМПда гистологик жихатдан миокард ва эндокардда куйидагича турдаги патоморфологик узгаришлар. яъни оралик тукима бириктирувчи тукиманинг хаддан ташкари куп микдорда усганлиги, айрим жойларида миксаматоз, липоматоз ривожланганлиги кузатилди. ДКМПга хос дастлабки узгаришлардан асосийси мушак толаларининг дилятацияланиб чузилиши, яъни мушак толаларининг ингичка тортиши, ундаги кардиомиоцитларнинг кендаланг таргил чизикларининг сийраклашиши, парчаланиб гомогенлашиши, ядроларининг бетартиб жойланиши ва атрофдаги узгаришлар таъсирида деформацияга ва дистрофияга учраши кузатилди.
Мақолада сиёсийлашган исломнинг араб давлатларидаги модернизация жараёнларига, ижтимоий-сиёсий ва геосиёсий жараёнларга таъсир даражаси аниқланди. Беқарорлик ўчоғига айланаётган Африка араб давлатларида рўй бераётган сиёсий воқеликларни, диний муносабатларни тартибга солишнинг илмий асосларини яратиш заруратини ўрганади. Шу нуқтаи назардан Шимолий Африка ва Яқин Шарқдаги сиёсий жараёнларни тадқиқ этилган. Ижтимоий-сиёсий трансформация жараёни минтақадаги Тунис, Миср, Ливия ва Форс кўрфазидаги бошқа мамлакатларга ўз таъсирини кўрсатди. Ижтимоий-сиёсий трансформация тўлқини 2010 йил декабрь ойида Тунис ва Жазоир давлатларида бошланиб, “Араб баҳори” воқеалари мураккаб ички вазиятга қаршилик ҳаракати эканлиги, бу ҳодисаларни ҳаракатга келтирувчи ички ва ташқи сабаблар мавжудлигини исботлаш мазкур мақоланинг мақсади ҳисобланади. Шунингдек, бу ижтимоий ва диний ҳаракатлар натижаси бўлиб Тунис, Миср, Ливиядаги амалдаги режимлар қулаши, Ямандаги ҳокимият элитасидаги ўзгаришлар ва бугунги кунга қадар давом этаётган Суриядаги расмий ҳокимият ва мухолифат ўртасидаги курашни номаълум муддатгача давом этаётганини келтириш мумкин. Агар Тунис, Миср ва Яманда амалдаги режимга қарши намойишлар ички омиллар ижтимоий-иқтисодий инқироз, ҳукмрон элитанинг коррупцияга ботиб кетгани, ҳақиқий демократик эркинликларнинг йўқлиги, этноконфессионал қарама-қаршиликларга асосланган бўлса, Ливия ва Сурияда эса ҳал қилувчи омилни мухолиф кучларнинг ташқаридан қўллаб-қувватланиши ташкил этди. Бу воқеалар Сомали, Мавритания ва Қомор оролларидан ташқари барча араб дунёсини қамраб олиб, давлатларнинг кейинги сиёсий тақдирини ўзгартириш билан бирга уларнинг сиёсий тизимлари ва тузимларида янгиланишлар олиб келди. Араб баҳорининг Шимолий Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларига таъсир даражаси турлича бўлди. Шартли равишда Араб баҳори ижтимоий-сиёсий ларзалари давлатлар сиёсий жараёнлари характерида чуқур из қолдирган Тунис, Миср, Яман, Баҳрайн, Ливия, Сурияни ва бу ҳодисалар фақатгина юзаки таъсир кўрсатган Марокаш, Иордания, Ливан, Жазоир, Қувайт, Саудия Арабистони, Уммон каби давлатларни келтириш мумкин. Бунда минтақадаги ҳар бир давлат ичидаги ижтимоий-сиёсий вазиятнинг ўзгариши қўшни давлатларга тўғридан-тўғри таъсир этади. Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада сўнгги йилларда содир бўлган ўзгаришлар янада қийин ва ўзаро боғлиқ вазиятни вужудга келтириб, нафақат қўшни минтақалар, балки жаҳонда хавфсизлик ва барқарорлик нисбатини ўзгаришига олиб келади.
Мазкур мақола афғон дарийзабон шоири Бориқ Шафеий ижодига мансуб анъанавий шаклда ёзилган шеърларни таҳлил қилиш орқали, улардаги шакл, мазмун ва бадиийлик масалаларини, шоирнинг ижодида ва шу давр адабиётида тутган ўрнини аниқлаб беради. Мақолада ХХ аср бошларида дарийзабон адабиётнинг ҳолати, лирикада ғазал, рубоий, қасида каби анъанавий жанрларнинг ўрни, шу давр дарийзабон шеъриятида юз бераётган ўзгаришлар хусусида сўз боради. Шунингдек дастлаб мазмун ва шакл ўзгаришлари масаласи ойдинлаштирилади. Тадқиқот назарий тадқиқот методлари асосида ўрганилган. Бориқ Шафеий ижодида гарчанд мазмуний ўзгаришларга учраган ҳолда бўлса-да, шаклан анъанавийликка оид бўлган шеърлари мавжуд. Шоирнинг ғазалларида лирик қаҳрамоннинг севги объекти асосан ижтимоий-сиёсий мавзулар бўлиб хизмат қилади. Бу шеърларда анъанавий ошиқона руҳ энди ватан ва халқ ҳаёти, унинг тақдири билан боғлиқ масалаларга томон алмашиниб боради. Шеърлардаги бадиий тасвир воситаларида ҳам ўзгаришлар юзага келган. Жумладан, шеърларда “шам”, “шуъла” ва “парвона” каби тасвирий воситалар анъанавий шеърларда келтирилгани каби маъно англатмаганини кўришимиз мумкин. Шунингдек “Ҳар қадар” (“Ҳар қанча”) ғазали қофияланиш шаклига кўра илк мисра ғазалнинг сўнгги мисрасида такрорланувчи ғазал турига мансуб. Мазмун анъанавий шеърлардаги мазмундан фарқлича. Ғазалда шоир замондан шикоятларини изҳор қилади. Бориқ Шафеий шеърларида бу образлар мавзу ва оҳангга мос равишда ўз маъно қамровини кенгайтирган. Шоир сўзни қайта кашф этган ҳолда уни янгилаган, аммо маъно қатламлари буткул йўқолиб кетмасдан, уларнинг қатида маънолар тадрижи сақланиб қолганини кўришимиз мумкин.
Бир ёшгача даврда пневмония касаллигидан нобуд бўлган болалар аутопсия маълумотларини таҳлил қилинган. Иммун танқислик ҳолатини аниқлашда тимусда ривожланган морфологик ўзгаришлар ўрганилган. Жами 82 та ҳолатдан 8,5% тимуснинг туғма гипоплазияси, 14,6% да 3-даражали АТ, 56,1% - 4-5 даражали АТ ва 20,7% тимуснинг орттирилган атрофияси аниқланган. Морфологик акцидентал трансформацияда тимус бўлаклари кескин кичиклашган, коллапсланиб, пўстлоқ қаватини ретикулоэпителий, ретикулоцит, фиброцит ва ёғ ҳужайралари, дағал толали бириктирувчи тўқима эгаллаган.
Мазкур мақолада рақамли иқтисодиёт тушунчаси, рақамли иқтисодиётга хос бўлган технологик ўзгаришлар, мамлакатимизда бу соҳани ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар,ялпи миллий маҳсулотнинг ўзгариши, ҳудудларда рақамлаштириш соҳасидаги ўзгаришлар масалалари ёритиб берилган, олиб борилган тадқиқот натижасида муаллиф томонидан амалий тавсиялар илгари сурилган.
Ҳозирги замонда Ўзбекистонда чет эл мамлакатлари билан маданиятлараро ва адабиётлараро муносабатларнинг ривожланиши яққол кўзга ташланмоқда ва шу билан бирга адабиётга бўлган қизиқиш ортмоқдаки, беихтиёр хорижий асарларни ўзбек тилига ва ўзбек адабиёти дурдоналарининг бошқа тилларга таржима қилишга эҳтиёж ортмоқда. Бадиий асар таржимаси жуда мураккаб саналади ва унинг энг асосий вазифаларидан бири –асарни адекват шарҳлашдан иборат.таржимон нафақат асарни тўғри таржима қилиши, маънони етказиб бериши , балки аслиятдаги асл маънони, образни ҳам етказиб бера олиши ва китобхонга эстетик завқ бағишлай олиши лозим. Асарни тўғри тушуниў ва эмоционалликни тўлиқ етказиш учун трансформация усули ёрдамга келади. Комиссаровга кўра, таржималардаги ўзгаришлар расмий-семантик хусусиятга эга бўлиб, формулаларни асл бирликлар маъносига ўзгартиради. Яъни, таржима трансформациялари - бу аслиятдаги бирон бир сўзга таржима тилида мос сўзлар мавжуд бўлмаса, ёки мавжуд бўлган сўз ушбу контекстда ишлатилмаса, турли хил асл матнларни таржима қилишда қўлланиладиган таржима усули. Биз ўз маколамизда таржимашуносликнинг муҳим жиҳатларидан бири – лексик ва грамматик трансформацияларни кўриб чиқамиз. Уларга антономик трансформациялар, тушунтириш ёки тавсифли таржима, лексик қўшимчалар билан боғлиқ компенсациялар каби усулларни кўриб чиқамиз. Лексик-грамматик трансформацияларни ўрганиш учун мисоллар П.Қодировнинг “Юлдузли тунлар.Бобур” ва унинг рус тилига Ю.Суровцев томонидан таржима қилинган ва “Бабур” номи билан нашр этилган ҳамда урду тилига М.Салим томонидан “ ب ب ین لد اظہیر " номи билан нашр қилинган таржималар манба қилиб олинди. Таъкидлаш лозимки, асар ўзбек тилидан рус тилига ва рус тилидан урду тилига таржима қилинган. Мақола мультисистемали тилларга таржима қилиш жараёнида юз берадиган лексик-грамматик ўзгаришларга аҳамият қаратади ва уларни тизимлаштиради.
Даволашдан олдин ва ўсмага қарши кимётерапия турли босқичларида вафот этган ўткир лейкемия билан касалланган 17 беморда ички органларнинг ҳолатини ҳистоморфологик таҳлил қилинди. Ситостатик даволаниш бошланишидан олдин беморлар вафот этган ҳолларда, деярли барча ички органлар, айниқса, бу ҳужайралардаги ўлимга сабаб бўлган бласт ҳужайралар томонидан шикастланган. Кимёвий терапиядан сўнг гемотопезнинг миелотоксик аплазияси ҳолатида вафот этган беморларда ўлим сабаби: ички органларда қўпол дегенератив ўзгаришлар бўлиб, резистент сепсис туфайли кўп орган этишмовчилигининг ривожланиши аниқланди.