Мамлакатимиз бугунги кунда жахон хамжамиятида муносиб ўрин эгаллашида фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини таъминловчи кафолатларни кенгайтиришга қаратилган хуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришга оид ислохотларннг ахамияти катта.Фуқаролик жамияти фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувида тегишли фуқаролик институтлари орқали фаол иштирок этиши таъминланган ижтимоий макондир.
Мазкур мақолада тиббий олий таълим муассасаларида ECTS кредит технологиясини жорий этиш масалалари, кредит-модул тизими моҳияти, тамойиллари, қоидалари ва улардан ўқитиш жараёнида фойдаланиш хусусиятлари баён этилган.
Кейинги йилларда аждодларимиз меросини тўлиқ ҳолда асл манбалари асосида ўрганиш, тарғиб этиш каби ишлар амалга ошириляптики, бу қувонарли ҳолдир. Хусусан, бундай асарларни ҳеч қандай босим тазйиқидан ҳайиқмай аслича тадқиқ этиш, таржима қилиш имкониятлари туғилди. Бу асарлар ахлоқ хақида бўладими, фарзанд тарбиясига бағишланганми, аёллар хусусида бўладими – булар маьнавиятимизнинг бир бўлаги ҳисобланади. Яқинда машҳур олим Ризоуддин Фахриддин ўғли қаламига мансуб “Машҳур хотунлар” асари филология фанлари номзоди, доцент М. Эшмуҳа-медова ва катта ўқитувчи Б. Умурзоқовлар томонидан усмонли тилидан ўзбек тилига таржима қилиниб, нашрдан чиқди.
Ҳар қандай миллатнинг миллий анъаналари озуқланадиган, куч оладиган афсоналари, достонлари, халқ оғзаки ижоди бўладики, уларсиз миллий анъаналар ва миллий маънавият ўзининг мазмунини ва гўзаллигини тўлалигича намоён қила олмайди. Бугунги кунда дунё маданий меросининг бой ва ажралмас қисми ҳисобланадиган Миер, Юнон, Хинд, Хитой, Рим мифологичен нафақат ўша миллатларнинг, балки бутун инсониятнинг маънавий бойлиги ҳисобланади. Узбек халқи ҳам кўп минг йиллик тарихга эга бўлган асотирлари, афсоналари ва достонлари, халқ оғзаки ижоди, буларнинг барчасини ўзида мужассамлаштирган, ўз мифологиясига эга..
Шаҳарлар йирик савдо марказлари сифатида ҳам муҳим аҳамият касб этган. XVIII асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида шаҳар аҳолиси асосий қисмининг асосий машғулоти савдо-сотиқ эди. Воҳадаги энг йирик савдо шаҳри бўлган Қарши бутун Бухоро амирлигининг савдо алоқаларида катта ўрин тутган. Қарши шаҳри катта карвон йўлининг чорраҳасида жойлашганлиги туфайли бу йўл орқали шаҳар шарқ ва ғарб, жануб ва шимолий ўлкалар ва мамлакатлар билан доимий алоқада бўлган. Қарши шаҳри Бухоро воҳасини Шаҳрисабз ва Ҳисор билан боғлаб турувчи Бухоро амирлигидаги муҳим аҳамиятга эга шаҳар ҳисобланади.
Бугунги кунда чет тилини ўқитишнинг турли хил усуллари мавжуд бўлиб, улар турли даврларда ишлаб чиқилган ва ўқувчиларнинг чет тилини ўзлаштиришга бўлган талабини қондириш учун измат қилиб келмоқда. Тилни ўрганиш услубидаги тараққиёт ва туб ўзгаришлар инсон ва омма психологияси соҳасидаги янгиликлар билан чамбарчас боғлиқ. Чет тилларни ўрганишнинг психологик омилини ўрганишга кўпроқ эътибор берилмоқда. Тилларни ўрганишнинг кўплаб усуллари орасида энг машҳурларидан бири Иля Франк томонидан ишлаб чиқилган. Очиқ (овоз чиқариб) ўқиш усули қисқа вақт ичида чет тилини пассив равишда ўзлаштиришга ёрдам беради. Ушбу мақолада Иля Франк методологиясига асосланган инглиз тилида ўқишни ўргатишнинг янги усули муҳокама қилинади.
В данной статье освещены основные задачи землеустройства при развитии и отвода земель лесов в Республики Узбекистан.
Currently, the Republic of Uzbekistan deservedly pays attention to the introduction of inhibitors to protect equipment from corrosion and scaling in production. The use of inhibitors allows several times to increase the service life of expensive equipment. In this regard, the most effective inhibitors of neutral and slightly alkaline media are nitrogen, amine and oxygen-containing organic compounds [1-3] as well as zinc organophosphonic acids, which effectively prevent corrosion and deposits of mineral salts on the surface of equipment.
Тартибга солиш режимининг эркинлаштирилиши, тарифларнинг пасайтирилиши, иқтисодиётнинг телекоммуникациялар, суғурта, банк хизматлари, савдо, логистика ва бошқа тармоқларига инвестицияларга чекловлар олиб ташланиши фақат йирик компанияларгагина эмас, балки кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларга ҳам йўл очиб бериши аниқланди. Кичик бизнесда инвестициялар ва инновацияларни амалга ошириш борасида маблағларга эҳтиёжни шакллантирувчи ва айни вақтда, ижтимоий-иқтисодий тизимга таъсир кўрсатувчи, ҳудуднинг инновацион-инвестицион ривожлантириш шарт-шароитларини белгилаб берувчи омиллар ўрганилди. Шу билан бирга кичик бизнесга хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди