Ушбу мақолада мамлакатимизда сўнгги йилларда озиқовқат хавфсизлиги бўйича амалган оширилган ишлар таҳлилига бағишланган. Асосан Бош Прократура хузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш устидан назорат қилиш инспекциясининг қисқа фаолияти давомида ўтказилган назорат тадбирлари фаолияти ёритилган.
Мазкур илмий мақола доирасида Европа Иттифоқи давлатларидаги хуфиёна иқтисодиётга қарши курашишга қаратилган, амалий чора-тадбирлар, қабул қилинган сиёсий ва меъёрий-ҳуқуқий база тизимли таҳлил асосида илмий ўрганиб чиқилган. Шунингдек, жаҳоннинг етакчи олимларининг Европа Иттифоқига аъзо давлатлардаги хуфиёна иқтисодиёт, унинг таркибий тузилиши, хуфиёна иқтисодиётнинг алоҳида давлатлар ЯИМга нисбатан тутган ўрни, ҳажми ва кўлами кўринишида берган маълумотларини таққослаб таҳлил амалга оширилган.
Мақолада ички ишлар органларида ахборот-таҳлил фаолиятининг ўрни, асосий мақсади ва жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашишдаги ўзига хос жиҳатлари ёритилган.
Kibertahdidlar murakkabligi va hajmi ortib borayotgani sababli Sun’iy intellekt kiberxavfsizlik uchun juda muhimdir. Sun'iy intellektga asoslangan tizimlar real vaqtda katta hajmdagi ma'lumotlarni tahlil qilishi va tahdidlarni aniqlashi mumkin. Bu kiberhujumlarga tezroq va samaraliroq javob berish, maʼlumotlar buzilishi va boshqa xavfsizlik hodisalari xavfini kamaytirish imkonini beradi.
Axborot xavfsizligi (Information Security) tashkilotlarga raqamli huquq va analog huquqlarni, axborotni himoya qilish imkonini beradi. Xalqaro tashkilotlarning axborot xavfsizligi siyosati qisqacha “InfoSec” 286 287 deb nomlanadi va kriptografiya, mobil hisoblash, ijtimoiy media, shuningdek, xususiy, moliyaviy va korporativ ma’lumotlarni o‘z ichiga olgan infratuzilma va tarmoqlarni qamrab oladi.
Мазкур мақолада бугунги кунда Яқин Шарқнинг минтақавий барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш муаммолари ҳамда этносиёсий муаммоларнинг хусусиятлари ўрганилган. Шунингдек, минтақадаги этник муносабатлар ва зиддиятларнинг мақсади, Яқин Шарқ давлатларининг ушбу масалаларга нисбатан муносабатлари, этносиёсий муаммоларда ташқи куч омили масалалари ҳам кўриб чиқилган. Мазкур зиддиятларни ҳал қилиш ва уларнинг олдини олиш бўйича амалий тавсиялар берилган.
Замонавий энергетика тизими асосан қазиб олинадиган ёқилғилардан фойдаланишга асосланган, бу жаҳон энергия истеъмоли тузилмасида деярли 90% ни ташкил этади. Хомашёнинг жадал суръатларда ишлаб чиқарилиши атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Бу ўз навбатида экологик муаммоларни вужудга келтиради. Асосий энергия ресурслари – нефть, газ, кўмир, маъданлар ва бошқа фойдали қазилмаларнинг мавжуд бўлган захираларининг тугаб бориши энергетика муносабатларини глобал миқёсда кескинлаштиради. Бугунги кунда кўпгина мамлакатларнинг импорт қилинадиган энергия ресурсларига бўлган қарамлигининг ортиши, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммолари, жадал иқтисодий ривожланиш ва аҳоли сонининг ортиши туфайли энергия ресурсларига бўлган талабнинг тобора ўсиб бориши қайта тикланадиган энергия манбаларига қизиқиш уйғотмоқда. Қайта тикланадиган энергия манбаларидан кенгроқ фойдаланиш ижтимоий ва экологик жиҳатдан мақбул энергия тузилмаларига эришиш имконини беради. Шу боисдан ҳам, ҳозирги кунда муқобил энергия технологиялари – гибрид автомобиллар ва электр транспорт воситалари, қуёш, шамол, геотермик энергия, биоэнергия юқори даражаларда ривожланмоқда. Мазкур мақолада бугунги кунда қайта тикланадиган энергия манбалари ривожланишининг замонавий тенденциялари, Японияда муқобил энергетика соҳаси ҳамда қуёш энергиясининг ривожланиш босқичлари, қуёш энергияси ривожланишининг ўзига хос жиҳатлари, қайта тикланадиган энергия манбалари замонавий технологияларини ишлаб чиқаришдаги ютуқлар, шунингдек, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш олдида турган муаммолар ўрганилган. Шунингдек, Япониянинг янги энергетика сиёсати ҳамда стратегияси, мамлакат энергетика хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари, дастур ҳамда стратегик режалар, мамлакат энергетика сиёсатидаги ўзгаришлар, энергия ресурслари манбаларини диверсификациялаш масалалари, бугунги кунда энергетика хавфсизлиги олдида турган долзарб масалалар таҳлил қилинган. Японияда қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш истиқболлари, Қуёш энергиясининг янги лойиҳалари ва уларни амалга ошириш механизмлари ёритилган. Японияда қайта тикланадиган энергия манбалари ривожланишининг замонавий тенденциялари таҳлили юзасидан илмий хулосаларга келинган.
Оммавий ахборот воситалари (ахборот-коммуникация технологиялари)нинг жадал ривожланиши ва кенг қўлланиши мазкур технологияларга миллий инфратузилмаларнинг ўзаро боғлиқлигини шакллантирди ва янги хавф-хатарларнинг юзага келишини белгилаб берди.
Ушбу мақолада муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикасида божхона сиёсатини амалга оширувчи органларнинг ҳуқуқий мақоми ва фаолиятини ёритиб берувчи назарий асосларни ривожлантириш, божхона органлари фаолиятига тааллуқли қонунчилик ҳамда мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда божхона органларининг тутган ўрнини белгилаб берувчи нормалар таҳлил этилган.
Мамлакатда амалга оширилаётган демократик жараёнларнинг сифати ва самарасини ҳамда инсоннинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини химоя қилиш мақсадида одамлар ҳаётининг муносиб даражасини таъминлаш учуй давлат органларининг роли ва масъулиятини кучайтириш, аҳоли билан очиқ мулоқотни ташкил этиш ва уларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг янги самарали механизмлари ва усулларини ишлаб чиқиш, фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш бўйича чора тадбирлар ишлаб чиқилмоқда ҳамда ижросини таъминлашга ҳаракат қилинмоқда
Ушбу мақолада турли ғаразли кучларнинг глобал тармоқ орқали ўз мафкуравий майдонларини яратиб, интернетда кенг қамровли ахборий террор – "электрон жиҳод"олиб бораётгани, глобал ва минтақавий хавфсизликка нисбатан янги таҳдидлар, муаммолар пайдо қилаётганлиги шароитида дунё мамлакатлари олдида виртуал таҳдидларни олдини олиш ва бартараф этиш зарурати асосланиб, жамият сиёсий барқарорлигига диний мазмундаги виртуал таҳдидларнинг таъсири таҳлил қилинади. Ҳозирги мураккаб кескин ғоявий курашлар ва турли мафкуралар тўқнашувлар, «демократия» ёки турли диний таьлимотлар шиорлари билан ниқобланган ёвуз ғояларни сингдиришга интилиш кучайиб бораётган бир шароитда дунёвий бошқарув тамойилларига оқилона муносабатда бўлиш, илмфан, техника ва технологиялар ютуқларидан самарали фойдаланиш борасидаги конструктив ёндашувлар мазмуни очиб берилади. Шу билан бирга мақолада виртуал тизимдан олинаётган ахборотларга танқидий ёндашиш ва унинг фойдали манбалари асосида ўз дунёқарашини кенгайтириш, ғаразли маълумотларни инкор эта билиш идрокини, мафкуравий иммунитетни ҳосил қилиш ҳам тобора долзарб аҳамият касб этиши, шу боисдан ҳар бир ёш маьлум бир кўникма ва билимларга, диний ва дунёвий илмларни моҳиятини тушуна олиш қобилиятига эга бўлиши, дунёда кечаётган сиёсий ва иқтисодий жарёнларга бефарқ бўлмаслиги талаб этилаётганлиги масалалари муҳокама қилинади. Жамият сиёсий барқарорлигини таъминлашда ҳaр бир эътиқодли инсоннинг ибодaтгa бўлгaн эҳтиёжини қондириш устувор аҳамият касб этиши, ҳaр бир мaмлaкaтдa диний ғоялар тарғиботи дaвлaт мaнфaaти юзaсидaн тўғри йўнaлтирилиши лозимлиги ғояси қўллаб-қувватланиб, ўз ғоя ва мафкурасини омма орасида тарқатиш билан бирга интернет фойдаланувчиларига ахборот-психологик таъсир кўрсатиш технологиялардан фойдаланиш оқибатлари, унга қарши курашишнинг сиёсий ва маърифий асослари илмий адабиётлар таҳлили асосида ёритилиб берилган.
Ахборот инфратузилмаси ижтимоий сегменти ҳуқуқ объекти сифатида. Таъминланувчи фаолиятнинг предметига кўра ахборот инфратузилмасида уч асосий сегмент: ижтимоий сегмент, субъект сегмент ва
аралаш сегментлар фарқланади. Жамият ва давлат манфаатларида ахборот фаолиятини таъминлашга
қаратилган ижтимоий сегмент оммавий ахборот ва жамиятни ахборотлаштириш инфратузилмаларидан
ташкил топади. Ахборот инфратузилмаси қайд этилган сегментларнинг ижтимоий функцияларидаги фарқларни ҳисобга олганда, улар билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар муайян ўзига хослик билан тавсифланади ва тегишли равишда бу муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш бир-биридан фарқ қилувчи ҳуқуқий механизмлар ёрдамида амалга оширилади.