Мақола халқаро муносабатларда халқ дипломатиясининг пайдо бўлиши ва эволюциясига бағишланган. Унинг марказида халқлараро ва миллатлараро дўстона муносабатлар талқинлари, уларнинг ривожланиш босқичларига таълуқли таҳлиллар туради. Халқ дипломатияси ҳар бир давлатнинг халқаро алоқаларини ривожлантиришда муҳим жиҳатлардан бири саналади. Халқ дипломатияси атамаси тарихан шаклланиш давридан то бугунги кунга қадар халқлар ва давлатлар ўртасида дўстона алоқаларни ривожлантириш механизмига айланган. Халқ дипломатияси атамасининг дастлабки шаклланиш даври Шарқда вужудга келган бўлиб, ХХ асрнинг 60 йилларида ғарбда бу термин халқаро муносабатларда кенг қўлланила бошланди. Айни пайтда халқ дипломатиясининг аҳамияти тобора кенгайиб, халқаро алоқаларни ривожлантиришда муҳим рол ўйнамоқда. Халқ дипломатияси ташқи сиёсатнинг муҳим бир қисми бўлиб, халқлар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш, халқаро майдонда мамлакат манфаатларини тарғиб қилиш ва унинг ижобий имиджини яратишни таъминлайди. Шунингдек, халқ дипломатияси хорижий мамлакатлар аҳолисининг фикр ва хулқ-атворига таъсир ўтказишнинг бир усули ҳам ҳисобланади. Бугунги кунда халқ дипломатияси барча ривожланаётган давлатлар ҳаётида яққол намоён бўлмоқда. Бироқ уларнинг қай даражада ва қай мақсадда амалга оширалаётганлиги, халқлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини таъминлаш даражаси билан боғлиқ қатор муаммолар мавжуд. Шундан келиб чиқиб, мақолада халқаро муносабатларда халқ дипломатияси масаласи, шаклланиши ва унинг тараққиёт босқичлари, халқаро ҳамжамиятда тутган ўрни хусусида ҳам фикр юритилади. Сўнгги йилларда халқаро доирада хусусан, мамлакатимизда халқ дипломатиясини ривожлантиришга берилган эътибор ва бу борада амалга оширилаётган ишлар таҳлили ҳам келтириб ўтилган. Шунингдек, мақолада халқ дипломатияси ва унинг халқлар ўртасидаги дўстона алоқаларнинг тенг ривожлантиришдаги аҳамияти очиб берилган.
Замонавий халқаро муносабатлар тизими тобора мураккаб тус олаётган бир шароитда қудратли давлатлар маданий дипломатия омилига жиддий эътибор қаратмоқда. Зероки, мазкур омил ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва барқарорликнинг мустаҳкам мезонига айланиб бормоқда. Маданий дипломатия халқаро муносабатларни тараққий этиши ва ривожланишига замин яратибгина қолмасдан, нафақат давлатлараро, балки халқлар ўртасидаги ишонч ва истиқболли муносабатларни ҳам оширади. Жумладан, Россия ва Хитой сингари давлатлар тарихий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, маданий дипломатия воситасидан самарали фойдаланишга уринмоқда. Ушбу давлатларнинг халқаро муносабатлардаги маданий дипломатияси яқин хориждаги давлатлар билан тарихий маданий алоқаларни тиклашга асосий урғуни қаратади. Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, Россия ва Хитой маданий дипломатияси ҳар бир минтақа ёки давлатда ўзига хос тарзда олиб борилади ва бундай дипломатиянинг бир қатор ўхшаш хусусиятлари ҳам мавжуд. Бу борада Россия ва Хитойнинг Марказий Осиё минтақаси, жумладан Ўзбекистон билан олиб бораётган маданий дипломатияси “юмшоқ куч” сиёсатининг муҳим элементи бўлиши билан бир қаторда, халқлар ўртасида ҳам маданий ҳамкорликни ривожлантиришда алоҳида ўрин эгаллайди. Ўзбекистон Республикаси учун дипломатиянинг, шу жумладан маданий дипломатиянинг бой тарихига эга бўлган дунё мамлакатлари орасидан нафақат етакчи ривожланган мамлакатларнигина, балки Евроосиё минтақасидаги йирик давлатлар Россия ҳамда Хитойнинг тажрибаси ҳам муҳимдир. Агар уларнинг геосиёсий ҳолати, ҳарбий-иқтисодий қудрати, шунингдек умумий тарихи ўтмишни (Россия билан) ҳамда уларнинг манфаатларини ҳисобга олмасдан туриб Ўзбекистон улар билан геоиқтисодий майдонда ўз ташқи сиёсий стратегиясини барпо эта олмайди. Россия ва Хитой сингари давлатлар узоқ йиллар давомида маданий дипломатиядан ташқи сиёсатни амалга оширувчи муҳим механизм сифатида фойдаланиб келишган ва ҳозирда ҳам бу жараён давом этиб келмоқда. Шу боисдан иккала давлат маданий дипломатия соҳасидаги сиёсатининг ўзига хос жиҳатлари ва тажрибасини ўрганиш долзарб аҳамиятга эга. Мазкур мақолада Хитой ва Россиянинг халқаро муносабатлардаги дипломатик тажрибаси, хусусан маданий дипломатиянинг ўзаро ўхшаш ва фарқли жиҳатлари таҳлил этилади.
Глобаллашув шароитида халқ дипломатиясининг халқаро муносабатлардаги, тинчлик ва барқарорликни таъминлашдаги, халқлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳат алоқаларни мустаҳкамлашдаги роли ва ўрни мунтазам ошиб бормоқда. Ўзбекистоннинг халқаро майдонда дўстона алоқаларининг шаклланишида сиёсий, дипломатик ва иқтисодий алоқалар билан бирга муҳим ўринни халқ дипломатияси эгаллайди. Халқ дипломатияси ривожланишида олимлар, фан ва маданият вакиллари, таълим муассасалари, жамоат ва диний ташкилотлар, шу билан бирга, хорижда ватандошлар томонидан ташкил этилган жамоат бирлашмалари асосий роль ўйнайди. Мақолада халқ дипломатияси доирасида Ўзбекистон Республикасининг Германия билан ҳамкорлиги тарихи тизимли тарзда ёритиб бериш мақсад қилинган. Бундан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги вазифалар белгиланган: Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида халқ дипломатиясининг ўрни; Халқ дипломатияси доирасида Ўзбекистон Республикасининг Германия билан ҳамкорлик алоқаларининг асосий йўналишларини очиб бериш; Ўзбекистон Республикасининг Германия билан халқ дипломатияси доирасидаги ҳамкорлигида жамиятларнинг ўрнини очиб бериш. Илмий тадқиқотда анализ, синтез, тарихийлик, мантиқийлик тадқиқот усулларидан фойдаланилган. Халқ дипломатияси билан боғлиқ ҳолда шаклланган ташқи маданий ҳамкорлик қисқа вақтда ўз самарасини берди. 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги 9 та мамлакат (Англия, Германия, Исроил, Ҳиндистон, Малайзия, Туркия, АҚШ, Франция ва ЖАР)дан 36 та вакилларни қабул қилди. 1993 йилда Ўзбекистон мустақиллигини 160 га яқин давлат тан олиб, 60 та давлат билан дипломатик алоқалар ўрнатилди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов 1993 йилда ГФР, Франция, Англия, Голландия, Япония ва Ҳиндистонга ташриф буюрди. Ташрифлар натижаси ўлароқ, Ҳиндистон, Туркия, ГФР, Франция, Буюк Британия, ХХР билан маданий ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди. Халқ дипломатиясининг ривожланишида Германияда Ўзбекистон маданияти кунларининг, Ўзбекистонда Германия маданияти кунларининг ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Шу билан бирга, икки мамлакатнинг маданий соҳадаги ҳамкорлик алоқалари ривожланишида давлатларда бўлиб ўтган санъат ва театр кунларининг ўрни алоҳида бўлди. Евроосиёда жойлашган икки давлат – Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг ривожида дўстлик жамиятлари ва маданий марказларнинг роли ҳам беқиёс. Давлатлар ўртасида халқ дипломатияси доирасида ҳамкорлик алоқаларининг ривожида икки миллат вакилларини бирлаштирган “Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамияти ҳамда “Германия- Ўзбекистон” жамиятларининг ўрни ўзига хос ҳисобланади.
Дипломатия фаолиятида замонавий моделнинг ривожланиши учун кенг қамровлилик етакчи ўрин тутади. Халқаро муносабатлар тизимида уни ҳаракатга келтирувчи куч эса, кўп томонлама келишувлар орқали мувозанатни сақлаш бўлган. Ушбу модель шаклланишининг ёрқин мисоли сифатида 1648 йилдаги Вестфал тинчлик шартномасини кўрсатиш мумкин. Мувозанат тамойили доимо ҳаракатдаги фаолият сифатида талқин қилинган. Бунда гап, бир тарафдан, бузилган кучлар мувозанатини кўп томонлама дипломатик форумлар чақириб, мувозанатга эришиш йўллари тўғрисида тадбирлар ташкил қилиш назарда тутилса, бошқа тарафдан, эришилган мувозанатни сақлаб қолиш тўғрисидаги масала муҳим ўрин эгаллайди. Мавжуд ёки кучли таҳдиднинг бир давлат ёки давлатлар гуруҳи томонидан қайтарилиши турли кўп томонлама дипломатиянинг вазифаси бўлган. Масъулият ва давлатлар тенглигига таянадиган халқаро муносабатлар мувозанатлашган тизимининг ташкил қилиниши бугунги кунда ҳам кўп томонлама дипломатиянинг энг долзарб вазифаси ҳисобланади. Бугунги кўп томонлама дипломатия халқаро муаммолар ечимида бир қанча давлатлар ёки давлатлар фуқаролари гуруҳларининг манфаатларини илгари сурадиган қўшма инструментлар ҳисобланган халқаро институтлар фаолиятида акс этмоқда. Мазкур мақолада Ўзбекистон ва ШҲТ маданий-гуманитар ҳамкорлиги, бу борадаги кўп томонлама дипломатия, Ўзбекистоннинг ташкилот доирасида мазкур соҳа ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида сўз юритилади.
Мазкур мақолада маданий дипломатиянинг моҳияти, таърифи, назарияси ва парадигмалари, халқаро муносабатлар, «юмшоқ куч», дипломатия тарихига оид назарий ва концептуал асослар, етакчи хорижий мамлакатлар маданий дипломатияси моделларининг хусусиятлари ва уни Ўзбекистонда амалга ошириш жараёнлари таҳлил этилган. Шулар асосида маданий дипломатия тарихини тадқиқ этишга методологик ёндашувлар кўриб чиқилган.
Бугунги кунда, турли давлатлар ўз имижини шакллантиришда маданий дипломатиясига алоҳида эътибор қаратмоқда ва ундан самарали фойдаланишга интилмоқда. Маданий дипломатиянинг мақсади – хорижий давлатлар билан халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва халқаро муносабатлар тизимига таъсир кўрсатишдир. Шунингдек, у жаҳон ҳамжамиятида ўз имижини шакллантиришда ва мавқеини оширишида муҳим аҳамият касб этади. Маданият омили халқаро сиёсатдаги "юмшоқ куч" сифатида жаҳондаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларга ва халқаро муносабатларга жиддий таъсир кўрсатади. "Юмшоқ куч" концепцияси остида муайян давлат томонидан олиб бориладиган маданий дипломатияси тушунилади. Дунёда ривожланган мамлакатлар қаторидан ўрин олган Япониянинг ташқи сиёсатида ҳам "юмшоқ куч" омилига катта эътибор қаратилмоқда. Маълумки, Япония ўз тараққиёти давомида Ғарб цивилизацияси ютуқларидан баҳраманд бўлиш билан бирга, миллий маданияти қадриятларини ҳам сақлаб қолишга муваффақ бўлган. Замонавий япон маданияти унда анъана ва замонавийликнинг ўзаро уйғунлашиб кетганлиги билан характерланади. Айнан шу миллий хусусият ҳозирги ахборотлашган жамиятни яратиш шароитида Япониянинг ахборот инқилоби ва компьютор ахборот тизимининг жаҳондаги етакчисига айланишига сабаб бўлди. Маданий дипломатия Японияга сиёсий ва иқтисодий характердаги кўплаб масалаларни ҳал этишга хизмат қилибгина қолмай, уни халқаро ҳамжамиятга янада чуқурроқ интегратциялашувига ва халқаро майдонда ўз имижини оширишига ёрдам бермоқда. Шундай қилиб, Япония глобаллашув жараёнларидан унумли фойдаланган ҳолда, "юмшоқ куч" воситасидан маданий дипломатиясини ривожлантириш орқали ўз маданиятини жаҳонда тан олинишига эришди. Шунинг учун ҳам, Япониянинг ушбу соҳадаги илғор тажрибасини ўрганиш биз учун муҳим аҳамиятга эга.
Мақолада Марказий Осиё давлатлари, уларнинг тасарруфида бўлган ҳудудларда дипломатиянинг шаклланиши ва ривожланиши, шунингдек, ўзбек дипломатияси тараққиёти масалалари тарихи ижтимоий-гуманитар фанлар вакиллари томонидан ҳозиргача етарли ўрганилмаган бўлсада, муаммо тарихининг турли даврларини, шу жумладан, замонавий халқаро ҳамкорлик масалаларини ҳар томонлама тадқиқ этиш асосан мустақиллик йилларида бошланганлиги таъкидланади. Муаллиф ўтказилган тадқиқотларни муаммовий-хронологик метод асосида шартли равишда бир неча йўналишга ажратган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон дипломатияси халқаро муносабатлар, сиёсатшунослик, тарих, ҳуқуқшунослик, иқтисодиёт фанлари бўйича амалга оширилган илмий ва амалий тадқиқотлар фанлараро ёндашув асосида тизимли тадқиқ этилган.
Мақолада глобаллашув тизимидаги маданият, оммавий ва маданий дипломатия сингари тушунчалар, шунингдек рақамли замонада уларни амалга оширишнинг айрим жиҳатлари, шу жумладан рақамли технологиялар ёрдамида амалга ошириладиган ҳамда оммавий дипломатиянинг унсурларидан бири бўлган маданий дипломатиянинг халқаро муносабатларга таъсири ҳақида сўз юритилади. Элиталар ва келгусида қандай чора-тадбирлар амалга оширилганлиги ўртасидаги боғликлик алоҳида тилга олинади. Глокализация ҳодисаси, яъни глобаллашув шароитларида маданий ўзига хосликлар ва миллий қадриятлар модификацияга тортилиши ҳақида ҳам сўз боради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабрида ўзининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида бугунги мураккаб геосиёсий жараёнлар, коронавирус пандемияси ва глобал иқтисодий инқироз шароитида Ўзбекистон очиқ ва прагматик ташқи сиёсатни фаол олиб бораётганлиги, халқаро майдондаги қатъий саъй-ҳаракатларимиз натижасида юртимизнинг нуфузи ва обрў-эътибори тобора юксалаётганлигини ифода эта олгани, шунингдек 2021 йилда мамлакат ташқи сиёсатини амалга оширишдаги аҳамият бериладиган устувор вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди. Ўзбекистон етакчиси томонидан санаб ўтилган 2021 йилда мамлакатимиз ташқи сиёсатини амалга оширишда алоҳида эътибор бериладиган вазифалар қаторидан Ўзбекистон ташқи сиёсати ва дипломатиясининг муҳим йўналишларидан бўлган халқ дипломатияси ва маданий дипломатиянинг тараққиётига қаратилган таклиф ва ташаббуслар, яъни дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш ва улар билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида “Ватандошлар” жамғармасини тузиш ғояси, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблея-сининг резолюцияси билан ҳар йили 30 июль – Халқаро дўстлик куни сифатида кенг нишонланишини инобатга олиб, ушбу санани Ўзбекистонда “Халқлар дўстлиги куни” деб белгилаш (БМТ Бош Ассамблеяси 2011 йилда қабул қилган резолюцияда халқлар, давлатлар, маданиятлар ва инсонлар ўртасидаги дўстлик, тинчликни таъминлаш билан боғлиқ ҳаракатларга илҳомлантириш ҳамда маданий хилма-хилликни ҳурмат қиладиган жамиятлар ўртасида кўприклар ўрнатиш мақсадида 30 июль – Халқаро дўстлик куни ( International Day of Friendship) сифатида белгиланган) ҳамда Ўзбекис-тоннинг жаҳондаги обрў-эътиборини, нуфузини, имиджини юксалтириш мақсадида 2021 йилда Хива шаҳрида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” халқаро анжуманини ўтказиш (Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ушбу тарихий ташаббуси илк бор 2020 йилнинг 23 сентябрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган эди) таклифлари ҳам ўрин олди.
Бугунги кунда Ўзбекистон жаҳонга кенг очилиб бормоқда. Ҳар қандай давлатнинг тараққиёт омилларидан бири жаҳон майдонида муҳим ташкилотлар доирасида ўз ўрнини топиши билан боқлиқ. Ўзбекистон минтақа ва жаҳон мамлакатлари билан фаол алоқалар ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик жараёнларини жадаллаштиришда турли хил дипломатик механизмларни амалга ошириб келмоқда. Мамлакатимиз учун жуда муҳим бўлган шундай ташкилотлардан бири Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳисобланади. ШҲТга аъзо мамлакатларнинг халқлар ўртасидаги бой тарих ва яқин маданий алоқалари ташкилот доирасидаги кенг маданий –гуманитар ҳамкорликни олдиндан белгилаб беради. Айнан шу маънода юз йил олдин ШҲТ давлатлари маконини қадимий Ипак йўли йўналишлари боғлаб турганлигини тилга олиш ўринлидир. Шунингдек, ХХI асрга келиб Евроосиё минтақаси мамлакатлари глобаллашув шароитида қадимий анъаналарни тиклаган ҳолда иқтисодий, маданий ҳамда гуманитар алоқаларни янгича ривожлантиришга ҳозир эканликларида чуқур рамзий маъно бор. Жаҳонда юз бераётган айрим сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар фақат давлатлараро ҳам-корликни халқ дипломатияси тамойилларига мослаштиришни тақозо этмоқда. Ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш, икки томонлама бойиш ҳамда маданиятларни яқинлаштириш ШҲТ маконидаги халқларнинг анъаналари ва одатлари тўғрисидаги ахборот ва билимларни тарқатиш учун мустаҳкам ижтимоий асосни яратган ҳолда маданий – гуманитар соҳадаги ҳамкорлик ривожланиш томон юксалиб борувчи мойилликка эга. Ўзбекистон азал-азалдан ШҲТ макони халқлари билан этник, лисоний, диний ва бошқа ришталар орқали чамбарчас боғланган. Айни шу алоқаларни боғловчи кўприк вазифасини Ўзбекистон замини бажарган. Шу боисдан Ўзбекистон ташқи сиёсатининг энг муҳим йўналишлари ШҲТга аъзо давлатлар билан ҳамкорликка асосланади. Шу боисдан ушбу ташкилотда барча соҳалар бўйича Ўзбекистоннинг ролини янада ошириш имкониятлари долзарб масалалар-дан бири ҳисобланади. Мазкур мақолада Ўзбекистон ва ШҲТ маданий-гуманитар ҳамкорлиги, бу борадаги кўп томонлама дипломатия, Ўзбекистоннинг ташкилот доирасида мазкур соҳа ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида сўз юритилади.
1860-yilda Buyuk Britaniya Tashqi ishlar vaziri Lord Palmerston birinchi telegraf xabarini olgandan so‘ng, “diplomatiyaning tugash vaqti kcldi”, deb ta’kidlagan cdi. Vaqt o‘tishi bilan radio, telcfon, televizor va faks kabi boshqa texnologik yangiliklar paydo bo‘la boshladi. L.Palmcrston ushbu kashfiyotlaming barchasini diplomatiya bilan bog‘lab, o‘zgarishlami bashorat qilgan edi.
Мақолада хорижий мамлакатлар ва Ўзбекистондаги ватандошларга нисбатан диаспора (мухожирот) сиёсати ва дипломатия институтлаштириш ҳолати ва истиқболлари таҳлил қилинган.
Ушбу муаммони таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, бир қатор хорижий давлатларда (Арманистон, Озарбайжон, Белорусия, Грузия, Исроил, Мексика, Польша, Туркия, Хорватия, Сербия ва бошқалар) диаспоралар сиёсати ва дипломатияси хорижий жамоаларнинг ички жипслашишини кучайтириш ва ривожланишида етакчи рол ўйнашга қаратилган. Уларнинг яшаш мамлакатларидаги салоҳияти унинг истиқомат қилаётган мамлакат сиёсий соҳасидаги ютуқлари ва манфаатларини ўтказиш (лоббизм) тузилмаларини яратиш имконияти бевосита келиб чиқиш давлат томонидан этник ҳамжамиятни қўллаб-қувватлашининг моҳияти ва фаоллигига боғлиқ.
Энг нуфузли диаспоралар келиб чиқиш давлати билан яқин алоқада бўлиб, бу қоида тариқасида ватан томонидан диаспорани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш орқали, шунингдек келиб чиқиш давлатнинг ўзини этник диаспорадан қўллаб-қувватлаш орқали амалга оширилади.
Ҳозирги босқичда хориждаги ватандошларга нисбатан Ўзбекистон диаспораси сиёсатини қуйидаги йўналишларда янада институтционализация қилиш долзарбдир:
Хориждаги ўзбек диаспорасини қўллаб-қувватловчи ихтисослашган агентликни ҳамда Ўзбекистон Халқаро тараққиёт агентлигини ташкил этиш, диаспора сиёсатининг стратегик устувор йўналишларини қонуний расмийлаштириш, ихтисослашган ахборот ва маданият марказларини ташкил этиш. А.Навоий республика хориждаги дипломатик ваколатхоналари таркибида, чет элларда фаолият кўрсатаётган ўзбекларнинг миллий-маданий уюшмалари билан конструктив ҳамкорликни йўлга қўйиш ва бошқалар
Тадқиқот предмети - глобаллашув, маданиятлар диалоги жараёнларида кўриб чиқиладиган Хитойнинг эстетик маданий анъаналари, дунёни рамзий идрок этиш. Тадқиқот мавзусининг долзарблиги: биринчи навбатда, замонавий дунё ривожланиш динамикаси, интеграция жараёнлари, очиқ дунё тамойилларини мустаҳкамлаш, ахборот-коммуникация маконини кенгайтириш билан боғлиқ; иккинчидан, Хитойнинг эстетик маданияти доирасида дунёнинг рамзи ва рамзий инъикосини англашнинг турли моделларини таҳлил қилиш билан боғлиқ муаммоларга ижтимоий ва гуманитар билимларнинг қизиқиши ортди, ҳам назарий жиҳатдан, ҳам ўзига хос синишларга; учинчидан, замонавий Хитойнинг ишбилармон доиралари билан маданиятлараро алоқаларни кучайтириш, уларни миллий маданиятнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги ғояларни ҳисобга олмасдан самарали амалга ошириш мумкин эмас. Тадқиқотнинг қиймати Хитой фалсафасининг дунёдаги рамзий ва рамзий инъикосининг асоси бўлиб хизмат қиладиган услубий ролини асослаш билан белгиланади. Тадқиқотнинг мақсади ва муаммони ўрганиш даражаси. Белгининг назарий асосларини тизимли таҳлил қилиш, дунёни рамзий идрок этиш, фалсафанинг эстетик қадриятларининг моҳиятини очиб беришда услубий ролини асослаш, хитой маданияти анъаналари доирасида рамзий фикрлаш, унинг Шарқ-Ғарб диалогидаги ўрнини аниқлаш. Хитой фалсафасининг рамзийликнинг, анъанавий эстетик маданиятнинг методологик асоси сифатида тутган ўрни А.М.Карапетянтс, А.И.Кобзев, В.В. Малявин; рамзнинг фалсафий ва онтологик жиҳатлари Р.А. Борисенко, А. Лосев, Т. Протс; рамзларни талқин қилишнинг културологик, фалсафий ва ҳерменевтик моделлари Э. Кассирер, Г. Гадамер асарларида ишлаб чиқилган; рамзийликнинг семиотик парадигмаси Ю.М. Лотман, Н.С. Лебедев тадқиқотларида концепция қилинган. Мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар қўйилди: эстетик маданий анъаналарнинг фалсафий ва услубий базаси эволюциясини, тарихийлик, узлуксизлик ва логизм тамойилларига асосланган Хитойнинг рамзий дунёқарашини кўриб чиқиш; Конфутсийлик ва даосизм таъсири остида гўзаллик, инсон ва табиат уйғунлиги ҳақидаги эстетик ғояларнинг ўзгаришини кўрсатиш; шахснинг маънавий ҳолатининг ички контсентратсияси шарти сифатида "бўшлиқ", "тарқоқлик" тоифаларининг асосий ролини асослаш; хитойликларнинг дунёқарашида сезги ўрнини аниқлаш; қадимги Хитой рамзийлигидаги хаттотлик ва иероглифлар жараёнининг шахсий моҳиятини тушунишни ўрганиш. Тадқиқот усуллари. Тадқиқотнинг асосий усуллари - бу уларнинг бирлигидаги герменевтик, мантиқий ва тарихий усуллар, таққосланган таҳлил қилиш усуллари, янги нуқтаи назардан изоҳланган материалларнинг комбинацияси сифатида умумлаштириш ва синтез, бу эса баъзи хулосалар чиқаришга имкон беради. Тадқиқот натижалари. Ўтказилган тадқиқотлар натижалари қуйидаги хулосаларни чиқаришга асос беради: Хитой - конфутсийлик, даосизм ва буддизм таъсири остида ўзига хос эстетик ва ахлоқий қадриятларни яратган цивилизатсия ва маданиятнинг ўзига хос тури. Ушбу детерминантлар махсус миллий характерни, шахснинг ўзига хос турини, рамзлар ва белгиларга асосланган ғайриоддий дунёқарашни шакллантириш ва шакллантиришга ҳисса қўшди. Хитой фалсафаси фалсафа, фан, адабиёт, эстетика ўртасидаги чегара бузилганлиги сабабли рамзий маънога эга эди. Бу рамзий дунёқараш "ексенел вақт" давомида емириланмаганлиги айнан Хитой маданиятининг бой рамзий тили, хаттотлик ва иероглиф ёзувлари туфайли исботланган.
Ушбу мақоланинг мақсади энергия ресурслари стратегиясини ишлаб чиқишнинг йўлларини ёки Яқин Шарқдаги энергия дипломатиясини назарий жиҳатдан таърифлашдир. Ўйлашимизча, бу масалага илмий ёндашув, когнитив жараёнларни тартибга солиш ҳамда жаҳон давлатларининг энергияга бўлган талабини ўрганиш, қолаверса, геосиёсий ўзгаришларнинг мазмунини таҳлил қилиш учун муҳимдир.
Central Asia is a key region of the Korean administration's vision of building a global hub and building an overseas Korean community. Until now, the South Korean government has laid the foundation for northern diplomacy in Central Asia. It has developed strategies and visions for Central Asia through the Eurasian Initiative policy, Northeast Asia peace policy initiative, and the promotion of the New Northern Policy. As such, Central Asia, such as Uzbekistan, is a key country with high geopolitical and geographical strategic value, and has served as a cooperative base for previous governments to enter the Eurasian market. The fact that research on cooperation between Korea and Central Asia can look at institutional reforms being pursued by Central Asian countries after the transition to the socialist system has many implications. In other words, it is very meaningful in terms of the Korean government's construction of a global central country, the construction of an overseas Korean community, the establishment of a foundation for overseas unification, and the study of a unification model.
Мазкур мақолада давлатнинг халқаро майдондаги салоҳиятини юқори даражага кўтаришда муҳим омил бўлган маданий дипломатиянинг давлат имижининг шаклланишига таъсири Япония давлати мисолида таҳлил этилган.
Мазкур мақолада замонавий босқичда Япониянинг энергетика дипломатияси, мамлакатнинг ёқилғи-энергетикаси етказиб берувчи давлатлар билан икки ва кўптомонлама ҳамкорлиги, энергия ресурслари манбаларини диверсификациялаш масалалари, Япониянинг халқаро ва минтақавий тузилмалар билан энергетика соҳасидаги ҳамкорлиги, бугунги кунда япон энергетика дипломатияси олдида турган долзарб масалалар ёритилган.