Сил ҳали ҳам дунёда, айниқса Оролбўйи минтақаси учун жамоат саломатлигини сақлашда жиддий тиббий ижтимоий муаммо бўлиб қолмоқда. COVID-19 пандемияси сил бўйича минтақадаги мураккаб эпидемиологик вазиятни янада оғирлаштирди. Пандемия сабабли силни аниқлаш жараёни бузулиши натижасида 2020 йилда қайд қилинган сил ҳолатлари 27 %га, даволашнинг самарадорлик кўрсаткичлари 3 %га камайган ва 2019 йилга нисбатан даволаниш тартибини бузиш ҳолатлари 1,8 бараварга кўпайган. COVID-19 пандемияси даврида силга чалинган беморларни бевосита тиббий ҳодим назорати остида даволаш жараёни сифатини ошириш мақсадида "видеокузатув остида даволаш" (ВОД) пилот лойихаси амалга ошира бошланди. Ҳозирги кунда ушбу лойихада 30 нафар бемор даволанмоқда. Амалга оширилган чора тадбирлар самарадорлигини, шу жумладан "видеокузатув остида даволаш" лойихаси натижаларини чуқур таҳлил қилиш керак.
Экссудатив ўрта отитни даволаш бўйича адабиётлар шарҳи ўтказилди. Экссудатив ўрта отит – сўнгги ўн йилликларда ўрта қулоқни энг фаол ўрганиладиган касалликларидан бири. Ушбу патологияга бўлган қизиқиш касалликнинг хилма – хиллигига, кечиш давомийлигига, даволаш мураккаблигига, стандарт терапияга резистентлигига ва қайталаниш хусусиятларига боғлиқ. Касалликни клиник белгилари ўзига хос: ноғора бўшлиғида экссудатни пайдо бўлиши, ўткир яллиғланиш белгилари ва ноғора пардада ўзгаришлар йўқлиги. Замонавий тиббиетда экссудатив ўрта отитни даволашни турли вариантлари мавжуд, жаррохлик усулларига қарши кўрсатмаларга эга бўлган беморларда даволашни алтернатив усули бу эшитиш мосламалари қўлланилади. МДҲ давлатларида беморларга медикаментоз ва жаррохлик даволаш усуллари тавсия этилади, аммо аксарият Европа мамлакатлари ва АҚШ протоколларида кутиш ва назорат қилиш тактикаси тадбиқ қилинган.
Экссудатив ўрта отит (ЭЎО) полиэтиологик касаллик бўлиб, бир неча сабабларни бирга келиши билан характерланади. Эшитув найи тубида жойлашган ўсмаларнинг эрта белгиларидан бири бу қулоқ ва эшитув найи симптомлари: эшитишни пасайиши, шовқин, яъни экссудатив ўрта отит.
Ушбу мақолада экссудатив ўрта отитни бурун, бурун ён бўшлиқлари ва бурун – ҳалқум хавфсиз ўсмаларида ўзига хос кечиш хусусиятлари ўрганиб чиқилган.