Мақолада муаллиф томонидан мамлакатимиздаги қулай ишбилармонлик муҳити, хорижий инвесторлар учун яратилаётган имтиёз ва имкониятлар янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари очиб берилган, улар асосида хулосалар шакллантирилди
Мазкур мақолада XVII аср, хусусан, Гэнроку даври япон адабиётининг етук вакилларидан бири – шоир ва насрнавис Ихара Сайкакунинг назмий ижоди ҳамда унинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўз боради. Сайкаку шеъриятини тадқиқ этиш ва унинг Гэнроку даврида новатор ижодкор сифатидаги ўрнини ёритиб бериш ишнинг мақсади, ижод йўлининг тадрижий ривожи ва танланган асарларининг таҳлиллари орқали у томонидан хайкай шеъриятига олиб кирилган “голландча услуб”нинг моҳиятини очиб бериш ишнинг вазифаси ҳисобланади. Ушбу мақсад ва вазифаларнинг бажарилишида маданий-тарихий, қиёсий-тарихий таҳлил методларидан фойдаланилади. Мақолада дастлаб, олим Ито Байу қаламига мансуб 「見聞談叢 (“Кўрган ва эшитганларимиз тўғрисида қиссалар”, 1738) асари ва бошқа бир қатор манбаларга таянилган ҳолда Ихара Сайкакунинг хаёти ва шеъриятдаги фаолияти билан боғлиқ батафсил маълумотлар ўз аксини топади. Шоир Сайкакунинг анъанавий услубдаги илк ижоди ва унинг намуналари қисқача тўхталиб ўтилади. Шу билан бирга, назмга янгиликларни олиб киришга интилган “Данрин”(“Панднасиҳатлар ўрмони”) шеърият мактабининг “оранда рю” (“голландча оқим”) вакили сифатидаги сермаҳсул ижоди ҳақида фикр юритилади.「俳諧独吟一日千句」(“Бир кун ичида яккахон битилган минг хайкай”, 1675) ва「俳諧大句数」(“Хайкайнинг кўпдан-кўп мисралари”, 1677) тўпламларидан келтирилган мисоллар ва уларнинг таҳлиллари орқали Сайкакунинг “голландча услуб”даги шеъриятининг “докугин” ва “яказу” хайкайлари яъни учликларининг мазмун-моҳияти ёритиб берилади. Сўнг, ушбу таҳлилларга таянилган ҳолда новатор Сайкаку назмий ижодининг асосий жиҳатлари тўғрисида тегишли хулосалар келтирилади.
Араб грамматикасига оид асарлар кўп ва улар мазмун-моҳиятига кўра мукаммал ва машҳур бўлса-да, Замахшарийнинг “لصفملا” асари унинг замондошлари фикрича, “араб тили грамматикаси бўйича яратилган энг яхши китобдир” 1 . Яна бир олим уни “нозик терилган дурга” 2 ўхшатади. Бу асар ўзининг лўнда ва тушунарли ёритилганлиги билан тарихий жиҳатдан ҳам ўта муҳим аҳамият касб этади. Замахшарийнинг асарида кўтарилган масалалар ўша давр араб тилшунослигининг ривожидан дарак беради. Асарда грамматикага оид масалаларнинг ёритилиши мисолида XII асрда эришилган ютуқларни кўришимиз мумкин. “Муфассал” бу асаргача амалга оширилган тадқиқотларнинг мужассамланган ва мукаммаллаштирилган кўриниши ҳисобланади. Замахшарий “Муфассал”ни яратишда нафақат илмий мақсадни, балки унинг қулай бўлишини ҳам кўзла ан. Бу жиҳат унинг машҳур асарлардан бирига айланишига имкон берган. Замахшарий араб тили грамматикаси назариясини мукаммал билган тилшунос сифатида китобни ўзига хос равишда тузишга эришган.
Ежегодный уровень смертности от хронической болезни почек (ХБП) оценивается приблизительно в 1 млн., случаев во всемирном масштабе. Условия, которые вызывают или ускоряют ХБП, включают сердечно - сосудистые заболевания, кроме того, различного рода факторы нередко оказывают существенное воздействие на процессы патогенеза, а также – развитие ХБП.
Tadqiqot natijalariga ko'ra, DGL dan foydalangandan so'ng, tishlarning qattiq to'qimalarining turli xil ta'sirlarga sezgirligining doimiy pasayishi kuzatildi. Bundan tashqari pulpa hayotiyligi ham to’liq saqlanib qoldi. DGLdan foydalanganda yopishtiruvchi bonding tizimdan ham foydalandik. DGL yopishtiruvchi tizimga hech qanday nojo'ya tasir qilmadi va restavratsion plombaning sifati ham o’zgarmadi. DGL va yopishtiruvchi vositadan foydalangandan keyin plombalarning marginal o'tkazuvchanligi elektrometriya ma'lumotlariga ko'ra amalda klinik kuzatish davomida o'zgarmadi. Laboratoriyada olingan natijalar, klinik
tadqiqotlar natijasi bizga DGL ni tavsiya qilish imkonini beradi.