Тадқиқот мақсади бўлиб, Меньер касаллиги бор беморларда ҳуруж даврида ва ҳуружлараро даврда эшитишни элекрофизиологик ва электроакустик текширув усуллари натижаларини қиёсий баҳолаш ҳисобланди. Меньер касаллиги аниқ ёки тасдиқланган ташхиси билан жами 47 нафар бемор назорат қилинди. Тадқиқот натижаларига кўра, Меньер касаллиги ҳуружлараро даврида ЗВОАЭ 89,4%, ПИОАЭ 76% ҳолларда қайд қилинмаган бўлса, ҳуруж даврида ЗВОАЭ 100%, ПИОАЭ 89,4% ҳолларда қайд этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида қонунлар муҳокамасига кенг халқ оммасини жалб қилиш, бунинг учун замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш, жумладан, Интернет тармоғида махсус “майдон”лар яратиш зарурлигини таъкидлайди[1].
Ушбу мақолада араб насрининг келиб чиқишига хизмат қилган манбалар ўрганилган. Уларнинг янги замон араб романчилиги вужудга келишига кўрсатган таъсири илмий таҳлил қилинган. Араб насрининг жаҳон адабиётидаги ўрнига илмий баҳо бериб ўтилган. Маълумки, мўғуллар босқини оқибатида таназзулга юз тутган аббосийлар халифалиги давлати ўрнида янги давлатлар шакллана борди. Улар орасида салжуқийлар, усмонийлар ортиқ даражада нуфузга эга бўла бошладилар. Усмонийлар даври араб адабиётида эски анъаналар давом этди. Асосан шеърият, жангнома, эртак ва қиссалар жанри мавжуд эди. Усмонийлар таназзули бошланган 16-17 асрлардан бошлаб, Европада кенг қулоч ёзган реннесанс янги ислоҳотларни бошлаб берди. Табиийки, бу Европа халқлари адабиётига ҳам янгилик олиб кирди. Айни шу даврда насрий ишқий ёки саргузашт асарлар – роман жанри пайдо бўлишига туртки бўлган. Бу эса бир неча сабаблар ортида ўз навбатида шарқ, хусусан араб адабиётига ҳам ўз таъсирини ўтказди. Араб адабиётида романчилик мактабининг юзага келишига туртки бўлган манбалар ҳақида атрофлича фикр юритилган. Бундай ўзгаришлардан яна бири араб мамлакатлари ёшлари Европа университетларида таълим олиб, Европа адабиётига мансуб асарлар билан танишганлар. Мақолада ана шу масалалар ва замонавий араб адабиётида романчилик мактаби асосчиларидан бири сифатида тарихий асарлар устаси Журжи Зайдон ҳаёти ва ижоди тилга олинади. Унинг янги давр араб романчилигида тутган ўрни тадқиқ этилган, мақолада бу борадаги изланишлар ўрганилиб араб романчилиги мактаби ҳақида илмий таҳлиллар баён қилинган.
Bugungi kunda zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarining doimiy rivojlanib borishi, sohalarga keng joriy etilishi kabi raqamlashuv jarayonlari jamiyat hayotining barcha tarmoqlarini qamrab olmoqda. Xususan, ko‘plab davlatlarda oliy vakillik organi bo‘lmish parlament faoliyatida ham raqamli texnologiyalardan keng foydalanilishi natijasida yangi “elektron parlament“ atamasini vujudga keldi