Ижтимоий-тарихий жараёнларда барқарор тараққиётни таъминлаш ҳар бир даврнинг ўзига хос муаммоларини ечишда зарурий аҳамият касб этган. Ушбу жиҳат ёзма манбаларда ўзининг ифодасини топган бўлиб, тарихий тараққиётда маънавий-маданий жараёнлар ўзаро яхлитликка асосланган ривожланишни мустаҳкамлашга йўналтирилган мақсадлар ва ғоялар ҳосиласидан иборат эканлигини тасдиқлайди. Айниқса, VII асрнинг охири ва VIII асрнинг бошларида қадимги туркий мутафаккир Иўллиғ тегин Култегин, Билга ҳоқон, Қутлуг Элтериш ҳоқонлар шарафига қўйилган ёзма ёдгорликларнинг муаллифи, теран тафаккур соҳиби туркий маънавият ва маърифатнинг тамал тошини қўйган мутафаккир сифатида турк ҳоқонлиги даврида ўзига хос ўрин тутганлиги Урхун тошбитикларидаги маълумотлардан аён. Ёзувларда қадимги туркларнинг маданий турмуш даражаси, адабий имкониятлари, тарихий воқеъалар инъикоси, тафаккур кенгликлари ифодаланганлиги билан диққатни жалб этади. Қадимги турклар сиёсий бирлигининг етакчилари Билга ҳоқон ёдгорлиги ва унинг укаси Култегин ёдгорлиги ва шунингдек, маслаҳатчи Тонюқуққа аталган ёзувларда даврнинг тарихий воқеалари силсиласини ўзида ифодалаб, турк баҳодирлари жасоратли фаолиятларининг акс этганлиги туркий халқлар тарихи ва маданиятининг тошбитикларда ифодаланган дастлабки боби эканлиги билан характерлидир. Шунингдек, ушбу ёзувларда ўзаро бирлик ва ҳамжиҳатнинг акс этганлиги ғояси бугунги кунда ҳам барқарор тараққиётни таъминлаш учуй тарғиб этишни тақозо этади.
Изланишларимиз натижаси шуни кўрсатдики болалрда назорат қилиб бўлмайдиган, оғир кечувчи бронхиал астмада «Фостер 100/6» препаратини комбинирланган холда 1 тадан ингаляция 2 махал қўллаш натижасида кундузги симптомлар бартараф этилди, қисқа таъсир этувчи бронхолитикларга эхтиёж камайди, симптомсиз кунлар кўпайди
Мақолада болаларда йўғон ичак патологияларини эндоскопик жарроҳлик йўли билан даволаш имкониятлари таҳлил қилинган. Болаларда йўғон ичакнинг туғма патологияларини даволашда эндоскопик жарроҳлик усулининг ўзига хос хусусиятларига баҳо берилган. Шунингдек мақолада болаларда йўғон ичакнинг туғма патологияларини эндоскопик жарроҳлик усулида даволаш самарадорлиги таҳлил қилинган. Йўғон ичак туғма ривожланиш нуқсонларини эндоскопик жарроҳлик усулида даволашдан кенйинги кузатииши мумкин бўлган асоратлар ва уларни олдини олиш чоралари таҳлил қилинган. Йўғон ичакнинг жарроҳлик касалликларини даволашда эндоскопик жарроҳлик усулидан фойдаланиш операциядан кейинги асоратларни камайтириш имконини беради.
Ўзбекистон республикаси президентининг “Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори [1] чорвачилик тармоқларини янада ривожлантириш, чорвачилик хўжаликларини молиявий қўллаб- қувватлаш, чорва озуқа базасини янада кўпайтириш, шунингдек, аҳолининг йирик чорвачилик хўжаликлари ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишловчилар билан ҳамкорликдаги фаолияти асосида ўз хонадонларида чорва молларини боқишини ташкил этиш ва чорва озуқа базасига бўлган талабини қондириш мақсадида хозирги кунда амалга ошириши лозим бўлган долзарб масалаларга хос бўлиб, унда гидропоника усулида озуқа маҳсулотлари тайёрлашга алоҳида эътибор берилган.
Ўрта Осиё ва унга ёндаш ҳудудларни тадқиқ этган жамиятлардан бири ўлка тарихини археологик жиҳатдан ўрганган Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги ҳисобланади.
Подготовка современного специалиста, невозможна без внедрения новых форм и методов обучения и методики подготовки студентов вузов с учетом широкого внедрения высокоэффективных образовательных и инновационных технологий, передового зарубежного опыта. Активное внедрение в учебный процесс инновационных, информационно коммуникационных технологий с использованием глобальной сети Интернет, мультимедийных систем обучения в учебный процесс, повысит степень усвоения материала и способствует приобретению студентами прочных знаний и навыков, а также мотивировать их на непрерывное самообразование.