Мақолада Ўрта асрлардаги араб ва арабийнавис олимларнинг аруз илмига бағишланган тадқиқотларининг тадрижий таҳлили берилади. Жумладан, аруз илмининг асосчиси Халил ибн Аҳмад яратган аруз тизимидан бошлаб, унинг издошлари томонидан арузшуносликни шакллантириш ва такомиллаштириш тамойиллари кўрсатиб берилган. Халил ибн Аҳмаддан сўнг яратилган аруз назариясига оид илк манбалар Абул Ҳасан ал-Ахфаш ва Абу Исҳоқ аз-Зужаж асарлари ҳисобланади. Х асрдан бошлаб ёзилган Ибн ‘Абду Раббиҳий, Абу Абдуллоҳ Хоразмий, Ибн Рашийқ Қайрований, Юсуф Саккокийларнинг машҳур энциклопедик асарларидан жой олган арузга оид қисмларида арузнинг назарий асослари чуқур ва батафсил тарзда баён қилинганлиги билан аҳамиятга эга. Аруз тизимини ўз ёндашувлари ва қарашлари билан муайян тарзда бойитган муаллифлардан Ибн ас-Саррож, Соҳиб ибн ‘Аббод, Ибн Жинний ва Маҳмуд Замахшарий каби филологларни аташ мумкин. Мавароуннаҳрлик аллома Абу Наср ибн Ҳаммод Жавҳарийнинг арузшуносликдаги ўрни барча арузга оид тадқиқотларда алоҳида қайд этилади ва олимга аруз илмининг ислоҳотчиси сифатида қаралади. XIII асрга келиб, арузни назмда баён этиш урфи бошланганлиги кузатилади. Шу жумладан, мумтоз даврнинг энг машҳур қасидаларидан “Ар-рисала ал-андалусийя”, “Қасида ал-Хазражийя”, “Қасида ал-Ҳусна” кабиларда аруз илмининг назарий асослари моҳияти қисқа ва қулай усулда ёритилган бўлиб, улар ушбу илмни яхши ўзлаштириш ва ёд олиш учун мўлжалланган эди. Мақолада таҳлилга тортилган Ўрта асрлар араб арузи назариясини тўлиқ қамраб олган манбалар орқали классик араб арузи тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш мумкин.
Мақолада Имом Абдуллоҳ Авона Шоший, Абу Саъид Исо ибн Солим аш-Шоший, Абу Муҳаммад Жаъфар ибн Шуъайб аш-Шоший, Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайм аш-Шоший, Абу Али Ҳасан ибн Соҳиб ибн Ҳамид ал-Ҳофиз аш-Шоший каби шошлик муҳаддислар номлари аниқланиб, уларнинг фаолиятига доир янги маълумотлар тадқиқ этилди.
Ушбу мақола Х-ХИ асрнинг йирик мутафаккирлари Абу Наср Форобий ва Абу Али Аҳмад ибн Муҳаммад Ёқуб ибн Мискавайҳнинг ҳаёт йўли ва илмий меросини қисқача ёритишга бағишланади. Файласуфлар ўзларининг фалсафий қарашлари ва таълимоти билан илм-фанда ҳамда ислом фалсафий тафаккури тарихида ёрқин из қолдирган. Форобий “Иккинчи муаллим” (“Муаллим саний”) номи билан, Мискавайҳ эса “Учинчи муаллим” (“Муаллим -салис”) номи билан машҳур. Бу юксак унвонлар уларнинг мусулмон араб фалсафасига қўшган ҳиссасига берилган баҳонинг яққол намунаси эканлигини англатади. Мутафаккирлар фалсафий таълимотлари асосида машшоийюн оқимининг Ўрта аср Мусулмон Шарқи ахлоқшунослигида тутган ўрни ёритилади.
Мақолада Корея яриморолида ислом динининг тарқалишига доир илк тарихий жараёнлар ёритилган. Бунда яриморолнинг ижтимоий-сиёсий, маданий ва географик муҳити тавсифланган ўрта аср мусулмон манбалари ва, қолаверса, кўҳна корейс солномаларининг замонавий инглиз тилига таржима қилинган версияларидан фойдаланилган.
Ушбу мақола юртимиздаги астрономия тарихи, хусусан, мовароуннаҳрлик олимларнинг ушбу соҳага оид фаолиятига бағишланган. Мовароуннаҳрнинг дастлабки астрономлари сифатида Мусо ал-Хоразмий ва Аҳмад ал-Фарғонийларни қайд этиш мумкин бўлса-да, уларнинг фаолиятида Ироқ, Сурия ва Мисрдаги фаолият устуворлик касб этади. Шу нуқтаи назардан маҳаллий мактаблар ва уларнинг ривожини кузатиш ҳам долзарб аҳамиятга эга. Бу жараёнда эса ҳозирги Сурхондарё вилояти ҳудудларида жойлашган Термиз ва Чағониён вилоятларининг ўзига хос ўрни бор. Жумладан, устурлобнинг ислом дунёсига кириб келганидан тахминан 70 йилча ўтиб Муҳаммад Ҳаким Термизий (тахм. 820-932) орқали Термиз ҳудудида ҳам ишлатила бошланганлиги алоҳида аҳамиятга эгадир. Ундан кейин ҳам X аср охирларида Аҳмад Устурлобий Чағонийнинг Бағдод расадхоналаридаги фаолияти ҳам алоҳида диққатга сазовор бўлиб, унинг қўлёзмалари Туркия, Ҳиндистонда, Дамашқ, Англия ва Парижда сақланади. Уларни ўрганиш ҳам шубҳасиз ҳозиргача етарли даражада тадқиқ этилмаган юртимиз олимлари ва маҳаллий астрономия тарихини ўрганишга муносиб ҳисса бўлиб қўшилади. Термиз, умуман, Сурхон воҳасида амалда бўлган астрономия мактаби ўзининг маълум маънодаги чўққисига саййид Абулқосим Маждиддин Али ибн Жаъфар даврида 1135-1146 йиллар оралиғида Термизда 10 йил давомида қурилган расадхона тимсолида чиқди, дейиш мумкин. Бу расадхонада Адиб Собир Термизий каби маҳаллий олимлар ҳам ишлаганлиги диққатга сазовор. Ҳожи Халифа (1609-1657) Саййид Жамолиддин Абу Жаъфар Ҳусайн ибн Мажд Али ибн Аҳмад Ҳусайний Термизий Айнийнинг нужум илми аҳкомларига оид туркий тилдаги “Мазақ ал-ушшоқ фий илм ал-офоқ (Уфқлар ҳақидаги илм борасида ошиқлар топган таъм) китоби ҳақида маълумот беради. Шунингдек, Ҳожи Халифа “Ҳақоиқ ал-ирсод” (Кузатувлар аниқлиги) номли асардаги ўлчов андазалари ҳақида берган айрим маълумотлар унда қайд этилган кузатувлар Термизда бўлганлигини ёки бу узунлик ва ўлчовлар Термиз андозаларига кўра эканлиги маъносини билдиради. Тадқиқот натижаси сифатида айтиш мумкинки, Сурхон воҳасининг астрономик мактаби ҳам юртимиз ва ислом дунёси миқёсида ўз ўрнига эга мактаб даражасида шаклланган бўлиб, бу тўғридаги тадқиқотларни янада кенгайтириш халқимизнинг интеллектуал салоҳияти тарихини ёритишда муҳим аҳамиятга эга.
Ушбу мақола Саудия насридаги новеллистиканинг замонавий жанрини шакллантиришнинг дастлабки босқичига бағишланган. Арабистон ярим оролида таълим дастлабки босқичи "нефт боом" даври бошланишидан олдин, Туркия ҳукмронлиги даврида 1910 – 1926 йилларда йигирманчи асрнинг бошида келди, ва Ҳижоз Усмонли империясининг энг йирик ва ривожланган вилоятида ҳудудида биринчи босма нашрлар келиши билан боғлиқ. Таълим ғояларининг кенг тарқалиши 1926 йилда Саудия Арабистони давлатининг асосчиси Абд Ал-Азиз ибн Абд ар-Раҳмон ибн Сауднинг ҳокимиятга келиши билан бошланган ва ХХ асрнинг 60-йилларига қадар давом этган. Ибн Сауд ҳукмронлиги йиллари Араб ярим оролида маърифатнинг давом этаётган жараёнлари учун асосий катализатор бўлиб, Саудия жамиятининг ривожланишига кучли туртки берди. Арабистон ярим оролида таълим ҳаракати ва адабий янгиланиш жараёнларини ривожлантиришга катта таъсир кўрсатадиган Араб мамлакатларидан келган муҳожирлар, бошқалар олдида, эвропа таъсирида бўлган. Эуроcентрисм нинг илғор ғояларини олиб борган ҳолда, улар Саудия жамиятида ижтимоий ўзгариш ва ижтимоий ислоҳотлар зарурлигини таъкидладилар. Даврий нашрлар арабий маърифат идеологларининг асосий воситаси бўлиб, уларга оддий ўқувчига кириш имкониятини берди, бу эса ўз фикрларини ва фикрларини турли муаммолар бўйича ифодалашга имкон берди. Миллий матбуот нафақат Арабистон ярим оролидаги маърифий ғоялар дирижёри, балки Саудия адабиётида янги турдаги бадиий насрни шакллантириш жараёнида бошқа Араб давлатларига қараганда ҳам муҳим рол ўйнади. Ҳикоя жанрининг босқичма – босқич ривожланиши айнан маърифий-ислоҳотчилик, газета ва журнал мақолалари ҳамда маърифий адабиётлар номи билан бирлаштирилган бадиий асарларга айлантирилган бошқа публитсистик жанрлар қаторида бўлиб ўтди. Саудия адабиётида ҳикоя жанрининг пайдо бўлишининг дастлабки белгилари ХХ асрнинг 30 йилларига тўғри келади. Саудия адабиётининг ҳикоя санъатининг дастлабки намуналари ҳикоя жанрининг талабларига жавоб бермади. Уларда ишнинг барча қисмларини бир бутунга бирлаштирадиган ва дидактик эслатмаларни устун қўядиган ҳикоя линияси йўқ эди. Саудия ҳикоясининг шаклланишининг дастлабки босқичи-бу ҳақиқат ўзгаришига тезда жавоб беришга имкон берадиган ва таълим ғояларини ҳаётга татбиқ этиш учун самарали восита бўлиб хизмат қиладиган қисқа ҳажмдаги бадиий адабиётдир.
Мақола Ал-Форобий ва Ибн Синонинг Шарқ бадиий-эстетик маданиятига қўшган ҳиссасига бағишланган. Унда эстетик концепцияга асос бўлган “гўзаллик”, “уйғунлик”, “баркамоллик”, “меъёр”, “санъат”, “тақлидийлик” каби тушунча ва категориялар таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада Форобийнинг мусиқа назариясига, Ибн Синонинг шеърият санъати муаммосига дахлдор фикрлари, шахснинг гармоник ривожида бадииятнинг тутган ўрни масаласига эътибор қаратилган.
Ушбу мақолада ўрта аср араб ва форс манбаларга асосланиб, хоразмликларнинг XIII аср 30 йилларида Яқин Шарқ мамлакатлари ҳаётида тутган тарихий ўрни кузатилади. Маълумки, Хоразмшоҳлар сулоласидан охирги Хоразмшоҳ-шижоатли Жалолиддин Мангуберди Хоразм ташқарисида ҳам ўн минг аскар йиғиб, мўғуллар билан жанглар олиб борди ва уларнинг ғарб томондаги мусулмон ерларини забт этишга қаратилган зафарона юришларига тўсқинлик қилиб турди. 1231 йили Жалолиддин ҳалок бўлгандан сўнг унинг бошқарувисиз қолган аскарлари бутун Яқин Шарқ мамлакатлари бўйлаб кезиб юришиб, гоҳ салжуқий султонларининг, гоҳ Миср ва Шомда ҳукмдорлик қилиш учун ўзаро ашаддий кураш олиб бораётган аййубий шаҳзодаларнинг ҳарбий хизматида бўлдилар. Шунингдек, хоразмликлар ёрдамида аййубийлар салбчилар устидан ғалаба қозониб, муқаддас мусулмон шаҳри ал-Қудсни ва бир нечта қалъаларни озод қилдилар. Кейин эса мамлук султони Қутуз_ улар ёрдамида араб ерларига бостириб келган мўғуллар устидан ғалаба қозонди. Бу муҳим воқеа-ҳодисаларнинг барчаси Мақризий, Ибн Ийас, Ханбалий, Суйутий, Ибн Тагри Берди ва XIII-XV асрлар бошқа тарихчиларининг солномаларида ўзининг батафсил тасвирини топган. Бу тарихчилар асосан Миср ва Шомда аййубийлардан мамлукларга, яъни- қипчоқ, Хоразм, туркман каби элатлардан чиққан, ёшлигида қуллик тақдирини бошидан кечирган мамлук султонлари даврида ижод қилганлардир. Уларнинг асарларида Яқин Шарқнинг тарихий майдонида XIII аср 30-60 йиллари намоён бўлиб, муҳим роль ўйнаган хоразмликларнинг фаолияти такрор қайд этилиб, шу минтақада яшовчи халқлар тақдирини ҳал қилувчи жангларда хоразмликлар қувватли ҳарбий куч сифатида иштирок этгани таъкидланади. Шунингдек, солномалар муаллифлари хоразмлик ҳисобланган тарихий шахсларга ҳам алоҳида эътибор берадилар. Масалан, улар жориядан Миср маликаси даражасига кўтарилган Шажарат Дуррга ёки ёшлигида қулликка сотилиб, аввал амир, сўнг Миср султони мавқейига кўтарилган Сайфиддин Қутуз тақдирларига батафсил тўхталадилар. Мамлук султони Қутуз ўзининг туркий амирлари билан, шу жумладан ўзи паноҳ берган хоразмликлар билан, 1260 йили Айн Жалут деган жойда (Фаластин минтақаси) Миср чегараларига етиб келиб, таҳдид солаётган мўғулларга муросасиз жангда қақшатгич зарба бериб, араб оламини ёвузлардан озод қилади. Солномаларда бир овоздан Миср султони Сайфиддин Қутузнинг ҳақиқий исми Маҳмуд ибн Мамдуд эканлиги ва у Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангубердининг жияни бўлганлиги якдиллик билан таъкидланади, яъни уни Хоразмшоҳлар сулоласига мансублиги кўрсатилади. Юқорида зикр этилган тарихчилар асарларида хоразмликлар мағрур ва мардона инсонлар сифатида тасвирланади. Тақдир тақозоси билан ўз диёридан узоқда, ғурбатликда дарбадар бўлиб юрган Жалолиддин ватандошлари Яқин Шарқнинг турли бурчакларидан жой топиб ўтроқ турмуш тарзига ўтиб, маҳаллий халқларга қўшилиб кетади, аммо қадимги қўлёзмаларда Хоразмнинг жасур ўғлонлари тўғрисида абадий тарихий хотира қолди.
Бугунги кунгача етиб келган Ибн-Туфейлнинг “Хайя Ибн Якзан” ягона асари бўлиб, унда алломанинг фалсафий қарашлари, таълимоти ва Аристотелнинг табиат ва ақл таълимотига суяниб қиёслаб ўрганган.
Mazkur maqolada O‘rta Osiyo tarixini o‘rganish uchun muhim bo‘lgan manbalarning manbashunoslikdagi o‘rni va ularda keltirilgan ba’zi ma’lumotlar xususida so‘z yuritiladi
Мақола шиаликдаги исмоилийлик оқими ва унинг фирқаларининг тарихдаги ўрнига бағишланган. Мақолада исмоилийлик оқимининг вужудга келиши, ақидаси ва фирқаларининг мусулмон мамлакатлари тарихидаги ўрни ҳақида айрим тарихий маълумотлар келтирилган.
Мақолада Ибн Аъсам ал-Куфийнинг “Китаб ал-футуҳ” (Мамлакатларнинг фатх этилиши китоби) асосида Аш-Шош вилояти ҳақидаги тарихий маълумотлар таҳлил қилинган
Ушбу мақола IX аср араб тарихчиси ва географи Ал-Яъқубийнинг учинчи, кам ўрганилган “Мушакалат ан-нас ли заманиҳим” асарини таҳлил қилиш асосида янги қирраларини очиб беради. Мақолада ушбу рисола социологик нуқтаи назардан кўриб чиқилади. Ал-Яъқубий, мусулмон жамиятидаги барча одамлар халифаларига эргашган, унинг феъл-атвори ва одоб-ахлоқига тақлид қилган, деган тезисга асосланиб, уммавийлар ва илк аббосийлар даврида мусулмон жамиятининг таназзулга учраш сабабларини кўрсатишга ҳаракат қилган. У жамиятни ахлоқий ва маънавий таназзулининг асосий сабабини халифаларнинг ахлоқлари бузилишида кўради. Халифаларнинг маънавий ва ахлоқий сифатлари ва одатлари рисоланинг матнидан кўринади, зодагонлар ҳам, оддий одамлар ҳам уларга тақлид қилганлар, деб таъкидлайди. Шундай қилиб, Ал-Яъқубийнинг фикрига кўра, мусулмон жамиятининг сифати бевосита унинг раҳбарига боғлиқ. Халифа ўзининг ахлоқий ва маънавий фазилатлари билан “амир ул-муъминийн” образига мос келар эди, шунинг учун жамият аъзолари солиҳ мусулмонларнинг қиёфаларига мос келдилар. Рисола Ал-Яъқубий дунёқарашининг янги қирраларини, унинг адолатли, одил мусулмон жамиятига бўлган қарашларини очиб беради. Ушбу рисолани таҳлил қилиш натижасида Ал-Яъқубий ижодининг янги томони – социология кашф этилди. Бир қарашда Ал-Яъқубийнинг мусулмон жамиятининг ривожланиш сабабларини аниқлашга уриниши жуда оддий кўриниши мумкин. Бироқ, бу асар “одамларни ўз даврига мослаштириш” ва “аҳолининг ўз ҳукмдорларига тақлид қилиш” тезислари орқали кундалик ҳаётда, шунингдек, уларнинг ахлоқий фазилатларини тавсифлаш, фикримизча, ўрта асрлар араб тилидаги социологик йўналишдаги асарнинг биринчи намунасидир. Мақоладан келиб чиқадики, Ал-Яъқубийнинг “одамларнинг ўз даврига мослашиши” тезислари ва мисолларини чуқурроқ кўриб чиқиш керак. Ислом халифаларининг (ҳукмдорларининг) “халифалар” ва “шоҳлар” тоифаларига бўлиниши, муаллифнинг рисолага берган кириш қисмидан кўриниб турибдики, бу мақолада берилган кўплаб мисолларда намоён бўлган. Рисола мазмунидан маълум бўладики, муаллиф биринчи тўртта солиҳ халифаларни “халифалар” деб атаган, улар орасида ажралиб турадиган Усмон ибн Аффан, унинг тавсифига кўра, аввалги икки халифа Абу Бакр ва Умар ибн ал-Хаттобнинг аскетизмидан ва камтарлигидан маҳрум бўлган. Ислом “шоҳлари” – булар, муаллиф фикрича, Умайя ва Аббосий сулолалари халифаларини назарда тутади. Шундай қилиб, рисоланинг асосий сюжети солиҳ мусулмон жамиятини унинг “бузуқ” шаклига (Ал-Яъкубийга кўра) қарама-қарши қўйиш концепциясига асосланган.
Ушбу мақола номахсус вагинитни даволаш учун янги усул ишлаб чиқиш ва янги вагинал шамчалар "Куркувир" нинг экспериментал тадқиқотлари кумуш нитрат кислота билан боғлиқ экспериментал вагинит шароитида ўтказганлигига бағишланган. Бу експериментал патология фонида, вагинал шамчалар "Куркувир" яллиғланишга қарши ва репаратив таъсирини кўрсатади.
Асимметричное сокращение жевательных мышц приводит к несогласованному движению обеих нижнечелюстных головок в суставных ямках, что вызывает повреждение суставных поверхностей, сдавление отдельных участков внутрисуставного диска, дистальное смещение головок нижней челюсти.
Мазкур мақолада ХХ аср бошларида яшаган тошкентлик олимлардан бири Олимхон ибн Мусохон Тошкандийнинг “Олимия” асаридаги тажвид илмига оид янги маълумотлар берилган. Асарнинг қўлёзма ва тошбосма нусхалари ҳамда асар таркиби ҳақида биринчи бор сўз юритилган. Мақола исломшуносликка оид билимларни бойитишга хизмат қилиши, шубҳасиздир. “Олимия” асарининг ягона қўлёзма нусхаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондидан топилиб, мақолада илмий тавсиф қилинган. Китоб 1903 йили Тошкентда Ильин матбаасида чоп этилган. У аслида “Фатҳу-т-тажвид” деб аталган бўлса-да, бироқ “Олимия” номи билан шуҳрат қозонган. “Олимия”нинг муаллифи Олимхон ибн Мусохон Тошкандий ҳақида деярли маълумотлар учрамайди. У ўзининг “Олимия” номли мазкур асарини 1321 ҳижрий йили 5 сафарда ёзиб тугатганини ва у 190 байтдан иборат эканини қайд қилиб ўтган. Ушбу сана милодий 1903 йил 31 майга тўғри келади. Демак, муаллиф асарни ёзиб тугатган йили уни Тошкентдаги Ильин матбаасида чоп қилдиришга улгурган. Шарқшунослик институти фондида сақланаётган қўлёзма эса анча кеч –1939 йил 7 июльда китобат қилган эди.Қуръонни тўғри ўқиш методлари ва қонун-қоидалари бу асарда назмий шаклда, ўзига хос тарзда кўриб чиқилган. Рисолани ўқиб чиқиб, фикр билдирган ва тақриз ёзиб берган тошкентлик уламоларнинг номлари эса бирма-бир зикр қилинган. Мазкур уламоларнинг номлари маҳаллий илм аҳлининг фаолиятини, уларнинг илмий меросини ўрганиш учун йўл очади. Рисоланинг кейинги наср қисми нашрда 16–23-бетларда жойлашган бўлиб, савол-жавобдан иборат. Рисоланинг арабча жумлалар билан бошлангани муаллифнинг араб тилини мукаммал билишидан дарак беради. “Олимия” асари Қуръонни ўқиш методлари, қонун-қоидаларини ўзида акс эттирган, назм ва насрда битилган рисола ҳисобланади. Уни илмий тадқиқ этиш ХХ аср бошларида Туркистонда Қуръонга ва қориларга муносабат, Қуръон илмларига оид билимларни ўрганишда аҳамиятлидир.
Знание нормального состояния слизистой оболочки полости рта является необходимым условием точной диагностики ее заболеваний. Проведенными исследованиями определена структура и интенсивность стоматологической патологии среди обследованных одного пола и возраста. Показана взаимосвязь влияния экологических, нутритивных и эндогенных факторов на проявление кариеса, аномалий окклюзии, а также заболеваний слизистой оболочки полости рта [Фирсова И.В. и соавт.,2011]