Ўзбекистон республикаси президентининг “Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори [1] чорвачилик тармоқларини янада ривожлантириш, чорвачилик хўжаликларини молиявий қўллаб- қувватлаш, чорва озуқа базасини янада кўпайтириш, шунингдек, аҳолининг йирик чорвачилик хўжаликлари ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишловчилар билан ҳамкорликдаги фаолияти асосида ўз хонадонларида чорва молларини боқишини ташкил этиш ва чорва озуқа базасига бўлган талабини қондириш мақсадида хозирги кунда амалга ошириши лозим бўлган долзарб масалаларга хос бўлиб, унда гидропоника усулида озуқа маҳсулотлари тайёрлашга алоҳида эътибор берилган.
Мақолада, илмий-таълимий ресурслар электрон кутубхонасини шакллантиришда жаҳон ахборот ресурсларининг аҳамияти, турли глобал рейтинг қайдномаларидаги ҳамда илмий-таълимий ресурсларнинг таълим тизимидаги аҳамияти кенг ёритилган
Илк туркий қўлёзма ҳисобланган Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” достонини ўрганиш мобайнида сўнгги бир аср ичида жуда катта амалий ишлар бажарилди. Ўзбекистонда профессор Қаюм Каримов ушбу асарни ўзбек тилига ўгириб, уни шу халқ китобхонлари учун тушунарли тилда тақдим этди, лекин ушбу достон жаҳоннинг бир неча тилларига таржима қилинган ва унинг устида кўплаб самарали ишлар олиб борилган. Шундай бўлса ҳам унинг туб моҳиятини етказиб беришда жузъий камчиликлар мавжуд. Бу камчиликлар турли хил тилларда амалга оширилган таржималарда қўлланилган баъзи бир бадиий тасвир воситаларининг таржимада йўқолиб қолиши орқали кўзга ташланади. Мазкур мақолада “Қутадғу билиг”даги бадиий тасвир воситаларини хорижий тиллардаги таржималари асосида қиёслаб таҳлил қилинган. Илмий мақола устида ишлашда учта версиядаги таржималар танлаб олинди ва ўрганилди. Улардаги байтлар бир-бири билан таққослаб чиқилди. Натижада ҳар бир таржимада баъзи бир фарқли томонлар кўзга ташланди. Лекин биз таржималардаги ўхшашликни, айниқса, Мей ва Иванов томонидан қилинган таржималарда кўришимиз мумкин. Чунки Валтер Май бу асарни рус олими Иванов томонидан қилинган табдилидан таржима қилган. Юқоридаги икки таржима ҳам шеърий усулда таржима қилинганлигини ҳисобга олиб, уларда баъзи ўринларда бадиий тасвир воситалари тушиб қолдирилганини кузатишимиз мумкин. Бундай жараён машҳур шарқшунос олим Роберт Денкофф томонидан қилинган таржимада яққол кўриниб туради. Бунинг асосий сабаби Денкофф бу асарни асл ҳолатдан фарқли равишда насрий усулда таржима қилган. Асарнинг маълум бир байтларидан мисоллар келтириб, унда қўлланган бадиий тасвир воситалари, хусусан, истиора, ташбиҳ ва эпитетларни, тўрт хил китобдан уч хил тилда амалга оширилган таржималар орқали атрофлича қиёслаб кўрсатилди. Ва сўнггида шу нарса маълум бўлдики, таржимонларнинг баъзи ўринларда қилган камчиликлари асарнинг умумий мазмунига жиддий таъсир кўрсатмасдан унинг асосий ғояси сақлаб қолинган.
Тақдим этилган адабиётлар шарҳи ривожланишнинг ҳозирги босқичида суюқлик терапиясининг муаммоларини ёритиб беради. Қисқача тасниф ва инфузион терапиянинг ривожланиш тарихи берилган. Инфузион дориларнинг турли гуруҳларининг афзалликлари ва камчиликлари таъкидланган. Биёмембранларнинг липид таркибий қисмига этказилган зарарни бартараф этиш қобилиятига эга инфузион препаратларга алоҳида эътибор қаратилади, улардан энг қиммати антиоксидант мембранани стабиллаштирувчи ва антигипоксант хусусиятларига эга бўлганлардир. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида (РСНПМCГ) ишлаб чиқарилган дорилар тавсифланган. Хулоса қилиб айтганда, янги авлод инфузион препаратларини ишлаб чиқишда кейинги ривожланиш истиқболлари берилган
Глобаллашув шароитида халқ дипломатиясининг халқаро муносабатлардаги, тинчлик ва барқарорликни таъминлашдаги, халқлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳат алоқаларни мустаҳкамлашдаги роли ва ўрни мунтазам ошиб бормоқда. Ўзбекистоннинг халқаро майдонда дўстона алоқаларининг шаклланишида сиёсий, дипломатик ва иқтисодий алоқалар билан бирга муҳим ўринни халқ дипломатияси эгаллайди. Халқ дипломатияси ривожланишида олимлар, фан ва маданият вакиллари, таълим муассасалари, жамоат ва диний ташкилотлар, шу билан бирга, хорижда ватандошлар томонидан ташкил этилган жамоат бирлашмалари асосий роль ўйнайди. Мақолада халқ дипломатияси доирасида Ўзбекистон Республикасининг Германия билан ҳамкорлиги тарихи тизимли тарзда ёритиб бериш мақсад қилинган. Бундан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги вазифалар белгиланган: Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида халқ дипломатиясининг ўрни; Халқ дипломатияси доирасида Ўзбекистон Республикасининг Германия билан ҳамкорлик алоқаларининг асосий йўналишларини очиб бериш; Ўзбекистон Республикасининг Германия билан халқ дипломатияси доирасидаги ҳамкорлигида жамиятларнинг ўрнини очиб бериш. Илмий тадқиқотда анализ, синтез, тарихийлик, мантиқийлик тадқиқот усулларидан фойдаланилган. Халқ дипломатияси билан боғлиқ ҳолда шаклланган ташқи маданий ҳамкорлик қисқа вақтда ўз самарасини берди. 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги 9 та мамлакат (Англия, Германия, Исроил, Ҳиндистон, Малайзия, Туркия, АҚШ, Франция ва ЖАР)дан 36 та вакилларни қабул қилди. 1993 йилда Ўзбекистон мустақиллигини 160 га яқин давлат тан олиб, 60 та давлат билан дипломатик алоқалар ўрнатилди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов 1993 йилда ГФР, Франция, Англия, Голландия, Япония ва Ҳиндистонга ташриф буюрди. Ташрифлар натижаси ўлароқ, Ҳиндистон, Туркия, ГФР, Франция, Буюк Британия, ХХР билан маданий ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди. Халқ дипломатиясининг ривожланишида Германияда Ўзбекистон маданияти кунларининг, Ўзбекистонда Германия маданияти кунларининг ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Шу билан бирга, икки мамлакатнинг маданий соҳадаги ҳамкорлик алоқалари ривожланишида давлатларда бўлиб ўтган санъат ва театр кунларининг ўрни алоҳида бўлди. Евроосиёда жойлашган икки давлат – Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг ривожида дўстлик жамиятлари ва маданий марказларнинг роли ҳам беқиёс. Давлатлар ўртасида халқ дипломатияси доирасида ҳамкорлик алоқаларининг ривожида икки миллат вакилларини бирлаштирган “Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамияти ҳамда “Германия- Ўзбекистон” жамиятларининг ўрни ўзига хос ҳисобланади.
Мазкур мақолада интизомий жавобгарлик тури сифатида судяларнинг ваколатини муддатидан олдин тугатишнинг ўзига хос хусусиятлари, судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш механизми, судьяларни интизомий жавобгарлиги асослари, таркиби ва белгилари ёритилган. Интизомий жавобгарлик тури сифатида судяларнинг ваколатини муддатидан олдин тугатишга оид олимларнинг фикр- мулоҳазалари таҳлил қилиниб, илмий мунозарага киришилган. Шунингдек, бу борадаги айрим муаммолар таҳлил қилинган ҳолда таклиф ва тавсиялар келтириб ўтилган.
Исследование ассоциации СДВГ с вариабельностью размера y-хромосомы, а также с другими возможными цитогенетически детектируемыми изменениями кариотипа.
Кўкрак қафаси гирдобсимон деформациясида биринчи операция 100 йил олдин ўтказилганига қарамай касаллик давоси ўз ечимини топгани йўқю Кўкрак қафаси гирдобсимон деформациясини хирургик даволашнинг 100 дан ортиқ усуллари борлиги буни тасдиқлайди
Инсон ҳаёт фаолиятининг узвий қисми ҳисобланган тиббиёт соҳасининг узлуксиз тараққиёти ўрганилаётган объектларнинг янги номларини киритиш ва барқарорларини ривожлантириш орқали лексиканинг терминологик қатламини мунтазам тўлдириб бориш имконини беради. Турли фанларда терминологиянинг умумистеъмолдаги сўзлар миқдоридан ҳам ошиб кетаётгани махсус лексикани ўрганиш заруратини келтириб чиқаради. Aйниқса, 2019 йили 17 ноябрда Хитойда аниқланган, 2(SARC-CoV-2) туфайли келиб чиққан, оғир ўткир нафас олиш синдроми, янги юқумли касаллик COVID - 19 короновирус инфекцияси, ҳозирги кунда бутун дунёда пандемия ҳолатининг юз беришига олиб келди. Бу эса, тиббиёт терминологиясини чуқур ўрганиш долзарб масалаларидан бири эканлигини яна бир бор тасдиқлайди. Ушбу мақолада хитой тили тиббиёт терминларининг ясалиш хусусиятлари; сўз қўшиш, аффиксация усуллари, терминларнинг ясалишида фаол иштирок этадиган суффикслар, ярим суффикслар, префикслар ва ярим префиксларни аниқладик. Хитой тилидаги тиббиётга оид лексикада бошқа тиллардан ўзлашган терминлар ҳам салмоқли ўрин эгаллаганлиги кўриб чиқилди. Хитой тилидаги тиббиётга оид лексикада бошқа тиллардан ўзлашган терминлар ҳам салмоқли ўрин эгаллайди; а соф фонетик ўзлаштириш аксарият ҳолларда бу моддаларнинг номларида 夫 南 西 林[fūnánxīlīn] «фурацилин», уларнинг кўпчилиги семантик ўзлаштирилган муқобилига эгалиги因素林[yīnsùlín] и胰岛素[yídǎosù] «инсулин», улардан баъзилари иккита график вариантда қўлланилиши мумкинлиги 阿摩西林 [āmóxīlín] ва 阿莫西林 [āmòxīlín] «амоксициллин»кўриб чиқилди. Қисқартирилган мураккаб сўзлар тиббиёт матнларини тушунишда қийинчиликлар туғдиради, чунки улар турли йўллар билан тузилган ,шу боис хитой тилида аббревиацияларни (脱氧核糖核酸 [Tuōyǎng hétáng hésuān] «дезоксирибонуклеин кислотаси» = 脱氧核酸 [Tuōyǎng hésuān] «ДНК»), яъни қисқартмаларни алоҳида ўрганиб чиқилди. Тиббиётга оид терминларнинг ясалишини тадқиқ этиш асносида аксарият терминлар ва терминологик сўз бирикмалари қўшиш ва аффиксация усулида ҳосил қилинишини аниқладик. Буларни тизимлаштириш эса хитой тилидаги янги терминларни таржима қилишнинг методологик асосларини аниқлашга имкон беради. Мақолада Горелов В.И., Попова Д.Е., Хоречко У.В., Фролова О.П., . Очиров О.Р., Суперанская, А.В., Суперанская, А.В., .Каримов А.А., Носирова С.А.,Хашимова С.А., Мустафаева С. каби рус ва ўзбек тилшунос олимларининг мавзуга оид ишлари ўрганилиб, тегишли хулосалар берилди.
Мазкур мақолада айрим хорижий мамлакатларда судьяларнинг интизомий жавобгарлик масалалари, судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш механизми, судьяларни интизомий жавобгарлиги асослари, таркиби ва белгилари ёритилган. Муаллиф томонидан олимларнинг судьяларни интизомий жавобгарликка тортишга оид фикр-мулоҳазалари таҳлил қилиниб, илмий мунозарага киришилган. Шунингдек, судьяларни интизомий жавобгарликка тортишдаги айрим муаммолар таҳлил қилинган ҳолда таклиф ва тавсиялар келтириб ўтилган.