Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилиги тарихида ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтининг ретроспектив таҳлили, мутахассис олимларнинг фикрлари, тарихий ва юридик адабиётлар атрофлича, чуқур таҳлил қилинган. Шу билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган 1864 йилдаги Жиноят судлов ишларини юритиш Устави, 1926 йил Жиноят кодекси 1959 йилдаги Жиноят-процессуал кодексларидаги ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтига доир нормалари чуқур таҳлил қилинган. Таҳлил ва тадқиқотлар натижаларига кўра муаллифнинг ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтининг вужудга келиши ва ривожланишига доир назарий хулосалари шакллантирилган.
Ушбу мақола инглиз ҳуқуқи бўйича шартномавий жавобгарликдан озод қилиш масалаларига ҳамда “фрустрация” доктринасининг моҳитини очиб беришга бағишланган. Унда инглиз ҳуқуқи бўйича шартноманинг моҳияти, шартнома шартлари бажарилмаганда вужудга келадиган жавобгарликнинг ўзга хослиги ва жавобгарликдан озод қилиш асослари ва шартлари ўрганиб чиқилди. Мақолада инглиз суд прецеденти билан бир қаторда Англия қонунчилиги ҳам кенг қўлланилди.
Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бўйича ташқи савдо битимларида жавобгарликдан озод қилиш масалаларига бағишланган. Унда жавобгарликдан озод қилиш бўйича вужудга келадиган муносабатларни тартибга солишнинг миллий ҳуқуқий асослари кўриб чиқилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси
қонунчилиги 1980-йилда қабул қилинган “Товарларнинг халақаро олди-сотди шартномалари тўғрисида”ги БМТ Конвенцияси нормалари қиёсий таҳлил қилинган.
Пировардида ярашув институти халқимизга хос бўлган кечиримлилик, инсонпарварлик, бағрикенглик каби азалий қадриятларимизни ўзида мужассам этган ҳолда кечира олиш, мeҳр-oқибaт кўрсатиш, кaттaлaрга ҳурмат, кичикларни иззат қилиш, қaрдoшлик, дўстлик, қўшничилик ришталарини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Мазкур институтни қўллаш шартлари ва асосларининг янада такомиллаштирилиши жиноий жавобгарликдан озод қилинган шахслар сони кенгайиб боришига, шунингдек жиноят қонунчилигининг вазифаларини самарали амалга оширишга хизмат қилиши билан шартланади.
Мазкур мақолада жазони ўташдан бўйин товлашнинг жазодан озод қилишда таъсирига доир масалалар илмий ва назарий жиҳатдан таҳлил этилиб, тегишли хулосалар берилган.
Ушбу мақолада ўрта аср араб ва форс манбаларга асосланиб, хоразмликларнинг XIII аср 30 йилларида Яқин Шарқ мамлакатлари ҳаётида тутган тарихий ўрни кузатилади. Маълумки, Хоразмшоҳлар сулоласидан охирги Хоразмшоҳ-шижоатли Жалолиддин Мангуберди Хоразм ташқарисида ҳам ўн минг аскар йиғиб, мўғуллар билан жанглар олиб борди ва уларнинг ғарб томондаги мусулмон ерларини забт этишга қаратилган зафарона юришларига тўсқинлик қилиб турди. 1231 йили Жалолиддин ҳалок бўлгандан сўнг унинг бошқарувисиз қолган аскарлари бутун Яқин Шарқ мамлакатлари бўйлаб кезиб юришиб, гоҳ салжуқий султонларининг, гоҳ Миср ва Шомда ҳукмдорлик қилиш учун ўзаро ашаддий кураш олиб бораётган аййубий шаҳзодаларнинг ҳарбий хизматида бўлдилар. Шунингдек, хоразмликлар ёрдамида аййубийлар салбчилар устидан ғалаба қозониб, муқаддас мусулмон шаҳри ал-Қудсни ва бир нечта қалъаларни озод қилдилар. Кейин эса мамлук султони Қутуз_ улар ёрдамида араб ерларига бостириб келган мўғуллар устидан ғалаба қозонди. Бу муҳим воқеа-ҳодисаларнинг барчаси Мақризий, Ибн Ийас, Ханбалий, Суйутий, Ибн Тагри Берди ва XIII-XV асрлар бошқа тарихчиларининг солномаларида ўзининг батафсил тасвирини топган. Бу тарихчилар асосан Миср ва Шомда аййубийлардан мамлукларга, яъни- қипчоқ, Хоразм, туркман каби элатлардан чиққан, ёшлигида қуллик тақдирини бошидан кечирган мамлук султонлари даврида ижод қилганлардир. Уларнинг асарларида Яқин Шарқнинг тарихий майдонида XIII аср 30-60 йиллари намоён бўлиб, муҳим роль ўйнаган хоразмликларнинг фаолияти такрор қайд этилиб, шу минтақада яшовчи халқлар тақдирини ҳал қилувчи жангларда хоразмликлар қувватли ҳарбий куч сифатида иштирок этгани таъкидланади. Шунингдек, солномалар муаллифлари хоразмлик ҳисобланган тарихий шахсларга ҳам алоҳида эътибор берадилар. Масалан, улар жориядан Миср маликаси даражасига кўтарилган Шажарат Дуррга ёки ёшлигида қулликка сотилиб, аввал амир, сўнг Миср султони мавқейига кўтарилган Сайфиддин Қутуз тақдирларига батафсил тўхталадилар. Мамлук султони Қутуз ўзининг туркий амирлари билан, шу жумладан ўзи паноҳ берган хоразмликлар билан, 1260 йили Айн Жалут деган жойда (Фаластин минтақаси) Миср чегараларига етиб келиб, таҳдид солаётган мўғулларга муросасиз жангда қақшатгич зарба бериб, араб оламини ёвузлардан озод қилади. Солномаларда бир овоздан Миср султони Сайфиддин Қутузнинг ҳақиқий исми Маҳмуд ибн Мамдуд эканлиги ва у Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангубердининг жияни бўлганлиги якдиллик билан таъкидланади, яъни уни Хоразмшоҳлар сулоласига мансублиги кўрсатилади. Юқорида зикр этилган тарихчилар асарларида хоразмликлар мағрур ва мардона инсонлар сифатида тасвирланади. Тақдир тақозоси билан ўз диёридан узоқда, ғурбатликда дарбадар бўлиб юрган Жалолиддин ватандошлари Яқин Шарқнинг турли бурчакларидан жой топиб ўтроқ турмуш тарзига ўтиб, маҳаллий халқларга қўшилиб кетади, аммо қадимги қўлёзмаларда Хоразмнинг жасур ўғлонлари тўғрисида абадий тарихий хотира қолди.
Маколада жиноят-процессуал қонунчилиги ва процессуалист–олимларининг фикрлари асосида судга қадар иш юритиш функциялари таҳлил қилинган. Жиноят процесси назарияси ва амалиётига айрим таклифлар ишлаб чиқилди. Хусусан, “айблов функцияси” ва “тергов функциясини” бир тушунчага бирлаштириш ва “жиноий таъқиб функцияси” деб номлаш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, ЖПКга айбдор шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш фақат суд томонидан амалга оширилиши таклиф қилинмоқда.
Баъзан тарафлар фавқулодда ҳоллар ёки ҳуқуқий воқеа-ҳодисалар юз бериши оқибатида (масалан, маҳсулот етказиб берувчининг ишлаб чиқариш корхонаси ёнғин туфайли нобуд бўлса ёки товар етказиб берилиши БМТ мазкур мамлакатга мол олиб киришни тақиқлагани туфайли мумкин бўлмай қолса, ёхуд хомашёни қатъий белгиланган нархларда етказиб бериш юзасидан шартнома тузилганидан сўнг ушбу хомашёга нисбатан жаҳон нархларининг кескин ва кўп миқдорда ошиб кетиши туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлса-ю, аммо тарафлардан бири учун фавқулодда қийинчиликларни юзага келтирса ва бошқалар) ўз мажбуриятларини бажаришлари мумкин бўлмай қолади. Бундай вазиятларда шартномада белгиланган нархларда хомашё етказиб бериш бир томон учун ҳалокатли бўлиши мумкин.
Ушбу мақолада Австралия Иттифоқи жиноят қонунчилигида жазони енгиллаштириш институти, шу жумладан, вояга етмаганларга жазо тайинлаш, тамом бўлмаган ҳамда иштирокчиликда содир этилган жиноятлар учун жазо тайинлаш масалалари таҳлил қилинган.
Ушбу мақолада жавобгарликка тортиш муддатининг ўтганлиги муносабати билан жиноят ишини тугатиш асосининг самарали қўлланилишига тўсқинлик қилаётган омиллар чуқур таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш ва мазкур асосни қўллашнинг процессуал тартибини янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақола олий таълим тизимида ёшларнинг фуқаролик фаоллигини шакллантириш оила ва маҳалланинг ўрни масаласини тизимли-функционал ёндашув асосида ўрганиш таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий аҳамиятини ёритишда, таълим сифати ва самарадорлигига эришиш механизмларини тадқиқ этишда манба сифатида фойдали бўлиши мумкин. Бугунги талаба ёшлар эртанги кунда мамлакатимиз олдида турган улуғвор вазифаларни амалга оширишга тайёрланаётган кишилардир. Бинобарин, талаба меҳнати ўзининг алоҳида хусусиятларига эга бўлган ақлий меҳнат экан, демак бу меҳнат аъло ўқишда, илмий фаолиятда ва фан асосларини ижодий ўзлаштиришда ўз ифодасини топади. Бу эса талаба ёшларнинг профессионал фаолиятидир. Жамиятимиз ривожининг ҳозирги босқичида ёшларнинг маънавий соҳадаги фаоллиги уларнинг ўз актив ҳаётий позициясини онгли ва ижодий равишда амалга оширишидан иборатдир. Бундай позиция- юртимизда озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриши сиёсатининг моҳиятини билишни, ижтимоий ҳодисаларга теран муносабатни, жамият тараққиётининг устувор вазифаларини чуқур ўрганишни, яъни назария билан амалиётни моҳирона қўшиб олиб боришни, меҳнатга фаол муносабатни, юксак эътиқод ва ахлоқий фазилатларни намоён этишни англатади
Мақолада Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти тизимида Президент ва Бош вазир муносабатларининг ўзига хос жихатлари, мазкур муносабатларнинг предметини ташкил этувчи конституциявий-ҳуқуқий муносабатлар қиёсий ҳуқуқий таҳлил асосида батафсил ёритилган ҳамда мазкур соҳада қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган.
Ушбу асар АҚШ нинг “ Қўрқув қироли” деб ном топган, ўз даврининг улуғ адиби Стивен Кингнинг қаламига мансуб. Ҳикоя ўтган асрнинг долбзарб муаммоларидан бири: чекишнинг соғликка зарари, ва кашандаликка қарамликдан озод бўлиш қандай машаққатларга олиб келиши хақида.Ҳикоя илк бор 1978 йили “Тунги смена” тўпламида чоп этилган. Кинг ўзи кашандалар оиласида улғайди. Онаси ҳам, отаси ҳам тамаки чекишарди. Отаси кейинчалик оиласидан ҳам кетиб қолади. Стивен Кинг ҳам ҳақиқий кашандага айланади. У сигарет ва алкоголь истеъмол қилади, ҳатто гиёҳванд модда истеъмолига ҳам ўтади. Аммо ўзи чекишнинг зарари ва бу одатини кейинчалик ташлаш истаги ҳақида таъкидлайди. “Чекишни ташланг корпорацияси” ҳикояси унинг ушбу хоҳиши ва одатидан воз кеча олмаётгани таъсирида ёзилган бўлиши табиий ҳол.
Тадқиқот объектлари: ревматоид артритли ЮЗта бемор, 20та соғлом хохловчилар.
Ишнинг мақсадн: паст частотали физик омилларининг цитокинларга ва липопероксидация жараёнларига таъсирини ўрганиш ва РА бўлган беморларда клиник-лаборатор кўрсаткичларга таъсирини хисобга олган ҳолда уларни кўлланишнинг самарадорлигини илмий асослаб бериш.
Тадқиқот усули: клиник-лаборатор текшириш, кон зардоби ва синовиал суюқликдаги цитокинлар даражасини иммунологик текшириш, ПОЛ ва АОС кўрсаткичларини биокимёвий текширишлар, фосфолипаза-А2 активлигини, носпецифик фосфатазаларни ва озод (эркин) оксипролинни текшириш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлиги: РА бўлган беморларни даволашда ва реабилитация килишда бензкетозон ультрафонофорезининг клиник самарадорлиги ўрганилган. Яллигланиш олди ва яллигланишга карши цитокинлар ўртасидаги дисбаланс, шунингдек эритроцитлар мембраналаридаги ва кон зардобидаги ПОЛ активланиши хужайраларнинг мембрана стуктураларини дестабилизация килиши, фосфолипаза-А2 фаолиятини ошириши, шу тариқа яллигланиш медиаторлари -простагландинлар синтезини рагбатлантириши исботланган. Паст частотали физик омиллар кўшилган комплекс терапия ва айникса бензкетозон ультрафонофорезининг яққол ижобий эффект бериб, яллигланиш олди ва яллигланишга карши цитокинлар ўртасидаги нисбатни меъёрлаштириши, фосфолипаза-А2 активлигини, ПОЛ махсулотларини пасайтириши ва АОС кўрсаткичлари микдорини кўпайтириши исботланди.
Амалий ахамияти: Терапевтик амалиётга физикғфармакологик метод ғ бензкетозон ультрафонофорези киритилишининг максадга мувофиқлиги асослаб берилган. РА бўлган беморларни реабилитация килишда паст частотали физик даволаш методларини тайинлашга ишлаб чикилган дифференциацияланган кўрсатмалар ремиссия муддатларини узайтириш, пациентлар ҳаёт сифатини яхшилашга имкон беради.
Тадбик этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: амалий тавсияномалар Республика Ревматологик Маркази артрологик ИАДКга, 1чи шаҳар клиник касалхонаси, Зангиота тумани Марказий шифоҳонаси амалиётига жорий килинган.
Қўлланиш сохаси: ревматология, физиотерапия.
Ушбу мақолада жавобгарликка тортиш муддатининг ўтганлиги муносабати билан жиноят ишини тугатиш асосинининг самарали қўлланилишига тўсқинлик қилаётган омиллар чуқур таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш ва мазкур асоснинг қўллаш процессуал тартибини янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
Biriktiruvchi to'qima differentsiyalanmagan displaziyasi (BTDD) - turli xil klinik ko'rinishlar bilan ajralib turadigan har xil sindromlar va fenotiplarni o'z ichiga oladi. Ushbu ishning maqsadi 2.9 – turdagi matriksli metalloproteinazalarning (MMP-2,-9) ekspressiyasi, matriksli metalloproteinazalarning to'qima ingibitorlari (TIMP) va ularning magniy ionlari (Mg + 2) bilan o'zaro bog'liqligini, BTDD bemorlarning qondagi glikozaminoglikan va glyukuronidaza faolligini aniqlash uchun taqqoslama tekshiruvni o’tkazish. 15 yoshdan 25 yoshgacha (19,9 ± 1,42) bo’lgan 208 ta bemor tekshiruvdan o'tkazildi. Klinik belgilar va rivojlangan asoratlarga qarab, bemorlar 2 guruhga bo'lingan, 1-guruh - 97 BTDD ning tashqi fenotiplar (fenlari) belgilari bo'lgan bemorlar, 2- guruhi - ayrim asoratlari bilan tashqi va ichki fenlarning belgilariga ega bo'lgan 111 ta bemor. Tadqiqotlar shuni ko'rsatdiki, BTDD bilan kasallangan bemorlarning qonida MMP-2 va MMP-9 ning ko'payishi va TIMP-1ning pasayishi qayd etilgan. Kasallikning avj olib borishi bilan MMP-2 va MMP-9 ekspressiyasi kuchayadi va TIMP-1 nazorat ma'lumotlariga nisbatan kamayadi. Shu bilan birga, bemorlarda Mg + 2 ionlarining qonida pasayish kuzatiladi. Shunday qilib, BTDD bilan og'rigan bemorlarda MMP-2 va MMP-9, shuningdek TIMP-1 ekspressiyasidagi o'zgarishlarning dinamikasi patologik jarayonning rivojlanishini va kasallikning prognozini baholash uchun xizmat qilishi mumkin.
Мақолада муаллиф жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишнинг ҳуқуқий табиати юзасидан мулоҳаза юритиш асосида унинг жиноят қонунчилигидаги аҳамияти, ижтимоий зарурати ва жиноят ҳуқуқининг бошқа институтлари билан ўзаро боғлиқлигини таҳлил қилган.