Қайиқсимон суякнинг синиқлари бўлган 78 та беморга турли хил даволаш усуллари, диагностика ва адаиётлар таҳлилини ўз ичига олади. 2019-2021 даврида Республика Ихтисослаштирилган Травматология ва Ортопедия Илмий-Амалий Тиббиёт Марказининг "Қўл ва оёқ панжаси хирургияси"да даволанган беморлар диагностик ва даволаш натижаларини баҳолаш. Ташхис қўйиш жараёнида 14 та беморда 2019-2021 йиллар давомида беморларда, замонавий клиник текшириш усуллари, эрта диагностика қилиш ва бирламчи тиббий даволаш ва шубҳали ҳолларда эса МСКТ ва МРТ текширувлари диагностикага аниқлик киритди
Ушбу мақолада асримизнинг долзарб муаммоси яссиоёқ ривожланишининг сабаблари ва механизмлари, шунингдек, бизнинг тажрибамиз ва уни даволаш усуллари келтирилган. Республика Ихтисослаштирилган Травматология ва Ортопедия Илмий-Амалий Тиббиёт Марказининг “Қўл ва оёқ панжаси хирургияси” бўлимида 2019 йилдан 2021-йилларида 29 та яссиоёқлик ташҳиси билан даволанган беморда изланиш олиб борилди бунда беморларда МСКТ, рентгенография, подометрия, МРТ ва клиник текширув усулларидан фойдаланилди. Беморларнинг ўртача ёши 10 дан 22 ёшгача (12±4) 12 таси аёл жинсли 17 таси эркак жинсли, асосан ўспирин ёшдаги беморлардир.
Тарихдан маълумки ватанимиз ҳудудида қадимдан турли миллат ва элат вакиллари истиқомат қилиб келишган. Россия империяси ҳукмронлиги даврида ҳам Туркистон минтақасининг Фарғона вилоятида кўп сонли этник таркиб сақланган ҳолда русийзабон аҳоли вакилларини кўчириб келтириш ҳисобига янада кенгайиб борган
Maqolada psixoanalitik psixoterapiyani suhbat orqali psixoanalitik davolash jarayoni va texnikasiga oid ettita o'ziga xos xususiyati keltirilgan.
Maqolada internetning oliy ta'lim muassalari talabalari hayotiga ta'siri, internetga qaramlikning xususiyatlari, shuningdek, iternetga qaramlik bo'yicha olib borilgan ba'zi tadqiqotlar va xulosalar berilgan.
Улуғ аллома, қадим Шарқда “Шайх ар - ^■раис” сифатида шуҳрат қозонган Абу Али ибн Сино жаҳон илм -фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган қомусий олим эди. Утиб илмида юксак билим ва маҳоратга эришиш баробарида серқирра ; «истеъдод соҳиби сифатида табиий ва аниқ фанлар,педагогика, фалсафа ва адабиёт, санъат назарияси билан ҳам жиддий шуғулланади.
Тадқиқотнинг кириш қисмида Навоий лирикасининг ХХ асрда текстологик ўрганилиши натижасида илк тўлиқ нашрнинг яратилиши, унинг кейинги нашрлар ривожидаги ўрни кабилар келтириб ўтилади. Шу билан бирга, Алишер Навоий лирик меросини матншунослик нуқтаи назардан ўрганишда профессор Ҳамид Сулаймоннинг катта жонбозлик кўрсатгани, олим яратган илк нашрда бир қатор ютуқлар билан бирга, нуқсонларнинг учраши, бунинг сабаблари кўрсатилади. Нашрлардаги тафовутларнинг ортиб бориши, нашрларнинг ўзгаришга учраб бориши, бунинг туб илдизини аниқлаш ва муаммога ечим излаш мақсад қилиб қўйилган. Нашрлараро тафовутларни аниқлашда қиёсий, тарихий-қиёсий, анализ ва синтез, конкретлаштириш методларидан фойдаланилган. Тадқиқотнинг натижа қисмида Навоий куллиёти таркибига киритилган “Ба-доеъу-л-васат” девонининг бугунгача яратилган 4 муҳим нашри ўртасидаги мавжуд тафовутлар аниқланган. Бугунги кунгача яратилаётган нашрлар ХVI аср қўлёзмасига муқояса қилган ҳолда текширилган ва натижада, бугунги кунгача яратилаётган нашрларнинг тўла мукаммал эмаслиги аниқ фактлар асосида далилланган. Бунинг туб илдизи эса танқидий матннинг яратилмаганлиги, Ҳамид Сулаймон томонидан яратилган йиғма матн эса бундай вазифани бажара олмаётгани таъкидланган. “Бадоеъу-л-васат” девонининг нашрлари Ҳамид Сулаймон томонидан фойдаланилган XVI асрда кўчирилган қўлёзмалардан бири билан қиёсланган ва улар ўртасидаги жиддий тафовутлар аниқланиши билан бирга, кичик асар мазмун, шакли ёки ҳар иккисига бўлган таъсирини инобатга олган ҳолда классификацияланган ва таҳлил қилинган. Тадқиқотнинг хулоса қисмида Ҳамид Сулаймон томонидан қўлёзмалар тўпланиб, танқидий ёндашилган бўлса-да, олимнинг бошлаган ишлари вафоти сабабли якунланмай қолгани, натижада, куллиётнинг танқидий матни вазифасини илк тўлиқ нашр бажариб келаётгани баён қилинган. Бугунги кунда барча соҳалар кенг ривож топаётган даврда, нашрларни қайта мукаммаллашган шаклини яратиш масаласи пайдо бўлгани хулоса сифатида берилган. Ушбу муаммоларнинг ягона ечими эса олим бошлаган танқидий матн яратиш масаласини ҳал этиш, бунда эса Ҳ. Сулаймон тўплаган тажрибалардан фойдаланиш таъкидланган.
Ҳар бир халқ миллий ўзлигининг шаклланиши аввало, ўз маънавий қадриятларини англашдан бошланади. Шарқ халқларининг маънавий мероси эса азалдан ахлоқий қадриятлар билан йўғрилгандир. Таниқли қомусий олим, мутафаккир, шоир Умар Хайём ўзининг ноёб ижоди туфайли нафақат Ислом оламининг, балки бутун жаҳон цивилизациясининг ривожланишига
катта таъсир кўрсатган Шарқ ренессансининг асл дурдоналаридан бирига айланди.
Умар Хайём рубоийларини ва унда ўз аксини топган мутафаккир дунёқараши билан
халқимизни таништиришда таржимон ва Умар Хайём ижодининг билимдони шарқшунос
олим Шоислом Шомуҳамедовнинг хизматлари муҳим аҳамиятга эга. Деярли минг йил ўтган бўлса-да, Умар Хайём ижоди олимлар, файласуфлар ва шеърият ихлосмандлари орасида катта қизиқиш уйғотиб келмоқда. Бугунги кунда ҳам бизнинг замондошларимиз орасида мутафаккир ижоди ихлосмандлари, уни чуқур ўрганиш мақсадида илмий тадқиқ этишга қизиқиш билдирган файласуф,
адабиётшунос, тилшунос изланувчилар кўплаб топилади. Бу соҳада устоз Шоислом Шомуҳамедов ёзиб қолдирган асарлари биз учун ва биздан кейинги авлодлар учун муҳим илмий манба бўлиб хизмат қилади.
Мазкур мақолада XI асрда Мисрда яшаган номаълум географ олим қаламига мансуб “Китаб ғарайиб ал-фунун ва мулах ал-уюн” асарида акс эттирилган маълумотлар асосида Марказий Осиё ҳудудидаги сув манбалари – денгиз, кўл ва дарёларга таъриф берилган. Мақолада минтақанинг муҳим сув манбалири ҳисобланмиш Каспий денгизи, Иссиқкўл, Орол денгизи, Амударё, Сирдарё, уларнинг ирмоқлари ҳамда улар атрофидаги шаҳар ва марказларга берилган тавсифлар ёритилган.
Алишер Навоий лирик меросини ўрганиш ҳар бир даврда муҳим масала ҳисобланган.
Бироқ текстологик ўрганиш ўтган асрда кенг тус олди. Айниқса, “Хазойину-л-маоний” девонларини текстологик тадқиқ этиш ХХ аср 50-йилларида Ҳамид Сулаймон томонидан бошланган эди. Олим “Хазойину-л-маъоний” девонлари устида йирик тадқиқот олиб бориб, илмий аппаратлар билан таъминланган илк тўлиқ нашрини амалга оширди. Тадқиқотнинг кириш қисмида ана шу нашрнинг адабиётшунослигимизда тутган ўрни, унинг ўз давридаёқ катта эътирофларга ва эътирозларга сабаб бўлиш омилларини аниқлаш масаласига
ойдинлик киритиш лозимлиги кўрсатилган. Тадқиқотнинг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаси эса йирик матншунос олимлар томонидан билдирилган илк нашр хусусидаги илмий фикрларни таҳлил қилиш ва ҳозиргача амалга оширилган бошқа нашрлар орасидаги ўрнини белгилашдан иборат. Ушбу нашр А. Ҳайитметов ва Н. Маллаевлар таъкидлаганидек, катта машаққатлар эвазига яратилди. Ҳ. Сулаймон куллиёт қўлёзмалари орасидан 20 та қўлёзма манбани ажратиб олди ва ўзаро муқояса қилиб, куллиёт таркиби, жанрлар таснифи, девонлар редакциялари ва уларнинг композицион қурилиш масалаларини аниқлади. Олим танлаб олинган қўлёзмалар ичидан Ленинградда инв. 55 рақам остида сақланаётган қўлёзмани ушбу нашр учун асос қилиб танлаган. Танқидий матн тайёрлаш ишлари 1962 йилда бошланиб, улардан “Ғаройибу-с-сиғар” ва “Наводиру-ш-шабоб” девонлари 4 та қўлёзма асосида тузилган. Қолган икки девоннинг танқидий матни эса олимнинг вафоти сабабли яратилмасдан қолган. Тадқиқот мақсадида илк нашрнинг танқидий матн вазифасини бажара олмаётгани таъкидланган. Мазкур тадқиқотдан кўзланган мақсадга тарихийлик, анализ ва синтез, абстрактлаштириш ва конкретлаштириш методлари орқали эришилган. Тадқиқотнинг муҳокама қисмида Ҳ. Сулаймон томонидан яратилган 4 девондан иборат куллиётнинг илк тўлиқ нашри қандай тамойиллар асосида яратилгани, унинг навоийшуносликнинг йирик ютуғи эканлиги, кейинги нашрлар тараққиётида тутган ўрни, шу билан бирга, ўз давридаёқ бир қатор танқидий мулоҳазаларга сабаб бўлиши муҳокама қилинган. Шу билан бирга, олимлар томонидан илк нашрга билдирилган фикрлар таҳлил қилинган. Хулоса қисмида бугунгача яратилган Навоий лирикаси нашрлари шу нашр асосида яратилаётгани, Ҳамид Сулаймон томонидан тузилиши бошланган ва бугунги кунда тугалланмасдан қолган танқидий матн яратиш зарурияти пайдо бўлгани, ушбу масаланинг ўз ечимини кутаётган долзарб масалалардан бири экани таъкидланган.
Экология бўйича янги қонунчилик соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида, биологик хилма-хиллик, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, озоқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ўрмонлардан фойдаланиш ҳамда экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик сиёсат, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ масалалар ўз акини топган.
Мақолада адабиётимизнинг оғзаки ва ёзма томонларига ҳисса қўшган қадимий Нахчиван минтақасининг маданий меросини ўрганиш қанчалик муҳим эканлиги, адабий ва маданий муҳит горизантал ва вертикал равишда таҳлил қилинган. Муаллиф Нахчивинда истиқомат қилиб, ижод қилган халқ шоири Улулу Карим мисолида олиб борилган таҳлилнинг моҳияти чуқур илдиз отганига ҳамда атрофлича қандай образни шакллантирганига яна бир бор эътибор қаратган. У анъананинг ҳаётийлигини, Буюк Карим шахсидаги узатиш ва ҳимоя қилиш миссиясини таъкидлайди, мазмуни Дада Қўрқуднинг юзидан бери бўлган (эҳтимол ундан ҳам илгари), гопуз, урфодатлар билан боғлиқ бўлган муҳитни таҳлилга тортган. Мақолада Нахчиваннинг Зангазур туманида туғилгани ва Нахчиваннинг Шаҳбуз вилоятида истиқомат қилгани нахчиваний тарафдорларидан бири Улулу Карим Зангнинг ижоди ҳақида ҳикоя қилинади. Муаллиф халқ шоири Улулу Каримнинг шеърлари бир нечта тўплам ва китобларда нашр этилганлигини ва унинг шеърлари бошқа шоирларнинг адабий мероси билан боғлиқлигини, унинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот берилмаганлигини тушунтиради. Мақолада Буюк Каримнинг ҳаёти ва ижодини биринчи марта аниқлаб берган тадқиқотчи олим Али Шомилнинг ушбу соҳада олиб борган ишлари ҳақида сўз боради. Бунда Буюк Каримнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш билан бир қаторда, рассомнинг ҳақиқий “ашуғи” масаласи ҳам унутилмаганлиги унинг асосий йўналишини аниқлаштириб берган.Мақолада таъкидланишича, Буюк Каримнинг адабий мероси озарбайжон аşıқ санъати ривожига ва аşıқ шеъриятининг ривожланишига ҳисса қўшган шахс сифатида катта аҳамиятга эга. Мақолада Буюк Каримнинг фаолияти ва шеърияти ундан келган ашуғлар ва халқ шоирлари учун намуна ва манба эканлиги кўрсатилган.