Ушбу мақолада Ўзбекистон сиёсий партияларининг давлат ҳокимияти органлари (қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият)ни шакллантиришдаги роли, кўппартиявийлик тизимининг ижобий хусусиятлари, фуқаролик жамиятини шакллантиришда сиёсий партиялар ва сайловларнинг ўрни, сайлов тизимидаги ислоҳотлар, сиёсий партияларнинг электорал функцияси, сайловолди платформасининг ўрни таҳлил қилинган.
1937-1946 йилларда Узбекистан ССРда совет хокимияти томонидан катагон сиёсати олиб борилган. Ушбу катагонга давлат, фан, маданият арбоблари, зиёлилар ва уламолар билан биргаликда завод ва фабрикаларда фаолият юритган ишчи ходимлар хам учраган. Хусусан, Тошкент вилоятида жойлашган завод ва фабрика ишчиларининг айримлари катагонга учраган. Бугунги кунда катагонга учраган завод ишчи ва ходимлари тугрисида маълумотлар архивларда сакланиб келмокда. Катагонга учраган завод ва фабрика ишчи-ходимларининг фаолиятини ва уларнигн катагонга учраш холатини урганишда ракамли технологиялар мухим ахамият касб этади. Чунки, мазкур катагон курбонлари тугрисида маълумотлар камрок булиб, уларни маълум услуб оркали урганиш максадга мувофикдир [13].
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасини коллективлаштириш сиёсати тарихини ўрганиш совет ҳокимиятининг республикада олиб борган ижтимоий иқтисодий сиёсатининг мазмун моҳиятини очиб беришда муҳим аҳамият касб этади. Айнан 1924-1941 йилларда совет ҳокимиятининг колхозлаштириш сиёсати ўзининг муҳим босқичиин босиб ўтди.
Maqolada muallif tomonidan O‘zbekistonda sovet hukumati davrida ijtimoiy-maishiy infrastruktura muassasalarining shakllanishi va faoliyatida mavjud bo‘lgan bir qator muammolarning aholi kundalik hayotida aks etgani yoritilgan.
Xususan, sovet davrida aholining kundalik hayotida muhim ahamiyatga ega bo‘lgan maishiy va umumiy ovqatlanish tizimi faoliyatida bir qator o‘zgarishlar yuz berdi. Tarkibida yangi yo‘nalishlari vujudga keldi. Qishloq turar joylarida ijtimoiy-maishiy infrastrukturalarni rivojlantirish rejalashtirildi. Biroq, XX asrning 70-80 yillarida respublikadagi qator xo‘jaliklar, tashkilotlar hamda o‘quv muassasalarida maishiy va umumiy ovqatlanish muassasalariga aholining ehtiyoji katta bo‘ldi.
Ushbu maqolada XX asrning 80-yillarida mustabid Sovet hokimiyatining “Paxta ishi” qatag‘onligi doirasida Qashqadaryo viloyatida tergovga tortilgan, sudlangan hamda qamoqqa tashlangan ayollari taqdiri yoritib beriladi. Qatag‘on qurbonlari xotirasi, “Paxta ishi” qatag‘onchiligi tufayli jabr ko‘rgan ayollar taqdiri birinchi marta arxiv manbalari orqali yoritish maqsad qilingan.
Мазкур мақолада муаллиф томонидан собиқ совет жамиятида, хусусан, Ўзбекистонда собиқ совет ҳокимиятининг вақфларни тугатиш йўлида амалга оширган тадбирлари эволюциясини кўрсатиб беришга ҳаракат қилинган. Муаллиф архив ҳужжатлари ҳамда хорижий тадқиқотчиларнинг мазкур муаммо ҳақидаги қарашларини таҳлил этган.
Maqolada muallif tomonidan O‘zbekistonda sovet davrida umumiy ovqatlanish tizimi faoliyati, tizimdagi o‘zgarishlar, sovet hukumati davrida umumiy ovqatlanish tizimning faoliyatida kadrlar tayyorlash, moddiy-texnik ta’minot va sanitariya holati kabi qator muammolarning aholi kundalik hayotida aks etgani arxiv hujjatlari va ilmiy adabiyotlar asosida tahlil etilgan.
Мазкур мақолада совет ҳокимияти йилларида Ўзбекистон халқини енгил ва озиқовқат саноати маҳсулотлари билан саноатнинг қайта ишлаш соҳаларини эса, хом ашё билан таъминлаш масалалари ёритилган. Унда Ўзбекистон аҳолисини енгил ва озиқ-овқат саноати маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш учун зарур бўлган маҳсулотларни бошқа республикалардан ташиб келтириш ҳамда иттифоқнинг бошқа минтақаларини, хусусан енгил саноатнинг қайта ишлаш корхоналарини республикада тайёрланган хом ашё билан таъминлаш ортиб борганлиги бирламчи манбалар асосида таҳлил қилинган.
Ўзбекистонда давлат ҳокимияти органлари тизими ҳокимиятлар бўлинишига асосланади. Мазкур принцип жаҳон демократик давлатлари амалиётида, манбасига кўра ягона бўлган давлат ҳокимияти тармоқлари бўлган қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларининг ўзаро нисбатан мустақиллигини, ҳар бир тармоқ ташкилий, функционал, институционал ва молиявий жиҳатдан бир-биридан мустақил тарзда фаолият олиб боришини, шу тариқа давлат ҳокимияти тармоқлари ўртасида ваколатлар мувозанатини таъминлайдиган ташкилий-ҳуқуқий механизм сифатида амал қилиб келмоқда.
Мазкур мақолада айрим хорижий мамлакатларда судьяларнинг интизомий жавобгарлик масалалари, судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш механизми, судьяларни интизомий жавобгарлиги асослари, таркиби ва белгилари ёритилган. Муаллиф томонидан олимларнинг судьяларни интизомий жавобгарликка тортишга оид фикр-мулоҳазалари таҳлил қилиниб, илмий мунозарага киришилган. Шунингдек, судьяларни интизомий жавобгарликка тортишдаги айрим муаммолар таҳлил қилинган ҳолда таклиф ва тавсиялар келтириб ўтилган.
Мақолада қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти асосида маҳаллий ҳокимият органларида давлат хизматларининг ўзига хос жиҳатлари таҳлил қилинган, мазкур йўналишда такомиллаштиришнинг устувор йўналишлар белгилаб берилган
Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими, мамлакатимиз Асосий Қонунида (11-модда) қайд этилганидек, ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади.
Узбекистан Республикасида амалга оширилаётган суд ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида адвокатура мустақиллигини таъминлаш ва унинг тизимини янада ислоҳ қилиш ҳамда ривожлантириш зарурияти мавжуд. Бунинг асосий сабабларидан бири жисмоний ва юридик шахсларнинг юридик хизмат ва юридик ёрдамга, айниқса, адвокатларга бўлган эҳтиёжи кун сайин ошиб бормоқда.
Мазкур мақолада партия фракцияларининг парламент эшитувидаги иштирокининг тартиби ва шакллари, шунингдек, парламент текширувини амалга ошириш таҳлил қилинади, ушбу соҳада қонунчиликни
такомиллаштириш юзасидан бир қанча таклиф ва тавсиялар асослантирилади
Мазкур илмий мақолада, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йилнинг 28 декабрь куни Парламентга тақдим этилган Муро-жаатномада илгари сурилган ва тарихий аҳамиятга молик бўлган янги концептуал ғоялар ҳамда уларнинг юртимизда Ҳаракатлар стратегияси заминида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янги сифат босқичига кўтарилишидаги беқиёс катта роли билан боғлиқ таҳлилий фикрлар баён қилинган. Жумладан, жаҳонда рўй бераётган глобаллашув жараёнларининг чуқурлашуви ва унинг таъсири туфайли вужудга келган мураккаб халқаро вазият, халқаро вазиятнинг мустақил сиёсий тараққиётни амалга ошириш жараёнида эътиборга олиниши зарурати, юртимизда ислоҳотларнинг ҳозирги кундаги босқичида жамият сиёсий тизимини янада демократлаштириш, самарадорлигини оширишга доир етакчи вазифалар сифатида қўйилиши билан боғлиқ масалалар ёритилган. Президент Мурожаатномасида асослаб берилган парламентнинг қарорлар, қонунлар қабул қилиш ва, айни пайтда, ижросини назорат этиш фаолиятини кучайтириш, парламентнинг фаолиятида демократик механизмларни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалаларига ҳам алоҳида катта эътибор қаратил ган. Мақолада, Президент Мурожаатномасида асослаб берилган ижро ҳокимияти тизимини оптималлаштириш, Вазирлар Маҳкамаси фаолияти самарадорлигини ошириш билан боғлиқ долзарб масалалар ҳақида ҳам фикрлар юритилган. Мақола муаллифи, шу ўринда, мамлакатимизда замонавий демократиянинг энг илғор моделлари амалга оширилаётганлиги ҳақида фикр юритган. Жумладан, “Мониторинг демократияси”, “Делибератив демократия”, “Электрон демократия”, “Ҳаракатчан демократия” каби замонавий тушунчалар ва демократиянинг янги моделлари ҳақида таҳлилий фикрларни баён қилган. Мақолада Президент Мурожаатномасида илгари сурилган ҳозирги даврнинг энг етакчи талаблари асосида мамлакатимизни тараққий эттириш ва янгилашнинг долзарб эҳтиёжларини ўзида мужассам этган инновацион давлат сиёсатини амалга ошириш ва бунда демократиянинг замонавий механизмлари ва принципларига таянилган ҳолда, улкан самарага эришиш билан боғлиқ улуғвор вазифалар таҳлил қилинган. Айни пайтда инновацион сиёсатни ҳаётга тадбиқ қилишнинг етакчи тамойиллари, фалсафаси халқимизнинг орзу умидлари, қарашларига монанд эканлиги кўрсатиб берилди. Шу муносабат билан замонавий инновацион демократик тараққиётнинг жамиятмиз ҳаётида амалга оширилишининг аҳамияти билан боғлиқ хулосалар баён этилган.
Мазкур мақолада ҳокимиятлар бўлиниши тизимида ижро ҳокимиятининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти ва унинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил этилган. Муаллиф бу борадаги миллий ва хорижий қонунчиликни таҳлил этиш,миллий ва хорижий олимларнинг фикрларини ўрганиш асосида ҳукуматнинг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини ўзига хос хусусиятларини очиб беришга ҳаракат қилади. Мақолада амалга оширилган таҳлиллар асосида мазкур соҳани такомиллаштиришга оид таклифлар илгари сурилади.
Мақолада давлат ҳокимиятининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ҳуқуқий сиёсатининг маъно-моҳияти, уни шакллантириш механизми ва принциплари, қонунчилик стратегиясини қарор топтириш, унинг таркибий элементлари ва амалга ошириш масалалари назарий-методолик жиҳатдан таҳлил этилди.
Мазкур мақолада интизомий жавобгарлик тури сифатида судяларнинг ваколатини муддатидан олдин тугатишнинг ўзига хос хусусиятлари, судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш механизми, судьяларни интизомий жавобгарлиги асослари, таркиби ва белгилари ёритилган. Интизомий жавобгарлик тури сифатида судяларнинг ваколатини муддатидан олдин тугатишга оид олимларнинг фикр- мулоҳазалари таҳлил қилиниб, илмий мунозарага киришилган. Шунингдек, бу борадаги айрим муаммолар таҳлил қилинган ҳолда таклиф ва тавсиялар келтириб ўтилган.
Мақолада фуқароларнинг ахборот эркинлигини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг ўрни, давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқаруви органлари шакллантиришдаги иштирокини каби масалалар таҳлил этилган. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Человек должен рождаться, расти и развиваться, жить и умирать в правовой стране. На каждом шагу он должен быть уверен в том, что его интересы защищены законом, как и интересы других людей; что за преступлением беспрекословно последует наказание, невзирая на лица; что власть есть выразитель законности, справедливости, добропорядочности и ответственности. Что такое правовое государство? Этот вопрос задают сегодня даже детям – на первых уроках правового воспитания, ибо правовой характер государства в большой степени зависит и от его граждан, их правовоспитания и правообразования.
Как верно отметил Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в Послании Олий Мажлису и народу Узбекистана: «Справедливость - прочный фундамент государственности. Судебная власть играет решающую роль в обеспечении правосудия и верховенства закона»
Мақолада сиёсий партиялар демократик жамият қуришнинг рамзи эканлиги таъкидланиб, сиёсий партияларнинг фаолияти ҳамда ушбу соҳада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тахлили келтирилган. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда сиёсий партияларни шакллантириш тизимида олиб борилган ташкилий-ҳуқуқий, институционал ишлар ёритиб берилган.