Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги - замонавий жамиятнинг асосий кўрсаткичларидан биридир. Чунки ёшлар мамлакат келажагини белгилаб берувчи, жамиятнинг сафарбар этилувчи ресурсдир. Мазкур мақола ёшлар сиёсати, бу борадаги БМТ томонидан қабул қилинган халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни ёритади. Масаланинг долзарблиги шундаки, дунёни қамраб олаётган глобаллашув жараёнларининг чуқурлашуви ва ундан келиб чиқаётган хавф-хатарларни ёшлар иштирокисиз ҳал этиб бўлмаслиги эътиборидан айнан бу масала жаҳон ҳамжамиятининг, хусусан БМТнинг ҳам устувор йўналишларидан ҳисобланади. Мақолада ёшлар соҳасини тартиб солувчи халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга алоҳида эътибор берилган. Зеро, XX асрнинг ўрталаридан бу масала 130 дан ортиқ давлатлар сиёсатининг объектига айланган. У ёки бу мамлакатнинг ёшларга оид давлат сиёсатини олиб боришида икки, яъни Европа ва англосаксон моделларини ажратилади. Европа модели ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда давлатнинг етакчи ролига асосланиб, ушбу сиёсатнинг устувор йўналишлари, мақсад, вазифа ва кутилажак натижалари аниқ белгилаб олинади. Англосаксон моделга кўра, ёшлар сиёсатини амалга оширишда давлат органларининг тизимли иштироки кузатилмайди, унга ёшлар ташкилотларининг кўнгилли ва эркин иштироки хос бўлиб, уларнинг фаолияти давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Мақолада ёшларга оид сиёсат борасида Япония ва Ўзбекистон тажрибалари, уларнинг умумий ва ўзига хос жиҳатлари тахлил қилинган. Кўпгина давлардан фарқли ўлароқ, Япониянинг ижтимоий-сиёсий тизими ўн йилликлар давомида катта ижтимоий ларзалар ва ижтимоий институтлар инқирозларидан четлаб ўтганлигини таъкидлаш жоиз. Бу эса, ўз навбатида, япон жамиятида ёшлар муаммоларини ҳал этишда давлат томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини исботламоқда. Бу соҳада Япония сиёсати ўзига хос жиҳатларга эга бўлиб, у анъанавий превентив чораларни инновацион ёндашувлар билан уйғунлашишни таъминлайди ва бу унинг универсаллигидан далолат беради. Шунингдек, мақолада Ўзбекистонда жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ёшлар ролини оширишга қаратилган янги сиёсатнинг асосий йўналишлари кенг ёритилган. Бунда ёшлар ташаббусларини давлат ва ёшлар ташкилотлари томонидан тенг қўллаб-қувватланишига урғу берилган. Шундан келиб чиқиб, қайд этиш мумкин-ки, ёшлар билан очиқ мулоқот Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида стратегик йўналишга айланди. Бу стратегияда ёшларнинг ижтимоий фаоллиги, уларнинг замонавий, демократик давлатни шаклланиши жараёнларига дахлдорлигини ошириш ҳал этувчи ўринга эга бўлмоқда.
Мақолада конституциявий назоратни такомиллаштириш масалалари, уни самарадорлигини ошириш йўллари таҳлил қилинган. Ўзбекистонда конституциявий одил судловнинг қонунчилик асослари тадқиқот предметини ташкил қилади.
Конституциявий назорат институтининг моҳияти, конституциявий назоратни амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмалари кўриб чиқилган. Мамлакатда конституциявий назоратни амалга оширишдаги мавжуд камчиликлар ва муаммолар кўрсатиб берилган.
Ўзбекистонда конституциявий назорат конституциявий одил судловни амалга оширишнинг европа моделига асосланиши қайд этилади. Бугунги кунда конституциявий назорат институтини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштирилишини тақозо этмоқда.
Муаллиф конституциявий назоратни ҳолатини таҳлил қилиш мақсадида унинг шаклланиш даврларини кўрсатиб берган. Конституциявий назоратнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиш асосида қуйидагиларни қайд этиш мумкин. Конституциявий суд томонидан амалга ошириладиган назоратнинг норматив-ҳуқуқий асослари ҳамда конституцииявий назоратни амалга ошириш амалиётини такомиллаштириш талаб қилади. Конституциявий шиноят институтининг йўқлиги конституциявий назоратни самарадорлигини пасайтиради.
Конституциявий шикоят институтини жорий қилиш, фуқаролар ва юридик шахсларга Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқини бериш масалалари атрофлича кўриб чиқилди. Муаллиф конституциявий шикоят институтини жорий қилишда хорижий мамлакатларнинг бу борадаги тажрибасини эътиборга олиш лозим, деб таъкидлайди.
Мақолада конституциявий шикоятни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари кўрсатиб ўтилади. Хусусан, конституциявий шикоят агар фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари муайян ишда қўлланилган қонун билан бузилган ва бу масала суд томонидан кўриб чиқилган холларда йўл қўйилиши лозим деб таъкидланади. Шунингдек, фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини дастлабки тарзда кўриб чиқиш тартибини, конституциявий шикоят бериш муддатларини белгилаб қўйиш лозим. Конституциявий суд судьялари ташаббуси билан масала киритиш амалиётидан воз кечиш, шунингдек, Конституциявий суд девони бўлинмалари томонидан фуқаролар ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни қонун талабларига мослигини нуқтаи назаридан дастлабки тарзда кўриб чиқиш тартибини жорий этиш таклифи илгари сурилган. Бу таклифларнинг барчаси конституциявий назоратни такомиллаштириш, уни мамлакатда конституциявий қонунийликни таъминлашдаги самарадорлигини оширишга ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Хулоса қисмида конституциявий назоратнинг самарадорлиги пастлиги сабаблари, конституциявий назоратни такомиллаштириш, конституциявий шикоятни жорий қилиш, фуқароларнинг мурожаатларини мақбуллиги мезонларини белгилаш борасидаги таклифлар ўрин олган.
Ушбу мақола қадимги ҳинд фольклор мероси намуналари, хусусанг. Махабхарата ва Рамаяна эпосларининг кейинги давр миллий адабиётлари ривожига таъсири масаласига бағишланганди. Ушбу масала шуниси билан қизиқарлики, ушбу икки эпос илк ўрта асрларда шакллана бошлаган янги ҳинд тилларидаги ёзма адабиёт ривожига асос бўлиб хизмат қилган. Мақолада эпосларнинг ёзма адабиётга таъсири адабиётнинг ривожланиш босқичлари кесимида ўрганилган. Ёзма адабиётга илк таъсир қадимги ҳинд драматургиясида кузатилади. Бу масала Махабхарата эпоси таъсирида ижод қилган таниқли драматурглар Бхаса ва Калидасаларнинг асарлари мисолида тадқиқ этилган. Эпосларнинг кейинги таъсир доираси эртак жанрида кузатилади. Маълумки, эртак жанри ўзининг фантастик дунёқараши, ҳайвонларнинг тилга кириши, уларнинг инсонлар тилида сўзлашиши, улар билан мулоқотда бўлиши, найзаларнинг самоларда учиши каби унсурларнинг илк бор Рамаяна эпоси мазмунида шакланганлиги ҳақида сўз юритилади. Бундан келиб чиққан ҳолда ҳинд адабиётшунослари ҳам эртак жанрининг элементлари Рамаяна эпоси таркибида шаклланган, деган фикрларни баён этганлар. Ўрта аср давридаги бҳакти адабий мероси эса деярли қадимий икки эпоснинг халқ тилларида яратилган янги нусхаси, дейиш мумкин. Шунингдек, эпосдаги тур-ли мотивларни, персонажларни, сюжет линияларини замонавий ҳинд адабиёти саҳифаларида ҳам кўп учратамиз. Бундан ташқари, санскрит тилидаги эпослар таъсирида деярли ҳар бир ҳинд миллий адабиётларида ўз миллий қаҳрамонлари киритилган эпослар яратилган. Бир сўз билан айтганда, қадимги Ҳиндистоннинг икки эпоси «Махабхарата» ва «Рамаяна»лар янги ҳинд тилларидаги ёзма адабиётнинг шаклланишига жуда катта асос бўлиб хизмат қилган.
Ҳақиқат муаммолари анча чуқур ўрганилганига қарамай, исбот қилиш назариясида суд аниқлайдиган ҳақиқатнинг мазмуни тўғрисидаги масала ҳанузгача баҳсли бўлиб қолаётир. Бу масала атрофидаги илмий мунозаранинг моҳияти шундан иборатки, исбот қилиш жараёнида олинадиган, ҳаққонийлик талаблари қўйиладиган билимларнинг мазмунига турли муаллифлар ҳар хил тавсиф берадилар.
Диссертация мавзусининг долзарблиги. Ҳозирги кунда жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълумотларига кўра ХХI асрнинг муаммоларидан бири бу полипрагмазиядир. Яллиғланишга қарши дори воситалари энг кўп ишлатиладиган дори воситалари гуруҳига киради. Сўнгги пайтларда полипрагмазия ятрогения натижаси бўлиб, соғлиқни сақлашнинг жиддий муаммоларига айланган. Дори воситаларининг фармакотерапевтик хусусиятларини пасайтириш беморларни даволаш харажатларининг ошишига сабаб бўлади. Бунинг оқибатида полипрагмазия муаммоси нафақат тиббий, балки ижтимоий муаммолар эканлиги ва унга ечим топиш долзарб вазифа эканлигини кўрсатади. Жаҳон бўйича ҳозирги вақтда полипрагмазияда яллиғланишга қарши дорилар билан курашиш ҳар қандай ёшдаги беморларга тиббий ёрдам кўрсатишда амалга оширилмоқда. Организмдаги бошқа аъзолар қатори жигарга ҳам полипрагмазия таъсири, дорилар таъсирида жигарда юз берадиган турли патологик ҳолатлар, шунингдек жигар морфологик ўзгаришларини ўрганиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказилмоқда. Дори дармонлар таъсирида жигарда юзага чикадиган касалликлар улар асоратлари ўрганилган ва даволаш профилактика йўллари тавсия этилган. Аммо, бир вақтнинг ўзида бир нечта яллиғланишга қарши препаратлар таъсирида жигарда бўлиши мумкин бўлган морфологик ўзгаришларни ўрганишга бағишланган ишлар жуда кам. Мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, хусусан, жигарнинг функционал ва органик фаолиятининг бузилиши, касалликлари ва унинг асоратларини камайтириш, шунингдек, касалликнинг даволаш усулларини такомиллаштириш ва олдини олишга қаратилган кенг қамровли чора тадбирлар амалга оширилиб муайян натижаларга эришилмоқда. Бу борада 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг еттита устувор йўналишига мувофиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янги босқичга кўтаришда «...бирламчи тиббий-санитария хизматида аҳолига малакали хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ...» каби вазифалар белгиланган. Ушбу вазифадан келиб чиққан ҳолда полипрагмазияда оқ зотсиз каламушларнинг жигар паренхимаси морфологик ва морфометрик таҳлили, жигарнинг мутлоқ вазни, узунлиги, кенглиги, калинлиги, хажми, гепатоцидларнинг кўндаланг ўлчами, марказий веналар диаметри, бўлаклараро артерия диаметри, бўлаклараро вена диаметри ва ўт йўлларининг диаметрлари солиштирма таҳлили, уларнинг экспериментал жигарда полипрагмазия шароитида ўзгаришларини баҳолаш натижасида касалликларининг профилактикасини ишлаб чиқиш, ҳамда даволаш тадбирларини такомиллаштириш орқали касаллик натижасида юзага келадиган асоратларини камайтириш имконини берган. Мавжуд адабий маълумотларни ўрганиш полипрагмазиянинг жигар морфометрик ўзгаришларига таъсири, яъни жигар тўқималари параметрларининг структуравий ва морфологик ҳолати ҳақида маълумот йўқлигини тасдиқлаган.
Мазкур диссертация тадқиқоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сон «Бирламчи тиббийсанитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора тадбирлари тўғрисида» ги ва 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон «2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида» ги Фармонлари, 2020 йил 10 ноябрдаги ПҚ-4887-сон «Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида» ва 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ4891-сон «Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрийҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилган.
Бу дори билан ўзаро таъсир қилиш муаммосига бўлган қизиқишнинг ортиши ва фармакологик таъсирларни ривожлантириш механизмларини ва яллиғланишга қарши препаратларни биргаликда қўллаш билан салбий дори реакциялари хавфини ўрганишнинг муҳимлиги сабабидир.
Келтирилган маълумотлар шуни кўрсатадики, ҳозирги вақтда полипрагмазияда яллиғланишга қарши дорилар билан курашиш ҳар қандай ёшдаги беморларга тиббий ёрдам кўрсатишда муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Бу эса ушбу беморларни даволашда дори воситаларини энг самарали ва хавфсиз ишлатишга қаратилган чора тадбирларни ишлаб чиқиш зарурлигини тақозо этади, тиббий ёрдам сифатини яхшилайди ва дори реакциялари сонини камайтиради.
Жигарнинг морфофункционал ҳолатини ўрганиш морфология ва клиник биокимё мутахассисларининг метаболизмнинг муҳим роли, плазма оқсиллари ва липопротеинларнинг синтези, билирубиннинг конюгацияси ва сафро ҳосил бўлиши, детоксикация ва бошқа муҳим функциялар (О.Г. Аркҳипова, 2010; И.М. Росли, Ю.А. Шуляк, 2014).
Жигар овқат ҳазм қилиш тизимининг патологияси инсон касалланиши ва ўлим ҳолатларининг структурасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Овқат ҳазм қилиш тизимининг касалликлари ривожланишнинг бузилиши, парҳезнинг бузилиши ва овқат ҳазм қилиш жараёнининг таркибий ва функционал ҳолатига асосланган.
Овқат ҳазм қилиш тизими баъзан ошқозон-ичак тракти деб аталади, лекин на номи ва на вазифалари тўлиқ ушбу системанинг тизим компонентларини таърифлайди. Жигар овқат ҳазм қилиш тизими аъзолари, қон ивиши омиллари ва ҳазм билан боғлиқ бўлмаган гормонлар ишлаб чиқаришда, қондаги заҳарли моддаларни организмдан чиқариб ташлашда, кимёвий дорилар натижасидаги ўзгаришларни мувозанатини сақлашда, шунингдек, тананинг иммун жавоб реакцияларида иштирок этади (П.А. Елясин, С.В. Залавина 2018).
Жигар шикастланиши нафақат вируслар ёки гепатотропик токсинлар, балки кўплаб препаратлар (Ҳомерики С.Г., 2008) билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Одатда, бу дори воситаларига нисбатан юқори сезувчанликка эга бўлган ва инсоннинг индивидуал генетик хусусиятларига боғлиқ бўлган шахсларда содир бўлади. Ўткир шикастланиш орган паренхимасида гепатоцитларга цитотоксик ёки цитолитик таъсир туфайли, сафро чиқариш тизимининг элементларида (холестатик шикастланишлар) ёки комбинацияланган бўлиши мумкин. Турли маълумотларга кўра, клиник жиҳатдан аниқланган сариқлик ҳолатларининг 5% дан ортиғи дори воситаларига қабул қилиш билан боғлиқ. Шу билан бирга, 10% ҳолларда номаълум этиологиянинг сурункали гепатит билан оғриган беморларни текширишда лаборатория параметрларининг ўзгариши дори воситаларига қабул қилиш билан боғлиқ бўлиши мумкин (Давиес М. Ҳ., 2010).
Тахминан 90% ҳолларда вирусли гепатит ўткир бошланади (Гомерики С.Г., 2008). Қонда аланин аминотрансфераза (АЛТ) нинг фаоллиги икки баробардан зиёдроқ ортади, бу гепатоцитлар цитолизининг белгиси ҳисобланади. Бу фермент апикал гепатоцитлар мембрана ва ўт йўллари эпителиал ҳужайраларида ҳам мавжуд, чунки ишқорий фосфатаза (ИФ) ўсиш, холестаз ферментатив маркер ҳисобланади. Ушбу ферментларнинг нисбати билан патологик жараённинг табиати (Лазебник Л.Б., 2009) баҳоланиши мумкин. Ўткир препаратвор гепатит кўп жиҳатдан ўткир вирусли гепатитга ўхшайди.
Клиник кўринишлар асосан морфологик субстрат билан белгиланади ва некротизацияланган жигар тўқималарининг топографияси ва ҳажмига боғлиқ (Ласкин Д.Л., 2010). Жигар етишмовчилиги ривожланиши (Исхак К. Г., 2011) билан оғриган ўткир гепатитда дориларни олиб ташлашда тез тескари ривожланиш билан ўпкадан фарқ қилади.
Жигарнинг функцияси ва тузилишида унинг регенерация билан тиклаш вазифаси катта аҳамиятга эга бўлиб, бу организмнинг ҳаётий фаолияти давомида бажарадиган функцияларнинг ўзига хос хилма-хиллиги билан изоҳланади (Тармакова С.С., 2011).
Ушбу муҳим органнинг патологияси ва унинг терапияси масалаларини ўрганишда лаборатория ва қишлоқ хўжалик ҳайвонларида кенг қамровли тадқиқотлар ўтказиш оқланади, чунки бу лаборатория шароитида экспериментдан кўра кўпроқ инсон ва ҳайвон касалликларида дори воситаларининг таъсирини баҳолашдан иборат (Каратаев А.Р., 2014).
Жигар касалликларида жигар ва ичак микрофлораси организмдаги оксидловчи реакциялар орқали токсик бирикмалардан тананинг тўсиқ вазифасини бажарадиган иккита асосий детоксификатсия тизими ёки ичакдаги гидролитик ва регенератив жараёнлар орқали амалга оширади. (Шендерлар, 2018). Жигар ва ичак микрофлораси организмдаги гомеостаз тизимини биргаликда тартибга солади, бу уларнинг яқин ўзаро таъсирини кўрсатади.
Натижада, жигар шикастланиши ичакда яшовчи микроорганизмларнинг таркибига таъсир қилади ва унинг нормализацияси орқали жигарнинг функционал ҳолатини яхшилаш мумкин (Бондар, Подимова, Золотаревский, 2015; Плюш, 2014; Саркисов, 2010; Чернух, 2019).
Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, яллиғланишга қарши дори воситалари полипрагмазияси тез-тез учрайди ва ҳар қандай мутахассис шифокор ҳам бунга йўл қўйиши мумкин. Бунга COVID-19 пандемияси даврида айниқса кўпрок йўл қўйилган.
Ҳозирги вақтда жигарда патологик жараёнларни ўрганишга тавсифловчи ёндашув етарли эмас. Орган ва тўқималарда ўзгаришларни аниқ ва обьектив баҳолаш учун микропрепаратлар, хусусан, морфометрик, тадқиқот усуллари ва олинган маълумотларнинг статистик таҳлилини кенг қўллаш керак, бу нафақат ўрганилаётган ҳодисаларнинг характерини ва тавсифини баҳолашнинг аниқлигини оширибгина қолмай, балки морфологик ташхисни ҳам объективлаштиради [Волков В.П., 2016].
Экспериментда ва одамларда турли патологик шароитларда (адабиётда (Пиголкин Ю.И., Богомолов Д.В., 2012, Комори К., Нагино М., Нимура Й., 2016) морфометрик кўрсаткичлар тасвирланган: ўртача диаметри ва гепатоцитларнинг ўртача майдони, гепатоцитларнинг кўндаланг кесимининг ўртача майдони, паренхиманинг нисбий майдони, паренхиматоз зичлиги, паренхима кўндаланг кесими майдонининг улуши, гепатоцитларнинг умумий ҳажми, марказий томирларнинг ядролари, синусоид капиллярлар, портал трактлари. Мавжуд кўрсаткичларни ҳам солиштириш мумкин эмас, ёки баъзан қарама-қарши (Захараш А.Д., 2015, Тсаи Г.Э., Копосова С.А., 2018). Илмий манбаларни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, нормада ва патологияда интраорган қон айланиш ва ўт йўллари ҳақида деярли ҳеч қандай морфометрик маълумотлар мавжуд эмас. Таҳлил усули ва техникаси сезиларли даражада фарқ қилади.
Жигарнинг морфофункционал ҳолатини таҳлил қилишнинг гистологик усуллари турли этиологияларнинг жигар касалликларини ташхислаш ва дифференциал ташхислашда кенг қўлланилади. Бироқ, уларнинг натижалари ҳар доим ҳам бутун орган структурасининг бузилишини акс эттирмайди (Булатова И.А., 2012). Буларнинг барчаси биргаликда тадқиқотчиларнинг жигар патологиясини баҳолашнинг янги усулларини излашга бўлган қизиқишини оширади, бу жигар патоморфологик тузилмаларидаги ўзгаришлар мезонларини бир нечта яллиғланишга қарши воситалар, яъни полипрагмазия ҳолатида микропрепаратда баҳолаш билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида тиббиёт амалиётида полипрагмазия ҳолатларини камайтириш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 191сонли 18.06-сонли буйруғи 2010 йилдаги “Дори-дармонларни буюриш ва тиббий профилактика муассасаларида беморни дори-дармонларни қабул қилиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни, шунингдек дорихоналар томонидан аҳолига дори-дармонлар рецепти асосида таътилни тасдиқлаш тўғрисида” ишлаб чиқилган. (29.06.2010 Н 2118 да Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатга олинган). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30 декабр 2019 йилдаги қарори. ПҚ-4554 "Ўзбекистон Республикаси фармацевтика саноатида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида".
Бу дори билан ўзаро таъсир қилиш муаммосига бўлган қизиқишнинг ортиши ва фармакологик таъсирларни ривожлантириш механизмларини ва яллиғланишга қарши дори воситаларини биргаликда қўллаш билан салбий дори реакциялари хавфини ўрганишнинг муҳимлиги сабабидир.
Келтирилган маълумотлар шуни кўрсатадики, ҳозирги вақтда полипрагмазияда яллиғланишга қарши дорилар билан курашиш ҳар қандай ёшдаги беморларга тиббий ёрдам кўрсатишда муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Бу эса ушбу беморларни даволашда дори воситаларини энг самарали ва хавфсиз ишлатишга қаратилган стратегияни ишлаб чиқиш зарурлигини тақозо этади, тиббий ёрдам сифатини яхшилайди ва дори реакциялари сонини камайтиради.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Диссертация ишининг мавзуси Ўзбекистон Республикасининг етакчи тиббиёт олий ўқув юртларининг асосий илмий йўналишларига мувофиқ бажарилди. Ушбу иш "Тиббиёт ва фармакология" фан-техника тараққиётининг устувор йўналишига мувофиқ амалга оширилди.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Полипрагмазия - бир вақтнинг ўзида, кўпинча асоссиз кўплаб дори дармонларни қабул қилиш. Замонавий позициялардан овқат ҳазм қилиш тизимида жигар ҳимоя функциясини бажарадиган муҳим аъзо ва иммунитет тизимининг муҳим таркибий қисми сифатида қаралади (Тешаев Ш.Ж., 2001; Ражабов A.Б., 2003). Бир ёки бир нечта патологиядан келиб чиққан ҳар қандай зарар жигар хужайраси ҳимоя тўсиқлари, токсемиянинг ривожланиши, иммунитетнинг пасайиши ва гомеостазнинг бузилишига олиб келади (Пермяков П.К., Паркхоменко Ю.Г., 2015). Дори воситаларини бир вақтнинг ўзида асоссиз равишда ишлатилишини олдини олиш учун комбинацияларда дори воситалари қўллашни яхшилаш, дориларни оқилона ишлатиш мақсадида полипрагмазия ҳолатида жигар параметрларида морфометрик ўзгаришларни ўрганиш масаласи жорий этилмоқда. Жигар шикастланиши нафақат вируслар ёки гепатотропик токсинлар, балки кўплаб препаратлар (Хомерики С.Г., 2008) билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Одатда, бу дори-дармонларга нисбатан юқори сезувчанликка эга бўлган ва инсоннинг индивидуал генетик хусусиятларига боғлиқ бўлган шахсларда содир бўлади. Ўткир шикастланиш орган паренхимасида гепатоцитларга цитотоксик ёки цитолитик тасир туфайли, сафро чиқариш тизимининг элементларида (холестатик шикастланиш) ёки комбинацияланган бўлиши мумкин. Турли маълумотларга кўра, клиник жиҳатдан аниқланган сариқлик ҳолатларининг 5% дан ортиғи дори-дармонларни қабул қилиш билан боғлиқ. Шу билан бирга, 10% ҳолларда номаълум этиологиянинг сурункали гепатит билан оғриган беморларни текширишда лаборатория параметрларининг ўзгариши дори-дармонларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлиши мумкин (Давиес М. Х., 2010). Клиник кўринишлар асосан морфологик субстрат билан белгиланади ва некротизацияланган жигар тўқималарининг топографияси ва ҳажмига боғлиқ (Ласкин Д.Л., 2010). Жигар етишмовчилиги ривожланиши (Исхак К. Г., 2011) билан оғир, фулминант гепатитга препаратни олиб ташлашда тез тескари ривожланиш билан ўпкадан фарқ қилади. Жигарнинг функционал ҳолати ва тузилишини унинг регенерация хусусияти билан қайта тиклаш вазифаси катта аҳамиятга эга бўлиб, бу организмнинг ҳаётий фаолияти давомида бажарадиган функцияларнинг ўзига хос хилма-хиллиги билан изоҳланади (Тармакова С.С., 2011). Ушбу муҳим органнинг патологияси ва унинг терапияси масалаларини ўрганишда лаборатория ва қишлоқ хўжалик ҳайвонларида кенг қамровли тадқиқотлар ўтказиш оқланади, чунки бу лаборатория шароитида экспериментдан кўра кўпроқ инсон ва ҳайвон касалликларида дори воситаларининг таъсирини баҳолашдан иборат (Каратаев А.Р., 2014). Жигар касалликларида жигар организмдаги оксидловчи реакциялар орқали токсик бирикмалардан тананинг тўсиқ вазифасини бажарадиган иккита асосий детоксикация тизими жараёнларларда иштирок этади (Шендерлар, 2018). Жигар организмдаги гомеостаз тизимини тартибга солади. Натижада, жигар шикастланиши ичакда яшовчи микроорганизмларнинг таркибига таъсир қилади ва унинг нормализацияси орқали жигарнинг функционал ҳолатини яхшилаш мумкин (Золотаревский Б.П., 2015; Плюш, 2014; Саркисов, 2010; Чернух, 2019).
Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, яллиғланишга қарши дори воситалари полипрагмазияси тез-тез учрайди ва ҳар қандай мутахассис шифокор ҳам бунга йўл қўйиши мумкин. Бунга COVID-19 пандемияси даврида айниқса кўпрок йўл қўйилган.
Ҳозирги вақтда жигарда патологик жараёнларни ўрганишга тавсифловчи ёндашув етарли эмас. Орган ва тўқималарда ўзгаришларни аниқ ва обьектив баҳолаш учун микропрепаратлар, хусусан, морфометрик, тадқиқот усуллари ва олинган маълумотларнинг статистик таҳлилини кенг қўллаш керак, бу нафақат ўрганилаётган ҳодисаларнинг характерини ва тавсифини баҳолашнинг аниқлигини оширибгина қолмай, балки морфологик ташхисни ҳам объективлаштиради (Волков В.П., 2016).
Экспериментда ва одамларда турли патологик шароитларда (адабиётда [Пиголкин Ю.И., Богомолов Д.В., 2012, Комори К., Нагино М., Нимура Й., 2016] морфометрик кўрсаткичлар тасвирланган: ўртача диаметри ва гепатоцитларнинг ўртача майдони, гепатоцитларнинг кўндаланг кесимининг ўртача майдони, паренхиманинг нисбий майдони, паренхиматоз зичлиги, паренхима кўндаланг кесими майдонининг улуши, гепатоцитларнинг умумий ҳажми, марказий томирларнинг ядролари, синусоид капиллярлар, портал трактлари. Мавжуд кўрсаткичларни ҳам солиштириш мумкин эмас, ёки баъзан қарама-қарши (Захараш А.Д., 2015, Тсаи Г.Э., Копосова С.А., 2018).
Илмий манбаларни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, нормада ва патологияда интраорган қон айланиш ва ўт йўллари ҳақида деярли ҳеч қандай морфометрик маълумотлар мавжуд эмас. Таҳлил усули ва техникаси сезиларли даражада фарқ қилади.
Жигарнинг морфофункционал ҳолатини таҳлил қилишнинг гистологик усуллари турли этиологияларнинг жигар касалликларини ташхислаш ва дифференциал ташхислашда кенг қўлланилади. Бироқ, уларнинг натижалари ҳар доим ҳам бутун орган структурасининг бузилишини акс эттирмайди (Булатова И.А., 2012). Буларнинг барчаси биргаликда тадқиқотчиларнинг жигар патологиясини баҳолашнинг янги усулларини излашга бўлган қизиқишини оширади, бу жигар патоморфологик тузилмаларидаги ўзгаришлар мезонларини бир нечта яллиғланишга қарши воситалар, яъни полипрагмазия ҳолатида микропрепаратда баҳолаш билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасанинг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий–тадқиқот ишлари режасига мувофиқ 5436 №012000260 "Инсон учун ижтимоий аҳамиятга эга инфекцион ва ноинфекцион этиологияли касалликларнинг профилактикаси, диагностикаси ва давоси учун илғор технологияларни ишлаб чиқиш." (20192023 йй) илмий лойиҳаси доирасида амалга оширилган.
Тадқиқотнинг мақсади полипрагмазияда яллиғланишга қарши дори воситалари таъсирида 5 ойлик бўлган оқ зотсиз каламуш жигар паренхимасидаги морфологик ўзгаришларнинг хусусиятларини аниқлаш ва баҳолашдан иборат бўлган. Тадқиқотнинг вазифалари: 5 ойлик оқ зотсиз каламушлар жигарининг меъёрий морфологик кўрсаткичларини ўрганиш ва баҳолаш; бир вақтнинг ўзида икки, уч, тўрт, бешта яллиғланишга қарши дори воситалари қўллаган ҳолда лаборатория ҳайвонлари жигарининг морфологик ўзгаришларини аниқлаш; бир вактнинг ўзида икки, уч, турт, бешта яллиғланишга қарши дори воситаларини қўллаган ҳолда оқ зотсиз каламушлар жигарининг морфометрик ўзгаришларини аниқлаш; 5 ойлик оқ зотсиз каламушлар жигарининг морфометрик кўрсаткичларини меъёрда ва полипрагмазияда яллиғланишга қарши дори воситалари таъсири ҳолатида қиёсий ўрганиш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида тажрибавий тадқиқотлар ўтказиш мақсадида 250 та эркак жинсига мансуб 200-250 гр оғирликдаги оқ зотсиз каламушлар олинган.
Тадқиқотнинг предмети бўлиб жигар тўқимасининг умумий макропрепарати ва экспериментал каламушлар жигар тўқимасининг турли қисмларидан олинган гистологик материаллар хизмат қилган.
Тадқиқотнинг усуллари. Қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун экспериментал, морфологик, морфометрик ва статистик тадқиқот усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: яллиғланишга қарши препаратлар полипрагмазияси жигар тузилмаларининг барча параметрларига салбий таъсир кўрсатади. Полипрагмазия таъсирида жигар абсолют оғирлиги, ҳажми, жигар паренхимасининг морфологик кўрсаткичларининг пасайиши кузатилади. Морфометрик параметрларнинг кичрайиши полипрагмазиядаги дори воситаларининг сонига боғлиқ. Дори воситалари сонининг оширилиши жигардаги патоморфологик жараёнларни чуқурлаштирган;
ЯҚД воситалари таъсирида гепатоцитларнинг кўндаланг диаметри, цитоплазмаси диаметрининг ўзгаришлари турлича бўлиб, 2 ва 3 та дори воситаси бирга қўлланилганда бу ўлчамларнинг кичрайиши кузатилса, 4 ва 5 та дори воситаси бирга қўлланилганда ҳужайра шиши келиб чиқиши ҳисобига катталашиши кузатилган; полипрагмазия шароитида ҳайвонларда жигар капиллярлари ҳолати ва ички ўт йўллари, шунингдек, биологик мембраналар ҳам ўрганилган, бунинг натижасида жигарнинг структуравий тузилиши жигар тўқимаси деструкцияси ривожланиши ва ушбу ҳолатнинг морфофункционал асослари кўрсатиб берилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: Жигар паренхимасининг макро ва микроскопик тузилишини ўрганиш натижалари ва унинг таркибий ўзгаришлари полипрагмазия ҳолатида организмда юзага келадиган мураккаб патологик жараёнларнинг механизмини очиб берган.
Оқ зотсиз каламушлар жигаридаги структуравий ўзгаришларни нормал ва полипрагмазия ҳолатида ўрганиш ушбу препаратларнинг энг муҳим ва кескин комбинацияларини аниқлашга имкон берган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги тадқиқотда қўлланилган замонавий ўзаро бир-бирини тўлдирувчи экспериментал, морфометрик, лаборатор ва статистик усуллар билан тасдиқланади, бу жигар паренхимасисининг марфологик ва функционал параметрлари ўзгаришларининг энг характерли қонуниятларини аниқлашга имкон берди, шунингдек, оқ зотсиз каламушлар жигари паренхимасидаги патологик ўзгаришларнинг шаклланиши ва ривожланишини аниклашга ёрдам берган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олинган илмий натижаларга асосланиб, нормал шароитда ва полипрагмазия таъсирида каламушлар жигарининг морфологик ва функционал хусусиятлари:
Тасдиқланган услубий тавсиялар: “Яллиғланишга қарши дори воситалари полипрагмазиясида жигарлар морфометрик параметрларини аниқлаш методологияси” (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 14.03.2022 йилдаги 8н-р/265-сонли хулосаси) ва “Яллиғланишга қарши дори воситалари полипрагмазиясида жигар морфометрик параметрларини аниқлаш методологияси” (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йилдаги 8 н-з 180-сонли хулосаси), электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилаган дастури №DGU 1038 "Жигарда полипрагмазия натижасида юзага келадиган морфологик ўзгаришлар қиёсий тавсифини ўрганиш учун дастур".
Ушбу тавсиялар полипрагмазия таъсирида жигардаги морфологик ўзгаришларни аниқлаш, уларни ўз вақтида даволаш ва асоратларнинг олдини олиш тартибини тизимли равишда ташкил этишга имкон берган.
Полипрагмазия таъсирида жигар тузилишидаги морфофункционал хусусиятлар ва морфометрик ўзгаришларни ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси амалиётига жорий етилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 14.03.2022 йилдаги 8н-р/265-сонли ва 2022 йилдаги 8 н-з 180-сонли хулосаси). Олинган тадқиқот маълумотларини амалга ошириш морфологик параметрлар бўйича органопатологияни эрта ташхислаш, даволаш ва башорат қилиш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва асоратлар сонини камайтириш усулларини ишлаб чиқиш имконини берган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари жами 5 та илмий анжуманларда, жумладан, 2 та халқаро ва 3 та Республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 18 та илмий иш чоп этилган бўлиб, шулардан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш учун тавсия этилган илмий нашрларда 5 та мақола, жумладан, 4 таси республика ва 1 таси хорижий журналларда нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг ҳажми 103 бетни ташкил этган.
Жамиятда яшовчи ҳар бир инсон оилада вояга етади ва ўз оиласи ва шу оила атрофида тўпланган инсонлар билан қариндошлик муносабатига киришади. Қариндошлик бир авлод-аждодга мансуб бўлган кишиларнинг бири бошқасига нисбатан тушуниладиган муносабат шакллари ҳисобланади. Қариндошлик муносабатлари икки тилда ҳам шажаравий муносабатлар асосида ўрнатилган инсонлар алоқаларини англатар экан. Қариндош-уруғчилик терминларини ўрганиш ҳамиша тадқиқотчилар диққат марказида бўлиб келган. Бу терминларни системалаштириш масаласи эса икки тилда ҳам ҳали тўлиқ ечимини топмаган масала бўлиб қолмоқда. Қариндош-уруғчилик сўзлари битта шажара, битта қондошлик муносабатга эгалиги билан умумийлик касб этади. Шу нуқтаи назардан уларни умумий белгиларига кўра бирлашган элементлар мажмуи сифатида тушуниш мумкин. Ушбу илмий мақолада япон ва ўзбек тилларида қариндош-уруғчилик терминлари ном жиҳатдан солиштирилиб, ўхшашлик ва фарқли жиҳатлари кўриб чиқилади. Ишнинг объекти сифатида туғишган қариндошлик терминлари ҳамда ён шажара қариндошлик алоқалари танланиб, таҳлил қилинади.Таҳлилда юқори шажарадан (бобо терминидан) бошлаб қуйи шажарагача (набира терминигача) кўриб чиқилди. Қариндош-уруғчилик терминларининг маъно майдони икки тилда бир хилми, яъни маъно жиҳатдан мувофиқлик мавжуд ёки фарқланишини, сўзлар замирида ётган муносабат шаклларидаги ўхшашлик ҳамда тафовутларни аниқлаш ушбу ишнинг мақсадидир. Шу каби қариндош-уруғчилик сўзларини, уларнинг маъноларини ҳамда муносабатларини системалаштириш ушбу ишнинг вазифасидир. Ишда аниқ мақсад ва вазифалар белгиланиб, мавзунинг ўрганилганлик даражаси таҳлил қилинади. Сўнгра, япон ва ўзбек тилларидаги туғишган қондошлик алоқаларини солиштирилиб тизимлаштирилади, натижалар муҳокама қилинади. 2-жадвалда япон ва ўзбек тилларидаги ён шажара қариндошлик алоқаларини солиштирилиб тизимлаштирилади, натижалар муқокама қилинади. Иккала таҳлил асосида мулоҳаза қилиниб хулосалар берилади. Қариндош-уруғчилик терминларини 3 жиҳатга асосланиб таҳлил қилиш натижасида шу 3 алоқалар бир-бирига боғлиқлиги, яъни улар ўртасидаги умумийлик мавжудлиги аниқланди, ҳамда номдан англашилган маъно муносабат шаклига ҳам таъсир кўрсатиши исботланди. Япон ва ўзбек тилларида туғишган қариндошлик номлари мос келади, бироқ муносабат шаклида фарқлар мавжуд. Ён шажара қариндошлик терминларида эса ном жиҳатдан ҳам маъно ва муносабат жиҳатдан ҳам тафовутлар мавжудлиги аниқланди.
Ушбу мақолада корхонанинг ахборотлар эҳтиёжини аниқлашдан тортиб то ахборотлардан фойдаланишгача бўлган тизим ишининг кетма-кетлигини белгилаш энг муҳим масала сифатида кўриб чиқилган. Шунингдек,корхонада ҳал этилувчи масалаларни турларга ажратиш, ахборотларни олиш, қайта ишлаш ва фойдаланиш даврийлигини белгилаш, келадиган ва чиқадиган ҳужжатларни стандартлаш, ахборотларни қайта ишлаш тартибини стандартлаш ҳамда корхона ахборот тизимларини бошқариш жараёнларини алгоритмлаштириш жараёнлари келтирилган.
Ҳозирги кунда ўзбек идентиклигини тадқиқ қилиш ўзбек миллий идентиклиги тарихини ўрганишдаги асосий ва муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. Аммо ушбу масала асоссиз равишда маҳаллий этнолог мутахассислар назаридан четда қолмоқда. Мавжуд бўлган кичик ҳажмдаги тадқиқотлар эса, ўзбек идентиклигини тўлиқ очиб беришга етарли эмас. Ушбу мақола ўзбек идентиклигининг шаклланиш ва ривожланиш йўли, унинг ўзига хос жиҳатлари, ривожланиш босқичлари, фойдаланилган методологияни очиб беришга қаратилган. Инглиз тилида ёзилган турли манбалар асосида, биринчи навбатда, хорижий тад-қиқотчилар томонидан фойдаланилган методология ёритилади. Идентиклик йўналишида амалга оширилган тадқиқотларда идентиклик “чегарасини” тушуниш ва аниқ ажрата олиш муҳим ҳисобланади. Чунки, бирор бир идентиклик гуруҳининг аниқ чегараларини билмасдан туриб, тадқиқотчи ўзи билмаган ҳолда уни сунъий равишда қўшиб юбориши, бу билан аслида умуман қўшилмайдиган икки жиҳатни аралаштириб юбориши мумкин. Шу сабабли, мақола доирасида ўша илғаш қийин бўлган идентиклик чегараларини аниқлаш бўйича ёрдам берадиган баъзи мето-дологик концепцияларни бериб ўтишга ҳаракат қилдик. Чунки улар тўлақонли таҳлил ўтказиш учун зарур ҳисобланади. Шунингдек, ушбу хорижий методология ўзбек идентиклигини қай даража очиб бера олган ёки очиб бера олмаганлиги таҳлил қилинади. Адабиётлар тарихшунослиги шуни кўрсатадики, хорижий мето-дология маҳаллий методологиядан бирмунча фарқланиб, ўзбек идентиклигининг шаклланиш жараёнининг кўплаб аспектлари ўзга ракурсда очиб берилган. Баъзи тадқиқотчилар бирор-бир назарияни шакллантириш ва олға суриш вақтида бевосита сунъий конструкция яратиб, шу конструкцияга (қолипга) ўзбек идентиклиги шаклланиши жараёнини жойлашга ҳаракат қилган. Бу фаолият “ўзбек идентиклиги ўзи нима?” деган тушунчанинг хиралашувига олиб келмоқда ҳамда унинг чегараларини кристаллаштириш жараёнини қийинлаштирмоқда. Шунингдек, муаллиф мақолада тадқиқотчиларнинг қўйган муаммоси ва унга бўлган ёндашув жиҳатидан уларни гуруҳларга ажратиб чиқишга ҳаракат қилган. Ўзбек идентиклигининг ривожланиш йўлини кузатиш натижасида унинг асосий босқичлари аниқланди ҳамда уларнинг даврий чегаралари белгилаб олинди. Бу эса, замонавий ўзбек идентиклигининг шаклланиш йўли ва босқичларини аниқ кузатиб бориш имконини беради. Тадқиқот ва таҳлил натижасида фойдаланилган методология ва олинган натижаларни маҳаллий хулосалар билан солиштиришдаги камчиликлар аниқланди. Хулоса қисмида, хорижий тадқиқотларга хос умумий ва алоҳида жиҳатлар таҳлилга тортилди. Мавжуд ўзаро тўсиқларни тугатиш ва фанлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди, амалга оширилган таҳлил натижасида қуйидаги фикрга келинди, яъни ягона миллий давлат тузилиши ўзбекларнинг миллат сифатида шаклланишига туртки берган. Аммо, Ўзбекистон миллий идентиклигининг илдизлари инқилобдан аввал шакллана бошлаган ва улар Собиқ иттифоқига тегишли эмасдир.
Охирги йилларда имконияти чекланган бемор муаммоларини ечишга бўлган эътибор кучайиб бормоқда. Ўзбекистон Республикасида кенг жамоатчилик вакиллари томонидан билдирилган фикр мулоҳазалар асосида 1 август 2017 йилда “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон қабул қилинди ва бу борада қўшимча имтиёз ва имкониятлар берилди. Бу йўналишда яна бир муҳим ҳужжат - “Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Бу масалаларни ҳал қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида ташкил этилаётган Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси самарали фаолият кўрсатиб келинмоқда. Шунингдек, ёлғиз қариялар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламларини ижтимоий муҳофаза қилишга ихтисослаштирилган махсус тузилма ўз ишини кучайтириши талаб этилмоқда. Бу борада патронаж хашираларининг роли беқиёсдир. Уларнинг ишини самарали ташкил этиш ва амалиётга тадбиқ этиш долзарб масала бўлиб келмоқда
Ушбу илмий мақолада мамлакатимизда инвестиция муҳитини яхшилаш мақсадида инвестиция фаолиятини ривожлантириш долзарб масала эканлиги ёритилан. Шу билан бирга, инвестиция шартномалари тушунчаларининг назарий жиҳатлари, мазкур соҳага тегишли олимларнинг турли фикр-мулоҳазалари ёритилган ҳамда инвестиция қонунчилигини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада ўзбек давлатчилиги тарихида ўз ўрнига эга бўлган Қўқон хонлиги тарихини ўрганишда манжур тилидаги манбалардан фойдаланиш тўғрисидаги масала ёритилган. Хитой Халқ Республикасининг Биринчи ижтимоий фанлар архивида сақланаётган 180 мингдан ортиқ манжур тилидаги хужжатлар тўпламида Қўқон хонлигининг Цин империяси билан муносабатларига оид муҳим маълумотлар мавжудлиги таъкидланган. Ушбу масалани ўрганиш Ўзбекистон тарихи учун муҳим аҳамиятга эга хисобланади.
Мол-мулкни мусодара қилишда, аксарият ҳолларда, исботлаш масалаларига етарлича эътибор қаратилмайди. Ваҳоланки, мазкур масала мусодаранинг қўлланилиши жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига бевосита дахл қилиши, уларнинг ҳуқуқлари маълум доирада чекланишига сабаб бўлиши жиҳатидан ҳам алоҳида эътиборни талаб қилади.
Халқаро хусусий ҳуқуқнинг табиатини ва унинг ҳуқуқ тизимидаги ўрнини аниқлаш муаммоси ҳуқуқ фанимизда доим катта қизиқиш уйғотган. Мазкур параграфнинг вазифаси китобхон ушбу масала хусусидаги турли хил ёндашувлар ва нуқтаи назарлар ҳақида умумий тасаввур ҳосил қилишига кўмаклашишдан иборат.
Мазкур мақолада араб тилидаги “заиф” ҳарфли феълларнинг фонетик ўзгаришларга учраши, бу ҳодисанинг ёзма нутқда ифодаланиши таҳлил этилган. Шунингдек, “заиф” ҳарфли феъллар мавзусининг мумтоз ва замонавий араб ва ўзбек наҳвшунос олимлари илмий асарларида ёритилиши ўрганилган. Тил ўрганувчиларнинг “заиф” ҳарфли феълларни турли ўринларда тўғри қўллай олиш малакасини ҳосил қилиш асосий мақсадимиз ҳисобланади. Ишда тавсифлаш, қиёслаш, анализ, компонент таҳлил усулларидан фойдаланилди. Араб тили грамматикасида “алиф -ا ”, вав -و” ҳамда “йа -ي” ҳарфлари "
ُفوُرُح ةَّلِع " - заиф ҳарфлар, заиф ҳарфлар иштирок этган феъллар эса заиф феъллар деб
аталади. Мазкур 3 та ҳарфдан “و ” ва “
ي ” ҳарфлари ярим унли товушларни ҳам
ифодалайди. “ و ” ва “ ي ” ҳарфларининг кўп жойларда тушиб қолиши ёки бири
бошқасига (кўпинча алифга) алмашиб кетишига асосан уч хил ўзгариш сабаб бўлади:
қалб, таскин, ҳазф. “Заиф” ҳарфли феъллар араб тили лексикасида катта ўринга эга бўлиб, тил ўрганувчиларнинг бундай феълларни амалиётда ва луғат китобларидан фойдаланишда тўғри қўллай олиш кўникмаларини ҳосил қилишлари муҳим аҳамиятга эга эканлигини эътиборга олсак, бундай мураккаб тил ҳодисаларини шарқшунос олимларимиз, замондош араб наҳвшунос олимлар ва мумтоз тилшунос олимлар асарлари асосида, классик ва замонавий адабиёт намуналари мисолида чуқур ва атрофлича ўрганиш муҳим масала бўлиб қолмоқда.
Ҳозирги давр жаҳон миқёсида, бир томондан, дунёвий жамият тамойиллари устуворлашиб бораётгани, иккинчи томондан, халқлар маданиятининг қадимий манбаларидан бири бўлган диний онгда ўзига хос қайта тикланиш жараёнлари кечаётгани билан характерланади. Бундай ҳолат диннинг ижтимоий институт сифатида замонавий жамиятда тутган ўрни ва мавқеи билан боғлиқ кўплаб масалаларнинг кун тартибига чиқишига сабаб бўлмоқда. Жамият ҳаёти соҳалари фаолиятининг дин таъсиридан ҳоли, озод ва мустақил кечишини англатадиган секулярлашув жараёни шундай масалалар жумласидандир. Шу маънода, ушбу мақола мазкур мураккаб ва зиддиятли ижтимоий жараённинг таҳлилига бағишлангани, унинг долзарблигини кўрсатади. Мақолада “секулярлашув” атамасининг шаклланиши тарихийлик ва мантиқийлик нуқтаи назаридан ўрганилган: сўзнинг луғавий маъносига доир фикр-мулоҳазалар баён этилган, унинг тушунча сифатидаги турли муаллифларга тегишли таърифлари қиёсий, танқидий таҳлил этилган. Айни пайтда, секулярлашув жараёнининг тарихан юзага келишининг объектив ва субъектив омиллари очиб берилган. Бунда Ғарб ва Шарқ мамлакатларининг турли даврларга хос ижтимоий-маданий ҳаётига доир аниқ мисоллар изчил ўрганилган, “секулярлашув” атамасининг мазмунан бойиб бориши хусусиятлари аниқланган. Замонавий файласуф олимларнинг тадқиқ этилаётган масала бўйича билдирган фикр-мулоҳазалари, турли илмий мактаблар томонидан илгари сурилаётган назарий қарашлари таҳлилига ҳам мақолада алоҳида эътибор қаратилган. Тавсиф ва ёндашувлардаги умумий ва ўзига хос жиҳатлар ажратиб кўрсатилган ҳамда уларга нисбатан муаллифнинг ўз нуқтаи назари баён этилган, “секулярлашув” тушунчасининг таърифи ишлаб чиқилган. Якунда олиб борилган изланишга таянган ҳолда умумий назарий хулосалар баён этилган. Маълумки, секуляризация парадигмалари тадрижий равишда замонавий дунё шароитида ўзгариб бормоқда. Шу жиҳатдан секуляризация жараёни барча жамиятларга хос хусусият эмас. Эътиборли томони шундаки, содир бўлган ўзгаришлар жараёнида диний масалалар ижтимой баҳс-мунозара ва айрим ҳолларда зиддиятлар марказидан ўрин олиб бормоқда. Шунга қарамасдан, дин тўлиқ оммавий маконни эгаллаши эҳтимоли мавжуд бўлса ҳам секуляризация замонавий дунёнинг ўзаги сифатида қолмоқда. Юқоридаги маълумотлар таҳлилига асосланиб айтиш мумкинки, секуляризация жараёнлари турли жамиятларда муайян бир андозада кечмайди ва ҳар бир жамиятда унинг ўзига хос чегараси мавжуд. Тарихий таҳлил, замонавий таъриф ва тавсифлар мазмунидан келиб чиққан ҳолда, секуляризация жамият ҳаётида диннинг ўрни ва аҳамиятининг сусайиши билан боғлиқ мураккаб ижтимоий жараён ҳисобланиб, жамиятда диний анъаналар устуворлигига таянган тартибнинг рационал меъёрларга асосланган дунёвийлик моделига алмашинувини англатади, дейиш мумкин.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, шикастланишнинг техноген омиллари интенсивлигининг ошиши туфайли қўшма шикастланишларга олиб келадиган политравмаларнинг улуши доимий равишда ошиб бормоқда. Борган сари ушбу жароҳатлар қўшма шикастланишлар характерига эга бўлиб қолмоқда. Жароҳатлар хирургиясининг сезиларли ютуқларига қарамай, политравма бўлган беморларда ногиронлик ва ўлим даражаси, «...уларнинг катта қисми чаноқ суяклари ва узун суякларнинг синиши 3,8дан 45,3%гача…»[1] тўғри келиб, шок, тромбоэмболия, пневмония ва нейротрофик асоратлар тез-тез кузатилмоқда. Ушбу жарроҳлик амалиёти самарасини яхшилаш зарурияти ва ушбу муаммонинг долзарблигини тасдиқлайди.
Ҳозирги кунда дунёда чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини ташҳислаш ва даволаш бўйича қатор илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бу борада чаноқ суяги ва сон суягининг қўшма шикастланишларии билан организмдаги метаболик бузилишларнинг умумий ривожланишида комплекс диагностика, эрта аниқлаш, асоратларни олдини олиш ва даволаш сифатини оширишга асосий эътибор қаратилган. Кегайли қурилмалар орқали ташқи ва ички остеосинтез усуллари ишлаб чиқилмоқда; суяк трансплантати ёрдамида жарроҳлик усуллари; чаноқ ҳалқасининг олд ва орқа қисмларини комбинацияланган остеосинтез усуллари такомиллаштирилмоқда; суяк остеосинтезининг минимал инвазив тежамкор усуллари; блокланган интрамедуляр гамма штифтларидан фойдаланиш; сакроилиак бўғимларнинг шикастланишлари учун жарроҳлик усулида даволашнинг транспедикуляр тизими қўлланилмоқда. Сўнгги йилларда каминвазив жарохлик усулларининг кенгайиши ва янги ахборотларга асосланган юқори технологияли диагностиква даволашнинг самарадорлиги хамда тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифати тўғрисида операцияларни амалга оширишнинг мураккаблик даражасининг таъсири масаласига тобора кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Беморларда чаноқ ва сон суяклари қўшмашикастланишларини аниқлашдаянада самарали, каминвазив усуллар ёрдамида ташхислаш ва хирургик даволашга оид такомиллаштирилган усулларни ишлаб чиқиш, ушбу оғир тоифадаги жабрланувчиларни даволаш натижаларини яхшилаш зарурияти борлигини тасдиқлайди.
Бугунги кунда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими, хусусан, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар нуқтаи назаридан, шошилинч тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган «...тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, шу жумладан, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янги босқичга кўтариш...»[2] каби вазифалари белгиланган. Уш бу вазифаларниамалга оширишда янада чуқуроқ аниқлаш ҳамда такомиллаштириш ва мохиятиникенгайтириш муҳим аҳамият касб этамоқда. Оёқ-қўллар узун суяклари жароҳатларида шок ва леталлик хамда чаноқ-сон суякларининг қўшма жароҳатлари туфайли ногиронлик даражасини пасайтиришда тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, диагностика ва даволашда замонавий технологиялардан фойдаланиш катта аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-4985-сон «2017-2021-йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2021 йил 26 июлдаги ПҚ–5198-сон «Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ҳамда мазкур соҳада қабул қилинган бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажаришда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожланишининг VI. «Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишларига мувофиқ амалга оширилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида асосий муаммони назорат қилиш жуда қийин бўлган ностабил гемодинамика ва қорин бўшлиғида массив қон кетиш, плевра ва чаноқ аъзоларидан қон кетиши фонида травматик шок холатлари ҳисобланади (Petrone P., Rodriguez-Perdomo M., Perez-Jimenez A., Ali F., 2019; Загородний Н.В., Колесник А.И., Лазарев А.Ф., 2020). Чаноқ ва сон суякларининг гемодинамик жиҳатдан ностабил шикастланишлари мураккаб юқори энергияли шикастланишлардир. Кўпгина ҳолларда, оғир жароҳати бўлган бу беморларда қўшимча жароҳатлар мавжуд бўлиб, улар ҳам травматологнинг эътиборини талаб қилади (Чегуров О.К., Менщиков И.Н., 2018; Mikdad S., van Erp I.A.M., El Moheb M., Fawley J., Saillant N., King D.R., 2020; Do W.S., Forte D.M., Sheldon R.R., Weiss J.B., 2019). Бироқ, бу беморлар кўпинча оғир ҳолатда бўлиб, бир неча дақиқада ўрнатилиши керак бўлган мультидисиплинар ёндашувга муҳтож. Бу эса далилларга асосланган даволаш алгоритмини талаб қилади. Шу муносабат билан, ностабил чаноқ суяклари синишларини даволаш биринчи навбатда гемодинамик жиҳатдан эҳтиёткорлик билан реанимация қилиш, механик стабилизация керак деб хисобланади (Jarvis S., Kelly M., Mains C., Corrigan C., Patel N., Carrick M., 2019; Mi M., Kanakaris N.K., Wu X., et al., 2016).
Муаллифларнинг фикрича, чаноқ ва оёқ-қўл суяклари синиши билан оғриган беморларни даволашда муҳим масала гемодинамикаси ностабил бўлмаган беморларда синишларни эрта барқарорлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳисобланади (Valiev E., Muminov Sh., Ismailov A., Mirdjalilov F., Karimov B., 2021). Муаллифлар жароҳатдан кейинги соатларда жарроҳлик усулида даволашни тавсия қиладилар. Чаноқ суяги ва оёқ-қўл суяклари синишларини жарроҳлик йўли билан даволашда кенг тарқалган ташқи фиксатор қурилмалари билан маҳкамлаш интрамедуллар остеосинтез усули (Дурсунов А.М., Саидиахматхонов С.С., Раҳимов А.М., Каримов Х.М., Қобилов Р.К., Хошимов Р.А., 2018) нисбатан соддалиги ва минимал травма етказиши билан ажралиб туради. Адабиёт маълумотларини ўрганиб чиқиб, шундай хулосага келишимиз мумкинки, қўшимча шикастланишда чаноқ ва сон суякларининг шикастланиши диагностикаси ва даволаш сифати сезиларли даражада яхшиланган (Мусаев Т.С., 2013; Хажибоев А.М., Тиляков А.Б., Валиев Э.Ю., 2017).
Ҳозирги вақтда дунёда қўшма травмада қўл-оёқ жароҳатларининг диагностикаси ва даволашини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар давом этмоқда, жумладан, қўшимча жароҳати бўлган беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда минимал инвазив жарроҳлик аралашувларни оптималлаштириш; шок билан боғлиқ жароҳатлари бўлган беморларга жарроҳлик ёрдами кетма-кетлиги ва ҳажмини яхшилаш (Борозда И.В., Борозда М.И., 2021; Rommens P.M., Nolte E.M., Hopf J., Wagner D., Hofmann A., Hessmann M., 2020; Berger-Groch J., Lueers M., Rueger J.M., 2020); турли тиббий ёндашувлар орқали тез тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш; тез тиббий ёрдамнинг турли босқичларида эрта ва сифатли тиббий ёрдамни такомиллаштириш (Stahel P.F., Burlew C.C., Moore E.E., 2017; Lee M.A., Yu B., Lee J., Park J.J., Lee G.J., Choi K.K., 2019); ёғли ва тромбоэмболик ва юқумли асоратларнинг патогенетик механизмида жарроҳлик аралашувларни эрта прогнозлаш, ташҳислаш ва такомиллаштириш орқали асоратларни камайтириш муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга, чаноқ ва сон суяклари синганлигини аниқлашнинг янада самарали, хавфсиз ва арзон усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, жарроҳлик аралашувлар вақтини аниқлаш, шунингдек, даволаш ва диагностика босқичларини оптималлаштириш даволаш натижаларини яхшилаш учун муҳим ҳисобланади (Bruns B.R., Morris D.S., Zielinski M., 2016; Lindsay A., Tornetta P., 2016; Kim E.M., Luke P.H., 2020).
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг АДСС 4.3 «Чаноқ суягининг комбинацияланган шикастланишлари ва сон суяги синишларини комплекс диагностика ва даволаш усулларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш» илмий-тадқиқот режаси хамда Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий тадқиқотлари режалари доирасида амалга оширилган.
Тадқиқотнинг мақсади чаноқ ва сон суяклари қўшма шикастланиши билан бўлган беморларда жароҳат ва беморнинг умумий ҳолатининг оғирлик даражасини ҳисобга олган ҳолда жарроҳлик йўли билан даволашнинг тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: чаноқ ва сон суяклари қўшма шикастланишларининг тузилиши ва статистикаси, даволаш натижасига таъсир қилувчи сабаблар ва омилларни таҳлил қилиш; жабрланувчиларни эрта госпитал босқичида - жароҳатнинг оғирлиги ва аҳволининг оғирлигини ҳисобга олган ҳолда тез тиббий ёрдам кўрсатиш кўламининг, вақти ва усулларига қараб даволаш тактикасини ишлаб чиқиш; чаноқ ва сон суяклари қўшма шикастланишларида тиббий ёрдам кўрсатишнинг дастлабки босқичида минимал инвазив остеосинтезни амалга ошириш учун такомиллаштирилган ташқи фиксацион қурилма ишлаб чиқиш; даволашнинг турли босқичларида чаноқ ва сон суяги қўшма жароҳатлари билан бўлган жабрланувчиларга ёрдам бериш учун тиббий ва диагностика алгоритмини ишлаб чиқиш; чаноқ суяги ва сон суягининг қўшма жароҳатлари билан жабрланганларга ёрдам кўрсатишда анъанавий ва тавсия этилган даволаш тактикасининг эрта ва узоқ муддатли натижаларини қиёсий баҳолаш;
Тадқиқотнинг объекти Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Самарқанд филиалида 2016-2021 йилларда чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишлари билан даволанаётган 130 нафар бемор олинган.
Тадқиқотнинг предмети Жарохатнинг оғирлик даражасини баҳолаш тизими, стерженли ташқи фиксация қурилмалари, каминвазив остеосинтез усулларидан фойдаланган ҳолда бажарилган дифференциялшган даволаш-диагностик тактикаси натижалари ҳисобланади.
Тадқиқотнинг усуллари клиник, инструментал (рентгенологик, мультиспирал компьютер томографияси, ультратовуш, лаборатория) ва статистик усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: чаноқ ва сон суяклари қўшма шикастланишлари, ҳамда уларнинг алоҳида синишларининг тузилиши ва частотасини бахолаш орқали амалга ошириладиган асосий тактик ва техник жиҳатлари аниқланган; анъанавий клиник ва диагностика стандартлари асосида, чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини даволашдаги қониқарсиз натижаларнинг ривожланиш белгилари аниқланган, шунга биноан сегментар жароҳатларнинг тури ва характерини ҳисобга олган ҳолда жабрланганларнинг динамикадаги ахволи ва кутиладиган натижаларда тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжудлиги исботланган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини эрта даврида барқарор функционал миниинвазив остеосинтези учун ташқи фиксация қурилмаси такомиллаштирилган, шунингдек жаррохлик амалиётига кўрсатмаларни кенгайтириш имкониятлари исботланган; такомиллаштирилган ташқи фиксацияловчи стерженли қурилма комплектацияси техник афзалликлари исботланган, унинг чаноқ ва сон суяклари синишларида алоҳида қўлланиладиган вариантлари ёрдамида шокка қарши шошилинч муолажаларнинг самарали стабилизацияси ва суяк бўлакларини якуний репозиция қилиш имкониятлари ишлаб чиқилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари: қўйидагилардан иборат чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида такомиллаштирилган диагностик мезонлари комплексидан фойдаланилган ҳолда жароҳатлар характерини баҳолаш, сифатини ошириш ва оптимал равишда даволаш тактикаси исботланган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида ташқи ва ички остеосинтезнинг миниинвазив усулларини қўллашга асосланган даволаш тактикаси беморларда асоратларнинг келиб чиқиши ва частотасига таъсир қилувчи асосий омиллари аниқланган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини даволашда, чаноқ суяги синишларининг нафақат олд қисми, балки чаноқ ҳалқасининг ён ва орқа қисмларида барқарор фиксацияга эришишга, хамда, бир вақтнинг ўзида суяк синиқлари репозиция усулини амалга оширишга имкон берувчи махсус ташқи фиксацион қурилмаси ишлаб чиқилган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишлари учун жарроҳлик усулида даволашнинг кетма-кетлиги ва тактик алгоритми ишлаб чиқилган бўлиб ушбу тоифадаги беморларда яхши ва қониқарли натижаларга эришиш имконияти исботланган;
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Клиник текширувлар натижаларининг ҳаққонийлиги, беморлар сонининг етарлилиги, диагностика ва даволашнинг замонавий усуллари, нурли (рентгенологик ва МСКТ), ультратовушли текширув натижалари ва статистик таҳлил қилинганлиги билан асосланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида ташқи фиксацияловчи стерженли қурилманинг такомиллаштирилиши хамда барқарор функционал миниинвазив остеосинтезни амалга оширишга имкон берувчи, даволаш тактикасини танлаш ва кейинги турли асоратларнинг ривожланиш эҳтимолини камайтириши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини самарали ташхислаш ва даволашнинг эрта даврида тактик жихатларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш, бунинг натижасида операциядан кейинги асоратларини сезиларли даражада камайтириш, ўз навбатида ногиронлик ва стационарда даволашнинг умумий давомийлигини қисқариши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида беморларга ёрдам кўрсатишнинг жарроҳлик жиҳатларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида: чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида даволаш учун ишлаб чиқилган «Чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларда даволашда қўлланиладиган қурилма»га Россия Федерациясининг Интеллектуал мулк агентлиги патенти олинган (патент IAP 2749897 18.06.2020). Олинган натижалар беморларни жарроҳлик даволаш тактикасини такомиллаштириш, касалхонага ётқизиш муддатини ва операциядан кейинги реабилитация даврини қисқартириш, беморларни минимал иқтисодий ҳаражатлар билан даволаш имкониятини таъминлаш имконини берган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини диагностикаси ва даволаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида «Чаноқ суяги ва сон суягининг қўшма жароҳатлари билан жабрланганларни даволаш методикаси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 31 августидаги 8н-з/288-сон маълумотномаси). Олинган натижалар чаноқ суяги ва сон суяклари жароҳати билан оғриган беморларни диагностикаси ва реабилитацияси сифатини яхшилаш имконини берган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини диагностикаси ва даволаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида «Чаноқ ва сон суягининг қўшма жароҳатлари билан жабрланганларга аҳволининг оғирлигини ҳисобга олган ҳолда ёрдам кўрсатиш тактикаси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 31 августидаги 8н-з/288-сон маълумотномаси). Олинган натижалар жароҳатнинг оғирлиги ва бемор аҳволининг оғирлигига қараб чаноқ ва сон суяклари жароҳатларини даволашда тактик ва техник жиҳатларни яхшилаш имконини берди.
Чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини диагностикаси ва даволаш натижаларини яхшилаш бўйича тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, жумладан Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиаллари амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 2 декабрдаги 08-09/18979-сон хулосаси). Олинган натижалар чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини ташҳислаш ва даволашнинг замонавий самарадор усулларини такомиллаштиришга ҳамда узоқ муддатли функционал натижаларнинг 66,1% дан 92,6% гача яхшилаш имконини берган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 7 та илмий-амалий конференцияларда, жумладан 3 та халқаро ва 4 та республика конференцияларида муҳокама қилинган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертатсия мавзуси бўйича 14 та илмий ишлар чоп этилган, шундан 6 та мақола Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан докторлик диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этиш учун тавсия этилган илмий нашрларда, шундан 4 таси республика ва 2 таси ҳорижий журналда чоп этилган.
Диссертация тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, бешта боб, хотима, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертация хажми 111 бетни ташкил этади.
Ушбу мақолада COVID-19 пандемиясининг халқаро алоқаларга, жаҳон иқтисодиётига таъсирининг айрим асосий масалалари кўриб чиқилади. Муаллифнинг фикрича, жаҳон иқтисодиётида хўжалик алоқаларининг заифлашуви, ички ялпи маҳсулотнинг пасайиб кетиши кўп миллий иқтисодиётларга ва умуман жаҳон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатди. Ушбу нуқтаи назардан шуни таъкидлаш зарурки, мазкур масала мамлакатлар ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларга ҳам салбий таъсир кўрсатади, ва бу пандемиядан кейинги даврда халқаро муносабатларда ҳам акс этиб, уларнинг ривожланиш суръатини секинлаштиради. Дунёда пандемия туфайли шаклланган вазият шундан далолат берадики, бирон бир касаллик, эпидемиянинг пайдо бўлиши унинг миллионлаб аҳоли ўртасида тарқалиши хавфини уйғотади, ва бундан бирон бир мамлакат, бирон бир давлат ҳимояланмаган, айни пайтда уларнинг оқибати инсон ҳаётининг мутлақо барча соҳаларига таъсир кўрсатади. Ҳозирги пайтда кўплаб давлатлар учун кечиктирмасдан ҳал қилиниши лозим бўлган сиёсий ва иқтисодий муаммолар билан бир қаторда касалхоналарни қуриш, уларни жиҳозлаш ва ҳозирги глобал эпидемия пайтида уларнинг етишмовчилиги айниқса яққол сезилаётган тиббиёт ходимлари билан таъминланиши айниқса устувор аҳамият касб этмоқда. Ва бундай шароитларда кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, устувор муаммоларни ҳал қилишда ўзаро ҳамкорлик тамойилларидан келиб чиқиб, биргаликда ҳаракат қилиш зарурияти яққол сезилади Мақолада қуйидаги масалалар кўриб чиқилган: ҳозирги пайтда дунёда коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ бўлган вазиятни, пандемиянинг халқаро муносабатларга таъсирини ўрганиш; ҳукуматлар томонидан пандемия шароитида қабул қилинаётган чоралар ва уларнинг самарадорлиги; Ўзбекистоннинг пандемияга қарши кураш бўйича тажрибаси; минтақавий ҳамкорликни кучайтириш; пандемияга қарши курашда Ўзбекистоннинг ташаббуслари. Пандемиянинг оммалашуви билан боғлиқ умумий вазият кўриб чиқилади. Мамлакатлар ҳукуматлари томонидан коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича кўрилаётган чораларга, айни пайтда уларнинг самарадорлигига эътибор қаратилади. Мақолада Ўзбекистоннинг пандемияга қарши кураш бўйича тажрибаси, инқирозга қарши кураш бўйича ташаббуслари, шунингдек ҳозирги босқичда қўшни давлатлар билан минтақавий ҳамкорликни кучайтириш масалалари ёритилган. Ҳозирги пайтда Марказий Осиё давлатлари билан минтақавий ҳамкорликнинг бошланиши кузатилмоқда. Коронавируснинг тарқалиши ва унинг халқаро муносабатларга таъсирини ўрганиш масалалари мураккаб характерга эга. Чунки пандемия бутун дунё бўйлаб тарқалган, нафақат кенг кўламли, балки маҳаллий даражада ҳам ўрганиб чиқиладиган масалалар жуда кўп. Тадқиқот давомида муаллиф томонидан тизимли ёндашувдан фойдаланилган.