Ушбу мақолада шу вақтга қадар “Имомқулихоннома” асари муаллифи деб қараб келинаётган Суҳайл таҳаллусидаги шахс Ҳофиз Таниш Бухорий эканлиги ҳақидаги қараш аниқ илмий далиллар билан илгари сурилган. Шунингдек, мақолада асарнинг илмий аҳамияти, ўрганилиши ва қўлёзма нусҳасининг ҳолати ҳақида ахборот берилган.
Мақолада Сайфий Бухорийнинг “Арузи Сайфий” асари замонавий шеършунослик нуқтаи назаридан тадқиқ қилинган бўлиб, унда рисоланинг таркибий тузилиши, фасллар тавсифи, баҳр, вазнлар ва аруз доиралари ҳақида сўз боради. Мақолада, шунингдек, “Арузи Сайфий” асарининг темурийлар даври маданиятида тутган ўрни очиб берилган.
Х асрда Бухорода яшаб, ижод қилган Калободий Бухорийнинг ҳаёт йўли ва асарлари ҳалигача тизимли тарзда кенг ва чуқур ўрганилмаган. Шунга кўра ушбу мақолада ўрта асрлар манбаларига таянган ҳолда, Калободийнинг тўлиқ исми, таваллуд ва вафот саналари, дафн этилган жойи, ўрганган фанлари, устозлари, шогирдлари, фаолият кўрсатган соҳалари ва яратган асарлари тўғрисида нисбатан аниқ ва тўлиқ маълумотлар беришга ҳаракат қилинади.
Мазкур мақола XVI асрда яшаб фаолият юритган тарихчи Ҳофиз Таниш ал-Бухорийнинг Марказий Осиё ва Хуросоннинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётига оид маълумотларга бой бўлган “Абдулланома” (“Шарафномайи шоҳий”) асарида Мовароуннаҳр тавсифига оид маълумотлар таҳлилига бағишланган. Мовароуннаҳрнинг тарихий географик жойлашиши, унинг машҳур шаҳарлари, Абдуллахон томонидан Мовароуннаҳрда қурдирилган кўплаб масжид, мадраса, хонақоҳ ва бошқа қурилишлар тўғрисидаги маълумотлар ўрганилади.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Ахборотлаш-тириш жахон тажрибасида электрон ҳужжат айланиш тизимлари (ЭҲТ), кейинги йилларда нафакат бошкарув жараёнларини автоматлаштирувчи тизимлари, балки ягона ахборот майдонини яратиш учуй тўлақонли платформаси сифатида хам каралмокда ва жорий этилмоқца, бу эса, сўзсиз, улардан фойдаланиш сохаларини кенгайтиришга ва илмий хамжамиягда унта бўлган қизикишнинг ортишига сабаб бўлди. Ахборот-коммуникация тсхно-логиялари сохасининг етакчи олимлари тадкиқотларида ЭҲТ тезкорлиги ва унумдорлигини оширадиган самарали тсхнологияларини яратиш учуй иш юритиш хужжатларини шакллангиришда ахборотни ишончли йиғиш, узатиш, тахлил, кодлаш масалаларининг ечимига бўлган эҳтиёж алохида ажратиб кўрсатилмокда.
Узбекистан Республикаси хукумати томонидан амалга оширилаётган худудий автоматлаштирилган бошкарув тизимларини ривожлантириш хамда ягона ахборот майдонини яратиш бўйича чора-тадбирлар ахборот тизимлари, ЭҲТ, маълумотлар базаларини (МБ) замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида кенг жорий этишга каратилган. Шу сабабли, электрон ҳужжат айланиш тизимлари тузилмасида минимал даражадаги моддий харажаглар ва вакт сарфи билан хаголарни самарали аниклаш ва тузатиш имконини берадиган, ахборот узатиш сифатини ошириш учун фойдаланадиган ахборот рссурсларига гафаккурли ишлов бсриш усулларини ишлаб чикиш халк хўжалигида жиддий аҳамият касб этиб, хозирга кадар тўлиқ ечимини топмаган назарий ва амалий муаммолар қаторига киради.
Ахборот ресурслари ва маълумотларни узатиш оқимларига қўйиладиган талаблар ЭҲТ самарадорлиги ва ишлаш сифатинининг мухим омили сифатида маълумотлар баркарорлиги, яхлитлиги, бутунлиги ва ишончлилигини таъминлашда уз ифодасини топтан. Бундам омиллар орасида маълумотлар ишончлилиги мсзони, узатиладиган маълумотларда техник воситаларнинг турли узилиш холатлари ва носозликлари, алока каналларига бўладиган ташки таъсирлар, оператор хатолари ва скансрловчи хамда танувчи тизимлар ноаникликлари сабабли хатоликлар пайдо бўлиши туфайли жиддий эътиборга молик.
Шунинтдек, корхона ва ташкилотларда автоматлаштирилган бошкарув ва электрон хужжат айланиш шароитларига хос, маълумотларга ишлов бсришнинг устувор технологияси сифатида ахборотларни узатиш ва уларга ишлов беришнинг ишончлилигини назорат килувчи самарали тизимларини куриш бошкача илмий кизикиш уйғотади.
Мавжуд усуллар маълумотларни узатиш ишончлилигини юкори даражада таъминлашига карамасдан, ўзига хос счилмаган масалалар мавжуд. Асосийлари сифатида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: электрон хужжат айланиш гсхнологияларини ишлаб чикишда маъумотларни узатиш пакстларида капа хажмдаги моддий манбалар сарлавхаларни узатишга сарфланади, шу билан бирга сарлавха маълумотларнинг кўп кисми кадрни узатиш оқими мобайнида иакетдан-пакетгача ўзгармас бўлади (бу жараснда найдо бўладиган информацией ортикчалик ва узатиш ишонлилигини таъминловчи мсханизмлар. асосан, хос хабарларни ва пакетларни кайта узатишга асосланади, бу эса, ўз навбатида, хатоларни аниклаш ва тузатиш учун қўшимча вақт сарфланишига ва моддий ҳаражатларнинг ортишига олиб кслади); маълумотлар ишончлилигини ошириш учун кодлаш ва аппаратурали усуллар, асосан, пакетнинг бошкарув майдонида содир бўладиган бир ва икки каррали хатоларни тузатади, аммо маълумотларни узатишда ахборот майдонлар хам хатоликларга учрайди ва улар кўп каррали (уч-, гурт-, к-каррали) матнли маълумотлардаги хатолар кўринишида бўлади.
Шу туфайли, ахборотларни узатиш ишончлилигини ошириш масаласи счимини икки соҳада кўриш мақсадга мувофикдир.
Биринчи турдаги масалалар счими маълумотларни киритувчи оператор, скансрлаш ва бошка ускуналар хатоликларини хисобга олади. Шуни алохида таъкидлаш ксрак-ки, бу турдаги хатолар нотўғри кабул килинган матн маълумотларининг капа ҳажмини гашкил этади ва OSI (Open System Interconnection reference model) моделининг Амалий ва Такдимот босқичларида содир бўлади.
Ахборот ишончлилиги назоратига багишланган иккинчи турдаги масалалар OSI моделининг Транспорт, Тармоқ, Физик ва Канал босқичларида иайдо бўладиган хатоликлар эҳтимолларини ҳисобга олади.
Дисссртацияни бажарилишига бўлган зарурият шунинг билан ифодаланадики, электрон хужжат айланиши IP-технологиясининг кснг доирада жорий этилиши хужжатларни тайёрланиш ва расмийлаштириш жараёнида хатоликларни аниклаш ва бартараф этишга жиддий эътибор қаратишни талаб этмокда.
Мазкур тадкикот «Ахборотлаштириш», «Электрон рақамли имзо», «Электрон хужжат айланиш», «Электрон тижорат», «Электрон тўловлар» тўғрисидаги Узбекистан Республикасининг конунлари хамда Узбекистан Рсспубликаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 4 майдаги «Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппаратида, давлат ва хўжалик бошкаруви, махаллий давлат хокимияти органларида ягона химояланган электрон почтани ва электрон хужжат айланиш тизимини жорий этиш хамда улардан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 126-сонли карорини ижросини таъминлашга хизмат килади.
Шу жиҳатдан юкорида санаб ўтилган масалалар счими маълумотларни узатувчи пакетлар таркибида маълумотлар ишончлилигини информацион ортикчаликдан фойдаланишга асосланган назорат килувчи усул ва алгоритмларни, шаклланиб бўлган узатиш мухитида хам ишлайдиган ва мавжуд камчиликларни бартараф этишга каратилган махсус тадкикотни бажариш ва ишланмаларни яратишни талаб килади. Мазкур холат ишлов бсриладиган объект хусусиятига кўра аниқланадиган янги турдаги PR-ортикчалик асосида ахборот ишончлилигини таъминловчи махсус алгоритмлар синфини ажратиб олиш заруриятини асослайди.
Тадкикотнинг максади PR-оргикчаликдан фойдаланишга асосланиб, маълумотларни узатишда ахборот ишончлилигини назорат қилувчи конструктив усул, модел, алгоритм ва тизимларини яратиш, уларни электрон хужжат айланиш тсхнологияларини ишлаб чикишда дастурий-алгоритмик мажмуаларни жорий этишдан иборат.
Диссертация тадкикотининг илмий янгилиги куйидагилардан иборат: электрон хужжат айланиш тизимларида маълумотлар ишончлигини таъминлаш усул, модел ва алгоритмларни яратишнинг концепция, услубияти ва дастурий-алгоритмик асослари ишлаб чикилган, PR-ортиқчаликка эта бўлган объектлар синфлари ЭҲТда ахборот рссурслари аниклиги, яхлитлиги, тезкорлиги, ихчамлиги, мурожаатини таъминлаш учун ажратиб карал!ан;
суньий ортикчаликдан фойдаланувчи чизикли, модулли ва тскислик бўйича йигиндиларни хосил килиш хамда кодланган тўпламларга тегишлиликни аникдаш механизмларига асосланган маълумотлар ишончлилигини назорат килувчи усул ва алгоритмлар таклиф килинган;
матн элементларини статистик, арифметик, иарсингли кодлаш, таркиб-лаштирувчи n-граммалар бўйича тавсифлаш, статистик танит ва хешлаш алгоритмлари асосида табиий ортикчаликдан фойдаланувчи маълумотларни назорат килиш усул ва дастурий мажмуалари ишлаб чикилган;
кўп боскичли морфологик тахлил ва n-граммалар грамматикасининг тавсифи моделлари асосида ўзбск тилида бсриладиган матнлардаги орфографик хатоларни назорат ва тахрир килувчи усул ва алгоритмлари таклиф килинган;
ички ўрнатиладиган эксперт тизимлардаги таркиблашган мантикий мезонлар, маълумотлар ва билимлар базалари асосида таркибий-тсхнологик PR-ортиқчаликдан фойдаланувчи ахборот ишончлилигини назорат килиш модел ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;
электрон хужжат айланиш tcxhojioi ияларини ишлаб чикишда хатоларни назорат ва тахрир килувчи интерфаол тизимлар таркибида матнли маълумотлар ишончлилигини назорат килиш алгоритмларини синтсзи усуллари ишлаб чикилган.
Хулоса.
1. дисссртацияда тизимли тахлил, бошкарув ва маълумотларга ишлов бсриш концспцияси асосида pr-ортиқчаликни қўллаш тамойиллари бўйича ишлаб чикилган ахборот ишончлилигини гаъминловчи конструктив усул, модел ва дастурий-алгоритмик мажумалари электрон хужжат айланиши тизимлари самарадорлиги ва унумдорлигини оширишни таъминлайди.
2. ахборот ишончлилигини назорат қилишда кодли, аниара турали ва дастурий усуллари назария ва амалиётининг хозирги ҳолатини бахолаш натижалари эҳт сифагли фаолиятини таъминлаш учун мавжуд оргикчалик турларидан фойдаланиш старли эмаслигини курсатиб бсрди. Ахборотни узатиш ишончлилигини гаъминловчи амалий усул ва дастурий-алгоритмик мажмуаларини ишлаб чикишда электрон хужжаглардаги pr-ортикчаликдан фойдаланиш тамойиллари қўлланаётган технологияларни ривожлан гириш воситаларини лойихалаш имконини ярагади.
3. чизиқли, текислик ва модуллар бўйича йиғинди ҳосил килувчи, хаффман, лемпел-зив-велч, барроуз-вилер қоидалари бўйича ва арифметик кодлаш, статистик таниш, ман гикий назорат усуллари электрон хужжатлари матнларини тузиш, узатиш ва уларга ишлов бсришда маълумотлар ишончлилигини таъминлашнинг алгоритм ва дастурий мажмуалари имкониятларини ошириш учун pr-ортикчаликдан фойдаланишнинг услубий асосларини ташкил килади.
4. ишлаб чикилган алгоритмлар самарадорлиги намойиши бўйича улар 92% хатоларни аниклайди ва бир, икки каррали ва кўшма гранспозицияли хатоларни тузатишга кодир; бундан гашкари, мавжуд услубларга нисбатан назорат мураккаблиги ва жорий этиш харажатларини р ≈ 4 ⋅10-шароитида 2-3 маротаба камайтиради; маълумотлар ишончлилигини эса, уч бароваригача оширади. Ишда самарадорлик бахолари ва маълумот ишончлилигини назорат килиш масалаларининг аналитик ечимларини хаю аниқланмаслиги эҳтимоли мсзони бўйича олишга эришилади.
5. морфологик ва п-граммли таркиблашган моделлар асосида матнли ахборотни узатишда имло хаголарини назорат ва тахрир килувчи усул, алгоритм ва тизимлар ишлаб чикилган. Хатоликларнинг эҳтимолли кўрсаткичлари сгатистикаси асосида ишлаб чикилган пчраммаларнинг частотали таснифларни олиш услубияти хсш-кодларни иарсингли кодлаш учун тизимлаш гиришда кўлланилади.
6. статистик танишда мантикий ва арифметик функцияларни курувчи интерполяция ва экстраполяция усуллари матн элементлари тасвирларини назорат килиш алгоритмларини ишлаб чикишда кўлланилган. Автоматик таниш ва тасвир сигналларни назорат килиш кисмларидан ташкил топган маълумотларга нейротармоқли ишлов бсрувчи тизимида матн элемента тасвирларининг сигнал таснифлари ишончлилигини назорат килиш усуллари таклиф этилган. Усул ва алгоритмлар нотиник семантик гипертармок бўйича эҳт метаматн объектларини синфлаштириш ва таснифлар тегишлилигини аниклаш асосида билан ахборот ишончлилигини назорат килиш тизими таркибида жорий этилади.
7. лугат, статистик ва хеш-кодлаш усулларига асослаган маълумотлар ишончлилигини назорат килиш модел ва алгоритмлари ишлаб чикилган ва улар параллел хисоблаш nvidia дастурий-аппарат муҳитида сонли тахлил стандарт кутубхоналари хамда cpu ва gpu орасида мақбул маълумотлар алмашувини бсрувчи воситаларни кўллаш самарадорлигини таъминлайди.
8. фреймворк сфинкс-4 мухитида п-граммли грамматика тавсифини бсрувчи дарахгеимон модел бўйича имлони назорат килиш тизим кобигининг тавсифланиши идентификацияланган ва архитектураси ишлаб чикилган хамда pr-ортиқчаликдан фойдаланадиган турли тил моделлари учун тизим дастурий модуллари жорий этилган. Тизимнинг яратилган варианги морфологик тахлилга асосланган имлони назорат килувчи тизимга нисбаган аникланмаган хатолар сонини, жорий этиш харажатларини хамда назорат мураккаблигини икки маротаба камайгиришга эришилади.
9. ишлаб чикилган моделлаштирувчи алгоритмлар, дастурий воситалар мажмуалари ва маълумотлар ишончлилигини pr-ортиқчалик асосида назорат килувчи тизимлар оу юнинг автоматлаштирилган ўкув жараёнида, ахборот-коммуникация тармоқларида маълумотларни адаптив узатиш, ишлов бсриш ва тахлил килишда, шунингдек корхоналар эҳт амалиётида кўлланилади.
10. ишлаб чикилган электрон хужжат айланиш тузилмасида маълумотлар ишончлилигини назорат килиши дастурий мажмуалари хамда ахборот-коммуникация тармокларида маълумотларни узатиш, кайга ишлаш ва тахлил килиш тизимлари алока, ахборо глаш гириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг «уз тслском» самарканд филилали ва «лаззат-мева» қўшма корхонасида гатбик этилган, диссертация натижалари бўйича олинган далолатномалар иқтисодий самарадорликни тасдиқлайди.
Дунё шарқшунослигида жаҳоннинг барча қўлёзма фондларида сақланаётган ирфоний адабиёт намояндалари меросини матншунослик ва манбашунослик нуқтаи назаридан ўрганиш, улар яратган асарларнинг маъно-моҳияти, поэтикаси масалаларига қизиқиш тобора ошиб бормоқда. Замонавий адабиётшунослик, шарқшунослик ва исломшуносликда исломий йўналишдаги адабиётни ўрганиш, хусусан, улардаги комил инсон концепцияси, фалсафий-ирфоний қарашлар, ижтимоий ва одоб-ахлоққа оид масалаларга бағишланган илмий тадқиқотлар кундан-кунга кўпайиб ва теранлашиб бормоқда. Ўзбекистоннинг бир неча минг йиллик бой тарихи ва маданиятини ўрганишда хорижий тадқиқотлар ҳамда манбалар муҳим ўрин тутади. Айниқса, бетакрор илмий меросимизнинг таркибий қисми бўлмиш Шарқ мумтоз адабиёти намояндаларининг диниймаънавий асарларини, хусусан, “Арбаъин” – “Чиҳил ҳадис” асарларини ўрганиш, шу хусусдаги илгари илмий истеъмолга жалб этилмаган манбаларни аниқлаш, таржима қилиш, уларни маҳаллий манбалар билан қиёсий таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон ФАнинг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фонди картотекаларини кўздан кечирганимизда 80 га яқин арбаъин асарлари қўлёзмалари ва уларнинг бир неча нусхалари мавжудлиги маълум бўлди. Республикамизда мавжуд қўлёзма фондларида сақланаётган араб, форс-тожик ва туркий тилларда ёзилган кўплаб арбаъин асарлари адабий манбашунослик ва матншунослик нуқтаи назаридан ўрганилмаган. Ўзбекистон ФАШИ қўлёзмалар фондидаги Арбаъин асарлари орасида Нававийнинг “Арбаъин” نيعبرلاا يوونلا ининг 12 та қўлёзма нусхаси мавжудлиги ва бу қўлёзма нусхалар “Шамоили ан-Набий”–ىبنلا ليامش, “Ҳошия” - ةيشاح, “Ал-Ҳисн ул-ҳасийн мин калам саййид ал-мурсалийн” – ملا ك نم نيصحلا نصحلا لا ديس نيلسرم , “Васияти Имоми Аъзам”, “Шарҳу одоби ал-мунозара”, “Қасидат ул-бурда” – “ ةديصق ةدربلا” каби машҳур асарлар билан китобот қилинганлиги унинг халқ орасида анча машҳур бўлганлигини билдиради. Бу эса “Арбаъин” асарининг манбашунослик нуқтаи назаридан илмий қийматини янада оширади. Нававий “Арбаъин” асарининг ёзилган йили номаълум, асар араб тилида ёзилган бўлиб, ўз ичига 42 та ҳадисни жамлаган. Қўлёзма нусхаларда “Арбаъин” даги 42 та ҳадис рақамлаб борилган. Анъанага кўра, айтилаётган ҳадисдан аввал албатта унинг исноди келтирилган. Ҳар бир ҳадис батафсил шарҳланган. Асар турли даврларда, турли хаттотлар томонидан кўчириб келинган. Мазкур қўлёзмалар фондида сақланаётган арбаъинларнинг бир қанча қўлёзма нусхалари хаттотлик ва китобат санъатининг нодир намуналаридан ҳисобланади.
Мақолада буюк ватандошимиз Абу Мансур Мотуридийнинг араб тилшунослиги соҳасидаги
беназир иқтидори илмий асослар билан ёритилади. Унинг бебаҳо асари бўлмиш “Таъвилоту-лҚуръон”да келган арабшунос олимлар ҳақида маълумот берилади
Ҳадислар ғарбда XIX асрдан буён кенг муҳокамага сабаб бўлиб келаётган мавзулардан биридир. Аксарият ғарб олимларининг фикрича, ҳадислар тўқиб чиқарилган ва уларнинг ҳеч қандай тарихий аҳамияти йўқ. Ўз ўрнида ушбу қарашларни буткул инкор қилувчи талайгина тадқиқотчилар ҳам топилади. Ушбу мақолада хорижда ҳадис ва ҳадисшунослик масаласида чоп қилинган элликка яқин тадқиқотларни илмий, қиёсий-тарихий, тавсифий таҳлил қилиш мақсад қилинган. Йиғилган адабиётлар ўрганилиб Ғарб олимларининг ҳадис илми масаласидаги қарашлари икки гуруҳга бўлинди. Аксарият тадқиқотчилар, хусусан, Игнац Гольдциер, Шахтлар ҳадисларни бутунлай инкор қилиб, уларнинг тарихий аҳамияти йўқ деб даъво қилган бўлса, бошқа гуруҳ олимлари Жон Буртон, Мотзки, Н.Аббот кабилар эса ҳадисларни Қуръони Каримдан кейинги ўринда турадиган ишончли манбалар сифатида эътироф этган. Ғарб олимлари чиқарган баъзи юзаки хулосалар Ф.Сезгин, Абу Шуҳба, ал-Марсафий, ал-Аьзамий, Малоуш каби мусулмон тадқиқотчилари томонидан тарихий фактлар асосида рад қилинган. Қуйида Ғарбда ҳадисшунослик илмига қизиқишнинг пайдо бўлиши, ҳадис илми тараққиётига оид зиддиятли қарашларнинг тадрижий ўзгариши, олти ишончли саҳиҳ ҳадислар тўплами ва уларга хорижлик олимлар муносабати, ҳадисларнинг тарихий аҳамияти ва ислом дунёсидаги ўрни таҳлил қилинди. Мақола сўнгида барча фанлар сингари ҳадисшунослик илми ҳам доимий тараққий этиб бораётгани кўринди. Янги манбалар топилиб, нашр қилиниши натижасида айрим ғарблик олимлар чиқарган нохолис, ноаниқ хулосалар юзага чиқди. Бу ҳолат ғарбда ҳадисларга нисбатан мўтадил тенденсия шаклланишига олиб келди. Жуйнболл, Берг, Шелер каби олимларнинг ҳадисларга оид сўнгги тадқиқотлари кўриб чиқилганда мазкур ҳолат аниқ кўринади. Биз ҳам ҳамма ҳадислар саҳиҳ, тўғри бўлган деган фикрдан йироқмиз. Дарҳақиқат, ислом тарихида турли даврларда ҳадис тўқиш ҳолатлари кўп бўлган. Аммо, баъзи “сохта” ҳадислар туфайли барча ҳадисларни қоралаш Қуръони Каримдан кейин турадиган манбаларни инкор қилишдир. Демак, бугунги кунда ғарбда нашр қилинган аксарият ишлар илмийлик, тарихийлик ва холислик тамоиллари асосида қайта кўриб чиқилиши лозим.
Ушбу мақола “Тазкирату-л-авлиё” ва “Шарҳ ат-Таарруф”нинг баъзи қисмларини қиёслаш орқали, Аттор манбалари орасида бу асарнинг ўрнини аниқлашга қаратилган. Шу мақсадда бу икки асар орасидаги “Шарҳ ат-Таъарруф” асарининг ўрнини аниқлаш учун, Аттор фаолиятида “Кашф ул-маҳжуб” ва “Рисолаи Қушайрий” таржимаси таъсири сезилган намуналар келтирилган.
Марказий Осиё тасаввуф тарихшунослигида аксарият муаммолар нақшбандия ва яссавий тариқатлари контекстида тадқиқ этилган. Ушбу икки тариқат тарихи ва тарихшунослиги бўйича ҳам хорижий ҳам маҳаллий ишларни кўплаб кўрсатиш мумкин. Лекин бу мулоҳазани минтақа ижтимоий-сиёсий ҳаётида чуқур из қолдирган бошқа тариқатлар, хусусан кубровия тариқати борасида айтолмаймиз. Масалан, ушбу тариқатнинг минтақада кенг тарқалишида муҳим рол ўйнаган Сайфиддин Бохарзий (ваф. 659/1260), Камол Жандий (ваф. 672/1273), Ҳусайн Хоразмий (ваф. 836/1433) каби машҳур кубровийларнинг шахсияти ва маъанавий мероси ҳақидаги илмий қарашларни умумлаштирувчи, таҳлилий хулоса берувчи ишлар бармоқ билан санарли. Муаммонинг ана шу жиҳатини эътиборга олган ҳолда тақдим этилаётган мақолада Сайфиддин Бохарзий шахсияти билан боғлиқ айрим муаммоларнинг тарихшунослик таҳлилини амалга оширишга ҳаракат қилдик. Бохарзий шахсиятини ўрганиш мустақилликдан кейин хам давом этаяпти. Лекин уни чуқур ўрганиб таҳлил этиш ва хужжатлар асосида холи ўрганиш, тассавуф тариқатчисининг бир издошлари сифатида таҳлил этиш бугунги давр талаби десак муболаға бўлмайди. Ушбу шахс кўпчилик мутахассисларга О.Д.Чеховичнинг тадқиқотлари орқали таниш. Бугунги кунда ҳам Сайфиддин Бохарзий Ўзбекистонда қабри Бухоро шаҳрида жойлашган тасаввуф намояндаси, ўтмишда йирик вақф мулкларига эгалик қилган хонақоҳи сабаб хотирланади. Аслида ҳам шундайми? Сайфиддин Бохарзий ва унинг фаолияти ҳақида яна нималар маълум? Мақола хорижлик тадқиқот-чиларнинг илмий изланишларининг тарихшунослик таҳлили орқали Сайфиддин Бохарзий ва Нажмиддин Кубро муносабатлари, Сайфиддин Бохарзийнинг шахсий ҳаёти, авлодлари ва издошлари, Бохарзий ва Олтин Ўрда хони Беркахон муносабатлари ҳамда унинг ёзма меросининг айрим жиҳатларини очиб беришга бағишланган. Келгусида хам Бохарзий шахсига кенгроқ этибор берилиб, унинг ёрқин шахси ва манавий мероси кенг оммага хавола этилади деб умид билдирамиз.
Мазкур мақолада адабиётшуносликда долзарб бўлган баҳсли масалалардан бири – бадиий психологизм тушунчаси ҳамда ушбу масаланинг тарихи борасида фикр юритилган. Бадиий психологизмнинг адабиётшунослик илмига кириб келиши, бу соҳада амалга оширилган илк тадқиқотлар, рус ва ўзбек адабиётшунос олимларининг назарий қарашларига алоҳида тўхтаб ўтилган ҳамда бадиий психологизм ва психологик таҳлил терминларига муносабат билдирилган. Шунингдек, бадиий психологизмнинг аналитик, динамик ва типологик принсиплари ва уларнинг адабий турлар ҳамда жанрлар кесимидаги ўрни, хусусан замонавий араб ва ўзбек адабиётида психологик ҳикоя жанрининг хусусиятлари ва ривожи таҳлил этилган. Ҳар бир миллат адабиёти ўзининг тараққиёт босқичига эга. Шунингдек, ҳар бир мамлакат адабиётини тараққиёти босқичларини ўрганар эканмиз, унда бошқа қардош ва нисбатан узоқ мамлакатлар адабиёти таъсирини ҳар бир босқичларда муайян даражада кузатишимиз мумкин. Ўзбек адабиётининг араб адабиёти билан алоқалари, ўзаро таъсири узоқ ўтмишга бориб тақалади ва бу адабий алоқалар бугунги кунга қадар давом этиб келмоқда. Араб адабиётининг дунёга машҳур “Минг бир кеча” асари билан аждодлармиз қадим замонлардан таниш бўлса, илк ўрта асрлар ва ўрта асрларда яшаб, илмий ва адабий ижодининг асосий қисмини араб тилида насрий ва назмий жанрларда ёзган буюк ўзбек мутафаккирлари ва қомусий олимларнинг ижод маҳсуллари араб адабиётининг ва адабий жанрларинг ривожига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган. Шунингдек, иккала миллат адабиётига ўз таъсирини ўтказган Ислом маданияти, диний урф-одатлар, Шарқ фалсафаси, ҳаёт тарзи ва анъаналари, Европа модернистларининг асарлари ва ғоялари – адабий асарлар муштараклигида намоён бўлади. Мазкур муштаракликлар икки миллат адабиётининг ўхшаш жиҳатлари, адабий жанрлар тадрижини, мавзу ва ғояда умумийликлар уларни қиёсий тадқиқ этишда муҳим аҳамиятга эга. Замонавий араб ва ўзбек адабиётидаги муштарак мавзулар, ўхшаш сюжет ва образлар, адабий услубдаги яқинлик, Шарқ адабиёти анъаналари ва адабий жараёнларни қиёсий-типологик ҳамда қиёсий-тарихий ўрганишни тақозо қилади. ХХ аср охири XXI аср бошида араб ва ўзбек ҳикоянавислигида бадиий психологизм ва психологик ҳикоя ўз ривожланиш жараёнида бошқа жанрларга нисбатан етакчилик қилди. Авваламбор, бундай психологик ҳикояларда бугунги кун жамиятининг муаммолари ва унда инсон тақдирининг мураккаб кўринишларини ўта таъсирчан тарзда тасвирланган бўлса, иккинчидан, мазкур ҳикоялар орқали ҳозирги кундаги жамиятимиз муаммолари, иллатлари инсон руҳиятига, руҳияти орқали эса унинг тақдирига қандай салбий таъсир кўрсатаётганлиги психологик тасвир воситалари ҳамда психологик таҳлил орқали очиб берилганлиги таҳлил этилган.
Ushbu maqolada mamlakatimizda biznes sohasida olib borilayotgan ishlar va ularning tahlili, shuningdek, Respublikamizda biznesni rivojlantirishning yaqin yillarda kutilayotgan o‘zgarishlari turli usullar yordamida tahlil qilingan.
Мақолада Имом Абдуллоҳ Авона Шоший, Абу Саъид Исо ибн Солим аш-Шоший, Абу Муҳаммад Жаъфар ибн Шуъайб аш-Шоший, Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайм аш-Шоший, Абу Али Ҳасан ибн Соҳиб ибн Ҳамид ал-Ҳофиз аш-Шоший каби шошлик муҳаддислар номлари аниқланиб, уларнинг фаолиятига доир янги маълумотлар тадқиқ этилди.
Устоз Шоислом Шомуҳамедовнинг илмий-ижодий фаолияти кенг қамровли бўлиб, этиборингизга ҳавола этилаётган ушбу мақолада фақат форс адабиётини ўрганиш муаммоларига бағишланган асарларига қисқача тўхталиб ўтилди ва устознинг ушбу фаолиятга кириб келишлари, форс мумтоз адабиётига бўлакча меҳр қўйганларининг сабаблари, давр муҳити ҳақида маълумотлар берилди. Устоз баракали ижодий фаолият олиб борганлари мақолада кенгроқ ёритилди.