Маколада Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси маълумотларига кура, беморларда шох парданинг тешиб утмаган клапанли жарохатининг частотаси, сабаблари ва эпидемиологик хусусиятлари буйича тахлиллари келтирилган. Шох парданинг тешиб утмаган клапанли жарохатини даволаш натижалари киёсий тахлил килинганда, жаррохлик муолажаси утказилмаган 24 % болаларда яхши функционал натижаларга эришилган ва куриш функциялари тез тикланишига сабаб булган.
Маколада 2010-2021 йиллар оралигида Тошкент Педиатрия Тиббиёт институти маълумотларидан фойдаланиб, болаларда учровчи хайвонлар томонидан етказилган курув аъзолари жарохатларининг эпидемиологияси, этиологияси, учраш частотаси тахлил килинган. Кунгилсиз ходисаларнинг 50 фоизи 15 ёшгача булган болаларда учрайди. Утказтлган тахлил натижалари шуни курсатадики, болалар купрок 5-7 ёш оралигида уй хайвонлари билан булган контакт пайтида куз ва унинг ёрдамчи кисмларидан жарохат олишади. Курув аъзолари жарохатлари ва уларнинг асоратларининг юкори курсатгичи бу муаммони интенсив урганиш ва самарали профилактика чораларини тадбик этишни талаб килади.
Ушбу мақолада бирламчи туғма глаукомали болаларда шох парда диаметрини турли усулларда ўлчашнинг қиёсий таққослаш натижалари келтирилган. Болалар офтальмологиясида шох парда диаметрини ўлчаш учун 3 та асосий усулдан фойдаланилиши баён қилинган. Шох парда диаметрини ўлчаш учун биринчи усул бу оддий мактаб чизғичи ёрдамида ўлчаш, иккинчи усул хирургик циркуль ёрдамида ва учинчи янги, биз томонимиздан ишлаб чиқилган махсус кузойнак ёрдамида дастур орқали хисоблаш усули. Барча усулларнинг ижобий ва салбий томонлари аниқ ёритиб берилган.
Мазкур тадқиқот хитой адабиётининг ажралмас ва муҳим қисми хисобланган аёллар адабиётининг ХХ аср биринчи ярмидаги тараққиётига бағишланади. ХХ асрнинг бошларидаёқ Хитойда бадиий ижод билан шуғулланувчи аёллар сонининг кескин ошгани кузатилади. Мамлакатдаги нотинч вазият, хусусан, аср бошларида юзага келган инқилобий ҳаракатлар, хитой-япон уруши, Мао Цзэдуннинг яккаҳокимлик бошқаруви, демократик ҳаракатларнинг таъқиб остига олиниши, зиёлиларнинг “қайта тарбиялаш” лагерларига сургун қилиниши ва шу каби ҳолатлар аёлларнинг ижодга кириб келишига тўсқин бўла олмади. Аксинча, ХХ асрнинг 40-50 йилларига келиб аёлларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги аралашуви кучайди, турли аёллар ҳаракати, аёллар журнал ва газеталари, жамиятлари ташкил этилди. Уларнинг мамлакат ҳаётидаги ўрни сезиларли ошди. Аёллар адабиёти янада ривожланди. Бин Син, Лин Шухуа, Лу Ин, Дин Лин, Сяо Хун, Ши Пинмэй, Цао Мин, Лу Биченг, Чжан Айлин каби ўнлаб адибалар ўзларининг ижоди билан мамлакат ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маданий ҳаётида муҳим ўрин эгалладилар. Бу адибаларнинг аксарияти ҳам адабий жараёнларда, ҳам жамоатчилик ишларида фаол иштирок этдилар. Мақола доирасида уларнинг айримлари ҳаёти ва ижодига алоҳида тўхтаб ўтилди. Тадқиқотда илмий истеъфода этилган адибалар ижоди нафақат Хитой, балки жаҳон адабиётида ҳам эътироф этилган. Адибалар ижодида кўтарилган муаммолар, тасвирланган воқелик ХХ аср биринчи ярми Хитой халқининг тарихи, ўша давр адабий муҳити, адабий жараёни ҳақидаги тасаввурларимизни бойитишда муҳим аҳамиятга эга.
ХХ асрнинг сўнгги чорагида амалга оширилган ислоҳотлар, аҳоли сонининг кўплиги, бир маромдаги иқтисодий ўсиш ва бошқа омиллар Хитойни дунёнинг етакчи мамлакатлари сафига киришига, жаҳон сиёсати
майдонида ўз овозига эга бўлишига сабаб бўлди. Буларнинг барчаси маданият, маънавият, санъат ва адабиётга ўзининг жиддий таъсирини кўрсатиши табиий ҳолатдир
Мазкур мақола Япония маданияти ва япон тилига бағишланган бўлиб, бугунги кунда замонавий тилшуносликда халқларнинг дунё манзараси ва тил манзараси масалалари бўйича тадқиқотларга бағишланган. Турли тиллар ва маданиятлар, хусусан, япон тили ва маданияти бўйича мазкур масалаларнинг ўрганилиши юзасидан кўплаб фактик материал тўпланган. Шу билан бирга, ҳар бир тил ва маданият бўйича алоҳида олинганида қайси омил етакчи бўлиши ҳақида, яъни қачон тил инсонлар ахлоқига таъсир қилиши, ёки аксинча, қайси ҳолатда тил хусусиятлари ҳаёт шарт–шароитларидан келиб чиқиши масаласида ҳам аниқ бир қараш йўқ. Дунёнинг япон тили манзарасини тадқиқ этиш масаласи борасида илк қадамлар ташланмоқда, аммо бу йўналишда ҳам турлича ёндашувлар юзага келганлиги ҳақида батафсил ёритилган.
Мазкур мақола Хитойда ХХ асрнинг сўнгги чорагида амалга оширилган ислоҳотлар, аҳоли сонининг кўплиги, бир маромдаги иқтисодий ўсиш ва бошқа омиллар, Хитойни дунёнинг етакчи мамлакатлари сафига киришига, жаҳон сиёсати майдонида ўз овозига эга бўлишига сабаб бўлди. Буларнинг барчаси маданият, маънавият, санъат ва адабиётга ўзининг жиддий таъсирини кўрсатиши табиий ҳолатдир. Адабиёт оламига ХХ асрнинг 70-йилларида туғилган ёзувчилар авлоди кириб келди. Шунингдек, бу даврда нисбатан катта авлод ҳам ўз ижодий фаолиятида давом этди. Умум адабиёт кесимида аёллар адабиёти сифат жиҳатдан катта ўзгаришларни бошидан кечирди. Энди ёзувчилар ўтган асрдаги каби сохта идеаллар, ислоҳотлар, синфий манфаатларни эмас, уларнинг инсонлар тақдирига таъсири, асоратлари ҳақида ёза бошладилар. ХХI аср аёллар адабиётининг таниқли намояндаларидан бири истеъдодли адиба Тяо Йэдир.
Мазкур мақолада “аёллар адабиёти” тушунчасининг моҳияти, бу тушунча хусусидаги мавжуд қарашлар ҳақидаги мулоҳазалар ўрганилади. Шунингдек, ўзбек ва хитой адабиётида аёллар ижодининг дебочаси, хитойда “аёллар адабиёти”нинг шаклланиши каби масалаларга ойдинлик киритилади. Ўзбек адабиётида хонликлар давридаги адабий муҳит ва уларда аёлларнинг мавқеи, хитой адабиётида аёллар ижодига туртки бўлган ижтимоий-сиёсий воқеалар тарихий манбалар орқали тадқиқ этилади.
Цель, сравнительная оценка эффективности эмоксипина и гистохрома в комплексном лечении диабетической ретинопатии (ДР). Материалы и методы. Под наблюдением находилось 48 больных СД II типа. Среди больных мужчин было 23, женщин 25. Средний возраст - 54,6 ±7,2 года. Все пациенты проходили стандартные методы исследования; получали гипогликемическую, вазопротекторную и витаминотерапию. Больные разделены на две группы: I гр. - 20 пациентов (40 глаз) получали Гистохром, II гр. - 28 человек (53 глаза), получали Эмоксипин.
Mikrofloraning miqdoriy va sifat tarkibini, shuningdek virusli gepatit S bilan kasallangan bolalarda og'iz suyuqligidagi mahalliy himoya omillari ko'rsatkichlarini o'rganish.mikrofloraning miqdoriy va sifat tarkibini, shuningdek, virusli gepatit S bilan kasallangan bolalarda og'iz suyuqligidagi mahalliy himoya omillari ko'rsatkichlarini o'rganish. Material va usullar: Virusli gepatit C (HCV) bo'lgan 61 bolada mikrobiologik va immunologik tadqiqotlar, ular 3 guruhga bo'lingan: 1-chi (nazorat) – 10 ta sog'lom bola, 2-chi – 30 ta virusli gepatit C bilan kasallangan (an'anaviy davolash), 3-chi – 21 ta HCV bilan kasallangan bolalar (an'anaviy terapiya+evbiyotikalar). Natijalar: virusli gepatit C bilan og'rigan bolalarning og'iz suyuqligida mikrobiologik tadqiqotlar olib borilganda, fakultativ florada eng aniq miqdoriy o'zgarishlar aniqlandi. HCV bilan og'iz bo'shlig'ida sog'lom bolalarga sepilmagan mikroblar paydo bo'ldi (Staph. aureus, Str. pyogenes va Escherichia ning laktoza-salbiy shtammlari). Xulosa: bunday bolalarga tibbiy yordam ko'rsatishda hisobga olish kerak.
Мазкур мақола бадиий матнда этномаданий маъноларнинг шаклланиши ва уларнинг ифодасига бағишланган. Мақоланинг объекти бадиий матн таҳлилидан келиб чиқадиган турғун маданий маънолар. Ясунари Кавабатанинг “Минг қанотли турна” романидаги этнонконцептлар ишимизнинг асосий материали бўлиб ҳисобланади. Мақоланинг мақсади Ясунари Кавабатанинг “Минг қанотли турна” романидаги этнонконцептларнинг аниқланган маъноларини намоён қилиш. Ишда асосан интегратив таҳлил ва концептуал таҳлил усулларидан фойдаланилди. Матн орқали япон халқи маданий ҳаётининг ҳам анъана, ҳам янгилиги ўрганилиб, персонажларнинг “чой маросими”га боғлиқ ҳар бир маълумотлари, фикрлари мазкур тушунчанинг ҳажмига қўшимча бўёқдорлик берган жиҳатлари кўрсатилган. Шунингдек, ХХ асрнинг йирик насрий ёзувчиларидан Ясунари Кавабата ижоди орқали япон маданиятининг ўзига хос хусусиятларидан бири бўлган чой маросими “тядо” мисолида миллий тафаккур акс эттирилган. Япон маданияти тизимидаги қадриятлар, чой маросими билан боғлиқ лингвомаданий концепт майдон кузатилган. Таъкидлаш жоизки, чой маросими концептига ҳар бир япон ўзидан келиб чиқиб маъно сингдиради. Асарда чой маросими, кимоно, маросимлар ва шу каби этноконцептлар бадиий концептлар сифатида композицион асос, миллий эстетика ва табиий фон вазифаларини ўташи аниқланган. “Кимоно” концепти чой маросими концептининг бир бўлаги бўлганлиги ҳолида мавсум концептини бирлаштириши кузатилган. Шунингдек, Кавабата Ясунари чой маросими орқали миллий макон яратиш ва маросим билан боғлиқ муаммоларни кўрсатибгина қолмай, миллий характерлар яратишда ҳам фойдаланганлиги аниқланган. “Минг қанотли турна” романида ифодаланган руҳий, эстетик ва маданий анъаналар, “тядо”-чой маросимининг асосий тамойиллари: уйғунлик, хушмуомалалик, покизалик ва тинчлик, муаллифнинг матнда замон ва макон яратиш маҳорати таҳлилга тортилган. Чой маросими фонида роман асосий қаҳрамонлари Кикужи ва Юкиконинг характерлари очиб берилганлиги кўрсатилган. Ёзувчининг детал яратиш маҳорати, интерьер ва нарсаларнинг мустақил композицион, маъновий аҳамиятлари ўрганилган. Кузатилган натижалар асосида Кавабата Ясунари чой маросими “тядо” орқали япон миллий тафаккурини маҳорат билан ифодалай олган деган хулосага келинган.
Maqolada “kompetentlik” tushunchasi ta’lim sohasiga psixologik izlanishlar natijasida kirib kelganligi, o‘qituvchilarning innovatsion ta’lim muhiti talablari asosida pedagogik kompetentligini rivojlantirish davr talabi ekanligi yoritilgan. Quyida kasbiy kompetentlik negizida aks etuvchi sifatlarning mohiyatiga kisqacha to‘xtalgan.
Марказий Осиё тасаввуф тарихшунослигида аксарият муаммолар нақшбандия ва яссавий тариқатлари контекстида тадқиқ этилган. Ушбу икки тариқат тарихи ва тарихшунослиги бўйича ҳам хорижий ҳам маҳаллий ишларни кўплаб кўрсатиш мумкин. Лекин бу мулоҳазани минтақа ижтимоий-сиёсий ҳаётида чуқур из қолдирган бошқа тариқатлар, хусусан кубровия тариқати борасида айтолмаймиз. Масалан, ушбу тариқатнинг минтақада кенг тарқалишида муҳим рол ўйнаган Сайфиддин Бохарзий (ваф. 659/1260), Камол Жандий (ваф. 672/1273), Ҳусайн Хоразмий (ваф. 836/1433) каби машҳур кубровийларнинг шахсияти ва маъанавий мероси ҳақидаги илмий қарашларни умумлаштирувчи, таҳлилий хулоса берувчи ишлар бармоқ билан санарли. Муаммонинг ана шу жиҳатини эътиборга олган ҳолда тақдим этилаётган мақолада Сайфиддин Бохарзий шахсияти билан боғлиқ айрим муаммоларнинг тарихшунослик таҳлилини амалга оширишга ҳаракат қилдик. Бохарзий шахсиятини ўрганиш мустақилликдан кейин хам давом этаяпти. Лекин уни чуқур ўрганиб таҳлил этиш ва хужжатлар асосида холи ўрганиш, тассавуф тариқатчисининг бир издошлари сифатида таҳлил этиш бугунги давр талаби десак муболаға бўлмайди. Ушбу шахс кўпчилик мутахассисларга О.Д.Чеховичнинг тадқиқотлари орқали таниш. Бугунги кунда ҳам Сайфиддин Бохарзий Ўзбекистонда қабри Бухоро шаҳрида жойлашган тасаввуф намояндаси, ўтмишда йирик вақф мулкларига эгалик қилган хонақоҳи сабаб хотирланади. Аслида ҳам шундайми? Сайфиддин Бохарзий ва унинг фаолияти ҳақида яна нималар маълум? Мақола хорижлик тадқиқот-чиларнинг илмий изланишларининг тарихшунослик таҳлили орқали Сайфиддин Бохарзий ва Нажмиддин Кубро муносабатлари, Сайфиддин Бохарзийнинг шахсий ҳаёти, авлодлари ва издошлари, Бохарзий ва Олтин Ўрда хони Беркахон муносабатлари ҳамда унинг ёзма меросининг айрим жиҳатларини очиб беришга бағишланган. Келгусида хам Бохарзий шахсига кенгроқ этибор берилиб, унинг ёрқин шахси ва манавий мероси кенг оммага хавола этилади деб умид билдирамиз.