Природа реалистических новых принципов в творчестве современного китайского писателя Тяо Е (цяойэ)

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
5-14
7
3
Поделиться
Назирова, Ш. (2021). Природа реалистических новых принципов в творчестве современного китайского писателя Тяо Е (цяойэ). Востоковедения, 4(4), 5–14. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/16649
Шукрия Назирова, Ташкентский государственный университет востоковедения

доктор философии по филологии (PhD)

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье обсуждаются реформы, осуществленные в Китае в последней четверти двадцатого века, рост населения, устойчивый экономический рост и другие факторы, благодаря которым Китай стал одной из ведущих стран мира и имеет право голоса в мировой политике. Естественно, что все это оказывает серьезное влияние на культуру, духовность, искусство и литературу. В мир литературы вошло поколение писателей 1970-х годов. Также в этот период продолжало свою творческую деятельность относительно старшее поколение. Что касается литературы в целом, женская литература претерпела большие качественные изменения. Теперь писатели начали писать о ложных идеалах, реформах, классовых интересах, их влиянии на судьбы человечества. Одна из самых известных представительниц женской литературы XXI века - талантливая писательница Тяо Йе.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

5

АДАБИЎТШУНОСЛИК

//

ЛИТЕРАТУРОВЕДЕНИЕ

//

LITERARY STUDY

НАЗИРОВА ШУКРИЯ

Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), ТДШУ

Замонавий хитой адибаси Тяо Йэ (

乔叶

) ижодида

реалистик янги тамойиллар табиати

Аннотация. Мазкур мақола Хитойда ХХ асрнинг сўнгги чорагида амалга оширилган

ислоҳотлар, аҳоли сонининг кўплиги, бир маромдаги иқтисодий ўсиш ва бошқа омиллар,
Хитойни дунёнинг етакчи мамлакатлари сафига киришига, жаҳон сиёсати майдонида
ўз овозига эга бўлишига сабаб бўлди. Буларнинг барчаси маданият, маънавият, санъат
ва адабиётга ўзининг жиддий таъсирини кўрсатиши табиий ҳолатдир. Адабиёт
оламига ХХ асрнинг 70-йилларида туғилган ёзувчилар авлоди кириб келди. Шунингдек, бу
даврда нисбатан катта авлод ҳам ўз ижодий фаолиятида давом этди. Умум адабиёт
кесимида аёллар адабиёти сифат жиҳатдан катта ўзгаришларни бошидан кечирди.
Энди ёзувчилар ўтган асрдаги каби сохта идеаллар, ислоҳотлар, синфий манфаатларни
эмас, уларнинг инсонлар тақдирига таъсири, асоратлари ҳақида ёза бошладилар. ХХI
аср аёллар адабиётининг таниқли намояндаларидан бири истеъдодли адиба Тяо Йэдир.

Таянч сўз ва иборалар: Хитой, аёллар адабиёти, Тяо Йэ ижоди, ғарб адабиёти.
Аннотация. В этой статье обсуждаются реформы, осуществленные в Китае в

последней четверти двадцатого века, рост населения, устойчивый экономический рост
и другие факторы, благодаря которым Китай стал одной из ведущих стран мира и
имеет право голоса в мировой политике. Естественно, что все это оказывает серьез-
ное влияние на культуру, духовность, искусство и литературу. В мир литературы вош-
ло поколение писателей 1970-х годов. Также в этот период продолжало свою творчес-
кую деятельность относительно старшее поколение. Что касается литературы в
целом, женская литература претерпела большие качественные изменения. Теперь писа-
тели начали писать о ложных идеалах, реформах, классовых интересах, их влиянии на
судьбы человечества. Одна из самых известных представительниц женской литерату-
ры XXI века - талантливая писательница Тяо Йе.

Опорные слова и выражения: Китай, женская литература, Тяо Йэ, западная

литература.

Abstract. This article discusses the reforms carried out in China in the last quarter of the

twentieth century, population growth, strong economic growth, and other factors that have
made China one of the leading countries in the world and has a say in world politics.
Naturally, all this has a serious impact on culture, spirituality, art and literature. A
generation of writers of the 1970s entered the world of literature. Also during this period, the
relatively older generation continued their creative activity. With regard to literature in
general, women's literature has undergone great qualitative changes. Now writers have
begun to write about false ideals, reforms, class interests, and their impact on the fate of


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

6

humanity. One of the most famous representatives of women's literature of the 21st century is
the talented writer Tiao Ye.

Keywords and expressions: China, women's literature, Tiao Ye, western literature.

Аср бошида Хитойдаги барқарор иқтисодий ўсиш ва нисбатан сиёсий бар-

қарорлик хитой адабиётининг жамоатчилик ҳаётининг перефириясига қоришиб
кетишига олиб келди. ХХ аср охирги ўн йиллигида бозор муносабатларининг
жадаллашуви адабиётнинг деидеологизациясига, уни оммавий маданият билан
тўқнашувига олиб келди ва тижорий рақобат шароитига қўйди. Бундай
шароитда неореализм ривожланди, оддий инсон ҳаётини ҳеч қандай безаксиз,
натуралистик тасвирлаш тамойили кузатилди ва аёллар адабиётида психологик
наср ривожланди. Адабиёт анъаналарига қарши, ҳар қандай таъқиқ ва чеклов-
ларни инкор қилувчи «индивидуал услуб» тарафдорлари чиқди. Айнан шу ўн
йилликда тижорий мақсадда эротика, саргузашт ва детектив руҳдаги кўплаб
асарлар яратилди

1

. Адабиёт оламига ХХ асрнинг 70-йилларида туғилган ёзув-

чилар авлоди кириб келди. Шунингдек, бу даврда нисбатан катта авлод ҳам ўз
ижодий фаолиятида давом этди. Умум адабиёт кесимида аёллар адабиёти
сифат жиҳатдан катта ўзгаришларни бошидан кечирди. Энди ёзувчилар ўтган
асрдаги каби сохта идеаллар, ислоҳотлар, синфий манфаатларни эмас, уларнинг
инсонлар тақдирига таъсири, асоратлари ҳақида ёза бошладилар. Уларнинг
асарларининг қаҳрамонлари сиёсий йўлбошчилар, раҳнамолар эмас, оддий
ишчилар, хизматчилар. Шаҳар ва қишлоқлардаги турмуш тарзининг қиёси,
анъаналар ва янгиликларнинг тўқнашуви, инсонларнинг «янги дунё», мегапо-
лисларга мослашиши, одамларнинг маиший турмуш тарзидаги ўзгаришлар
тасвири кенг ўрин эгаллади.

XXI аср дастлабки ўн йиллигида ҳам наср ва назмда кўплаб аёллар ижод

қилди. Уларнинг ижоди нафақат хитой, балки хорижлик ўқувчи ва мунақ-
қидлар эътиборига тушган, адабиёт соҳасидаги нуфузли мукофотларга сазо-
вор бўлган адибаларнинг асарлари таҳлилга тортилди. Булар Тяо Йэ (

乔叶

),

Лу Мин (

鲁敏

), Фан Сяотинг (

范小青

), Вэй Вэй (

魏微

), Чи Цзицян (

迟子建

)лардир. Уларнинг ижоди замонавий хитой реалистик адабиётининг бадиий
баркамол намуналари бўлиши билан бирга аёллар адабиёти хусусиятларини
ўзида акс эттирганлиги билан ҳам эътиборга моликдир. Бу давр аёллар
насрида қисса, ҳикоя, эссе каби жанрлар етакчилик қилди.

ХХI аср аёллар адабиётининг таниқли намояндаларидан бири истеъдодли

адиба Тяо Йэ бўлиб, унинг ҳақиқий исми Ли Цяоянь. Адиба ўз ижодини
1993 йил публицистик услубида бошлаган бўлиб, 2001 йилдан бадиий-
насрий асарлар ёза бошлади. Хитой Ёзувчилар Уюшмасининг аъзоси, бир
қатор мукофотлар совриндори. Саккизта эссе, бир қанча қисса ва ҳикоялар
тўплами муаллифи. 2008 йилда нашр этилган «Умрдан узунроқ ҳеч нарса
йўқ» (

《最慢的是活着》

) қиссаси учун адиба Хитойда адабиёт соҳасидаги

1

Китайская проза XXI века. С.4


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

7

энг нуфузли ҳисобланган Лу Син номидаги мукофотга лойиқ деб топилди.
Хитой мунаққидларининг фикрича, адибанинг бадиий насри замонавий
аёлнинг кечинмаларга бой ички оламини маҳорат билан очиб беради

1

.

Тяо Йэ асарларининг бош мавзуси - аёл тақдири ва асосий қаҳрамони

Аёл. Асарларининг сюжети ўта ҳаётийлиги, оддий инсонларнинг кундалик
турмушидан олинганлиги билан характерланади. Жумладан, адибанинг
жуда юқори баҳоланган «Умрдан узунроқ ҳеч нарса йўқ» қиссаси сюжети
асосида бош қаҳрамон қиз – Сяжоннинг бувиси билан муносабатлари
туради. У қишлоқдаги катта бир оиланинг кенжа фарзанди бўлиб, ота-онаси
куну тун ишлашади. Болалар тарбияси кекса бувининг зиммасида. Сяжон
бувиси қиёфасида ўта қаттиққўл, золим, «қиролича Циси»

2

қиёфасидаги

адолатсиз ва қолоқ ҳукмдорни тасаввур қилади. Сяжоннинг ягона орзуси
тезроқ катта бўлиб, бу уйдан узоқларга, ҳеч ким уни ўғил бола бўлмаганлиги
учун «иккинчи нав» одам деб ҳисобламайдиган жойларга бош олиб чиқиб
кетиш ва бахтли ҳаёт кечиришдир. Аммо мустақил ҳаёт кечира бошлагач, у
амин бўладики, бувиси томонидан ўтказилган тазйиқлар ҳаёт қийинчилик-
лари, ноҳақликлари олдида арзимас заррага айланиб қолади. У бувиси билан
яшаган даврларни қўмсайди. Оддий хитой оиласининг маиший турмуш
тарзи тасвирланган бу қиссада бувининг характери шаклланган тарихий
даврга урғу берилади. Буви Хитойнинг ўтмиши ҳосиласи. Сяжон Янги
Хитойнинг рамзи сифатида гавдаланади. Бу икки аёл дунёқараши, фикр-
лаши, хатти-ҳаракати бир-бирини тамомила рад этади. Лекин қиссадан
келиб чиқадиган хулоса шуки, буви ҳар қанча қаттиққўл, зуғумли бўлмасин,
янги ҳаётнинг ноҳақлик ва адолатсизликлари олдида ҳеч гап эмас бўлиб
қолади. Адиба буви ва набира образини бир-бирига контрас тарзда тасвир-
лаш орқали Хитой халқи ҳаётидаги икки тарихий даврга ўз муносабатини
билдиради ва буни маҳорат билан бадиий ифодалайди.

Адибанинг «Ажойиб тун» (

《良宵》

) – ҳикоясидаги воқеалар ҳаммомда

содир бўлади. Ҳаммомда турли ёшдаги аёллар ўзаро турмуш ташвишлари,
алимент пуллари ҳақида суҳбатлашадилар. Ҳаммом бу ерда аксарият турму-
ши бузилган, фарзандларини ёлғиз тарбиялаётган аёлларнинг ҳасратлари,
дард ва ташвишлари тўкиб солинадиган адабий макон сифатида гавдала-
нади. Адиба ҳикояда аёлларнинг исмини кўрсатмайди. Ҳаммомдаги аёллар
улар эгаллаган жой рақамлари билан бир-бирларига мурожаат қиладилар:

«

喂,你知道么,老八的男人也有人了

三床说。

«

知道。

她昨天就听说了。老八是八床,丈夫是个出租车司

机,搭上了个开卫生用品店的女人

».

«

一个卖卫生纸的,他一个男人家,

怎么就和她混到一起了!我说老八,我要是你,就一把火把她的店给点了

»

3

.

1

乔叶:《最慢的是活着》

.-

杭州:浙江文艺出版社

, 2011

.

2

Хитой императори Циси тарихда Цин династиясидаги энг ахлоқсиз ҳукмдор аёл сифатида

қолган // Қаранг: https://life.ru/p/1243236.

3

乔叶:《良宵》

.-

人民文学出版社

, 2008

.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

8

- Ҳой, эшитдингми, Саккизинчининг эри ҳам жазман топибди, - деди

Учинчи.

- Биламан, унга кеча бу ҳақида гапиришганди.
-

«

Саккизинчи

»

- бу саккизинчи рақамли кушеткадаги уқаловчи (ҳаммом

хизматчиси) аёл. Унинг эри такси ҳайдовчиси бўлиб, гигиена маҳсулотлари
сотадиган дўкондор аёл билан топишиб олган ва оиласини ташлаб кетган эди

.

Бир қарашда ҳаётда кўп учрайдиган ҳодиса, одатий турмуш мажороси.

Аммо бу мажоро замирида бир инсоннинг аччиқ тақдири ётади. «Сакки-
зинчи» - эри берадиган 500 юан алимент пули фарзандлари билан кун кўри-
шига етмаганидан, бир неча жойда ишлашига тўғри келади. Адиба алимент
пули, бир марталик овқатланиш нархи сингари деталларни ўта аниқлик
билан киритиб боради. Аёлнинг ишидан қисқартиришга тушиб, ўғли турли
хил компьютер ўйинларига берилиб, уйдаги бор пулни кўчада сарфлашни
бошлагач, ўз жонига қасд қилади, аммо бахтли тасодиф (онасининг
кутилмаган ташрифи) туфайли тирик қолади. Бу воқеа туфайли у одамови,
эзилган, ҳеч нарсага даъво қилмайдиган инсонга айланади. Кундузлари
бозорда, кечқурунлари ҳаммомда ишлайди. У хизмат кўрсатаётган мижозлар
- аёлларнинг «бориб эрингнинг жазмани дўконини ёқиб юборгин», «бориб
жанжал қилгин, курашгин» каби маслаҳатларини вазмин, жилмайиб тинг-
лайди, уларга жавобан бирор бир муносабат билдирмайди. Кун давомида
турли ёшдаги, турли кўриниш ва характердаги аёлларга хизмат кўрсатар
экан, уларнинг ҳар бирининг ташвиши, қувонч ва дардларини тинглашга
мажбур. «Саккизинчи» уқалаш давомида аёлларнинг ўзини тутишидан бой
ёки ўрта ҳоллиги, характери ҳақида хулоса чиқара олади.

Ҳикояга 8 ёшли қизалоқ ва унинг онаси образи ҳам киритилади. Ўрта ёшли

ва ёши улуғ аёллардан фарқли ўлароқ адиба унга исм беради. Унда болалик,
беғуборлик, чаққонлик, самимийлик, хушчақчақлик каби жуда гўзал фазилат-
лар мужассамланган. «Саккизинчи» шу қизалоқ ва ҳаммомдаги бошқа аёллар-
нинг хатти-ҳаракатларини хаёлан таққослайди. Қизалоқнинг ҳам бир кун
улғайиб, шу аёллардан бирига ўхшаш аёлга айланишини ҳис қилади.

Ҳаммом ходималари мижозларни ёши, териси ва танаси шаклига кўра

турли лақаблар билан атайдилар: «ошган хамир», «туршак», «гулдон», «сув»
ва бошқалар. Уларнинг касби ва машғулоти ҳам турли-туман: сотувчи,
ўқитувчи, фоҳиша, бой ишбилармоннинг ҳеч қаерда ишламайдиган аёли ва
ҳакозо. Табиийки, уларнинг табиати, муомала маданияти ҳам шунга яраша.
Бу орқали адиба аёллар оламининг кенг манзарасини ярата олади. «Сакки-
зинчи»нинг кушеткасига тушган ҳар бир мижоз аёл беихтиёр ўзининг
ҳаётини унга сўзлаб беради.

Ёзувчи услубига хос бўлган хусусият шундаки, у қаҳрамонларини «исмсиз»

беради, лақаблар орқали аёллар характери, аёл руҳияти тасвирини типиклаш-
тиради. Яъни аёлларга хос жуда кўп хислатларни уйғунлаштиради ва натижада
аёлнинг индивидуаллашган умумлашма реалистик образини гавдалантиради.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

9

Умуман адиба асар давомида «Саккизинчи» образи орқали ҳодисаларни

таққослаш тамойилига амал қилади. Ҳатто унинг иш жойларини танлашда ҳам
одатда одамлар гавжум бўладиган 2 та жой – Бозор ва Ҳаммомни танлайди:

«

没有比她们这一行能够见识更多的人体了。下午,她在熙熙攘攘的超市

里看穿衣服的人,晚上,她在熙熙攘攘的大澡堂子里看不穿衣服的人。白天
她看人的奇装异服,晚上她看人的奇身异体。

»

1

«

Уларнинг бу касбидан инсон танасини етарлича кўпроқ кўрадиган касб

бўлмаса керак. Кундузи улар ғала-ғовур ва гавжум бозорда кийинаётган
одамларни кузатса, кечқурун шовқин ва гавжум ҳаммомни тўлдирган ялан-
ғоч таналарни кўришади. Кундузи улар ҳар-хил кийинганларни кузатса,
кечқурун бир-бирига ўхшамаган таналарни кўришади

»

.

Аёлларнинг танасидаги кесерево жарроҳлиги, эстетик жарроҳлик, танага

туширилган татуировка, калтак ва зўравонлик излари аёл қисмати қиррала-
рининг далиллари сифатида намоён бўлади.

«Саккизинчи» асарнинг бошида ҳаётдан тўйган, жонига қасд қилишга

уринган ожиза бир ҳолатда намоён бўлса, воқеалар ривожида унинг ўзига
ишончи ортади. У мижозларининг тақдирини мушоҳада қилиб ўзидан ҳам
аянчлироқ яшаётганлар борлигига амин бўлади. Унга ўз иши кундан-кунга
ёқа бошлайди. У аёллар танасидаги барча ифлосликларни, кирларни тоза-
лаш, поклашдек фойдали ишни қилаётганидан ғурурланади.

Бора-бора у юраги аввалгидек эмаслигини тушунади. Зеро онаси уни ўз

вақтида ёмон нарсаларни ўйламасликка кўндирган ҳам эди. Ундаги ўзгариш
қандай юз берди, нимага содир бўлди буни ўзи ҳам билмасди. Лекин у аниқ
ўзгарди. Ўзгарди, жуда яхши бўлди. Юракка яхшими демак, қўлга ҳам яхши.
Юрак қўллар кетидан боради ва тобора чаққон, эпчиллик билан уқалайди.
Қаердаки унинг қўли юргизилса, кирлар тўкилади, кейин эса оппоқ тана
пайдо бўлади. У ўзини муҳим мансабда тургандек – гўё моҳир шифокор,
машҳур ошпаз, режиссёр ёки мамлакат тақдири қўлида бўлган саркарда,
оламга донғи кетган шавкатли императордек ҳис қилади.

Бироқ адиба воқеалар оқими ўзанини тўсатдан ўзгартиради. «Саккизин-

чи» меҳр билан хизмат кўрсатган аёллардан бири ўз эрининг жазмани, у
суйиб эркалаган қизалоқ ўша аёлнинг қизи бўлиб чиқади. Шу лаҳзанинг
ўзида аёлнинг барча нурли ўй-ҳаёллари чирпирак бўлиб кетади. Шу оний
лаҳзада унинг хаёлидан ўтган қарама-қарши туғёнлар, рашк, алам, нафрат,
ғазаб – ҳаммаси қуюндек онг оқимига айланади. Бу шундай кучли ва
қудратли аёл туйғусики, унинг шиддати ва тезлигини сўз ифодасидан кўра
хаёл тўкис бажара олади.

Мазмунан реалистик бўлган бу асарда адиба онг оқими, ички нутқ,

таққослаш, образларни исмсиз бериш, лақаблардан фойдаланиш, шу билан
бирга деталларни натуралистик тасвирлаш ва тавсифлаш усулларидан
моҳирона фойдаланади.

1

乔叶:《良宵》

.-

人民文学出版社

, 2008

.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

10

Адибанинг энг машҳур асарларидан яна бири «Е Сяолиннинг касаллик

тарихи» (

《叶小灵病史》

) қиссаси бўлиб, унинг сюжети асосида шаҳарда

яшашни орзу қилган қизнинг тақдир йўли туради. Қисса орқали адиба
ёшларнинг, айниқса, қизларнинг қишлоқдаги оғир турмуш тарзидан қутилиб
шаҳарга кетишга интилишини реалистик манзарасини яратади.

Қиссанинг асосий қаҳрамони Е Сяолин исмли қиз. Е Сяолин яшайдиган

қишлоқда қизларнинг мавқейи юқори эмас. Қуйидаги парчада одамлар
онгида қизлар ва ўғил болаларга муносабат яққол намоён бўлади

«

一般的庄户人家,总是有些重男轻女。这是没办法的事。谁让男孩子顶

门立户来着?半夜里赶水烧地,长辈入土的抬棺领孝,家人被欺负时出气撑
腰,都三男孩子打大旗。一家子里若是男孩子多了,哪怕再为他们将来娶妇
发愁,心里总是欢喜的。就是穷得叮叮咣咣响,也是钢钢硬硬地穷

.......

总是欢喜的。就是穷得叮叮咣咣响,也是钢钢硬硬地穷

»

1

.

«

Одатда қишлоқ оилаларида қизларга эмас, ўғил болага катта эътибор

қаратилади. Буни ҳал қилишнинг иложи йўқ. Ким уларга оила суянчи бўлсин
дебди? Эрта саҳарлаб туриб далани суғориш, қариндошлар ўлганида
тобутни кўтариш ва аза тутиш, яқинларини кимдир хафа қилса, уларни
ҳимоя қилиш – буларнинг бариси ўғил болаларнинг қисмати...Лекин оилада
ўғил бола кўп бўлса ҳам яна муаммо, уларни уйлантириш, уларга бошпана
қуриш каби бош оғриқдан қочиб қутилиб бўлмайди. Қалбда қувонч лиммо-
лим, аммо йўқчилик, даҳшатли йўқчилик

... »

Аммо Сяолин оилада ягона қиз фарзанд бўлгани учун юқоридаги тавсиф

унга тегишли эмас. У оиланинг суюкли ва эрка фарзанди.

Қисса давомида шаҳар ва қишлоқ турмуш тарзи қиёсланади. Шаҳарда яшаш,

қишлоқдаги қолоқликдан қутилиб кетиш ҳар бир ёшнинг орзуси. Е Сяолин ҳам
шундай орзулар билан яшайди. Қизнинг бу орзуси бора-бора «касаллик»ка
айланади. Шаҳарга ошиқиш касаллиги. Дугонаси Ли Эрню тилидан айтилган
қуйидаги сўзларда ўша ошиқишни яна бир карра тасдиқланади:

«

可从没有见过像叶小灵这么傻到家的傻孩子。她一心一意地要当一个真

正的杨树人,一心一意地要把自己贡献给杨树市。那时候,每当盯着叶小灵
袅袅娜娜远去的背影,我就觉得,杨树市是个巨大的宫殿,那个和叶小灵相
亲的男人就是个皇上。叶小灵呢,只是个候选秀女,准备进殿让人挑选。对
她来说似乎是不重要的,只要那个人不是太差,只要那个人要她。她不是要
一个具体的男人来娶她,她是要杨树市来娶她,要杨树市的公园来娶她,要
杨树市的大马路来娶她,要杨树市的路灯来娶她,要杨树市的高楼大厦来娶
她,要杨树市所有响动着的普通话的声音来娶她

——

有城市

文明的表征来娶她

»

2

.

1

乔叶:《叶小灵病史》

.-

北京:文化艺术出版社

, 2010

, 10-20

2

乔叶:《叶小灵病史》

.-

北京:文化艺术出版社

, 2010

, 10-20

.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

11

«

Мен ҳеч қачон шунчалик шаҳарлик бўлишни хоҳлаган ва ўзини шу шаҳар-

га бахшида қилишга тайёр бўлган Е Сяолиндек аҳмоқ қизни кўрмагандим.
Ҳар гал унинг тобора узоқлашаётган қадди-қоматини кузатганимда
шундай тасаввур қилардим – Яншу шаҳри - бу катта сарой, Е Сяолиннинг
куёви – бу император. Е Сяаолин эса шу саройга танланиши лозим бўлган
гўзаллардан бири... Масала унинг аниқ кимга турмушга чиқишида эмас, унга
шунчаки Яншу шаҳрига, шу шаҳардаги хиёбонга, кўчага, чироқларга, бинога,
жарангдор нутққа, хуллас, цивилизация деб аталмиш ҳамма нарсага
турмушга чиқиш муҳим эди

»

.

Шу ўринда адиба нега қиссани шаҳар ва қишлоқдаги кўчаларнинг номла-

ниши ва фарқлари тасвири билан бошлагани ойдинлашади.Қиссада характери
Е Сяолинга тамомила тескари бўлган Дин Цзюшун – 9 та ўғил фарзанди бор
камбағал, «уйида одамдан бошқа ҳеч вақоси йўқ» оиланинг аъзоси. Қиссада у
ўз қишлоғини яхши кўрадиган, ҳар қандай вазиятда ҳам қишлоғини ташлаб
кетмайдиган ёшларнинг типик вакили сифатида намоён бўлади. Дин Цзюшун-
нинг Е Сяолинга уйланиши, унинг имкониятларини рўёбга чиқаришига туртки
беради. Оқила аёлининг маслаҳатлари билан у қишлоқда кутубхона очади,
қишлоқнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этади.

Қиссада қишлоқдаги деҳқонлар турмуши натуралистик баён этилади.

Қишлоқ ёшлари камдан-кам ҳолатда ўқиш бахтига муяссар бўлишади. Улар-
нинг маиший ҳаёти шаҳарликларникидан тубдан фарқ қилади. Асарда деҳқон-
ларнинг буғдой ўрими билан боғлиқ иш фаолияти қуйидагича берилади:

«

在地里的,就还是老天爷的到了咱家的缸里,才是咱的

.

于是,为了粮

食进仓,成为真正的粮食,家家都如打仗一样,忙里忙外,早早搜罗好了大
大小小的麻袋,准备装麦子。一开了镰,就老老少少都上阵。连学校都给我
们农村学生放了麦假

»

1

.

«

Даладаги буғдой Яратганникидир, қачон омборга тушса, кейин бизники

бўлади. Шундай экан, унинг омборга тушиши учун, ҳамма худди урушга
чиққандек сафарбар қилинади. Атрофда тараддуд бошланган, буғдой
қоплари олдиндан тайёрлаб қўйилган. Ҳосил йиғиш пайтида ёшу қари
меҳнат қилади, мактабларда

«

буғдой таътили

»

кунлари бошланади

».

Бундай ҳаёт аксарият ёшларни қониқтирмайди. Қишлоқда не-не йигит-

ларнинг орзуси ва ижтимоий мавқейи жиҳатдан юқори бўлган Е Сяолин
шаҳарга кетиш орзуси туфайли жисмоний ногирон йигитга турмушга
чиқишга ҳам рози бўлади, аммо энг сўнгги дақиқада фикридан қайтади.
Сяолин ҳар қанча истамасин, шаҳарда яшаш орзуси амалга ошмайди.

Тикиш, бичиш, чўчқа боқиш, товуқ кўпайтириш, буғдой қуритиш, ун

янчиш – қишлоқ қизларининг асосий машғулоти. Е Сяолин ҳам бу ишларни
сидқидилдан бажарса-да, у бу қизлардан тамомила фарқ қилади. У ҳеч
кутилмаганда камбағал Дин Цзюшунга турмушга чиқади, гўшт дўкони очиб

1

乔叶:《叶小灵病史》

.-

北京:文化艺术出版社

, 2010

, 10-25


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

12

савдо билан шуғуллана бошлайди. Унинг тадбиркорлиги, меҳнатга ўзига хос
ёндашуви туфайли ўзи яшаб турган қишлоқни орзусидаги шаҳарга айлани-
шига жуда катта ҳисса қўшади. Ундаги сабр ва иродадан ҳайратланган Ли
Эрню Сяолинни: ««орзу» сўзининг тажассуми» деб атайди.

Қиссада Е Сяолин, Дин Цзюшун ва Ли Эрню билан боғлиқ сюжет

чизиқлари мавжуд. Ли Эрню тилидан Е Сяолин ва Дин Цзюшун билан
боғлиқ воқеалар ҳикоя қилинади. У асарда ўзига хос қиссанавис образида
намоён бўлади. У асардаги қаҳрамонларни бирлаштириб туради. Рус олими
В.В.Виноградов таъбири билан ифодалаганда қиссанавис образи «асар
моҳиятининг жамланган тарзда намоён бўлиши»

1

дир. Ли Эрню Е Сяолин ва

бошқа қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатларини кузатади, уларга баҳо беради,
хулоса чиқаради. Бу жараёнда Ли Эрнюнинг ҳам ўз тақдир йўли ҳақида
тасаввур ҳосил қилинади. У Е Сяолинчалик шаҳарга интилмаган. Аммо
тақдир тақозоси билан у шаҳарлик йигитга турмушга чиқади ва шаҳарда
яшайди. Ли Эрню ҳар доим Е Сяолинга, ундаги латофат, кийиниш мадания-
ти, ўзини тутиши, ғайрати ва нафосатига ҳавас билан қарайди. Бутун
қишлоқни ўйлантирган савол: Е Сяолиндек бой ва ўзига тўқ хонадоннинг
қизи нега Дин Цзюшунга турмушга чиқди? Нега одатда эркаклар шуғул-
ланадиган касб – қассоблик билан шуғулланишни танлади? Бу саволларга
Сяолин фақат Ли Эрнюгагина очиқ жавоб беради. Биринчи саволга
Сяолиннинг жавоби қуйидагича бўлади: «У менинг нима ўйлаётганимни
билади, у мени тушунади. Қачонки сени тушунишса бу буюк бахт, чин
севги». Бу жавобдан сўнг Ли Эрнюнинг унга муносабати келтирилади:
«Севги вужудини қамраб олган инсон ҳақида ҳеч нарса деб бўлмайди. Севги
– бу бир касалликнинг тури. Е Сяолин бир касалликдан ўтиб иккинчи
касалликка чалинди». Е Сяолиннинг қассобчилик билан шуғулланишига
келсак, бу ҳақида ҳам Ли Эрню тилидан ноодатий изоҳ берилади: «Қандай
одамлар гўшт савдоси билан шуғулланадилар? Булар, менинг тасаввуримда,
яланғоч жуссадор гавдали, соқоли олинмаган, қўпол, қорайган, соғлом,
баланд овозли, елкасида кир сочиқ, қўлида ўткир ярқираган болта, ёниб
турган кўзли, кучли эркаклар...«Дарёли ўзан» романидаги Чжэнь Гуанси,
«Уч шоҳлик» романидаги ваҳший Чжан Фэ, ҳеч бўлмаганда «Ғарбга саёҳат»
романидаги роҳиб Ша Хэшан ёки «Қизил кўшкдаги туш» романидаги Ни
Эрга ўхшаган бўлиши керак». Мана шу лавҳада Ли Эрню тилидан хитой
адабиётида яратилган энг йирик романлар тилга олинади. Бу ўринда
адабиётшунос Л.В.Чернецнинг: «…Романга нисбатан қисса сюжетининг
масштаби торроқ ва қурилиши жўнроқ бўлади; сюжетнинг кўпинча хрони-
кал характерда бўлиши ва ҳикоячи-автор овозининг бутун асар давомида
эшитилиб туриши – қиссанинг специфик хусусиятидир»

2

, деган фикрлари

яна бир карра ўз исботини топади. Ли Эрню ҳикоячи автор сифатида бош

1

Виноградов В.В. О теории художественной речи. - М.: Высшая школа, 1971. - С.118.

2

Чернец Л.В. Введение в литературоведение. М.: Высшая школа, 1976. С.386.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

13

қаҳрамон Е Сяолиннинг ички кечинмалари, руҳиятида содир бўлаётган ҳолат-
ларни баён этиш билан бирга ўзининг холис муносабатини билдира боради. Е
Сяолиннинг гўшт дўкони очиши тўғрисидаги қарорида ўз ҳақиқати эди:
«Туғишни режалаштириш қонунидан беркиниб юришимга тўғри келган йил-
лари катта қизим бир неча бор гўшт дўкони олдидан ўтаётганимизда: «Ойи,
қачон биз ҳеч бўлмаса бир мартагина тўйиб гўшт еймиз?» деб сўрар эди. Айнан
ана ўшанда мен қачон ҳаётим изига тушиб кетса, гўшт дўкони очаман ва болам
қачонки гўшт егиси келса, олиб ейди деган қатъий қарорга келдим».

Асарда Ли Эрню образи жуда катта ғоявий, бадиий функцияни бажаради.

Ўзбек олими А. Холмуродовнинг «Қиссанавис образи – ёзувчининг маҳорат
даражасини белгиловчи мезонлардан бири. Бунда ёзувчининг нуқтаи назари
етакчилик қилади»

1

, деган гапларини бизнинг вазиятда ҳам татбиқ этиш

ўринли деб ҳисоблаймиз.

Адиба услубига хос муҳим жиҳатлардан бири қиссада воқеадан хулоса

чиқариш тенденцияси кучли. Қисса бошланмаси тўртта кўча, қишлоқ марка-
зида жойлашган Сяолиннинг гўшт дўкони ва Сяолиннинг ташқи кўриниши
тасвири билан бошланади. Сўнг ретроспектив усулда орқага қайтилиб, дўкон
очилгунга қадар бўлган воқеалар хронологик тартибда баён этилади. Асарда
газета ва жой номларининг айнан берилиши, кундалик хабарлар, дўкондаги
молларнинг фирмаси, маркаси ва русумининг айнан келтирилиши, дўкон,
салонларнинг номлари ундаги тарихийлик колоритини оширади. Шунингдек,
тўй маросими, халқнинг урф-одатлари ва анъаналарининг берилиши қиссадаги
тарихийликни чуқурлаштиради. Асарда Хитойда иккинчи болани дунёга
келтиришни таъқиқловчи қонунга ишора қилинган ўринлар ҳам учрайди:
«Болани камроқ туғинг, дарахтни кўпроқ экинг», «Биринчи ҳомиладорликда
туққин, иккинчисида санчгин, учинчи ва тўртинчисида – қиргин, қиргин,
қиргин» каби иборалар замирида оддий халқ тилидан ўша даврдаги Хитой
ҳукуматининг туғишни режалаштириш сиёсатга ишора ётади.

Асарда ўхшатиш, мақол ва иборалардан унумли фойдаланади. Масалан,

Сяолин шаҳарга бориб ўқишга киролмасдан қайтгани ҳолатини: «Қақнус
чинорнинг устида айланиб яшил тепаликка қўнди», деб тасвирлайди. Турли
ибратли афоризм ва иборалар келтирилади: «Орзусиз одам мисоли чўчқа»,
«Ҳаётда орзуларидан воз кечадиган инсонлар бўлса-да, орзулар инсонни тарк
этмайдилар»; «Орзу бу йўл кўрсатувчи нур», «Орзу бу беназир гўзаллик, у
инсоннинг оғир қисматида умид куртакларини очади», «Орзу бу дунёдаги
барча бахтсизларга қувонч олиб келади», «Қимматбаҳо тош ҳар доим
ярқирайди», «Мен товуқнинг боши бўлишим мумкин, лекин асло қақнуснинг
думи бўлмайман», «Понани пона билан қоқиб туширадилар»

2

ва бошқалар.

1

Холмуродов А. Ўзбек қиссачилиги: тараққиёт муаммолари. Т.2013// http://uz.denemetr.com

/docs/768/index-222136-1.html?page=2. Мурожаат этилган сана: 18.03.2020.

2

乔叶:《叶小灵病史》

.-

北京:文化艺术出版社

, 2010

, 10-30


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

14

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш жоизки, адиба ижодини бирлаштириб

турувчи ягона хусусият бу уларнинг реалистик ижодий методда ҳаётнинг
кенг қамровли манзараларини тасвирлашидир. Шунингдек, асар қаҳрамон-
ларини танлашда ҳам улар асосан ўзлари яшаган ҳудуд одамлари, замон-
дошлари, оддий инсонлар қиёфасини гавдалантирадилар. Маиший турмуш,
кундалик ҳаёт тарзи тасвири орқали тарихий воқеликнинг реал манзаралари
бадиий жонлантирилади.

КУРБАНОВА ГУЛСАРА

филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент, ЎзМУ

Монтескьенинг “Форс номалари” асарида шарқ

мотивининг бадиий-фалсафий талқини

Аннотация. Мазкур мақола француз маърифатпарварлиги илк намояндаларидан

бири Шарль Луи Монтескьенинг “Форс номалари”да Форсий нигоҳи икки томонлама
ҳаракатни амалга оширишга имкон беради, яъни французларда кечган реал воқелик акси
ўзига хос тарзда форсларда ҳам такрорланиши асар мазмунининг чуқур фалсафий
мазмуни асосида ўрганилади. Монтескьенинг Форсий нигоҳи инсоннинг яшаб турган
сиёсий тузумига ва, аксинча, жамиятнинг инсонга муносабатини масофадан кузатиши
масал жанри, марказдан узоқлашган кузатиш, персонаж нигоҳи, юморга бой танқидий
қарашлар орқали таҳлилга тортилади.

Мақолада таржима бир-биридан фарқ қиладиган икки маданий бирлашма вакил-

лари орасидаги коммуникатив фаолият сифатида маданий тўсиқ муаммоларини ҳал
этадики, таржима жараёнида маданий факторлар катта аҳамиятга эга эканлиги
ҳамда таржиманинг маданий-этнографик концепциясига кўра тиллар эмас маданият-
лар таржима қилинишига алоҳида аҳамият қаратилади. Таржима матнида тил ва
маданиятнинг ўзаро таъсирига хос специфик хусусияти “олам манзараси”нинг хилма-
хиллигида намоён бўлади. Бадиий таржиманинг асосий мезонларидан бири асар муал-
лифи индивидуал услубининг сақланиши стилистик фигуралар метафора, муболаға,
перефразаларнинг таржима тилига мос ўгирилиши орқали аниқланган ва аслият
матнида қўлланилган лисоний воситаларнинг услубий ўзига хослиги таржима матни-
нинг ҳам худди бирламчи матндек бадиий маҳоратга эга асар эканлиги француз-ўзбек
таржима матнлари асосида очиб берилган.

Таржима меъёри нуқтаи назаридан муттаржимнинг бадиий матн парчасини

тушунишида қийинчиликнинг юзага келиши табиий ҳол. Шу нуқтаи назардан ёзилиш
услуби ва даври билан фарқ қилувчи фалсафий асарнинг таржимада қайта яратили-
шида аслият мазмунини рефлектив англашсиз адекват таржимасига эришиш қийин.
Асарда қўлланилган стилистик фигураларнинг таржима тилида адекватлигига
эришишда матн мазмунининг вазифавий-услубий меъёрларини сақлаб қолиш муҳим
аҳамият касб этиши тадқиқ этилади.

Таянч сўз ва иборалар: Форсий нигоҳи, персонаж нигоҳи, француз маърифат-

чилиги, дунё ва инсон, руҳ ва қалб, таржима тили, аслият матни, стилистик фигура.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов