Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Қишлок хўжалиги экинлари селекцияси, жумладан ғўзада хам хўжалик учун кимматли белгилар бўйича кснг ўзгарувчанликка эришиш ва янги шаклларни яратишда турли дурагайлаш услубларидан фойдаланилади. Дурагайлаш жараёни кандай амалга оширилишидан катъий назар, ирсиягни ўзгаришига олиб келиши оқибатида янги яшаш шароитларига мослашадиган ва ўзгара оладиган янги пластик генотиплар пайдо бўлади. Дурагайлаш ва танлаш янги навларни яратишнинг асосий сунъий услубларидан бўлиб, унинг муваффакияги кўп жихатдан танланган чатиштириш услублари ва бошлангич ашёларнинг генотипига боглик бўлади. Шунинг учун, дурагайлаш услубларини ўрганишга ва унинг генетик асосларини такомиллаштиришга алохида эътибор каратилади. Бирок, кенг фойдаланилаётган дурагайлаш услублари асосида хар доим хам хўжалик учун кимматли белгиларнинг юкори кўрсаткичларига эга бўлган навларни ярагишга эришиб бўлмайди. Фойдаланилаётган дурагайлаш услублари оркали яратилган кўп навлар генетик жихатдан гомоген бўлиб колиш окибагида генетик ўзгарувчанликнинг пасайиши, эпифитотийлар пайдо бўлиш хавфи оргиши ва умумий махсулдорликни иасайиб кетишига олиб келиши мумкин (Боросвич, 1981). Шунинг учун, турли стресс омилларга, касалликларга ва зараркунандаларга генетик жиҳатдан чидамли бўлган бошлангич ашёлар хамда кишлок хўжалик экинларининг ёввойи аждодларидан фойдаланиш ҳисобига маданий экинларнинг хўжалик учун кимматли белгилари бўйича генетик ўзгарувчанлигини ошириш зарур.
Юкорида санаб ўтилган вазифаларни хал этиш учун мавжуд донорларни бахолашнинг генетик асосларини такомиллаштириш ва дурагай организмларда полигенларнинг ижобий рекомбинацияси натижасида генетик жихатдан бойитилган генотипларнинг пайдо бўлишига олиб келадиган турли дурагайлаш услубларини кўллаш талаб этилади. Шундан кслиб чиккн ҳолда, турли хилдаги узок гур ичида ва турлараро дурагайлаш услубларининг самарадорлигини таккослаб ўрганиш оркали янги генетик ўзгарувчанликка эта қимматбаҳо рскомбинантлар ва трансгрсссив шаклларни ажратиб олиш хам назарий хам амалий ахамият касб этади.
Диссертацияни бажарилишига бўлган зарурият 2002 йил 29 августдаги «Селекция ютуклари тўғрисида»ги ва 2007 йил 21 дскабрдаги «Уруғчилик тўғрисида»ги Узбекистан Республикасининг конунларидан кслиб чикадиган ғўзанинг ссрхосил, тезпишар, тала чикими ва сифати юкори, турли омилларга чидамли навларини яратиш ва уруғчилиғини яхшилаш борасидаги вазифаларнинг ижросини таъминлаш билан изохданади.
Тадкикотнинг мақсади гур ичида мураккаб ва конвсргснт х.амда гурлараро (3-4-5 та турлар иштирокидаги) дурагайлашнинг хар хил услубларининг самарадорлигини киёсий ўрганиш, хўжалик учун кимматли белгилар, шунингдек умумий ва (+)-госсиполнинг ирсийланиши, шаклланиши ва транс1рсссив ўзгарувчанлигини ўрганиш асосида амалий ғўза сслскцияси жараёнида фойдаланиш учун генетик жихатдан бойитилган селекцион ашёлар яратишдан иборат.
Диссертация тадкикотининг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
гур ичида мураккаб ва конвсргснт дурагайлашда самарали фойдаланиш учун кслиб чиқиши турлича бўлган янги ғўза навларининг хўжалик кимматли белгилари бўйича комбинацией қобилиятига топкросс чатишгириш тизими оркали генетик баҳо бсрилди;
генетик жихатдан фарк килувчи маҳаллий ва хорижий нав-намуналар ишгирокидаги тур ичи F| мураккаб ва конвсргснт дурагайлашда кимматли хўжалик белгилари бўйича аксарият холларда доминант ва тўлиқ доминант ирсийланиши, F2-F3 да эса, кимматли рскомбинантларни самарали танлаш имконини бсрувчи кенг трансгрессив ўзгарувчанлик юз бсриши аникланди;
биринчи марогоба (+)-госсиполи юқори бўлган амсрика намуналари ва махаллий навлар ишгирокида олинган ғўза дурагайларининг гснсратив органларидаги умумий ва (+)-госсипол миқдорининг ирсийланиши ва ўзгарувчанлиги, шунингдек уларнинг баъзи белгилар билан коррслятив боғлиқлиги аникланди;
биринчи марогоба, мураккаб хар хил поликомпонентли гур ичи ва гурлараро дурагайлаш услубларини кўллаш оркали яратилган дурагайларда хўжалик учун кимматли белгиларнинг ирсийланиши, ўзгарувчанлик даражаси ва шаклланишига киссий бахо бсриш асосида асосий кимматли хўжалик белгиларнинг генетик табиати, хамда белгиларнинг янги генетик ўз1 арувчанлигига эта рскомбинантларни ажратиб олишдаги самарадорлиги аникланди;
биринчи марогооа, мураккао хар хил поликомпонентли гур ичи ва гурлараро дурагайлаш услубларини қўллаш оркали яратилган дурагайларда хўжалик учун кимматли белгиларнинг ирсийланиши, ўзгарувчанлик даражаси ва шаклланишига киссий бахо бсриш асосида асосий кимматли хўжалик белгиларнинг генетик табиати, хамда белгиларнинг янги генетик ўзгарувчанлигига эта рскомбинантларни ажратиб олишдаги самарадорлиги аникланди;
биринчи марогоба G.thurheri Tod. X G.raimondii Ulbr. (2n=52) амфидиплоидининг икки хил шакллари (K-58-хирзутум шакли ва К-59-барбадензе шакли) эркин кўпайтирилгандаги ва маданий G.hirsutum L. тури навлари билан чатиштиришдан олинган дурагайларининг киссий тахлилини ўтказиш асосида К-59 мутант шакли ва унинг иштирокидаги мураккаб дурагайларда К-58 шаклига нисбаган кимматли хўжалик белгиларнинг кенг қамровдаги ўзгарувчанлиги юз бсриши аникланди. G.thurheri х G.raimondii амфидиплоидининг хирзитум (К-58) ва барбадензе (К-59) шакллари эркин холда кўпайтирилганда ва маданий G.hirsutum L. турига мансуб навлар билан дурагайлашда ўзларини тегишли тарзда G.hirsutum L. ва G.harhadense L. маданий тетраплоидларига ўхшаш эканлиги тасдиқланди;
G.thurheri Tod. X G.raimondii Ulbr амфидиплоидининг икки хил шакллари (К-58 ва К-59) иштирокида олинган дурагайларда граншрсссив ўзгарувчанлик натижасида, тола чикими ва гола узунлиги, кўсак йириклиги ва уларнинг сони каби белгилар орасидаги салбий коррсляцияларнинг узилиши юз бсриб, ижобий рекомбинантларнинг пайдо ва амфидиплоиднинг донорлик имкониятларини оширишга сабаб бўлиши аникланди;
гур ичида ва гурлараро мураккаб дурагайлашнинг хар хил услублари оркали баъзи салбий коррслягив богликликларни узиш, шунингдск юкори тсзпишарлик ва махсулдорлик, тола чикими ва сифати хамда 1000 дона чигит вазни билан бўлган ва бошка белгиларнинг юкори мажмуасига эга рскомбинантлар ажратиб олиш мумкинлиги аникланди;
қўлланилган гур ичида ва гурлараро дурагайлаш услубларининг ижобий грансгрсссив ўзгарувчанликни ошириш ва кимматли хўжалик белгиларнинг янги ижобий мажмуасига эга, генетик жихатдан бойитилган рскомбинантларни яратишдаги самарадорлиги тасдикланди;
яратилган дурагайларда кимматли хўжалик белгиларнинг ирсийланиши, ўзгарувчанлиги ва шаклланиш жарасни, умумий ва (+)-госсипол микдори бўйича олинган назарий маълумотлардан назарий тадкикотларда, яратилган носб дурагайлар, шакллар, оилалар, тизмалар ва навлардан эса амалий ғўза селекциясидафойдаланилади.
Хулоса
1. Урга толали ғўза навларини гур ичида дурагайлаш оркали топкросс чатиштириш тизимида комбинацией кобилиятини ўрганиш асосида яратилган мураккаб ва конвсргснт дурагайларни таккослаб ўрганиш оркали куйидагилар тасдикданди:
юкори умумий чатиштириш кобилияти (УЧҚ) бўйича самарадорлик: «50% униб чикиш -50% гуллаш» Юлдуз (-0,71); Тошкснт-6 (- 0,39) ва С-9070 (-0,38); «50% униб чикиш -50% иишиш» С-9070 (-1,43) ва Тошкент-6 (-0,91); бир дона кусак вазни С-6532 (+0,11); 1000 дона чигит вазни С-9070 (+0,51); махсулдорлик Ташкент-6 (+5,28); С-4911 (+4,04) ва С-9070 (+2,24); тола чикими С-6532 (+1,29); тола узунлиги С-4911 (+0,70) ва С-6532 (+0,48); толанинг солиштирма узилиш кучи С-6532 (+1,57) ва С-4911 (+0,91); тола микронейри С-6532 (+0,24) ва Окдарё-6 (+0,24) бўлиши аникланиб, кейинчалик ушбу кимматли донорлардан рсккурснт навларнинг хўжалик белгиларини яхшилаш учун мураккаб ва конвсргснт дуратайлашда фойдаланиш самарали эканлиги;
бслгилар бўйича юкори УЧҚ та эта навларни мураккаб ва конвсргснт дурагайлашга жалб этиш рсккурснт навларни яхшилаш ва хўжалик учун кимматли бўйича генетик жихатдан бойитилган бошланғич ашёлар ва генотипларни яратиш максадида генетик ва сслскцион жараёнларда кўллаш учун тавсия этиш;
F| конвсргснт дурагайларида тезпишарликнинг доминантлиги, маҳсулдорлик ва тола чикими бўйича ўта доминантлик самараси юз бсриши, F2-F3 авлодларда эса ижобий трансгрессии шаклларнинг пайдо бўлиши;
F| конвсргснт дурагайларида гола сифатини белгиловчи кўрсаткичлар (узунлиги, микронейр, солиштирма узилиш кучи) нинг ирсийланиши ҳамда F2-F3 да уларнинг рекомбинация даражасига дурагайлашда иштирок этаётган бошланғич шаклларнинг генотипига ссзиларли даражада гаъсир этиши ва ушбу белгилар бўйича кимматли рскомбинантларни танлаш бошланғич шаклларнинг генотипини хисобга олган холда амалга оширилиши зарурлиги;
«вилтга толерантлик» нинг ирсийланиши нафакат патоген ва замбуруғнинг тупроқдаги инфекциясига, балки дурагайлаш услубларига боғлик равишда шаклланиши, жумладан F| ва F2 конвсргснт дурагайларда вилтга толерантлик бўйича тўлиқ доминантлик кузатилиши;
ўрганилган бслгилар орасидаги корреляция йўналиши ва кучи тур ичи мураккаб ва конвсргснт дурагайларда чатиштириш услуби ва реккуррент навларнинг генотипига богликлиги амалий жихатдан исботланиб, тола узунлигини белгиловчи юкори хўжалик белгиларини мужассамлашгирган кўплаб ижобий рекомбинантлар, шунингдек, тола чикими ва тола узунлигини ижобий боғлиқлиги аникланди.
2. Илк маротаба, ўзбск селекциясига мансуб генетик фаркланадиган ғўза навларининг чигити таркибидаги (+)-госсипол даражасини аниқлаш, экологик ва генетик узок дурагайларда умумий ва (+)-госсиполнинг ўзгарувчанлиги, ирсийланиш даражасини тахлили хамда кимматли хўжалик белгилар билан коррелятив боғлиқликлари борасидаги изланишлар асосида куйидагилар тасдикданди:
G. ssp. punctatum кенжа тури иштирокида яратилган С-6524, С-6530 ва С-6532 навлари чигитида (+)-госсиполнинг нисбатан юқорилиги, хамда мураккаб дурагайлаш оркали яратилган «Турон» нави ушбу белги бўйича наст ва умумий госсииол микдори бўйича юкори кўрсаткичга эгалиги;
гултожибарги ва чигити таркибидаги (+)-госсииол микдори бўйича F| ўсимликларда оралик ирсийланиш, хамда F2-F3 авлодда белги бўйича юз берадиган кенг тарздаги ижобий ва салбий трансгрессии ўсимликлар авлодида танланган F4 дурагайларидан белги бўйича баркарор оила ва тизмалар ажратиб олинганлиг F2 авлоддан бошлаб чигитида (+)-госсипол юкори бўлган ўсимликларни танлашнинг самарали эканлигини;
гултожибарг ва чигитдаги умумий ва (+)-госсипол микдорлари юқори корреляцияга, умумий ва (+)-госсиполнинг ўзаро кучсиз боғлиқлиги, шунингдск ушбу белгиларнинг айрим кимматли хўжалик бслгилар билан кучсиз ўзаро коррелятив боғлиқлиги анқланди. Урганилган бслгилар бўйича олинган маълумотлар ғўзанинг гснсратив органларида (+)-госсипол микдори хўжалик учун кимматли бслгилар билан генетик боғлиқ бўлмаган ҳолда назорат этилиши хамда эколого-гсо1рафик ва генетик узок дурагайлашда бир-бирига боғлик бўлмаган ҳолда ирсийланиши.
3. Биринчилардан бўлиб, G.thurheri Tod. х G.raimondii Ulhr. (2n=52) амфидиплоидининг 2 хил (К-58 хирзитум ва K-59-барбадензе) шакллари ва уларнинг G.hirsutum L. тури навлари иштирокидаги дурагайларини гаккослаб ўрганиш асосида куйидагилар аникланди:
G.thurheri Tod. х G.raimondii Ulhr. (2п=52) амфидиплоидининг ўрганилган шакллари функционал диплоид бўлгани холда, эркин холда кўпайтирилганда ва G.hirsutum L. маданий тетраплоид турига мансуб навлар билан чатиштиришдан олинган авлодларида кенг тарздаги комбинатов ўзгарувчанликни, хамда тегишли равишда равишда G.hirsutum L. и G.harhadense L. тетраплоид турлари билан ўхшашликни намосн этиши;
FjG.thurberii Tod. x G.raimondii Ulbr. x G.hirsutum L. иштирокидаги бир гурух носб мураккаб дурагайларни ўрганиш натижасида, амалий ғўза сслскциясида фойдаланиш учун янги генофонд ярагиш ва янги шакллар пайдо бўлишида чекланмаган траншрсссив ўзгарувчанлик имкониятлар мавжудлиги кайд этилиши хамда амфидиплоиднинг К-59 куртак мутангида унинг К-58 шаклига нисбаган кўпгина хўжалик учун кимматли бслгилар бўйича юкори ўзгарувчанликка эга фенотиплар пайдо бўлиши;
G. thurberi Tod. х G. raimondii Ulbr. амфидиплоидининг ўрганилган шакллари ва G.hirsutum L. навлари иштирокидаги мураккаб дурагайларда хосилдорлик ва унинг асосий таркибий кисмларини эркин кўпайтприлган авлодларига нисбаган тез яхшиланиши, хамда К-58 шакли иштирокидаги мураккаб дурагайлар кўсаклар сони белгиси бўйича барча бўғинларда К-59 иш гирокида олинганларга нисбаган паст натижа намоён этиши;
амфидиплоиднинг икки хил шакли ва маданий навлар иштирокидаги F | мураккаб дурагайларида тола чикими ва узунлиги белгилари бўйича юкори кўрсаткичга эга маданий навларга хос тарзда ирсийланиши, мураккаб дурагайларда ушбу белгиларнинг махсулдорлик ва унинг асосий таркибий кисмларига нисбаган наст ўзгарувчанликка эгалиги. Тола чикими бўйича нисбаган юкори ўзгарувчанлик F2 ўсимликларида, тола узунлиги бўйича эса F2-F3 авлодларда кузатилиши хамда эркин кўиайтирилаётган К-59 шакли авлоди ва унинг навлар билан чатиштиришдан олинган F3 дурагайларида К-58 шаклига нисбаган узун толали ўсимликларнинг кўирок пайдо бўлиши;
амфидиплоиднинг эркин кўиайтирилган авлодлари ва маданий шакллар билан дурагайлаш оркали яратилган мураккаб дурагайларининг назорат навита нисбаган кам даражада вилт билан зарарланиши, хамда эркин холда кўпайтирилган амфидилоиднинг К-59 шаклини К-58 шаклига нисбаган вилтга бардошлилиги юкорилиги ва унинг ишгирокида олинган F2-F4 мураккаб дурагайларида чидамлиликни ошиши кузатилди.
4. Урганилган дурагайларда коррелятив богликлик бўйича умумий қонуниятлар кузатилган ҳолда F^G.thurheri Tod х G.raimondii Ulbr. амфидиплоидининг икки хил (К-58 ва К-59) шакллари хамда G.hirsutum L турига мансуб Аса la sj-5 нави иштирокидаги мураккаб дурагайларда, аксарият ҳолларда асосан аҳамиятсиз паст ижобий ва салбий корреляция коэффициентларн кўрсаткичларни намоён этиши, К-58 х Андижан-60 дурагай комбинациясида эса «тола чикими» ва «тола узунлиги» белгиларининг ўзаро коррсляцияси ижобий бўлиши аникланди.
5. Яратилган 4 геномли [(G. thurheri Tod. х G. raimondii Ulbr.) x G.arboreum L.} x G.hirsutum L., 5- геномли [(F, K-28 x C-6524) x G.harhadense L. дурагайлар ва бсккроссларда хўжалик белгиларнинг ирсийланиши ва ўзгарувчанлигини киссий ўрганиш асосида куйидагилар гасдикланди:
носб белгилар бўйича кенг трансгрессив ўзгарувчанликка эга бўлган ва генетик жихатдан бойитилган рскомбинантлар олиш имкониялари;
ғўзанинг мураккаб гурлараро ва маданий шаклларини иштирокидаги дурагайларнинг дастлабки авлодларида белгиларни яхшилаш ва баркарорлашувида бсккросс чатиштиришларнинг самарадорлиги;
ғўзанинг 4 ва 5 та турлари иштирокидаги мураккаб дурагайлари ва бсккроссларида маҳсулдорлик хамда унинг таркибий кисмлари бўйича F| авлоддан бошлаб кенг трансгрессив ўзгарувчанлик, хусусан, 5 та тур иштирокидаги дурагайлашнинг «1 дона ўсимликдаги кўсаклар сони» ни яхшилашда, «бир кўсакдаги пахта вазни» ва «1000 дона чигит вазни» бўйича эса 4-5 та т урлар иштирокидаги ва бсккросс дурагайлашнинг самарадорлиги;
мураккаб 4-5 та гур иштирокидаги ва бсккросс дурагайлашда тола чикими 43,1-45,0%, тола узунлиги 40 мм ва ундан юкори, тола микронейри 3,9-4,5 ва вилтга бардошли рскомбинантларни олиш асосида интрогрсссив селекциянинг самарали эканлиги;
6. Мураккаб 4-5 та тур иштирокида ва бсккросс дурагайлаш оркали яратилган F2 дурагайларида хўжалик учун кимматли бслгилар ўртасидаги коррелятов боғликдикларни ўрганиш асосида «тола чикими» ва «тола узунлиги» белгилари орасида ўртача ижобийдан (г=+0,39) юкори ижобийгача (г=+0,62), «тола узунлиги» ва «микронейр» орасида ўртача ижобий (г=+0,55), шунингдек, «тола узунлиги» билан «гола пишикдиги» орасида ўртача ижобий (r=+0,56 ва r=+0,50) корреляциялар аниқлангани ушбу бслгилар ўртасидаги тсскари коррелятов боғлиқликларни узишда қўлланилган услубларнинг самарадорлиги эканлиги тасдиқланди.
7. Тур ичида мураккаб ва конвсргснт, эколого-гсографик ва генетик узок, шунингдек 3-4-5 та ғўза турларини дурагайлаш ва бсккросс дурагайлаш асосида куйидаги янги селекцион оилалар, тизмалар ва навлар яратилди:
мураккаб ва конвсргснт дурагайлаш услуби асосида -Т-7966, Т-214/05; СС-896/05; СС-896/28; СС-991/05; СС-991/09; КС-1/05; КС-1/08; КС-1/18; КС-1/35; КС-1/51; КС-1/77, Л-231-233/07, Т-234-235/07, Т-236-237/07, Т-242-243/07, Т-244-245/07, Т-482-483/07, Т-484-485/07, Т-666-667/07, Т-397-398/07, Т-802-803/07, Т-814-815/07 ва Т-230/05;
эколого-географик ва генетик узок дурагайлаш услуби билан С-7300, С-7301 навлари С-5344, С-5361, HPG-1 оилалари;
мураккаб 3 турни дурагайлаш услуби билан «Султон», «Жаркўртон», С-7276 ва С-7277 навлари, шунингдек бир каюр тизмалар.
8. Тур ичида ва гурлараро узок дурагайлаш асосида ўзида кимматли хўжалик белгиларнинг ижобий юкори мажмуасини мужассамлаш i ирган носб интрогрессив дурагайлар, генетик жихатдан бойитилган рскомбинантлар, шакллар ва тизмалар ҳамда уларнинг асосида «Сул тон», «Жаркўргон», С-7276, С-7277, С-7300, С-7301 ғўза навлари ярагилди. “Султон” нави 2011 йилдан Давлат реестрига киритилган бўлиб, 2008 йилдан 2014 йилгача 275.5 минг га. дан оргик майдонларда экилди.
9. Изланишлардан олинган натижалар асосида қуйидагилар тавсия этилади:
ўрта толали ғўзанинг районлашган навларини айрим кимматли хўжалик белгилари бўйича яхшилаш ва ижобий трансгрессив ўзгарувчанликка эришишца рсккурснт навни яхшилаш имконини бсрадиган конвсргснт дурагайлаш услубидан фойдаланиш;
амалий ғўза сслскциясида бошланғич ашс сифатида бслгилар бўйича конвсргснт чатиштиришларда УЧҚ юкори бўлган куйидаги навлардан фойдаланиш: тезпишарлик бўйича -Тошкснг-6 и С-9070; бир дона кўсакдаги пахта вазни бўйича-С-6532; 1000 дона чигит вазни бўйича- С-9070; махсулдорлик бўйича - Тошкснт-6, С-4911 ва С-9070; тола чикими бўйича -С-6532; гола узунлиги бўйича -С-4911 ва С-6532; толанинг узилиш кучи бўйича - С-6532 ва С-4911; гола микронейри бўйича - С-6532 ва Окдарё-6;
янги КС-1/05; КС-1/08, КС-1/18, КС-1/35, КС-1/51, КС-1/77; СС-896/05; СС-896/28; СС-991/05, СС-991/09 ғўза оилалари хамда Т-7966, Т-214/05 тизмалари генетик-селекцион тадқиқотлар учун бошлангич ашс сифатида;
-чигитидаги (+)- госсипол миқдори 95% дан юкори BC3S|-47-8-1-17 ва BC3S1-1-6-3-15 АҚШ намуналари, (+)-госсипол микдори юкори (90%) бўлган HPG-1 ва бошка тизмалардан мазкур белги бўйича донорлар сифатида генетик-селекцион тадкикотларда фойдаланиш;
кимматли хўжалик бслгилар бўйича трансгрессив ўзгарувчанликка эришишда ва генетик жихатдан бойитилган рскомбинантларни яратишда G.thurheri Tod. х G.raimondii Ulhr. амфидиплоидининг ўрганилган шакллари, 4-5 та гур иштирокидаги [(G. thurheri Tod. х G. raimondii Ulhr.) х G.arhoreum L.] X G.hirsutum L. ва [(F/ K-28 x C-6524) x G.harhadense L., дурагайлари ва уларнинг бсккроссларини амалий ғўза селекциясига жалб этиш;
Районлашган тезпишар «Султон» ва истикболли «Жаркўрғон» ғўза навининг майдонини кенгайтириш, шунингдек, янги С-7277, С-7300 ва С-7301 навларини кенг синаш тавсия этилади.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятчиликка қарши курашиш муаммолари тобора глобал аҳамият касб этмоқда. Хусусан, БМТ Бош Ассамблеяси, Европа Кенгаши, ШҲТ, МДҲ, Араб давлатлари лигаси ва бошқа ташкилотлар томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан жиноий мақсадларда фойдаланишга қарши курашиш бўйича минтақавий ва халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Статистик маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда 7 миллиардга яқин инсон (дунё аҳолисининг 95 %) электр алоқасининг кўчма тармоқлари билан қамраб олинган , йилига кибержиноятчилик оқибатида етказилган моддий зарарнинг миқдори дунё ЯИМнинг 1 %ни ташкил этади.
Жаҳонда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, кибержиноятларга қарши курашиш, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар ва уларни содир этган шахсларнинг криминологик тавсифини ўрганиш, халқаро ҳамкорликнинг самарадорлигини оширишнинг долзарблиги бу борада чуқур илмий-тадқиқотлар олиб борилишини тақозо этмоқда. Ахборот технологиялари соҳасидаги муносабатларни ва ахборот хавфсизлигини жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишни таъминлаш, ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш, мазкур жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган миллий қонун ҳужжатлари ва қонунни қўллаш амалиётида учрайдиган жиноят-ҳуқуқий муаммоларнинг илмий-назарий ва амалий ечимларини топиш муҳим аҳамият касб этади.
Республикамизда ахборот хавфсизлигини ҳуқуқий таъминлаш, ахборот технологиялари соҳасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш мақсадида дастурий тадбирлар амалга оширилмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «жиноят қонунчилигини такомиллаштириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборотни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ахборот соҳасидаги таҳдидларга ўз вақтида ва муносиб қаршилик кўрсатиш» каби масалалар назарда тутилган. Шу сабабли, жиноят қонунчилигига шахс ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларига таҳдид солувчи хавфли ахборотларни тарқатганлик учун жавобгарлик белгилаш, ахборот хавфсизлигини жиноят-ҳуқуқий муҳофаза объекти сифатида муҳофаза қилиш, ахборот соҳасидаги жиноятларга қарши курашишнинг комплекс чора-тадбирларини ишлаб чиқиш долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Диссертация тадқиқоти Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (1994), Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 467-1-сон, 2003 йил 11 декабрдаги «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги 560—II- сон, 2014 йил 14 майдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги ЎРҚ-371-сон Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3723- сон «Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва бошқа соҳадаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган вазифаларни комплекс тарзда амалга оширишга хизмат қилади.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши- нинг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. «Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий-тадқиқотлар шарҳи. Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларга қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик чораларини такомиллаштириш бўйича комплекс тадқиқотлар етакчи илмий-таҳлилий марказлар ва олий таълим муассасаларида, жумладан, University of Alabama (АҚШ), Faculty of Law, University of Turku (Финляндия), Chaitanya Bharathi Institute of Technology, Osmania University, Hyderabad (Ҳиндистон), Environment and E-Application Department, ITU Telecommunication Development Bureau (Швейцария), Department of Political Science at Tel Aviv University (Исроил), М.В.Ломоносов номидаги МДУ Ахборот хавфсизлиги муаммолари институтида (Россия Федерацияси), Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказида, Тошкент ахборот технологиялари университетида (Ўзбекистон) амалга оширилмоқда.
Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларга қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик чораларини такомиллаштиришга оид илмий тадқиқотлар натижасида: кибержиноятчиликка қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятида ахборот технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш чоралари ишлаб чиқилган (University of Alabama, АҚШ); ҳуқуқий тизимларни унификация қилиш ва уйғунлаштириш орқали халқаро миқёсда кибержиноятчиликка қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилган (Faculty of Law, University of Turku, Финляндия); ахборот инфратузилмасинининг киберхавфлардан ҳимоя қилинганлигига салбий таъсир кўрсатувчи ижтимоий-ҳуқуқий: фойдаланувчиларнинг бепарволиги, ахборот соҳасидаги билимларнинг етишмаслиги, ҳуқуқбузарлик содир этганларнинг жавобгарлигини таъминловчи ҳуқуқий механизмнинг кучсизлиги каби омиллар аниқланган (Chaitanya Bharathi Institute of Technology, Osmania University, Hyderabad, Ҳиндистон); ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарликни кучайтириш лозимлиги асослантирилган (Environment and E-Application Department, ITU Telecommunication Development Bureau, Швейцария, Россия Федерацияси Ички ишлар Академияси Санкт-Петербург университети); кибержиноятчиликка қарши курашиш миллий хавфсизликни таъминлаш омилларидан эканлиги изоҳланган (Department of Political Science at Tel Aviv University, Исроил), кибержиноятчилик, компьютер терроризми ва ахборот- коммуникация технологияларини (АКТ) давлатлараро низоларда қўлланишига қарши курашиш лозимлиги асослантирилган (М.В.Ломоносов номидаги МДУ Ахборот хавфсизлиги муаммолари институти, Россия Федерацияси); ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларга қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик чораларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси), “Хавфсиз шаҳар” дастурининг амалга оширилиши бўйича тизимли равишда амалий тадқиқотлар олиб борилмоқда (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази), ахборот ҳимоясини таъминлашнинг дастурий-техник воситалари ва моделлари, криптографик чоралари ва усуллари тизими яратилган (Тошкент ахборот технологиялари университети).
Бугунги кунда жаҳон миқёсида ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш билан боғлиқ муаммолар ечимини топишга қаратилган қатор, жумладан, қуйидаги йўналишларда тадқиқот ишлари олиб борилмоқда: иқтисодиёт соҳасидаги кибержиноятларнинг юридик табиатини очиб бериш орқали улар учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш; ахборот хавфсизлигини муҳофаза қилиш мақсадида махфий маълумотни ўз ичига олувчи компьютер ахборотидан ғайриқонуний фойдаланганлик, шахсий маълумотларни Интернет тармоғида тарқатиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгилаш орқали жиноят қонунчилигини такомиллаштириш; шахсни салбий ахборот таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида ўрганилаётган жиноятлар квалификациясини такомиллаштириш; ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларни содир этган шахсларнинг криминологик тавсифини ўрганиш асосида мазкур жиноятларни барвақт олдини олишнинг самарали ва таъсирчан механизмини ишлаб чиқиш; кибержиноятларга қарши курашишда халқаро ҳамкорликни кучайтириш.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари нафақат миллий, балки дунё жиноят-ҳуқуқий фанида янги йўналиш ҳисобланади. Мамлакатимизда мазкур муаммонинг жиноят- ҳуқуқий ва криминологик (Е.С.Абдурахманов, Р.Кабулов, М.Х.Рустамбаев, К.Р.Абдурасулова, М.Собиров, Н.С.Салаев, Д.И.Сафаров), шунингдек, криминалистик (А.С.Закутский, Т.Н.Бутунбаев) чораларининг умумий ҳуқуқий жиҳатлари тадқиқ этилган.
Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларнинг таркиби, хусусиятлари, улар учун жиноий жавобгарлик, жиноятларни квалификация қилиш ва исботлаш масалалари, шунингдек жиноятларнинг виктимологик, криминологик, социологик (жиноят-статистик) жиҳатлари В.А.Бессонов, М.Ю.Дворецкий, С.Г.Спирина, B.C. Карпова, Д.Г.Малышенко, А.М.Доронин, А.А.Жмыхов, Т.Л.Тропина, Т.М.Лопатина, У.В.Зинина, А.В.Глушков, М.А.Зубова, Ю.М.Батурин, Ю.М.Жодзинский, Н.А.Селиванов, Н.С.Полевой, Д.А.Крылов, В.Б.Вехов, Б.В.Андреев, О.М.Сафонов, В.П.Хорст, Ю.В.Гаврилин, А.Л.Осипенко ва бошқалар томонидан ўрганилган. Шунингдек А.В.Мнацаканян, Д.А.Ковлагина, Г.И.Узембаеваларнинг ахборот хавфсизлигини жиноят-ҳуқуқий муҳофаза қилиш, А.А.Шутова, М.А.Простосердов, М.Ю.Шаляпина, А.Ю.Чупрова, З.И.Хисамоваларнинг иқтисодиёт соҳасида ахборот воситаларидан фойдаланиб, содир этилган жиноятлар, Г.Г.Родионовнинг ушбу жиноятларнинг криминалистик тавсифи, И.Р.Бегишевнинг рақамли ахборот жиноятларига қарши курашиш, J.Howardнинг (АҚШ) Интернетга тармоқли хужумлар статистикасининг таҳлили, J^mith^^ (АҚШ) тармоқли хужумларнинг тергов қилиш техникаси; B.Collin (АҚШ), D.Denningларнинг (Великобритания) кибертерроризм ва ахборот хавфсизлиги, S.Furnell (Австралия), P.Grabosky (АҚШ), P.Himanenларнинг (Финляндия) кибержиноятчи ва хакер шахси, E.Hickey (Австрия), D.Parkerларнинг (АҚШ) кибержиноятларнинг криминологик жиҳатларига бағишланган тадқиқотларни таъкидлаш лозим.
Республикамизда ўзгалар мулкини компьютер воситаларидан фойдаланиб талон-торож қилганлик учун жавобгарлик (Х.Р.Очилов) мавзусида фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимоя қилинган. Ушбу тадқиқотда ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг сабаблари ва шароитлари, компьютер фирибгарлиги, ўғрилиги тадқиқ этилган. Аммо ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларга қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик чораларини такомиллаштиришга оид алоҳида монографик тадқиқот олиб борилмаган.
Диссертация мавзусининг диссертация бажарилаётган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Диссертация мавзуси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг илмий-тадқиқот ишлари режаси ва «Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексини такомиллаштириш ва уни қўллаш амалиёти муаммолари», «Глобаллашув шароитида жиноятчиликка қарши курашишни такомиллаштириш муаммолари» илмий тадқиқотларининг долзарб йўналишлари доирасида амалга оширилган.
Тадқиқотнинг мақсади ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларга қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик чораларини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир.
Тадқиқотнинг вазифалари:
жиноят ҳуқуқи доктринасини ривожлантириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш; жиноят қонунчилиги ва унинг самарадорлигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; ахборот соҳасидаги жиноятчилик, ахборот соҳасидаги янги хавф ва хатарларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида миллий ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа муассасалар фаолиятига халқаро стандартлар, қоидаларни имплементация қилиш имкониятларини кенгайтириш юзасидан тавсияларни бериш; ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлар профилактикаси ва уларни олдини олишнинг криминологик чоралари самарадорлигини ошириш;
ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш асосида ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларга қарши жиноят-ҳуқуқий курашиш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; қонунни қўллаш амалиётини яхшилаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.
Тадқиқотнинг объекти ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларга қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий, криминологик ва ташкилий чораларини тартибга солувчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.
Тадқиқотнинг предмети ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларни содир этганлик учун Ўзбекистон Республикасида жиноий жавобгарликни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қонунни қўллаш амалиёти, амалдаги қонунчилик ва хорижий мамлакатлар амалиёти, шунингдек жиноят ҳуқуқи фанида мавжуд бўлган концептуал ёндашув, илмий қарашлар ва ҳуқуқий категориялардан иборат.
Тадқиқотнинг усуллари. Белгиланган вазифаларни амалга оширишда илмий тадқиқотнинг умумий ва махсус усуллари: тарихий, тизимли, аниқ- социологик, қиёсий-ҳуқуқий, таҳлилий, миқдорий таҳлил (контент-таҳлил), мантиқий-юридик ва бошқа усуллардан фойдаланилган. Мазкур усулларнинг барчаси маълум даражада диссертация тадқиқоти натижаларининг аниқлиги ва асосланганлигини таъминлашга хизмат қилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
шахсий ҳаёт дахлсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, фуқароларнинг ҳуқуқлари муҳофаза қилинишини таъминлаш, шунингдек ҳуқуқий бўшлиқни бартараф этишда шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш зарурати асосланган; шахснинг шахсий ҳаёт дахлсизлигини жиноят-ҳуқуқий муҳофаза қилиниши ва жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашда шахсий ҳаёт дахлсизлигига тажовуз қилганлик учун Ўзбекистон Республикаси ЖК 1411- моддасида жавобгарлик белгилаш зарурати исботланган; жиноят қонунининг одиллик ва инсонпарварлик принципларини таъминлаш мақсадида ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни содир этганларга нисбатан озодликни чеклаш тарзидаги жазони қўллаш мақсадга мувофиқлиги асосланган;айрим турдаги жиноятлар (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол- мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолиятни амалга ошириш (ЖК 1881- моддаси), жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш (ЖК 2441- моддаси))нинг телекоммуникация тармоқлари ва интернет орқали содир этилишининг ижтимоий хавфлилик даражаси юқорилиги исботланган;
телекоммуникация тармоқлари ва интернет орқали ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш, ўзини ўзи ўлдиришга ундаш учун жавобгарлик белгилаш зарурати асосланган; ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган интернет сайтларида салбий ахборотни тарқатганлик учун блогернинг жавобгарлигини қонунига киритиш кераклиги исботланган; электрон тижоратни амалга оширишда иштирокчиларнинг шахсий маълумотларидан шартномада белгиланмаган мақсадларда фойдаланиш, мазкур маълумотларнинг ошкор этилиши таъқиқланиши лозимлиги асосланган; ғайриқонуний хулқ-атворни оқлайдиган ва ҳуқуқбузарлик содир этилишига олиб келадиган, жамиятда бузғунчилик ғояларини тарғиб этувчи ахборотнинг болалар ўртасида тарқатилиши тақикданиши ва бундай ҳаракатлар учун жавобгарлик белгиланиши таклиф этилган;
ахборот соҳасидаги жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан «ишончли мулоқот» услубининг қўлланиши мақсадга мувофиқлиги, уларнинг психологик ҳолатидан келиб чиқиб, суриштирув, тергов ва профилактик чора-тадбирларнинг амалга оширилиши лозимлиги кўрсатилган; ахборот технологиялари воситасида шахснинг ҳаёти, соғлиғи ва аҳлоқига салбий таъсир кўрсатилиши сабабли мазкур ҳаракатлар ижтимоий хавфли қилмиш сифатида тан олиниши лозимлиги таклиф этилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятчиликка қарши курашишда жиноят-ҳуқуқий ва криминологик чораларни асосий восита сифатида тан олиш, шунингдек уларни миллий жиноят қонунчилиги ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритиш заруриятига оид тегишли таклифлар берилган;
ахборот соҳасидаги жиноятчиликка қарши курашишнинг ҳозирги ҳолатини, уларга қарши курашиш тизими ва механизмини чуқур ўрганиш асосида ахборот хавфсизлиги соҳасида концептуал норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш масаласи кўтарилган, хусусан, ахборот хавфсизлигининг ҳозирги ҳолати таҳлили асосида замоновий хавф ва таҳдидларни инобатга олган ҳолда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича вазифалар қўйилган ва долзарб муаммолар аниқланган Ўзбекистон Республикасининг Ахборот хавфсизлиги концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилган;
Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази ҳузурида махсус лабораториянинг ташкил этилишисинов ва тадқиқот ишларини амалга ошириш, шунингдек ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳимоя воситаларини тестдан ўтказиш орқали ахборот хавфсизлиги соҳасидаги салбий ҳодисаларни аниқлаш ва тергов қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилиши асослантирилган (у компьютер вируслари, зарарли дастурлар, ноқонуний фойдаланиш ва бошқалардан муҳофаза қилишнинг янги воситаларни синовдан ўтказиш бўйича ўзига хос “полигон” функциясини бажаради);
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида ва мутахассис, эксперт ва таҳлилчилар иштиркида «Ёш дастурчи- ватанпарварлар клуби»ни ташкил этиш зарурияти асослантирилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот натижалари халқаро ҳуқуқ ва миллий қонун нормалари, ривожланган давлатлар тажрибаси, қонунни қўллаш амалиёти, социологик тадқиқотларнинг анкета, интервью ва эксперт баҳолаш шаклларига асосланган бўлиб, статистик маълумотларни таҳлил қилиш натижалари умумлаштирилиб, олинган натижалар ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланган ва амалиётга жорий қилинган.
Хулоса, таклиф ва тавсиялар апробациядан ўтказилиб, уларнинг натижалари етакчи миллий ва хорижий нашрларда эълон қилинган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Диссертация ишининг илмий аҳамияти ундаги илмий-назарий хулосалар, амалий таклиф ва тавсиялардан келгуси илмий фаолиятда, амалдаги жиноят қонунчилигини такомиллаштиришда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг тегишли қарорларини ишлаб чиқишда, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятида ҳамда жиноят ҳуқуқи, ҳуқуқий кибернетика, криминалистика, ахборот ҳуқуқи, ахборот хавфсизлиги, тезкор- қидирув фаолияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятида ахборот хавфсизлиги, суд экспертизаси каби фанларни илмий-назарий жиҳатдан янада бойитишда фойдаланиш мумкинлигида намоён бўлади. Тадқиқот ишининг назарий жиҳатларига таяниш келгусида ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарликни такомиллаштириш, мазкур жиноятларни олдини олиш самарадорлигини ошириш, ахборот хавфсизлигини жиноят-ҳуқуқий муҳофаза объекти сифатида тадқиқ этиш билан боғлиқ янги илмий тадқиқотлар олиб бориш имконини беради. Шунингдек, жиноят ҳуқуқи, ҳуқуқий кибернетика, криминалистика, ахборот ҳуқуқи, ахборот хавфсизлиги, тезкор-қидирув фаолияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятида ахборот хавфсизлиги, суд экспертизаси фанлари бўйича маъруза, мунозара ва амалий машғулотларда, ўқув ва методик қўлланмалар тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларга қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик чораларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига кўра Ўзбекистон Республикаси МЖтК 461-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитасининг 2016 йил 28 сентябрдаги 06/1-05/1 148-вх-сон маълумотномаси). Мазкур ўзгартириш шахсий ҳаёт дахлсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, фуқароларнинг ҳуқуқлари муҳофаза қилинишини таъминлаш, шунингдек ҳуқуқий бўшлиқни бартараф этишга хизмат қилган; шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни билан киритилган Ўзбекистон Республикаси ЖК 1411-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд- ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитасининг 2016 йил 28 сентябрдаги 06/1- 05/1148-вх-сон маълумотномаси). Шахсий ҳаёт дахлсизлигига тажовуз қилиш учун жиноий жавобгарлик белгиланиши шахснинг шахсий ҳаёт дахлсизлигини жиноят-ҳуқуқий муҳофаза қилинишини ва жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаган;
ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни содир этган шахсларга озодликни чеклаш жазосини қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонунига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 2781-2786-моддаларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитасининг 2018 йил 2 июлдаги 06/1-05-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар учун муқобил жазо тайинланишига хизмат қилади; айрим турдаги жиноятларни телекоммуникация тармоқлари ва Интернет орқали содир этилишининг ижтимоий хавфлилик даражаси юқорилиги Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405- сонли Қонунига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 1 881-моддаси, 2441- моддаси учинчи қисми «г» бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд- ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитасининг 2018 йил 2 июлдаги 06/1-05-сон маълумотномаси). Мазкур таклифга мувофиқ ахборот технологияларидан жиноий мақсадларда фойдаланиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган;
телекоммуникация тармоқлари ва интернет орқали ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш, ўзини ўзи ўлдиришга ундаш учун Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонунига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 103- ва 1031-моддаларида жавобгарлик белгиланган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитасининг 2018 йил 2 июлдаги 06/1-05-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф инсон ҳаётига таҳдид солувчи турли ахборот ҳуружлари учун жиноий жавобгарлик белгиланишига хизмат қилган; ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган айрим турдаги салбий ахборотни Интернетда тарқатганлик учун блогернинг жавобгарлиги тўғрисидаги қоидалар Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрдаги «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги 560-11-сонли Қонунининг 3- ва 121- моддаларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2018 йил 2 июлдаги 05/2-01-71- сон маълумотномаси). Мазкур таклиф интернет тармоғидан фойдаланиб, содир этиладиган турли жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади;
электрон тижоратни амалга оширишда иштирокчиларнинг шахсий маълумотларидан шартномада белгиланмаган мақсадларда фойдаланиш мумкин эмаслиги, мазкур маълумотларнинг ошкор этилмаслиги лозимлиги Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 22 майдаги «Электрон тижорат тўғрисида»ги ЎРҚ-385-сонли Қонунининг 18-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2018 йил 2 июлдаги 05/2-01-71-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф электрон тижорат иштирокчилари томонидан шахсий маълумотлардан ғайриқонуний фойдаланишнинг тақиқланишига асос бўлган;
ғайриқонуний ҳулқ-атворни оқлайдиган ва ҳуқуқбузарлик содир этилишига олиб келадиган, жамиятда бузғунчилик ғояларини тарғиб этувчи ахборотни болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланиши ва бу ҳаракатлар жавобгарликка олиб келиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 8 сентябрдаги «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-444-сонли Қонунининг 16-моддасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2018 йил 2 июлдаги 05/2-01-71-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф болалар орасида уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборот тарқатилишининг ғайриқонуний ҳаракат сифатида баҳоланишига хизмат қилган;
ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлар учун жиноий жавобгарликни такомиллаштиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3723-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини ривожлантириш концепцияси доирасида таҳлилий маълумотларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2018 йил 2 июлдаги 05/2-01-71-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминланишига хизмат қилган; ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан «ишончли мулоқот» услубининг қўлланиши мақсадга мувофиқлиги, мазкур шахсларнинг психологик ҳолатини инобатга олиб, суриштирув, тергов ва профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли таркибий бўлинмалари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 2 июлдаги 33/1985-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлар профилактикаси самарадорлигини оширишга хизмат қилган; ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларнинг сабабларини ўрганишда ташқи таъсирларни, ходимларнинг компетентлик ва амалий кўникмалари даражасини, ҳуқуқбузарлик мотивларини аниқлаш, шунингдек, ижтимоий тармоқлар мониторинги олиб борилиши лозимлиги тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли таркибий бўлинмалари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 2 июлдаги 33/1985-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларнинг сабабларини аниқлаш ҳамда уларни барвақт олдини олишга хизмат қилган; ахборот хавфсизлиги давлатнинг миллий манфаатлари билан бевосита боғлиқлиги сабабли жиноят-ҳуқуқий муҳофаза объекти эканлиги Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасида ўз аксини топди (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказининг 2017 йил 13 ноябрдаги 03-07-02/124-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ахборот хавфсизлиги жиноят-ҳуқуқий муҳофаза объекти сифатида ҳимоя қилинишига хизмат қилган;
ахборотни муҳофаза қилишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан комплекс чора- тадбирлар амалга оширилиши лозимлиги Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказининг 2017 йил 13 ноябрдаги 03-07-02/124-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятининг ахборотни муҳофаза қилишга йўналтирилишини таъминлаб берган;
аҳборот хавфсизлигига таҳдид солувчи хавфларнинг шахс, жамият ва давлат манфаатларига жиддий зиён етказиши Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказининг 2017 йил 13 ноябрдаги 03-07-02/124-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ахборот таҳдидларининг ижтимоий хавфлилик даражаси юқорилигини ва ахборот соҳасида жиноят содир этилишининг омили сифатида баҳолаш имконини берган; шахснинг онгига ахборот технологиялари воситасида таъсир кўрсатиш унинг ҳаёти, соғлиғи ва аҳлоқига салбий таъсир кўрсатиши сабабли шахсни ғайриқонуний ахборот таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қоида Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказининг 2017 йил 13 ноябрдаги 03-07-02/124-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ушбу ҳаракатларнинг ижтимоий хавфли қилмиш сифатида тан олинишига хизмат қилган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 10 та илмий-амалий анжуманда, хусусан, 5 халқаро ва 5 республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Тадқиқот мавзуси бўйича 27 илмий иш, шу жумладан 1 монография, 16 илмий мақола (4 таси хорижий нашрларда) чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, тўртта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертациянинг ҳажми 260 бетни ташкил этади.
ХУЛОСА
Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларга қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик чораларини такомиллаштиришни ўрганиш ва қуйилган вазифаларни бажариш натижасида қуйидаги таклиф ва тавсиялар шакллантирилган:
1. Ахборот соҳасидаги жиноятларга қасДДан ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этиладиган, ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги ижтимоий муносабатларга жиддий зиён ёки моддий зарар етказадиган ёхуд уларни етказиш хавфини туғдирган, компьютер ахбороти ва ахборот ресурсларини хавфсиз ишлаб чиқиш, йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш, қидириш, ўтказиш, тарқатиш, улардан фойдаланиш, ахборот- коммуникация технологиялари инфрратузилмасини хавфсиз фаолият юритиши, ахборот технологияларини, уларни таъминлаш воситаларини яратиш ва фойдаланиш, компьютер ахбороти ва ахборот тизимлари, тармоқлари ва ресурсларини ҳимоя қилиш, ахборот соҳасида шахс, жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари муҳофазасига таҳдид қилувчи ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) деб таъриф берилган.
2. Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларнинг турдош объекти ахборот хавфсизлиги ва технологиялари соҳасидаги шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминловчи ижтимоий муносабатлардир.
3. Ахборот соҳасидаги муносабатларнинг ривожланиши ва уларнинг жиноят-ҳуқуқий муҳофаза қилинишининг таъминланиши уч босқичга ажратилган:
1) Компьютер соҳасидаги жиноятларнинг ижтимоий хавфлилигини англаш босқичи XX асрнинг 70-90 йилларини ўз ичига олиб,компьютер жиноятчилигининг пайдо бўлиши ва ривожланиши, айнан компьютерлардан бошқа жиноятларни, қоида тариқасида фирибгарлик ва маблағларни талон- торож қилишни қилганликнинг расмий қайд этилган ҳолатлари, компьютер инфратузилмасининг босқичма-босқич ривожланиши, ғайриқононуний фойдаланиш, компьютер саботажи каби компьютер жиноятларини (жиноий гуруҳларга фаол жалб қилинмаган ҳолда) содир этган хакер, кракер ва бошқа шахсларнинг пайдо бўлиши билан тавсифланади.
2) Интернет глобал тармоғида жиноятларнинг кўпайиш босқичи (XX аср охири - тахминан 2010 йилга қадар) компьютер жиноячилигининг глобаллашуви ва «халқаро кўламга эга бўлиши», мазкур жиноятчиликнинг глобал хавф (кибержиноячилик) сифатида тан олиниши, ахборот хавфсизлигига қарши таҳдидларнинг кучайиб бориши ва янги хавфларни вужудга келиши, шиддатли технологик ривожланиш, янги ахборот- коммуникация тизимлари ва инфратузилманинг, кибержиноятларнинг халқаро миқёсда содир этилишига имкон яратувчи «виртуал макон»нинг вужудга келиши, хакерлик ҳамжамиятларининг фаол жадаллашуви, уларнинг жиноий тармоқларга кенг жалб қилиниши билан тавсифланади.
3) Замонавий босқич - кибержиноятларнинг Давлатлараро, миллатлараро ва тузилмалараро курашишнинг кучли тизимли воситаси айланган ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларга ўзгариши (2010 йилдан ҳозирги кунга қадар) бўлиб, бу давр нафақат шахс, жамият ва давлатга, балки умуман инсониятга хавф соладиган, ахборот таҳдидларининг мутлақ янги тури ҳисобланадиган ахборот ҳужумларининг кучайиши билан ифодаланади. Интернет глобал тармоғининг таъсири ва имкониятлари кўп ҳолатларда тартибга солинмайдиган бош- бошдоқликка, минтақавий уришлар ва қуролли можароларга, сиёсий тузумларнинг ўзгаришига, халқаро террористик ташкилотларнинг давлат институтларига айланишига, вазиятнинг халқаро ҳамжамият, давлат ва трансмиллий корпорацияларнинг назоратидан чиқиб кетишига, ўз вақтида таъсир кўрсатиш чораси сифатида қабул қилинган ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалиётдан ортда қолишига сабаб бўлмоқда.
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ахборот технологиялариа соҳасидаги муносабатларни муҳофаза қилишга оид жиноят-ҳуқуқий нормаларнинг ривожланиш тарихи ва тенденциялари шартли равишда уч босқичга бўлинган:
1) Мазкур босқич мустақилликка эришилгандан (1991 йил) Ўзбекистон Республикаси ЖК қабул қилингунча (1994 йил) вақтга қадар бўлган даврни ўз ичига олади. Мазкур босқичнинг ўзига хослиги шундаки, бу даврда ахборотлаштириш масалалари ва ахборот технологиялари соҳасидаги муносабатларни умумий жиҳатдан тартибга солувчи қонун ҳужжатлари қабул қилинди (мисол учун, Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида»ги Қонуни), Ўзбекистон 1996 йилда Интернет халқаро тармоғига кирган.
2) Ушбу босқич 1994-2007 йилларни ўз ичига олади. Бу даврда ахборотлаштириш қоидаларини бузганлик, компьютер техникаси воситалари ёрдамида содир этилган ўғрилик, фирибгарлик, ўзлаштириш ёки растрата йўли талон-торож қилиш учун жавобгарлик белгиланган Ўзбекистон Республикаси ЖК, шунингдек ахборот технологиялари соҳасидаги умумий қонунлар - «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги, «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги, «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонунлар қабул қилинди. Ахборотлаштиришнинг табиати аниқланиб, ушбу жараённи ҳимоя қилиш механизми ишлаб чиқилди, зарур ҳуқуқий асос яратилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ФК қабул қилиниб, ашё сифатида ахборотнинг юридик табиати аниқланди.
3) Мазкур босқич 2007 йилдан ҳозиргача бўлган даврни ўз ичига олади. Ахборотлаштириш ва компьютерлаштиришнинг мазкур даврида ахборот технологиялари соҳасидаги муносабатларни жиноят-ҳуқуқий муҳофаза қилиш механизми такомиллаштирилди. Айрим хорижий мамлакатларнинг ижобий тажрибасини инобатга олиб, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларнинг янги таркибини назарда тутувчи янги ХХ1-боби киритилди.
Жамият ривожининг ҳозирги босқичида шахс, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлигига тажовуз қилувчи янги ижтимоий хавфли қилмишларни криминализация қилиш зарурати мавжудлиги асослантирилди.
5. Кибержиноятларга қарши курашиш бўйича хорижий мамлакатлар қонунчилиги ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг қиёсий-ҳуқуқий таҳлили асосида миллий қонунчиликда қатор бўшлиқлар, зиддиятлар ва камчиликлар мавжудлиги аниқланди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ЖК 130- («Порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш»), 1301- («Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш») 139- («Туҳмат»), 140- («Ҳақорат қилиш»), 1411- («Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш»), 156- («Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш»), 158- («Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш”), 159- («Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш»), 170-моддаларида («Алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш») «оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация ва ахборот-коммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса» каби оғирлаштирувчи ҳолатни назарда тутиш мақсадга мувофиқ. Ўзбекистон Республикаси ЖК 149-моддасини қуйидаги таҳрирдаги: «Муаллифлик ҳуқуқи объекти ҳисобланган компьютер ДастурлариДан, ёки ахборот-коммуникация технологиялари учун дастурлардан ғайриқонуний равишда фойдаланиш, шунингдек ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда муаллифликни ўзлаштириш» деган иккинчи қисм билан тўлдирилиши лозим.
6. Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб, содир этилаётган жиноятлар сонининг ортиб бораётганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 56-моддасига қуйидаги таҳрирдаги оғирлаштирувчи ҳолатни киритиш мақсадга мувофиқлиги асослантирилган:
«оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация ва ахборот- коммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет тармоғидан фойдаланиб».
7. Ёшларнинг ахборот-коммуникация маконига кенг жалб қилинганлиги, турли ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг вояга етмаганлар томонидан содир этилаётганлигини инобатга олиб, ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлар учун жиноий жавобгарлик ёшини 14 ёшгача камайтириш лозимлиги асослантирилган.
8. Жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ЖК 64-моддасини қуйидаги таҳрирдаги: «Алоҳида ҳолларда суднинг қарорига асосанжавобгарликка тортиш муддатлари ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасида жиноят содир этган шахсларга нисбатан қўлланилмаслиги мумкин», деган саккизинчи қисм билан тўлдириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
9. Кибержиноятларнинг тез фош этилиши ва сифатли тергов қилинишини таъминлаш мақсадида диссертант ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлар содир этилганида экспертиза тайинланиши ва ўтказилиши мажбурийлигини таъминлаш мақсадида ЖПК 173-моддасини қуйидаги таҳрирдаги ўнинчи банд билан тўлдириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
«ахборот тизимлари, тармоқлари ва ресурслари фаолияти бузилганлиги белгиларини, шунингдек компьютер ахбороти билан ғайриқонуний ҳаракатлар хусусияти ва ушбу ҳаракатлар амалга оширилганлигини кўрсатувчи ҳолатларни».
10. Янги вужудга келаётган ижтимоий муносабатларни жиноят- ҳуқуқий ҳимоя қилиш зарурияти мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКга болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун нормаларини бузганлик, Интернет тармоғида ахборот жойлаштириш талабларини бузиш, давлат сирини ташкил этувчи компьютер ахборотидан ғайриқонуний равишда фойдаланиш, электрон тижоратни амалга ошириш қоидаларини бузиш учун жавобгарликни назарда тутувчи қатор янги моддаларни киритиш таклиф этилади. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси МЖтКга болалар орасида уларнинг соғлиғига зарар етказувчи маҳсулотни қасддан тарқатиш, электрон тижоратни амалга ошириш қоидаларини бузиш, электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, Интернет тармоғида ахборот жойлаштириш талабларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш лозимлиги таклиф этилган.
11. Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлар таснифидан келиб чиқиб, тадқиқот ишида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг «Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар» номли ХХ1-боби негизида:
1) «Ахборот хавфсизлигига қарши жиноятлар» номли XX1;
2) «Стратегик ахборот инфратузилмаси хавфсизлигига қарши жиноятлар» номли XX2;
3) «Телекоммуникация ва алоқа соҳасидаги жиноятлар» номли XX3- боблардан иборат «Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги, телекоммуникация ва алоқа воситалари соҳасидаги жиноятлар» деб номланувчи еттинчи бўлимни киритиш мақсадга мувофиқлиги асослантирилган:
12. Ахборот таҳдидлари ва хавфларига қарши курашишда ахборот хавфсизлиги соҳасида концептуал норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Ахборот хавфсизлиги концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилган.
13. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳуқуқий чоралар Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришга оид давлат сиёсатидан келиб чиқиши лозим. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидаги вазифалардан келиб чиқиб, киберхавфсизлик соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш таклиф этилган.
14. Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларни содир этган шахсларга криминологик тавсиф беришда уларнинг ҳулқ-атвори шаклланишига таъсир кўрсатувчи тўртта омил: шахснинг хусусиятлари, техник ноу-хау, ижтимоий хусусиятлар, рағбатлантирувчи омилларга эътибор берилиши лозимлиги кўрсатилган.
15. Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятлар криминологик тавсифининг асосий жиҳатлари сифатида уларининг ижтимоий хавфлилик даражаси юқорилиги, трансчегаравий хусусиятга эга эканлиги, стратегик инфратузилманинг муҳим элементи сифатида ахборот- технологик тизимнинг заифлиги, мавжуд қонун нормаларининг етарли самара бермаётганлиги ва сиёсий институтларнинг мукаммал эмаслиги, ходимлар профессионаллик даражаси пастлиги ва инсон омили кўрсатилган.
Шулардан келиб чиқиб, ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларга қарши курашишда ҳуқуқий, ижтимоий, сиёсий, ташкилий-техник чоралар комплексини қўллаш зарурияти мавжудлиги кўрсатилган.
16. Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги салбий ҳодисаларга қарши курашишга ихтисослаштирилган бўлинмаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш муҳим вазифа ҳисобланади. Хусусан, текширув ва тадқиқот ишларини амалга ошириш, шунингдек ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳимоя воситаларини тестдан ўтказиш мақсадида Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази ҳузурида махсус лаборатория ташкил этилиши зарур (у компьютер вируслари, зарарли дастурлар, ноқонуний фойдаланиш ва бошқалардан муҳофаза қилишнинг янги воситаларни синовдан ўтказиш бўйича ўзига хос «полигон» функциясини амалга оширади).
17. Ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизлик соҳасида зарур билим ва кўникмаларга эга бўлган истеъдодли ва креатив фикрловчи ёшларни йиғиб, мунозаралар олиб бориш ва кадрларни танлаш учун кўргазмали майдон ҳисобланувчи «Ёш дастурчи-ватанпарварлар клуби»ни ташкил этиш зарурати асослантирилган. Мазкур клубни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда, мутахассис, эксперт ва таҳлилчиларни жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи ҳузурида ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Мазкур клубни ташкил этиш ёшлар билан очиқ мулоқотнинг яққол намунаси, ахборот ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларни содир этишга мойил бўлган шахсларни аниқлаш бўйича профилактик марказ бўлиб, ёшларни ватанпарварлик, қонунга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.
18. ахборот жиноятларига қарши курашишнинг умумий принциплари, фуқаролик ва жиноий жавобгарлик масалалари, жиноий жазо муқаррар бўлган қилмишлар рўйхати, ахборот жиноятларига қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари малакасини оширишнинг механизмлари, маълумотлар алмашинуви ва судда иш юритиш бўйича аниқ ишлаб чиқилган қоидаларнинг комплексини ўз ичига оладиган ягона Кибержиноятларга қарши курашиш ва глобал ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича БМТ Конвенциясини қабул қилиш лозим, деган таклиф илгари сурилган.
19. ШҲТ, ЕИ ва бошқа минтақавий ташкилотларга аъзо мамлакатлар ўртасида кибержиноятчилик ҳолати ва у бўйича ахборот алмашинувини таҳлил қилиш, миллий даражада амалга оширилган жиноятларнинг олдини олишга қаратилган ва тезкор чора-тадбирларни баҳолаш, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, суд ва прокуратура органлари ходимларини махсус тайёргарликдан ўтказиш мақсадида Интерпол доирасида кибержиноятларга қарши курашиш бўйича глобал мувофиқлаштирувчи марказни ташкил этиш лозимлиги асослантирилган. Мазкур Марказнинг ташкил этилиши маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш, Интерполга аъзо мамлакатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тегишли бўлинмаларига ахборот, техник ва криминалистик ёрдам кўрсатиш, ўзаро текширувлари амалга ошириш, шунингдек. мутахассисларни тайёрлаш имконини яратади. Марказ зарур тадқиқотлар ўтказишга ва дастурий таъминот яратишга кўмаклашиши, мавжуд ва вужудга келиши мумкин бўлган хавфларни баҳолаш ва таҳлил қилиш, истиқболни белгилаш ва барвақт огоҳлантиришлар билан шуғулланиши мумкин.
Болаларда тирсак бўғими жарохатларини даволаш бугунги кунда замонавий травматологиянинг мураккаб ва ечими топилмаган муаммолардан биридир. Болалардаги билак суяги бошчасининг эскирган чиқишлари оғир патологиялардан бири бўлиб, турли муаллифларнинг маълумотларига кўра тирсак бўғими жарохатларининг 1,9-2,7% ташкил этади. Болаларда билак суяги бошчасининг чиқишлари оқибатида тирсак бўғимидаги контрактуралари ва вальгусли деформациялари ривожланади. Ушбу жарохатнинг қайта эхтимоли юқорилиги, билак суяги бошчаси эскирган чиқишларини даволашнинг мураккаблигини билдиради.
Хозирги кунда дунёда кўпгина жаррохлик даволаш усуллари такомиллаштирилмоқда. Қониқарсиз натижаларнинг сабаблари жарохат олганлик муддатига, тирсак бўғими структурасидаги ўзгаришларга ва узуксимон бойламни тиклаш муаммоларига боғлиқдир. Тирсак бўғими жарохатларида унинг функциясини тиклаш учун турли усуллар ишлаб чиқилмоқда, шулар қаторида билак суяги бошчасининг эскирган чиқишларида ҳам даволаш такомиллаштирилмоқда. Билак суяги бошчасининг узуксимон бойламини тиклаш учун янги усуллар таклиф этилмоқда. Албатта ушбу усулларни қўллаш учун қўшимча кесмалар қилиш, операциянинг юқори травматиклиги, операциядан кейинги реабилитацион даврнинг чузилиши ва қолдиқ асоратларни юзага келтириши мумкин. Билак суяги бошчасининг эскирган чиқишларини консерватив усулда даволаш кўпгина холларда самара бермайди, натижада бўғим функциясини тиклаш учун билак суяги бошчаси резекциясини амалга ошириш керак бўлади. Шунинг учун билак суяги бошчасининг эскирган чиқишларини даволашда самарали натижа олиш учун, эрта ташхислаш ва ўз вақтида жаррохлик амалиётини қўллаш муҳим аҳамият касб этади. Тирсак бўғимининг билактирсак бирлашмаси жарохатларида диагностик хатоликлар ва жаррохлик даволашдан кейинги асоратлар учраш частотаси бошқа бирлашмаларга нисбатан юқори ўринни эгаллайди.
Бугунги кунда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими, соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар нуқтаи назаридан, шошилинч тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган «...тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, шу жумладан, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янги босқичга кўтариш...» каби вазифалари белгиланган. Ушбу вазифаларни амалга оширишда янада чуқурроқ аниқлаш ҳамда такомиллаштириш ва мохиятини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этамоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-4985-сон «2017-2021-йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида», 2021 йил 26 июлдаги ПҚ–5198-сон «Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ҳамда мазкур соҳада қабул қилинган бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажаришда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожланишининг VI. «Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишларига мувофиқ амалга оширилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Билак суяги бошчасининг эскирган чиқишлари айрим холларда тўлиқ қўлнинг ва айниқса тирсак бўғими фаолиятининг бузилишига сабабчи бўлади. Қолаверса 17% холатларда билак суяги бошчасининг эскирган чиқишлари тирсак бўғимида вальгусли ва атипик деформацияларга олиб келади (Bae DS, Shah AS, Kalish LA, et al. 2013.). Хозирги вақтда тирсак бўғими фаолиятини ва жарохатланган бойламлар структурасини тиклайдиган турли хил жаррохлик усуллари мавжуд. Okechukwu E. Nwoko., Priyesh P. Patel (2013) жарохатланган узуксимон бойламни тиклаш учун елка мушаги юзаки бошчасининг дистал пайидан фойдаланишни таклиф этишган. E.Itadera, K.Ueno (2014) узуксимон бойламни пластика қилиш учун узун кафт мушаги пайидан фойдаланишган. Ph.Gicquel, C.Carger (2000) билак суяги бошчасининг эскирган чиқишларини даволашда тирсак суягини узайтириш ва билак суяги бошчасини жойига солиш учун Илизаров аппаратидан фойдаланишни таклиф этишган. Бироқ L.Wattincourt, R.Seringe (2000) билак суяги бошчасининг эскирган чиқишини даволашда, тирсак суяги остеотомиясини қўллаганда, билак суяги бошчасининг қайта чиқиши ва тирсак суяги псевдоартрози каби асоратлар кузатилган. Шунингдек қониқарсиз натижаларга беморнинг ёши ва жарохат муддати ҳам сабабчи бўлган.
Ўзбекистонда ҳам билак суяги бошчасининг эскирган чиқишларини даволаш бўйича қатор илмий текширишлар олиб борилмоқда. Чиққан билак суяги бошчасини жойига солиш ёки уни резекция қилиш муаммоси, билак суяги бошчаси сферик шаклининг ва incisura radialisнинг ўзгаришларига боғлиқ. Билак суяги бошчасини жойига солишда тирсак суяги деформацияси тўсқинлик қилганда, тирсак суягини коррекциялаш ва билак суяги ортиқча проксимал ўсишида эса остеотомия қилиш усули қўлланилмоқда (Байимбетов Г.Дж., Эдилов У.А., Ходжанов И.Ю., Умаров Ф.Х., Шоматов Х.Ш., Ни Г.В., Касымов Х.А. 2020). Муаллифларнинг фикрича, билак суяги бошчасининг эскирган чиқишларининг асосий сабабларидан: Монтеджи жарохатида тирсак суягида қолган деформация ва унинг калталиги, шунингдек жойига солинмаган билак суяги бошчасининг бола ўсиши жараёнида унинг деформациялашиши. Шунинг учун ҳам тирсак бўғимида ривожланган анатомо-морфолик ўзгаришларда қўл ўқини тўғрилаш, билак суяклари ва тирсак бўғими суякларининг ўзаро мутаносиблигини таъминлаш муҳимдир. Натижада жойига солинган билак бошчаси стабиллиги таъминланади (И.Ю.Ходжанов, Г.Дж.Байимбетов, У.А.Эдилов, 2021), бунинг учун муаллифлар узуксимон бойламни тиклашда m.anconeus пайидан фойдаланишни таклиф этишган.
Хозирги даврда жахонда билак суяги бошчасининг эскирган чиқишларида узуксимон бойламани тиклаш буйича илмий изланишлар давом этмоқда. T. Hatta, K.Shinagawa бу борада илмий изланишлар олиб бориб, E.Itadera, K.Ueno таклиф этган узун кафт мушаги пайидан (palmaris longus tendon) пластика усулини модифицирлашиб, яхши натижалар олишмоқда. Шунингдек Mohan Kumar EG, Yatisha Kumar GM узуксимон бойламани тиклаш учун марказий трицепсдан лоскут хосил қилиб, тирсак суягига бириктиришни таклиф этишган. Бироқ кўпгина холатларда таклиф этилган аутопайлардан пластика қилиш травматик ҳисобланади, шунингдек лавсанопластика каби усулларни болаларда қўллаб бўлмайди. Шундай қилиб, билак суяги бошчасининг узуксимон бойламини тиклаш учун кўпгина усуллар таклиф этилган, лекин билак суяги бошчасининг эскирган олдингимедиал чиқишлари учун мақбул усулларнинг етарли эмаслиги, узуксимон бойламни тиклаш усулини такомиллаштириш ва мумкин бўлган рецидивларни камайтириш амалий нуқтаи-назардан муҳим ҳисобланади.
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий тадқиқотлари режалари асосида “Болаларда билак суякларининг синишлари ва чиқишларини даволаш учун ташқи қурилма аппаратини ишлаб чиқиш” лойихаси доирасида амалга оширилган.
Тадқиқотнинг мақсади болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини такомиллаштирилган жаррохлик даволаш усули асосида даво натижаларини яхшилашдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари: билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларида тирсак
бўғимининг клиник, рентгенологик ўзига хослигини бахолаш; билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларида тирсак бўғимини гистологик текшириш асосида унинг патоморфологик холатини бахолаш; билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларида
узуксимон бойламни тиклаш усулни ишлаб чиқиш; даволанган беморлар натижаларини тахлил этиш учун бахолаш
мезонларини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалида 2017-2020 йилларда билак суяги бошчасининг эскирган олдингимедиал чиқишлари билан даволанган 83 нафар бемор олинган.
Тадқиқотнинг предмети билак суяги бошчасининг эскирган олдингимедиал чиқишларини таклиф этилган усулда даволанган беморларнинг жаррохлик даволаш натижалари ҳисобланади.
Тадқиқотнинг усуллари клиник, инструментал (рентгенологик, магнит резонанс томографияси, ультратовуш), гистологик ва статистик усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: гистологик текширишлар асосида, жарохатнинг 1 ойгача бўлган муддатида, бўғим капсуласининг олдинги девори нозик, эластик ва чузилувчан бўлиб, 3 ойдан кейин эса унинг қалинлашиши, чандиқланиши ва фиброз тўқима хосил қилиши исботланган; билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларида 3 ойлик муддатдан бошлаб, фиброз тўқимадан узуксимон бойламни тиклаш имконияти исботланган; билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларида, билак суякларининг деформациялари асосида жаррохлик даволаш тактикаси асосланган;
билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини жаррохлик даволаш натижалари жарохат муддатига бевосита боғлиқлиги исботланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қўйидагилардан иборат:
билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларида таклиф этилган рентгенологик текшириш схемаларидан фойдаланиш, оптимал даволаш тактикасини танлаш имконияти асосланган; билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларида, шикастланиш муддати ва бола ёшига биноан бўғим капсуласидаги гистологик ўзгаришлар аникланган; билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини даволашда узуксимон бойлама капсулопластикаси усули, билак суяги бошчасини жойида ушлаши, шунингдек аъло ва яхши натижаларга эришишни таъминлаши исботланган; тирсак бўғими шикастланишларини хирургик даволашнинг самарадорлигини бахолаш мезонидан фойдаланиш, ҳар бир шкалалардаги баллар асосида даволаш натижаларини объектив бахолашга имкон яратиши асосланган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Клиник текширувлар натижаларининг ҳаққонийлиги, беморлар сонининг етарлилиги, диагностика ва даволашнинг замонавий усуллари, нурли (рентгенологик, МРТ, УТТ), гистологик ва статистик таҳлил қилинганлиги билан асосланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти, билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларида узуксимон бойлам пластикасини оптималлаштириш, билак ва тирсак суякларининг рентгенологик ўзгаришларига асосан даволаш тактикасини аниқлаш ва рецидивлар ривожланиши эҳтимолини камайтириши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти тирсак бўғими шикастланишларини хирургик даволашнинг самарадорлигини бахолаш дастурини ишлаб чиқиш, ҳамда амалиётга жорий этиш, бунинг натижасида рецидивларни сезиларли даражада камайиши ва стационарда даволашнинг умумий давомийлигини қисқариши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини даволашда жаррохлик усулини оптималлаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини даволаш учун ишлаб чиқилган «Болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини даволашда капсулопластика усули»га Россия Федерациясининг Интеллектуал мулк агентлиги патенти олинган (2021 йил 17 июндаги №2749870 патент). Олинган натижалар беморларни жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилашга, касалхонага ётқизиш муддатини ва операциядан кейинги реабилитация даврини қисқартириш имконини берган; болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини даволаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида «Болаларда билак суяги бошчасининг эскирган чиқишларини даволаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 февралдаги 8н-з/81-сон хулосаси). Олинган натижалар болаларда билак суяги бошчасининг эскирган чиқишлари билан оғриган беморларни диагностикаси ва даволаш сифатини яхшилаш имконини берган; болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини даволаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида «Болаларда билак суяги бошчасининг эскирган синиш ва чиқишларини даволаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 31 августдаги 8н-з/289-сон хулосаси). Олинган натижалар болаларда билак суяги бошчасининг эскирган синиш ва чиқишлари билан оғриган беморларни диагностикаси ва даволаш сифатини яхшилаш имконини берган;
Болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини диагностикаси ва даволаш натижаларини яхшилаш бўйича тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали, Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 24 октябрдаги 08-32955-сон хулосаси). Олинган натижалар болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини ташҳислаш ва даволашнинг замонавий самарадор усулларини такомиллаштиришга ҳамда узоқ муддатли функционал натижаларнинг 75,6% дан 92,9% гача яхшилаш имконини берган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 4 та илмий-амалий конференцияларда, жумладан 2 та халқаро ва 2 та республика конференцияларида муҳокама қилинган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертатсия мавзуси бўйича 16 та илмий ишлар чоп этилган, шундан 7 та мақола Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан докторлик диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этиш учун тавсия этилган илмий нашрларда, шундан 4таси республика ва 3таси ҳорижий журналларда чоп этилган.
Диссертация тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, бешта боб, хотима, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертация хажми 109 бетни ташкил этади.
РИФваПИАТМ ва Тошкент шаҳар сил шифохонасининг болалар сил стационар бўлимларида турли шакллардаги сил бўлган 272 бола ва ўсмирларни текширувдан ўтказилди. Турли шакллардаги сил бўлган болалар ва ўсмирларнинг 28 (10,3%) нафарида силнинг асоратланган шакллари ва 244 (89,7%) нафарида асоратланмаган шакллари аниқланди. Касалликнинг хавф омиллари ўрганилганда, BCG вакцинация бўлганлар 225 (82,7%) нафарни ташкил қилди, улардан 58 (25,8%) нафарида самарасиз вакцинация аниқланди. 272 болалар ва ўсмирлар орасида ҳамроҳ патологиялар 209 (76,8%) нафарида аниқланди, улар ичида анемия 58 (21,3%), сурункали гепатит – 41 (15,1%) ва марказий нерв тизимининг перинатал патологияси – 35 (12,9%) нафар мижозда учради. Болалар ва ўсмирлар силининг клиник шакллари структурасида кўкрак ички лимфа тугунлар сили (57,0%) ва бирламчи сил комплекси (11,0%) устунлик қилди. Беморларнинг кўпчилиги туберкулинга (77,5±2,5%) ва Диаскинтестга (69,5±2,7%) мусбат намуналарга эга.
Шундай қилиб, болалар ва ўсмирлар фтизиопедиатрда текширилганда, тери намуналари билан бирга, хавф омиллари ҳисобланган бола атрофидаги сил беморлар билан контактни, комплекс диагностик маълумотларни баҳолаш тавсия этилади
“Жаррохлик амалиётидан кейинги битишмалар – бу патологик ҳолат бўлиб, қорин бўшлиғида ташрих ўтказилган беморларнинг 90% дан кўпроғида ва торакал аралашувлардан кейин 45-70 фоизида учрайди, битишмалар туфайли асоратлар сони эса 12% дан 64% гача ўзгариб туради. “Битишма хасталиги” атамаси асосида ички аъзоларнинг жароҳатли шикастланишлари, шу жумладан жарроҳлик аралашуви оқибатида қорин бўшлиғида битишмаларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ патологик ҳолат тушунилади. Мавжуд адабиёт маълумотлари жарроҳлик амалиётидан кейинги битишма касаллигининг юқори частотасидан далолат беради, шу билан бирга битишмалар ҳосил бўлиш механизмлари тўлиқ ўрганилмаган. Битишма хасталигида такрорий жарроҳлик аралашувларни амалга ошириш нисбатан узоқроқ ва техник жиҳатдан мураккаб кечади, бу эса ўз навбатида ҳаётий муҳим тузилмаларга зарар етказишнинг эҳтимолий хавфини келтириб чиқаради. “Қорин бўшлиғида жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган беморларнинг тахминан 1/3 қисми бевосита битишма жараёни ёки унинг сурункали оғриқ, бепуштлик ва ичак тутилиши каби жиддий клиник муаммоларга олиб келувчи асоратлари оқибатида келиб чиқадиган муаммони ҳал қилиш учун 10 йил ичида қайта тиббиёт муассасасига ётқизилади”.[1] Шу муносабат билан, битишмалар пайдо бўлиш хавфи юқори бўлган беморларда, қорин пардаси функциясини сақлаб қолиш ва битишмаларнинг ривожланишини бартараф этишга имкон берувчи янги перитонеал антиадгезион омилларга тобора кўпроқ устунлик берила бошланди.
Жаҳон амалиётида ҳозирги пайтда қўзғатувчи механизми ишемия, жарроҳлик жароҳати, яллиғланиш, қон кетиш, термик ёки кимёвий зарарланиш, генетик мойиллик ҳисобланган қорин ва плевра бўшлиғида битишмалар шаклланишига олиб келаувчи жараёнларни ўрганиш бўйича тадқиқотлар долзарблигича қолмоқда, бу эса ўз навбатида замонавий профилактика воситаларини яратиш учун янги тушунчаларни беради. Эпителиал-мезенхимал ўтишнинг тескари жараёни таъсири, миофибробластларнинг аберрант дифференциацияси, илдиз ҳужайралари тикланиши ва эндотелий ўсишининг бузилиши бўйича тадқиқотлар алоҳида қизиқиш уйғотишда давом этмоқда, бу эса функционал қатламнинг фаол бўлмаган эпителиал моноқатлам билан алмашинувини келтириб чиқаради, у аслида гормон қўзғатувчи таъсирига жавоб бермайди. Қорин парданинг табиий битиб кетиши ёки битишмалар шаклланишини аниқлаш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган фибрин ажралиши ва унинг деградациясини ўрганиш тобора кўпроқ қизиқиш уйғотоқда, чунки тўлиқ парчаланмаган фибрин перитонеал битишмаларни пайдо қилиш билан фибробласт ва капиллярларнинг ўсиши учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Ҳозирги вақтда мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини тубдан яхшилаш ва турларини сезиларли даражада кенгайтириш бўйича кенг кўламли мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда, жумладан, битишмалар пайдо бўлишини олдини олиш ҳисобига беморларни жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини яхшилашда ижобий натижаларга эришилган. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида аҳолининг заиф гуруҳларининг тўлақонли ҳаёт кечиришини таъминлаш мақсадида тиббий-ижтимоий ёрдам тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш вазифалари белгиланган.[2] Шунга мувофиқ, экспериментал ва морфологик тадқиқотлар асосида торако-абдоминал жарроҳликда битишмалар пайдо бўлишининг олдини олувчи маҳаллий воситани қўллаш истиқболларини аниқлаш тадқиқотнинг долзарб йўналишларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» ва 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4985-сон «Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021-йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот Республика фан ва технологиялар ривожланишининг VI «Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ҳозиргача экспериментал тадқиқотларда муваффақиятли қўлланилган бир қатор усуллар ва битишмаларга қарши қопламалар ишлаб чиқилган. Уларнинг тутган ўрни “фибринолизни фаоллаштириш, коагуляция жараёнига тўсқинлик қилиш, яллиғланиш реакциясини камайтириш, коллаген синтезини тўхтатиш ёки ёндош жароҳат сиртлари ўртасида тўсиқ яратишдан иборат. Маълумки, айрим асосий жарроҳлик тамойилларига қорин бўшлиғидаги барча жарроҳлик амалиётларида риоя қилиш керак” (Uemura A.).[3] Lu S. ва ҳаммуал. (2018) полипропилен асосда сиролимус трансплантатларидан (SRL) тайёрланган янги композит тўрнинг битишмаларга қарши хусусиятларини баҳолаган. Табиий полипропилен тўрлари ва полипропилен-PLLA тўрларига нисбатан, SRL қопламали тўрлар битишмаларни (P˂0,05) ва яллиғланишни камайтиришнинг энг юқори қобилиятини кўрсатган.[4] SRL қопламали композит тўр каламушларда қорин девори нуқсонларининг битиб кетиши моделида қорин бўшлиғида битишмаларни минимал даражада пайдо бўлишини кўрсатган. Битишмаларга қарши қопламалар ҳозирда энг фойдали восита бўлиб, кўпинча биологик парчаланадиган гидрогеллардан фойдаланилади, улар сувнинг 60% га анча сингишини, ажойиб пишиқликни (3 МПа дан ортиқ), юқори эгилувчанликни (700% дан юқори), яхши биологик парчаланувчанлик ва биологик мослигини кўрсатмоқда. Ушбу гидрогелларнинг парчаланиши ўзи билан сиртдан ички томонга узлуксиз парчаланиш жараёнини намоён этади, бу 30 кунлик парчаланишдан кейин юқори механик хусусиятларни сақлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, гидрогеллар, шунингдек, оқсиллар билан қопланишга қарши ажойиб қобилиятини ва ҳужайралар ёпишқоқлигига қаршиликни намойиш этди. Демак, ушбу гидрогеллар битишмаларга қарши биологик мембраналар сифатида фойдаланиш учун катта салоҳиятга эга.[5]
Проспектив рандомизацияланган тадқиқотлар карбоксиметил-целлюлозанинг (Seprafilm) жарроҳлик амалиётидан кейинги битишмалар частотасини ва оғирлик даражасини пасайтиришда самарали эканлигини кўрсатди[6]. Бир қатор экспериментал тадқиқотларда париетал қорин парда нуқсонларини микрожарроҳлик аутологик қорин парда трансплантатлари ёрдамида ёпиш оғир перитонеал битишмалар пайдо бўлишини етарли даражада олдини олиши аниқланди[7]. Синтетик материалнинг афзаллиги шундаки, материални жарроҳлик йўли билан олишнинг ҳожати йўқ ва уни қорин бўшлиғидан ташқарида керакли ҳажмда шакллантириш, сўнгра чоксиз қўйиш мумкин. Шундай қилиб, битишмалар пайдо бўлишини олдини олиш муаммоси бўйича бир қатор тадқиқотлар ўтказилган бўлиб, уларнинг натижалари баъзида қувонтиради, аммо улар ноаниқ ва фақатгина экспериментал моделларда ўтказилган.
Адабиётлар таҳлили шуни кўрсатдики, жарроҳлик аралашувларида битишмалар пайдо бўлишини олдини олишда сезиларли ютуқ ва аҳамиятли натижаларга қарамай, ҳамон битишмалар пайдо бўлишининг олдини олиш ва битишма хасталигини даволаш билан боғлиқ мунозарали масалалар мавжуд бўлиб, бу мазкур муаммони торако-абдоминал жарроҳликда ҳал қилинмаган муаммолар қаторига қўшиши ҳақида далолат беради. Шу нуқтаи назардан, битишмалар пайдо бўлишини олдини олувчи маҳаллий ишлаб чиқарилган воситани экспериментал тадқиқ қилиш ва самарадорлигини баҳолаш тадқиқот учун долзарб йўналиш ҳисобланади.
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган илмий-тадқиқот муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг АДСС–15.3.7-сон “Жарроҳликда тўқималарни мустаҳкамлаш ва зичлаш учун янги полимер қопламаларни ишлаб чиқиш ва самарадорлигини баҳолаш” илмий лойиҳаси доирасида бажарилган (2015-2017 й.).
Тадқиқотнинг мақсади экспериментал ва морфологик тадқиқотлар асосида торако-абдоминал жарроҳликда битишмаларни олдини олувчи маҳаллий воситани қўллаш истиқболларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: қорин бўшлиғида битишма жараёни шаклланишининг экспериментал моделида целлюлоза ҳосилаларидан иборат антиадгезив қопламани қўллаш самарадорлигини ўрганиш; кўкрак қафасида битишма жараёни шаклланишининг экспериментал моделида целлюлоза ҳосилаларидан иборат битишмаларга қарши қопламани қўллаш хусусиятларини аниқлаш; маҳаллий антиадгезив қоплама қўлланилганда шаклланган битишмалар гистоструктурасининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш; битишмалар ҳосил бўлишига қарши қоплама қўлланилганда қорин бўшлиғи ва кўкрак қафасининг экспериментал нуқсонлари соҳасидаги маҳаллий ўзгаришларнинг хусусиятларини динамикада аниқлаш; тажрибадан сўнг ҳайвонларнинг тикланиш жараёнларига гел қопламасини қўллаш ва унинг биодеградацияси таъсирини баҳолаш;
Тадқиқотнинг объекти сифатида қорин ва плевра бўшлиқларида иккита экспериментал тадқиқотлар ўтказилган 62 та оқ зотсиз каламушлар олинган. Ҳар бир эксперимент сериясида тадқиқотлар 2 та қиёсий гуруҳда – назорат ва асосий гуруҳларда ўтказилган. Қорин ва плевра бўшлиқларида битишма жараёни пайдо бўлиши бўйича тажрибалар 2019 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда “Акад. В. Воҳидов номидаги РИХИАТМ” ДМ негизидаги экспериментал жарроҳлик бўлимида ўтказилган.
Тадқиқотнинг предмети яллиғланиш жараёнини тавсифловчи полиморфядроли нейтрофиллар, лимфоцитлар, плазма ҳужайралари, макрофаглар, кўп ядроли ҳужайралар ва эозинофиллар каби ҳужайралар сони ва тақсимланиши ярим миқдорий баҳолаш кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда гистологик ўзгаришларни баҳолаш учун қорин ва плевра бўшлиқларидан олинган тўқима препаратларини баҳолаш билан ўтказилган экспериментал тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилишдан иборат.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда экспериментал, морфологик ва статистик усуллардан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: қорин бўшлиғида битишмалар ҳосил бўлиши жараёни моделлаштирилганда целлюлоза ҳосилаларидан тайёрланган антиадгезив қопламани маҳаллий қўллаш адгезиогенез жараёнларини хамда ичак архитектоникаси, эгилиши ва бўшлиғининг торайиши каби ўзгаришлар ривожланишини камайтириши экспериментал тадқиқотлар асосида исботланган; экспериментал тадқиқотда кўкрак қафасида битишмалар ҳосил бўлиши жараёни моделлаштирилганда антиадгезив имплантатни маҳаллий қўллаш, дағал ёки ясси битишмалар шаклланиши кўринишидаги адезиогенез хавфини сезиларли даражада пасайтириши аниқланган; кукунли имплантат устига қон зардоби суртилганда, адгезия сифати ва унинг қорин пардаси ёки ўпканинг экспериментал нуқсони юзасида бир текис тақсимланиши ўзгармаганлиги, аммо қон билан фаоллаштиришдан фарқли ўлароқ (гемостатик самарани таъминлаш учун) тромботик массаларнинг сўрилиши ҳисобига ҳужайравий яллиғланиш ривожланиши кузатилмаганлиги аниқланган; қоннинг ҳужайрали элементлари мавжуд бўлмаган шароитда жароҳат етказилган қорин пардаси соҳаси устида гелли плёнкани ҳосил қилиш, яққол ҳужайра-яллиғланиш реакциясиз қопламанинг биодеградациясига имкон беради ва массив битишмалар ҳосил бўлиш жараёни ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайтириши билан нуқсонларнинг битиб ёпилишини таъминлаши аниқланган; антиадгезив қоплама қўлланилганда яллиғланишли инфильтрат бириктирувчи тўқимали хужайралари сонининг динамикада камайиши ҳамда атроф тўқималар билан битишмали конгломератлар ривожланмагани ҳолда нуқсон соҳасининг чандиқланиши билан тавсифланувчи битишма жараёнлари шаклланишининг морфотузилмавий хусусиятлари аниқланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: қорин бўшлиғида битишма жараёнини экспериментал моделлаштиришда целлюлоза ҳосилаларидан тайёрланган антиадгезив қопламани қўллаш атроф аъзолар билан адгезияни пасайтириши хисобига ичак ва унинг тутқичи деформацияси ривожланиш хавфини камайтиришга имкон бериши аниқланган; ўпкада ташрихдан кейинги битишма жараёни шаклланишининг экспериментал моделлаштириш натижаларига кўра, қон зардобини қўшиш орқали фаоллаштирилган маҳаллий Гепроцел гемостатик воситасини қўллаш, париетал ва висцерал плеврада битишмалар ривожланиши частотасини камайишига имкон бериши аниқланган; битишма жараёнини шакллантиришнинг экспериментал моделида гемостатик қопламадан фойдаланиш фибробластларнинг тўпланиши ва фаоллигини, шунингдек маҳаллий яллиғланиш реакцияларини камайтиришга ёрдам бериши, шу билан битишмаларнинг ривожланиш эҳтимолини сезиларли даражада камайтириши морфологик тадқиқотлар орқали аниқланган; целлюлоза ҳосилаларидан тайёрланган Гепроцел гемостатик қопламасини қўллаш қорин бўшлиғи ва кўкрак қафаси аъзоларида жарроҳлик аралашувларни амалга оширишда иккита муаммони ҳал қилишга – енгил маҳаллий гемостазни амалга ошириш хамда қорин бўшлиғида дағал битишма жараёни шаклланишининг олдини олишга имкон бериши исботланган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги амалиётда кенг қўлланиладиган замонавий лаборатор ва инструментал тадқиқот усулларидан фойдаланиш билан тасдиқланган, олинган барча натижалар ва хулосалар далилий тиббиёт тамойилларига асосланган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундан иборатки, олинган хулосалар ва таклифлар назарий аҳамиятига эга бўлиб, антиадгезив қоплама қўлланилганда яллиғланишли инфильтрат бириктирувчи тўқимали хужайралари сонининг динамикада камайиши ҳамда атроф тўқималар билан битишмали конгломератлар ривожланмагани ҳолда нуқсон соҳасининг чандиқланиши билан тавсифланувчи битишма жараёнлари шаклланишининг ўзига хос хусусиятларини ўрганишга муҳим ҳисса қўшиши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундан иборатки, целлюлоза ҳосилаларидан тайёрланган “Гепроцел” гемостатик қопламасини қўллаш қорин бўшлиғи ва кўкрак қафаси аъзоларида жарроҳлик аралашувларни амалга оширишда иккита муаммони ҳал қилишга – енгил маҳаллий гемостазни амалга ошириш хамда қорин бўшлиғида дағал битишма жараёни шаклланишининг олдини олишга имкон беради.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Торако-абдоминал жарроҳликда битишмалар пайдо бўлишини олдини олувчи маҳаллий воситани қўллашни қиёсий таҳлил қилиш бўйича бажарилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида: “Торако-абдоминал жарроҳликда битишмалар пайдо бўлишини олдини олишнинг янги технологиялари” услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 августдаги 08-09/10055-сон маълумотномаси). Таклиф қилинган тавсиялар қорин бўшлиғи ва кўкрак қафаси аъзоларида жарроҳлик аралашувларни бажаришда маҳаллий енгил гемостазни амалга ошириш имконини беради, шунингдек қорин бўшлиғида дағал битишмалар ҳосил бўлиш жараёнини олдини олади; торако-абломинал жарроҳликда битишмалар пайдо бўлишини олдини олувчи маҳаллий воситани қўллашни қиёсий таҳлил қилиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, жумладан, Акад. В. Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказига, Андижон ва Самарқанд давлат тиббиёт институтлари клиникаларининг жарроҳлик бўлимлари амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 августдаги 08-09/10055-сон маълумотномаси). Экспериментал тадқиқот натижалари асосида, таклиф қилинган целлюлоза ҳосилаларидан тайёрланган антиадгезив қопламани қўллаш битишмалар пайдо бўлиш хавфини 60% дан 20% гача, ичак тутилиши аломатларисиз ичак деформациясини 33,3% дан 13,3% гача ва ўткир битишмали ичак тутилиши ривожланиши эҳтимолини 6,7% дан 0% гача камайтиришга имкон берган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 6 та илмий-амалий анжуманларда, жумладан 3 та ҳалқаро ва 3 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 15 та илмий иш чоп этилган, шулардан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 7 та мақола, жумладан, 4 таси республика ва 3 таси хорижий журналларда нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, тўртта боб, хулоса, амалий тавсиялар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг ҳажми 113 бетни ташкил этган.
МУНДАРИЖА
тушунчаси ва моҳияти............................................................................ 12
Биринчи боб бўйича хулосалар............................................................. 45
ҳуқуқий тартибга солиш манбалари..................................................... 46
Иккинчи боб бўйича хулосалар............................................................ 96
даражада аниқламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари............................... 112
қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш истиқболлари....................................................................................... 130
Учинчи боб бўйича хулосалар............................................................... 138
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.................................................................. 154
КИРИШ
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда халқаро хусусий-ҳуқуқий муносабатларнинг ривожланиши, глобаллашув жараёнлари ва давлатлар ҳамда уларнинг жисмоний ва юридик шахслари ўртасидаги алоқаларнинг кенгайиб бориши ва ривожланиши бир мамлакат худудида бошқа мамлакат ҳуқуқини қўлланилишини талаб этадиган ҳолатларни юзага келтирмоқда. Ҳозирги вақтда бу каби ҳолатлар турли шартномавий ва шартномадан ташқари муносабатларда, турли давлатлар субъекти бўлган тарафлар ўртасидаги низоларда юзага келмоқда ва ҳуқуқни қўллаш доирасида бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда. Миллий суд статистикасига асосан охирги уч йилда чет эл ҳуқуқни қўллашга доир иккита иқтисодий иш ва халқаро шартномалар талаблари қўлланган бир қатор фуқаролик ишлари кўрилганлиги маълум бўлди[1]. Ушбу кўрсаткичлар мазкур масалаларнинг миллий қонунчилик ва суд амалиёти доирасида етарлича ўрганилмаганлигини ва шунга мувофиқ қўлланилмай келаётганлигидан далолатдир.
Жаҳонда давлатлар ўртасида ўзаро ҳуқуқий ёрдам, моддий ва коллизион нормаларни, жумладан чет эл ҳуқуқи нормаларини тўғри қўллаш ва уларга тўғри ҳуқуқий баҳо бериш масалалари вужудга келиши мумкин бўлган халқаро хусусий-ҳуқуқий низоларнинг олдини олишга ёки бундай низоларни адолатли ҳал этишни таъминлашга хизмат қилувчи муҳим илмий-амалий аҳамият касб этадиган тадқиқот йўналиши сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Республикамизда қонун устуворлигини таъминлаш, халқаро савдо- иқтисодий муносабатларни, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳамда фуқароларимизнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини барча мамлакатларда ҳимоялаш механизмларини яратиш соҳасида тизимли ишлар амалга оширилмокда. Чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга йўналтирилган давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш1 мамлакат ривожланишнинг устувор йўналишларидан бири сифатида баҳоланган бўлиб, ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштиришни долзарб этиб белгиламоқда.
Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августдаги Фуқаролик кодекси,[2] [3] 2018 йил 24 январдаги Иқтисодий процессуал кодекси[4], 2018 йил 22 январдаги Фуқаролик процессуал кодекси[5], 2006 йил 16 октябрдаги ЎРҚ- 64-сон «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги, 2021 йил 16 февралдаги ЎРҚ-674- сон «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги ПФ-5087-сон «Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва мавзуга оид бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари
ривожланишининг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. «Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари» устувор йўналиши бўйича бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Чет эл ҳуқуқини қўллашга доир масалаларнинг ҳуқуқий таҳлили, чет эл ҳуқуқи нормаларига ҳуқуқий баҳо бериш, уларнинг мазмунини аниқлаш, қатъий нормаларни қўллаш ва оммавий тартиб тўғрисидаги изоҳни қўллаш, бу борадаги халқаро тажриба ҳамда хорижий мамлакатлар қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти мамлакатимизда мустақил тадқиқот объекти сифатида ўрганилмаган.
Чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш тартиби ва хусусиятларига доир айрим масалалар мамлакатимизнинг олимларидан - Ҳ.Р.Раҳмонқулов, С.С.Гулямов, И.Р.Рустамбеков, Б.Б.Самарходжаев, С.Ҳамраев,
Н.Х-А.Раҳмонқулова, З.Ш.Шамуҳамедова, Д.А.Огай, Б.Т.Мусаев,
Х.Б.Абдурахмонова ва бошқаларнинг1 илмий ишларида муайян даражада кўриб чиқилган.
МДҲ давлатларида тадқиқ қилинаётган мавзу йўналишида сўнги йилларда тадқиқот олиб борган тадқиқотчилар сифатида Л.А.Лунц, В.А.Канашевский, М.М.Богуславский, И.В.Гетьман-Павлова, Т.Н.Нешатаева, Л.П.Ануфриева, Г.К.Дмитриева, Н.Ю.Ерпылева, В.Л.Толстых, В.П.Звеков, Х.Шак, О.В.Новикова, Ю.Г.Морозова, Е.Б.Леанович, С.В.Мартынюк, А.А.Мережко ва бошқаларни[6] [7] кўрсатиш мумкин.
Хорижий мамлакатларда чет эл ҳуқуқини қўллаш ҳамда унда янги ҳуқуқий механимзларни ривожлантиришни сўнги йилларда тадқиқ қилган олимлар сифатида Reynolds W., Batiffol H., Lagarde P., Pillet A., Vischer F., Haller S.M., Cavers D.F., Gutmann D., Farkas J., Clark D.S., Freeman M., Geeroms S., Dannemann G., Fentiman R., Lalive P., Nishino К., Drahoza С., Zoller R. ва бошқаларни[8] кўрсатиш мумкин.
Бироқ мамлакатимизда ўтказилган номлари келтирилган олимларнинг ишлари коллизион нормалар ва чет эл ҳуқуқини қўллашнинг умумий жиҳатларига бағишланган бўлиб, чет эл элементы билан мураккаблашган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқни белгилашга доир муаммолар ва уларнинг ҳуқуқий тартибга солиниши масалалари комплекс тадқиқ қилинмаган. Шу сабабли ушбу масалани комплекс тадқиқ этиш долзарб ҳисобланади.
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилаётган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Тадқиқот иши Тошкент давлат юридик университети илмий- тадқиқот ишлари режасининг «Инвестиция муҳити жозибадорлигини ошириш ва таваккалчилик хавф-хатарини камайтиришнинг ҳуқуқий механизмини яратишнинг назарий-методологик асосларини ткомиллаштириш» номли фундаментал лойиҳаси (2019-2О21й.й.) доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади халқаро хусусий ҳуқуқда чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллашнинг тартибга солинишини янада такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
чет эл ҳуқуқи нормалари ва чет эл ҳуқуқига ҳавола этиш тушунчаси ва моҳияти аникдаш;
чет эл ҳуқуқини қўллаш асосларини очиб бериш;
чет эл ҳуқуқига ҳавола этишнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш;
чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлаш институти ҳуқуқий тартибга солиш манбаларини таснифлаш;
чет эл ҳуқуқи нормалари қўлланилишига ҳуқуқий баҳо бериш;
чет эл ҳуқуқи нормаларини аниқлаш ва асослантиришнинг ҳусусиятларини аниқлаш;
чет эл ҳуқуқини қўллашни рад этишнинг ҳуқуқий асосларини тавсифлаш;
чет эл ҳуқуқи нормаларини мазмунини аникдамаслик ёки лозим даражада аникламасликнинг ҳуқуқий оқибатларини аниклаш;
чет эл ҳуқуқини қўллаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклиф-тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти чет эл элементи билан мураккаблашган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқни белгилаш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар тизими ҳисобланади.
Тадқиқотнинг предмети халқаро хусусий ҳуқуқда чет эл ҳуқуқини қўллашга доир илмий-амалий муаммолар, миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти, халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар, хорижий мамлакатлар қонунчилиги ва амалиёти ҳамда мавжуд концептуал ёндашувлар, илмий назарий қарашлар ва ҳуқуқий категориялардан иборат.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот олиб боришда тарихий, тизимли таҳлил, қиёсий-ҳуқуқий, мантиқий, умумлаштириш, илмий манбаларни комплекс тадқиқ этиш, индукция ва дедукция, статистик маълумотларни таҳлили каби усуллар қўлланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш ҳамда уларнинг мазмунини аниқлаш зарурати, чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлашда судлар тегишли ваколатли органларга мурожаат қилиши ва аниқлик киритиши, шунингдек экспертлар жалб этиб уларнинг хулосаларини қўллаш тартиби асосланган;
фуқаролик ва иқтисодий ишлар доирасида ўзаро ҳуқуқий ёрдамни такомиллаштириш, бунда чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш ҳамда хорижий суд қарорларини тан олиш ва ижро этиш механизмларини халқар шартномалар талабларига мувофвиқ қўллаш тартиби ҳамда бу жараёни коллизион ва моддий адолат тамойилини таъминлашга қаратилганлиги асослаб берилган;
чет эл элементи билан мураккаблашган муносабатлар билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган барча субъектларнинг манфаатларини чет эл ҳуқуқи энг яхши тарзда ҳимоя қилиши кўрсатилиб, бунинг доирасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексида чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш, уларнинг мазмунини аниқлаш, императив нормалар ва оммавий тартиб тўғрисидаги изоҳни қўллашга доир нормаларни миллий қадриятлар ва манфаатлар асосида такомиллаштириш зарурати асосланган;
халқаро даражада чет эл ҳуқуқи қўлланилиши коллизион нормалар ва ўзаролик принципларига асосланганлиги ҳамда халқаро хусусий ҳуқуқ доирасида коллизион, моддий ва процессуал нормалар ўзаро алоқадорилиги асосланиб, комплекс Коллизион ҳуқуқ кодексини ишлаб чиқиши зарурати кўрсатиб берилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
чет эл элементи билан мураккаблашган хусусий-ҳуқуқий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш самардорлигини ошириш, хусусан чет эл ҳуқуқий нормалари мазмунини аниқлаш имконини берадиган чет эл ҳуқуқи мазмунини аниқлаш тўғрисида алоҳида норма киритилиши билан халқаро хусусий ҳуқуқ ва халқаро фуқаролик процесси бўйича ягона меъёрий- ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши зарурияти концептуал жиҳатдан асослаб берилди;
судлар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари, нотариат, шунингдек халқаро арбитраж суди чет эл ҳуқуқи нормаларини қўлловчи ва уларнинг мазмунини аниқловчи ташкилотлар сифатида белгилаб берилди;
суд процесси бошланишигача ва бошлангандан кейин процессуал ҳуқуқни танлаш тўғрисида битим тузиш имконияти ва тартибини белгилайдиган нормаларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал ва Иқтисодий процессуал кодекслардаги чет эл ҳуқуқи нормалари ва бошқа ижтмоий нормалар далилларини йиғишни тартибга соладиган нормани аниқлаш зарурияти асослаб берилди;
чет эл ҳуқуқи нормаларининг мазмунини аниқлаш зарур бўлган низоларни ҳал қилиш мақсадида, суд қатъий ҳаракатлар ва чоралар кўриши шартлиги, шунингдек, суд қарор қабул қилишда таянган чет эл ҳуқуқи нормалари манбаларининг матнларини иш материалларига мажбурий равишда киритиши белгилаш зарурати асослаб берилди;
чет эл ҳуқуқини қўллаш масаласини соддалаштириш мақсадида сунъий интеллект негизида махсус тизимларни жорий қилиш ва уларнинг ҳуқуқий асосларини яратиш бўйича таклифлар асослаб берилди;
чет эл ҳуқуқини қўллашдан бош тортиш бўйича барча асосларни ягона модда остига бирлаштириш зарурати асослаб берилди;
халқаро даражада чет эл ҳуқуқини қўллаш муаммосини ҳал қилишда халқаро хусусий ҳуқуқнинг асосий принциплари ҳамда халқаро судлар ва арбитражлар амалиёти асосида яратилган коллизион нормаларни ўз ичига олган универсал конвенцияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги асослаб берилди.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Ишда қиёсий тадқиқот олиб бориш бўйича илғор хорижий олимлар томонидан ўрганилган ва тавсия этилган усуллардан фойдаланилган. Тадқиқот натижалари халқаро ҳуқуқ ва миллий қонунчилик нормалари, ривожланган давлатлар тажрибаси, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, статистик маълумотларни таҳлил қилиш натижалари умумлаштирилиб, тегишли ҳужжатлар билан
расмийлаштирилган. Тадқиқот олиб бориш жараёнида билдирилган айрим таклифлар амалиётда жорий этилган ва бу тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқланган. Тадқиқот натижалари етакчи миллий ва хорижий нашрларда эълон қилинган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти ундаги илмий-назарий хулосалар, таклифлар ва тавсиялардан келгуси илмий фаолиятда, қонун ижодкорлигида, ҳуқуқни қўллаш амалиётида, чет эл жисмоний ва юридик шахслари иштирокида иқтисодий ва фуқаролик ишларини судда ҳал этиш тартибини такомиллаштиришда, тегишли фуқаролик, фуқаролик ва иқтисодий процессуал нормаларини шарҳлашда, миллий қонунчиликни
такомиллаштириш фаолияти юзасидан илмий тадқиқотлар олиб боришда, шунингдек «Халқаро хусусий ҳуқуқ», «Халқаро низоларни ҳал этиш», «Фуқаролик процессуал ҳуқуқи» ва «Иқтисодий процессуал ҳуқуқ»каби ҳуқуқий фанларини ўқитиш ва методик тавсиялар тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти қонун ижодкорлиги фаолиятида, хусусан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлаш ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнида, ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришда ҳамда олий юридик таълим муассасаларида халқаро хусусий ва оммавий ҳуқуқ фанларини ўқитишда хизмат қилади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда фойдаланилган:
чет эл ҳуқуқи судлар томонидан қўлланилиши ҳамда уни такомиллаштиришга доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 14-моддаси ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 13 ва 14-моддаларида ўз аксини топди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йил 19 июлдаги 02/819-сон далолатномаси). Ушбу таклиф чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш ҳамда уларнинг мазмунини аниқлаш зарурати, чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлашда судлар тегишли ваколатли органларга мурожаат қилиши ва аниклик киритиши, шунингдек экспертлар жалб этилиши доирасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга хизмат қилган;
чет эл элементи билан мураккаблашган муносабатлар билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган барча субъектларнинг манфаатларини чет эл ҳуқуқи томонидан ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш, уларнинг мазмунини аниклаш, императив нормалар ва оммавий тартиб тўғрисидаги изоҳни қўллашга доир нормаларни миллий қадриятлар ва манфаатлар асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги Ф-5464-сон фармойиши ва унинг асосида тайёрланган янги Фуқаролик кодекси лойиҳасида эътиборга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги далолатномаси). Ушбу таклиф чет эл элементи билан мураккаблашган муносабатлар билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган барча субъектларнинг манфаатларини чет эл ҳуқуқи томонидан ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилган;
халқаро даражада чет эл ҳуқуқи қўлланилиши коллизион нормалар ва ўзаролик принципларига асосланганлиги ҳамда халқаро хусусий ҳуқуқ доирасида коллизион, моддий ва процессуал нормалар ўзаро алоқадорлиги доирасида комплекс Коллизион ҳуқуқ кодексини ишлаб чиқиши зарурати бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ф-5464-сон фармойиши ва унинг асосида тайёрланган янги Фуқаролик кодекси лойиҳасида эътиборга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги далолатномаси). Ушбу таклиф Фуқаролик кодексида халқаро даражада чет эл ҳуқуқи қўлланилиши коллизион нормалар ва ўзаролик принципларига асосланишида ижобий кўриб чиқилишига хизмат қилган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 4 та илмий-амалий анжуманда, жумладан 2 та халқаро ва 2 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 11 та илмий иш, жумладан 7 та илмий мақола (2 та халқаро нашрларда) чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертация ҳажми 151 бетни ташкил этган.
ХУЛОСА
Ўзбекистон Республикаси халқаро хусусий ҳуқуқида чет эл ҳуқуқини қўллаш масалаларининг назарий ва амалий таҳлилидан келиб чиқиб, қуйидаги хулосалар қилинди:
Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикасининг «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги ҳамда «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги қонунлари халқаро тажриба асосида танқидий таҳлил қилиниб, миллий ҳакамлик судлари чет эл ҳуқуқини қўллаш ваколатига эка эмаслиги ва уларнинг фаолияти халқаро стандартларга жавоб бермаслиги намоён этилди ҳамда мазкур иккита қонунни ягона қонун остига бирлаштириб чет эл ҳуқуқини қўллаш ҳуқуқи ва механизми тўлиқ тартибга солиниши мақсадга мувофиқлиги асослантирилди.
«1161-модда. Қарши томон ва учинчи мамлакат ҳуқуқига ҳавола этиш.
Ушбу бўлим қоидаларига мувофиқ, чет эл ҳуқуқига ҳар қандай ҳавола этиш тегишли мамлакатнинг коллизион ҳуқуқига эмас, балки моддий ҳуқуқига ҳавола этиш деб қаралиши лозим, ушбу бўлимда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Жисмоний шахснинг шахсий қонунини, унинг ҳуқуқ ва муомала лаёқатини аниқлаш бўйича муносабатларни, шунингдек оила-мерос муносабатларини тартибга солиш чоғида чет эл ҳуқуқи қўлланилганда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқига қайта ҳавола этиш қабул қилинади».
«1160-модда. Чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлаш
Чет эл ҳуқуқини қўлланишда суд ёки бошқа давлат органи унинг нормалари мазмунини бу нормаларнинг тегишли хорижий давлатда расмий талқин этилиши, қўлланиш амалиёти ва доктринасига мувофиқ аниқлайди.
Суд ёки бошқа давлат органи чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлаш мақсадида ёрдам ва тушунтиришлар сўраб Адлия вазирлигига ва бошқа миллий ва хорижий ташкилотларга, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консулликлари ва хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги консулликларига мурожаат қилиши ёхуд экспертларни жалб қилиши мумкин.
Томонларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ талабларга кўра, чет эл ҳуқуқи нормаларининг мазмуни тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилиш мажбуриятини суд томонлар зиммасига юклаши мумкин.
Ишда иштирок этаётган шахслар ўз талаблари ёки эътирозларини асослаш учун ўзлари важ келтираётган чет эл ҳуқуқи нормаларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишга ва бу нормаларнинг мазмунини аниқлашда судга ёки бошқа давлат органларига бошқача тарзда ёрдамлашишга ҳақлидирлар.
Агар ушбу моддага мувофиқ кўрилган чора-тадбирларга қарамай, чет эл ҳуқуқи нормаларининг мазмуни оқилона муддатларда аниқланмаса, Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқи қўлланилади».
«1164-модда. Оммавий тартиб тўғрисидаги изоҳ
Ушбу бўлим қоидаларига мувофиқ қўлланилиши лозим бўлган чет эл ҳуқуқи нормаси, уни қўллаш оқибати Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ- тартиботи асосларига (оммавий тартибга) очиқ-ойдин зид келган ҳолларда, истисно ҳолати сифатида қўлланилмайди. Бу ҳолларда ушбу ҳуқуқнинг бошқа мувофиқ келувчи қоидаси, ёки зарурият бўлганда, Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқи қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси оммавий тартиби деганда Ўзбекистон Республикаси ижтимоий тузуми асослари, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида мустаҳкамланган асосий принциплари тушунилади.
Тегишли чет эл давлатининг ҳуқуқий, сиёсий ёки иқтисодий тизими Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий, сиёсий ёки иқтисодий тизимидан фарқланишигина чет эл ҳуқуқини қўллашни рад этиш учун асос бўлиши мумкин эмас».
Кўрсатилганлардан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 1165-моддасини қуйидаги таҳрирда баён қилиш таклиф қилинади:
«1165-модда. Бевосита кўлланиладиган нормалар
Ушбу бўлим қоидалари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг тўғридан тўғри чет эл элементига эга хусусий-ҳуқуқий муносабатларни, қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқдан қатъий назар, тартибга солувчи қатъий моддий нормалари (бевосита қўлланиладиган нормалар) амал қилишига дахлдор эмас.
Бирон-бир мамлакатнинг ҳуқуқи ушбу бўлим қоидаларига мувофиқ қўлланилганда, агар ана шу мамлакатнинг ҳуқуқига кўра бундай нормалар қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқдан қатъи назар, тегишли муносабатларни тартибга солиши лозим бўлса, суд бошқа мамлакатнинг ана шу муносабатлар билан узвий алоқада бўлган қатъий ҳуқуқ нормаларини қўллаши мумкин. Бунда суд бундай нормаларнинг вазифасини ва хусусиятини, шунингдек уларни қўллаш оқибатларини эътиборга олиши лозим».
«Томонлар суд процесси бошланишигача ва бошлангандан кейин процессуал ҳуқуқни танлаш тўғрисида ёзма битим тузиш ҳуқуқига эга. Бошқа давлатда амал қилувчи ҳуқуқ суд учун зарурлиги ва маълумлигига қараб исботланади. Чет эл ҳуқуқи нормаларини аниқлашда суд томонлар тақдим қиладиган далиллар билан чекланмайди, суд бошқа манбалардан фойдаланиш ва чет эл ҳуқуқи қўлланилиши билан боғлиқ зарур ҳаракатларни бажариш ваколатига эга».
фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш учун норманинг алоҳида аҳамияти;
суд кўрсатмаларига амал қилиши керак бўлган ҳуқуқий тизимнинг виждонлилик ва адолатлилик тасаввурлари нуқтаи назаридан тегишли нормани қўллашдан бош тортиш натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатлар таҳлили.
Кўрсатилганлардан келиб чиқиб, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекс қуйидаги мазмундаги норма билан тўлдирилиши лозим:
“***-модда. Чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунининг суд томонидан аникданиши
Қўлланилиши керак бўлган чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунининг аникданиши, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига мувофиқ ҳуқуқий ёрдам учун мурожаат қилиш орқали суд томонидан расмий тартибда амалга оширилади.
Қўлланилиши керак бўлган чет эл ҳуқуқи мазмуни тўғрисидаги сўров тегишли ташкилотларга ишнинг асосий ҳолатлари ва томонлар қўяётган талабларни кўрсатган ҳолда берилади. Агарда Ўзбекистон Республикасининг халқаро келишуви йўқлиги ёки бошқа судга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ҳуқуқий маълумотни расман олиш имконсиз бўлса, суд ўз қарорини қўлланилиши керак бўлган чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини тасдиқловчи бошқа манбаларга, шу жумладан ишда қатнашаётган шахслар тақдим қилган ҳужжатларга, ва мутахассислар хулосаларига мувофиқ асослашга ҳақли.
Суд тақдим қилинган далилларнинг мақбуллиги, алоқадорлиги ва асослилигини баҳолайди. Суд тарафларнинг розилиги билан ўз қарорини тақдим қилинган далилларга ёки қўлланилиши лозим бўлган чет эл ҳуқуқи мазмуни тўғрисида суд ихтиёрида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларга мувофиқ кўриб чиқиши ва асослаши мумкин. Суд чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш, мазмунини аниқлаш, баҳолаш ва шарҳлашга доир маълумотларни иш материалларига қўшиб қўйишга мажбур.
Агарда мазкур моддага мувофиқ кўрилган чораларга қарамасдан чет эл ҳуқуқи нормаларининг мазмуни оқилона муддатларда аниқланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқи қўлланилади.
Чет эл ҳуқуқи нормаларини кўрсатилган муносабатларга нисбатан нотўғри қўллаш ёки қўллашдан асоссиз бош тортиш моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллашнинг процессуал оқибатларини келтириб чиқаради”.
Буларнинг барчаси ҳамда диссертация доирасида ишлаб чиқилган бошқа қатор таклиф ва хулосалар Ўзбекистон Республикасида чет эл ҳуқуқини қўллаш самарадорлигини оширишга, миллий даражада ҳуқуқ устуворлиги, чет эл фуқаролари ва юридик шахслари қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлашга, хорижий инвесторлар ишончини ошириш ва инвестиция муҳитини яхшилашга, шунингдек мамлакатимизнинг турли ҳуқуқ устуворлиги рейтингларидаги кўрсаткичлари ошишига хизмат қилади.
Хозирги кунда сурункали нефритик синдром болаларда учрайдиган энг оғир буйрак касалликларидан бири бўлиб, тез авж олиши ва кўплаб асоратларнинг ривожланиши билан таърифланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, «…сурункали нефритик синдром буйрак патологиясининг болалик даврига хос асосий шакллари орасида 2-ўринни эгаллайди ва охирги 10 йил ичида сурункали нефритик синдром билан касалланиш барқарор ривожланиб, буйрак касалликларининг 36,8 фоизини ташкил қилади.»[1] Айни пайтда сурункали нефритик синдром билан хасталанган беморларда касалликнинг эрта диагностиканинг мураккаблиги сабабли ушбу касалликларга чалинган беморларни даволашнинг давомийлиги ва кечишини башорат қилишнинг оғирлиги, уларни ўз вақтида аниқлаш ва диагностика-даволаш жараёнини тўлиқ амалга ошириш мақсадида энг мақбул усулини танлаш, уларни қўллашнинг оптимал вақтини белгилаш ҳамда даволашнинг натижаларини баҳолаш нефрология амалиётида ечими топилиши зарур бўлган муаммо ҳисобланади.
Жаҳонда болаларда учрайдиган сурункали нефритик синдром ривожланиш механизмлари, эрта босқичда ташхислаш, даволаш ва профилактика усулларини такомиллаштиришга йўналтирилган қатор илмий тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Бу борада болаларда сурункали нефритик синдром кечишининг клиник лаборатор хусусиятларини аниқлаш, ўз вақтида ташхислаш, ушбу касалликнинг ривожланишига имкон берувчи омилларни бахолаш, металопротеиназа гурухига мансуб полиморф генлар аллел ва генотип ролини аниқлаш ва қон зардобидаги Цистатин С концентратцияси ўртасидаги боғлиқликни ўрганишга қаратилган илмий тадқиқотларни олиб бориш алохида ахамият касб этмоқда.
Мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, хусусан, болалар орасида буйрак касалликларни эрта ташхислаш, касалликнинг даволаш усулларини такомиллаштириш ва олдини олишга қаратилган кенг қамровли чора тадбирлар амалга оширилиб муайян натижаларга эришилмоқда. Бу борада «.мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг самарадорлиги, сифати ва оммабоплигини ошириш, шунингдек, касалликларни эрта ташхислаш ва даволашнинг юқори технологик усулларини жорий қилиш, патронаж хизматини яратиш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва касалликларни олдини олиш ва самарали ташхислаш»[2] вазифалари белгиланган. Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда болаларда сурункали нефритик синдромнинг ривожланишининг сабаблари ва патогенезини аниқлаш, ММП-9 полиморф генлари ва унинг ТИМП-2 тўқимавий ингибиторларининг касаллик ривожланишидаги ролини бахолаш, полиморф генларда ўзгариш борлиги ва бу касалликнинг сурункали формага ўтишига олиб келишини исботлаш, Цистатин Снинг миқдорини ўзгариши ва унинг эрта ташхислашдаги ўрнини асослаш орқали даволаш ва профилактиканинг индивидуал дифференцирланган дастурларни ишлаб чиқиш натижасида касаллик асоратларини ногиронликни ва ўлим кўрсаткичини камайтириш имконини беради.
Ушбу диссертация тадқиқоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ - 60-сонли “Янги Ўзбекистонни 2022-2026-йилларда ривожлантириш стратегияси тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сонли “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий–ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг VI. «Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Бугунги кунда айнан сурункали нефритик синдром кўп холларда сурункали гломерулонефрит натижасида ривожланиши изохланган бўлиб, унинг оғир кечиши ва кўплаб асоратларга сабаб бўлиши аниқланган (Макарова Т.П. 2019). Муаллифлар сурункали нефритик синдром ва сурункали гломерулонефритни МКБ-бўйича битта шифр (№ 03) белгиланганлигини кўрсатиб ўтган. Чунки сурункали гломерулонефритни морфологик шакли турли хил бўлиб, фақатгина биопсия йўли орқали аниқ ташхислаш мумкин. Шунинг учун кейинги 5-йил ичида “сурункали нефритик синдром” -термини ишлатилмоқда (Н.П. Шабалов-2019). Адабиётларга кўра, гломеруляр патологиянинг ривожланиш механизми, биринчи навбатда, иммунитетнинг Т-ҳужайрасининг генетик заифлиги натижаси ҳисобланади. Бу охир-оқибатда буйракнинг алоҳида қисмларини тиклаш жараёнларининг бузилишига олиб келади, яъни нефроннинг антигеник тузилишининг кейинги ўзгариши ва иммун комплексларнинг шаклланишида намоён бўлади. Ушбу жараёнда иммун комплексларнинг хужайрада тарқалиш тезлиги, нефритик синдромнинг патогенези масаласи очиқлигича қолишига олиб келади. (Вялкова А.А. 2019). Сурункали нефритик синдромнинг ривожланишида учта асосий механизмга аҳамият берилади: иммун, гемодинамик ва метаболик. Бироқ, нефритик синдромнинг ривожланишида бу омилларнинг биринчиси энг катта аҳамиятга эга бўлиб, фақат 90-йилларда гломерула ва периферик қонда иммун комплексларини аниқлаш ҳақида хабарлар тасдиқланиб, ушбу контцепция ишлаб чиқилиб, кейинчалик иммунокомплекс гломерулонефрит назарияси ишлаб чиқилди. (Смирнов А.В.2018) Сўнги йилларда касаллик патогенизада жараён ривожланишининг коптокча базал мембранасининг таъсирланган жойларида локализация қилиниши, организмга кўпроқ миқдорда антителло ҳосил қилувчи ҳужайралар антиген билан боғланиш ва иммун комплексини ҳосил қилиш учун антителалар ишлаб чиқариши кўрасатилган (Крутова А.С.2020).Бундан ташқари, комплемент тизимининг фаоллашуви мавжуд бўлиб, бу ўз навбатида нейтрофилларни гломерулага жалб қилади. Нейтрофиллар, базал мембрана соҳасидаги иммун комплексларнинг фагоцитози пайтида, лизосомал ферментларни чиқаради ва бу ферментлар матриксли металлопротеиназа деб аталиб, мембранага зарар етказади (Байко С.В 2020). Матриксли металлопротеиназа (ММП) мезангиал ҳужайраларнинг кўпайишини қўзғатади, бунинг натижасида гломеруляр ҳужайраларнинг патологик пролиферацияси ҳолати ривожланади. Ҳозирги вақтда матриксли металлопротеиназанинг 28-хил тури ўрганилган, буйрак касалликларида матриксли металлопротеиназа-9 (ММП-9) полиморф генлари муҳим аҳамият касб этади. (Чеботарева Н.В.2018) Ўзбекистонда нефритик синдром ривожланишида иммун тизимнинг ахамияти, касалликларининг ривожланиш хавфи юқорилигини билдирувчи маркерларни ўрганиш, яъни ўзгармас склеротик ўзгаришларга учраши ва бу организмнинг эрта сунъий овқатлантиришга ўтиши, экологик омиллар, турли аллергенларни ҳужайрага таъсири билан боғлиқлиги аниқланган (Каримжонов И.А.2019). Касаллик ривожланишида генетик мойиллик, тўқима даражасида ирсиятга таъсири борлиги муаммоси хозирги кунгача ҳали хам тўлақонли ўрганилмаган.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, сурункали нефритик синдром билан хасталанган болаларда ММП-9 полиморф генлари ва унинг ТИМП-2 тўқимавий ингибиторларининг ўрганиш касалликнинг диагностиканинг янги йўналишларини таъминлаб, даволаш схемаларини такомиллаштирга қаратилган илмий тадқиқотларни амалда бажариш имконини беради.
Диссертация тадқиқотининг диссертатсия бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Самарқанд давлат тиббиёт университети амалий тадқиқот лойиҳасининг илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ №01980006703 “Диагностика, даволаш ва профилактиканинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш” (2020-2022 йй.) мавзуси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади сурункали нефритик синдромнинг ривожланишида генетик омилларнинг аҳамиятини аниқлаш ва клиник кечиш хусусиятларини ёритиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: болаларда сурункали нефритик синдром кечишининг клиник лаборатор хусусиятларини аниқлаш; болаларда учрайдигин сурункали нефритик синдромда металопротеиназа-9 полиморф генлари, (ММП-9) хамда унинг тўқимавий ингибиторларининг (ТИМП-2) аллел ва генотип частоталарининг тарқалишини аниқлаш; болаларда сурункали нефритик синдромда ММП-9, ТИМП-2 полиморф генларининг аллели ва генотипи билан қон зардобидаги Цистатин С концентрацияси орасида боғлиқликни аниқлаш; ММП-9 (A-8202G) rs 11697325 ва ТИМП-2 (C536Т) rs 11551797 генларининг полиморф маркерларига қараб болаларда сурункали нефритик синдромнинг клиник хусусиятларини бахолаш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида Самарқанд вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказининг нефрология бўлимида сурункали гломерулонефрит билан оғриган 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган 102 нафар бемор болалар олинган.
Тадқиқотнинг предметини умумий клиник, лаборатор, биокимёвий ва ПЦР генотиплаш усули учун беморларнинг веноз қони, зардоби ва беморлар пешоби ташкил этган.
Тадқиқот усуллари. Тадқиқотда умумий клиник, инструментал, биокимёвий, турдибометрик, молекуляр генетик ва статистик усуллардан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: болаларда сурункали нефритик синдром кечишининг оғирлик даражаси клиник (аста-секин ривожланиши, диспепсия, қоринда огрик) ва қонда Цистатин С миқдори билан узаро боғлиқлиги аниқланган; илк бор сурункали нефритик синдромда ММП-9 (A-8202G) rs 11697325 генотипи учраган беморларда пролиферация жараёнининг кучайиши оқибатида склеротик учоқлар ривожланиши каслалликнинг клиник кечиши огирлашишига олиб келиши аниқланган; болаларда сурункали нефритик синдромда ММП-9 (A-8202G) rs 11697325 полиморф генлари ва унинг тўқимавий ингибиторлари ТИМП-2 (C536Т) rs 11551797 касалликни ташхислашда эрта диагностик маркер эканлиги исботланган; илк бор ММП-9 (A-8202G) rs 11697325 генларининг аллеллари ва G/G гомозиготали генотипи сурункали нефритик синдромли болаларда касаллик ривожланиш хавфини аниқлашда прогностик аҳамияти исботланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: болаларда сурункали нефритик синдром ривожланишини башорат қилишда ММП-9 (A-8202G) rs 11697325 полиморфизмининг AA, GG, AG нинг генотиплари ва ТИМП-2 (C536Т) rs 11551797 полиморфизмининг TT, CC, CT генотипидан фойдаланиш тавсия этилган; cурункали нефритик синдром билан оғриган болаларда ММП-9 (A-8202G) rs 11697325 ва ТИМП-2 (C536Т) rs 11551797 полиморф генларини баҳолаш, генетик индивидуалликка таянган ҳолда, профилактик стратегиянинг самарали усулини ишлаб чиқилган; cурункали нефритик синдром билан оғриган болаларда касалликни эрта ташхислаш ва даволашни ўз вақтида бошлаш мақсадида Цистатин С миқдорини аниқлаш, гломеруляр фильтрация тезлигини (ГФТ) ни аниқ баҳолаш мезони эканлиги исботланган; болаларда сурункали нефритик синдромни бахолашда, ММП-9 (A-8202G) rs11697325 полиморф генлари ва унинг тўқимавий ингибиторларининг ТИМП-2 (C536Т) rs 11551797 ўзгариши касалликнинг муҳим диагностик ва прогнозтик мезон сифатида тавсия этилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги тадқиқотда қўлланилган назарий ёндашувлар ва усуллар, олиб борилган тадқиқотларнинг услубий жиҳатдан тўғрилиги, етарли даражада беморлар сони танланганлиги, қўлланилган усулларнинг замонавийлиги, уларнинг бири иккинчисини тўлдирадиган клиник-лаборатор, инструментал, генетик ва статистик тадқиқот усуллари асосида болаларда сурункали нефритик синдромни эрта ташхислаш ва кечишини олдиндан прогноз қилишга қаратилган чора тадбирларнинг ўзига хослиги ҳалқаро ҳамда маҳаллий тажрибалар билан таққослангани, хулоса, олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан асосланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот ишининг илмий аҳамияти,, болаларда сурункали нефритик синдром ривожланишининг патогенетик механизмларини ёритиб бериш, симптомо- комплекс бахолаш, буйрак коптокчаларида яллиғланиш маркерлар даражасини аниқлаш, хужайранинг генетик заифлигини сурункали касалликни келиб чиқишидаги ўрнини аниқлаш, ўзбек миллатига мансуб болаларда ушбу патологиянинг ривожланишида генларининг ролини исботлаш ва генларнинг полиморф маркерлари ассоциациясига қараб касаллик кечишининг клиник хусусиятлари аниқлаш билан изоҳланади.
Тадқиқот ишининг амалий аҳамияти, сурункали нефритик синдром диагностикасининг қўшимча мезонлари сифатида ҳужайравий, генетик кўрсаткичларидан фойдаланиш бўйича тавсияларни асослаш, Цистатин С ва биохимиявий кўрсаткичлар асосида таклиф этилган алгоритмнинг моделида генетик маркерларни аниқлаш йўли билан сурункали нефритик синдром ни эрта ташхислаш ва прогноз қилиш усулларини такомиллаштириш орқали асоратларнинг олдини олиш билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Болалардаги сурункали нефритик синдромда матриксли металопротеиназа полиморф генлари, ҳамда унинг тўқимавий ингибиторларининг роли бўйича илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
сурункали нефритик синдромни ўз вақтида ташхислаш мақсадида малекуляр генетик текширишлардан фойдаланиш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Болаларда учрайдиган сурункали нефритик синдромда матриксли металопротеиназа полиморф генлари ҳамда унинг тўқимавий ингибиторларининг роли” услубий тавсияномаси тасдиқланди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 30 майдаги 8н-р/554 сонли маълумотнома). Тавсия етилган тавсияномалар болаларда сурункали нефритик синдром ривожланишини прогноз қилишда ва профилактик чора тадбирларни такомиллаштиришга имкон берган;
сурункали нефритик синдромни эрта ташхислаш ва прогнозлаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Болаларда учрайдиган нефритик синдромда клиник-лаборатор кўрсаткичлар динамикаси” (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 30 майдаги 8н-р/555 сонли маълумотномаси). Тавсия етилган тавсиянома болалардаги нефритик синдромни турли формаларида касалликни даволаш тактикасини оптималлаштиришга имкон берган;
олинган натижалар Соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятида, хусусан Республика Болалар Миллий тиббиёт марказида, Самарканд Давлат тиббиёт университетининг 1-клиникасида ва Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида амалга оширилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 нюндаги 8н-з/324-сон маълумотномаси). Олинган натижаларни амалиётга тадбиқ етилиши болаларда касалликни қайталаниш даражасини камайтиришга, касаллик асоратларини олдини олишга, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ва касалликни диагностикаси ва профилактикасига имкон яратган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 3 та халқаро ва 2 та республика илмий-амалий конференцияларда муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича 16 та илмий иш чоп этилган бўлиб, шу жумладан, 7 та мақола, шулардан 5 та республика ва 2 та хорижий журналларда, барчаси Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда эълон қилинган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, тўртта боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг ҳажми 120 бетни ташкил этади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда семизлик аҳоли ўртасида кенг тарқалган ва кўпайиш тенденциясига эга. «…Семизлик эрта ўлим хавфини сезиларли даражада оширади, бирламчи ҳамда қорин бўшлиғи аъзоларида ўтказилган турли хилдаги аралашувлардан кейин қорин чурралари пайдо бўлишига олиб келади...»1. Беморларнинг бундай контингенти жиддий ҳамроҳ касалликлар, жарроҳлик пайтида юзага келиши мумкин бўлган техник қийинчиликлар, шунингдек операциядан кейинги даврда асоратлар ривожланиш хавфи юқори бўлганлиги сабабли жарроҳлар учун маълум бир қийинчилик туғдиради. Шошилинч кўрсатмалар асосида амалга оширилган жарроҳлик амалиёти ушбу беморларда бир неча баробар юқори операцион хавф билан кечади. Чурранинг қайталанишига олиб келувчи, етарли ҳажмда бажарилмаган операция беморларнинг ҳаёт сифатини янада ёмонлаштиради, тўлиқ тузалиш ва нормал ҳаётга қайтиш имкониятига бўлган ишончни пасайтиради. Шу сабабли морбид семизлик ва вентрал чурра билан касалланган одамларга тиббий ёрдамни ташкил қилишни яхшилаш учун ушбу маълумотлар асос бўлган.
Жаҳон амалиётида ҳозирги вақтда семизлик билан боғлиқ касалликлар, шу жумладан вентрал чурра билан оғриганлар сони купаймоқда. Ушбу беморларда чурраларни жарроҳлик даволаш хусусиятлари, операциядан кейинги даврда юзага келиши мумкин бўлган асоратларни аниқлаш, уларни олдини олиш, операция муваффақиятини таъминлаш, шу билан бирга беморнинг даволанишга ва ҳаёт сифати яхшиланишига ишончини мустаҳкамлаш учун мақбул, рецидивсиз жарроҳлик усулини ишлаб чиқиши устида ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда мавжуд жарроҳлик мактаблари ва герниопластика усулларининг хилма-хиллиги, баъзида турли хил жарроҳларнинг бир хил муаммо бўйича қарама-қарши қарашлари, ушбу муаммо бўйича мавжуд билимларни тизимлаштириш ва тўғри баҳолаш зарурлигини белгиланган.
Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда, хусусан, морбид семизлиги бўлган беморларда вентрал чурраларни жарроҳлик йўли билан даволашни яхшилашда ижобий натижаларга эришилмоқда. Бу борада 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг еттита устувор йўналишига мувофиқ аҳолига тиббий хизмат куратиш даражасини янги босқичга кўтаришда «...бирламчи тиббий-санитария хизматда аҳолига малакали химзмат кўрсатиш сифатини яхшилаш...»2 каби вазифалар белгиланган. Ушбу вазифаларни амалга ошириш, жумладан, диагностика ва жарроҳлик тактикасини мақбуллаштириш орқали семизлиги бўлган беморларда вентрал чурраларни жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини яхшилаш, жарроҳлик даволаш усулларини такомиллаштириш устувор йўналишлардан биридир.
Мазкур диссертация тадқиқоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сон «Бирламчи тиббий- санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ва 2022 йил
28 январдаги ПФ-60-сон «2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида» ги Фармонлари, 2020 йил 10 ноябрдаги ПҚ-4887-сон «Аҳолининг соғлом овқатланишини таьминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида» ва 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ- 4891-сон «Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилган.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг VI. «Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Қорин бўшлиғи аъзоларидаги жарроҳлик аралашувлари ва жарроҳлик агрессиялари, симултан, кенгайтирилган, қўшма операциялар сонининг ортиши ва операция қилинган беморлар орасида III-IV даражали семизлик билан бўлган беморлар сонининг устунлиги ОКВЧ ҳолатларининг сезиларли ўсишига олиб келди (Berrevoet F. 2017). Куликов Н.А. (2018) фикрича операциядан кейинги жароҳатнинг битиши яхши кечганда ҳам тўқималарнинг прогрессив морфофункционал етишмовчилигига олиб келувчи морбид семизлиги бўлган беморларда ОКВЧ юзага келади, бу эса рецидив чурралари бўлган беморларга хос бўлиб, кейинчалик уларда чурра касаллиги ривожланади.
Вентрал чурранинг сабабларидан бири бу семизликнинг мавжудлигидир. Турли даражадаги семизлиги бўлган беморлар вентрал чурра билан бўлган барча беморларнинг 50 дан 70% гача қисмини ташкил қилса, морбид семизлик 34% беморларда кузатилади. Семизлик, бир томондан, чурра шаклланишига олиб келади, бошқа томондан – унинг белгиларини авж олдиради, яъни семизлик вентрал чурралар ривожланишида ва қайталанишида этиологик омил эканлиги шубҳасиз тан олинади. Герниопластикадан кейин қайталаниш частотаси 3-13% ни ташкил қилади, морбид семизликда 28% га етади (Baylón K., 2017). Физиологик жиҳатдан энг мақбул усул, шубҳасиз, чурра нуқсонини ёпишнинг аутопластик усулидир. Ҳозирги вақтда полипропилен ва политетрафлороэтилендан тайёрланган тўрли эндопротезлар кенг қўлланилмоқда. Бироқ, уларни амалда қўллаш имкониятлари кўпинча турли хил омиллар, шу жумладан операциядан кейинги асоратларнинг ривожланиши туфайли чекланган. Калиш Ю.И. (2015) фикрича, вентрал чурраларни даволашда долзарб муаммо бу эрта асоратлардир, чунки бу операциядан кейинги даврнинг узоқ давом этиши, беморнинг қўшимча маънавий ва жисмоний азобланиши ва мумкин бўлган ўлимнинг асосий сабабидир. Катта ва улкан вентрал чурраларни даволашда техник жиҳатлардан ташқари муҳим муаммолардан бири, қорин бўшлиғи босимининг ошиши бўлиб, бу қорин ичи гипертензия синдроми, нафас олиш ва юрак етишмовчилигининг ривожланишига олиб келади, бу эса операциядан кейинги дастлабки жараён кечишини сезиларли даражада ёмонлаштириб, ўлим частотасини оширади. Бошқа томондан Мухтаров З.М. (2014) фикрига кўра "қорин олд деворининг заифлиги, герниогенез жараёни қорин бўшлиғи босими ва қорин деворларининг унга қарши туриш қобилияти ўртасидаги мувозанатнинг бузилиши фонида юзага келади. Бошқача қилиб айтганда, бугунги кунда вентрал чурранинг шаклланиш жараёни кўплаб омилларнинг йиғиндисидир, уларнинг асосий ишлаш механизмлари ҚББ ошиши фонида жароҳатни битиши пайтида қорин деворининг бириктирувчи тўқима тузилмаларининг ишдан чиқишидир".
Бугунги кунда қорин бўшлиғи пластик жарроҳликда жуда кенг тарқалган пластика бу абдоминопластика хисобланади. Тери ва тери ости ёғ қаватининг кенг мобилизация қилиш апоневроз нуқсони ва атрофидаги тўқималарнинг ҳолатини баҳолаш, қўшимча чурралар ва заиф жойларни аниқлаш имконини беради. Аммо чуррани кесиш пайтида бир вақтнинг ўзида симултан аралашувни амалга ошириш жарроҳлар орасида ноаниқлигича қолмоқда. Кўпчилик семизлик операциядан кейинги чурралар ривожланишида доминант омил эканлиги ҳақидаги фикирга қўшиладилар ва фақат айрималри вентрал чурра пайтида тери тери ости ёғ қаватини олиб ташлаш зарурлигини таъкидлашади. Баъзи жарроҳлар вентрал чурра ва семизлик билан оғриган беморларда абдоминопластикани қўллаш операциядан кейинги даврни яхшилайди, асоратлар сонини камайтиради ва тез ва узоқ муддатли натижаларни беради деган фикрга қўшилишади.
Апоневрознинг яхлитлиги тикланганлиги сабабли, семизликнинг асосий сабабини бартараф қилмасдан нисбатан қулайлик яратилади. Лекин, шу билан бирга бошқача қарашлар ҳам мавжуд. Тери ости ёғ клетчаткаси барча шикастловчи таъсирларга ўта сезгир ҳисобланади, шу сабабли герниопластика билан симултан бажариладиган абдоминопластиканинг қарши тарафдорлари ўзларининг нуқтаи назарини гематома, инфекция ва некроз каби маҳаллий асоратлар частотасининг бир неча маротаба ошиши билан изоҳлайдилар. Барча усулларда абдоминопластика босқичи тери – ёғ тўқимасини етарлича ажратишни назарда тутади ва шу сабабли асоратлар юзага келади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, вентрал чурраси ва морбид семизлиги билан беморларда оптимал хирургик даво чораларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ қилиш вазифаси устувор ҳисобланади.
Диссертация мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 5436– 012000262 рақамли «Жарохатлар, хирургик касалликлар ва ўсмаларнинг профилактикаси, диагностикаси ва даволашнинг замонавий технологияларини яратиш ва жорий этиш» (2019–2023 йй.) мавзусидаги илмий–тадқиқот ишлари режасига мувофиқ бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади герниоалло- ва абдоминопластиканинг тактик асослаш, техник жиҳатларини мақбуллаштириш орқали вентрал чурра ва морбид семизлиги бўлган беморларнинг жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат, бўлган.
Тадқиқот вазифалари: вентрал чурра ва морбид семизлиги бўлган беморларда компютертомографик герниоабдоминометрия маълумотларига кўра қорин олдинги деворининг таранглашган ва таранглашмаган пластика усулларини танлаш меъзонларини аниқлаштириш; тавсия этилган пневматик белбоғ – бандажни операциядан олдин қўллаш орқали беморларни қорин ички босими ошишига мослаштириш самарадорлигини баҳолаш; операция вақтида ва ундан кейинги асоратлар ривожланиш хавфини камайтириш мақсадида герниопластиканинг таранглашмаган усулларини бажариш техник жиҳатларини такомиллаштириш; вентрал чурра ва абдоминоптоз билан беморларда герниоалло- ва абдоминопластикаусулини танлаш, ҳамда операциядан олдинги тайёрлаш алгоритмини ишлаб чиқиш; вентрал чурра ва морбид семизлик билан беморларда қўшма герниоалло- ва абдоминопластика клиник самарадорлигини асослаш.
Тадқиқот объекти сифатида стационар даволанишда бўлган вентрал чурра ва морбид семизлиги бўлган 121 нафар бемор олинган.
Тадқиқот предметини гернио- ва абдоминопластикани танлашда дифференциал ёндашув орқали морбид семизлик билан қўшилиб келган вентрал чурраларни комплекс текшириш ва жарроҳлик даволаш натижаларини таҳлил қилиш ташкил қилган.
Тадқиқот усуллари. Тадқиқот мақсадига эришиш ва вазифаларни ҳал қилиш учун қуйидаги тадқиқот усуллари қўлланилган: умумий клиник, биокимёвий, инструментал ва статистик усуллар.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: операциядан олдин қорин олд деворидаги нуқсонлар топографиясини ва чурра ҳажмини қорин бўшлиғи ҳажмига нисбатини аниқлаш, ҳамда пластиканинг энг мақбул усулини танлаш имконини берувчи компютер томографик герниоабдоминометриянинг юқори информативлиги исботланган; беморларни герниоаллопластикадан кейин кузатилиши мумкин бўлган қорин ички босимининг ошишига мослаштириш, ҳамда компартмент – синдром профилактикасининг тавсия этилган усулини қўллаш самарадорлиги асосланган; абдоминоптоз билан бўлган W3-W4 ўлчамдаги вентрал чурраларда герниоаллопластиканинг таранглашмаган усулларини абдоминопластика билан бирга бажаришнинг тактик ва техник жиҳатлари такомиллаштирилган; чурра ва абдоминоптоз ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда беморларда қўшма герниоалло- ва абдоминопластика усулини танлаш, ҳамда адекват операциядан олдинги тайёрлаш алгоритми ишлаб чиқилган; операциядан кейинги эрта ва кечки даврдаги даволаш натижалари асосида вентрал чурра ва морбид семизлик билан беморларда қўшма герниоалло- ва абдоминопластика бажариш лозимлиги клиник жиҳатдан асосланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: чурра қайталанишининг асосий сабаби герниоаллопластикадан кейин қорин ички босимининг ошиши ва оғирлик кучи таъсири остида имплантни пастга силжитиб, протез юқори соҳаларидаги қорин олд деворининг зайиф жойларини очилишига олиб келувчи тери – ёғ фартугини катта миқдорда қолдириш эканлиги аниқланган, шунингдек, III-IV даражали яққол абдоминоптоз билан беморларда жароҳатнинг йиринглаши ва имплантнинг кўчиб тушиши ҳам чурра қайталаниш сабаби бўлганлиги аниқланган;
эндопротезни комбинациялашган «onlay+sublay» имплантацияси орқали герниоаллопластиканинг таранглашмаган усулини абдоминопластика билан биргаликда қўллаш техник жиҳатларининг такомиллаштирилиши касаллик рецидивини олдини олиш имконини бериши асосланган;
қорин чурралари ва абдоминоптоз билан беморларда қўшма герниоалло- ва абдоминопластика бажариш клиник самарадорлиги қорин бўшлиғидан ташқари ва жароҳатга оид асоратларнинг қисқариши, семизлик даражасининг пасайиши, ташқи нафас кўрсаткичларининг яхшиланиши, артериал қон босим ва қандли диабет юқори даражаларининг пасайиши орқали асосланган; Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги тадқиқот ишида назарий ёндашув ва усулларнинг тўғри қўлланиши, беморларни текширишда замонавий, амалиётда кенг қўллланиладиган клиник, лаборатор ва
инструментал текшириш усуллари, биокимёвий ва статистик маълумотларга асосланиб бир-бирини тўлдириши, олинган маълумотларнинг хорижий ва ватандош тадқиқотчилар олган маълумотлар билан таққосланиши, олинган натижалар ва хулосаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланишига асосланган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти вентрал чурра ва семизлик бўлган беморларни ташхислаш ва жарроҳлик даволаш хусусиятларини ўрганишга катта ҳисса қўшилганлиги, вентрал чурра ва морбид семизлиги бўлган беморларни герниопластикадан кейин юрак-қон томир ва нафас олиш тизимларини интраабдоминал гипертензияга мослаштириш учун операциядан олдин тайёрлашнинг модификацияланган пневматик камар-бандаждан фойдаланиш усули ишлаб чиқилганлиги, морбид семизлиги бўлган беморларда қорин олд деворини тиклашнинг техник жиҳатлари такомиллаштирилганлиги, йўлдош касаллик сифатида семизлик ва абдоминоптоз бор беморларда протез фиксациясининг қорин олд деворини тикиш босқичини техник жиҳатларини мақбуллаштириш учун "жароҳат кенгайтиргич" асбоби такомиллаштирилганлиги. вентрал чурралар ва морбид семизлик сабабли гернио- ва абдоминопластикадан сўнг жисмоний, руҳий ва ижтимоий кундалик фаолият аҳамиятларини фарқлашда беморларнинг ҳаёт сифатини баҳолаш кўламини специфик унификацияси учун клиник ва инструментал мезонлар аниқланганлиги билилан асосланган.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти пневматик камар-бандажнинг мослаштириладиган модели ишлаб чиқилган бўлиб, бу морбид семизлиги бўлган беморларда вентрал чурра жойлашган жойи ва ўлчамидан қатъи назар, қорин бўшлиғи босими ошишига операциядан олдин мослаштириш самарадорлигини оширганлиги, бу операциядан кейинги асоратларни ривожланиш хавфини камайтириш имконини берганлиги, морбид семизлиги бўлган беморларда операциянинг имплантни фиксация қилиш босқичларида жароҳат кенгайтиргичнинг қўлланилиши, ҳамда қорин бўшлиғи аъзоларини
зарарланишини олдини олиш учун пневматик қурилманинг қўлланилиши реконструктив пластик операия ўтказишни енгиллаштирганлиги, гернио- ва абдоминопластикани биргаликда қўлланилиши вентрал чурра ва морбид семизлиги бўлган беморларда эстетик ва функционал ҳолатини анча яхшилайди, беморлар ҳаёт сифатини яхшилайди, буни эса тавсия этилган дастур асосида аниқланган объектив ва субъектив белгилар исботланганлиги билан асосланган.
Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Вентрал чурралар ва морбид семириш бўлган беморларни ташхислаш ва жарроҳлик даволашни яхшилаш бўйича илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
“Морбид семизлиги бўлган беморларда вентрал чурралар юзасидан герниоаллопластиканинг техник жиҳатлари" (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-р/905-сонли маълумотномаси), "Вентрал чурралар ва семириш бўлган беморларни жарроҳлик даволашни танлаш мезонлари" (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-р/906-сонли маълумотномаси) услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган. Тавсия этилган тавсияномалар вентрал чурра ва морбид семириш бўлган беморларни жарроҳлик даволаш тактикасини танлашни оптималлаштиришга имкон берган;
вентрал чурра ва семириш бўлган беморларга ташхис қўйиш ва жарроҳлик даволаш сифатини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига киритилган, хусусан, Самарқанд Давлат тиббиёт университети 1-клиникасининг жарроҳлик бўлимида, Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Жиззах вилояти Ш.Рашидов туман тиббиёт бирлашмасида жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 октябрдаги 8н-р/368-сонли маълумотномаси). Вентрал чурра ва морбид семириш бўлган беморларни жарроҳлик даволашнинг тактик-техник жиҳатларини такомиллаштириш орқали тадқиқот натижаларини жорий қилиш операциядан кейинги асоратларнинг умумий частотасини 14,8% дан 8,9% гача, шу жумладан яра асоратларини 11,1% дан 4,5% гача ва қорин
бўшлиғидан ташқари асоратларни 7,4% дан 4,5% гача камайтиришга имкон берди, шунингдек, гернио- ва абдоминопластиканинг турли вариантларда кейин жарроҳлик даволаш ва реабилитация даврлари давомийлигини ишончли тарзда камайтиришга имкон берган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 13 та илмий-амалий конференцияларда тақдим қилинган, жумладан 11 та халқаро ва 2 та маҳаллий илмий-амалий анжуманларда маъруза қилинган ҳамда муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 24 та илмий иш чоп этилган бўлиб, шулардан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертацияларни асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 10 та мақола, жумладан 8 таси маҳаллий ва 2 таси хорижий журналларда нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, тўрт боб, хулоса, амалий тавсиялардан ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан ташкил топган. Диссертация ишининг ҳажми 107 бетни ташкил этган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, шикастланишнинг техноген омиллари интенсивлигининг ошиши туфайли қўшма шикастланишларга олиб келадиган политравмаларнинг улуши доимий равишда ошиб бормоқда. Борган сари ушбу жароҳатлар қўшма шикастланишлар характерига эга бўлиб қолмоқда. Жароҳатлар хирургиясининг сезиларли ютуқларига қарамай, политравма бўлган беморларда ногиронлик ва ўлим даражаси, «...уларнинг катта қисми чаноқ суяклари ва узун суякларнинг синиши 3,8дан 45,3%гача…»[1] тўғри келиб, шок, тромбоэмболия, пневмония ва нейротрофик асоратлар тез-тез кузатилмоқда. Ушбу жарроҳлик амалиёти самарасини яхшилаш зарурияти ва ушбу муаммонинг долзарблигини тасдиқлайди.
Ҳозирги кунда дунёда чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини ташҳислаш ва даволаш бўйича қатор илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бу борада чаноқ суяги ва сон суягининг қўшма шикастланишларии билан организмдаги метаболик бузилишларнинг умумий ривожланишида комплекс диагностика, эрта аниқлаш, асоратларни олдини олиш ва даволаш сифатини оширишга асосий эътибор қаратилган. Кегайли қурилмалар орқали ташқи ва ички остеосинтез усуллари ишлаб чиқилмоқда; суяк трансплантати ёрдамида жарроҳлик усуллари; чаноқ ҳалқасининг олд ва орқа қисмларини комбинацияланган остеосинтез усуллари такомиллаштирилмоқда; суяк остеосинтезининг минимал инвазив тежамкор усуллари; блокланган интрамедуляр гамма штифтларидан фойдаланиш; сакроилиак бўғимларнинг шикастланишлари учун жарроҳлик усулида даволашнинг транспедикуляр тизими қўлланилмоқда. Сўнгги йилларда каминвазив жарохлик усулларининг кенгайиши ва янги ахборотларга асосланган юқори технологияли диагностиква даволашнинг самарадорлиги хамда тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифати тўғрисида операцияларни амалга оширишнинг мураккаблик даражасининг таъсири масаласига тобора кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Беморларда чаноқ ва сон суяклари қўшмашикастланишларини аниқлашдаянада самарали, каминвазив усуллар ёрдамида ташхислаш ва хирургик даволашга оид такомиллаштирилган усулларни ишлаб чиқиш, ушбу оғир тоифадаги жабрланувчиларни даволаш натижаларини яхшилаш зарурияти борлигини тасдиқлайди.
Бугунги кунда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими, хусусан, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар нуқтаи назаридан, шошилинч тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган «...тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, шу жумладан, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янги босқичга кўтариш...»[2] каби вазифалари белгиланган. Уш бу вазифаларниамалга оширишда янада чуқуроқ аниқлаш ҳамда такомиллаштириш ва мохиятиникенгайтириш муҳим аҳамият касб этамоқда. Оёқ-қўллар узун суяклари жароҳатларида шок ва леталлик хамда чаноқ-сон суякларининг қўшма жароҳатлари туфайли ногиронлик даражасини пасайтиришда тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, диагностика ва даволашда замонавий технологиялардан фойдаланиш катта аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-4985-сон «2017-2021-йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2021 йил 26 июлдаги ПҚ–5198-сон «Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ҳамда мазкур соҳада қабул қилинган бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажаришда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожланишининг VI. «Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишларига мувофиқ амалга оширилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида асосий муаммони назорат қилиш жуда қийин бўлган ностабил гемодинамика ва қорин бўшлиғида массив қон кетиш, плевра ва чаноқ аъзоларидан қон кетиши фонида травматик шок холатлари ҳисобланади (Petrone P., Rodriguez-Perdomo M., Perez-Jimenez A., Ali F., 2019; Загородний Н.В., Колесник А.И., Лазарев А.Ф., 2020). Чаноқ ва сон суякларининг гемодинамик жиҳатдан ностабил шикастланишлари мураккаб юқори энергияли шикастланишлардир. Кўпгина ҳолларда, оғир жароҳати бўлган бу беморларда қўшимча жароҳатлар мавжуд бўлиб, улар ҳам травматологнинг эътиборини талаб қилади (Чегуров О.К., Менщиков И.Н., 2018; Mikdad S., van Erp I.A.M., El Moheb M., Fawley J., Saillant N., King D.R., 2020; Do W.S., Forte D.M., Sheldon R.R., Weiss J.B., 2019). Бироқ, бу беморлар кўпинча оғир ҳолатда бўлиб, бир неча дақиқада ўрнатилиши керак бўлган мультидисиплинар ёндашувга муҳтож. Бу эса далилларга асосланган даволаш алгоритмини талаб қилади. Шу муносабат билан, ностабил чаноқ суяклари синишларини даволаш биринчи навбатда гемодинамик жиҳатдан эҳтиёткорлик билан реанимация қилиш, механик стабилизация керак деб хисобланади (Jarvis S., Kelly M., Mains C., Corrigan C., Patel N., Carrick M., 2019; Mi M., Kanakaris N.K., Wu X., et al., 2016).
Муаллифларнинг фикрича, чаноқ ва оёқ-қўл суяклари синиши билан оғриган беморларни даволашда муҳим масала гемодинамикаси ностабил бўлмаган беморларда синишларни эрта барқарорлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳисобланади (Valiev E., Muminov Sh., Ismailov A., Mirdjalilov F., Karimov B., 2021). Муаллифлар жароҳатдан кейинги соатларда жарроҳлик усулида даволашни тавсия қиладилар. Чаноқ суяги ва оёқ-қўл суяклари синишларини жарроҳлик йўли билан даволашда кенг тарқалган ташқи фиксатор қурилмалари билан маҳкамлаш интрамедуллар остеосинтез усули (Дурсунов А.М., Саидиахматхонов С.С., Раҳимов А.М., Каримов Х.М., Қобилов Р.К., Хошимов Р.А., 2018) нисбатан соддалиги ва минимал травма етказиши билан ажралиб туради. Адабиёт маълумотларини ўрганиб чиқиб, шундай хулосага келишимиз мумкинки, қўшимча шикастланишда чаноқ ва сон суякларининг шикастланиши диагностикаси ва даволаш сифати сезиларли даражада яхшиланган (Мусаев Т.С., 2013; Хажибоев А.М., Тиляков А.Б., Валиев Э.Ю., 2017).
Ҳозирги вақтда дунёда қўшма травмада қўл-оёқ жароҳатларининг диагностикаси ва даволашини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар давом этмоқда, жумладан, қўшимча жароҳати бўлган беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда минимал инвазив жарроҳлик аралашувларни оптималлаштириш; шок билан боғлиқ жароҳатлари бўлган беморларга жарроҳлик ёрдами кетма-кетлиги ва ҳажмини яхшилаш (Борозда И.В., Борозда М.И., 2021; Rommens P.M., Nolte E.M., Hopf J., Wagner D., Hofmann A., Hessmann M., 2020; Berger-Groch J., Lueers M., Rueger J.M., 2020); турли тиббий ёндашувлар орқали тез тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш; тез тиббий ёрдамнинг турли босқичларида эрта ва сифатли тиббий ёрдамни такомиллаштириш (Stahel P.F., Burlew C.C., Moore E.E., 2017; Lee M.A., Yu B., Lee J., Park J.J., Lee G.J., Choi K.K., 2019); ёғли ва тромбоэмболик ва юқумли асоратларнинг патогенетик механизмида жарроҳлик аралашувларни эрта прогнозлаш, ташҳислаш ва такомиллаштириш орқали асоратларни камайтириш муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга, чаноқ ва сон суяклари синганлигини аниқлашнинг янада самарали, хавфсиз ва арзон усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, жарроҳлик аралашувлар вақтини аниқлаш, шунингдек, даволаш ва диагностика босқичларини оптималлаштириш даволаш натижаларини яхшилаш учун муҳим ҳисобланади (Bruns B.R., Morris D.S., Zielinski M., 2016; Lindsay A., Tornetta P., 2016; Kim E.M., Luke P.H., 2020).
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг АДСС 4.3 «Чаноқ суягининг комбинацияланган шикастланишлари ва сон суяги синишларини комплекс диагностика ва даволаш усулларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш» илмий-тадқиқот режаси хамда Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий тадқиқотлари режалари доирасида амалга оширилган.
Тадқиқотнинг мақсади чаноқ ва сон суяклари қўшма шикастланиши билан бўлган беморларда жароҳат ва беморнинг умумий ҳолатининг оғирлик даражасини ҳисобга олган ҳолда жарроҳлик йўли билан даволашнинг тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: чаноқ ва сон суяклари қўшма шикастланишларининг тузилиши ва статистикаси, даволаш натижасига таъсир қилувчи сабаблар ва омилларни таҳлил қилиш; жабрланувчиларни эрта госпитал босқичида - жароҳатнинг оғирлиги ва аҳволининг оғирлигини ҳисобга олган ҳолда тез тиббий ёрдам кўрсатиш кўламининг, вақти ва усулларига қараб даволаш тактикасини ишлаб чиқиш; чаноқ ва сон суяклари қўшма шикастланишларида тиббий ёрдам кўрсатишнинг дастлабки босқичида минимал инвазив остеосинтезни амалга ошириш учун такомиллаштирилган ташқи фиксацион қурилма ишлаб чиқиш; даволашнинг турли босқичларида чаноқ ва сон суяги қўшма жароҳатлари билан бўлган жабрланувчиларга ёрдам бериш учун тиббий ва диагностика алгоритмини ишлаб чиқиш; чаноқ суяги ва сон суягининг қўшма жароҳатлари билан жабрланганларга ёрдам кўрсатишда анъанавий ва тавсия этилган даволаш тактикасининг эрта ва узоқ муддатли натижаларини қиёсий баҳолаш;
Тадқиқотнинг объекти Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Самарқанд филиалида 2016-2021 йилларда чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишлари билан даволанаётган 130 нафар бемор олинган.
Тадқиқотнинг предмети Жарохатнинг оғирлик даражасини баҳолаш тизими, стерженли ташқи фиксация қурилмалари, каминвазив остеосинтез усулларидан фойдаланган ҳолда бажарилган дифференциялшган даволаш-диагностик тактикаси натижалари ҳисобланади.
Тадқиқотнинг усуллари клиник, инструментал (рентгенологик, мультиспирал компьютер томографияси, ультратовуш, лаборатория) ва статистик усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: чаноқ ва сон суяклари қўшма шикастланишлари, ҳамда уларнинг алоҳида синишларининг тузилиши ва частотасини бахолаш орқали амалга ошириладиган асосий тактик ва техник жиҳатлари аниқланган; анъанавий клиник ва диагностика стандартлари асосида, чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини даволашдаги қониқарсиз натижаларнинг ривожланиш белгилари аниқланган, шунга биноан сегментар жароҳатларнинг тури ва характерини ҳисобга олган ҳолда жабрланганларнинг динамикадаги ахволи ва кутиладиган натижаларда тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжудлиги исботланган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини эрта даврида барқарор функционал миниинвазив остеосинтези учун ташқи фиксация қурилмаси такомиллаштирилган, шунингдек жаррохлик амалиётига кўрсатмаларни кенгайтириш имкониятлари исботланган; такомиллаштирилган ташқи фиксацияловчи стерженли қурилма комплектацияси техник афзалликлари исботланган, унинг чаноқ ва сон суяклари синишларида алоҳида қўлланиладиган вариантлари ёрдамида шокка қарши шошилинч муолажаларнинг самарали стабилизацияси ва суяк бўлакларини якуний репозиция қилиш имкониятлари ишлаб чиқилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари: қўйидагилардан иборат чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида такомиллаштирилган диагностик мезонлари комплексидан фойдаланилган ҳолда жароҳатлар характерини баҳолаш, сифатини ошириш ва оптимал равишда даволаш тактикаси исботланган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида ташқи ва ички остеосинтезнинг миниинвазив усулларини қўллашга асосланган даволаш тактикаси беморларда асоратларнинг келиб чиқиши ва частотасига таъсир қилувчи асосий омиллари аниқланган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини даволашда, чаноқ суяги синишларининг нафақат олд қисми, балки чаноқ ҳалқасининг ён ва орқа қисмларида барқарор фиксацияга эришишга, хамда, бир вақтнинг ўзида суяк синиқлари репозиция усулини амалга оширишга имкон берувчи махсус ташқи фиксацион қурилмаси ишлаб чиқилган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишлари учун жарроҳлик усулида даволашнинг кетма-кетлиги ва тактик алгоритми ишлаб чиқилган бўлиб ушбу тоифадаги беморларда яхши ва қониқарли натижаларга эришиш имконияти исботланган;
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Клиник текширувлар натижаларининг ҳаққонийлиги, беморлар сонининг етарлилиги, диагностика ва даволашнинг замонавий усуллари, нурли (рентгенологик ва МСКТ), ультратовушли текширув натижалари ва статистик таҳлил қилинганлиги билан асосланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида ташқи фиксацияловчи стерженли қурилманинг такомиллаштирилиши хамда барқарор функционал миниинвазив остеосинтезни амалга оширишга имкон берувчи, даволаш тактикасини танлаш ва кейинги турли асоратларнинг ривожланиш эҳтимолини камайтириши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини самарали ташхислаш ва даволашнинг эрта даврида тактик жихатларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш, бунинг натижасида операциядан кейинги асоратларини сезиларли даражада камайтириш, ўз навбатида ногиронлик ва стационарда даволашнинг умумий давомийлигини қисқариши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида беморларга ёрдам кўрсатишнинг жарроҳлик жиҳатларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида: чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида даволаш учун ишлаб чиқилган «Чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларда даволашда қўлланиладиган қурилма»га Россия Федерациясининг Интеллектуал мулк агентлиги патенти олинган (патент IAP 2749897 18.06.2020). Олинган натижалар беморларни жарроҳлик даволаш тактикасини такомиллаштириш, касалхонага ётқизиш муддатини ва операциядан кейинги реабилитация даврини қисқартириш, беморларни минимал иқтисодий ҳаражатлар билан даволаш имкониятини таъминлаш имконини берган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини диагностикаси ва даволаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида «Чаноқ суяги ва сон суягининг қўшма жароҳатлари билан жабрланганларни даволаш методикаси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 31 августидаги 8н-з/288-сон маълумотномаси). Олинган натижалар чаноқ суяги ва сон суяклари жароҳати билан оғриган беморларни диагностикаси ва реабилитацияси сифатини яхшилаш имконини берган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини диагностикаси ва даволаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида «Чаноқ ва сон суягининг қўшма жароҳатлари билан жабрланганларга аҳволининг оғирлигини ҳисобга олган ҳолда ёрдам кўрсатиш тактикаси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 31 августидаги 8н-з/288-сон маълумотномаси). Олинган натижалар жароҳатнинг оғирлиги ва бемор аҳволининг оғирлигига қараб чаноқ ва сон суяклари жароҳатларини даволашда тактик ва техник жиҳатларни яхшилаш имконини берди.
Чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини диагностикаси ва даволаш натижаларини яхшилаш бўйича тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, жумладан Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиаллари амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 2 декабрдаги 08-09/18979-сон хулосаси). Олинган натижалар чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини ташҳислаш ва даволашнинг замонавий самарадор усулларини такомиллаштиришга ҳамда узоқ муддатли функционал натижаларнинг 66,1% дан 92,6% гача яхшилаш имконини берган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 7 та илмий-амалий конференцияларда, жумладан 3 та халқаро ва 4 та республика конференцияларида муҳокама қилинган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертатсия мавзуси бўйича 14 та илмий ишлар чоп этилган, шундан 6 та мақола Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан докторлик диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этиш учун тавсия этилган илмий нашрларда, шундан 4 таси республика ва 2 таси ҳорижий журналда чоп этилган.
Диссертация тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, бешта боб, хотима, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертация хажми 111 бетни ташкил этади.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Aҳолининг қариши, кўплаб касалликларнинг сурункали жараёнга ўтиши ва ташхислар сонининг ортиши туфайли полипрагмазияга кўп йўл қўйилмоқда. Мураккаб тиббий муаммолари бўлган беморларни тўғри дори-дармонлар билан даволаш клиник натижаларни, ҳаёт сифатини ва умр кўриш давомийлигини яхшилаши мумкин бўлса-да, полипрагмазия туфайли дори воситаларининг ножўя таъсирлари хавфининг ошиши билан айрим холларда касалхонага ётқизиш ва ҳатто ўлимга олиб келадиган даражада жиддийлашмоқда. Шу сабабли, дори воситаларини фақат тегишли кўрсатма бўлганда бошлашни, беморларни даволаш натижасида юзага келиши мумкин бўлган фойда ва асоратлардан тўлиқ хабардор бўлишини ва беморларнинг дори-дармонларни қабул қилиш режимига мувофиқлигини таъминлаш учун мунтазам равишда текширилишини таъминлайдиган тизимларга эга бўлиш ўта муҳим бўлиб ҳисобланади.
COVID-19 пандемияси даврида натижага эришиш учун, вирус юққан беморлар аҳволини яхшилаш, тана ҳароратини тушириш, нафас олишини яхшилаш, балғам кўчиришига ёрдамлашиш, суяклардаги оғриқни қолдириш ва ҳоказолар учун ҳаддан ташқари полипрагмазияга йўл қўйилди ва бунинг натижасида ўлимларнинг асосий қисми ва бугунги кунгача одамлар саломатлигидаги муаммолар, ногиронлик сабаблари ҳам дори воситаларини асоссиз қўллаш оқибатидир. Дори воситаларини буюришда бир томонлама ёндашув ўлим ҳолатларининг кўпайиши ва ногиронликнинг асосий сабаблари бўлиб ҳисобланади. Полипрагмазия хавфи заиф гуруҳларда, шу жумладан диабет ва ревматик касалликлар каби илгари мавжуд бўлган касалликларга эга бўлганларда ва кекса беморларда юқори бўлади. 1 Қариялар уйларида яшовчи беморлар ва уйда бўлмаган беморларда ҳам полипрагмазиядан келиб чиқадиган асоратлар хавфи юқори. Яллиғланишга қарши дори воситалари билан боғлиқ ошқозон-ичак трактининг асоратлари учун хавф омиллари бир қатор назорат ва тажриба гурухи тадқиқотлари натижаларига кўра аниқланган, бошқалар яллиғланишга қарши дори воситаларларни қабул қилган ва ушбу дориларни ишлатмайдиган беморларни текшириш натижаларини солиштирадилар. Мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, хусусан, ҳазм аъзоларининг функционал ва органик фаолиятини бузилиши касалликлари ва унинг асоратларини камайтириш, шунингдек, касалликнинг даволаш усулларини такомиллаштириш ва олдини олишга қаратилган кенг қамровли чора тадбирлар амалга оширилиб муайян натижаларга эришилмоқда. Бу борада 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг еттита устувор йўналишига мувофиқ аҳолига тиббий хизмат курсатиш даражасини янги босқичга кўтаришда «...бирламчи тиббий-санитария хизматида аҳолига малакали хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш 2 ...» каби вазифалар белгиланган. Ушбу вазифадан келиб чиққан ҳолда оқ зотсиз эркак каламушлар меъдасининг кардиал, туби, тана ва пилорик қисмлари девори тузилишининг қиёсий морфологик ва морфометрик таҳлили, меъда девори таркибий тузилмаси бўлган, шиллиқ қавати ва шиллиқ ости асоси морфологик ва морфометрик таҳлили, уларнинг экспериментал полипрагмазия шароитида ўзгаришларини баҳолаш натижасида касалликларининг профилактикасини ишлаб чиқиш, ҳамда даволаш тадбирларини такомиллаштириш орқали касаллик асоратлари натижасида юзага келадиган ногиронлик кўрсаткичларини камайтириш имконини берган. Мазкур диссертация тадқиқоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сон «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ва 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон «2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида» ги Фармонлари, 2020 йил 10 ноябрдаги ПҚ-4887-сон «Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида» ва 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4891-сон «Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилган. Тадқиқотнинг Республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги.
Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг VI. «Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Полипрагмазия – муаммоси дунёнинг ривожланган мамлакатлари, хусусан Англия, Германия, Италия, АҚШ, Франция каби давлатларда кекса ёшли аҳоли фоиз миқдори ошиб бориши, касалликларга чалинганлар сони ортиши ва шифокорларга сурункали касалликларни бошқариш бўйича далилларга асосланган кўрсатмаларга риоя қилишни кучайтириш орқали курашиш, ишлари олиб борилмоқда. Полипрагмазияда кўплаб изланишлар олиб борилишига қарамасда ҳазм найининг марказий аъзоси бўлган меъда тўғрисида маълумотлар адабиётларда жуда ҳам кам келтирилган. Дунёнинг ривожланган мамлакатлари, хусусан Буюк Британияда аҳолининг ёши ошгани сайин, сурункали касалликларга чалинганлар сони ортиб бормоқда ва шифокорларга сурункали касалликларни бошқаришбўйича далилларга асосланган кўрсатмаларга риоя қилишни кучайтириш ортмоқда [Guthrie B, et al., 2015]. Меъданинг пилорик қисми стенозида орган девори силлиқ мушак тўқимаси нейромиоцитларининг ҳажми катталашади, меъда деворларининг силлиқ мушак компонентининг ҳаракат фаоллиги пасайиши содир бўлади [Капитонова М.Ю. ва хаммуал., 2018]. Космосга учишлар пайтида ҳазм найи йўлида жойлашган семиз ҳужайраларнинг ҳолатини ўрганиш шуни кўрсатдики, организмнинг антигравитацион ҳолатида ошқозонда химоя экспрессиясининг кўпайиши фонида семиз ҳужайраларнинг сони камайганлиги аниқланган [Бурцева А.С. ва ҳаммуал., 2018]. Ҳозирги вақтда ривожланган мамлакатларда helicobacter pilori билан боғлиқ яралар частотасининг пасайиши фонида, ошқозон-ичак трактида қон кетиш ҳолатларининг кўп қисмини аниқлайдиган яллиғланишга қарши дори воситаларни қўллашдир [James M.S., 2013]. Замонавий дунёда, бир томондан, беморнинг аҳволини даволайдиган ва/ёки яхшилаши мумкин бўлган, бошқа томондан эса соғликка жиддий зарар етказадиган жуда кўп миқдордаги дори воситаларини яратиш ва амалий соғлиқни сақлашга жорий этиш жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда. Даволаниш самарадорлигини ошириш, беморга унда ривожланган барча касалликлардан халос бўлишга ёрдам бериш истаги муқаррар равишда кўп миқдордаги дори воситаларини (ДВ) – полипрагмазияга олиб келади. Полипрагмазия жиддий соғлиқни сақлаш муаммосидир, чунки у клиник жиҳатдан фармакотерапия самарадорлигининг пасайиши ва жиддий ножўя таъсирларнинг ривожланиши, шунингдек, соғлиқни сақлаш харажатларининг сезиларли даражада ошиши билан намоён бўлади. Мавжуд илмий адабиётлар таҳлили шуни кўрсатдики, полипрагмазия таъсирида меъда девори структурасининг морфологик ва морфометрик ўзгаришларга учраши тўғрисидаги маълумотлар етарлича ўрганилмаган ва бу ҳозирги кунга қадар очиқ саволлигича қолмоқда.
Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий–тадқиқот ишлари режасига мувофиқ 5436 №012000260 "Инсон учун ижтимоий аҳамиятга эга инфекцион ва ноинфекцион этиологияли касалликларнинг профилактикаси, диагностикаси ва давоси учун илғор технологияларни ишлаб чиқиш." (2019-2023 йй) илмий лойиҳаси доирасида амалга оширилган.
Тадқиқотнинг мақсади. Яллиғланишга қарши дори воситалари билан полипрагмазияси шароитида меъда шиллиқ қавати деворининг морфологик ва морфометрик параметрлари ўзгаришларини ўрганишдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари: оқ зотсиз эркак каламуш меъдасининг морфологик ва морфометрик кўрсаткичларини меъёрда аниқлаш; лаборатория ҳайвонлари меъдасининг яллиғланишга қарши дори воситаларини турли комбинацияда қўлланганда морфологик ва морфометрик кўрсаткичларини ўзгаришларини ўрганиш; яллиғланишга қарши дори воситалари қўлланганда оқ зотсиз эркак каламуш меъдасининг морфометрик кўрсаткичлари ўзгаришларини ўрганиш ва баҳолаш; оқ зотсиз эркак каламуш меъда шиллиқ қаватининг морфологик ва морфометрик кўрсаткичларини меъёрда ва яллиғланишга қарши дори воситаларини турли комбинацияда қўллагандан сўнг ўзгаришларини таққослаш. Тадқиқотнинг объекти. Тадқиқот объекти сифатида 180 та оқ зотсиз эркак каламушлардан фойдаланилган, оғирлиги 190-230 г. ташкил этган. Тадқиқот предмети сифатида тажриба ўтказилган оқ зотсиз эркак каламушлар меъдасининг кардиал, туби, тана ва пилорик қисмларидан олинган гистологик материал хизмат қилган. Тадқиқот усуллари. Юқоридаги муаммоларни ҳал қилиш ва мақсадларга эришиш учун эксприментал, микроскопик, гистологик, умумий морфологик, морфометрик, шунингдек, статистик тадқиқот усуллари қўлланилган. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: илк бор яллиғланишга қарши дори воситалари билан полипрагмазияси 5 та комбинацияда оқ зотсиз эркак каламушларнинг меъда девори таркибий тузилмаси бўлган, шиллиқ қавати ва шиллиқ ости асосида юза деструктив ўзгаришлар, баъзи без ҳужайралари атрофияси, енгил даражадаги яллиғланиш жараёнлари аниқланган; овқат ҳазм қилиш тизими аъзоларидаги таркибий ўзгаришлар меъда шиллиқ қаватида ва унда жойлашган без тўқимаси, шиллиқ ости асоси, ўсиши ва шаклланиши жараёнларининг чуқур бузилишларига олиб келиши исботланган, бу эса меъда деворининг умумий қалинлиги камайиши билан кечиши аниқланган; яллиғланишга қарши дори воситаларининг 3 дан ортиқ турини бир вақтда қўллаганда полипрагмазиянинг салбий таъсири шартли даражада ортган, меъда деворининг таркибий ва функционал зоналари шаклланиш тезлиги, шиллиқ қаватидаги ҳужайралари фаоллиги, шиллиқ ости асосида жойлашган лимфоцитлар шаклининг ўзгариши ва морфологик параметрлари пасайиши аникланган; тўқималар, ҳужайралар ва ҳужайралараро даражадаги ўзгаришлар оқ зотсиз эркак каламушлар меъда девори тузилмаларидаги гипотрофик ва гипопластик ўзгаришлар билан тавсифланган. Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: полипрагмазияда меъдадаги морфометрик ўзгаришларнинг даражасини аниқлаш, шунингдек ёш категорияларида меъда деворини ташкил этувчи барча анатомик структураларда эҳтимолий зарарланишларининг олдини олиш, олдиндан аниқлаш ва патогенетик терапияси бўйича маълум билимларни сезиларли даражада чуқурлаштириш имконини берган; меъданинг турли кисмларидаги меъда шиллиқ ва шиллиқ ости ҳужайраларида полипрагмазия натижасида юзага келган морфометрик ўзгаришларнинг солиштирма морфологияси тахлил қилинган; меъданинг макроскопик ва морфофункционал ҳолатини таҳлил қилишнинг анатомик ва гистологик усуллари ишлаб чиқилган. Бу эса ўз навбатида тиббиёт муассасаларининг гистология, фармакология, патологик анатомия кафедраларида талабаларга ўқув жараёнида микроскопик ва макроскопик таҳлилда, фармакологияда дори воситаларини бир томонлама тавсия этиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида маълумотларни тўлдирган; оқ зотсиз каламушлар меъдасининг морфометрик кўрсаткичларини нормал ҳолатда ва полипрагмазияда яллиғланишга қарши дори воситалар таъсири ҳолатида солиштиришдаги маълумотлар патоморфологик ташхис тузишни осонлаштирган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Ўтказилган тадқиқот инновацион, тажрибавий, морфометрик ва статистик усуллар билан асосланади. Юқорида санаб ўтилганлар морфофункционал параметрларнинг энг характерли қонуниятли ўзгаришларини аниқлашга, шунингдек полипрагмазияда каламушларнинг меъда деворларида патологик бузилишларнинг шаклланиши ва генезини қайд этишга кўмаклашади. Бундан ташқари илмий тадқиқот иши натижаларининг ишончлилиги, иш натижаларининг маҳаллий ва хорижий манбаларда келтирилган маълумотлар билан қиёсий таҳлилидан олинган натижалар ва хулосаларнинг ваколатли органлар томонидан тасдиқланганлиги билан асосланади. Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти организмда яллиғланишга қарши дори препаратлари билан полипрагмазияси таъсирида юзага келадиган мураккаб ўзгариш механизмларини очиб берилганлиги, без тўқималари морфологияси ва унинг структур ўзгаришлари тўғрисидаги назарий билимлар даражасини кенгайтиришга имкон бериши ва илмий тадқиқотнинг турли соҳаларида қўлланилиши билан изоҳланган. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти полипрагмазия фонида меъда шиллиқ қавати морфометрик ўзгаришларининг асосий тамойиллари аниқланганлиги, олинган маълумотлар полипрагмазияга йўл қўймаслик, ўз навбатида, илмий лабораторияларда полипрагмазия таъсирида меъда касалликлари тажриба модели сифатида фойдаланиши билан изоҳланган. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Полипрагмазия шароитида меъда шиллиқ қаватининг морфометрик ўзгаришлари бўйича олинган илмий натижалар асосида: тажрибада полипрагмазия шароитида меъда шиллиқ қаватининг морфометрик параметрларини аниқлаш имконини берувчи «Яллиғланишга қарши дори воситалари полипрагмазиясида меъда шиллиқ қаватининг морфометрик параметрларини аниқлаш методологияси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 мартдаги 8н-р/268-сонли маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома яллиғланишга қарши дори воситалари полипрагмазиясида меъда шиллиқ қаватининг морфометрик ўзгаришларини баҳолаш имконини берган;полипрагмазия таъсирида меъда шиллиқ қаватининг тузилишидаги морфофункционал хусусиятлар ва морфометрик ўзгаришларни ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалида тадбиқ этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 апрелдаги 8н-з/179-сонли хулосаси). Илмий татқиқотда олинган маълумотларнинг амалиётга тадбиқ этилиши, тўғри ва ўз вақтида ташхис қўйиш алгоритмини ишлаб чиқишга, морфометрик ва морфологик кўрсаткичларига патогенетик даволаш тактикасини танлаш, патологик ўзгаришлар ривожланишини прогнозлашга имкон берган. Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 4 та илмий анжуманда, жумладан, 2 та халқаро ва 2 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган. Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 17 та илмий иш чоп этилган бўлиб, шулардан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 7 та мақола, жумладан, 6 таси республика ва 1 таси хорижий журналларда нашр этилган. Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, учта боб, хотима, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг ҳажми 102 бетни ташкил этган.
Ҳозирги кунда COVID-19 пандемияси бутун дунё бўйлаб миллионлаб инсонларга, шу жумладан ҳомиладор аёлларга таъсир қилган глобал муаммога айланди. 64 000 ҳомиладор аёлни қамраб олган 192 та тадқиқот натижаларини бирлаштирган халқаро мета-анализ маълумотларига кўра, «...SARS-CoV-2 ёки COVID-19да пневмония билан касалланиш 7,4%, ўткир респиратор дистресс синдроми 13,4%; реанимация бўлимига ётқизилганлар - 3,3%, шундан ЎСВ - 1,6% ва ўлим кўрсаткичини 0,8% ташкил этилганлиги аниқланди…»[1] Айни пайтда бутун инсониятдан фарқли равишда ҳомиладор аёллар ноёб «иммунологик» ҳолат сифатида ва ҳомиладорлик даврида барча орган ва тизимлар фаолиятининг ўзгариши билан ажралиб турадиган алоҳида гуруҳни ташкил этиб, вирусли инфекцияларга нисбатан юқори сезувчанлиги сабабли COVID-19 ўтказган ҳомиладор аёлларда она-йўлдош-ҳомила тизимининг функционал ҳолатини ўрганиш замонавий тиббиёт амалиётида ечими топилиши зарур бўлган муаммо ҳисобланади.
Жахонда COVID-19 нинг ҳомиладор аёллар ва ҳомила ҳолатига таъсирини ўрганишга, келиб чиқиши мумкин бўлган асоратларни эрта ташхислаш, энг мақбул даволаш усулларини ишлаб чиқиш ва олдини олишга қаратилган қатор илмий татқиқотлар олиб борилмокда. Бу борада ҳомиладор аёлларда она-йўлдош-ҳомила тизимидаги гемодинамикани, ҳомиладорларликнинг I, II ва III триместрларида COVID-19 ўтказган аёлларда фето-плацентар тизимнинг қон томирлари фаолиятини, томирлар эндотелийси ҳолатини, гемостаз тизимини ва йўлдош морфологиясини ўрганиш натижасида ҳомиладорликнинг турли муддатларида СOVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришни такомиллаштирилган усулини ишлаб чиқишга қаратилган илмий тадқиқотларни олиб бориш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими олдига аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш ҳамда жахон андозаларига мослаштириш, жумладан репродуктив ёшдаги аёллар саломатлигини сақлаш, уларда учрайдиган касалликларни эрта ташхислаш ва асоратларини камайтиришга қаратилган қатор вазифалар юклатилган. Бу борада соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича «...мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг самарадорлиги, сифати ва оммабоплигини ошириш, шунингдек, касалликларни эрта ташхислаш ва даволашнинг юқори технологик усулларини жорий қилиш, патронаж хизматини яратиш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва касалликларни олдини олиш ва самарали ташхислаш…»[2] каби вазифалар белгиланган. Ушбу вазифалардан келиб чиқган ҳолда, СOVID-19 билан касалланган аёлларда ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврнинг кечиши ва асоратлар ривожланишини, она-йўлдош-ҳомила тизими қон томирлар холатини, қоннинг гемостаз тизимида бузилишларни аниқлаш натижасида эрта ташхислаш ва даволаш тартибини такомиллаштириш ҳамда ҳомиладорликнинг турли муддатларида СOVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқ тактикаси алгоритмини ишлаб чиқиш орқали ривожланмаган ҳомиладорлик ва ҳомиланинг антенатал ўлими каби асоратларни олдини олиш ва оналар ўлими кўрсаткичини камайтириш имконини беради.
Ушбу диссертация тадқиқоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ–60-сонли «Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ–5590-сонли «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» ги Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли «Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг VI. «Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Жахон илмий адабиётларида ҳамда бугунги кунга қадар глобал миқёсда олиб борилган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, вирусли касалликларнинг онадан ҳомилага юқиши (herpes вируси бундан мустасно) одатда гематоген йўл билан амалга ошади, бунда она қонида айланиб юрган вирус йўлдошга ўтади, ундан кейин эса ҳомилани зарарлайди. COVID-19 инфекциясининг вертикал йўл билан онадан ҳомилага берилиши бугунги кунга қадар ўз исботини топмади (Alzamora M.C. et al., 2020). S. Khan ва ҳаммуаллифлар (2020) ўз изланишларида SARS-CoV-2 вируси билан зарарланган онадан туғилган чақалоқлардан 2 нафарида неонатал пневмония аниқланганлигини, туғруқдан кейин 24 соат мобайнида чақалоқлар ҳалқумидан олинган суртмада SARS-CoV-2 коронавируси аниқланганлигини келтиришган. Аммо уларда ҳомила йўлдоши, қоғоноқ сувлари, киндик тизимчасидан олинган қон коронавирусга текширилмаган (Khan S. et al., 2020).
SARS-CoV-2 вирусининг инсон организмига таъсирини ўрганишга қаратилган кўплаб тадқиқотлар шуни кўрсамоқдаки, бу вирус айнан қон томирларга таъсир этиб, кўплаб орган ва тизимларда васкулитлар ривожланишига олиб келади (Baud D. Et al., 2020). Бу маълумотлардан шундай хулосага келиш мумкинки, қон томирлар эндотелийсининг тизимли зарарланиши фето-плацентар тизимда бузилишлар ривожланишига, йўлдошнинг оксидловчи стрессига олиб келиши мумкин ва натижада ҳомиладорликда кўплаб асоратлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Ўзбекистонда Абдуллаева Л.М. (2021), Ихтиярова Г.А. (2021), Махкамова И.М. (2021), Пахомова Ж.Е. (2021) ва бошқаларининг янги коронавирус инфекциясининг ҳомиладорлик ва туғруқ оқибатларига таъсирига оид тадқиқотлари диққатга созовордир, аммо SARS-CoV-2 вируси яқинда кашф қилинганлиги, вирус ҳақида, унинг таъсири, шунингдек унинг онадан ҳомилага юқиш йўллари, касаллик ривожланиш хавф омиллари ва касаллик натижасида ўлим кўрсаткичи ҳақидаги маълумотлар етрали эмас. COVID-19 билан касалланган ҳомиладорлар ҳақидаги хабарларга таяниб тавсияномалар ишлаб чиқиш учун етарлича маълумотлар мавжуд эмас.
Ушбу муаммоларни ҳал қилиш, соғлиқни сақлашнинг асосий вазифаларидан бири бўлган акушерлик ва гинекология амалиётида ҳомиладорликнинг турли триместрларида COVID-19 ўтказган ҳомиладорларда она-йўлдош-ҳомила тизимининг функционал ҳолатини ўрганиш, COVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб бориш алгоритмини яратиш, асоратларни эрта ташхислаш ва даволашда янги даво усулларини ишлаб чиқишга қаратилган илмий тадқиқотларни амалга ошириш имконини беради.
Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Самарқанд давлат тиббиёт университети амалий тадқиқот лойиҳасининг илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ №01980006703 “Диагностика, даволаш ва профилактиканинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш” (2020-2022 йй.) мавзуси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади ҳомиладорликнинг турли муддатларида COVID-19 ўтказган аёлларда она-йўлдош-ҳомила тизимининг функционал ҳолатини ўрганиш орқали ҳомиладорлик ва туғруқни олиб бориш алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: СOVID-19 нинг ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврнинг кечишига таъсирини аниқлаш; ҳомиладорликнинг I, II ва III триместрларида СOVID-19 ўтказган ҳомиладорларда она-йўлдош-ҳомила тизими қон томирларининг фаолиятини баҳолаш; ҳомиладорликнинг I, II ва III триместрларида СOVID-19 ўтказган ҳомиладорларда қон томирлар эндотелийси ҳолатини, гемостаз тизими ва йўлдошдаги морфологик ўзгаришларни тахлил қилиш; соғлиқни сақлаш амалиёти учун COVID-19 ўтказган ҳомиладор аёлларда асоратлар ривожланишининг хавф даражасини баҳолаш учун дастур ишлаб чиқиш; олинган маълумотлар асосида ҳомиладорликнинг I, II ва III триместрларида СOVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб бориш алгоритмини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида Самарқанд вилояти перинатал маркази ва СOVID-19 билан касалланган хомиладор аёллар учун ихтисослаштирилган туғруқ марказига мурожаат қилган 105 нафар ҳомиладор аёллар олинган.
Тадқиқотнинг предметини умумий клиник ва лаборатор текширувлар учун беморларнинг веноз қони ва унинг зардоби, морфологик ва гистологик текширувлар учун йўлдош тўқимаси ва шунингдек ПЗР-текшируви учун бурун-ҳалқум ажралмалари ташкил этган.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда умумий клиник, лаборатор, акушерлик, инструментал, морфологик, молекуляр-биологик ва статистик тадқиқот усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: илк бор СOVID-19 билан касалланган аёлларда ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврнинг кечиши ва асоратларининг ривожланиши касаллик ўтказилган хомиладорлик триместри ва унинг оғирлик даражаси билан боғлиқлиги аниқланган; СOVID-19 ўтказган ҳомиладорларда она-йўлдош-ҳомила тизими қон томирларининг холати (резистентлик ва пульсацион индекслари, Эндотелин-1 кўрсаткичлари) ва гемостаз тизимидаги бузилишлар (D-димер, тромбоцитлар агрегацияси) билан касалликнинг клиник кечиши ўртасидаги тўғри корреляцион боғлиқлик аниқланган; илк бор СOVID-19 ўтказган аёлларда ривожланмаган ҳомиладорликка олиб келиш хавф омиллари шкаласини (аёллар ёши, ТВИ, акушерлик анамнези, хомиладорлик муддати, гемостаз тизими холати, эндотелий функцияси ва касалликнинг оғирлик даражаси) қўллаш СOVID-19 билан касалланган аёлларда ҳомиладорлик асоратларининг ривожланиш даражасини бахолаш учун прогностик маркер эканлиги аникланган; илк бор ҳомиладорликнинг турли муддатларида COVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришда она-йўлдош-ҳомила тизимидаги гемодинамиканинг ҳолатини тиклаш учун самарали терапияни танлаш тромбофилик асоратлар сонини камайтиришига олиб келиши исботланган.
Тадқиқотнинг амалий натижаси қуйидагилардан иборат: COVID-19 ўтказган ҳомиладорларда асоратлар ривожланиш даражасини аниқлаш мақсадида фето-плацентар тизимида қон айланиш ҳолатини допплерография, гемостаз тизимида D-димер кўрсаткичи, тромбоцитларнинг агрегацион функцияси ҳамда Эндотелин-1 кўрсаткичларини комплекс бахолаш ёндошуви тавсия этилган; COVID-19 билан касалланган ҳомиладорлик муддати ва оғирлик даражасига асосланган ҳолда ҳомиладорликнинг турли триместрларида COVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришнинг даволаш-профилактик алгоритми ишлаб чиқилган; ҳомиладорликнинг турли триместрларида СOVID-19 ўтказган ҳомиладорларда асоратлар ривожланишининг хавф омилларини баҳолаш учун ишлаб чиқилган шкала диагностик ва прогностик мезон сифатида тавсия этилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги тадқиқотда қўлланилган назарий ёндашувлар ва усуллар, олиб борилган тадқиқотларнинг услубий жиҳатдан тўғрилиги, етарли даражада беморлар сони танланганлиги, қўлланилган усулларнинг замонавийлиги, уларнинг бири иккинчисини тўлдирадиган клиник-лаборатор, инструментал, гинекологик ва статистик тадқиқот усуллари асосида СOVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришнинг даволаш-профилактикасига қаратилган чора тадбирларнинг ўзига хослиги ҳалқаро ҳамда маҳаллий тажрибалар билан таққослангани, хулоса, олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан асосланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти ҳомиладорларда она-йўлдош-ҳомила тизимининг гемодинамик ҳолатига COVID-19 нинг таъсири механизмларини ёритиб бериш, ҳомиладорликнинг I, II ва III триместрларида COVID-19 ўтказган аёлларда қон томирлар эндотелийси, гемостаз тизими ҳолати ҳамда йўлдош морфологиясидаги ўзгаришларнинг касаллик келиб чиқишида ўрнини аниқлаш ва бу соҳада мамлакатимизда ўтказиладиган кейинги чуқур изланишлар учун асос бўлиши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти фето-плацентар тизимнинг ва қон томирлар эндотелийсининг функционал ҳолатини аниқлаш бўйича тавсияларни асослаш, касаллик ўтказилган ҳомиладорлик муддати ва оғирлик даражаси билан боғлиқ равишда ҳомиладорликнинг турли триместрларида COVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб бориш бўйича ишлаб чиқилган алгоритмни қўллаш орқали юзага келиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олиш ва оналар ўлими кўрсаткичини камайтириши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд вилоят Перинатал маркази бўйича 01.09.2022 йилдаги 128/1-сонли буйруқ ҳамда Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси бўйича 03.10.2022 йилдаги 58/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.
Ҳомиладорликнинг турли триместрларида COVID-19 ўтказган аёлларда хомиладорлик даврида она-йўлдош-хомила тизимидаги ўзгаришлар оддий ва самарали текширув усули бўлган УТТ ва допплерография текшируви орқали аниқланиши ҳисобига 53 000 сўм иқтисод қилинган; асоратлар белгисини эхосуратда ташхислаш учун нафақат акушер-гинеколог, балки неонатолог ва терапевтлар томонидан аниқланади, яъни унга махсус малака оширган шифокорларнинг кераги йўқлиги исботланиб, ортиқча сарф харажатлар билан янги кадр тайёрлашни шарт эмаслиги ҳисобига давлат бюджети маблағларини иқтисод қилишга эришилган. СOVID-19 ўтказган ҳомиладорларда гемостаз тизимидаги бузилишлар эрта аниқланганда: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10,5 кундан 7,5 кунгача қисқартириб, шифохонадаги ётоқ кун миқдорини камайтирган; шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 130 000 сўм дори воситалари сарфланади).
Вирусли инфекциялар билан касалланган ҳомиладор аёлларни самарали ва безарар УТ ва допплерография текширувларидан ўтказиш 85 000 сўм иқтисод қилинишига хизмат қилган: эрта ҳомиладорлик даврининг 16 ҳафтагача (10-11 ҳафта - фетометрия), 19–21, 32–33, 38-40 ҳафталик муддатларида ўтказилди; ортиқча текширув усулларидан фойдаланиш зарурати йўқлиги хисобига сарф харажатларни 23,5% каматириш имконини берган; гемостаз тизимидаги ўзгаришлар ва эндотелиал дисфункцияни тез, кам харажат ва самарали текширув усулларидан фойдаланилиш ҳисобига эрта аниқлаш ҳомиладорларда кузатилиши мумкин бўлган асоратларнинг олди олиш орқали кўп харажатли ва кўп вақт талаб қилувчи текширув ва даволаш усулларини қўлламаслик ҳисобига 106 000 сўм иқтисод қилинган: коагулограмма 105 (100%) беморда аниқланди ва бу ўз навбатида вақтни тежаб, самарадорликни оширди; эндотелин-1 105 (100%) нафар беморда аниқланиб, самарадорликни 78,6% га оширган.
Бачадон-йўлдош ва ҳомила-йўлдош тизимида қон айланишининг функционал имкониятларини яхшилаш, вирусли инфекцияларни ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқ вақтида юзага келиши мумкин бўлган асоратларни комплекс таҳлил қилиш, ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришда диагностика, профилактика ва прогностик тадбирларини такомиллаштириш COVID-19 ўтказган ҳомиладорлар аёлларда тирик, соғлом ва яшашга лайоқатли чақалоқлар туғилишига, оналар ўлими, перинатал ўлим даражасини камайтиришга эришилган, туғруқдан кейинги чилла даврида 43% аёлларнинг касалликдан кейинги реабилитациясига эътибор қаратилган, COVID-19 ни оғир шаклда ўтказган 23,8% аёлларнинг ҳаёт сифати яхшиланган. «Ҳомиладорларда COVID-19 нинг она-ҳомила-йўлдош тизимидаги гемодинамиканинг ҳолатига таъсири» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг 2022 йил 9 ноябрдаги 4295-сонли хати юборилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 15 декабрдаги 8н-з/679-сон маълумотномаси).
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 12 та илмий анжуманларда, жумладан, 5 та халқаро ва 7 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича жами 19 та илмий иш чоп этилган, жумладан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестатсия комиссиясининг диссертацияларнинг асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 8 та мақола, жумладан 7 таси республика ва 1 таси хорижий журналларда нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва хажми. Диссертация таркиби кириш, бешта боб, хотима, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг хажми 113 бетни ташкил этган.
Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тилшунослигида рақамли ахборот воситаларидан фойдаланиш қулайлиги ҳамда интернет орқали миллий тилларни ўзлаштиришга бўлган ҳаракат таъсирида миллий корпусларда шевалар базасини яратиш тенденцияси ўсмоқда. Натижада тилда мавжуд диалектларни нафақат лингвистик, балки амалий жиҳатдан тадқиқ этиш, бу орқали шева бирликларини сақлаб қолиш, авлоддан-авлодга етказиш имкониятининг кўлами кенгаймоқда: миллий тил корпусларида шева бирликларини лингвистик аниқлашнинг умумий тамойилларини ўрганиш, шевалар корпусининг жанрлар бўйича метаразметкасини ишлаб чиқиш, диалектал транскрипция лингвистик таъминоти тизимини ишлаб чиқишнинг амалий аҳамияти ошмоқда. Ҳозирда шева бирликларини матнга кўчириш (ёзиб олиш) асосига қурилган диалектал корпусларнинг икки хил йўналишли: мавзувий ва тегланган матнли корпусни шакллантириш муаммолари долзарб бўлиб қолмоқда. Дунё тилшунослигида тилларни сунъий интеллект ёрдамида матн таркибида сақлаб қолиш орқали уларнинг яшовчанлигини узайтириш ва лингвистик корпуснинг субкорпуси – шевалар корпусини шакллантириш зарурияти кун тартибидаги масалалардан бири ҳисобланди. Жумладан, диалектларни бир жойга жамлаш, таркибий тартиблаштириш, шевашуносликда мавжуд манбаларнинг сониялар оралиғида сараланиши ҳамда тақдимотини йўлга қўйиш доирасида: Австрия, Хитой (Мандарин диалектлари корпуси), Германия, Португалия, Чехия, Финляндия, Скандинавия, Польша, Литва, Грузия (масалан: Cor-Dial-Sin; Helsinki corpus of English dialeсts; Nordic dialeсts corpus; Archiv fur gesprochenes Deutsch, Die bayerische Dialektadebank; LEXDIALGRAM ва ҳ.к.), Россиянинг Москва, Славян-Кубан, Вологод, Саратов, Қозон диалектал корпуслари, Санкт Петербург илмий-текшириш институтлари, Томск диалектологик корпус мактабларида амалга оширилаётган тадқиқотларни кўрсатиб ўтиш мумкин.
Ўзбек тилшунослигида корпус лингвистикасига доир яқин йиллар оралиғида бажарилган тадқиқотлар тилни ўрганувчи ва уни тадқиқ этувчилар учун асос вазифасини ўтай бошлагани унинг истиқболли йўналиши эканини яна бир бор исботлаб берди. Бинобарин, “...давлат тилининг софлигини сақлаш, уни бойитиб бориш ва аҳолининг нутқ маданиятини ошириш; давлат тилининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларига фаол интеграциялашувини таъминлаш 1 ” ҳозирги кунда ўзбек компьютер лингвистикаси олдида турган долзарб вазифалардан биридир. Ўзбек шевашунослигида шевалар корпусининг лингвистик базасини яратиш, ўзбек шевашунослиги муаммоларини амалий тилшунослик тамойиллари асосида тадқиқ этиш имкониятларини кенгайтириш ва шу орқали шева корпусини яратишнинг лингвистик асосларини назарий асослаш, белгилаш ва ишлаб чиқиш бугуннинг муҳим масалаларидандир. Бунда ўзбек тили шевалари корпусини шакллантириш орқали унинг компьютер услуби, шеваларнинг хорижий тилларга таржима дастурлари ва луғатлар, электрон дарсликлар яратиш билан боғлиқ илмий методик ишланмалар, амалий тавсиялар тайёрлаш ва бу орада эришилган натижаларни амалиётга кенг татбиқ этиш ҳар жиҳатдан долзарбдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 феврал “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ–4947-сон, 2019 йил 21 октябр “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5850-сон Фармонлари, 2017 йил 17 февраль “Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2789-сон ва 2019 йил 4 октябр “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ–4479-сон Қарорлари мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Мақолада COVID-19 учун ихтисослашган муассаса – Республика ихтисослаштирилган кўптармоқли юқумли касалликлар шифохонаси (Зангиота №1) – тиббиет маркази очилгандан бери 2020 йил 09 июлдан 2020 йил 31 декабргача булган маълумотларига асосан касалликнинг эпидемиологик жихатларива қониқарсиз даволаш натижаларининг омилларини таҳлил қилишни ўз ичига олган тадқиқот натижалари келтирилган
Тадқиқот объекта: “Узбекистан почтаси” О АЖ ва унинг таркибидаги филиаллар фаолияти танланган.
Ишнинг максади: Миллий иқтисодиётни модернизация этиш шароитида почта алоқаси хизматлари самарадорлигини ошириш буйича илмий асосланган амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот методлари: иқтисодий-статистик, статистик гурухдаш ва киссин тахлил, абстрскт-мантиқий фикрлаш, иқтисодий-математик ва тизимли тахлил усуллари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: республикамизда илк бор почта хизматлари самарадорлигини ошириш омиллари комплекс тахлил этилиб, почта хизматлари самарадорлигини оширишнинг устувор йўналишлари очиб берилган; Почта хизматлари самарадорлигини баҳолаш хамда оширишга асос бўладиган услубият ишлаб чикилган; Таклиф этилаётган почта хизматлари самарадорлигини бахолаш услубиятидан кслиб чиққан холда почта хизматлари самарадорлик курсаткичларини бахолаш тизими ишлаб чикилган ва улар асосида тахлиллар амалга оширилган; Почта алокаси хизматлари самарадорлик кўринишлари илмий асосланган холда туркумланган; Узбскистонда почта хизматлари самарадорлигини ошириш тахлили маркетинг ва инновацион фаолият, соҳага янги ахборот тсхнологияларни жалб этиш оркали янги хизматлари жорий этиш хамда ходимларни малакавий савияси тахлили асосида амалга оширилган; Почта хизматларини дивсрсификациялаш хамда соха менежментини такомиллаштириш ва ракобат муҳитини шакллантиришга оид тахлилни ишлар амалга оширилган ва уларни модерн изациялаштириш хамда ривожлантиришга оид амалий маслахатлар ишлаб чикилган;
Амалий ахамияти: асосий натижа ва хулосалар “Узбекистан почтаси” ОАЖ ва унинг филиалларда хизматларни самарадорлик даражасини илмий асосда оширишга хизмат қилади. Шунингдек, айрим илмий гоя ва тавсиялардан Тошкснт ахборот тсхнологиялари унивсрситстида "Почта хизматининг назарий асослари", "Корхона иктисодисти (Почта хизматида)", "Почта хизмати корхоналарида ташкил этиш ва рсжалаштириш", “Алоқа ва ахборотлаштириш иктисодисти” каби махсус фанларини ўкитишда қўлланилади.
Татбик этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: асосий натижалари, хулоса ва таклифлар “Узбекистан почтаси” ОАЖ хамда Фан техника ва маркетинг тадкикотлари марказининг амалий фаолиятига тадбик этилган. Шунингдек, тадқиқотнинг айрим натижалари Тошкснт ахборот тсхнологиялари унивсрситстининг ўқув жараснида куллаш учун кабул килинган.
Қўлланиш сохаси: тадқиқот натижалари почта алокаси хизматларини курсатиш жараснида, шунингдек, олий таълим муассасалари ўкув жараенларида кулланилади.