Мазкур мақола Тошкент воҳасининг IX асрдаги тарихий географиясига бағишланган бўлиб, шаҳарларнинг жойлашуви ва шаклланишининг турли босқичларини акс эттирувчи Хоразмийнинг “Китаб сурат ал-ард” асаридаги маълумотларига асосланган.
Maqolada Alisher Navoiy ijodida “ma’ni” (“ma’no”) va “ahli maoniy” (“fikr tashuvchilari”) atamalarining qo‘llanishi va badiiy talqini masalalari tahlil qilingan. Bu tushunchalar buyuk shoir ijodi konsepsiyasining asosini tashkil etishi ilmiy jihatdan isbotlangan.
Мақолада Алишер Навоий асарларида “маъни” ва “аҳли маоний” истилоҳларининг қўлланиши ва бадиий талқини масаласи таҳлилга тортилган. Буюк мутафаккир ижодида ушбу тушунчалар талқини қуйидаги тасниф асосида тадқиқ қилинган: 1) “маъни”, “маоний” истилоҳларининг моҳиятини очувчи фикрлар ифодаси; 2) маоний аҳлининг даражаси баландлиги ва уларнинг қарашлари жамият ҳаёти ҳамда миллат бадиий-эстетик тафаккури учун мезон бўла олиши; 3) маоний аҳлига мансуб салафлар ва замондошлар васфи; 4) аҳли маъни ва аҳли сурат муносабати масаласи. Мазкур тушунчалар Алишер Навоий асарларининг ботиний моҳиятини, ирфоний-эстетик мазмунини теранроқ англаш имконини бериши жиҳатидан қимматлидир. Буюк мутафаккир лирик шеърлари ҳамда “Хамса” достонларини “маъни” ва “аҳли маоний” истилоҳлари контекстида текшириш уларнинг янги маъно қирраларини кашф этишда алоҳида аҳамиятга эга. Мақолада Навоий асарлари биринчи марта айни тушунчалар асосида таҳлилга тортилган. Ушбу мақолада илмий муаммо Алишер Навоийнинг “Бадойиъ ул-бидоя”девони, “Хазойину-л-маоний” куллиёти, “Хамса” достонлари, “Мажолису-н-нафоис” тазкираси, “Лисону-т-тайр”, “Муҳокамату-л-луғатайн”, “Маҳбубу-л-қулуб”, “Хамсату-л-мутаҳаййирин”, “Насойиму-л-муҳаббат”, “Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер” каби асарлари мисолида ўрганилган. Зарур ўринларда Алишер Навоий қарашлари буюк салафи Низомий Ганжавий фикрлари билан қиёсий таҳлил этилган. Таҳлил жараёнида илмий қарашларни асослаш учун Давлатшоҳ Самарқандийнинг “Тазкирату-ш-шуаро”, Деҳхудонинг “Луғатнома”, Ғиёсиддин Хондамирнинг “Макориму-л-ахлоқ” асарларига мурожаат қилинган. Тадқиқот натижасида Алишер Навоий ижодида “маъни” истилоҳи “сурат”нинг зидди бўлиб, зоҳирий мазмунни эмас, ботиний моҳиятни ифода этиши, “маоний” тушунчаси эса фикрни бадиий ифодалаш асоси ҳисобланган маоний илмини англатиши аниқланган. “Аҳли маоний” бирикмаси янада кенгроқ моҳиятни ифодалаши, мажоз воситасида Ҳақни англагувчи ҳақиқат ва маърифат аҳли мазмунида талқин этилиб, буюк шоир ижод концепцияси билан боғлиқ тушунча экани ҳақидаги хулосага келинган.
Мазкур мақола француз маърифатпарварлиги илк намояндаларидан бири Шарль Луи Монтескьенинг “Форс номалари”да Форсий нигоҳи икки томонлама ҳаракатни амалга оширишга имкон беради, яъни французларда кечган реал воқелик акси ўзига хос тарзда форсларда ҳам такрорланиши асар мазмунининг чуқур фалсафий мазмуни асосида ўрганилади. Монтескьенинг Форсий нигоҳи инсоннинг яшаб турган сиёсий тузумига ва, аксинча, жамиятнинг инсонга муносабатини масофадан кузатиши масал жанри, марказдан узоқлашган кузатиш, персонаж нигоҳи, юморга бой танқидий қарашлар орқали таҳлилга тортилади. Мақолада таржима бир-биридан фарқ қиладиган икки маданий бирлашма вакиллари орасидаги коммуникатив фаолият сифатида маданий тўсиқ муаммоларини ҳал
этадики, таржима жараёнида маданий факторлар катта аҳамиятга эга эканлиги
ҳамда таржиманинг маданий-этнографик концепциясига кўра тиллар эмас маданият-
лар таржима қилинишига алоҳида аҳамият қаратилади. Таржима матнида тил ва маданиятнинг ўзаро таъсирига хос специфик хусусияти “олам манзараси”нинг хилма-
хиллигида намоён бўлади. Бадиий таржиманинг асосий мезонларидан бири асар муаллифи индивидуал услубининг сақланиши стилистик фигуралар метафора, муболаға,
перефразаларнинг таржима тилига мос ўгирилиши орқали аниқланган ва аслият
матнида қўлланилган лисоний воситаларнинг услубий ўзига хослиги таржима матнининг ҳам худди бирламчи матндек бадиий маҳоратга эга асар эканлиги француз-ўзбек таржима матнлари асосида очиб берилган.Таржима меъёри нуқтаи назаридан муттаржимнинг бадиий матн парчасини тушунишида қийинчиликнинг юзага келиши табиий ҳол. Шу нуқтаи назардан ёзилиш услуби ва даври билан фарқ қилувчи фалсафий асарнинг таржимада қайта яратилишида аслият мазмунини рефлектив англашсиз адекват таржимасига эришиш қийин. Асарда қўлланилган стилистик фигураларнинг таржима тилида адекватлигига эришишда матн мазмунининг вазифавий-услубий меъёрларини сақлаб қолиш муҳим аҳамият касб этиши тадқиқ этилади.
Мақолада Марказий Осиё мутафаккирлари ижодида келажакка назар ташлаш масалалари баён қилинган. Ушбу бой илмий мероснинг улкан илмий ва амалий аҳамияти, уларнинг илмий башорат борасида қилинаётган илмий тадқиқотлар учун долзарб муаммоларни ҳал этишда методологик асос бўлиб хизмат қилиши ҳақидаги фикрлар билдирилган.
Chet tilini o'rganish har doim ma'lum darajada ikkinchi madaniyatni o'rganishni talab qiladi, hatto siz ushbu tilda gaplashadigan xorijiy davlatga hech qachon qadam qo'ymagan bo'lsangiz ham. Til
va madaniyat bir-biri bilan chambarchas bog'liq va o'zaro bog'liqdir. Klub a'zolari klubsiz mavjud bo'lgani kabi, odamlar vakuumda mavjud emas. Ular qandaydir ramkaning bir qismidir: oila, jamoa, mamlakat, an'analar to'plami, bilimlar ombori yoki koinotga qarash. Muxtasar qilib aytganda, har bir inson madaniyatning bir qismidir, har bir kishi ushbu madaniyatni ifodalash, ushbu an'analar doirasida harakat qilish va koinotni tasniflash uchun tildan foydalanadi.
Ушбу маколада юракнинг ишемик касаллигини ташхис килишининг янги ноинвазив усулйни ишлаб чикиш буйича олиб борилган тадкикот ишларининг натижалари келтирилган. Усул нафасни анализ килишга асосланган. Сирт ионизациясига асосланган
аминлар датчигини юракнинг ишемик касаллигини ташхис килишда куллаш имкониятлари очилган. Юракнинг ишемик касаллигига учраган беморлар нафаси таркибидаги аминлар микдори соглом одамларники- дан фарк килиши ва бу фарк статистик ахамиятга эга эканлиги аникланган. Усулнинг афзаллиги унинг безарар, тезкор ва етарли ишончликка эга эканлигида булиб, бунга аминларга ута сезгир электрон курилма ва уни амалга оширишнинг янги усули асосида эришилган. Нафас таркибидаги аминларни аниклаш асосида миокард инфарктини бошлангич даврини олдиндан аниклаш имкониятлари курсатилган
Рассмотрены вопросы измерения прочности бетона методом поверхностного прозвучивания ультразвуком. Приведены модель измерения и формулы для оценки суммарной стандартной неопределенности измерения.
Статья представляет результаты эксперимента по изучению влияния концентрации и типа ПАВ на образование пены в глинистых суспензиях. В результате исследования было выявлено, что добавление ПАВ в систему приводит к увеличению объема пены, причем наиболее выраженный эффект наблюдается при использовании ПАВ типа ОП-10. При увеличении концентрации ПАВ до определенного значения (0,3%) наблюдается резкое увеличение высоты пены, однако дальнейшее увеличение концентрации не оказывает существенного влияния на количество образующейся пены. Исследование также показало, что высота пены в системе с ПАВ типа ОП-10 выше, чем в системе с ПАВ типа ГКЖ-11, что говорит о более высокой адсорбции первого на границе раздела фаз жидкость-воздух. Исследование поверхностного натяжение растворов ПАВ показал, что ПАВ типа ОП-10 обладает более выраженными свойствами поверхностно-активного вещества, чем ПАВ типа ГКЖ-11. Эти результаты могут быть полезны для улучшения пенообразования в буровых растворах на основе глинистых суспензий с использованием ПАВ различных типов и концентраций.
Ушбу мақола юртимизда Ислом дининг ажралмас бўлаги бўлган тасаввуф илми йўналишида шаклланган мактаби ва унинг ўзига хос хусусиятларига бағишланган. Бугунги илм-фан ютуқлари доирасида Ислом оламининг тасаввуфий мактаблари қаторида Мовароуннаҳр зикр этилмайди ва уни Хуросон мактабига қўшиб юбориш анъанаси мавжуд. Мовароуннаҳрнинг тасаввуф мактаби асосан Абдухолиқ Ғиждувоний, етти пир силсиласи ва Баҳоуддин Нақшбанд фаолияти доирасида машҳур. Аммо ушбу соҳада тамал тошини қўйган дастлабки намоёндаларидан бири сифатида Муҳаммад Ҳаким Термизий омили жуда муҳим бўлиб, уларнинг бари бирлаштирилиши ушбу йўналишнинг ўзига хос белгиларга эга мактаб сифатида асосланишида ўзига хос аҳамият касб этади. Зеро, аниқланишича, ушбу мактаб вакиллари, хусусан, Ғиждувоний ва Нақшбанддек улуғ пешво зотлар ва Муҳаммад Ҳаким Термизий қарашларида маслак жиҳатидан юқорида даражадаги уйғунлик мавжуд. Бу умумийликнинг эса Ислом оламининг бошқа жойларидаги мактабларидан кескин фарқлари мавжуд. Ана шу фарқли жиҳатлар ва ўзига хосликлар эса Мовароуннаҳр сулук йўналишини “мактаб” сифатида ўрганишни тақозо этмоқдаки, ушбу масала ҳали юртимиз ва жаҳон миқёсида етарли даражада тадқиқ этилиши лозим бўлиб қолмоқда. Мовароуннаҳр тасаввуф мактабининг ўзига хос белгилари Муҳаммад Ҳаким Термизий томонидан етарли даражада назарий жиҳатдан пишитилганидан сўнг Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбандлар фаолияти орқали амалий тарзда ўз чўққисига кўтарилди, дейиш мумкин. Ушбу мактаб ўз даврида бутун Ислом дунёси миқёсида диннинг асл мақсад-мазмунини ифодаловчи ислоҳотчилик ҳаракатларини намоён этган. Жумладан, Ғиждувоний илк бор махфий зикрни амалиётга киритган шахс, Баҳоуддин Нақшбанд эса ушбу амалиётни қатъийлаштирган ва тасаввуфнинг шахсий камолот пойдеворида ижтимоийлашувини суҳбат, касб лозимияти каби омиллар орқали мустаҳкамлаган пешво сифатида намоён бўлади. Бу икки шахс ҳам илм-фан йўлида барча мусулмонлар саъй-ҳаракат қилиши лозимлигини асосий қоида сифатида тасаввуф доирасига қайтарган ва соликлар учун рашҳалар тизимини ишлаб чиқиш орқали юксак ғоявий асос, тартиб-интизомли амалиёт – аниқ мақсадли ҳаракатлар доирасини аниқлаштирган. Энг муҳими эса, улар жорий этган ушбу қоидаларнинг бари Мовароуннаҳрда X-XI асрларда алоҳида мактаб сифатида эътироф этилган ва Муҳаммад Ҳаким Термизий томонидан асос солинган “ҳакимия” мактабининг назарияси устида бино қилинган. Хусусан, рашҳалар, касб, илм-фаннинг бирламчилиги ва бошқа кўплаб жиҳатлар айнан ушбу мактаб белгилари эди.
Глобализация рынка, стремление многих стран к интеграции, формирование транснациональных корпораций и другие политико-экономические факторы потребовали переосмысления роли стандартизации в мире. Одними из основных трудноразрешимых задач, с которыми приходится сталкиваться международной торговой системе, является разнородность методов и способов оценки соответствия, бытующих в разных странах и применяемых в различных условиях. Мировое сообщество ответило усилением роли международных стандартов, принятых на основе консенсуса. Представители развитых стран стараются занять активные позиции в комитетах Международной организации по стандартизации (ИСО), лоббируя интересы «своих» производителей. Одно из следствий отмеченной тенденции-резкий рост числа международных стандартов и сокращение сроков их разработки.