Мазкур мақолада “аёллар адабиёти” тушунчасининг моҳияти, бу тушунча хусусидаги мавжуд қарашлар ҳақидаги мулоҳазалар ўрганилади. Шунингдек, ўзбек ва хитой адабиётида аёллар ижодининг дебочаси, хитойда “аёллар адабиёти”нинг шаклланиши каби масалаларга ойдинлик киритилади. Ўзбек адабиётида хонликлар давридаги адабий муҳит ва уларда аёлларнинг мавқеи, хитой адабиётида аёллар ижодига туртки бўлган ижтимоий-сиёсий воқеалар тарихий манбалар орқали тадқиқ этилади.
Ушбу мақола ўтган асрда Туркистондаги хотин-қизлар масаласига бағишланган бўлиб, унда паранжи, паранжи ҳақидаги дискурслар, аёлларнинг паранжи остида поймол бўлган инсоний ҳуқуқлари, “Ҳужум” ҳаракати, хотинқизларнинг маънавий-маърифий ҳаётдаги ўрни, оиладаги ижтимоий мавқеи, Туркистондаги диний-сиёсий вазият, диний-сиёсий вазиятни келтириб чиқарган омиллар, гендер хусусиятлари тарихий ретроспектив, фалсафий контекст асосида таҳлил қилинган. Шунингдек, паранжи борасидаги Шарқ ва Ғарб идеологларининг фикр ва мулоҳазалари, ислом дини ва шариат қонун-қоидаларида келтириб ўтилган хотин-қизлар масаласи, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда янги замонавий аёл қиёфасини кашф этишда амалга оширилган ишларнинг асл мақсад ва муддаоларига кенг равишда ёндашишга ҳаракат қилинган. Мақолада Туркистоннинг вақтли матбуотида паранжи ҳақида бўлган дискурслар, хотин-қизларнинг турмуш тарзи шариатнинг анчагина ақидавий қарашлари остида бузилган қонунлари асосида ташкил этилганлиги, аёлларнинг илм олишлари шарт эмас, фақат уйда ўтириб, уй-рўзғор юмушлари билан шуғулланишлари керак деган ўйфикрлар, аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг чеклаб қўйилганлиги, паранжини мажбурлаб очиришдан кўра ҳақ-ҳуқуқларини танитиб, онгли равишда тушуниб очиришларига эришиш энг асосий вазифа эканлиги маҳаллий олимлар тарафидан таклиф ва мулоҳазаларда кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, шўролар тузумининг зўравонлик сиёсати миллий қадриятларимиз, шарқона урф-одатларимизга қилинган ошкора ҳужум сиёсати бўлганлиги, оқибатда эса, ака-сингилнинг, ота, тоға, жиянлар ўз қондош қизлари-ю, жиян-холаваччалар, оилалар бир-бирининг душманига, жиноят ва қотилликлар майдонига айланиб, оила муқаддаслиги тушунчасида маънавий инқироз юз берганлиги, бундай ҳунрезликларга инқилобий тузум йўл очиб, реакцион миллий сиёсат юритилганлиги, бунинг натижасида аёлларга руҳий ва диний тазйиқлар қилиниб, кўпгина хотин-қизлар “паранжи ташлаш” сиёсатининг қурбони бўлганлиги статистик маълумотлар асосида таҳлил этилган. Мақола сўнггида бугунги кунда Ўзбекистонда дин омили билан боғлиқ муаммоли вазиятларнинг ечимини топишда ўтган даврнинг диний-сиёсий ҳаётини ўрганиш, таҳлил қилиш муҳим эканлиги таклиф ва мулоҳазаларда баён қилинади.
Ушбу мақолада «баиҳуа» ва «wенян» тушунчалари, уларнинг ўхшашликлари ва фарқлари, шунингдек, хитой тилининг ушбу икки жабҳасини қўлланилиши хронологияси кўриб чиқилади. Классик Хитой тили “wенян” ва “баихуа” грамматикаси ва лексик-семантик хусусиятлари ҳамда уларнинг ўзаро таъсири таҳлил қилинган. Маълумки, ХХ асрнинг охирига қадар Хитойда аҳамиятга эга бўлган классик хитой тили - wенян ва баиҳуа "оғзаки тил" деган икки жабҳа бор эди, шунга ўхшаш Хитойда стандарт хитой тили Путунг-ҳуа эълон қилингунга қадар Хитойда велоқот тили сифатида қўлланилган. Wенянаъдаги ёзолган матнлар, баиҳуа-даги матнларга қараганда иероглифлар сонининг камлиги билан аҳамиятлидир. Wенянғда моносйллабиc сўзлар (бир иероглиф билан ифодаланган сўзлар) анъанавий бўлган, баиҳуа эса икки иероглифдан иборат (икки иероглиф билан ёзилган) устунлик қилади; wенян матнларида транспозитсия ҳодисаси кўп кузатилади. Шунингдек. Wеняндаги матнларда тиниш белгилари йўқлиги билан ўз аҳамиятига эгадир; Хитой тилшуносларининг фикрича, баиҳуада битилган биринчи асарлар Сонг сулоласи (960- 1279) ва Юан (1271-1368)сулоласи даврида пайдо бўлган. Баиҳуа насрининг тараққиёти Сонг-Юан даврига (ХИВ-ХИВ асрларга) тўғри келади ва ижтимоий ва маданий ҳаётда сезиларли ўзгаришлар рўй бериб, бадиий адабиётда акс этган. Баиҳуадаги асарлар маънавий ҳаётнинг энг муҳим жиҳатларидан бири халқ маданиятининг шаклланишида: халқ театри, турли хил фолклор турлари (ҳикоя жанрлари, ҳикоялар)да ўз аксини топган. Баиҳуа нашри, яъни (баиҳуа хиаошо) адабиётининг энг муҳим турлари ва ёзувчилар ижодий фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. ХХ асрга келиб, адабиётнинг бу тури замонавий насрнинг (роман, ҳикоя) жанрларга асоси бўлди. Баиҳуа хиаошо номи кейинги давр контсептсияси бўлиб, Хитой маданиятида икки адабий тил ўртасидаги фарқлар аниқ кўрсатилган: мумтоз хитой тили "wенян" ва "баиҳуа".
Миллий адабий меросни қўлёзма ва тошбосма манбалар ҳамда архив ҳужжатлари асосида ҳар тарафлама чуқур ўрганиш, илмий тадқиқ этиш, ундан жамият маънавиятини юксалтириш йўлида фойдаланиш бугунги кунда адабиётшуносликнинг ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифаларидан бирига айланди. Зеро, “Бирон-бир жамият маънавий имкониятларини, одамлар онгида маънавий ва ахлоқий қадриятларни ривожлантирмай ҳамда мустаҳкамламай туриб ўз истиқболини тасаввур эта олмайди”.
Бугун, айниқса, XIX аср охири XX аср бошларидаги адабий жараённи, бу даврда яшаб фаолият кўрсатган, миллатни юксак маданият ва маърифатга тарғиб этган маърифатпарвар ижодкорлар меросини ўрганиш айрича аҳамиятга эга. Бинобарин, “...жамият тараққиётининг асоси, уни муқаррар ҳалокатдан қутқариб қоладиган ягона куч – маърифатдир. Асримиз бошида Туркистонда кечган воқеаларни бир эсланг. Нега бу ўлкада ўша йиллари маърифатчилик ҳаракати ҳар қачонгидан ҳам кучайиб кетди? Негаки, чор Россияси асоратига тушиб қолиб, буткул таназзулга юз тутган ўлкани уйғотишга, халқнинг кўзини очишга фақат маърифат орқалигина эришиш мумкин эди”
Шу жиҳатдан, миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг йирик намояндаси, шоир ва адиб, адабиётшунос ва мутаржим, муаррих ва этнограф сифатида ўзидан бой мерос қолдирган, хаттотлик ва журналистик фаолияти билан миллий маънавият ривожига улкан ҳисса қўшган, замонасининг машҳур табиб-ҳакимларидан бири сифатида эл дардига малҳам бўлган серқирра истеъдод соҳиби Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ижодиётини, айниқса, шоир ҳаётининг ўн саккиз йили кечган хориждаги даврини илк манбалар асосида тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга.
Фурқатшуносликда шоир ҳаёти ва ижодий фаолиятининг хориждаги даври ҳақида мулоҳаза билдирилган тадқиқотлар муайян даражада мавжуд. Шунга қарамай, уларни таҳлил этиш натижалари бу борада қилиниши зарур бўлган ишлар кўп эканлигини кўрсатади.
Бу ҳақдаги энг дастлабки маълумот Исмоилбек Гаспрали муҳаррирлигида нашр этилган “Таржимон” газетасининг 1896 йил 18 август 32-сонида учрайди. Газетадаги “Кошғар” сарлавҳали хабар-мақолада Фурқат машҳур ўзбек шоири ва сайёҳи сифатида эътироф этилади. Унинг Ёркент маданий ҳаёти ҳақидаги публицистик мақоласи хусусида мулоҳаза юритилади. Хабар-мақола, жадид матбуотининг Фурқат ижодига муносабатини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.
XX аср бошида Оренбургда нашр этилган “Шўро” журнали ва унинг Туркистон жадидчилик ҳаракатида тутган мавқеи мутахассисларга аён. Мазкур журналнинг 1909 йил 1-сонидаёқ Фурқатнинг “Мухаммас Муҳаммад Худоёрхон тилидан” асари тўла ҳолда эълон қилиниши шоир ижодиётига жадид мутафаккирларининг катта қизиқиш билан қараганлигини кўрсатувчи яна бир муҳим далилдир
Шу пайтгача Фурқатнинг чет эллардаги ҳаёти ва ижоди у ёки бу даражада тадқиқ этилган бир қанча мақолалар тўпламлари 5 , рисолалар 6 , танқидий-биографик очерк 7 , услубий қўлланма 8 ҳамда монографик асарлар 9 яратилди. Мазкур тадқиқотларда Фурқат ҳаёти ва ижодий фаолиятининг хориждаги даврини ўрганиш жиҳатидан муайян ютуқлар қўлга киритилди. Бизнингча, уларда эришилган илмий натижаларни қуйидагича тасниф этиш мумкин:
1. Ўша пайтдаги сафар йўллари йўналиши асосида Фурқатнинг чет элларга қилган саёҳати маршрути белгиланди 10 .
2. Шоирнинг хориждаги ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид янги манбалар аниқланиб, илмий муомалага киритилди, тадқиқ ва таҳлил этилди 11 .
3. Фурқат чет элларда ёзган бир қанча асарларнинг илмий таҳлили амалга оширилди 12 .
4. Шоирнинг хорижга кетиш ва юртга қайта олмаслик сабаблари ҳақида турлича мулоҳазалар билдирилди.
Кўриниб турибдики, адабиётшуносликда Фурқат ҳаёти ва ижодининг хориждаги даврини илмий ўрганиш борасида муайян ютуқлар қўлга киритилган. Лекин, мазкур тадқиқотларнинг аксарияти учун, хусусан, шўро замонида яратилган илмий ишлар учун хос бўлган, яққол кўзга ташланиб турадиган ва асл моҳиятга кўпда мувофиқ келавермайдиган бир хусусиятни ҳам айтмасликнинг иложи йўқ. Бу ҳам бўлса, деярли ҳар бир шеър, ҳар бир асар талқинида коммунистик мафкура талаблари асосидаги ёндашувнинг, шоирни ўзи яшаб турган тузумдан норози, жабрдийда қилиб кўрсатишга, уни сунъий равишда динга, диндорларга қарши қўйишга уринишнинг очиқ сезилиб туришидир. Шунинг ўзиёқ бу асарларни янгича тафаккур асосида қайта баҳолаш, уларни биринчи навбатда бадиият намунаси сифатида тадқиқ этиш ва адабиётимиз тарихида тутган ўрнини белгилаш нечоғлик долзарб вазифалардан эканлигини кўрсатади.
Мазкур тадқиқотларда эришилган илмий натижаларни заррача камситмаган ҳолда, таъкидлаш жоизки, уларда Фурқат ҳаёти ва ижодининг хориждаги даврини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлган қуйидаги масалалар етарлича ўрганилмаган:
1. Фурқатнинг хорижга кетиш ва юртга қайта олмаслик сабаблари.
2. Шоирнинг чор Россияси мустамлака сиёсатига муносабати.
3. Фурқатнинг хорижда ёзилган айрим асарларининг илмий таҳлили (Масалан, “Қавоиди Чин ва умуроти сиёсий”, “Рус аскарлари таърифида”, “Масарратнома” ва ҳ.қ.).
4. Шоирнинг ҳар бир хорижий мамлакатда қанча муддат бўлганлиги.
5. Фурқатнинг чет элларда ёзган асарлари матний тадқиқи.
Қуйидаги масалалар эса мутлақо ўрганилган эмас:
1. Фурқатнинг Араб мамлакатларида яшаган даврида яратилган диний-маърифий мавзудаги асарлари (“Ҳажнома” ва шу йўналишдаги шеърлари);
2. Хорижда ёзган асарларининг илк манбалар билан муқоясаси;
3. Шоир ҳаёти ва ижодига чет эллик олимларнинг муносабати;
4. Фурқат асарларининг хориждаги нашрлари таҳлили.
Ушбу илмий иш мавзуси мазкур муаммоларни ечиш йўлидаги интилиш эканлиги билан ҳам долзарб ҳисобланади.
Ушбу мақолада тўлов балансининг иқтисодий моҳияти ва уни тузишнинг зарурияти ёритилган. Тўлов балансига нисбатан назарий қарашларнинг эволюцияси ва уларнинг асосий қоидалари таҳлил қилинган.
Maqolada inson potentsialini tavsiflashning "faol" yondoshuvi hamda shaxs va jamoalarning ehtiyoj va qobiliyat kabi ijtimoiy rol va funksiyalarni bajarishga tayyorlik tizimi tahlil qilinadi. Inson salohiyati “qobiliyat”ga, qobiliyat esa “ehtiyojlar”ga asoslansa, kapital kategoriyasi “tanlash”, ya’ni ehtiyoj va qobiliyatlarni boshqaruvchi mexanizm sifatida mujassamlanadi. Shuningdek, inson va jamoaviy xususiyatlarning ijtimoiy-iqtisodiy jihatlarini sharhlashda hozirgi vaqtda ularning kapitalga bo'lgan ehtiyojining asosi bo'lgan "sotib olish" funktsiyasi (moddiy boylik, bilim, ijtimoiy munosabatlar, ta'sir) qo'llaniladi, shuningdek, iqtisodiy resurslar , ya'ni ko'chmas mulk, qimmatli qog'ozlar, biznesning jihatlari va boshqalar hozirgi tendentsiyalarni o'zida mujassam etgan sotsiologik tasniflar yordamida o'rganildi.
Мақолада Шарқ қўлёзмалари маркази хазинасида ягона нусхада сақланувчи “Мажмаъ ал-ҳаводис” асарининг тавсифи, ўрганилиш тарихи, ўзига хос хусусияти таҳлил қилинади. Унинг адабий-тарихий асар сифатидаги илмий аҳамияти кўрсатилади.
Ko'chalarda bir tomonlama harakatlanish odatda tirbandliklarning paydo bo'lishining oldini olish, mavjud ikki tomonlama ko'chalarning o'tkazuvchanligini oshirish, harakat xavfsizligini oshirish va umuman harakatlanish sharoitlarini yaxshilash uchun joriy etiladi. Bir tomonlama ko'chalarda chap burilishlar, ikki tomonlama ko'chalarda bo'lgani kabi, qarama-qarshi harakatga to'sqinlik qilmaydi va shu bilan chorrahalarda kechikishlarni sezilarli darajada kamaytiradi.
Инсониятнинг турмуш тарзи фаровонлиги ва уларнинг атроф мухитни, яшаш майдони кукаламзорлаштириш учун курашда одам зараркунандаларни йўқ қилиш учун заҳарли дориларни яратади. Яқиндагина ўтган, 20 асрнинг ўрталарида кимёвий воситалар қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг зараркунандаларига қарши курашиш учун уларни заҳар деб аташган, бугунги кунда бизнинг давримизда эса уларни шундай пестицид номланиб келмоқда. Пестицидлар (лотинча пестис - инфекция ва cаедо - ўлдираман). Улар тирик организмларга ёт тирик организмлар орасида алоҳида ўрин тутувчи бирикмалар - ксенобиотиклар деб аталадиган бирикмалар.
Бутун дунё бўйича 4 миллиондан ортиқ пестицидлар зараркунандаларга қарши ишлатилмоқдаки, улардан фақатгина 1% самара бермоқда .
Пестицидларнинг инсон организми ва атроф-муҳитга салбий таъсирини олдини олишда уларнинг гигиеник меъёрларини ишлаб чиқиш алоҳида аҳамият касб этади. Селлер инсектицидининг тупроқда чидамлилиги, унинг қатламларидаги ҳаракати, тўпланиши, ўсимликларнинг ер устки қисмига ўтиш даражаси, қишлоқ хўжалиги экинлари ишлов беришда ишчи ўринлари ҳавоси ва атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасига баҳо берилди.
Пестицидлар муқаррар равишда экотизимларда чуқур ўзгаришларга олиб келади, чунки улар ҳамма тирик организмларга кенг токсик таъсир кўрсатувчи ҳмчобланади. Булар жумласига кирувчи "Фунгицид", "акарицид", "гербицид" номлари ва бошқалар маълум даражада шартлидир. Ҳар қандай пестицидлар кимёвий ишлов бериш ҳар доим ҳам кутилмаган натижа бериш мумкин яъни қирувчи таъсирга олиб келиши мумкин, шу жумладан ҳимоя қилишга уринаётган ўсимликлар учун ҳам. Кўпинча ўсимликлар заифлашади ва зараркунандалар томонидан енгилишга дучор бўлади