Тарихдан маълумки, икки қардош халқларни ўзаро ўхшаш тил, муқаддас ислом дини, урф-одат ва анъаналар ҳамда буюк сиймоларнинг бебаҳо мероси боғлаб туради. Ҳаттоки икки давлат ўртасида чегаралар бўлмаган замонларда ҳозирги Афғонистон ҳудудида халқимизнинг буюк вакиллари томонидан маданият, тарих, илм-фанга оид улкан мерос яратилганлиги, бу мерослар икки мамлакат халқларини умумий мулки сифатида ўзаро боғлаб келаётганлиги ҳам маълум. Айни шу маънода бугунги кунга келиб икки давлат ўртасида муштарак муносабатларнинг янги саҳифаси шаклланмоқда. Афғонистонда давом этаётган қарийб ярим асрлик уруш таҳилили шундан далолат берадики, мазкур замин тарихдан ҳозирги пайтгача жаҳон сиёсатининг “Heartland” ҳудудига айланиб улгурди. Ҳозирги кунда афғон заминида тинчликка эришиш бўйича турлича қарашларнинг мавжуд бўлганлиги ҳам айнан геосиёсий курашнинг натижаси ҳисобланади. Афғонистон минтақанинг геосиёсий менежерлиги учун курашаётган ҳамда манфаатлари бир-бирига зид куч марказларининг рақобат майдонида таянч нуқта бўлиб қолмоқда. Бироқ, алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг Афғонистон тинчлик жараёни бўйича бошқалардан ўзининг прагматик ва конструктив жиҳатлари билан фарқ қиладиган долзарб ёндашувлари ва қарашлари мавжуд. Ўзбекистон геостратегик жиҳатдан муҳим минтақа ҳисобланган Марказий Осиёнинг барча давлатлари, қолаверса, Афғонистон билан ҳам чегарадош ягона давлат саналади. Бундай геостратегик аксиома Ўзбекистоннинг Афғонистон тинчлик жараёнларидаги ролини ҳисобга олишга сабаб бўлади. Мазкур мақолада замонавий Ўзбекистон ва Афғонистоннинг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар муносабатлари ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари атрофлича таҳлил этилади. Хусусан, мақолада Афғонистон ҳукумати билан муносабатлар, Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси, “Толибон” ҳаракати сиёсий идораси раҳбарлари билан музокаралар, “Мозори Шариф-Ҳирот” темир йўли, “Termizkargo” халқаро экспорт логистика маркази, “Мозори Шариф-Кобул-Пешовар” темир йўли, “Сурхон-Пули Хумри” электр тармоғи, “Ўзбекистон-Афғонистон” дўстлик жамияти, Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази, Афғонистон бўйича халқаро илмий конференция ва бошқа бир қатор амалий ишлар ҳақида сўз боради.
Мақолада Халқаро меҳнат ташкилотининг халқаро ҳуқуқ субъекти сифатидаги норма ижодкорлик фаолияти ўрганилган. Олимлар томонидан халқаро ташкилотларнинг норма яратиш жараёнидаги иштирокининг бевосита ва билвосита турларга ажратилиши тан олинган. Бевосита норма ижодкорлик фаолияти бўйича тадқиқотчилар томонидан билдирилган фикрлар ва ХМТнинг ҳуқуқий асосларидан келиб чиққан ҳолда ХМТ норма ижодкорлик фаолияти таснифланади. Конвенция ва тавсиялар ХМТ томонидан қабул қилинадиган асосий ҳужжатлар эканлиги, улар ўз юридик табиатига кўра фарқланиши, мазкур ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишида ХМТ асосий органларининг иштироки, норма ижодкорлик жараёнига ташкилотнинг учтомонламалик принципи таъсири таҳлил этилган. ХМТ норма ижодкорлик фаолиятининг бошқа ташкилотлар мазкур фаолиятидан фарқ қилувчи хусусиятлари кўрсатиб берилган.
Мазкур мақолада глобаллашув шароитида халқаро сиёсат ва миссионерликнинг ўзаро фаолияти тўғрисидаги фикрлар илмий жиҳатдан таҳлил этилган. Шунингдек, мақолада глобал миқёсда халқаро сиёсий марказлар томонидан йўналтирилаётган миссионерлик оқибатида айрим мамлакатлардаги давлат суверентети, конституцион тузумга қилинаётган тажовузларни мафкуравий қўллаб қувватлаш ва таъминлаш борасидаги фикрлар ёритилган. Миссионерлик тарафдорларини мафкура полигонларида олиб борилаётган кураш учун жуда катта сармояларни сафарбар этишаётганлиги намоён бўлмоқда. Шу ўринда, миссионерлик аниқ белгиланган сиёсий мақсадларни амалга оширишда аксарият ҳолатларда ёвуз ва бузғунчи ғояларини кузлаётгани ойдинлашмоқда. Мазкур ҳаракатлар оқибатида иқтисодий тараққиётдан орқада қолган давлатларга “беғараз” ёрдамнинг кўрсатиш ниқоби остида айрим мустақил давлатларнинг ички ишларига очиқдан очиқ аралашувининг яширин кўриниши сифатида намоён бўлмоқда.
Мақолада муаллиф томонидан айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тушунчаси, ушбу келишувнинг ўзига хос ижобий ва салбий жиҳатлари таҳлил қилиниб, айбига иқрорлик тўғрисидаги келишув борасида қонунчиликдаги асосий қоидалар, мазкур тушунчага нисбатан фанда ва амалиётда мавжуд қарашлар, ғоялар ўрганилган. Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувни тузишда суднинг роли, айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувнинг бошқа процессуал келишувлардан фарқлари ва унинг моҳияти ёритилган. Шунингдек, айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув институти борасида олимларнинг фикрлари ўрганилиб, муаллифлик таърифи асослантириб берилган
Intcllcktual mulkda mzolarini sudda ko nb chiqishdan ко ra sudgacha bo‘lgan muqobil usullar qo‘llanilishi zamonaviy huquq tizimlarida juda kcrak. Intcllcktual mulk nizolarini sudda hal ctish qimmatga tushadi, ko‘p vaqt talab qildi va noto‘g‘ri qaror qabul qilish aytib bo‘lmaydigan va nomuvofiq natijalarga olib kcladi. Ushbu tadqiqot ishi intcllcktual mulk nizolami hal qilish uchun mediatsiya, arbitraj va hakamlik muhokamasi kabi muqobil usullardan kcng foydalanish imkoniyatini o'rganadi va bu nizolami hal qilish uchun qanchalik mos kclishini tahlil qiladi. O‘zbekiston huquqiy tizimida intcllcktual mulkka oid nizolami hal qilishda mavjud bo‘lgan muammolar va nizolami muqobil usulda hal ctishni joriy ctish uchun qanday qadamlar kcrakligiga alohida c’tibor qaratiladi. Tadqiqot ishining xulosasiga ko‘ra, nizolami muqobil hal ctish mcxanizmlari intcllcktual mulk uchun juda moskcladi va O‘zbckiston bunday tizimni amalga oshirish uchun katta qadamlar qo‘yishi kcrak.
Мақолада арбитраж келишувларини қўллашга доир долзарб назарий ва амалий масалалар ёритилган. Муаллиф томонидан арбитраж келишувлари турлари, арбитраж келишувларига қўйиладиган талаблар ва уларнинг талаб этиладиган шартнлари изоҳланган. Умуман олганда мақола арбитраж келишувига арбитражга мурожаат қилиш асоси сифатида умумий шарх берилган.
Ушбу мақола процессуал келишув тузилишида процессуал кафолатларни таҳлил қилишга қаратилган. Процессуал кафолатларни кучайтириш зарурати асослантирилган. Келишувнинг ихтиёрийлиги ва процессуал кафолатларни таъминлаш юзасидан таклифлар берилган.
Мақолада келишув битимининг ҳуқуқий
хусусиятлари, келишувдаги томонларнинг субъектив ҳуқуқлари ва мажбуриятлари шаклидаги субъектив қоидалар қонунийлигини баҳолаш, келишув битимини
тасдиқлаш масалалари муҳокама қилинган.
Ушбу мақолада бизнес бошқаруви ва етказиб бериш занжирларини бошқариш, бир-бирига боғлиқ жараёнлар эканлиги, амалда уларни алоҳида бир биридан айри ҳолда тасаввур қилиш қийинлиги логистика тизими юқори мослашувчанликка эга бўлган логистикага оид муаммолар ечимини топувчи иқтисодий тизимнинг бир кўриниши ҳисобланиши ва бу тизимда етказиб бериш занжирларини бошқариш асосий вазифа эканлиги илмий таҳлил қилинган.
Maqolada intellektual mulk sohasidagi nizolarni hal qilish vositasi sifatida xalqaro tijorat arbitrajining mashhurligi ko'rib chiqiladi. Muallif tarixiy-nazariy jihatlar bilan bir qatorda ushbu sohadagi dolzarb muammolarni ham muhokama qiladi. Nizolarning toifalari va bunday nizolarni hal qilishda arbitrajning roli yoritilgan.
Maqolada zamonaviy bibleistika (yoki isagogika)ning yo‘nalishidan biri bo‘lgan – Bibliya matnlari tanqidining nazariy va metodologik asoslari ko‘rib chiqilgan. Jumladan uning, tekstologik, tarixiy, adabiy, manbaviy, an’anaviy va tahririy tanqid yondashuvlari keltirib o‘tilgan. Bunday yondashuv va nazariy asoslar bilan diniy manbaning yaratilish va tarqalish vaqtlarini identifikatsiya qilishga yordam beradi.
Мақолада халқаро хусусий ҳуқуқ назариясидан келиб чиққан ҳолда ўзаролик тамойили ва халқаро хушмуомалаликни хорижий мамлакат судларининг қарорларини тан олиш ва ижро этиш сифатида кўриб чиқиш масалалари таҳлил этилган, тегишли тавсиялар ишлаб чиқилган
Ушбу мақолада тўлов балансининг иқтисодий моҳияти ва уни тузишнинг зарурияти ёритилган. Тўлов балансига нисбатан назарий қарашларнинг эволюцияси ва уларнинг асосий қоидалари таҳлил қилинган.
Наследственному праву известны два основа-
ния наследования: по завещанию и по закону. Закон не допускает никаких других видов наследования, поэтому отечественному праву неизвестен такой институт, как договор (соглашение) о наследовании. Наследование по завещанию и наследование по закону не
противоположны друг другу, а являются разновидностями реализации гражданами наследственных прав.
Мақолада тадбиркорлик субъектлари томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, шунингдек, фуқаролик ҳуқуқий мажбуриятлар ижросини таъминлаш учун неустойка қўллашни такомиллаштириш бўйича таклифлар берилган.