Мақолада секторлар ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг ижтимоий муҳтож фуқароларни ва уларнинг оилаларининг муаммоларини ҳал этиш борасида ички ишлар органлари ходимларининг иш фаолиятини такомиллаштириш масаласи кўриб чиқилган.
Мақолада Ўзбекистон-Туркия ўртасидаги ижтимоий муносабатларни ривожланиши, икки давлатнинг муштарак тарихий тараққиёти, геосиёсий жойлашуви ҳамда янги мулоқот форматига чиқиш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинган.
Мақолада XIII аср охири – XIV асрнинг биринчи ярмига тегишли Бухоро вақф ҳужжатлари орқали бу ҳудуднинг ижтимоий ва иқтисодий аҳволи ёритилади. Ушбу ўрганилган ҳужжатларда келтирилган маълумотлар чиғатойлар даврида Бухорода мавжуд ижтимоий қатламлар, аҳоли томонидан тўланган солиқлар ва улардан айримларининг номлари, мўғуллар олиб борган сиёсатнинг бу воҳа ҳаётига кўрсатган таъсири ёритиб берилади. Шунингдек, иқтисодий ҳаётнинг асоси бўлган деҳқончиликнинг аҳволи ва ер эгалиги билан боғлиқ айрим атамаларнинг ишлатилиши ҳужжатлардаги маълумотларга асосланиб изоҳлаб ўтилган.
Ушбу мақолада Амир Темур ва темурийлар салтанати тарихига бағишлаб ёзилган тарихий асарларда Марказий Осиёнинг XIV–XV асрлардаги географияси – маъмурий-ҳудудий ҳолати, табиати, хўжалиги, савдо йўллари, шаҳарлари, ободончилик ишлар ҳақида қайд этилган маълумотлар хусусида ёзилган.
Чет эл инвестициялар ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётини ривожлантиришнинг асосий воситасидир. Чет эл инвестициялари аҳоли бандлигини таъминлаш, янги технологияларни жорий этиш, компаниялар ўртасида тажриба алмашиш ва маҳсулотнинг рақобатбардошлигини ошириш учун асос бўлиб хизмат қилади. Таъкидлаш жоизки, ривожланаётган мамлакатларга инвестиция киритиш нафақат ривожланаётган мамлакатлар, балки чет эллик инвесторларнинг ўзлари учун ишлаб чиқариш ва товарларни сотиш ҳажмини кенгайтириш, шунингдек умуман бизнесни ривожлантириш учун фойдалидир. Бироқ, ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодий ва сиёсий беқарорлиги чет эл инвесторлари учун хавф туғдиради ва мамлакатнинг инвестицион жозибадорлиги ривожланишига тўсқинлик қилади. Ушбу мақолада чет эл инвестори ва қабул қилувчи давлат ўртасидаги инвестиция низоларини ҳал қилиш ва / ёки олдини олишнинг муқобил механизмлари кўриб чиқилади.
Конституция закрепляет за каждым из нас право на обращение к адвокату. Данное положение закреплено в ст. 116 основного закона. Особый смысл данное положение становится для лица, вовлеченного в уголовный процесс в качестве подозреваемого, обвиняемого, подсудимого.
Maqola kreditorlar organlarining huquqiy maqomi va ularning Yevropa ittifoqiga a’zo davlat bo’lgan Chexiya Respublikasida to’lovga layoqatsizlik tartib-qoidalarini shakllantirishdagi roliga bag’ishlangan. U 182/2006-sonli Qonunning 46-68-moddalari bilan tartibga solinadigan huquqiy bazani, "To'lovga layoqatsizlik to'g'risida"gi qonunni va kreditorlik organlarining huquq va majburiyatlarini qanday shakllantirishini alohida o'rganadi
Одной из причин укорочения зубной дуги и дефицита места в зубном ряду является раннее удаление временных зубов по терапевтическим, хирургическим или иным показаниям без своевременного детского зубного протезирования, что приводит к мезиальной миграции боковой группы зубов. Как следствие, прорезывающимся постоянным зубам, наиболее часто верхним клыкам, не хватает места в зубной дуге, и они занимают вестибулярное положение. Это негативно влияет не только на профиль лица, положение губ, эстетику улыбки, но и приводит к созданию неправильного типа жевания с отсутствием клыкового пути ведения челюстей, функциональным нарушениям, гнатологическим проблемам.
Микромолиялаш тизими фаолиятисиз хусусий кичик ва ўрта бизнеснинг вужудга келиши ва ривожланиши мумкин эмас. Мавжуд молиявий институтлар доирасида микромолиялаш дастурларининг жорий этилиши амалда барқарорликни таъминлашга қаратилган давлат фондлари ҳажми ва донорлар сони чекланган шароитларида янги қарз олувчилар доирасини муттасил кенгайтириш имконини беради.
Мақолада архив хужатлари ва мавжуд адабиётлардаги маълумотлар асосида Россия империяси хукумронлиги даврида Фарғона водийси қишлоқларида халқ ғалаёнлари ўрганилган. Муалиф тадқиқ этилаётган даврда дехқонларнинг аянчи аҳволи, уларнинг мустамлакачи хокимяти, маҳаллий феодалларга қарши норозилик харакатлари ва уларнинг оқибатларини тахлил қилади.
The article discusses the most significant groups of epithets from English, Kazakh and Russian fairy tales. The groups determine the appearance, age, social position, positive and negative features and peculiarities of heroes. Peculiarities are united during many years of conveying fairy tales, which was fixed as a tradition and thus appeared to be most stable and important for British, Kazakh and Russian national cultures.
Мақолада Покистон Ислом Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо бўлиши ва ташкилотнинг бугунги шароитда минтақавий ҳамкорликнинг асосий омили сифатида иштирок этиши муҳокама қилинади. Бугун Покистон ШҲТга аъзо бўлишни минтақавий сиёсатнинг асосий пойдевори деб ҳисоб лайди. Шанхай ташкилотидаги иштироки Исломободнинг халқаро позициясини мустаҳкамлаш, геостратегик ва геоиқтисодий салоҳиятни рўёбга чиқариш, Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Марказий Осиё мамлакатлари билан муносабатларни ривожлантириш, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги ўз мавқеини мустаҳкамлашга, шунингдек, анъанавий рақиби бўлмиш Ҳиндистонни “тутиб туриш”га ёрдам беради. Шанхай ташкилотининг самарадорлиги янги форматда ўрганиб чиқилди. ШҲТни Покистон ва Ҳиндистоннинг қўшилиши билан кенгайтирилиши бу ташкилотни кўп томонлама ҳамкорликнинг асосий воситаларидан бирига айлантирди. Бу эса унинг G7 гуруҳининг Осиёдаги аналоги сифатида умумжаҳон аҳамиятга эга бўлган янги куч марказига айланиши мумкинлигини тақозо қилади. Покистон ва Ҳиндистоннинг аъзо бўлиши ташкилотдаги куч мувозанатини ўзгартирди ва Исломобод билан Деҳли ўртасида, шунингдек, Деҳли билан Пекин ўртасидаги зиддиятлар Шанхай ташкилотининг самарадорлигини янги форматда камайтириши ҳам мумкин. Мақолада Покистон ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо-давлатлари ўртасидаги истиқболли ҳамкорлик йўналишлари ўрганиб чиқилади. Исломобод Шанхай ташкилотлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, терроризм ва экстремизм муаммоларига минтақавий ёндашувни кучайтириш, минтақавий ривожланиш, хавфсизлик ва барқарорликка қўшган ҳиссасини мақсад қилиб олган. Исломобод Афғонистон муаммосини ҳал қилишда Шанхай ташкилотининг Россия, Хитой ва Марказий Осиё давлатлари билан биргаликдаги фаол иштирокидан умидвор. Иқтисодий жиҳатдан, Покистон учун Шанхай Ташкилоти энергетика, транспорт ва алоқа соҳаларида ўз манфаатларини илгари суриш учун асосий платформадир. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотидаги энг муҳим мақсадларидан бири сифатида Исломобод Марказий Осиё мамлакатлари энергия ресурсларидан истеъмол ва транзит учун фойдалана олишни, ўз навбатида, Шанхай Ташкилотига эса ўз ҳудуди орқали Жаҳон Океани, Яқин Шарқ, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёга кириш имкониятини тақдим этишни кўрсатди.
Мақолада тарихий ва назарий-ҳуқуқий фактларга асосланган ҳолда муаллиф юқори ва қуйи палаталарнинг қиёсий таҳлилини ўтказишни таклиф этган. Хусусан юқори палата вето ҳуқуқини қўллаш амалиёти ва уни қуйи палата томонидан енгиб ўтиш билан палаталарнинг қонун ижодкорлиги жараёнидаги ўзаро ҳамкорлиги, давлат раҳбари ва ҳукумат билан ўзаро муносабатлардаги ваколатлари доираси, қонунлар ижроси ва мансабдор шахслар фаолияти бўйича назорат ваколатлари, кадрлар бўйича ваколатлар ва юқори бошқарув лавозимларга номзодини тасдиқлаш.