Мазкур мақолада эркин иқтисодий зоналарнинг ўзига хос хусусиятлари, эркин иқтисодий зоналар фаолиятининг ҳуқуқий асослари ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил этилган, эркин иқтисодий зоналарда тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари кўриб чиқилган ҳамда янги турдаги эркин иқтисодий зоналарни яратиш юзасидан таклифлар илгари сурилган.
Биз Коракалпоғистон Республикасида 3 ойликдан 10 ёшгача бўлган 200 болани тиббий кўрикдан ўтказдик, кўрикда туғма юрак нуқсонларини учраш частотасини ўрганиш учун Коракалпоғистон Республикасини тулри районларида кўрик олиб борилди. Туғма юрак нуқсони учраш частотаси Кунғирот туманида 30 болада ва Тўрткул туманида 20 болада кузатилди, бу бошқа районларга қараганда кўпроқ. Текширилган болаларда кўпроқ туғма юрак нуқсони қоринчалараро дефектни мушаклар зарарланиш тури кўпроқ кузатилди: Кунғирот туманида 13 болада, Тўрткул туманида 11 болада
Мақолада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорилигининг ҳуқуқий асослари ўрганилган, қонунчиликнинг ўзига хос жиҳатлари таҳлил этилган.
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий асослари кўрилиб чиқилади ва таҳлил қилинади. Бундан ташқари, Республика бўйича миллий нодавлат нотижорат ташкилотлар сонининг ўсиши тўғрисидаги статистик маълумотлар келтирилади. Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг амалий фаолиятини ташкил қилиш соҳасидаги баъзи муаммоли масалалар ҳам мазкур мақолада таҳлил қилинади ва уларнинг ечимлари таклиф қилинади.
Мақолада хорижий банклар ва уларнинг аккредитация қилинган ваколатхоналарини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари кўриб чиқилган, хорижий банкларни ташкил этиш ва уларнинг ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва шартлари, қонуний талаблар ёритилган, Ўзбекистон Республикаси банк қонунчилиги нормаларининг фарқли жиҳатлари таҳлил этилган ва белгиланган.
Кўпчилик болалар касалхонага хароратсиз мурожаат қилишган, лекин юкори харорат билан мурожаат қилган болаларни иккала гурухда хам асосий симптоми йўтал хисобланган: 1- группада 56% ва 2- группада 24%. Нам йўтални учраши бронхообструктив синдром билан кечган гурухда икки баробар кўпроқ кузатилган, бронхообструктив синдромсиз кечган гурухга нисбатан. 40% болаларда экспиратор хансираш, колганларида аралаш хансираш, нафас чикаришни кийинлашуви билан кечган. Хуштаксимон нафас (wheezing) бронхообструктив синдром билан кечган болаларни хаммасида кузатилган. Хансираш 1- гурух 35% болаларда кузатилди. Хансирашни ўртача давомийлиги 5,25±3,4 кунни ташкил қилди. Бурун орқали нафас бузилиши 1-гурух беморларни 53,9% ида кузатилди. Динамикада кун давомийлиги 6,25±2,9 га тенг
Мақолада Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг концептуал асослари байон этилган. Ёш, суверен давлатимиз ривожланиши асосида бўлган концепция ва назариялари эволюцияси таҳлил қилинган. Мақола муаллифлари мустаққил йилларда Ўзбекистон эришган юксак ютиқларини ўтмиш шароити билан солиштиришган.
Мазкур мақолада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг мулкий асослари таҳлил қилиниб, мулкни шакллантиришнинг қонуний асослари, мазмун-моҳияти, хусусийлаштириш жараёнларидаги иштироки, ўз мулкини суд орқали ҳимоя қилиш масалалари, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланиш ҳуқуқи атрофлича ўрганилган ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича фикр ва мулоҳазалар билдирилган.
Maqolada O‘zbekiston Respublikasining Qurolli Kuchlari jamiyat hayotining muhim bo‘lagi ekanligidan kelib chiqib, Milliy gvardiya harbiy xizmatchilarining huquqiy himoyasining nazariy asoslari, xususan, rivojlanish tendensiyalari, uni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlar batafsil tahlil etilgan.
Ушбу мақолада жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат қилишга оид ҳуқуқининг конституциявий-ҳуқуқий асослари ёритилган. Бунда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлаш ва кафолатлашга доир нормалар тизимли таҳлил қилинган, бу борада хорижий давлатлар тажрибаси қиёсий ўрганилган, мавжуд муаммолар ва уларнингечими бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган, таҳлил қилинган соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар билдирилган.
Мазкур мақолада ижтимоий хавфли қилмиш сифатида қийноқ тушунчаси, қийноқнинг халқаро ҳуқуқда тақиқланишининг ҳуқуқий асослари ёритилган. Мақолада муаллиф томонидан халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда келтирилган қийноқ тушунчаси юридик таҳлил қилиб берилган.