Ushbu maqola talabaning mustaqil ishiga bag'ishlangan. Mustaqil ish - bu o'z-o'zini tarbiyalashning asosiy shakli. Talabaning o'z-o'zini tarbiyalash faoliyati, ayniqsa zamonaviy o'qitish texnologiyalariga asoslanganligi, ularning bilim faolligini, o'zini o'zi takomillashtirishga tayyorligini rivojlantirishda etakchi rol o'ynaydi, ijodiy qobiliyatlarni, tashabbuskorlikni, o'z vaqtini oqilona tashkil qilish qobiliyatini rivojlantirishga yordam beradi. . Ushbu muammoni o'rganish mustaqil ishlarni tashkil etish va o'tkazish va uning shifokorlarni tayyorlash sifatini oshirishdagi rolini ochib beradi.
Talabalarning mustaqil ishlashi, muammoli metodlar, oʼquv materialini oʼzlashtirish, imkoniyatlaridan foydalanib erkin fikrlash va dunyoqarashini shakillantirish.
В данной статье рассматривается сущность, роль и место самостоятельной работы студентов в организации учебного процесса в вузе. Раскрывается сущность задач и принципов организации самостоятельной работы студентов. Выделяются и характеризуются основные уровни сложности самостоятельной работы студентов.
Араб грамматикасига оид асарлар кўп ва улар мазмун-моҳиятига кўра мукаммал ва машҳур бўлса-да, Замахшарийнинг “لصفملا” асари унинг замондошлари фикрича, “араб тили грамматикаси бўйича яратилган энг яхши китобдир” 1 . Яна бир олим уни “нозик терилган дурга” 2 ўхшатади. Бу асар ўзининг лўнда ва тушунарли ёритилганлиги билан тарихий жиҳатдан ҳам ўта муҳим аҳамият касб этади. Замахшарийнинг асарида кўтарилган масалалар ўша давр араб тилшунослигининг ривожидан дарак беради. Асарда грамматикага оид масалаларнинг ёритилиши мисолида XII асрда эришилган ютуқларни кўришимиз мумкин. “Муфассал” бу асаргача амалга оширилган тадқиқотларнинг мужассамланган ва мукаммаллаштирилган кўриниши ҳисобланади. Замахшарий “Муфассал”ни яратишда нафақат илмий мақсадни, балки унинг қулай бўлишини ҳам кўзла ан. Бу жиҳат унинг машҳур асарлардан бирига айланишига имкон берган. Замахшарий араб тили грамматикаси назариясини мукаммал билган тилшунос сифатида китобни ўзига хос равишда тузишга эришган.
Ушбу мақола олий таълим тизимида ёшларнинг фуқаролик фаоллигини шакллантириш оила ва маҳалланинг ўрни масаласини тизимли-функционал ёндашув асосида ўрганиш таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий аҳамиятини ёритишда, таълим сифати ва самарадорлигига эришиш механизмларини тадқиқ этишда манба сифатида фойдали бўлиши мумкин. Бугунги талаба ёшлар эртанги кунда мамлакатимиз олдида турган улуғвор вазифаларни амалга оширишга тайёрланаётган кишилардир. Бинобарин, талаба меҳнати ўзининг алоҳида хусусиятларига эга бўлган ақлий меҳнат экан, демак бу меҳнат аъло ўқишда, илмий фаолиятда ва фан асосларини ижодий ўзлаштиришда ўз ифодасини топади. Бу эса талаба ёшларнинг профессионал фаолиятидир. Жамиятимиз ривожининг ҳозирги босқичида ёшларнинг маънавий соҳадаги фаоллиги уларнинг ўз актив ҳаётий позициясини онгли ва ижодий равишда амалга оширишидан иборатдир. Бундай позиция- юртимизда озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриши сиёсатининг моҳиятини билишни, ижтимоий ҳодисаларга теран муносабатни, жамият тараққиётининг устувор вазифаларини чуқур ўрганишни, яъни назария билан амалиётни моҳирона қўшиб олиб боришни, меҳнатга фаол муносабатни, юксак эътиқод ва ахлоқий фазилатларни намоён этишни англатади
Maqolada maktabda adabiyot darslarida mustaqil ishlarni tashkil etish muammosi muhokama qilinadi. U vazifalarni tashkil etishning individual shakllarining ikki turini belgilaydi: individual va individuallashtirilgan. Muallif maktabda darslik bilan ishlash va adabiy asarlarni o‘rganish jarayonida o‘quvchilarga mustaqil ishlarni bajarish uchun uslubiy tavsiyalar beradi
Ushbu maqolada oʻqituvchining pedagogik faoliyati muvofiqlashtiruvchi, tarbiyaviy va gʻoyaviy-estetik sifatida belgilanadigan talabalarning darsdan tashqari ishlarini tashkil etish jarayoni tasvirlangan.
Болаларда тирсак бўғими жарохатларини даволаш бугунги кунда замонавий травматологиянинг мураккаб ва ечими топилмаган муаммолардан биридир. Болалардаги билак суяги бошчасининг эскирган чиқишлари оғир патологиялардан бири бўлиб, турли муаллифларнинг маълумотларига кўра тирсак бўғими жарохатларининг 1,9-2,7% ташкил этади. Болаларда билак суяги бошчасининг чиқишлари оқибатида тирсак бўғимидаги контрактуралари ва вальгусли деформациялари ривожланади. Ушбу жарохатнинг қайта эхтимоли юқорилиги, билак суяги бошчаси эскирган чиқишларини даволашнинг мураккаблигини билдиради.
Хозирги кунда дунёда кўпгина жаррохлик даволаш усуллари такомиллаштирилмоқда. Қониқарсиз натижаларнинг сабаблари жарохат олганлик муддатига, тирсак бўғими структурасидаги ўзгаришларга ва узуксимон бойламни тиклаш муаммоларига боғлиқдир. Тирсак бўғими жарохатларида унинг функциясини тиклаш учун турли усуллар ишлаб чиқилмоқда, шулар қаторида билак суяги бошчасининг эскирган чиқишларида ҳам даволаш такомиллаштирилмоқда. Билак суяги бошчасининг узуксимон бойламини тиклаш учун янги усуллар таклиф этилмоқда. Албатта ушбу усулларни қўллаш учун қўшимча кесмалар қилиш, операциянинг юқори травматиклиги, операциядан кейинги реабилитацион даврнинг чузилиши ва қолдиқ асоратларни юзага келтириши мумкин. Билак суяги бошчасининг эскирган чиқишларини консерватив усулда даволаш кўпгина холларда самара бермайди, натижада бўғим функциясини тиклаш учун билак суяги бошчаси резекциясини амалга ошириш керак бўлади. Шунинг учун билак суяги бошчасининг эскирган чиқишларини даволашда самарали натижа олиш учун, эрта ташхислаш ва ўз вақтида жаррохлик амалиётини қўллаш муҳим аҳамият касб этади. Тирсак бўғимининг билактирсак бирлашмаси жарохатларида диагностик хатоликлар ва жаррохлик даволашдан кейинги асоратлар учраш частотаси бошқа бирлашмаларга нисбатан юқори ўринни эгаллайди.
Бугунги кунда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими, соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар нуқтаи назаридан, шошилинч тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган «...тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, шу жумладан, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янги босқичга кўтариш...» каби вазифалари белгиланган. Ушбу вазифаларни амалга оширишда янада чуқурроқ аниқлаш ҳамда такомиллаштириш ва мохиятини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этамоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-4985-сон «2017-2021-йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида», 2021 йил 26 июлдаги ПҚ–5198-сон «Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ҳамда мазкур соҳада қабул қилинган бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажаришда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожланишининг VI. «Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишларига мувофиқ амалга оширилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Билак суяги бошчасининг эскирган чиқишлари айрим холларда тўлиқ қўлнинг ва айниқса тирсак бўғими фаолиятининг бузилишига сабабчи бўлади. Қолаверса 17% холатларда билак суяги бошчасининг эскирган чиқишлари тирсак бўғимида вальгусли ва атипик деформацияларга олиб келади (Bae DS, Shah AS, Kalish LA, et al. 2013.). Хозирги вақтда тирсак бўғими фаолиятини ва жарохатланган бойламлар структурасини тиклайдиган турли хил жаррохлик усуллари мавжуд. Okechukwu E. Nwoko., Priyesh P. Patel (2013) жарохатланган узуксимон бойламни тиклаш учун елка мушаги юзаки бошчасининг дистал пайидан фойдаланишни таклиф этишган. E.Itadera, K.Ueno (2014) узуксимон бойламни пластика қилиш учун узун кафт мушаги пайидан фойдаланишган. Ph.Gicquel, C.Carger (2000) билак суяги бошчасининг эскирган чиқишларини даволашда тирсак суягини узайтириш ва билак суяги бошчасини жойига солиш учун Илизаров аппаратидан фойдаланишни таклиф этишган. Бироқ L.Wattincourt, R.Seringe (2000) билак суяги бошчасининг эскирган чиқишини даволашда, тирсак суяги остеотомиясини қўллаганда, билак суяги бошчасининг қайта чиқиши ва тирсак суяги псевдоартрози каби асоратлар кузатилган. Шунингдек қониқарсиз натижаларга беморнинг ёши ва жарохат муддати ҳам сабабчи бўлган.
Ўзбекистонда ҳам билак суяги бошчасининг эскирган чиқишларини даволаш бўйича қатор илмий текширишлар олиб борилмоқда. Чиққан билак суяги бошчасини жойига солиш ёки уни резекция қилиш муаммоси, билак суяги бошчаси сферик шаклининг ва incisura radialisнинг ўзгаришларига боғлиқ. Билак суяги бошчасини жойига солишда тирсак суяги деформацияси тўсқинлик қилганда, тирсак суягини коррекциялаш ва билак суяги ортиқча проксимал ўсишида эса остеотомия қилиш усули қўлланилмоқда (Байимбетов Г.Дж., Эдилов У.А., Ходжанов И.Ю., Умаров Ф.Х., Шоматов Х.Ш., Ни Г.В., Касымов Х.А. 2020). Муаллифларнинг фикрича, билак суяги бошчасининг эскирган чиқишларининг асосий сабабларидан: Монтеджи жарохатида тирсак суягида қолган деформация ва унинг калталиги, шунингдек жойига солинмаган билак суяги бошчасининг бола ўсиши жараёнида унинг деформациялашиши. Шунинг учун ҳам тирсак бўғимида ривожланган анатомо-морфолик ўзгаришларда қўл ўқини тўғрилаш, билак суяклари ва тирсак бўғими суякларининг ўзаро мутаносиблигини таъминлаш муҳимдир. Натижада жойига солинган билак бошчаси стабиллиги таъминланади (И.Ю.Ходжанов, Г.Дж.Байимбетов, У.А.Эдилов, 2021), бунинг учун муаллифлар узуксимон бойламни тиклашда m.anconeus пайидан фойдаланишни таклиф этишган.
Хозирги даврда жахонда билак суяги бошчасининг эскирган чиқишларида узуксимон бойламани тиклаш буйича илмий изланишлар давом этмоқда. T. Hatta, K.Shinagawa бу борада илмий изланишлар олиб бориб, E.Itadera, K.Ueno таклиф этган узун кафт мушаги пайидан (palmaris longus tendon) пластика усулини модифицирлашиб, яхши натижалар олишмоқда. Шунингдек Mohan Kumar EG, Yatisha Kumar GM узуксимон бойламани тиклаш учун марказий трицепсдан лоскут хосил қилиб, тирсак суягига бириктиришни таклиф этишган. Бироқ кўпгина холатларда таклиф этилган аутопайлардан пластика қилиш травматик ҳисобланади, шунингдек лавсанопластика каби усулларни болаларда қўллаб бўлмайди. Шундай қилиб, билак суяги бошчасининг узуксимон бойламини тиклаш учун кўпгина усуллар таклиф этилган, лекин билак суяги бошчасининг эскирган олдингимедиал чиқишлари учун мақбул усулларнинг етарли эмаслиги, узуксимон бойламни тиклаш усулини такомиллаштириш ва мумкин бўлган рецидивларни камайтириш амалий нуқтаи-назардан муҳим ҳисобланади.
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий тадқиқотлари режалари асосида “Болаларда билак суякларининг синишлари ва чиқишларини даволаш учун ташқи қурилма аппаратини ишлаб чиқиш” лойихаси доирасида амалга оширилган.
Тадқиқотнинг мақсади болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини такомиллаштирилган жаррохлик даволаш усули асосида даво натижаларини яхшилашдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари: билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларида тирсак
бўғимининг клиник, рентгенологик ўзига хослигини бахолаш; билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларида тирсак бўғимини гистологик текшириш асосида унинг патоморфологик холатини бахолаш; билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларида
узуксимон бойламни тиклаш усулни ишлаб чиқиш; даволанган беморлар натижаларини тахлил этиш учун бахолаш
мезонларини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалида 2017-2020 йилларда билак суяги бошчасининг эскирган олдингимедиал чиқишлари билан даволанган 83 нафар бемор олинган.
Тадқиқотнинг предмети билак суяги бошчасининг эскирган олдингимедиал чиқишларини таклиф этилган усулда даволанган беморларнинг жаррохлик даволаш натижалари ҳисобланади.
Тадқиқотнинг усуллари клиник, инструментал (рентгенологик, магнит резонанс томографияси, ультратовуш), гистологик ва статистик усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: гистологик текширишлар асосида, жарохатнинг 1 ойгача бўлган муддатида, бўғим капсуласининг олдинги девори нозик, эластик ва чузилувчан бўлиб, 3 ойдан кейин эса унинг қалинлашиши, чандиқланиши ва фиброз тўқима хосил қилиши исботланган; билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларида 3 ойлик муддатдан бошлаб, фиброз тўқимадан узуксимон бойламни тиклаш имконияти исботланган; билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларида, билак суякларининг деформациялари асосида жаррохлик даволаш тактикаси асосланган;
билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини жаррохлик даволаш натижалари жарохат муддатига бевосита боғлиқлиги исботланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қўйидагилардан иборат:
билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларида таклиф этилган рентгенологик текшириш схемаларидан фойдаланиш, оптимал даволаш тактикасини танлаш имконияти асосланган; билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларида, шикастланиш муддати ва бола ёшига биноан бўғим капсуласидаги гистологик ўзгаришлар аникланган; билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини даволашда узуксимон бойлама капсулопластикаси усули, билак суяги бошчасини жойида ушлаши, шунингдек аъло ва яхши натижаларга эришишни таъминлаши исботланган; тирсак бўғими шикастланишларини хирургик даволашнинг самарадорлигини бахолаш мезонидан фойдаланиш, ҳар бир шкалалардаги баллар асосида даволаш натижаларини объектив бахолашга имкон яратиши асосланган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Клиник текширувлар натижаларининг ҳаққонийлиги, беморлар сонининг етарлилиги, диагностика ва даволашнинг замонавий усуллари, нурли (рентгенологик, МРТ, УТТ), гистологик ва статистик таҳлил қилинганлиги билан асосланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти, билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларида узуксимон бойлам пластикасини оптималлаштириш, билак ва тирсак суякларининг рентгенологик ўзгаришларига асосан даволаш тактикасини аниқлаш ва рецидивлар ривожланиши эҳтимолини камайтириши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти тирсак бўғими шикастланишларини хирургик даволашнинг самарадорлигини бахолаш дастурини ишлаб чиқиш, ҳамда амалиётга жорий этиш, бунинг натижасида рецидивларни сезиларли даражада камайиши ва стационарда даволашнинг умумий давомийлигини қисқариши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини даволашда жаррохлик усулини оптималлаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини даволаш учун ишлаб чиқилган «Болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини даволашда капсулопластика усули»га Россия Федерациясининг Интеллектуал мулк агентлиги патенти олинган (2021 йил 17 июндаги №2749870 патент). Олинган натижалар беморларни жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилашга, касалхонага ётқизиш муддатини ва операциядан кейинги реабилитация даврини қисқартириш имконини берган; болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини даволаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида «Болаларда билак суяги бошчасининг эскирган чиқишларини даволаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 февралдаги 8н-з/81-сон хулосаси). Олинган натижалар болаларда билак суяги бошчасининг эскирган чиқишлари билан оғриган беморларни диагностикаси ва даволаш сифатини яхшилаш имконини берган; болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини даволаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида «Болаларда билак суяги бошчасининг эскирган синиш ва чиқишларини даволаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 31 августдаги 8н-з/289-сон хулосаси). Олинган натижалар болаларда билак суяги бошчасининг эскирган синиш ва чиқишлари билан оғриган беморларни диагностикаси ва даволаш сифатини яхшилаш имконини берган;
Болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини диагностикаси ва даволаш натижаларини яхшилаш бўйича тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали, Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 24 октябрдаги 08-32955-сон хулосаси). Олинган натижалар болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини ташҳислаш ва даволашнинг замонавий самарадор усулларини такомиллаштиришга ҳамда узоқ муддатли функционал натижаларнинг 75,6% дан 92,9% гача яхшилаш имконини берган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 4 та илмий-амалий конференцияларда, жумладан 2 та халқаро ва 2 та республика конференцияларида муҳокама қилинган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертатсия мавзуси бўйича 16 та илмий ишлар чоп этилган, шундан 7 та мақола Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан докторлик диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этиш учун тавсия этилган илмий нашрларда, шундан 4таси республика ва 3таси ҳорижий журналларда чоп этилган.
Диссертация тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, бешта боб, хотима, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертация хажми 109 бетни ташкил этади.
Мақолада дам олиш ҳуқуқининг умум эътироф этилган халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган асосий халқаро стандартлар кўриб чиқилган. Дам олиш ҳуқуқига оид бўлган халқаро стандартларнинг миллий қонунчиликка имплементация қилиш масалалариг алоҳида эътибор қаратилган.
Ушбу мақолада мамлакат божхона тизимига малакали кадрлар тайёрлашга масъул бўлган Божхона институти профессорўқитувчилари фаолиятини холисона баҳолаш, улар фаолияти самарадорлигини аниқлашнинг ўзига хос жиҳатлари ёритилган. Шунингдек, улар рейтингини аниқлаш, фаолияти натижаларини мониторинг қилиш ва меҳнатини рағбатлантиришнинг шаффоф механизмини яратиш борасида амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада Ляо Жай тахаллуси билан ижод қилган, сеҳрли новелла шакли ривожланишига асос солган, фольклор асосида асар ёзиш соҳасида ўзига хос мактаб яратган, Хитойнинг буюк ҳикоянависи Пу Сунглинг қаламига мансуб бўлган “Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари” асарининг дунё тилларига таржималари ва уларнинг тадқиқига доир айрим масалалар, хусусан таржималар ва уларнинг нашрлари борасида ҳам мулоҳазалар юритилади. Бундан уч аср муқаддам у «Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари» китобини яратди. Баъзи маълумотларга кўра Пу Сунглинг ҳаёти мобайнида 500 га яқин новелла ёзган. Бироқ унинг айрим новеллалари бизгача етиб келмаган. Адиб умр бўйи ғайриоддий ҳодисалар ва сеҳрли нарсалар ҳақидаги ҳикояларни, шунингдек, халқ латифаларини йиққан. Бирор Хитой ёзувчиси Пу Сунглинг каби қисқа ҳикоянинг шунчалар турли-туман шаклларини билмаса керак. Хитой адабиётида қисқа ҳикоя деганда, халқ эртак ва афсоналар, баъзида масал ёки латифа, айрим ҳолларда эса қадимги ҳикоя ёки новелланинг қайта ишлангани тушунилади. Мақолани ёзиш жараёнида олиб борилган тадқиқотлар ва кузатувлар натижасида маълум бўлдики, XVIII асрдан то шу кунга қадар, “Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари” асари йигирмадан ортиқ тилларга таржима қилинган. Жумладан асар инглиз, француз, немис, италян, испан, дания, чех, рум, поляк, венгрия, рус, ирланд, латвия, ўзбек, тожик, қирғиз, рус, украин, япон, корейс, вьетнам, мўғул ва бошқа тилларга ўгирилган. Мазкур тадқиқотимиз давомида Хитой классик адабиёти орасида бунчалик кўп тилларга таржима қилинган асарлар жуда камлиги аниқланди. Ҳеч бир тарихий асар ўтмиш манзарасини бадиий адабиёт сингари икир-чикирларигача батафсил акс эттира олмайди. Шу маънода Пу Сунглингнинг мазкур асари хитой халқлари ҳаётининг инъикоси, маданий меросининг ажралмас қисми, хитой жамиятидаги турли табақалар ҳаёти ва ўзига хосликлари ҳақида фикр юритишга имкон берувчи маълумотлар манбаидир.
Настоящей статьей автор продолжает цикл своих научных публикаций, посвящённых исследованию структуры уголовно-процессуального доказывания. На основании высказанных аргументов автор приходит к выводу о необходимости частичного пересмотра своей прежней позиции, предполагающей рассмотрение категорий «собирание доказательств» и «формирование доказательств» как двух автономных способов осуществления первого этапа доказывания. Вместо этого автор предлагает придавать категории «собирание доказательств» несколько условное значение, понимая под ней любые формы поведения участников уголовного судопроизводства, направленные на получение и последующую процессуализацию полезной информации