Араб тилида янги маъноли сўзларнинг ҳосил бўлиш жараёнига “ат-тавлийд ад-дилаалий” атамаси қўлланиб, бу бирикма “сўзларнинг маъно жиҳатдан қайтадан шаклланиши”, деган маънони билдиради. Араб тилида янги маъноли сўзлар икки хил йўл - иштиқоқ ҳамда ажнабий сўзларнинг араб тилига кириб келиши орқали ҳосил қилинади. Янги маъноли сўзларнинг иштиқоқ орқали ҳосил бўлиши ҳақида тўхталсак, бунда иштиқоқнинг ички гуруҳ ва турларига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Иштиқоқнинг ички турларига иштиқоқ кабийр, иштиқоқ соғийр, иштиқоқ куббар, наҳт ва итбаъунлар кириб, ал-иштиқоқ ад-дилаалий (“маъновий иштиқоқ”), ал-иштиқоқ ассовтий (“товушли иштиқоқ”), ал-иштиқоқ ал-лафзий (“шаклий иштиқоқ”)ҳамда ал-иштиқоқ аш-шаъбий (“халқона иштиқоқ”)лар унинг гуруҳларини ташкил қилади. Иштиқоқнинг ички турларида сўз шакл жиҳатдан ўзгаришларга учрайди- унинг таркибидаги ҳарфларнинг ўрни ўзаро алмаштирилади, ҳаракатлар ўзгартирилади, баъзи ҳаракатлар олиб ташланади ёки қўшилади. Бундай ҳолатда баъзи бир сўзлар маъно жиҳатдан қисман ўзгарса, баъзилари эса мутлақо янги маънони касб этади. Юқорида номлари зикр этилган иштиқоқ кабийр, иштиқоқ соғийр, иштиқоқ куббар кабилар иштиқоқнинг “ал-иштиқоқ ал-лафзий” гуруҳига киради. Яъни бир сўз билан айтганда, сўз шаклининг “синдирилиши” натижасида маъноларнинг ўзгариши “ал-иштиқоқ ал-лафзий”да намоён бўлади.Оҳанг, товуш билан боғлиқ янги сўзларнинг ясалиши “ал-иштиқоқ ас-совтий”да намоён бўлади. “Ал-иштиқоқ аш-шаъбий”да кўпинча халқ томонидан ажнабий ҳисобланган сўзлар ўзлаштирилади ҳамда уларнинг шакли ўзгартирилиб, янги маъно-мазмун касб этган бошқа бир сўз ҳосил бўлади.“Ал-иштиқоқ ад-дилаалий”да сўз шакл жиҳатдан эмас, балки маъно жиҳатдан ўзгаришга учрайди. Бунда сўз маъноси кенгайиши, торайиши ёки, умуман, бошқа мазмунни касб этиши мумкин. Бу жараённи араб тилшунослари “ат-тавлий ад-дилаалий” номи билан атайдилар ҳамда унга омонимлик, метонимия, ад-дод ва “ал-иқтирад” кабиларни киритадилар. Араб тилида мавжуд бўлган омоним сўзлар шаклан бир хил бўлсада, аммо маъноси бир-биридан фарқланади. Аммо бундай сўзлар ўртасида икки предметнинг ўхшашлигига асосланган ҳолда улардан бирининг номини иккинчисига кўчириш муносабатлари намоён бўлади. Ад-дод хусусида гап кетганда, араб тилшунослари уни “тазод” санъатининг асоси сифатида кўрсатадилар. Ад-дод, бир сўз ўз замирида бир-бирига қарама-қарши икки маънони акс эттириши билан характерланади. Шуниси қизиқки, араб тилшунослари ад-додга бўлган ёндашувда икки қутбга бўлинадилар. Улардан бири бундай сўзлар мавжудлигини инкор этсалар, бошқаси эса унинг мавжудлигини таъкидлайдилар ҳамда бундай сўзлар араб шеъриятида, Қуръони Каримда ҳамда ҳадисларда учрашини алоҳида қайд этадилар. Араб тилида янги маъноли сўзларнинг ҳосил бўлишида “ал-иқтирад” (араб тилидан таржима қилганда “қарз олмоқ”, “ўзлаштирмоқ”, деган маъноларни билдиради) ҳам ўзига хос аҳамиятга эга. Бундай усулда сўзнинг мавжуд маъносига яна бир янги маъно қўшилади. “Ал-иқтирад” усулида ясалган сўзларнинг маъносида баъзи ҳолларда маълум бир узвийлик акс этса, айрим ҳолатларда эса бу алоқа умуман кузатилмайди.
Ушбу мақолада замонавий урду тилида ҳарбий терминология соҳасига тегишли инглизчадан ўзлашган сўзларнинг ишлатилиши кўриб чиқилади. Мақола Покистонда нашр этиладиган Daily Pakistan, Daily Jang газеталари ва Покистон Мудофаа вазирлигининг расмий “Hilal” журналидан тўпланган ашёвий материалларга асосланган. Инглизча ўзлашмаларни тавсифлаш асосини дефиниция тушунчаси ташкил қилади. Бу ишда замонавий урду тилида ҳарбий терминологиянинг асосий хусусиятларини ўрганишга ҳаракат қилинди. Тўпланган ашёвий материаллар ҳарбий лавозимларни билдирувчи, ҳарбий ташкилотларни билдирувчи атамалар, ҳарбий соҳага оид қисқартмалар, ҳарбий қурол-аслаҳалар, ҳарбий кийимлар, ҳарбий ҳаракатларга оид сўзлар ва ҳарбий техника-жиҳозлар каби семантик гуруҳларга ажратиб таҳлил қилинди. Инглизчадан ўзлашган ҳарбий атамаларга оид сўзлар нафақат ҳарбий соҳада, балки адабий тилда ҳам қўлланилади. Бундай сўзлар ҳарбий соҳада қўлланилганида алоҳида мазмунга эга бўлади. Семантик гуруҳлардаги инглизча ўзлашма сўзларни таҳлил қилиш натижасида аён бўлдики, Покистоннинг ҳарбий соҳасига инглиз тилидан ҳарбий лавозимларни билдирувчи атамалар, ҳарбий ташкилотларнинг номлари ва у билан боғлиқ қисқартмалар гуруҳига жуда кўп сўзлар ўзлашган. Ҳарбий ҳаракатларга оид ва ҳарбий кийимларга оид инглизча ўзлашмалар семантик гуруҳига нисбатан камроқ сўзлар кириб келганини сезиш мумкин. Покистон ҳарбий соҳасида қўлланиладиган инглизча ўзлашмалар ҳам фонетик, ҳам график жиҳатдан урду тилига мослаштирилгани алоҳида аҳамият касб этади. Бир қарашда, бундай инглизча сўзларни урдуча сўз деб ўйлаш ҳам мумкин. Демак, инглизча ўзлашмалар Покистоннинг ҳарбий соҳасида маҳаллийлашиш жараёнини юқори даражада амалга оширмоқда дейиш муболаға бўлмайди. Aшёвий материалнинг ҳар бир таҳлили урду тилида нашр этиладиган замонавий матбуотдан олинган мисоллар билан тасдиқланган. Таҳлилларга асосланиб, инглиз тилидан ўзлашган сўзлар матбуотда кенг қўлланилиши тасодифий ҳодиса эмас деган хулосага келинди. Мисолларда учраган инглиз ўзлашмалари бир тилли ва икки тилли луғатларда мавжуд бўлиб, уларнинг урду тилидаги эквиваленти йўқ.
Мазкур мақолада ҳиндий тилидаги бирликлардан ясалган “двигу” сўзлари атрофлича ўрганилган. Хусусан, уларнинг лисоний хусусиятлари тадқиқ этилган. “Двигу” сўзларининг ўзига хос ясалиш усуллари кўрсатилган. Улар асосан икки компонентдан ташкил топганлиги, иккала компонентлардаги сўзлар лексик маънога эга бўлиши ва баъзи ҳолларда двигу сўзлари аффикслар ёрдамида ҳам ташкил топганлиги тадқиқ этилган. Мақолада бирликларга оид сонлардан “двигу” сўзлари ҳосил бўлганида асосан “бир” саноқ сони фаол иштирок этиши, бошқа сонлардан нисбатан кам сўзлар ҳосил бўлганлиги аниқланган. Таҳлилга тортилган барча сўзлар таркибида сон, от ва баъзи ҳолларда сифатларга оид сўзлар иштирок этганлиги кўрсатиб берилган ва уларнинг барчаси моделларга тақсимлаб ўрганилган. Барча сўзлар ҳинд тилшунослигида тан олинган учта катта гуруҳга, яъни татсама, тадбҳава ва гибрид сўзларига ажратилган ва уларнинг ўзига хос лисоний жиҳатлари таҳлил этилган. Татсама гуруҳига оид “двигу” сўзларига хос лексемаларнинг биринчи компонетидаги сонлар асосан қадимги санскрит тилидаги сонлардан ташкил топганлиги ва тадбҳава гуруҳига оид мисоллар таркибида эса ҳозирги адабий ҳиндий тилида кенг қўлланиладиган бирликларга оид сонлар иштирок этиши аниқланган. Гибридларга хос “двигу” сўзлари эса адабий ҳиндий тилига оид саноқ сонларлардан ясалганлиги кузатилади. Шунингдек, гибридларга хос сўзлар таркибида баъзи ҳолларда аффикслар ҳам иштирок этиши мисоллар талқинида очиб берилган.
Тарихдан маълумки, форс тили ўзининг тил хусусиятини йўқотмаган қадимий тиллардан бири ҳисобланади. Замонлар ва тарихий шароитлар бошқа тиллар лексикасига форсий сўзларнинг, қолаверса, араб тилининг таъсир ҳукмини ўтказган. Бу жараёндан ўзбек тили лексикаси ҳам мустасно эмас. Қадим замонлардан бери форстожик тилининг Мовароуннаҳр ўлкалари тиллари, хусусан, ўзбек тили билан ёнма-ён ишлатилиши кузатилади. Натижада, форс ва араб тилларидан кўплаб сўзлар ўзбек тили лексик таркибига сингиб кетган, яъни ҳам форс тилида, ҳам ўзбек тилида муштарак сўз сифатида ишлатилади. Аммо ишлатилаётган ҳамма муштарак сўзлар ҳам айни бир маънони ифодалаш учун қўлланилмайди. Ўзбек тилида шундай соф арабий сўзлар мавжуд эканки, уларнинг маъновий чегараси форс тилида бошқа мазмунни ифодаласа, ўзбек тилида умуман бошқа маънони ифодалайди. Эътиборли жиҳати, ҳар икки тилларда ишлатилаётган бу сўз-атама ҳар иккала тилда фаол нутқ қатламига оид. Қолаверса, солиштирилаётган тиллардаги айни сўзларнинг ясалиш усуллари халқаро стандартга мос бўлиши керак. Бундай тадқиқот натижасида форс ва ўзбек тилларидаги муштарак сўзларнинг этимологик асоси ва ясама сўзнинг чегаравий маъноси масалаларига ойдинлик киритилади. Масалан, ўзбек тилида бўлган ‘мухторият‘, ‘маъмуриятʼ, ‘маъмурʼ, ‘муқобилʼ, ‘ҳакамʼ, ‘ташрифʼ, ‘инсонпарварликʼ, ‘дорулфунунʼ, ‘хусусийлаштиришʼ, ‘иқтисодиётʼ, ‘жаридаʼ, ‘маълумотномаʼ, ‘режаʼ, ‘дастурʼ, ‘инқилобʼ сингари асли жуда кўплаб асоси арабий ўзлашмалар борки, уларнинг маънолари араб тилидаги мазмунини тўлиқ акс эттирмайди. Ҳатто мазкур сўзлар бугунги кунда русча-байналмилал сўз-атама ўрнига таклиф қилинган ва аллақачон тилга сингиб улгурган, шунингдек, терминлик хусусиятларини акс эттирувчи муштарак сўзлар ҳисобланади. Мана шундай сўзларни семантик ва функционал жиҳатдан тадқиқ қилиш ўзбек лексикологиясининг ривожи учун хизмат қилади. Сабаби, 1989 йилда ўзбек тилига “давлат тили” мақоми берилиши билан, унинг нуфузи ҳақида қайғуриш вазифаси қўйилди. Шунга биноан, мақолада бугунги кунда ўзбек тилида ишлатилаётган форсий муштарак сўз-атамаларнинг семантик-структур таҳлили ёритиш мақсад қилинди.
Барчага маълумки, ҳар бир тилнинг ўзига хос хусусиятлари, жозибадорлиги ва ўзига ром қилувчи томонлари мавжуд. Шунингдек, уларнинг баъзилари бошқалари билан ёнма-ён ривожланиб юксалади. Худди шундай форс ва туркий тиллар ҳақида ҳам айтиш мумкин. Узоқ асрлар давомида ушбу тилларда сўзлашувчи халқлар қўшничилик асосида турли воқеаларни бошдан кечирдилар, шу жумладан, адабий ва лингвистик ҳолатларга дуч келдилар. Ушбу тиллардаги сўзлар бирбирларига ўтиб, баъзилар янги маъно касб этди. Баъзи сўз ясаш усуллари ва воситалари ўзлашди, бу орқали эса ўзларининг тилларини янги сўзлар билан бойитдилар. Ушбу жараён ўрта асрларда яшаб ижод этган шоир ва ёзувчиларнинг асарларида кўп кузатилади. Туркий тилда юқори маҳорат ила ижод қилган Алишер Навоий форс ва араб тилларини жуда яхши билгани учун асарларида сўзларни оқилона қўллайди. Шунингдек, бирор тушунчани етказиб берадиган сўз туркий тилда бўлмаса, форс ва араб тилларидан фойдаланиб, асарларида ушбу сўзларни ишлатади ёки ўша тиллар бўйича кузатувлари натижасида моделлар асосида ўзи сўз ясайди. Шундай моделлардан бири “арабий ўзак +- زاس -sāz форсий аффиксоид” бўлиб, мазкур модел асосида ясалган сўзларнинг кўпи “Ҳайрат ул-аброр” достонида ҳам учрайди. Уларни аниқлаш ва тадқиқ қилиш ушбу изланишнинг мақсадидир. Тадқиқотимиз давомида’ayšsāz, bаẕlsāz, ġāliyаsāz, jilvаsāz, nаġmаsāz, nаqšsāz, sаjdаsāz, vāsiṭаsāz сўзлари юқорида келтирилган модел асосида, яъни айнан арабий ўзакка- زاس-sāz форсий аффиксоиди қўшилиши орқали ҳосил бўлганлигини кузатдик. Ушбу мақолада келтирилган сўзлар модел асосида структур ва семантик таҳлилга тортилган бўлиб, уларнинг маънолари контекстдан аниқланди. Кўриб чиқилган сўзлардан bаẕlsāz “ато қилувчи”, “инъом берувчи”, jilvаsāz “жилва қилувчи”, “нур таратувчи”, sаjdаsāz “сажда қилувчи”, vāsiṭаsāz “восита қилувчи” кабилари кузатилган луғатларда учрамади. Уларни шоир “арабий ўзак +- زاس -sāz форсий аффиксоид” модели асосида асарларида қўллаш учун ҳосил қилган, деган хулосага келишимиз мумкин.
Замонавий хитой тилида аффиксациянинг икки тури – префиксация ва суффиксация турлари мавжуд. Хитой тилида суффикс ёрдамида ясалган ясама сўзлар мустақил маъноли морфема ва суффикснинг қўшилишидан вужудга келади. Хитой тилида от ясайдиган, суффикс вазифасида қўлланиладиган морфемалар унчалик кўп эмас. Бироқ уларнинг баъзилари сермаҳсуллиги билан ажралиб туради, шулардан бир жуфтии 子 “zi” ва 儿 “er” суффикслари ҳисобланади. Мазкур мақолада ҳозирги хитой тилида от сўз туркумига оид сўзларнинг 子 “zi”ва 儿 “er” суффикслари орқали ҳосил бўлиш хусусиятлари кўриб чиқилган. Мазкур мақсадни амалга ошириш учун муаллиф турли хил манбаларга мурожаат қилиб, фақат шу суффиксларга хос хусусиятларни таҳлил қилган, 子 “zi” ва 儿 “er” суффикслари орқали ҳосил бўлган лексик бирликларнинг грамматик хусусиятларини кўриб чиқиб, тегишли хулосаларни мисоллар билан далиллаб
берган. Хусусан, мазкур суффикслар орқали ҳозирги хитой тилида икки, уч ва тўрт бўғинли сўзлар ҳосил бўлиши; 子 “zi” ва 儿 “er” суффикслари феъл, сифат, ҳисоб сўз ва рақамларга бириккан ҳолда от сўз туркумига оид сўзларни ҳосил қилиши; муаллиф томонидан мазкур суффикслар иштирок этган конструкциялар ҳам берилган. 子 “zi” суффикси шакли ва мазмуни бўйича кўп жиҳатдан 儿 “er”га ўхшаш, бироқ 儿 “er” суффиксидан бир нечта муҳим фарқларга ҳам эга, масалан, 子 “zi” суффикси предмет маъносидаги исмий негизлар билан бирга қўлланилиб, сўзларни абстракт маъно касб этишига ҳам олиб келади, 儿 “er” эркалатиш маъносини англатса, 子 “zi” камситувчи, менсимаслик маъносини ифодалайди. Изланишлар натижасида хитой тилида ясама сўзлар, асосан, суффикслар ёрдамида ҳосил бўлиши, префиксларнинг ишлатилиш кўлами чекланганлиги ҳақида хулосага келинган. Суффикслар воситасида кўп от ва феъллар, баъзида равишлар ҳам ҳосил бўлади. Префикслар воситасида эса фақат тартиб сонлар ва кам миқдорда от сўз туркумига оид сўзлар ясалади.
Тилак/олқиш/дуолар матнида намоён бўладиган поэтик ҳодисаларнинг моҳияти, уларнинг ўзаро маъно муносабатларини ўрганиш, лисоний бирликларнинг халқ эстетик тафаккурига таъсирини аниқлашда лингвопоэтик таҳлил усули бирламчи аҳамият касб этади. Тилак матнидаги ҳар бир сўз мақсад ва маҳоратга кўра маълум поэтик мавқега эга бўлади. Туркча тилак/олқиш/дуолар таркибидаги қарама-қарши лексемалар матнда контраст ҳосил қилинишида лексик бирликларнинг имкониятлари жуда кенг ва у антонимлар қаторида бадиий матнда контраст ҳосил қилувчи лисоний восита вазифасини бажаради. Қарама-қаршиликнинг бир туркум доирасида олиниши бадиий матн шароитида ҳам одатга айланиб қолган. Қилинган ишларнинг деярли барчасидаги матн таҳлилларида фақат бир туркум доирасидаги қаршилантиришлар эътиборга олинади, ваҳоланки, бадиий матнда бир туркумдаги сўзлар билан бир қаторда турли туркумга мансуб сўзлар ҳам контрастлар ҳосил қилувчи лексик воситалар сифатида фаол иштирок этади. Қарама-қаршилик воқеа-ҳодисаларни баҳолашда асосий мезонлардан ҳисобланади. Оламни англашда қарама-қаршилик категориясининг ўрни беқиёс. Ҳодисаларнинг моҳияти очилишида ҳеч нарса уларнинг қарама-қаршисидан фойдаланишдек аҳамиятли эмас. Қарама-қаршилик нафақат объектив борлиқ ҳодисалари инъикоси тарзида, балки тафаккур оламининг маҳсули сифатида ҳам юзага келади. Туркча тилак/олқиш/дуоларда ҳам қарама-қаршилик орқали улардаги бадииятни кўрсатиш имкони мавжуд. Қарама-қаршиликнинг тилдаги ифодаси «антонимия» номи билан талқин қилиб келинмоқда. Аммо антонимияни белгилашдаги ўлчовлар, хусусан, туркум асосидаги чеклов қарама-қаршилик моҳиятини етарлича қамраб олиш имкониятини бермайди. Зеро, сўзларнинг туркумланишига асос бўлувчи категориал сема сўз мазмуний структурасидаги нисбатан энг умумий характерли компонентдир. Улар на қарама-қаршилик муносабатини юзага келтиради, на унинг мавжудлигини инкор эта олади. Шунга кўра, қарама-қаршилик категориясини туркум доирасидан ташқари тадқиқ қилиш зарурий ҳолатдир.
Ҳозирги даврда барча фан тармоқлари каби таржимашунослик ҳам жадал, жаҳон таржимашунослиги ютуқларига ҳамоҳанг равишда ривожланиб бормоқда. Албатта бунга мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар асосий замин яратмоқда. Бугунги кунда ўзбек адабиётида барча тур ва жанрлар қатори бадиий таржима амалиётида ҳам ўсиш-ўзгаришлар юзага келмоқда. Дунё халқлари адабиёти намуналарини бевосита ўзбек тилига ўгириш ва ўзбек адабиёти дурдоналарини хорижий тилларга таржима қилиш бобида ҳам салмоқли ишлар қилинмоқда. Матин таржимасида миллий ўзига хосликни сақлаш ва таржима қилинаётган тилда ҳам буни тоғри ва яққол намоён қилиш зарур саналади. Ўзбек адабиёти намуналарини чет тилларига, жаҳон адабиётининг сара асарларини она тилимизга муносиб тарзда таржима қилиб тақдим этишдек шарафли вазифа бугунги навқирон авлоднинг иқтидори, ғайрат-шижоатига боғлиқлиги сир эмас. Шу боис ёшлардан она тилига катта эътибор қаратиш ва уни чуқур ўрганиш талаб этилади. Баъзи тилларда сўзлар грамматик жиҳатдан жинс катигорияларига: максулин (эркак) ва фемин (аёл) ёки бетарафлик (нейтрал) ажратилади. Ўзбек тилида максулин (эркак) ва фемин (аёл) ёки бетарафлик (нейтрал) каби катигориялар бўлмаса ҳам сўзларнинг маъносига қараб жинс катигорилари белгиланади. Масалан: дугона ики аёл ўртасидаги дўстликни анлатиб фақат фемин (аёл) катигориясига таълуқлидир. Ошна, ўртоқ каби сўзлар эса максулин (эркак) катигориясида тутилади. Бу каби хусусиятларни инобатга олиб бошқа тилга ёки иккинчи тилдан ўзбекчага тўғри таржима қилиш муҳим саналади. Гендер тадқиқотлар жинслараро биологик эмас, балки таржима жараёнида сўзлар, жумлаларни танлаб, керакли ерда ишлата олиш ҳамдир.
Мазкур мақола ҳозирги хитой тили аффиксация усулида «族zú» аффиксининг ўрнини аниқлашга бағишланади. Маълумки, тил лексик фонди тилнинг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда четдан тайёр лексик бирликларни ўзлаштириш орқали мутассил бойиб боради. Табиийки, хитой тили ҳам бундан мустасно эмас. Тилда қайси усулнинг маҳсулдор бўлиши тилнинг қатор хусусиятларига боғлиқ бўлади. Хитой тилида аффиксация маҳсулдорлиги жиҳатидан сўз қўшиш (композиция) усулидан кейин иккинчи ўринни эгаллайди. Айтиш жоизки, аффиксациянинг хитой тили сўз ясалишида роли кун сайин ортиб бормоқда. Шу боисдан мазкур сўз ясалиш усулида кун сайин янги аффиксал бирликлар кашф этилмоқда. Хитой тилида аффиксация усули сермаҳсул усул сифатида намоён бўлиши билан бир қаторда аффиксал бирликлар, яъни сўз ясайдиган ярим аффикс, тўлиқ аффикслар миқдори ҳам ортиб бормоқда. Ҳозирги хитой тили неологизмларнинг ясалишида муҳим роль ўйнаётган аффикслардан бири 族zú ҳисобланиб, у хитой тилида қатор янги сўзларни ясашда иштирок этмоқда. Бу сўзларнинг аксарияти от туркумига мансуб бўлиб, маълум бир характерга эга бўлган қатлам ёки ижтимоий гуруҳни кўрсатиш учун хизмат қилади. 族 zú иштирокида ясалган сўзлар кўпроқ ижтимоий мансублик ёки ижтимоий ҳаётдаги роли, вазифаларига кўра умумлаштириб маълум бир гуруҳ шахсларига нисбатан қўлланадиган сўзларни ясашда иштирок этади. Лекин бизнинг фикримизча, 族 zú кўпроқ тўлиқ аффиксал бирлик эмас, балки ярим аффикс ҳисобланади. Чунки 族 zú иштирокидаги сўзлар ясалаётганда ўзининг асл маъноси, яъни гуруҳ ёки жамоа маъноларини тўлиқ йўқотмаган. Бу сўзлар қандайдир гуруҳ ёки синфга тегишлиликни ифодалайди. Тил лексикаси каби унинг морфем бирликлари ҳам мутассил бойиб боради. Дунё тилшунослигида кузатилаётган тенденциядан ортда қолмаган ҳолда хитой тилида ҳам аффиксация усули сўз ясалишида борган сари фаол иштирок этмоқда, шу боис тилда мавжуд аффиксал бирликлар ҳам сон жиҳатдан ортиб бормоқда.
Тадқиқот объекти: инглиз ва ўзбек тилларидаги инсоннинг ташки кўринишини тасвирловчи қўшма сўзлар.
Тадқиқотнинг максади: инглиз ва ўзбек бадиий матнларидаги инсон ташқи кўринишини тасвирловчи қўшма сўзларнинг лингвокультуралогик ва гендер хусусиятларини тадқик қилиш.
Тадқиқот методлари: компонент таҳлил методи, контекстуал таҳлил методи, статистик метод ва лингвокультуралогик тахдил методи.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги. Ишда: 1) инсон ташки кўринишини тасвирловчи кўшма сўзлар хар томонлама ва комплекс равишда тавсифланди; 2) инсон ташки кўринишини характерловчи кўшма сўзларнинг лингвокультуралогик ва гендер жиҳатларига кўра моҳияти очиб берилди; 3) инсон ташки кўринишини характерловчи кўшма сўзларнинг миллий-маданий ўзига хослиги кўриб чиқилди; 4) қўшма сўзлар лингвокультурема сифатида кўриб чиқилди; 5) инсон ташқи кўринишини тасвирловчи кўшма сўзларда стилистик услублар ва метафорик номинацияларнинг тутган ўрни ўрганилди ва б.
Амалий ахамияти: тадкиқот натижаларидан инглиз тили лексикологияси, стилистикаси, шунингдек, тилларнинг қиёсий типолоогияси, лингвокультуралогия фан ва курслари бўйича маърузаларни ўқишда, диссертация, дарслик ва ўкув кўлланмаларини ёзишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси: тадқиқот натижалари ЎзДЖТУ таржимонлик ва инглиз филологияси факультетларида ўқитиладиган қиёсий стилистика, матн интерпретацияси, қиёсий типология, лекискология каби фан ва курслар бўйича маъруза ва амалий машғулотлар жараёнига татбиқ қилинган.
Қўлланиш сохаси: умумий тилшунослик, стилистика, қиёсий тилшунослик, когнитив тилшунослик, лингвокультуралогия, матн интерпретацияси, гендершунослик.
Равиш - бу ўзгармас лексик-грамматик синф, қоида тариқасида, ҳаракат, сифат ёки объект белгисини билдирувчи ва ҳолатлар ёки таърифларнинг синтактик функтсиясида ҳаракат қиладиган сўзлар, кўпинча предикат. Дунёнинг барча тилларидаги қўшимчалар нутқнинг кеч қисмларидан бири бўлиб, унинг шаклланиш жараёни ҳозирги кунгача давом этмоқда. Шу билан бирга, бу туркумга мансуб сўзлар, улар ҳосил бўлган бошқа нутқ қисмларида ҳам ўз вазифаларини сақлаб қоладилар. Қўшимчанинг яна бир ўзига хос хусусияти - сўзлар синфининг бошқа нутқ қисмлари билан солиштирганда контсептуал жиҳатдан ҳетероженлиги. Юқоридагиларга асосланиб айтишимиз мумкинки, афғон ва эроншуносликда қўшимчаларга кўплаб таърифлар мавжуд. Илгари араб олимларининг асарлари дарий ва форс тиллари грамматикасини ўрганишга асос бўлиб хизмат қилган бўлса, бугунги кунда афғон ва эрон филологлари араб тили билан уларнинг тиллари ўртасида сезиларли фарқлар борлигини тан олишади ва шунинг учун грамматикани ўрганишда. улар фақат форс тилининг грамматик хусусиятларини ҳисобга олишга ҳаракат қилишади. Таъкидлаш жоизки, маълум бир грамматик масалани шарҳлашга бағишланган илмий мақолалар ва китоблар ёзиш соҳасида эронлик филологларнинг фаолияти бор, тадқиқотчиларнинг синтаксис тузилишига эътиборлари ошган. Дарий ва форс тилларининг грамматикасига оид бир қанча асарларни таҳлил қилдик, улар гап қисмлари ва гапнинг майда аъзолари масаласига бағишланган. Қуйида замонавий дарий ва форс тиллари грамматикасига оид баъзи асарлар ҳақида қисқача маълумот берилган бўлиб, унда бизнинг тадқиқотимиз масаласи энг тўлиқ кўриб чиқилган. Жаҳон тилшунослигида дарий тили форс тили каби кенг ўрганилмаган. Эроншуносликда, бу тилнинг илмий тавсифида, асосан, унинг ҳозирги форс тилидан фарқ қилиши қайд этилган. Дарий тилида, форс тилида бўлгани каби, муаллифлар қўшимчани морфологик ва синтактик нуқтаи назардан кўриб чиқадилар. Тадқиқот жараёнида биз замонавий дарий тили билан боғлиқ асарларни, шунингдек Афғонистонда иккинчи марта қайта нашр этилаётган ноёб асарларни таҳлил қилдик.
Бу мақолада ўзбек тилининг асосчиси жаҳоний шоир Aлишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” достонида ишлатилган арабий ўзлашмалар тадқиқотга тортилган. Бу достон асосида тузилган конкорданс ва частотали луғат асосида асарда 2838 та арабий сўз ва бирикмалар ишлатилганлиги аниқланди. Шу жумладан, ўзбек тили тизимига кирмаган 52 та Қуръон ва ҳадислардан иқтибос қилинган жумла ва иборалар келтирилган. Aсарда қўлланган арабий ўзлашмаларнинг деярли 90% ўзбек адабий тилига Навоий давригача ўзлашиб бўлган ва ҳозиргача ҳам қўлланади. Қолган 10% гача бўлган арабий сўзлар ва иборалар ўзбек тили тизимига кирмаган, лекин шоир вазн ва қофия тақозоси билан уларни қўллашга мажбур бўлган. Шоир бу сўзларни араб тилида махсус ўрганган ва шу асосда “Сабъати абҳур” (“Етти уммон”) луғатини тузиб қолдирган. Aрабий ўзлашмаларнинг ўзбек тили тизимига сингиб кетганининг яна бир далили “арабча–форсча” ва “арабча–туркийча” қўшма сўзлар ва аффиксал ясама сўзларнинг қўллангани ҳамда бу сўзларнинг морфологик ва синтактик қоидаларга тўла мослигидир.
Инсонларнинг эгаллаб турган лавозими, касби, мавқейи, жамиятдаги обрў-эътибори унинг ҳаётида, турмуш тарзида муҳим рол ўйнайди. Қандайдир маънода бу унга нисбатан одамларнинг муносабатини ҳам белгилаб бериши ҳеч кимга сир эмас. Бизнинг мазкур мақоламиз ҳам айнан инсонларнинг ижтимоий мавқейи, касби, жамиятдаги эгаллаб турган ўрни билан боғлиқ сўзлар, мурожаат усуллари ҳамда уларнинг урду тилида қандай кўринишда акс этгани, Ҳиндистон ва Покистондаги табақаланиш, ижтимоий мавқе билан боғлиқ ҳозирги кундаги ва ўтмишдаги ҳолат, муаммолар, ҳиндлар ва покистонликлар ҳаётида табақаланишнинг аҳамияти, ҳар бир жамият вакилига, аёл ва эркакка нисбатан қўлланиши мумкин бўлган сўзлар ва мурожаат усуллариҳақида ёзилган. Яна алоҳида эътибор, мазкур хос сўзларни таржимон томонидан қандай, қай усулларни қўллаган ҳолда таржима қилинганига ҳам қаратилган ва таҳлилга тортилган. Ушбу илмий мақола учун адабий манба сифатида атоқли ўзбек ёзувчиси Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” асари ҳамда унинг урду тилига моҳир таржимон Манзар Салим томонидан نیلد اظہیر ن ب ب таржимаси танлаб олинди ва таҳлил қилинди. Таржима асаридаги барча ютуқлар келтириб ўтилди.
Инсон ҳаёт фаолиятининг узвий қисми ҳисобланган тиббиёт соҳасининг узлуксиз тараққиёти ўрганилаётган объектларнинг янги номларини киритиш ва барқарорларини ривожлантириш орқали лексиканинг терминологик қатламини мунтазам тўлдириб бориш имконини беради. Турли фанларда терминологиянинг умумистеъмолдаги сўзлар миқдоридан ҳам ошиб кетаётгани махсус лексикани ўрганиш заруратини келтириб чиқаради. Aйниқса, 2019 йили 17 ноябрда Хитойда аниқланган, 2(SARC-CoV-2) туфайли келиб чиққан, оғир ўткир нафас олиш синдроми, янги юқумли касаллик COVID - 19 короновирус инфекцияси, ҳозирги кунда бутун дунёда пандемия ҳолатининг юз беришига олиб келди. Бу эса, тиббиёт терминологиясини чуқур ўрганиш долзарб масалаларидан бири эканлигини яна бир бор тасдиқлайди. Ушбу мақолада хитой тили тиббиёт терминларининг ясалиш хусусиятлари; сўз қўшиш, аффиксация усуллари, терминларнинг ясалишида фаол иштирок этадиган суффикслар, ярим суффикслар, префикслар ва ярим префиксларни аниқладик. Хитой тилидаги тиббиётга оид лексикада бошқа тиллардан ўзлашган терминлар ҳам салмоқли ўрин эгаллаганлиги кўриб чиқилди. Хитой тилидаги тиббиётга оид лексикада бошқа тиллардан ўзлашган терминлар ҳам салмоқли ўрин эгаллайди; а соф фонетик ўзлаштириш аксарият ҳолларда бу моддаларнинг номларида 夫 南 西 林[fūnánxīlīn] «фурацилин», уларнинг кўпчилиги семантик ўзлаштирилган муқобилига эгалиги因素林[yīnsùlín] и胰岛素[yídǎosù] «инсулин», улардан баъзилари иккита график вариантда қўлланилиши мумкинлиги 阿摩西林 [āmóxīlín] ва 阿莫西林 [āmòxīlín] «амоксициллин»кўриб чиқилди. Қисқартирилган мураккаб сўзлар тиббиёт матнларини тушунишда қийинчиликлар туғдиради, чунки улар турли йўллар билан тузилган ,шу боис хитой тилида аббревиацияларни (脱氧核糖核酸 [Tuōyǎng hétáng hésuān] «дезоксирибонуклеин кислотаси» = 脱氧核酸 [Tuōyǎng hésuān] «ДНК»), яъни қисқартмаларни алоҳида ўрганиб чиқилди. Тиббиётга оид терминларнинг ясалишини тадқиқ этиш асносида аксарият терминлар ва терминологик сўз бирикмалари қўшиш ва аффиксация усулида ҳосил қилинишини аниқладик. Буларни тизимлаштириш эса хитой тилидаги янги терминларни таржима қилишнинг методологик асосларини аниқлашга имкон беради. Мақолада Горелов В.И., Попова Д.Е., Хоречко У.В., Фролова О.П., . Очиров О.Р., Суперанская, А.В., Суперанская, А.В., .Каримов А.А., Носирова С.А.,Хашимова С.А., Мустафаева С. каби рус ва ўзбек тилшунос олимларининг мавзуга оид ишлари ўрганилиб, тегишли хулосалар берилди.
Мақолада япон тилида ижтимоий-сиёсий атамалардан фойдаланишнинг баъзи жиҳатлари, атамаларнинг баъзи семантик хусусиятларини таҳлил қилиш орқали шарҳлаш усуллари таҳлил қилинади. Сўнгги пайтларда Катакананинг япон фонетик алифбосида ёзилган, чет элдан келган сўз бирикмаларини ёзишда ишлатиладиган сўзлар япон ОАВ матнларида тобора кўпроқ пайдо бўла бошлади. Ушбу ҳодиса янги эмас - япон тилида ўхшаш луғат ўзининг тарихий илдизларига ва ўзига хос фойдаланишига эга. Таржиманинг бир нечта усуллари мавжуд бўлиб, улардан учтасини ушбу мақола доирасида батафсил кўриб чиқамиз. Таржиманинг биринчи усули: ўзлаштириш. Бу усул одатда металлингистик хусусиятга эга бўлган бўшлиқни тўлдиришга имкон беради (янги техника, номаълум тушунчалар). Таржиманинг иккинчи усули: ҳисоблаш. Ҳисоблаш алоҳида турга эга: биз чет тилидан синтагмани оламиз ва унинг таркибий қисмларини сўзма-сўз таржима қиламиз. Шундай қилиб, биз иборанинг ифодасини оламиз ва унга янги экспрессив элементларни киритиб, таржима тилининг синтактик тузил-маларидан фойдаланамиз. Таржиманинг учинчи усули: сўзма-сўз таржима. Бадиий таржима ёки сўзма-сўз таржима - бу манба тилидан мақсадли тилга ўтишни англатади, бу тўғри ва идиоматик матнни яратишга олиб келади, таржимон эса фақат мажбурий тил стандартларига риоя қилади. Чет тилидаги элементларни ассимиляция қилиш жараёни улар тилга таржимонлар томонидан киритилган пайтдан бошлаб бошланганлиги сабабли, аниқ хорижий номларни таржима қилиш технологияси ҳақида бир неча сўз айтиш ўринлидир. Тушунарсиз ассотсиатив маънога эга сўзлар ва ибораларни таржима қилишда, шунингдек воқеликнинг номларини, транскрипсиясини, кам ҳолларда транслитерация, ҳисоб-китоб ва тушунтириш таржимасини (мотивация ва шаклни сақламасдан, чет тилидаги сўз ёки иборанинг маъносини она тили орқали узатиш) ишлатишда фойдаланиш мумкин. Ҳисоблаш, декодлаш ва транслитератсия қилишда баъзида шарҳларга мурожаат қилиш керак. Шунингдек, услуб қўлланилиши мумкин, бу тушунтириш таржимаси ва ассотсиатив қийматни ҳисоблаш-алмаштириш туридир. Бироқ, бу шарҳга эҳтиёжни истисно қилмайди.
Мазкур мақолада ҳинд-орий тилларига хос бўлган ҳиндий тилидаги нумеративларга оид лексемалар этимологик жиҳатдан таҳлил қилинган. Таҳлилга тортилган барча мисоллар ҳинд тилшунослигида тан олинган тадбҳава, татсама ва видеши каби типларга бўлиб ўрганилган ва уларнинг ўзига хос маъно хусусиятлари кўрсатиб берилган. Баъзи нумеративларнинг бошқа нумератив сўзларга тенг бўлган жиҳатлари ҳам аниқланган. Аксарият нумеративларга оид лексемалар ўз маъносидан ташқари бошқа маъно хусусиятларига ҳам эга эканлиги, яъни уларда омонимия ҳодисаси ҳам мавжуд эканлиги тадқиқ этилган. Таҳлилга тортилган барча мисоллар 3 та гуруҳга, яъни оғирлик, узунлик, ер майдони сатҳи ўлчов бирликларига оид деб топилиб, уларнинг ўзига хос ифодаланиш жиҳатлари ҳам ўрганилган. Нумеративларга хос бўлган лексемалар этимологик жиҳатдан ўрганилиши натижасида фақатгина битта гуруҳ, яъни узунлик ўлчов бирлигига оид нумератив сўзлар ҳам тадбҳава, ҳам татсама, ҳам видеши типида ҳам мавжуд эканлиги аниқланган. Татсама ҳамда видеши типига оид мисоллардан фарқли ўлароқ фақатгина тадбҳава типида уччала гуруҳга оид мисоллар мавжудлиги кузатилган ва уларнинг ўзига хосликлари мисоллар талқинида очиб берилган. Баъзи нумеративларга оид мисолларнинг бир неча шакллари мавжуд эканлиги ва уларнинг қўлланилишида турлича фарқлар борлиги ҳам аниқланган. Айниқса, татсама ва тадбҳава типига оид бўлган кўпгина нумератив сўзлар қадимда кенг қўлланилганлиги ва уларнинг ҳозирги кунда ҳам кенг қўлланилишига алоҳида урғу берилган. Шунингдек, баъзи нумеративларга хос лексемаларнинг қўлланилишидаги фарқли жиҳатлар кўрсатиб берилган.
Ушбу мақолада «баиҳуа» ва «wенян» тушунчалари, уларнинг ўхшашликлари ва фарқлари, шунингдек, хитой тилининг ушбу икки жабҳасини қўлланилиши хронологияси кўриб чиқилади. Классик Хитой тили “wенян” ва “баихуа” грамматикаси ва лексик-семантик хусусиятлари ҳамда уларнинг ўзаро таъсири таҳлил қилинган. Маълумки, ХХ асрнинг охирига қадар Хитойда аҳамиятга эга бўлган классик хитой тили - wенян ва баиҳуа "оғзаки тил" деган икки жабҳа бор эди, шунга ўхшаш Хитойда стандарт хитой тили Путунг-ҳуа эълон қилингунга қадар Хитойда велоқот тили сифатида қўлланилган. Wенянаъдаги ёзолган матнлар, баиҳуа-даги матнларга қараганда иероглифлар сонининг камлиги билан аҳамиятлидир. Wенянғда моносйллабиc сўзлар (бир иероглиф билан ифодаланган сўзлар) анъанавий бўлган, баиҳуа эса икки иероглифдан иборат (икки иероглиф билан ёзилган) устунлик қилади; wенян матнларида транспозитсия ҳодисаси кўп кузатилади. Шунингдек. Wеняндаги матнларда тиниш белгилари йўқлиги билан ўз аҳамиятига эгадир; Хитой тилшуносларининг фикрича, баиҳуада битилган биринчи асарлар Сонг сулоласи (960- 1279) ва Юан (1271-1368)сулоласи даврида пайдо бўлган. Баиҳуа насрининг тараққиёти Сонг-Юан даврига (ХИВ-ХИВ асрларга) тўғри келади ва ижтимоий ва маданий ҳаётда сезиларли ўзгаришлар рўй бериб, бадиий адабиётда акс этган. Баиҳуадаги асарлар маънавий ҳаётнинг энг муҳим жиҳатларидан бири халқ маданиятининг шаклланишида: халқ театри, турли хил фолклор турлари (ҳикоя жанрлари, ҳикоялар)да ўз аксини топган. Баиҳуа нашри, яъни (баиҳуа хиаошо) адабиётининг энг муҳим турлари ва ёзувчилар ижодий фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. ХХ асрга келиб, адабиётнинг бу тури замонавий насрнинг (роман, ҳикоя) жанрларга асоси бўлди. Баиҳуа хиаошо номи кейинги давр контсептсияси бўлиб, Хитой маданиятида икки адабий тил ўртасидаги фарқлар аниқ кўрсатилган: мумтоз хитой тили "wенян" ва "баиҳуа".
Мовароуннаҳр маънавий муҳитига ўзининг илмий мероси билан катта таъсир кўрсатган Маҳмуд Замахшарийнинг тилшунослик, луғатшунослик, адабиётшунослик, диний илмлар, дидактика, география каби фан соҳаларига оид 70 дан ортиқ асарлари аниқланган. Олим илмий меросида тилшунослик ва луғатшунослик алоҳида ўрин тутади. Маҳмуд Замахшарий барча фан соҳаларини тилшунослик ва луғатшунослик билан боғлиқ ҳолда ёритади. Олимнинг машҳур “Муқаддамату-л-адаб” асари мана шундай услубдаги манбалар сирасига киради. Дастлабки кўптилли луғат сифатида эьтироф этилган ушбу асарнинг арабча-форсча-туркий уч тилли, арабчафорсча-туркий-мўғулча тўрт тилли қўлёзмалари мавжуд. Асар беш қисмдан иборат бўлиб, унинг биринчи исм сўз туркумига оид сўзлар, иккинчи қисмига феъл ва ундан ясалган сўзларга бағишланган. Унинг учинчи қисми ёрдамчи сўзларга, тўртинчи қисми исмларнинг турланишига ва бешинчи қисми феълларнинг тусланишига оид грамматик қоидалардан иборат. Дунё фондларида асарнинг беш қисми жамланган нусхалари, шунингдек грамматик қисмлари алоҳида кўчирилган қўлёзмалари мавжуд. Асарнинг луғат қисмлари ҳажман катта ва муҳим илмий аҳамият касб этади. Айниқса, асарнинг туркий сўзлик киритилган қўлёзмаларидаги туркий сўзлик жаҳон тилшунослигида ўрганилмаган ва долзарб мавзулар сирасига киради. “Муқаддамату-л-адаб” луғатининг 10 та нодир қўлёзмаси Тошкент фондларида, ҳозирча аниқланган 62 та нусхаси дунё мамлакатлари фондларида сақланмоқда. Уларнинг асосий қисми XIII-XIV асрларда кўчирилган ва мазкур давр туркий тил сўзлигининг бойлиги ва маъно хусусиятларини тадқиқ этишда муҳим манба вазифасини ўтайди. Ҳозирга қадар дунё фондларида 6 та Хоразмда кўчирилган қўлёзмалари аниқланган.Асарнинг энг қадимий қўлёзмаси 1257 йили Хоразмда кўчирилган арабча-форсча-туркий сўзлик киритилган ва ҳозирда Туркиянинг Сулаймония фондида сақланаётган нусха ҳисобланади. Асарнинг Хоразм қўлёзмалари Туркия, Доғистон, Франция давлатлари фондларида сақланади.
Маълумки, тарихий асар таржимасида миллийлик ва хос сўзлар муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Хос сўзлар асар тилининг ажралмас қисми бўлиб, улар ёрдамида муаллиф қаҳрамон образини яратади, халқнинг миллий хусусиятини тасвирлаб беради. Улар бадиий асарнинг миллий колоритини ифода этади, турли услубий вазифаларни бажаради, ҳодиса ва предметларнинг хусусиятини ҳаққоний, тўғри тасвирлашга ёрдам беради”. Шунинг учун ҳам реалиялар бадиий-тарихий таржиманинг таржимонни қийнаб қўядиган, таржимани мураккаблаштирадиган, кўпинча уни чалғитадиган жиҳатларини ташкил этади. Миллий хос сўзларда тарихий асар таржимасида киши номлари ва лақабларининг берилиши ҳам мавжуд. Мазкур мақола орқали биз машҳур араб сайёҳи Ибн Баттутанинг “Саёҳатнома” асарида келган тарихий шахсларнинг исмлари асл араб тилида, шунингдек, турк ва ўзбек тилларига ўгирилган таржималарда қандай берилганлиги ҳамда таржимонларнинг маҳорати ҳақида тўлақонли маълумотларни кўришимиз мумкин.