Мақолада Ислом инқилоби ва монархия тузуми ағдарилганидан сўнг Эрондаги ижтимоий-сиёсий ҳаётда ислом динининг ўрни ёритилган. Зеро, шиа уламолари давлат тепасига келганида ислом динининг сиёсий ва мафкуравий соҳаларга таъсири ошди.
Модернизмга Европада XVII аср ўрталарида пайдо бўлган ва бутун дунёга таъсир этган фикрлар оқими сифатида қараш мумкин. Маърифатчилик ғоясига боғлиқ бўлган модернизм индиструал инқилоб билан биргаликда ҳар бир соҳада анъанавий ҳаётга қарши ғояга айланди. Жамиятнинг ҳар бир соҳасига таъсир кўрсатган модернизм санъат ва адабиёт соҳасидаги ўзгаришларни ҳам келтириб чиқаради. Айниқса, Европанинг фикр ва санъати раҳнамолигида ривожланган ушбу оқимдан Усмонли жамияти, санъати ва адабиёти, бебаҳра қолмади. Буюк француз буржуа инқилобидан кейин бутун дунёга таъсир қилган ғоялар Европани бир марказ ҳолига келтирди. У ер бутун дунёнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этди. Усмонли жамиятининг қизиқиши ҳам худди шу йўналишда ривожланди. Аммо Усмонлиларнинг эътибори илк босқичда ҳарбий соҳага қаратилди. Йўқотилган урушлар ва ерлар, олдинги шон-шарафини ва кучини йўқотган армиянинг келажагини ғарбда кўрдилар. Шундай учун ҳам, дастлабки трансформация ҳаракатлари армияда бошланади. Шундан кейин, бошқа ижтимоий соҳаларда ҳам ўзгаришлар бошланади. Аммо бу ривожланиш ва ўзгаришлар қандай амалга ошиши; жамият ва санъатга қайси йўналишда таъсир қилиши узоқ вақт муҳокама қилинди. Усмонли давлати замонавийлаштириш, ғарбга етиб олиш, унинг савиясини ўзида мужассам этиш, ғарбдаги каби яшаш орзуси билан одимлар отди. Танзимат фармони (1839) эълон қилиниши билан модернизация учун муҳим эшик очилгани маълум бўлди. Фармондаги барча фуқароларнинг тенглиги ифодаси, маълум маънода, энг модернистик ҳаракат бўлди. Шу сабабли, Танзимат Фармони ундан олдин турли хил янгиликлар кириб келишига қарамай, модер-низмнинг бошланиши сифатида қабул қилинган.
Мазкур мақола француз маърифатпарварлиги илк намояндаларидан бири Шарль Луи Монтескьенинг “Форс номалари”да Форсий нигоҳи икки томонлама ҳаракатни амалга оширишга имкон беради, яъни французларда кечган реал воқелик акси ўзига хос тарзда форсларда ҳам такрорланиши асар мазмунининг чуқур фалсафий мазмуни асосида ўрганилади. Монтескьенинг Форсий нигоҳи инсоннинг яшаб турган сиёсий тузумига ва, аксинча, жамиятнинг инсонга муносабатини масофадан кузатиши масал жанри, марказдан узоқлашган кузатиш, персонаж нигоҳи, юморга бой танқидий қарашлар орқали таҳлилга тортилади. Мақолада таржима бир-биридан фарқ қиладиган икки маданий бирлашма вакиллари орасидаги коммуникатив фаолият сифатида маданий тўсиқ муаммоларини ҳал
этадики, таржима жараёнида маданий факторлар катта аҳамиятга эга эканлиги
ҳамда таржиманинг маданий-этнографик концепциясига кўра тиллар эмас маданият-
лар таржима қилинишига алоҳида аҳамият қаратилади. Таржима матнида тил ва маданиятнинг ўзаро таъсирига хос специфик хусусияти “олам манзараси”нинг хилма-
хиллигида намоён бўлади. Бадиий таржиманинг асосий мезонларидан бири асар муаллифи индивидуал услубининг сақланиши стилистик фигуралар метафора, муболаға,
перефразаларнинг таржима тилига мос ўгирилиши орқали аниқланган ва аслият
матнида қўлланилган лисоний воситаларнинг услубий ўзига хослиги таржима матнининг ҳам худди бирламчи матндек бадиий маҳоратга эга асар эканлиги француз-ўзбек таржима матнлари асосида очиб берилган.Таржима меъёри нуқтаи назаридан муттаржимнинг бадиий матн парчасини тушунишида қийинчиликнинг юзага келиши табиий ҳол. Шу нуқтаи назардан ёзилиш услуби ва даври билан фарқ қилувчи фалсафий асарнинг таржимада қайта яратилишида аслият мазмунини рефлектив англашсиз адекват таржимасига эришиш қийин. Асарда қўлланилган стилистик фигураларнинг таржима тилида адекватлигига эришишда матн мазмунининг вазифавий-услубий меъёрларини сақлаб қолиш муҳим аҳамият касб этиши тадқиқ этилади.
Мазкур мақола ўзбек тилидаги концептуал метафораларнинг французча таржимасининг ўзига хос хусусиятларини Э.Аъзам асарларининг французча таржималари асосида ўрганишга бағишланади. Ўзбек тилидаги концептуал метафораларнинг французча таржимасининг ўзига хос хусусиятларини очиб беришда Э.Аъзамнинг учта асар намуналари ва уларнинг Ш.Миноваров томонидан қилинган таржималари ўрганиб чиқилди. Таҳлилга тортилган метафоралар оригиналлиги, таржимада берилиши ва матн мазмунидаги таъсир даражасига биноан саралаб олинди. Ориентацион, структуравий ва онтологик метафоралар таркибига кирувчи таснифларни метафораларнинг семантик турларига оид манбалар асосида кенгайтирилди.