Макола суд мажлисинииг тайёрлов кисмида амалга ошириладиган процессуал харакатларнинг мазмуни, гурухдаги харакатларнинг жиноят-процессуал муносабатлар интенсивлигига таъсир курсатиш имкониятлари, мазкур процессуал масалаларни тартибга солувчи ЖПК моддалари мазмуни батафсил шархдаб берилган. Макола сунггида Узбекистан Республикаси Жиноят-процессуал конунчилигини такомиллаштириш юзасидан таклифлар илгари сурилган.
Мазкур илмий мақолада ХХI асрнинг дастлабки ўн йилликларига келиб инсоният хавфсизлигига дахлдор бўлган глобал муаммолар ҳажмини янада ортиб кетганлиги ҳамда унинг сабаблари, шунингдек янги дунёвий тартиботнинг шаклланиб улгурмаганлиги, халқаро муносабатларнинг демократлашуви ҳам ниҳоятда мураккаб ва қийин кечаётганлиги ҳамда унга сунъий тўсиқ бўлаётган омиллар тўғрисида таҳлилий фикрлар баён қилинган. Мақолада асосий эътибор Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-юбилей сессияси ва унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан сўзланган тарихий аҳамиятга молик нутқда илгари сурилган янги конструктив ғоялар ва ташаббусларнинг адолатли халқаро тизимни яратиш ва бунда БМТ фаолиятининг институционал имкониятлари ҳамда самарадорлигини оширишдаги улкан аҳамияти билан боғлиқ фикрлар ва хулосалар баён қилинган. Мақолада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ сессиясидаги нутқида ифодаланган янги концептуал хулосалар ва тавсияларнинг БМТ шафелигида амалга оширилиши билан инсоният олдида турган глобал муаммоларнинг катта қисми ўзининг ижобий ечимини топиши ва бунинг натижасида янги адолатли, инсонпарвар ва демократик дунёвий тартиботни шаклланиши жадал равишда рўй бериши учун кенг кўламли имкониятлар очилиши хусусидаги хулослар билдирилган. Мақолада, давлатимиз раҳбарининг нутқида илгари сурилган муҳим ташаббуслар моҳиятига кўра, ҳозирги дунёни ижобий янгилаш ва бунинг учун халқаро ҳамжамиятнинг масалага ёндашувларини демократик тарзда янгилаш, дунё муаммолари бўйича масъулияти оширишдек ўта муҳим глобал вазифаларни ҳал этишга қаратилганлиги билан дунё халқлари учун ҳам алоҳида улкан аҳамиятига эга эканлиги таъкидланган. Мақолада Давлатимиз раҳбарининг халқаро тизимни янгиланишида миллий парламентларнинг ўрни беқиёс эканлиги ва шу боис ҳам БМТ нинг парламентлар ролини оширишга доир махсус Қарорини қабул қилиниши лозимлиги тўғрисидаги таклифининг ниҳоятда муҳим аҳамияти, шу муносабат билан парламент дипломатиясининг замонавий асосларини вужудга келтирилишида мазкур ғоянинг ҳал қилувчи роль ўйнаши тўғрисидаги хулосалар баён этилган. Шу билан бир қаторда мақолада, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Афғон муаммосини замонавий талаблар даражасида ҳал қилиш бўйича принципиал жиҳатдан янги, том маънодаги самарали прагматик ғояларни илгари сурилганлиги ва уларни Афғонистондаги барча муаммоларни ҳал этилишида муҳим аҳамиятга эга бўлиши ҳақидаги фикрлар баён қилинган.
Tadqiqotning maqsadi xususiy ayblovchining sud majlisiga uzrsiz sabablarga ko'ra kelmaganligi sababli jinoyat ishini tugatish uchun asoslarni tahlil qilishdan iborat bo'lgan xususiy ayblovning jinoyat ishlari (ikkalasi ham Rossiya Federatsiyasi Jinoyat-protsessual kodeksida nazarda tutilgan). Rossiya Federatsiyasi va Rossiya Federatsiyasi Konstitutsiyaviy sudining 2021 yil 13 apreldagi qaroridan kelib chiqadigan). Rossiya Federatsiyasi Konstitutsiyaviy sudi tomonidan sudlanuvchining samarali sud himoyasi huquqini amalga oshirish mexanizmi taklif qilingan mexanizm San'atning 3-qismini qo'llash muammosini bartaraf etmadi. Rossiya Federatsiyasi Jinoyat-protsessual kodeksining 249-moddasi va Rossiya Federatsiyasi Konstitutsiyaviy sudining pozitsiyasini qabul qilmagan qonun chiqaruvchi jinoyatni tugatish uchun asosga qaytdi. RSFSR Jinoyat-protsessual kodeksida nazarda tutilgan, xususiy ayblovchi sud majlisiga uzrli sabablarsiz kelmagan taqdirda, xususiy ayblov ishlari.
Мақолада маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида сиёсий партия гуруҳлари иштирокининг назарий ва ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари, улар фаолиятидаги муаммолар ёритилиб, маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳуқуқларини кенгайтириш ҳамда улар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган.
Innovatsion faoliyatni qo‘llab-quvvatlash bo‘yicha davlat siyosatini tartibga soluvchi birinchi qonunchilik hujjati Xitoy Xalq Respublikasining 1996-yil 15-maydagi “Fan va texnika yutuqlarini joriy etish to‘g‘risida”gi qonunidir. Keyinchalik, NPC Doimiy qo‘mitasining 8-sessiyasida 9-chaqiriq 2002 yil 29 iyunda Xitoyning "Fan va texnologiyani rag'batlantirish to'g'risida"gi qonuni va "O'rta va kichik korxonalarni rag'batlantirish to'g'risida"gi Xitoy qonuni tasdiqlangan.
Мақолада халқаро тижорат низоларини хал қилишда дунёдаги энг машҳур институционал халқаро арбитраж бўлган Парижда жойлашган Халқаро савдо палатаси қошидаги Халқаро арбитраж суди фаолияти таҳлил қилинган. Мазкур халқаро арбитраж ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар расмий манбалар ва бевосита муаллифнинг Халқаро савдо палатаси қошидаги Халқаро арбитраж судининг Ялпи мажлисидаги иштирокига асосланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабрида ўзининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида бугунги мураккаб геосиёсий жараёнлар, коронавирус пандемияси ва глобал иқтисодий инқироз шароитида Ўзбекистон очиқ ва прагматик ташқи сиёсатни фаол олиб бораётганлиги, халқаро майдондаги қатъий саъй-ҳаракатларимиз натижасида юртимизнинг нуфузи ва обрў-эътибори тобора юксалаётганлигини ифода эта олгани, шунингдек 2021 йилда мамлакат ташқи сиёсатини амалга оширишдаги аҳамият бериладиган устувор вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди. Ўзбекистон етакчиси томонидан санаб ўтилган 2021 йилда мамлакатимиз ташқи сиёсатини амалга оширишда алоҳида эътибор бериладиган вазифалар қаторидан Ўзбекистон ташқи сиёсати ва дипломатиясининг муҳим йўналишларидан бўлган халқ дипломатияси ва маданий дипломатиянинг тараққиётига қаратилган таклиф ва ташаббуслар, яъни дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш ва улар билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида “Ватандошлар” жамғармасини тузиш ғояси, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблея-сининг резолюцияси билан ҳар йили 30 июль – Халқаро дўстлик куни сифатида кенг нишонланишини инобатга олиб, ушбу санани Ўзбекистонда “Халқлар дўстлиги куни” деб белгилаш (БМТ Бош Ассамблеяси 2011 йилда қабул қилган резолюцияда халқлар, давлатлар, маданиятлар ва инсонлар ўртасидаги дўстлик, тинчликни таъминлаш билан боғлиқ ҳаракатларга илҳомлантириш ҳамда маданий хилма-хилликни ҳурмат қиладиган жамиятлар ўртасида кўприклар ўрнатиш мақсадида 30 июль – Халқаро дўстлик куни ( International Day of Friendship) сифатида белгиланган) ҳамда Ўзбекис-тоннинг жаҳондаги обрў-эътиборини, нуфузини, имиджини юксалтириш мақсадида 2021 йилда Хива шаҳрида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” халқаро анжуманини ўтказиш (Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ушбу тарихий ташаббуси илк бор 2020 йилнинг 23 сентябрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган эди) таклифлари ҳам ўрин олди.
Мақолада маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида сиёсий партия гуруҳлари иштирокининг назарий ва ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари, улар фаолиятидаги муаммолар ёритилиб, маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳуқуқларини кенгайтириш ҳамда улар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон Республикаси суд ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади давлат органлари фаолияти- да қонунийликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, жамоат ва давлат хавфсизлигини таъминлашдан иборат. Одил судловни амалга ошириш, жиноятларни тез ва тўла очиш, жиноят содир этган ҳар бир шахсга адолатли жазо берилиши, айби бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслиги ва ҳукм қилинмаслиги учун айбдорларни фош этишда ҳамда қонунларнинг тўғри татбиқ этилишини таъминлашда ички ишлар органлари- нинг эксперт криминалистика хизмати ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Мазкур мақолада ишни судда кўриш учун тайинлаш босқичининг типик шаклларининг тарихий-ҳуқуқий таҳлили амалга оширилиб, иш юритуви шаклларининг типологизациясига нисбатан ёндашувлар тадқиқ этилган ва таснифланган. Шунингдек, ишни судда кўриш учун тайинлаш тарихий шаклларининг асосий моделлари ўрганилган.
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасининг Форс кўрфази минтақасидаги араб давлатлари билан дипломатик муносабатларининг ривожланиш масалалари кўриб чиқилган. Мақоланинг мақсади бу давлатлар ўртасидаги халқаро ҳуқуқий муносабатларнинг мустақиллик йилларидан то бугунги кунга қадар динамик тарзда ривожланишини таҳлил қилишдир. Муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикасининг Форс кўрфази минтақасидаги араб давлатлари билан ҳамкорлигининг ҳуқуқий асослари шаклланиши ва тараққий этишига оид жиҳатлар ёритилган. Бунда мазкур давлатлар билан Ўзбекистоннинг икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлиги ҳуқуқий асосларини ривожланиши ҳам қайд этилган. Мақоланинг ҳулоса қисмида Ўзбекистоннинг Форс кўрфази араб давлатлари билан ҳамкорлиги ҳуқуқий асосларининг бугунги кундаги тенденциялари ҳақида баён этилган.
Ушбу илмий мақолада суд қарорларини қабул қилиш ва эълон қилишнинг назарий ва амалий масалалари, ушбу босқич биринчи инстанция суд мажлисининг якуний хулоса қилинадиган босқичи эканлиги, бу босқични такомиллаштириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар, хорижий мамлакатлар қонунчилиги таҳлили баён этилган.