Ushbu maqolada bugungi davrda jahonda dunyoni bilishning dastlabki usulini, inson tafakkuri imkoniyatlarini ochib berish shaklini aniqlash, falsafiy dunyoqarash jamiyatdagi ziddiyatlarni bartaraf qilishda ong, tafakkur va tasavvur hamda aqliy bilishning ahamiyati to‘g’risida fikr yuritilgan.
Мазкур мақола такрор стилистик воситасининг турли тил сатҳларидаги структур-семантик таснифи ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга бағишланган. Тил – маданият кўзгуси, унинг асосида нафақат инсон атрофидаги реал дунё, нафақат инсон ҳаётининг реал шарт-шароитлари, балки, бутун бир халқнинг ижтимоий ўз-ўзини англаши, унинг менталитети, миллий характери, ҳаёт тарзи, анъаналари, урф-одатлари, руҳияти, қадриятлар тизими, дунёни ҳис этиши, дунёқараши ўз аксини топади. Тил – маданият воситаси, қуроли. У тил соҳибининг лисон билан бевосита боғлиқлиги орқали унинг замиридаги дунёқарашни, менталитетни, инсонлар билан мулоқотни, яъни миллат маданияти орқали, шу бирга, алоқа бирлиги сифатида фойдаланилаётган мазкур тил воситасида инсон шахсиятини шакллантиради. Инсоний фаолиятнинг бир кўриниши сифатида тил маданиятнинг таркибий қисми ҳисобланиб, инсон ҳаётининг ишлаб чиқаришга оид, ижтимоий, маънавий каби жабҳаларидаги инсоний фаолиятнинг умумий натижаси сифатида аниқланади. Аммо тафаккур оламининг шакли сифатида, энг муҳими, муомала бирлиги сифатида тил маданият билан ёнма-ён туради. Айнан тилнинг ёрдами билан алоҳида шахслардан олинган билимлар бир-биридан фарқли бир неча тажриба ва билимларнинг турли-туманлигига қарамасдан, бир халқ ва бир маданият кишиларининг бир-бирларини тушунишлари имконини берадиган жамоа тажрибасига айланади. Инсон қадимдан атроф муҳитда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга ўз муносабатини билдирган. Бу муносабат, аввало, турли хатти-ҳаракатлар, овозлар, эҳтирослар воситасида амалга ошган. Кейинчалик ҳис-туйғуларни сўзлар, сўз йиғиндиси, рақслар ифодалаган. Яна кейинроқ одамлар ўзларича дунёнинг, табиатнинг, ҳайвонлар, ўсимликлар, тоғлар, сувларнинг пайдо бўлишини изоҳловчи тўқима ҳикоялар ўйлаб топадилар. Йигитлар, қизлар муҳаббат қўшиқларини тўқийдилар. Қабила-уруғнинг мард ва жасур йигитлари ҳақида, уларнинг ғаройиб қаҳрамонликлари ҳақида афсона ва ривоятлар пайдо бўлади. Буларнинг ҳаммаси ҳали ёзув маданияти вужудга келмасдан олдин жамоа-жамоа бўлиб яшаётган аҳоли ўртасида шуҳрат топади. Бугунги кунда биз уларни “халқ оғзаки ижоди” деб аташга одатланганмиз. Тил, маданият ва фольклорнинг уйғунлиги доимо изланувчилар эътиборини тортиб келган.
Соғлом диний таълим-тарбия олган, иймон-эътиқод ва ибодат муҳаббати билан ўсиб улғайганёшлар ҳеч қачон адашмайди. Ўсмирлик - инсон қони қайнайдиган фаол ёшлик вақти ҳисобланади. Бу йиллар давомида ёшлар аниқ ўйламасдан шошилинч қарорлар қабул қилади, чунки унинг ҳис-туйғулари ва ҳис-туйғулари устунлик қилади. Бундай ҳолда, ёшларнинг хатога йўл қўйиш эҳтимоли кўпроқ. Биз ёшларимизни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашимиз керак. Чунки иймон-эътиқод муҳаббати билан улғайган ёшлар ёшлик йилларини муаммосиз ўтказади. Демак, ёшларни муаммосиз ўтказиш учун болаликдан зарур диний билимларни бериш, ёшларга ибодатнинг аҳамиятини етказиш зарур. Ўзбекистонда ёшлар маънавий-ахлоқий дунёқарашини юксалтиришда ислом маданиятининг ўзига хослиги анъаналарининг қайта туғилиши сифатида «ҳақиқий» миллий ва диний қадриятларга қайтиш тенденцияси ва унинг замонавий контекстда қабул қилиниши ёшлар маънавий-ахлоқий дунёқарашини юксалтиришда ислом маданиятига алоҳида эътибор қаратилган.
Мақолада Маҳатма Ганди фаолияти, бутун Ҳиндистон халқи олдидаги хизмати таҳлил этилган. У Ҳиндистон олдидаги муаммоларни ҳис этабилган. Ҳиндистон ўзида жуда кўп турли-туман динларни жамлаган, шундан келиб чиққан ҳолда ҳам Ганди якдиллик учун ҳаракат қилган. Маҳатма Гандининг сатяграҳаси этник, диний каста, тил, минтақавий тўсиқларни бузиб ташлаганди. Ҳиндистон бирлиги, истиқлол масаласи Гандининг ҳаёт мазмунини ташкил этган. Ер юзида “Сарводойия”, яни (“умумий фаровонлик жамияти”) қуриш сатяграҳа ғоясининг моҳиятини ташкил этган. Унда демократик ва гуманистик ғоялар ўз ифодасини топган. Ганди “сарводойия” учун курашни мустақиллик учун кураш ғоялари билан боғлаган. Маҳатма Ганди ижтимоий-сиёсий дунёқараши ва фалсафасини ўрганиш бугунги кунда ҳам долзарб аҳамятга эга. Дунёда кечаётган ҳозирги ҳолатда унинг аҳамяти янада ошиб бормоқда. Масалан, Куч ишлатмаслик ғояси дунё ҳамжамияти ва сиёсий доираларда ҳам қанчалик кераклигини кўришимиз мумкин. Чунки ҳозирги давр ўзининг ниҳоятда кўп қутблилиги билан ўзига хос аҳамият касб этмоқда. Маҳатма Гандининг ахлоқий-фалсафий дунёқараши ҳам таҳлил этилган. Ганди дунёқарашининг марказида Худо тушунчаси туради. Худо ва Ҳақиқатни бир тушунча сифатида кўради. Ҳақиқат Ганди учун барча нарсани ўзида жамлашдир. Гандининг фалсафий-етик консепсиясининг энг муҳим категорияси сифатида эса, севги олиниб, бу категория “аҳимса”нинг ниҳоятда аҳамиятли хусусияти ва унинг амалда ҳал қиладиган илҳомлантирувчи усулига айланади. Аҳимса, эса – ҳақиқатни қидириш негизидир. Аҳимса ҳеч бир жонзотга озор бермасликдир. “Севги” ва “раҳмдиллик”, Ганди фикрича, барча инсоний муносабатларнинг пойдевори бўлиши керак, “нафрат” ҳаётдан буткул олиб ташланиши лозим.
Hozirgi davrda milliy qadriyatlarimizni tiklash borasida yilda emas, balki har bir hafta va oyda ko‘plab yangiliklar, o‘zgarishlar bo‘lib turibdi. Ushbu maqolada milliy qadriyat, milliy urf-odatlarning yoshlar tarbiyasiga ta`siri yoritib berilgan.
Hozirgi davrda milliy qadriyatlarimizni tiklash borasida yilda emas, balki har bir hafta va oyda ko‘plab yangiliklar, o‘zgarishlar bo‘lib turibdi. Ushbu maqolada milliy qadriyat, milliy urf-odatlarning yoshlar tarbiyasiga ta`siri yoritib berilgan.
Til madaniyat tashuvchisi bo‘lib, til nafaqat insonni o‘rab turgan real borliq, balki xalqning ijtimoiy o‘z-o‘zini anglashi, uning mentaliteti, milliy xarakteri, turmush tarzi, urf-odatlari, urf-odatlari, axloqi, qadriyatlari, dunyoqarashini ham aks ettiradi. Maqolada lingvokulturologiyaning asosiy vazifalari, folklor, til va madaniyat fanining rivojlanishi, harbiy lug'atning hissiy-rang elementlari, harbiy lug'atning rivojlanishiga ta'sir etuvchi omillar, lug'at uchun lug'at tanlash vazifalari, lug'atning eng murakkab vazifalari. tilshunoslar va lingvokulturologiyaning harbiy atamalar yasashdagi roli.
Маҳатма Ганди дунёқарашининг шакилланиш ғоявий асоси, ўзиндан аввалги мутафаккирларнинг илгари сурган ғояларига бориб тақалади. Шу даврга назар ташлашлаб, назарий-ғоявий жиҳатдан қараганда, ҳинд миллий озодлик ҳаракатига ҳос таълимотнинг кўзга ташланадиган томонларидан бири, унинг диний-ақидавий мазмунидир. Ҳинд миллий озодлик ҳаракати жароёнида диний-фалсафий таълимотларни долзарб сиёсий муаммоларга мослаштириш мақ¬садида уларни замонавийлаштириш ва ушбу ҳаракат талабларига мувофиқлаштириш, айниқса, ўта долзарб вазифа бўлиб юзага келган эди. Ҳамда, ижтимоий тенгсизлик, кастачилик ва миллий бирлик масалалари ҳам ўрганилган. Ҳиндистоннинг илк миллий-аърифатпарварлик мутафаккири Рам Мохан Рой бўлиб, Ҳиндистонда миллий озодлик ҳаракати туғилишида катта аҳамиятга эга бўлган. ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ асрнинг бошларида фаолият олиб борган миллий мутафаккирлардан бири Дадабхай Наороджи ҳиндларнинг давлат бошқарувида иштирок
этишларини талаб қилган ва Ҳиндистон давлатини, ҳинд миллати барпо этиш кераклигини такидлаган. Бонкимчондро Чоттопаддҳай мамлакат ривожланишидаги энг
асосий тўсиқ – бу халқ юқори ва қуйи табақалари манфаатларининг умумий эмаслигида деб билган. Ҳиндувийлик динининг фалсафий жиҳатлари Свама Вивеканда қарашларида ўз аксини топган, Умумий дин ғоясини илгари сурган. Бал Гангадхар Тилак қашошоқлик иллатларини қоралаб чиққан. Рабиндранат Тагор қишлоқ жамиятини «халқ таянчи ва онаси», деб атаган. Бу мутафаккирларнинг илгари сурган ғоялари Маҳатама Гандини миллий озодлик ҳаракати майдонига келишга туртки берди, унинг ижтимоий-ғоявий қарашларининг асосини ташкил этди.
Мақолада ёшларда умуммаданий дунёқарашини шакллантириш ҳақида тушунча берилган. Маданият тушунчаси ёритиб берилган. Маданиятнинг таркибий қисмлари таърифлари келтирилган.
Бугунги кунда фалсафий тафаккурнинг янгиланиши нафақат умумий маънавий муҳитнинг, балки ҳар бир жамият аъзосининг ижтимоий қиёфаси, мақсад ва эҳтиёжларининг ўзгариши ҳамдир. Эртанги кунимиз маънавиятимизнинг даражаси эса ўз навбатида фалсафа илмининг қамрови ва етуклигига боғлиқдир.
Ҳар бир халқ миллий ўзлигининг шаклланиши аввало, ўз маънавий қадриятларини англашдан бошланади. Шарқ халқларининг маънавий мероси эса азалдан ахлоқий қадриятлар билан йўғрилгандир. Таниқли қомусий олим, мутафаккир, шоир Умар Хайём ўзининг ноёб ижоди туфайли нафақат Ислом оламининг, балки бутун жаҳон цивилизациясининг ривожланишига
катта таъсир кўрсатган Шарқ ренессансининг асл дурдоналаридан бирига айланди.
Умар Хайём рубоийларини ва унда ўз аксини топган мутафаккир дунёқараши билан
халқимизни таништиришда таржимон ва Умар Хайём ижодининг билимдони шарқшунос
олим Шоислом Шомуҳамедовнинг хизматлари муҳим аҳамиятга эга. Деярли минг йил ўтган бўлса-да, Умар Хайём ижоди олимлар, файласуфлар ва шеърият ихлосмандлари орасида катта қизиқиш уйғотиб келмоқда. Бугунги кунда ҳам бизнинг замондошларимиз орасида мутафаккир ижоди ихлосмандлари, уни чуқур ўрганиш мақсадида илмий тадқиқ этишга қизиқиш билдирган файласуф,
адабиётшунос, тилшунос изланувчилар кўплаб топилади. Бу соҳада устоз Шоислом Шомуҳамедов ёзиб қолдирган асарлари биз учун ва биздан кейинги авлодлар учун муҳим илмий манба бўлиб хизмат қилади.