Куп тармокли тиббиёт маркази, куз микрохирургияси булими (Узбекистон Республикаси, Термиз шахри) Илмий ишда 20 ёшдан 70 ёшгача булган соглом одамларда куз ёши крисстализациясининг тасвири урганилган. Ёш одамлар (20-35 ёш) куз ёши фациясида крисстализация тасвири кор заррачалари ва мойчечак гули расмига ухшаш тасвирлар хосил килади. Арча баргларига ухшаш тасвир 40 ва 50 ёшдаги одамлар куз ёши крисстализацияси тасвирида хосил булади. 50 ёшдан катта одамлар куз ёши крисстализацияси папоротник баргларига ухшаш тасвирлар хосил килиб, унинг шохлари хар хил узунликда ва калинликда булади. Шунга карамай шохланиш тартиби сакланган булади. Бу ёшдаги гурухда куз ёши крисстализацияси кор зарралари ва мойчечак гули расмига ухшамаслигини аникладик. Олиб борган текширишлар шуни курсатдики, хар хил ёшдаги соглом одамларнинг куз ёши крисстализацияси расми бир-бирига ухшамайди, бу эса нормада ва патологик холатларда куз ёши таркибини урганишга ёрдам бсради.