Судланганлик ҳолатини олиб ташлашдаги айрим масалалар хусусида
Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПФ–4850-сонли Фармони асосида тайёрланиб, унда суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этишнинг устувор йўналишларидан бири фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришда судланганлик ҳолати, уни олиб ташлашнинг бугунги аҳволи, бу борадаги хорижий тажриба ёритилиб, қонунчиликка киритилишига оид бўлган тавсиялар ҳавола этилган.