Сўнгги йилларда судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалга оширилган тадбирлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқларива манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни эркинлаштириш, умуман одил судловга эришишни ошириш ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имконини берди.
“Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига асосан адвокатура фаолияти ташкилий шаклларига адвокатлар бюроси, адвокатлар фирмаси, адвокатлар ҳайъати ва юридик маслаҳатхона киради. Ушбу ташкилий шакллардан аввал Ўзбекистонда адвокатлик фаолиятига умумий раxбарликни амалга оширувчи адвокатларнинг касбий жамоат бирлашмаси ҳақида сўз юритиш жоиз.
Суд аппарати ходимларининг хулқ-атворида манфаатлар тўқнашувини олдини олиш суд ҳокимияти нуфузини мустаҳкамлаш, судга ишончни оширишда муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли, суд аппарати ходимларининг ўз ваколатларини суиистеъмол қилишига олиб келадиган шахсий манфаатларнинг пайдо бўлиши учун шартшароит яратилишига тўсқинлик қилувчи ҳуқуқий кафолатларни таъминлашга қаратилган таъқиқ ва чеклашлар тизими зарур.
Развитие информационных технологий в последние годы диктует необходимость внедрения данной сферы и в уголовное судопроизводство, так как это позволяет значительно повысить качество и эффективность процесса. В свою очередь, внедрение информационных технологий в раскрытие и расследование уголовных дел, а также рассмотрения их по существу влечет за собой ряд вопросов, требующих тщательного исследования.
В условиях массированного проникновения компьютерных технологий во все сферы функционирования современного общества для науки уголовно-процессуального права стало актуальным направлением научных изысканий разработка теоретических и нормативных моделей внедрения видеоконференцсвязи и цифрового документооборота в уголовный процесс. Для определения путей эффективной реализации этих достижений научно-технического прогресса, безусловно, необходимо уяснить проблемы, которые на первоначальном этапе указанного объективного процесса препятствовали широкому применению потенциала коммуникационных технологий и цифровизации в уголовнопроцессуальных отношениях.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг изчил амалга оширилиши давомида Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тасдиқланди ва кейинги беш йилликда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг зарур сиёсийҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий маърифий асосларини яратиб беришга қаратилган бир қанча вазифалар белгиланди.
Узбекистан Республикасида амалга оширилаётган суд ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида адвокатура мустақиллигини таъминлаш ва унинг тизимини янада ислоҳ қилиш ҳамда ривожлантириш зарурияти мавжуд. Бунинг асосий сабабларидан бири жисмоний ва юридик шахсларнинг юридик хизмат ва юридик ёрдамга, айниқса, адвокатларга бўлган эҳтиёжи кун сайин ошиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индексларда юқори ўринларни эгаллашига эришиш муҳим аҳамият касб этади. Чунки халқаро рейтинг ва индекслар дунёдаги институционал муҳитнинг сифатини баҳолаш - иқтисодий ривожланишнинг асосий шарти сифатида дунёда умум қабул қилинган восита ҳисобланади. Бугунга келиб индекслар нафақат экспертлар, балки давлатлар даражасида ҳам ислоҳотлар ва иқтисодий сиёсатнинг муваффақияти мезонлари сифатида қўлланила бошланди.Бироқ, шу кунга қадар бизда тегишли йўналишлар бўйича миллий рейтингларни юритишга ёрдам берадиган, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг халқаро мезонлар ва стандартларга мувофиқлигини баҳолашнинг яхлит тизими яратилмагани сабабли мамлакатимиз халқаро рейтингларда пастки ўринларни эгаллаб келаётганини ҳам ёдда тутишимиз лозим.
XXI век прочно ассоциируется с высокими технологиями. Почти в каждой сфере деятельности человека существует различного рода цифровые технологии, упрощающие жизнь и работу людей. К таким технологиям относится и искусственный интеллект (далее -ИИ).
Сўнгги йилларда жадал суръатлар билан ривожланиш йўлидан бораётган республикамизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини тўлақонли таъминлаш муҳим вазифалардан бири бўлиб, давлатимиз раҳбари томонидан миллий қонунчилик орқали ушбу вазифани амалга ошириш йўналишлари белгилаб берилмоқда.
Юртимизда сўнгги йиллар давомида суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ва либераллаштириш, суд ҳокимиятининг фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, одил судлов самарадорлигини оширишда янада тўлиқ намоён бўлади.
Сўнгги йилларда республикада ер участкаларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, уларни муҳофаза қилиш, янги ерларни ўзлаштириш ҳамда қайта муомалага киритиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Исбот қилиш босиқичини исбот қилиш прeдмeтисиз тaсaввур этиш мумкин эмас. Исбот қилиш предмети айрим муаллифлар томонидан дaлиллaр ёрдaмидa аникланган фaктлaр вa ҳoлaтлaр ёхуд бaрчa ҳoлaтлaр вa фактлар иш бўйича ҳақиқатга эришишда талаб қилинадиган билим сифатида баҳоланганCLXIII CLXIV. Ушбу муаллифларнинг фикрларини маъқуллаш қийин. Биринчидан, факт - бу ҳақиқатда мавжуд, исбот қилиш шарт бўлмаган ҳолатдир. Гап эса бу ерда олдин содир этилган жиноят ва исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлар ҳақида кетмоқда. Иккинчидан, исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлар доирасини ҳаддан ташқари кенгайтириш шарт эмас.
Суд-ҳуқуқ ислоҳотларини амалга ошириш жараёнида жиноятпроцессуал қонунчилигини либераллаштириш ҳамда такомиллаштириш устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Мазкур вазифани ҳаётга татбиқ этиш ҳамда жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштиришнинг мутлақо янги устувор йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ3723-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш КонцепциясиCLXXI CLXXII қабул қилинди.
Маълумки, XXI асрни ахборот жамияти деб аташ одат тусига кирган бўлиб, унинг ўзига хос хусусияти ахборот ва телекоммуникация технологияларининг жамият ҳаётининг барча жабҳаларига, шу жумладан, жиноий одил судлов соҳасига жорий этилиши ҳисобланади180. Бугунги глобаллашув шароитида IT ривожланиши мамлакатларнинг иқтисодий ўсиш суръатларига кескин таъсир ўтказмоқда. Ҳозирги кунда “Digital Economy” (рақамли иқтисодиёт), “Blockchain” (блокчейн), “Internet of things” (автоматлаштирилган интернет тизим) “Artificial intelligence” (сунъий интеллект), “Big Data” (катта маълумотлар) каби кўплаб иборалар замонавий инсон ҳаётининг ажралмас бўлагига айланди. IT кундалик ҳаётимизнинг барча соҳасини қамраб олмоқда1
.
Адвокатнинг ишни судга қадар юритиш босқичида тортишувлик жараёнидаги фаол ҳаракати жиноят иши юзасидан ҳақиқатни юзага чиқаради.
Суд тизими фаолиятига таъсир қилувчи муҳим элементлардан бири бу судлар фаолиятини автоматлаштиришдир. Судни автоматлаштириш суд ишларини кўриб чиқиш билан боғлиқ инсон фаолиятини камайтирадиган ёки йўқ қиладиган технология сифатида таърифланиши мумкин.
Мол-мулкни мусодара қилишда, аксарият ҳолларда, исботлаш масалаларига етарлича эътибор қаратилмайди. Ваҳоланки, мазкур масала мусодаранинг қўлланилиши жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига бевосита дахл қилиши, уларнинг ҳуқуқлари маълум доирада чекланишига сабаб бўлиши жиҳатидан ҳам алоҳида эътиборни талаб қилади.
JPK 22-moddasida ish bo‘yicha haqiqatni aniqlash uchun faqat qonunda nazarda tutilgan tartibda to‘plangan, tekshirilgan va baholangan ma’lumotlardan foydalanish mumkinligiga qaratilgan. Bu esa isbot qilishning to‘g‘ri tashkil etilishi bilan bog‘liq. Isbot qilish bir maqsadga, ya’ni u ish bo‘yicha haqiqatni aniqlashga qaratilgan bo‘ladi.
Jinoyat protsessida o‘z manfaatlarini himoya qiladigan shaxslar, shuningdek himoyachilar va vakillar (ayblanuvchi, gumon qilinuvchi, jabrlanuvchi, fuqaroviy da’vogar, fuqaroviy javobgar) davlat organlari va mansabdor shaxslar faoliyatining passiv obyektlari emas, balki tegishli huquq va burchlarga ega bo‘lgan huquq subyektlaridir.
Жамият ва давлат манфаатлари жиноят ишлари буйича суднинг ҳар бир ҳукми қонуний, асосли ва адолатли бўлишини тақоза этади. Ушбу мақсадларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси суд тизимида суд жараёни биринчи инстанция, апелляция ва кассация судлари орқали амалга оширилади.
Мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг бош мақсади - инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини яратишга қаратилган.
Жиноят ишини тергов қилиш даврида тафтиш бирор корхона, муассаса, ташкилотнинг муайян давр оралиғидаги молия-хўжалик фаолиятига тегишли ҳужжатларини ўрганиш мақсадида амалга оширилади. Ўзбекистон миллий энциклопедиясига кўра, тафтиш деганда бўлиб ўтган иш, ҳодиса ва бошқа юзасидан ёки ҳақиқий аҳволни аниқлаш мақсадида ўтказиладиган текширув, шунингдек корхона, компания, ташкилот, муассасалар молия-хўжалик фаолиятини, мансабдор шахсларнинг хизмат фаолиятини, ҳужжатлар, бюджет муассасаларида бюджетдан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши; бухгалтерия ёзувларининг тўғри юритилишини текшириш тушунилади249 250. Бундан кўринадики, жиноят процессида иқтисодий билимлардан фойдаланиш зарурати мавжуд.
В мире широко распространено домашнее насилие, в частности в отношении женщин. Нужно отметить, что в данное время проблема преступности внутри семьи является актуальной не только в нашей стране, но и для других стран. В связи с этими считаем, что опыт накопленный другими государствами заслуживает внимания, и дальнейшая имплементация в отечественное законодательство послужит снижению уровня преступности в отношении женщин в семье.
Маълумки, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишда қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш энг муҳим вазифа бўлиб, ушбу жараёнлар давомида мустақил суд тизимининг ўрни ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш, судни том маънода “Лдолат қўрғони”га айлантириш зарур. Зеро адолат халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаёти бош мезони, инсонпарварликнинг асосий манбаидир