➤
Jurnallar
Konferensiyalar
Tashkilotlar
Mualliflar
Blog
Biz haqimizda
Materiallarni yuborish
Ommaviy Oferta
Шахсий Маълумотларни Қайта Ишлаш Сиёсати
Ochiq kirish bayonoti
Ommaviy litsenziya
Mualliflik huquqi
Kontaktlar
Kirish
Asosiy sahifaga o'tish
/
Arxivlar
/
№ 2 (2018) Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар
№ 2 (2018) Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар
Jurnal:
Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar
Nashr qilingan:
2018-04-04
Ulashish
Статьи
Бухоро вилоятида фермер хўжаликларини ривожлантириш йўллари
Мақолада фермер хўжаликларини ривожланишига таъсир этувчи омиллар ўрганилган. Фермер хўжаликларидаги муаммолар таҳлил қилинган ва уларнинг ечими сифатида кооперация муносабатларини самарали ташкил этиш зарурлиги ёритилган.
Hulkar Turobova, Zulxumor Madaminova
9-18
20
3
Batafsil o'qish
Пиёзни сақлашдаги товаршунослик тадқиқотлари
Мақолада Ўзбекистонда етиштирилган пиёзнинг Истиқбол ва Банко навларини органолептик, физик-кимёвий кўрсаткичлари ва уларни сақлаш учун тайёрлаш, жойлаш ва сақлаш даврида ҳароратни таъсири ҳамда табий камайиши келтирилган.
S Solihov, S Sharipov
27-34
9
2
Batafsil o'qish
ОАЖнинг пул оқими самарадорлигини баҳолаш
Ушбу мақолада акциядорлик жамиятлари пул оқимларининг моҳияти ва туркумланиши билан бирга уларнинг ҳаракатланиш жараёни ўрганилган. Корхоналар ўртасида рақобатбардошликни таъминлаш мақсадида бозор коньюктурасидан келиб чиқиб, акциядорлик жамиятлари пул оқимларига инфляция, солиқ қонунчилиги, фоиз ставкалари, капитал қўйилмалар ҳажмининг таъсири кўриб ўтилган ва уларни такомиллаштириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.
Shaxlo Masharipova
50-61
38
4
Batafsil o'qish
Меҳнат бозори субъектларининг иқтисодий манфаатларини мувофиқлаштириш механизмини шакллантириш
Ушбу мақолада меҳнат бозори субъектларининг иқтисодий манфаатларини мувофиқлаштириш соҳасида давлат ва ташкилотларнинг мақсад ва вазифалари белгилаб берилган, ходимнинг компенсация пакетининг таркиби таклиф этилган, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ходимларнинг ижтимоий ҳимояланишини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган
Achrol Akbarov
75-84
11
2
Batafsil o'qish
Енгил саноат корхоналари рақобатбардошлигини баҳолаш услубини такомиллаштириш
Мақолада енгил саноат корхоналарининг рақобатбардошлигини аниқлашнинг маркетинг комплекси фаолияти ва молиявий кўрсаткичларга кўра баҳолаш усули таклиф этилган. Маркетинг комплекси фаолиятида маҳсулот, нарх, маҳсулотни истеъмолчига етказиш, маҳсулотни харакатлантириш коэффицентлари аниқланган, молиявий кўрсаткичларда эса жорий ликвидлилик ва ўз активлари билан таъминланганлик коэффицентлари таҳлил этилган.
Murat Ikramov, Iqboljon Toshpulatov
96-103
17
2
Batafsil o'qish
Збекистоннинг иқтисодий тараққиётида инвестицияларнинг аҳамияти
Мазкур мақолада иқтисодиётни ривожлантиришда инвестициянинг ўрни, мамлакатимизда олиб борилаётган инвестицион сиёсат ҳамда иқтисодиёт тармоқларини модернизация ва диверсификация қилишнинг зарурлиги ёритилган.
Dilnoza Odilova, Nargiza Umarova, Gulnoza Xaytmatova
112-117
15
3
Batafsil o'qish
Энергия ресурсларидан самарали фойдаланишнинг ҳориж тажрибаси
Энергия самарадорлиги соҳасида ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш мамлакат энергетик сиёсатини шакллантиришда муҳим роль ўйнайди. Мақолада турли мамлакатларнинг уй-жой ва транспорт соҳаларида, шунингдек тармоқлараро, коммунал хўжалик ва бизнесда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлари кўриб чиқилган. Энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича хулосалар берилган.
Shuhrat Zokirov
128-135
47
4
Batafsil o'qish
Саноатни инновацион ривожлантиришнинг долзарб масалалари
В статье рассмотрены основные понятия инноваций, состояние инновационного развития промышленности в Узбекистане, результаты за последние годы. Изучены показатели инновационного развития в зарубежных странах и его возможные перспективы для отечественных промышленных предприятий.
Gulnora Karabaeva
146-153
5
2
Batafsil o'qish
Эркин туристик ҳудуд – мамлакатимизда туризм соҳасини кенг ривожлантириш учун улкан имконият
Ушбу илмий мақолада эркин иқтисодий ва туристик ҳудудларнинг тавсифи, уни яратиш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар, эркин туристик ҳудудларнинг мамлакат туризмини янада ривожлантиришдаги ўрни ва аҳамияти каби масалалар келтирилган, эркин туристик ҳудудларни янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Ушбу илмий мақолада эркин иқтисодий ва туристик ҳудудларнинг тавсифи, уни яратиш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар, эркин туристик ҳудудларнинг мамлакат туризмини янада ривожлантиришдаги ўрни ва аҳамияти каби масалалар келтирилган, эркин туристик ҳудудларни янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Azizjon Berdimurodov
167-175
22
3
Batafsil o'qish
Ҳудудларнинг ялпи маҳсулоти, динамикаси, таркиби, ҳудудлараро таққослама таҳлили ва устувор вазифалар
Ялпи ҳудудий маҳсулотни ҳудудлараро таққослама таҳлили, уларни ўсиш динамикаси, ҳар бир ҳудуднинг мамлакат ЯИМга қўшган ҳиссаси қаралади, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ва ҳудудларнинг иқтисодий ривожланиш идекси республика индексига нисбатан тадқиқ этилади.
Baxtiyor Salimov, Bahodir Salimov, Gulasal Madrahimova
185-194
24
2
Batafsil o'qish
Автомобиль саноати корхоналарининг инновацион салоҳиятини ошириш ва уни бошқариш
Мазкур мақола автомобиль саноати корхоналарининг инновацион салоҳиятини бошқариш ва таркибий тузилишини тадқиқ қилиш муаммоларига бағишланиб, уни миқдоран ўлчаш масаласига услубий ёндашув амалга оширилган. Автомобиль саноати корхоналари инновацион салоҳиятини баҳолаш натижасида инновацион фаолият даражасини ўлчаш, инновацион салоҳиятни шакллантириш стратегиясини танлаш ва амалга ошириш борасида таклифлар ишлаб чиқилган.
Dilshod Mamajonov
203-212
6
10
Batafsil o'qish
Кичик бизнес субъектларининг бандликни таъминлашдаги иштирокини рағбатлантириш
Мақолада ишчи кучи бандлигини таъминлашда кичик бизнеснинг имкониятлари, унинг ишчи кучи талаб ва таклифи мувозанатига эришиш ҳамда аҳоли даромадларини оширишга таъсирининг назарий асослари баён этилган, кичик бизнес субъектларининг бандликни таъминлашдаги иштирокини рағбатлантириш чора-тадбирлари тавсия қилинган.
Ubaydullo G‘afurov
226-232
11
2
Batafsil o'qish
Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлигини баҳолашни такомиллаштириш
Мақолада миллий иқтисодиётга жалб қилинаётган инвестицияларни давлатнинг иқтисодий ривожланишидаги ўрни, уларнинг иқтисодий самарадорлигининг назарий асослари, инвестиция лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш усулларининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда ушбу усулларни ҳисоблаш амалиёти ўрганилган ва таҳлил қилинган ҳамда тегишли хулосалар келтирилган.
Ruslan Bozorov
240-253
31
9
Batafsil o'qish
Иқтисодиёт барқарорлигини мустаҳкамлашда солиқ имтиёзлари самарадорлигини ошириш йўллари
Мақолада саноатни модернизациялашда ва корхоналар инвестиция фаолиятини рағбатлантиришда солиқ имтиёзлари самарадорлиги таҳлили, бу борадаги муаммолар ва илғор хориж тажрибаси ҳамда мамлакат иқтисодиёти барқарорлигини таъминлашда солиқ имтиёзларининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган.
Sarvar Giyasov
268-281
46
5
Batafsil o'qish
Божхона аудити методологиясини ривожланган шарқий осиё давлатлари тажрибаси асосида ўрганиш ва уни ўзбекистонда қўллаш имкониятлари
Мақолада божхона аудитини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ривожланган Шарқий Осиё давлатлари тажрибасида самарали қўлланилаётган илғор методология ва улар тажрибасини Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари очиб берилган.
Sherzod Azizov
294-309
10
7
Batafsil o'qish
Истеъмолчилар хулқ-атворидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда хизматларни таснифлаш тамойиллари
Мақолада истеъмолчилар хулқ-атворидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда хизматларни таснифлаш тамойиллари ўрганилган. Истеъмолчилар хатти-ҳаракати моделини шакллантиришда хорижий олимлар фикрлари ёритилган. Бундан ташқари, истеъмолчиларни хулқ-атворини моделлаштириш ёндашувлари ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш стандартларини таснифлаш таҳлил қилинган. Бунга кўшимча равишда, маркетинг стратегияларини шакллантириш учун истеъмолчилар хулқ-атворлари моделини ишлаб чиқиш жараёни ишлаб чиқилган.
Muxtasar Ziyaeva
318-325
6
3
Batafsil o'qish
Хоразм вилоятида қишлоқ жойларда туризмни ривожлантириш имкониятлари
Ушбу мақолада қишлоқ жойларда туризмнинг моҳияти ва мазмуни очиб берилган бўлиб, бугунги кунда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожланиши таҳлил қилинган ва қишлоқ туризмини ривожлантириш имкониятлари бўйича тавсиялар берилган.
Umidjon Matyakubov
1-8
20
4
Batafsil o'qish
Минтақа озиқ-овқат хавфсизлигига таъсир қилувчи омиллар таҳлили
Мақолада озиқ-овқат хавфсизлиги, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг ўсиб бориши, Сурхондарё вилояти озиқ-овқат хавфсизлигига таъсир қилаётган асосий омиллар, вилоятда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Otabek Abdug'aniyev
19-26
20
7
Batafsil o'qish
Капиталлар таркибини оптималлаштиришнинг классик назарияларидан миллий акциядорлик жамиятлари фаолиятида фойдаланиш
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида акциядорлик жамиятлари фаолиятида қарз капиталининг хусусий капиталга нисбатан паст даражадаги қиймати акциядорлик жамиятлари капиталнинг ўртача қийматини пасайиши қарз капиталининг салмоғини ортиши билан таъминланиши масалалари ўрганилган.
Raya Karlibaeva
35-49
4
5
Batafsil o'qish
Ўзбекистон республикасида демографик вазият шаклланишининг хусусиятлари
Ушбу мақолада Ўзбекистонда демографик вазият шаклланишининг хусусиятлари, кўрсаткичлари ва омиллари таҳлил этилиб, республикамиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг жорий ва истиқболдаги чора-тадбирларини белгилашда демографик жараёнларнинг таъсири тадқиқ этилган.
Nurali Arabov, Dilmurod Nasimov
62-74
23
8
Batafsil o'qish
Молиявий ҳисобот ахборотларини халқаро стандартлар асосида компиляция қилишнинг назарий жиҳатлари
Мақолада молиявий ҳисоботни бухгалтерия ҳисоби ва аудитнинг халқаро стандартлари асосида компиляция қилишнинг айрим назарий масалалари тадқиқ этилган. Шунингдек, республикамизда фаолият юритаётган хўжалик субъектларида молиявий ахборотларни компиляция қилишга доир илмий хулосалар ва амалий таклифлар берилган.
Saitmurod Jumanov
85-95
19
7
Batafsil o'qish
Давлат-хусусий шерикчилиги асосида корпоратив бошқарув механизмларини уй-жой қурилиши соҳасида қўлланилишини эконометрик моделлар ёрдамида баҳолаш
Ушбу мақолада давлат-хусусий шерикчилиги (ДХШ) асосида корпоратив бошқарув механизмларини уй-жой қурилиши соҳасида қўлланилишини эконометрик моделлар ёрдамида баҳолаш масалалари кўрсатиб берилган.
Umrbek Djumaniyazov
104-111
12
3
Batafsil o'qish
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қиш ва баҳор ойларида сақлашда кенг тарқалган усуллар таҳлили
Мақолада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт салоҳиятини ошириш масаласи ёритиб берилган. Бунда нафақат маҳсулот етиштириш тизимини техник ва технологик жиҳатдан ривожлантириш, балки тайёрлаш, ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш соҳаларининг ҳам мутаносиб равишда ривожланиб бориши тақозо қилинади.
Norkul Xushmatov, Tursunoy Fayzullaeva
118-127
13
6
Batafsil o'qish
Рақобатбардош кадрлар тайёрлашда узлуксиз таълим тизимининг ўрни ва аҳамиятиРақобатбардош кадрлар тайёрлашда узлуксиз таълим тизимининг ўрни ва аҳамияти
Мақолада узлуксиз таълимнинг мазмун-моҳияти, уни ташкил этиш шакллари ва тамойиллари ҳамда глобаллашув шароитида рақобатбардош кадрлар тайёрлашда узлуксиз таълимнинг инсонларнинг шахсий ва касбий ривожланишдаги тутган ўрни ва аҳамияти ёритилган. Шунингдек, республикамизда узлуксиз таълим тизимини ислоҳ этиш тенденциялари таҳлил қилиниб, тавсиялар берилган.
Ravshan Nurimbetov, Gulnora Abdurahmonova
136-145
10
2
Batafsil o'qish
Қишлоқ меҳнат бозорида инновацион иш билан бандлик
Ушбу мақолада қишлоқ меҳнат бозорида аҳоли бандлигини таъминлаш буйича амалга оширилаётган ишларнинг натижалари таҳлил қилинган, долзарб вазифалар ва муаммолар ўрганилган ҳамда ёритиб берилган. Шунингдек, меҳнат бозорида ишсизликни камайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
Otabek Amanov
154-166
18
5
Batafsil o'qish
1
2
>
>>
inLibrary — это научная электронная библиотека
inConference - научно-практические конференции
inScience - Журнал Общество и инновации
UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана
UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана
АСТ - Архитектура, строительство, транспорт
Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных
inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning
in-Academy - Innovative Academy RSC
MENC LEGIS - Адвокатское бюро
SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки
GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации
MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката
Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений
Skinormil - Космецевтика активного действия
Pils - Мультибрендовый онлайн шоп
METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг
Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды
SMARTY - Увеличение продаж вашей компании
ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане
CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты!
PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов
© Copyright 2024 in Science All Rights Reserved | Developed by
in Science
| Site create by
in Designer