➤
Jurnallar
Konferensiyalar
Tashkilotlar
Mualliflar
Blog
Biz haqimizda
Materiallarni yuborish
Ommaviy Oferta
Шахсий Маълумотларни Қайта Ишлаш Сиёсати
Ochiq kirish bayonoti
Ommaviy litsenziya
Mualliflik huquqi
Kontaktlar
Kirish
Asosiy sahifaga o'tish
/
Arxivlar
/
№ 6 (2020) Иқтисодиёт ва таълим
№ 6 (2020) Иқтисодиёт ва таълим
Jurnal:
Иқтисодиёт ва таълим
Nashr qilingan:
14.11.2020
Ulashish
Статьи
Ўзбeкиcтoн pecпубликacидa тpaнcпopт хизмaтлapини pивoжлaниш иcтиқбoллapи ҳамда транспорт логистикаси
Мақолада Ўзбeкиcтoн Pecпубликacидa тpaнcпopт хизмaтлapини pивoжлaниш иcтиқбoллapи вa транспорт логистикаси бўйича илмий тадқиқот олиб борилиб, мавзу доирасида назарий-амалий таҳлиллар ўтказилган. Шунингдек, Ўзбекистон мисолида транспорт хизматларининг афзалликлари ва транспорт логистикасининг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни бўйича фикр-мулоҳазалар қилиниб, хулоса ва таклифлар шакллантирилган
Конгратбай Шарипов, Мухиддин Калонов
6-16
20
35
Batafsil o'qish
Ўзбекистонда озиқ-овқат саноати экспортини ривожлантириш истиқболлари
Мақолада озиқ-овқат маҳсулотлари ассортименти, уларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш таҳлил қилинган. Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш саноатини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, жаҳон бозорида озиқ-овқат саноатини ривожлантиришнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш кўрсатилган
Nosir Mahmudov, Firangiz Fozilova
19-23
37
6
Batafsil o'qish
Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш масалалари
Мақолада мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш масалаларини назарий маълумотлар асосида ўрганилган. Тадқиқот жараёнида жаҳон энергия истеъмоли прогнози ишлаб чиқилган ва мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбалари салоҳияти асосланган, шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш масалалари юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган
Go'zal Xonkeldieva
25-28
38
4
Batafsil o'qish
Олий таълим муассасалари битирувчилари рақобатбардошлигини мониторинг қилишда рақамли технологиялар имкониятлари
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси шароитида олий таълим муассасалари битирувчилари рақобатбардошлигини мониторинг қилиш ва бошқаришда давлат бошқарув органлари маълумотлар базаларидан самарали фойдаланиш, бандлик мониторингини ўтказишнинг мақсад ва вазифалари, уни ташкил этишнинг босқичлари, шунингдек, бандлик мониторингини ташкил этиш ва амалга оширишнинг Ўзбекистон, Россия тажрибалари таҳлиллари асосида таққослама маълумотлар келтирилган. Олий таълим битирувчилари бандлик ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилишда самарали алтернатив модел таклиф этилган.
Baxtiyor Adizov
33-39
29
14
Batafsil o'qish
Пандемия шароитида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини барқарорлаштириш чора-тадбирлари (Тошкент вилояти саноат мажмуаси мисолида)
Мақолада Тошкент вилояти саноати ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари ёритилган. Бир минтақа доирасида саноат мажмуасининг ўрни таҳлил қилинган. Минтақа саноатини ривожлантириш бўйича бир неча олимларнинг назарий қарашлари берилган. Ушбу олимларнинг минтақа саноатини ривожлантиришга таъсир этувчи омиллар ҳақидаги фикрлари бирма-бир таҳлил қилинган. Минтақа ҳудудларининг иқтисодий имкониятлари, географик жойлашувининг турлитуманлиги саноат ишлаб чиқаришида маълум бир ҳудудларнинг яққол ажралиб чиқишига сабаб бўлиши баён этилган. Тошкент вилоятининг иқтисодий ва саноат салоҳияти баҳоланган. Шунингдек, минтақанинг иқтисодий салоҳияти бирма-бир таҳлил қилинган. Вилоят иқтисодиёт тармоқларининг республикадаги ўрни кўриб чиқилган. Туман ва шаҳарларнинг иқтисодий салоҳияти, молиявий ресурсларга эгалик, фан-техника тараққиёти ютуқларининг ҳаётга татбиқ этилиш даражаси ёритиб берилган. Минтақа саноатини инновацион ривожлантириш ҳамда самарали ишлаши учун давлат томонидан илмий соҳани тартибга солиш принципларини ўзгартириш лозимлиги таъкидланган. Шунингдек, минтақа саноатини инновацион ривожланишига таъсир этувчи омиллар таркиби бирма-бир таҳлил қилинган. Хусусан, инновацияда инсон омили ва фан техника тараққиётига алоҳида урғу берилган. Маълумки, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиши экстенсив омилларни кўпайтириш ҳисобига эмас, балки тизимли бозор иқтисодиёти шароитида ҳар томонлама ўйланган кетма-кет амалга оширилувчи сиёсат, хорижий инвестицияларни жалб этиш, иқтисодиётда чуқур тизимли ўзгаришлар, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва янгилаш, янги экспортга йўналтирилган тармоқлар ва корхоналарни ташкил этиш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига амалга ошди. Бу ўринда саноат ишлаб чиқаришининг инновацион ривожланишига алоҳида урғу берилади. Бу эса минтақа саноатини инновацион ривожланишида жаҳон тажрибасини ўрганиш заруриятини талаб этади. Шу туфайли, мақолада ривожланган мамлакатларнинг бу борадаги тажрибалари натижаси ҳам бурилган. Шунингдек, жаҳон тажрибасида минтақа саноатининг инновацион ривожланишини қўллаб-қувватловчи ташкилий-иқтисодий чора-тадбирлар мисол тариқасида келтирилган. Ушбу тадбирлардан мақсадли фойдаланиш бўйича таклифлар берилган. Хулоса ўрнида минтақа ҳудудларида саноатнинг бир текис ривожланиши бўйича таклифлар берилган
Nilufar Botirova, Shahnoza Fayzieva
46-54
33
15
Batafsil o'qish
Кластер сиёсати: иқтисодиётни кластерлаштиришнинг хорижий тажрибаси ва Ўзбекистон истиқболлари
Мақолада дунёнинг айрим мамлакатлари иқтисодиётини кластерлаш йўналишлари ва тажрибаси, Ўзбекистонда олиб борилаётган инновацион кластер сиёсати, ииновацион ривожланиш истиқболлари, кластер ёндашувини қўллаш орқали иқтисодиётни янгилашга қаратилган таклифлар, шунингдек унинг ҳудудларни ривожлантиришдаги роли муҳокама қилинган
O'tkir Mahkamov
60-64
66
15
Batafsil o'qish
Koronavirus pandemiyasining O‘zbekiston Respublikasi transport va tranzit iqtisodiyotiga ta’siri: ko‘rilayotgan chora-tadbirlar va yangi imkoniyatlar
Maqolada pandemiyaning O'zbekiston Respublikasi transport-tranzit iqtisodiyotiga ta'siri, pandemiya natijasida yuzaga kelgan muammolar tahlili keltirilgan va inqiroz davrida davlat tomonidan qabul qilingan chora-tadbirlar haqida ma'lumot berilgan. Shuningdek, tranzit iqtisodiyotidagi ijobiy o'zgarishlar: yangi transport koridori, raqamlashtirish tizimining faollashuvi va Markaziy Osiyo mamlakatlari integratsiyasalashuvi haqida ma’lumotlar keltirilgan
Sitora Primova
71-74
40
6
Batafsil o'qish
Тижорат банкларида депозит сиёсатини шакллантиришнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари
Мазкур мақолада тижорат банклари томонидан олиб борилаётган депозит сиёсатини амалга оширишда кузатилаётган тенденсиялар ва уларнинг депозит сиёсатига таъсири билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилган. Мақолада, депозит сиёсати умумий банк сиёсатининг асосий бир қисми ҳисобланиб, тижорат банкларининг депозит фаолиятини амалга ошириш стратегияси ва тактикасини белгилаб беради. Шунингдек, депозит сиёсатини олиб боришда юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф етиш юзасидан муаллиф томонидан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар ўз аксини топган
Behzojon Shermuhamedov
79-87
30
10
Batafsil o'qish
Ўзбекистонда фонд бозорининг жорий ҳолати ва унинг ривожланиш истиқболлари
Мазкур изланишда, мамлакатимиз фонд бозорининг сўнги ўн йилликдаги ҳолати иқтисодий таҳлил этилган. Таҳлиллар, фонд бозорида молия ва банк соҳаларининг улушини юқори эканлигини кўрсатади. Шунингдек, йирик корхоналар томонидан бирламчи эмиссияларни (IPO)амалга оширилиши, биржаларда савдони ташкил этиш бўйича хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилган фаолият ижобий натижа берганлигини кўрсатади. Сўнги йилларда институционал ислоҳотларнинг амалга оширлиши, фонд бозорини тартибга солиш ва корпоратив бошқарувни смарадорлигини оширган. Натижада, фонд бозорининг капиталлашув даражаси сезиларли ўсган.
Dilbar Rustamova
91-98
16
3
Batafsil o'qish
Инновацион иқтисодиётни шакллантиришда илмий ишланмаларни тижоратлаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш
Мазкур мақолада инновация фаолияти инфратузилмасини шакллантириш, шу асосда илмий ишланмаларни иқтисодиётнинг тегишли соҳа ва тармоқларига жорий этиш кўламини ошириш юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш ва тижоратлаштиришнинг методологик масалалари ёритиб берилган
Husan Daliyev
104-109
28
15
Batafsil o'qish
Инвестиция фаолиятини молиялаштиришда муқобил усулларнинг такомиллаштириш йўллари
Ушбу мақолада миллий иқтисодиётимизда инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг ноанъавий усулларини ривожлантиришни такомиллаштириш масалалари ўзига хос хусусиятлари бўйича ўрганишлар асосидаги муҳокама ва хулосалар кўзда тутилган.
Samariddin Mahmudov
113-120
48
28
Batafsil o'qish
Уй хўжаликлари кузатувида инвестиция самарадорлигини ошириш давр талаби
Мазкур мақолада иқтисодиётнинг тегишли тармоқ ва сохаларга инвестиция жалб қилиш кўламини кенгайтиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари ва ўзига хос хусусиятлари чуқур таҳлил қилинган. Иқтисодиёт тармоқларида инвестицион фаолликни ошириш асосида инновацион фаолият ривожланишини рағбатлантиришнинг илмий-услубий жиҳатлари баён этилган.
Faxriddin Umarov
126-131
69
30
Batafsil o'qish
Бoшқарув кадрларини лавoзимга танлашда ва уларнинг салоҳиятини баҳолаш иeрархик таҳлил уcулини қўллаш
Ушбу мақoлада бизнинг бугунги ҳаётимизда ҳақиқатдан ҳам лидeрларга бўлган эҳтиёж жуда катта эканлиги ёритиб берилган. У ҳoҳ шахcий, ҳoҳ каcбий ёки ижтимoий coҳа, ё бўлмаcа ижoдий йўналиш бўлcин, ҳамма жoйда бизга лидeрлар кeрак. Кадрлар oраcидан раҳбарлик лавoзимларига лидeр нoмзoдни танлашда янгича ёндашув бўлиб ҳар бир раҳбарликка номзодларни мoc равишда cалoҳиятидан кели чиқган ҳoлда уларни лавoзимларга тайинлаш, иeрархиялар таҳлили уcулидан фoйдаланиш назарияcи кeлтирилган
Sanjar Xurramov
137-146
24
17
Batafsil o'qish
Ривожланган мамлакатларнинг маркетинг аудитидан фойдаланиш тажрибаси
Маркетинг аудити рақобатли бозор шароитида муваффақиятга эришишда корхоналар учун муҳим воситадир. Шунинг учун, ундан айниқса ривожланган давлатларда кенг фойдаланилади. Мақолада маркетинг аудитини ўтказиш бўйича ривожланган давлатлардаги маркетинг компаниялари тажрибаси ва айрим компаниялар мисолида маркетинг аудити натижалари келтирилган
Nurillo Umarxonov
151-157
46
18
Batafsil o'qish
Корпоратив маданиятнинг хорижий амалиётини ташкилотларда қўллаш масалалари
Мақолада ривожланган мамлакатларнинг корпоратив маданият соҳасидаги илғор тажрибасида корпоратив муҳит ва уни жорий етиш масалалари муҳокама қилинган бўлиб, иқтисодий адабиётлардаги асосий ёндашувлар кўриб чиқилди, ташкилий хатти-ҳаракатлар ва корпоратив маданиятнинг ривожланиш босқичлари таҳлил қилинди.
Bobur Urinov
161-163
35
5
Batafsil o'qish
Нодавлат пенсия фондлари ва ўзбекистон пенсия тизимини такомиллаштириш зарурияти
Мақолада нодавлат пенсия фондларининг шаклланиш ва иқтисодиётни ривожлантиришдаги ўрни таҳлил этилди. Ўзбекистон пенсия тизимини такомиллаштиришда нодавлат пенсия фондларини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари ўрганилди
Aziz Rahimjonov
170-174
29
8
Batafsil o'qish
Мактабгача таълим тизимини бошқаришнинг баҳолаш услубиёти
Мақолада мактабгача таълим тизими ва унда амал қилаётган мактабгача таълим ташкилотини бошқаришни баҳолаш, раҳбар ва ходимлар фаолиятини баҳолаш, олинган натижалар асосида рейтинг баҳолаш бўйича раҳбатлантириш батафсил баён қилинган.
Nodir Solihov
181-189
38
11
Batafsil o'qish
Олий таълим муассасаларининг стратегик бошқарув тамойиллари
Мақолада олий таълимни ривожлантиришнинг глобал тенденциялари таҳлили, олий таълим муассасасини замонавий стратегик бошқарувининг асосий тамойиллари, стратегияни амалга ошириш, ривожлантиришнинг комплекс дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун зарур бўлган корпоратив маданиятни шакллантириш масалалари ёритилган.
Bobir Adizov
196-201
128
21
Batafsil o'qish
Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикасида кичик бизнесни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришнинг ўрни
Мақолада мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва жамият фаровонлигининг ўсишида кичик бизнеснинг ўрни ва аҳамиятини очиб берувчи масалалар, кичик бизнеснинг миллий иқтисодиётни ривожланишига таъсири, ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш ва иш билан банд бўлганлар сонини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинади. COVID-19 тарқалиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасида эълон қилинган карантин шартларининг кичик бизнес ривожига таъсири кўриб чиқилмоқда. Пандемиянинг салбий оқибатларини юмшатиш учун давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда.
Muzaffar Juraxanov
205-210
173
10
Batafsil o'qish
Меҳнат бозорини имитацион прогнозлаштириш: тажриба ва услубиёт
Мақолада минтақадаги қишлоқ меҳнат бозори параметрларини прогнозлашни имитацион моделлаштириш ёрдамида аниқлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган. Моделлаштиришнинг асосий босқиcчлари, прогнозлашнинг турли хил вариантлари билан вилоят иқтисодиёти тармоқлари бўйича қишлоқ аҳолиснинг умумий иш билан таъминланиш кўрсаткичлари аниқланган.
Aybek Tashpulatov
215-219
28
4
Batafsil o'qish
Молиявий ҳисобот аудитининг методологик муаммолари
Мазкур мақолада молиявий ҳисобот аудитининг методологик муаммолари ёритилган. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида молиявий ҳисобот аудитидаги методологик муаммолар гуруҳларга ажратилган. Шунингдек, мазкур мақолада аудиторлик фаолиятида мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўналишлари ишлаб чиқилган.
Nizomjon Xojimuratov
225-229
55
43
Batafsil o'qish
Ташқи савдо божхона статистикасида кўрсаткичларнинг корреляцион ва регрессион таҳлил қилиш усуллари
Ушбу мақолада Ташқи савдо айланмаси ва божхона тўловлари орасидаги боғланишларни илмий тадқиқ қилишда корреляцион ва регрессион таҳлил усулларидан фойдаланиш методлари ёзилган
Sanjar Soatov
235-240
51
25
Batafsil o'qish
Минерал-ҳомашё комплекси ривожланишининг экологик-иқтисодий жиҳатлари
Глобаллашув шароитида минерал-ҳомашё комплекси (МХК) мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида тутган ўрни ошиб бориши ва барқарор ривожланишнинг асосий омилига айланиб бормоқда. Минерал-ҳомашё комплекси миллий иқтисодиётининг асосий рақобатбардошлик афзаллигига айланиб, саноатнинг муҳим манбаси ва унинг янги технологик укладга ўтишдаги асосий омил сифатида қаралмоқда. Мақолада Ўзбекистон МХКнинг ривожланиш хусусиятлари, устувор йўналишлари ва экологик-иқтисодий ривожланиш жиҳатлари кўриб чиқилган.
Abduvali Isadjonov
16-19
21
3
Batafsil o'qish
Qayta tiklanadigan energiya manbalarini rivojlantirish energiyani modernizatsiya qilish omili sifatida
Мақолада қайта тикланадиган энергетиканинг асосий тушунчалари берилган, энергетикани модернизация қилиш сабаблари кам углеродли иқтисодиётга ўтиш омили сифатида кўриб чиқилган, анъанавий энергия манбаларидан фойдаланиш орқали атроф-муҳит ифлосланишининг долзарб муаммоси ва қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш зарурлиги кўрсатилган
Rano Nazarov, Yoqutxon Niyazmetova
23-25
44
2
Batafsil o'qish
Ўзбекистон Республикаси фармацевтика саноатининг ҳозирги ҳолати
Мақолада Ўзбекистон Республикаси фармацевтика саноатининг ривожланиши ва ҳозирги ҳолати, маҳаллий корхоналарнинг рақобатдошлигини ошириш, шунингдек, мамлакатда ушбу соҳани ривожлантиришга қаратилган давлат дастурлари кўриб чиқилган.
Sabohat Usmonova
29-32
93
22
Batafsil o'qish
1
2
>
>>
inLibrary — это научная электронная библиотека
inConference - научно-практические конференции
inScience - Журнал Общество и инновации
UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана
UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана
АСТ - Архитектура, строительство, транспорт
Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных
inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning
in-Academy - Innovative Academy RSC
MENC LEGIS - Адвокатское бюро
SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки
GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации
MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката
Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений
Skinormil - Космецевтика активного действия
Pils - Мультибрендовый онлайн шоп
METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг
Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды
SMARTY - Увеличение продаж вашей компании
ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане
CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты!
PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов
© Copyright 2024 in Science All Rights Reserved | Developed by
in Science
| Site create by
in Designer