Бугун Ўзбекистонда давлат хизмати тизимини ислоҳ қилиш, жамоатчилик онгида давлат хизмати му носабатлари ва уларнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ҳақида янги тасаввурлар шаклланиб бормокда.
Мазкур мақола Қатар бадиий насрининг жадал тарақий этиш муаммосига бағишланган бўлиб, кўтарилган масалалар замонавий адабиётшуносликда тан олинган миллий адабиётларнинг “жадал ривожланиш назарияси”га йўналтирилган ҳол-да ўрганиб чиқилган. Мақолада мазкур мамлакат адабиёти қисқа муддат ичида ўрта аср адабий анъаналаридан то замонавий ўқувчи дидига жавоб бера оладиган асарлар даражасигача бўлган оралиқни босиб ўтганлиги таъкидланади. Қатар замонавий насрининг тараққий этиши ХХ асрнинг иккинчи ярмида мамлакатда рўй берган ижтимоий-иқтисодий ва маданий ўзгаришлар асосида кўриб чиқилган.
Ревматологик касалликлар қаторида реактив артрит тарқалишига кўра пешқадамликка эгадир ва у энг кенг тарқалган бўғимларнинг сурункали яллиғланиш касалликларидан бири ҳисобланади. Касаллик давомида бўғимларда жараён сурункали равишда кечиб, деструктив жараёндан то анкилозланишгача ривожланиши мумкин. Тадқиқот 120 та реактив артрит ташхиси тасдиқланган беморларда ўтказилган. Унда реактив артритнинг постэнтероколитик ва урогенитал шакллари билан хасталанган беморларда бўғим синдромини ўзига хос жиҳатлари ҳақида тадқиқот натижалари келтирилган
Мазкур мақолада трансчегаравий банкротликни тартибга солиш усулларининг ўзига хос жиҳатлари таҳлил қилинган. Мақолада трансчегаравий банкротликни ҳуқуқий тартибга солиш усулларининг аҳамияти, афзалликлари ва камчиликларига тўхталиб ўтилган
Ушбу мақола қурилиш материаллари саноатида инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг долзарб муаммосига бағишланган. Мамлакатнинг қурилиш материаллари саноати салмоқли ресурс салоҳиятига ега бўлиб, улардан фойдаланиш саноатни инновацион ривожлантиришни тақозо етади. Мақолада шуни инобатга олган ҳолда иқтисодиётнинг замонавий қурилиш материалларига бўлган еҳтиёжини янада тўлиқ қондириш мақсадида кўриб чиқилаётган соҳани ривожлантиришнинг инновацион йўналишлари таклиф етилган.
Совуқ уруш халқаро муносабатларда нафақат анъанавий ҳукмронлик учун курашнинг кейинги босқичи, балки қарама-қарши кучларга маълум қадриятлар тизимини, ижтимоий тузилмани, сиёсий режимни ва бошқаларни ўрнатишга қаратилган мафкуравий уруш эди. қарама-қарши кучларнинг мафкуравий тўқнашуви Совуқ урушнинг муҳим таркибий қисмига айланди. Совуқ уруш тугаши билан Ғарбда "тарихнинг охири" ва "мафкураларнинг охири" муаммолари долзарб бўлиб қолди. Дунё сиёсати ғоявий ўлчамларини йўқотганлиги аксиомага айланди. Аммо, аслида, мафкуравий таркибий қисм янги пайдо бўлаётган "янги" дунё тартибига чуқур сингиб кетган. Ҳатто Ғарб давлатларининг пайдо бўлаётган халқаро муносабатлар тизимидаги устунлиги неолиберализмнинг постулатлари билан қонунийлаштирилди. АҚШ президенти Д. Трампнинг ҳокимият тепасига келиши ва Америка ташқи сиёсатидаги ўзгаришлар замонавий халқаро муносабатлар тизимидаги чуқур ўзгаришларни таъкидламоқда. Либерал парадигманинг глобал миқёсда сўзсиз устунлиги аста-секин ўз ниҳоясига етмоқда. Ушбу жараён жаҳон сиёсатидаги "бир қутбли дунё" тугаши ва кўп марказли дунё тартибини босқичма-босқич шакллантириш жараёни туфайли тезлашади. Дунё нотинч даврга кирмоқда ва унинг асосий хусусиятларидан бири, эҳтимол, мафкура таъсирининг пасайиши ва сиёсий ва ноаниқ халқаро муҳитда қарор қабул қилишда интеллектуал доминант сифатида сиёсий реализмнинг кучайиши бўлиши мумкин.
Мақолада инновация тушунчаси ва унинг моҳияти хусусида хорижий ва маҳаллий олимларнинг фикрлари келтирилган. Инновацион жараёнларни ташкил қилиш
шакллари ва инновацион жараёнларнинг асосий босқичларининг батафсил назарий тахлили келтириб ўтилган. Амалга оширилган таҳлиллар натижасида “инновация” атамасига муаллифлик таърифи берилган. Инновацион жараёнларни самарали ташкил этишнинг Ўзбекисон Республикасида қўллаш мумкин бўлган стратегик йўналишлари келтирилган.
One of the most frequent operations in surgical dentistry is the extraction of teeth, which leads to defects in the dentition that require orthopedic treatment. At the same time, the natural atrophy of the alveolar process that occurs at the site of the extracted tooth complicates the process of orthopedic treatment, especially when it is necessary to use implants or a removable denture Therefore, there is a problem of maintaining the height of the alveolar ridge after tooth extraction by preventing its atrophy
Мазкур мақолада замонавий араб ҳикоянавислигида “саёҳатнома” жанри хусусиятларининг ифодаланиши тадқиқ қилинган. “Саёҳатнома” – энг қадимги ва ўзгарувчан жанрлардан бири. Инсониятнинг кўп минг асрлик тарихи давомида ва айниқса, ёзма адабиёт пайдо бўлганидан сўнг дунё халқларининг тилларида сафар, саёҳат мавзусида минглаб асарлар яратилган. Жанрнинг генезиси фольклор ва ёзма адабиёт анъаналарининг синтезлашуви натижаси бўлиб, марказида сайёҳ-ҳикоячи турган асарлар фольклор (мас., эртаклар) ва ёзма адабиётда (мас., антик саёҳатномалар) жуда қадимдаёқ яратилган. Саёҳатномаларнинг жанр-композицион хусусиятлари сифатида марказида сайёҳ-ҳикоячи образининг туриши ва сафар (муайян йўналишдаги макон ва замон ўзгарувчи ҳаракат) фактининг мавжудлиги, сайёҳ-ҳикоячининг кузатувчи мақомида туриши ва ўзга юртда кўрганларини ўз юртидаги ҳолат билан қиёслаб бориши кабиларни кўрсатиш мумкин. Жанрнинг ушбу асосий хусусиятлари сақлаб қолингани ҳолда, адабиёт ривожи давомида Саёҳатноманинг бир қатор бошқа кўринишлари ҳам пайдо бўлди. Ўзбек классик адабиётида саёҳат таассуротларини тасвирловчи асарлар саёҳатнома деб аталган бўлса, бу жанр араб адабиётида “риҳла” деб номланади. Замонавий араб бадиий насрига назар ташласак, ёзувчиларнинг саёҳатнома жанрида ёки саёҳатнома жанри хуссиятларини ҳикоя жанри билан бирлаштирган холда истифода этишларини кузатиш мумкин. Янги давр ва замонавий араб ёзувчиларидан Муҳаммад ал-Мувайлиҳий, Суналлоҳ Иброҳим, Жамол ал Ғитоний, Абдураҳмон Мажид ар-Рубейъий каби бир қатор ёзувчилар ҳикоя, романларида саёҳатнома жанри хусусиятларидан фойдаланишган. Шу жумладан, суриялик ёзувчи Абдус-Cалом ал-Ужейли ҳам (1918-2006) саёҳатнома жанри хусусиятлари акс этган ҳикоялар ижод қилган бўлиб, унинг “Европага саёҳат”, “Сафарга чорлов” каби саёҳатга бағишланган тўпламлари мавжуд. “Европага саёҳат”, “Сафарга чорлов” тўпламлари ўз ичига 22 та саёхатга оид кичик ҳикояларни қамраб олган. Абдус-Салом ал-Ужейли туғилиб ўсган она Юртининг жамоли яъни Суриянинг сўлим табиати, аҳолининг турмуш тарзи, машғулотлари, дини, баъзи шаҳарларнинг номи, тарихи, географик жойлашувлари, Европага саёҳати асосида Парижнинг васфини юксак бадиий жиҳат билан тасвирлаган.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Замонавий физикавий кимё ва юкори молекуляр бирикмалар кимёсининг долзарб муаммоларидан бири, ионалмаш увчи ва комплекс ҳосил килувчи хоссаларига эта функционал полимерлар синтезининг фундаментал асосларини ишлаб чикиш хисобланади.
Толасимон материаллар асосидаги анион алмашинувчи ва комплекс хосил килувчи бирикмалар катта солишгирма сиртга эта бўлиб, юкори тезликда сорбция ва десорбция жараёнларини ўтказиш имкониятини таъминлайди. Улар, айниқса, хаво ва сув муҳитидаги заҳарли моддаларни нихоятда кичик микдорда бўлганда ҳам ажратиб олишда юкори самарадорликка эта. Узбекисгондаги Навоийазот ОАЖ да ишлаб чикариладиган полиакрилонитрил (нитрон) толаси алохида кизикиш уйғотади.
Узбекистон Республикаси фанлар акадсмияси, Тошкент тўкимачилик ва енгил саноат институтида “нитрон” толаси асосида толасимон ион алмашувчи материаллар олиш бўйича тадкикотлар ўтказилган бўлсада, улар мантикий ниҳоясигача стказилмаган. Шу билан бир каторда бу материалларнинг физик-кимёвий хоссаларини ўрганишга старли эътибор берилмаган.
Ион алмашувчи материаллар олишнинг фундаментал асосларини яратишда ушбу юкори молекуляр бирикмаларнинг синтези ва хоссаларининг физик-кимёвий жихатларини тадкик килишга катта ахамият бсрилади. Бу тадқиқотларни амалга оширишнинг асоси шундан иборатки, улар синтез жараёнларини бошкаришда кулайликлар тутдиради, ва демак, ксракли таркиб ва комплекс хоссали полимерлар олиш имконини бсради.
Юкорида кўрсатиб ўтилганидек, шу вақтгача анионитлар ва комплексионитлар олишнинг физик-кимёвий асосларини ўрганишга ксракли эътибор берилмаган. Шу муносабаг билан ‘"нитрон” толаси асосидаги анионитлар ва поликомплексонлар хосил бўлиши ва хоссаларининг физик-кимёвий асосларини ўрганиш ҳам назарий, ҳам амалий нуқтаи назардан долзарб хисобланади.
Диссертациянинг бажарилишита бўлган зарурият шунинг билан ифодаланадики, жахонда рангли ва кимматбахо металларни ажратиб олиш бўйича замонавий технологиялар ион алмашувчи материалларсиз амалга ошмайди. Бу техноло! ияларда асосан донадор сорбентлар қўлланилади, айни вактда толали сорбентлар қўлланилаётган ион алмашувчи полимерларнинг тахминан уч фоизини ташкил килади. Ион алмаштирувчи материаллар ишлатиладиган технология бўйича сув ўтлари ва нефть хамда газ конларидаги табиий тузли эритмалардан 90 фоизгача йод ва бром ажратиб олинади. Иод тутувчи сорбентлар ичимлик сувларини микроорганизмлардан зарарсизлантириш, окава сувлар ва газ-хаво чикиндиларидан симобни ажратиб олишда фойдаланилади. Уларни технологик эритмаларни ва бошка биологик фаол моддаларни концентрлашда, металл нанозаррачалари билан каталитик системалар олишда ишлатиш мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, бундай полимерлар саноатда кенг кўлланишига карамасдан Узбекистонда донадор ва толасимон сорбентларни саноаг миқёсида ишлаб чикариш ҳозирги вақтгача йўлга қўйилмаган.
Тадкикотнинг максади полиакрилонитрил толасини модификациялаш орқали анионит ва поликомплексонлар синтези ҳамда хоссаларини физик кимёвий жихатларини ўртаниш.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор сувли ва органик муҳитларда азот тутган асослар билан полиакрилонитрил толаси ўзаро таъсир кинетикасининг ўзига хос жихатлари намоён этилган;
модификацияланган толалар юкори солиштирма сиртга зга бўлганли учун модификация рсакциясининг тезлиги каттик фазада жойлашган полимернинг нитрил гурухдари концентрациясига боғлиқлиги кузатилган;
илгари аникланган кам микдордаги гидроксиламиннинг азот тутган асослар билан “нитрон” толасини модификациялаш жараёнига каталитик таъсир мсханизми исботланган;
полиакрилонитрил толасини этилендиамин ва дихлорэтан билан кстма-кст ишлов бсриш йўли оркали тармоқланган тузилишли анионитлар олиш усули ишлаб чикилган;
этилендиамин ва гексаметилендиамин билан ПАН толаларининг ўзаро таъсири натижасида таркибида кучсиз ва кучли асос хоссага эга функционал гурухдар тутган анион алмашувчи толасимон материаллар ҳосил бўлиши аникланган;
илк бор гексаметилендиамин билан модификацияланган “нитрон” толасини амин гурухлари билан малеин ангидрид таъсирланиши оркали ёки колдик нитрил гурухларни гидролиз килиш оркали янги полиамфолит табиатига эга бўлган ноликомплексонлар олинган;
Cr(VI), Cu(II), галоген, арсеназо (III) ионларининг анионит ва ноликомплексонлар томонидан мувозанатли адсорбцияланиш константаларининг термодинамик киймати жараён термодинамик функциялар узгариши ютилаётган ионларга нисбатан ушбу ионалмашувчи материалларнинг юкори сорбциялаш кобилиятига эга эканлиги исботланган.
ХОТИМА
1. Импорталмаштирувчи махсулот олиш ва ишлаб чикаришни локаллаштииш максадида “Навоиазот” ОАЖда ишлаб чикарилаётган “нитрон” толасини азоттутган асослар билан модификациялаб анионалмаштирувчи материаллар олинди.Активланиш энсргиясининг киймати реакциянинг нитрил ва азот тутган асослар буйича тартиби гетсроген шароит булишига карамасдан гомоген рсакцияларда кузатиладиган конуниятларга бўйсуниши кўрсатилди. Кузатилаётган эффект модификация килинаётган толанинг солиштирма сирти катталиги учун полимер нитрил гурухларига реагентлар бориши осон ксчиши билан тушунтирилади. (Физик кимё, Юкори молекуляр бирикмалар).
2. Полиакрилонитрил толасини диамин (гексаметилен- ва этилендиамин) лар билан таъсирланиш кинстикаси тадкики натижасида олинган анионитларнинг мустахкамлигини, кимёвий баркарорлигини ва сорбцион хоссаларини модификациялаш жараёнини физик-кимёвий параметрларни ўзгартириш оркали бошкариш мумкинлиги кўрсатилди. Шу билан бирга “нитрон”ни бундай модификацияси, айникса, органик мухитларда юкори сорбцион кобилиятга эга бўлган кучли асосли анионитлар олиш мумкинлиги аникланди. Пайванд қилинган полиэтиленполиамин занжиридан иборат юкори сорбцион кобилиятга эга бўлган кучли асосли анионитларни олиш “нитрон” толасини этилендиамин билан дихлорэтан иштирокида модификациялаш оркали олиш кўрсатилди. (Юқори молекуляр бирикмалар, физик кимё).
3. ИҚ- спекторскопик ва аналитик усуллар оркали азот тутган асослар билан нолиакрилонирил толасини кимёвий модификациялаш жараёнига гидроксиламиннинг каталитик таъсир этишининг илгари таклиф қилинган механизми исботланди. Алмашиниш реакциясидан сўнг эркин гидроксиламин ва полимер занжирида оралик амидоксим гуруҳлар ҳосил бўлишини кўрсатди. (Физик кимё).
4. Ноликомплексонлар олиш имконияти ва шароитлари гексаметилендиамин билан модификацияланган полиакрилонитрил толасини малеин ангидриди билан таъсирланиши оркали, ҳамда гексаметилен- ва этилендиамин билан модификацияланган “нитрон” толасини колдик нитрил гуруҳлари гидролизи оркали ишлаб чикилди. (Юкрри молекуляр бирикмалар, Физик кимё).
5. Полиакрилонитрил толасининг диаминлар билан таъсирланиши натижасида кучли асосли ионитлар хосил бўлиши ва улар циклик амидинли гурухлар тутиши кўрсатилган. Маълум бўлган мунчоқсимон ионитларга Караганда олинган толасимон сорбентларнинг солиштирма сирти икки даража юкорилиги ва улардаги тўрсимон тузилишларнинг чокланиши битта макромолекула таркибида 100 та тугун борлигини кўрсатилди. (Физик кимё).
6. Турли хил органик ва ноорганик ионларнинг сорбцияланиш жараёни кинстикаси ва тсрмодинамикасини ўрганиш оркали Cr(VI), арссназо (III) ионлари факат кучли асосли анионитлар билан ютилиши, мис (II) ионларининг ноликомплексонлар билан ютилиши эса нафакат ионалмашиш хисобига эмас, балки хелатланиш хисобига хам боришини кўрсатилди. (Физик кимё).
7. Полимерларнинг бромидли комплексларини олиш шароитлари ва галогенларни синтез қилинган анионалмашувчи материаллар билан сорбцияланиш кинстикаси ва гсрмодинамикаси ўрганилди. Молекуляр бром молекуляр йодга нисбатан камрок ютилиши, молекуляр хлор эса умуман ютилмаслиги кўрсатилди. [Вт, ]’иони [J3]'ионита Караганда бскарорлиги ва молекуляр хлорни бундай ионни умуман ҳосил кила олмаслиги ушбу кузатилаётган ходисанинг сабаби килиб кўрсалди. (Физик кимё).
8. Хитозан ва йод тутган анионалмашувчи полиакрилонитрил толаси асосида комбинацион материаллар ишлаб чикилди. Иод тутган материаллар таркибига хитозанни киритиш уларни сув ютиш кобилияти оргишига олиб кслиши аникланди. Олинган комбинацион бактерицид боғловчи материаллар яллиғланишга ва бактсрияларга карши гаъсирга эга бўлиб. ю.мшок тўкималар йирингли-некрогик касалликларини даволашда самара кўрсатди. (Юкори молекуляр бирикмалар, Физик кимё).
Мақола уйғур тилидаги доривор ўсимликлар номлари ва улардаги лексик-семантик муносабатлар масаласи ўрганишга бағишланади. Доривор ўсимликлар
номларини тарихий фитономик-лингвистик-семантик жиҳатлари ва хусусиятларини тадқиқ қилиш тилшунослик фанига янада янги маълумотлар бера олиши масаласига ижобий ёндашилади. Доривор ўсимликлар номларига илмий қизиқиш ва унинг тарихий жараён эканлиги борасида фикр юритилади.Доривор ўсимликлар номларини ўрганишнинг
бугунги Пандемия шароитларида аҳамияти ҳақида сўз юритилади.Республикамизда ва
жаҳонда бу борада олиб борилаётган саъйҳаракатлар қисқача баён қилинади.Шу билан бирга уйғур тилидаги доривор ўсимликлар номлари олинган манба хусусида тўхталинади.Уйғур тилидаги доривор ўсимликлар номларидаги бир ва ундан ошиқ
компонентлилик асосида тузилганлиги ҳамда бундай сўз бирикмаларининг лексик-снемантик ўзига хосликлари борасида талқиний фикрлар билдирилади.
Мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш мақсадида ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларида, жумладан, олий таълим соҳасида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Маълумки, олий таълим соҳасида янги авлод дарсликлари туркуми яратилган бўлиб, улар талабаларнинг кенг кўламли билим олишларига хизмат қилмоқда. Олий юридик таълим соҳасида ҳам талабалар барча юридик фанлар бўйича янги авлод дарсликларидан фойдаланишмоқда. Бу жараён бардавом бўлиб, жамиятимизда, қонунчиликда, суд-ҳуқуқ соҳасида кечаётган чуқур ўзгаришлар ва янгиликлар асосида дасликлар янгиланиб, такомиллашиб бораверади.