Ушбу мақолада муҳожирларнинг фарзандлари тил ва маданий интеграцияси амалга ошаётган Германиянинг ҳозирги тил сиёсатининг муҳим саволларидан бири кўриб чиқилган. Интеграцияни маданий жиҳатдан ҳам гапириб ўтилади. Немис тилини билиш ва интеграциянинг имкониятлари бевосита боғлиқ ҳолдаги жараёндир. Германия 2015–2016 йилда содир бўлган миграция инқирозидан сўнг бу муаммо долзарб аҳамият касб этган. Ўша давр оралиғида мамлакатга 1,139 млн. қочоқлар келган эди. Мигрантларнинг кўп сонлилиги ҳозирги немис адабий тилининг бузилишига, сўзлар маъносини нотўғри талқин қилиниши ҳолатида турибди.Бу ҳолатга мисол тариқасида асли туб аҳолининг Яқин Шарқдан келган “биродарларга” тақлид қилиши жараёнини келтириш мумкин. Германия ёшлари, жумладан, немислар қочоқларнинг шевасини кўчиришга мойилдирлар. Қочоқлар эса катта қизиқиш ила соф немис акцентини ўрганмоқда. Тилдаги фарқдан ташқари яна маданий ва диний фарқлар ҳам мавжуд. Маданиятлардаги ўзига хослик бунга яққол мисол бўлади. Германия ҳукумати олдида аҳоли ҳаётининг янги жабҳаларига доир қўшимча муаммолар пайдо бўлмоқда. Муҳожирларнинг улкан оқими иқтисодий барқарорликнинг парчаланишига замин бўлиб, унинг маданий ва сиёсий ҳаётига хавф солмоқда Даромад солиғининг оширилиши ва бунинг ҳисобидан қочоқларнинг мамлакатга келиши ҳамда барча керакли анжомлар ва қулайликлар билан таъминланиши немислар норозилигининг асосий сабаби бўлиб хизмат қилмоқди. Шунинг билан бирга, немислар учун ноқулайликлардан яна бири бу – Ислом дининиг тарқалишидир. Бугунги маълумотлар “уммони”да Ислом динини нотўғри ракурсдан намойиш қилиш борасида мисоллар етарли даражада кўп. Бу, албатта, қочоқларнинг янги давлатдаги интеграция жараёнига ёмон таъсир ўтказмасидан қолмайди. Мамлакатга доимий яшаш учун келган катталар ва болаларнинг тил ўрганиш интеграцияси давлат даражасидаги масалага айланмоқда. Бундай баҳсли ҳолатларда шу нарсага эътибор қаратиш лозимки, ГФРда кўплаб миллатларнинг биргаликда бирданига яшаб кетиш жараёни қийин кечади. Мақолада Германия ҳукуматининг тил масаласидаги танг ҳолатни самарали ечимлар билан ҳал қилиши масаласи ўрганилади.
Мақолада мамлакатимизда коронавирус пандемияси даврида қишлоқ хўжалигини солиқлар воситасида рағбатлантиришнинг асосий йўналишлари масаласига эътибор қаратилган. Шунингдек, қишлоқ хўжалигини
соҳасини солиқлар воситасида рағбатлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада солиқ юкини солиқ тўловчилар фаолиятига таъсири ўрганилган бўлиб,
унда миллий иқтисодиётда солиқ юкини ҳисоблаш зарурияти, иқтисодиётда солиқ
тўловчилар ўртасида солиқ юкини тақсимланиши кўриб чиқилган, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларда солиқ юкини ҳисоблаш йўналишларига эътибор берилган.
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси ҳудудида солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш учун жавобгарлик белгиловчи жиноят қонуни нормаларининг ривожланиш тарихининг айрим жиҳатлари таҳлил этилиб, ушбу жиноят учун жавобгарлик белгиланишининг ижтимоий зарурати ва Жиноят кодексининг 184-моддасини янада такомиллаштириш
масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган. Шу билан бирга ЖК 184-моддаси янги таҳрири таклиф этилиб, мазкур нормага ўзгартиш ва қўшичалар киритиш мақсадга мувофиқлиги илмий жиҳатдан асослаб берилди.
Maqola agrar sohada suv resurslaridan foydalanish ahamiyati va uni soliqqa tortish masalalariga bag‘ishlangan bo‘lib, unda bugungi suv resiurslarining tanqisligi, suvdan foydalanishni tartibga solish, ayrim rivojlangan mamlakatlarda suvdan foydalanish va uni soliqqa tortish, shuningdek sohani rivjlantirish bo‘yicha tavsiyalar keltirilgan.
Этот научный текст занимается изучением важности налоговой оптимизации в текущей экономической среде как метода уменьшения налоговых обязательств для компаний. В статье автор анализирует сложности, с которыми сталкиваются предприятия в этой сфере, и предлагает законные методы для сокращения налоговых выплат.
Мазкур мақолада солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашни олдини олиш масалалари ҳамда ушбу жиноят қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўрни ва аҳамияти илмий тадқиқ этилган. Солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган ва таклиф қилинган, шунингдек амалга оширилаётган чора-тадбирлартаҳлил қилиниб хулосалар берилган.
Мақолада мамлакатимизда коронавирус пандемияси даврида қишлоқ хўжалигини солиқлар воситасида рағбатлантиришнинг асосий йўналишлари масаласига эътибор қаратилган. Шунингдек, қишлоқ хўжалигини
соҳасини солиқлар воситасида рағбатлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада ер рентаси назарияси, аграр ва ер ислоҳоти жараёни ҳақида шунингдек, ҳозирда хорижий мамлакатлар шу жумладан, МДҲ давлатларининг ер солиғини ундириш тажрибалари, дифференциал рентани шакллантирувчи омиллар бўйича ер солиғи тизимини такомиллаштириш ва унинг аҳамияти, ер солиғининг қишлоқ хўжалигидаги ўрни ва аҳамияти ҳамда ерларнинг норматив қийматини баҳолаш тизимларининг ўзаро боғлиқлиги ва таҳлили, ягона ер солиғининг қишлоқ хўжалиги ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва тупроқ унумдорлигини оширишдаги ўрни ва ягона ер солиғи тизимидаги маълум камчиликлар ёритиб ўтилган. Изланиш давомида амалдаги ер солиғи тизимини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган ҳамда улар асосида таклиф ва тавсиялар берилган.
Мақолада мамлакатимизда инвестицияларни жалб қилиш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш йўллари батафсил ёритилган. Ўзбекистонда ресурс солиқлари ҳамда солиқ имтиёзларидан самарали фойдаланиш асосида солиқ механизмини тaкoмиллaштириш бўйичa тaклиф вa
aмaлий тaвсиялaр ишлaб чиқилган.