Мазкур мақолада Қорақолпоғистон Республикасида қизилмияни етиштириш зарурлиги асосланган, минтақада қизилмияни етиштириш ва ишлаб чиқариш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар баён этилган, шунингдек, шу соҳани ривожлантириш стратегияси ёритилган ҳамда қизилмияни ишлаб чиқариш саноатини янада ривожлантириш учун горизонтал ва вертикал кооперацияси ҳамда кластерларни ташкил этиш бўйича таклифлар берилган.
Юрак ишемик касаллиги ва артериал гипертонияси бор бўлган беморларнинг хавф омиллари ва клиник гемодинамик кўрсаткичларини тахлил килиш. Текшурувга олинган ЮИК+AГ беморларда учрайдиган хавф омиллардан чекиш+семизлик+алкогол биргаликда келиши 50% ни, семизлик+гиподинамия 23,6%, алкогол+чекиш 17%, ирсият+алкогол+чекиш 9,44% ташкил қилди. Беморлар 75% ҳолатда бош оғриғига, 64% қулоқдаги шовқинга, 59% ҳолсизликга, 45% тахикардия ва 41 % бош айланиши кузатилди. ВЭМ синамаси иккала гуруҳ беморларда олиб борилди, ЮИК+АГ ли беморларда зўриқиш кучи (пороговая мощность (99,8±2,3) Wt, АГ сиз ЮИК ли беморларда эса (109±3,8) Wt 10,9% га тенг бўлди. Шу билан биргаликда (нагрузка) зўриқиш давомийлиги дастлабки кўрсатгичи ЮИК+АГ ли гуруҳда (8,3±1,8) га тенг бўлган бўлса, АГ сиз ЮИК ли беморларда эса 9,2±2,3 ни 10,8% ташкил этди.
Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири бўлмиш транспорт тизимини ривожлантириш, соҳадаги хизматлар сифатини яхшилаш устувор йўналишлар қаторида эътироф этилмоқда. Республика ЯИМда хизматлар, хусусан, транспорт хизматларига бўлган талабнинг ортиб бораётганлиги, ушбу соҳани янада ривожлантириш, тармоққа миллий ва чет эл инвестицияларини кўпроқ жалб этиш, маҳаллий ташувчи фирмаларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш асосида мамлакатда янги ишчи ўринларини яратиш имконини беради.
Бугунги кунда рақамли технологиялар дунё давлатларига, жамият ҳаётининг барча соҳаларига жадал кириб боряпти. Иқтисодиётни рақамлашуви тараққиётнинг муҳим омили бўлмоқда. Мамлакатимизда ҳам рақамли иқтисодиётни ривожлантириш энг муҳим вазифага айланган. 2020 йил “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилинди. Шу муносабат билан давлат раҳбарининг парламентга
қилган мурожаатномасида мамлакатни 2020 йил ва кейинги беш йилга ривожлантириш мақсадлари белгилаб берилди
Ушбу мақолада таржимашунослик соҳасидаги мураккабликлар ва қийинчиликлар ечими ҳақида сўз юритилган. Булар таржимага оид назарий материаллар, илмий адабиётлар ва таржима тўпламлари асосида ёритиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш, мамлакатимизнинг изчил ривожланиб бораётган иқтисодиётини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, барча ҳудудлар ва тармоқларни стратегик жиҳатдан комплекс ривожлантириш масалаларини ҳал қилиш борасида олий таълим тизими иштирокини кенгайтириш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир. Мақолада персонажлар нутқидаги фразеологизмларнинг сўз таржимаси ўрнида қўлланилиши, ибораларни таржима қилиш қоидалари, таржимонларнинг сўз танлашдаги маҳорат назарий материаллар, илмий адабиётлар ва таржима тўпламларидан олинган маълумотлар асосида таҳлил қилинган. Бунда таржимашунослар, жумладан, Ғ.Саломов, А.Иброҳимов, А.Файзуллаев, Ж.Шарипов, Н.Комилов, Қ.Мусаев, З.Исомиддинов, Э.Очилов каби олимларнинг бу соҳада тўплаган тажрибаларига асосланилган. Ибораларни ўзга тилга таржима қилишда, аввало, уларнинг эквивалент ёки муқобилларини тўғри танлай билиш, шу билан бирга, у ёки бу иборанинг таржима тилида мавжуд бўлган вариантларини қўллаш керак. Таржимон сўз танлашда синонимлардан тўғри фойдаланиши, таржимага қўл урган таржимоннинг сўз бойлиги етарли бўлиши, она тилидаги синонимларни бир-биридан эҳтиёткорлик билан фарқлай олиши, уларнинг маъно даражаси, стилистик таъсирчанлиги, контекстда бажараётган вазифасига кўра маъқулини танлаб, ўз ўрнида ишлата билиши керак. Шундагина ибораларда акс этган миллий руҳ таржимада ўз ифодасини тўлақонли топиши мумкин.
Ишнинг мақсади сурункали йўғон ичак яллиғланиш касалликлари бор бўлган беморларда, яллиғланишга қарши долри воситаларидан бўлган 5-АСК дан салофальк, антибиотиклардан қисқа курс билан альфа нормикс ва пробиотиклардан ирид Б+Л ни биргаликда қўллаш орқали даволаш самарадорлигини ошиши хақида намоён этилган. Буни эса клиника ва лаборатор инструментал текшириш орқали самарадолиги динамикада назорат қилиб борилган.
Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган инвестицион операциялар тижорат банклари актив операцияларининг асосий турларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли, банкларнинг қимматли қоғозлар билан инвестицион операцияларини ривожлантириш уларнинг ликвидлилиги ва молиявий барқарорлигини таъминлашнинг зарурий шартларидан бири ҳисобланади. Мақолада тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган инвестицион операцияларини ривожлантириш билан боғлиқ бўлган муаммолар аниқланган ва уларни ҳал қилишга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган.