Ўзбекистоннинг бир қатор маданий марказларида бўлгани каби Сурxон воҳаси ҳам ўзига xос анъана ва ишлаб чикариш усулларига эга бўлган ҳунарнмандчиликнинг мискарлик ва заргарлик санъати мактаблари вужудга келган. Ушбу мактабларда яратилган маҳсулотлар ўзининг бетакрор шакл ва безаклари билан алоҳида ажралиб турган.
Мақолада Фарғона водийсида ўзбек тилида нашр этилган биринчи газета - "Садои Фаргона" газетасининг муҳаррири ва ношири Обиджон Маҳмудовнинг ҳаёти ва фаолияти тасвирланган. Мақолада Фарғонада миллий матбуотнинг пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожланиш тарихи таҳлил қилинган, "жадид газеталари ва журналлари", "хусусий босмахона" ва "Кенгаш" тушунчалари очиб берилган. Мақолада О.Маҳмудовнинг сиёсий ва ижтимоий фаолиятига катта эътибор берилган. Обиджон Махмудов (1871-1936), нафақат муҳаррир ва ношир, балки халқ ичидан чиқган биринчи кон муҳандиси деб ҳам ҳисоблаган. У нафақат ўз ҳуқуқларини, балки ўз халқининг манфаатларини ҳам ҳимоя қила оладиган кам сонли кишилардан бири эди. Мақолада олдин эълон қилинмаган архив маълумотлари хам келтирилган
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда, хусусан, Узбекистан Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307-сон қарорига мувофиқ ёшларни мустақил ҳаётга кафолатли тайёрлаш, тарбиянинг ҳомиладорлик давридан бошланиб, 18 ёшигача давом этадиган, тадрижийлик ва узлу ксизлигига асосланган метод икани ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш, ёшларни шахе сифатида ўз-ўзини ривожлантиришга йўналтириш, дунёқараши кенг, фаол фуқаролар этиб тарбиялаш жамият ҳаётининг барча соҳаларида маънавий омиллар устиворлигини, жумладан таълим соҳасини ҳам таъминлашга даъват этилгандир. Эркин демократик ва фуқаролик жамияти, ҳуқуқий давлат қурилаётган ҳозирги шароитда оилага хос маданий хусусиятларни илмий тадқиқ этиш, шу асосда унинг такомиллашувига кўмаклашиш нафақат жамият, балки ҳар бир фуқаронинг ҳам муқаддас бурчидир.
Ушбу мақола Ўзбекистонда ўқитувчилар тайёрлашнинг сиртқи ўқитиш йўналишини ташкил этилиши ва малака ошириш институтлари тизимини шаклланиш жараёнига бағишланган. Мақолада қўйилган масалалар архив манбалари ва илмий ва даврий нашр материаллари ёрдамида очиб берилди
Мақолада идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топишнинг ҳуқуқий асоси, маъмурий низоларни ҳал этиш борасидаги миллий қонунчилигимиздаги муаммолар ва уларни ҳал этиш борасидаги таклифлар илмий-назарий қарашлар асосида таҳлил қилинган. Соҳадаги муаммолар маълум йўналишларга бўлган ҳолда таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишларда иштирок этувчи шахслар(аризачи, жавобгар, Адлия вазирлиги ва бошқалар) далиллар масаласи назарий қарашлар ва амалдаги қонунчилик асосида таҳлил қилинган. Жумладан, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топишда далиллар таснифи келтириб ўтилган. Хусусан, зарур далиллар рўйхатлари фақат Олий суд пленум қарорида акс этиши ва рўйхатга киритилган далиллардан мажбурий фойдаланиш иҳтиёрий бўлиши лозимлиги таҳлил қилинган. Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар берилган
Дунёнинг эзотерик манзараси инсон маънавий борлиги ва маданиятнинг ўзига хос бир бўлаги сифатида турли эзотерик қарашларнинг пайдо бўлишига замни яратди. Уз навбатида, маданий омил бу каби эзотерик таълимотларни институтционаллаштиришда муҳим урин тутади. Зеро, ҳар кандай ижтимоий институт маълум бир функцияларни бажариши баробарида, унинг мавжудлиги мазкур функцияларга жамият томонидан бўлган эҳтиёжнинг даражаси билан боғлиқ. Яна бир мухим жихат, эзотеризмга бўлган кизиқишнинг кучайиши сабабларини ўрганганда, аввало, маълум бир эзотерик билимлар гуруҳининг ижтимоий структурадаги амалга ошираётган вазифаларини аниқлаб олишдир. Бунинг учуй биз тизимли сидашув асосида социологик, психологик, маданиятшунослик хамда диншунослик йўналишидаги ишланмалардан фойдаланамиз. Чунки шу сохалар дунёнинг эзотерик манзарасини ижтимоий ходисалар воситасида такомиллаштириб боради. Хусусан, лингвистика асосида дунёнинг эзотерик моҳияти тушунарли ва тизимли мазмунга эга бўлади.
Немаловажную роль в повышении культуры здорового образа жизни населения играет семья и меры направленные на дальнейшее развитие данного аспекта оздоровления населения Узбекистана должны приобрести соответствующий вектор деятельности