Жиноят таркиби объектив томони факультатив белгилар Жиноят таркиби объектив томони факультатив белгилар тушунчаси. Жиноят ҳуқуқида назарияси жиноят объектив томонига белгиларига тўққизта белгилар: ҳаракат ёки ҳаракатсизлик шаклидаги ижтимоий хавфли қилмиш; ижтимоий хавфли оқибат; жиноий қилмиш ва оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш; жиноят содир этиш вақти; жойи; усули; ҳолати(вазияти); қуроли ва воситасини киритиш анъанага кирган.
Бугунги кунда ўзбек ва хитой халқлари орасидаги турли соҳалардаги ўзаро муносабатлар адабий алоқаларнинг мустаҳкамланиши ва кенг кўламда ривожланишига ҳам хизмат қилмоқда. Хитой ва ўзбек тилларида жонли нутқда фаол қўлланиб келинаётган феъл фразеологизмлар тадқиқи иккала тилни баробар ўрганиш ва унинг нозик хусусиятларга эга бўлган фразеологик қатламини илмий ўрганиш ҳам муҳим назарий ва амалий аҳамият касб этади. Маълумки, фразеологизм тилнинг бошқа одатий сўзлардан фарқ қилиши ва алоҳида адабий тил меъёрларига эга яхлит, шунингдек ўзининг келиб чиқиш тарихига эга бўлинмас турғун бирикмалардир. Хитой ва ўзбек тиллари турли тил оилаларига тегишли бўлгани боис ундаги лексик-фразеологик бирликлар келиб чиқиш нуқтаи назаридан фарқлилик касб этади ва бу икки тил орасида бадиий асарларни таржима қилишда таржимондан ўта эҳтиёткорликни талаб қилади. Шунга қарамай фразеологик бирликлар жуда кўп ўхшаш хусусиятларга ҳам эга. Шу билан бирга мақолада жаҳон тилшунослигида тадқиқот ишлари тарихий-қиёсий, систем-структур ҳамда антропосентрик йўналишларда кенг кўламда олиб борилаётганлиги тил тараққиёти, унда юз берадиган ўзгаришларни тадқиқ қилиш имкониятига эга эканлиги, ҳар бир миллий тилда учрайдиган лексик-стилистик, фразеологик ва грамматик бирликларни қиёсий аспектда ўрганиш орқали қиёсланаётган тилларнинг ўзига хос равишда тизимлаштириш, ҳар иккиси учун умумий ва фарқли жиҳатларни аниқлаш ҳам муҳим аҳамият касб этишига эътибор қаратилган. Ушбу мақолада чиқарилган хулосалар таниқли олимларнинг бу борадаги назарий фикрлари билан тасдиқлашга ҳаракат қилинади.
Процессуал ҳаракат сифатида айб элон қилиш жиноят ишларини юритишнинг фақат дастлабки тергов босқичида айбланувчи ва жиноий таъқибни амалга ошираётган давлат органлари ҳамда мансабдор шахслари ўртасида вужудга келадиган процессуал муноса-батларнинг бир кўринишидир. Айб эълон қилиш шахснинг қандай жиноят содир этганликда айбланаётганлигини расман маълум қилиш ҳисобланади.
Мақолада иқтисодиётни рақамлаштиришнинг меҳнат бозорига таъсири унинг оқибатлари нуқтаи назаридан тушунишга ҳаракат қилинган. Инновацион тараққиётнинг ижтимоий ва меҳнат соҳасида юз бераётган жараёнлар билан ўзаро боғлиқлигига назарий ёндашилиб, унинг ҳал этилиши яхлитлигида меҳнат бозори фаолияти сифатига таъсири ва янги шароитда ижтимоий соҳани ривожлантириш имкониятларига тўхталади. Худди шунингдек, рақамли платформаларнинг меҳнат бозорига ижобий ва салбий таъсири бўйича атрофлича назарий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.
Мақола рақамли иқтисодиётга ўтишнинг ҳуқуқий жиҳатларига бағишланган.
Муаллифнинг қайд этишича, рақамли иқтисодиётга ўтиш глобал тенденция бўлиб, рақамли иқтисодиётга ўтишни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш хорижий мамлакатлар амалиётидан мисоллар келтиради. Мақолада таъкидланишича, ушбу йўналишда қабул қилинган стратегик ҳужжатлар максимал миқдордаги маълумотларни ҳисобга олиш ва инновацион технологияларнинг еркин ривожланишини таъминлаш ҳамда эҳтимолий хавф-хатарларнинг олдини олиш асосида мослашувчан ва ишлаб чиқилиши лозим
Муаллиф Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётга ўтишнинг шарт-шароитларини қайд етиб, сўнгги йилларда қабул қилинган бир қатор ҳуқуқий актларни назарда тутади. Мақолада таъкидланишича, стратегияни қабул қилиш билан бир қаторда рақамли иқтисодиётнинг ҳуқуқий талаблари ва шартларини янада такомиллаштириш чораларини кўриш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Рақамлаштириш жараёнини ҳуқуқий тартибга солишнинг дастлабки босқичида амалдаги Қонунчилик нормаларини қўлланилаётган тартибга солиш моделлари билан алоқадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш зарур.
Мақолада 2020 йилда қабул қилинган "рақамли Ўзбекистон-2030" стратегияси таҳлил қилинган. Муаллиф ушбу ҳужжатнинг асосий қоидаларини ва уни амалга ошириш механизмларини таҳлил қилади, амалга оширишнинг энг муҳим шартлари ва истиқболларини, шунингдек, унинг жамият ва давлат учун роли ва аҳамиятини белгилайди. Стратегияни муваффақиятли амалга ошириш учун энг муҳим шарт ва кафолатлар сифатида муаллиф халқаро ёрдамнинг ролини таъкидлаб, аҳолининг рақамли саводхонлиги ва маданиятини оширишга урғу беради.
Хулоса қилиб айтганда, муаллиф ушбу стратегия барча давлат стратегик ҳужжатлари ва ривожланиш дастурларини амалга оширишга ёрдам беради, биринчи навбатда, глобал ва миллий барқарор ривожланиш мақсадларига, шунингдек, Ўзбекистоннинг 2017-2021 йиллардаги ҳаракат стратегиясига эришиш муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Ҳар қандай тил тўрт кўникмадан иборат (тинглаш, гапириш, ўқиш, ёзиш) ва араб тилида сўзлашмайдиган араб тили ўқитувчиларининг даражаси араб тилини ўрганишга имкон беради. Ушбу тадқиқот чет тилида сўзлашувчилар учун араб тилини ўқитишда ва ўрганишда тил кўникмаларининг аҳамияти ҳақида. Мазкур тадқиқот иши араб тилида сўзлашмайдиган араб тили ўқитувчиларига қаратилган бўлиб, тилни ўргатишда тил кўникмаларининг аҳамияти, шунингдек, ўқитувчи билан ўқувчи ўртасидаги ўзаро муносабат, ўқитиш усулларини қўллаш ва тил ўқитиш воситаларидан фойдалана олиш каби масалаларни ёритиб беради. Тил кўникмаларининг ўқутувчи ва ўқувчи ўртасида намоён бўлиши, ўқувчининг эҳтиёжлари ва ўқитувчининг маҳорати ҳақида ҳам сўз юритилади. Тадқиқотчи Тошкент давлат шарқшунослик институтининг Шарқ тиллари факультети араб тили кафедрасида олиб борган ўз изланишлари ва араб тили ўқитувчилари дуч келадиган баъзи муаммоларни аниқлаш жараёнига таянган ҳолда араб тилини ўргатиш ва ўрганишга ёрдам берадиган маълумотларни кўрсатиб ўтишга ҳаракат қилади. Шу сабабли айтиш мумкинки, араб тилини билиш ва уни ўқитиш қобилияти бор билимларни ривожлантириш ҳамда тилни билмай-диганларга араб тилини ўргатиш учун ўқув дастурларини ишлаб чиқишда жуда кераклидир. Албатта, тил кўникмаларидан дарс жараёнида самарали фойдаланиш ва ўқувчиларни тил кўник-маларани билишга жалб қилиш тилни ўрганиш ва ўқитишда муҳим саналади.
Мақолада мактабгача ёшдаги болаларда ҳаракатли ўйинларни ўтказиш методикаси ҳамда жисмоний тарбия машғулотида қўлланиладиган ҳаракатли ўйинлар мазмуни ёритилган.
Республикамиз мустақилликка эришган дастлабки даврданоқ ўз олдига асосий мақсад қилиб, ижтимоий макон сифатида тушунила диган фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлини танлаган эди ва шу мақсадда собитқадамлик билан ҳаракат қилиб келмоқда.
Мазкур мақолада Яқин Шарқ минтақасидаги ички ихтилофлар натижасида пайдо бўлган миллионлаб қочоқларнинг маълум қисми Европа томон ҳаракат қилиши ва ушбу қочоқларга нисбатан Германиянинг “очиқ эшиклар” сиёсати, бунинг натижасида Германияда юзага чиққан ички норозиликлар, ҳукуматдаги қарама-қаршиликлар, немис жамиятида жиноятчилик ортиш сабаблари, бунда қочоқларнинг ўрни, миллий давлат ва анъаналарнинг йўқ бўлиш қўрқуви, исломлашиш қўрқуви, бунга қарши ижтимоий-сиёсий ҳаракатларнинг кучайиши таҳлил қилинган.
Мазкур мақолада инглиз ва ўзбек тилларида миқдор феъл бирликларининг таркибий ва семантик хусусиятлари, уларнинг итератив маъноларига бағишланган. Миқдор феъл бирликларининг лексемасида мавжуд бўлган маълум вақт жараёнида ягона субъектнинг бир хил, тўхтовсиз, бир-бирига ўхшаш кичик ҳаракатларнинг амалга оширилишини аниқлашга қаратилган. Тадқиқотчи ўз ишида амалий мисоллар таҳлилини келтириб, улар бўйича хулоса қилган
Мақолада Инсониятнинг қадимги даврлардан бошлаб, ҳаётида дуч келган ижтимоий муаммоларнинг инсон ҳаётига ҳавф туғдириши жараёнларини олдини олишга ҳаракат қилгани баён қилинган. Ўрта асрларда Мовароуннаҳрда болалар тиббиёти асрлар давомида шаклланиб, бу соҳа билан дастлаб Абу Али ибн Сино, Шарафиддин ибн Абдуллоҳ Илоқий каби олимлар ҳақида ёритилган. Муаллиф мустамлака давридаги тиббиёт билан совет даврининг дастлабки давридаги болалар тиббиётини ривожланиш жараёнларини баён қилган.
Ушбу мақола доирасида биз XXI асрда Ўрта Осиё ҳудуди этнографияси, этногенези ва этник тарихига тегишли тадқиқот ишлари ва турли нашрларда чоп этилган мақола ёки тезисларда келтирилган маълумотларни комплекс таҳлил қилган ҳолда, уларнинг ютуқ ва камчиликларини объективлик ва танқидий таҳлил натижасида кўрсатиб беришга ҳаракат қилдик.
Ушбу мақолада муаллиф шахсий махфий ахборотдан фойдаланишни тартибга солўвчишартномаларнинг айрим турларининг ҳуқуқий таърифини беришга ҳаракат қилган, ва адвокатлик сири анонимлик, ҳамда шахсий махфий сирларни ноқонуний фойдаланишда пайдо бўладиган мажбуриятларни очишга уринган.
Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тилшунослигида рақамли ахборот воситаларидан фойдаланиш қулайлиги ҳамда интернет орқали миллий тилларни ўзлаштиришга бўлган ҳаракат таъсирида миллий корпусларда шевалар базасини яратиш тенденцияси ўсмоқда. Натижада тилда мавжуд диалектларни нафақат лингвистик, балки амалий жиҳатдан тадқиқ этиш, бу орқали шева бирликларини сақлаб қолиш, авлоддан-авлодга етказиш имкониятининг кўлами кенгаймоқда: миллий тил корпусларида шева бирликларини лингвистик аниқлашнинг умумий тамойилларини ўрганиш, шевалар корпусининг жанрлар бўйича метаразметкасини ишлаб чиқиш, диалектал транскрипция лингвистик таъминоти тизимини ишлаб чиқишнинг амалий аҳамияти ошмоқда. Ҳозирда шева бирликларини матнга кўчириш (ёзиб олиш) асосига қурилган диалектал корпусларнинг икки хил йўналишли: мавзувий ва тегланган матнли корпусни шакллантириш муаммолари долзарб бўлиб қолмоқда. Дунё тилшунослигида тилларни сунъий интеллект ёрдамида матн таркибида сақлаб қолиш орқали уларнинг яшовчанлигини узайтириш ва лингвистик корпуснинг субкорпуси – шевалар корпусини шакллантириш зарурияти кун тартибидаги масалалардан бири ҳисобланди. Жумладан, диалектларни бир жойга жамлаш, таркибий тартиблаштириш, шевашуносликда мавжуд манбаларнинг сониялар оралиғида сараланиши ҳамда тақдимотини йўлга қўйиш доирасида: Австрия, Хитой (Мандарин диалектлари корпуси), Германия, Португалия, Чехия, Финляндия, Скандинавия, Польша, Литва, Грузия (масалан: Cor-Dial-Sin; Helsinki corpus of English dialeсts; Nordic dialeсts corpus; Archiv fur gesprochenes Deutsch, Die bayerische Dialektadebank; LEXDIALGRAM ва ҳ.к.), Россиянинг Москва, Славян-Кубан, Вологод, Саратов, Қозон диалектал корпуслари, Санкт Петербург илмий-текшириш институтлари, Томск диалектологик корпус мактабларида амалга оширилаётган тадқиқотларни кўрсатиб ўтиш мумкин.
Ўзбек тилшунослигида корпус лингвистикасига доир яқин йиллар оралиғида бажарилган тадқиқотлар тилни ўрганувчи ва уни тадқиқ этувчилар учун асос вазифасини ўтай бошлагани унинг истиқболли йўналиши эканини яна бир бор исботлаб берди. Бинобарин, “...давлат тилининг софлигини сақлаш, уни бойитиб бориш ва аҳолининг нутқ маданиятини ошириш; давлат тилининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларига фаол интеграциялашувини таъминлаш 1 ” ҳозирги кунда ўзбек компьютер лингвистикаси олдида турган долзарб вазифалардан биридир. Ўзбек шевашунослигида шевалар корпусининг лингвистик базасини яратиш, ўзбек шевашунослиги муаммоларини амалий тилшунослик тамойиллари асосида тадқиқ этиш имкониятларини кенгайтириш ва шу орқали шева корпусини яратишнинг лингвистик асосларини назарий асослаш, белгилаш ва ишлаб чиқиш бугуннинг муҳим масалаларидандир. Бунда ўзбек тили шевалари корпусини шакллантириш орқали унинг компьютер услуби, шеваларнинг хорижий тилларга таржима дастурлари ва луғатлар, электрон дарсликлар яратиш билан боғлиқ илмий методик ишланмалар, амалий тавсиялар тайёрлаш ва бу орада эришилган натижаларни амалиётга кенг татбиқ этиш ҳар жиҳатдан долзарбдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 феврал “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ–4947-сон, 2019 йил 21 октябр “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5850-сон Фармонлари, 2017 йил 17 февраль “Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2789-сон ва 2019 йил 4 октябр “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ–4479-сон Қарорлари мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Мақолада ХХ асрда кичик насрий жанр — “рекхачитр” (эскиз) жанрининг ривожи, хусусиятлари ва тутган ўрни илк бор кузатилмоқда ҳамда ҳиндий ва панжоб адабиёти вакиллари мисолида ўрганилган. “Рекхачитр” (эскиз) жанри деярли ўрганилмаган мавзу, бу ҳақда айрим адабиётшунос олимларнинг фикрлари мавжуд, бироқ у илмий тадқиқот объекти сифатида ҳали кенг миқёсда ўрганилмаган. Ушбу мақолада ҳинд адабиётшунос олимлари, “рекхачитр” (эскиз) жанрида ижод қилган адибларнинг асарлари мисолида масалага бироз ойдинлик киритишга ҳаракат қилинган. “Рекхачитр” (эскиз) жанри ХХ аср кичик насрий жанри сифатида бир қанча адиблар ижодидан ўрин олган. Ушбу масалани ўрганишда рус ҳиндшуносларидан, хусусан, Челышев Е.П. , Сенкевич А.П., Утехин Н.П., шунингдек, ҳинд адабиётшуносларидан Махендра Кумар Дхингра., Лакшмисагар Варшайя, Нагендра ва В. Трипатхилар тадқиқотларида баён этилган фикрларга таянилди. Бадиий ҳужжатли турнинг туғилиши ҳақида гапирганда, унинг ҳиндий тилидаги оммавий ахборот воситаларининг тараққиёти билан бевосита боғлиқ эканлигини таъкидлаш жоиз. Айнан уларда турли жанрларда ёзилган бу типдаги илк асарлар пайдо бўлди ва улардан энг саралари кейинчалик унинг «олтин заҳираси»ни ташкил этди. Эскиз жанри мустақил жанр сифатида шакллангунга қадар жуда узоқ йўлнн босиб ўтди. Бугунги кунда у ҳикоя ҳам, очерк ҳам эмас, балки ўз қонуниятлари асосида ва, албатта, ўзгариб бораётган замон, жамоатчилик ҳаётига монанд ривожланаётган қисқа ҳикоя, эссе ва бошқа жанрларга яқин алоҳида жанрдир. Ушбу мақолада айни шу масала юзасидан мулоҳазалар билдирилган.
Мақолада ИИОларининг деликт муносабатлардаги иштироки ва уларнинг деликт жавобгарлиги ёритилган. Шунингдек, амалдаги қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлил қилинди.
Мақолада ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш жиноятининг ижтимоий хавфлилиги, мазкур турдаги жиноятнинг объектив белгилари, хусусан, ушбу турдаги жиноятларнинг объекти ва объектив томон белгилари бир қатор олимларнинг илмий хулосалари, хорижий давлатлар қонунчилиги асосида очиб беришга ҳаракат қилинган.
Мақолада Маҳатма Ганди фаолияти, бутун Ҳиндистон халқи олдидаги хизмати таҳлил этилган. У Ҳиндистон олдидаги муаммоларни ҳис этабилган. Ҳиндистон ўзида жуда кўп турли-туман динларни жамлаган, шундан келиб чиққан ҳолда ҳам Ганди якдиллик учун ҳаракат қилган. Маҳатма Гандининг сатяграҳаси этник, диний каста, тил, минтақавий тўсиқларни бузиб ташлаганди. Ҳиндистон бирлиги, истиқлол масаласи Гандининг ҳаёт мазмунини ташкил этган. Ер юзида “Сарводойия”, яни (“умумий фаровонлик жамияти”) қуриш сатяграҳа ғоясининг моҳиятини ташкил этган. Унда демократик ва гуманистик ғоялар ўз ифодасини топган. Ганди “сарводойия” учун курашни мустақиллик учун кураш ғоялари билан боғлаган. Маҳатма Ганди ижтимоий-сиёсий дунёқараши ва фалсафасини ўрганиш бугунги кунда ҳам долзарб аҳамятга эга. Дунёда кечаётган ҳозирги ҳолатда унинг аҳамяти янада ошиб бормоқда. Масалан, Куч ишлатмаслик ғояси дунё ҳамжамияти ва сиёсий доираларда ҳам қанчалик кераклигини кўришимиз мумкин. Чунки ҳозирги давр ўзининг ниҳоятда кўп қутблилиги билан ўзига хос аҳамият касб этмоқда. Маҳатма Гандининг ахлоқий-фалсафий дунёқараши ҳам таҳлил этилган. Ганди дунёқарашининг марказида Худо тушунчаси туради. Худо ва Ҳақиқатни бир тушунча сифатида кўради. Ҳақиқат Ганди учун барча нарсани ўзида жамлашдир. Гандининг фалсафий-етик консепсиясининг энг муҳим категорияси сифатида эса, севги олиниб, бу категория “аҳимса”нинг ниҳоятда аҳамиятли хусусияти ва унинг амалда ҳал қиладиган илҳомлантирувчи усулига айланади. Аҳимса, эса – ҳақиқатни қидириш негизидир. Аҳимса ҳеч бир жонзотга озор бермасликдир. “Севги” ва “раҳмдиллик”, Ганди фикрича, барча инсоний муносабатларнинг пойдевори бўлиши керак, “нафрат” ҳаётдан буткул олиб ташланиши лозим.