Ушбу мақолада маҳаллий бюджетларнинг ижросини таъминлаш ва уларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш молиявий стратегиянинг муҳим йўналиши эканлиги тадқиқ этилган. Маҳаллий бюджетлар молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш бўйича муҳим таклифлар баён этилган. Маҳаллий бюджетларнинг молиявий стратегияси самарали ишлаши кўп жиҳатдан ҳудуднинг молиявий потенциалига боғлаб асосланган.
Ушбу мақолада маҳаллий бюджетларнинг ижросини таъминлаш ва уларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш молиявий стратегиянинг муҳим йўналиши эканлиги тадқиқ этилган. Маҳаллий бюджетлар молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш бўйича муҳим таклифлар баён этилган. Маҳаллий бюджетларнинг молиявий стратегияси самарали ишлаши кўп жиҳатдан ҳудуднинг молиявий потенциалига боғлаб асосланган. Маҳаллий бюджетларнинг молиявий стратегиясини шакллантириш бўйича таклифлар шакллантирилган.
Ушбу илмий мақолада аҳолининг молиявий саводхонлик даражасини аниқлашнинг турли давлатлар ва халқаро молия ташкилотларининг методологик ёндашувлари
ҳамда олимларнинг назарий қарашлари баён этилган. Жаҳон банки ҳамда Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилоти (ИҲТТ) томонидан турли мамлакатларда аҳолининг молиявий саводхонлиги даражасини аниқлаш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари қиёсий таҳлил этилган. Шунингдек аҳолининг жон бошига даромади юқори, ўрта ва паст бўлган давлатларда ўтказилган сўровнома натижалари таҳлил этилган. Илмий мақолада муаллиф томонидан мамлакатимиз аҳолисининг молиявий саводхонлигини шакллантириш ва унинг амалга ошириш механизмларини яратиш ва унинг самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар берилган.
Ушбу илмий мақолада аҳолининг молиявий саводхонлик даражасини аниқлашнинг турли давлатлар ва халқаро молия ташкилотларининг методологик ёндашувлари ҳамда олимларнинг назарий қарашлари баён этилган. Жаҳон банки ҳамда Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилоти (ИҲТТ) томонидан турли мамлакатларда аҳолининг молиявий саводхонлиги даражасини аниқлаш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари қиёсий таҳлил этилган. Шунингдек аҳолининг жон бошига даромади юқори, ўрта ва паст бўлган давлатларда ўтказилган сўровнома натижалари таҳлил этилган. Илмий мақолада муаллиф томонидан мамлакатимиз аҳолисининг молиявий саводхонлигини шакллантириш ва унинг амалга ошириш механизмларини яратиш ва унинг самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар берилган.
Maqola tashqi iqtisodiy bitimlarda arbitraj kelishuvining avtonomlik prinsipining nazariy va amaliy xususiyatlarini tahlilini oʻz ichiga olgan.
Maqolda tashqi iqtisodiy bitimlarda arbitraj toʻgʻrisidagi shart mavjud boʻlishining ahamiyati, xalqaro va milliy qonunchilikda, tashqi iqtisodiy bitimlarda arbitraj toʻgʻrisidagi shartning xususiyati va arbitraj sharti shartnomadan alohida mustaqilligining hozirgi kundagi muammosi yoritib beriladi.
O‘zbekiston mustaqillikka erishganidan so‘ng, o‘zbek futboliga davlat miqyosida e’tibor qaratildi. Respublikamizning har bir mintaqasida futbol infratuzilmasini rivojlantirish, jamoalar saviyasini o‘stirish, yosh iqtidorlarni qo‘llab-quvvatlash bo‘yicha izchil chora-tadbirlar amalga oshirildi. Mamlakatimiz mustaqillik yillarda sportning futbol turini yanada rivojlantirish, sohaning huquqiy asoslarini mustahkamlash maqsadida bir qator farmon va qarorlar qabul qilindi. Ushbu farmon va qarorlarning ijrosi o‘laroq yurtimiz futbolida istiqbolli o‘zgarishlar amalga oshirildi. Futbolchilarni tayyorlash, tayyorgarlik tizimlarini takomillashtirish va ularning natijaviyligini taminlashga doir ishlarga alohida e’tibor qaratildi. Buning samarasida klublarimiz bilan birga, terma jamoalarimiz ham qit’a va xalqaro miqyosidagi musobaqalarda munosib ishtirok etib kelmoqda. Mazkur maqolada yurtimizda mustaqillik yillarida ommaviy sport turlari orasida ko‘p sonli muhlislarga ega bo‘lgan futbol sport turini yuksaltirishning me’yoriy-huquqiy asoslarini yaratilishi, shuningdek, mazkur davrda o‘zbek futboli erishgan yutuqlari va natijalari atroflicha tahlil qilingan.
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Конституциясида назарда тутилган суд ҳокимияти мустақиллиги кафолатининг ўзига хос хусусиятлари таҳлил этилган. Шунингдек, суд ҳокимиятининг назарий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилган. Суд ҳокимияти мустақиллигини янгича асосда таснифлаш таклиф этилган.
Ўзбек халқи этногенези ва этник тарихи масаласини ўрганиш XIX аср сўнгги чорагидан бошланди. XX асрда масалага оид кўплаб илмий изланишлар олиб борилди. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг, ушбу мавзуни ўрганиш долзарб масала сифатида кўтарилди. Этнографик, археологик, антропологик, лингвистик тадқиқотлар билан бир қаторда манбашунослик соҳасида ҳам муаммо тадқиқ этилди. Мустақиллик дастлабки йилларида ўзбек халқи этногенези ва этник тарихи масаласини ўрганишда турли хил илмий ёндашувлар вужудга келди. Тадқиқотчилар совет даврида ҳукм сурган мафкуравий қолипларидан воз кечиб илмий изланишлар олиб бордилар. Тарихий асарлар ёзиш назарий-методологик жиҳатдан ўзгариб, халқ тарихини холис ёзиш бошланди. Совет даврида пайдо бўлган назарий-услубий ёндашув ва нашр этилган адабиётлардан фойдаланиш ҳам давом этди. Манбашунослик тадқиқотларда туркий халқлар тарихи, уларнинг тарихий шаклланиши, географик жойлашуви, этник жараёнлар, давлат бошқарувида туркий халқларнинг ўрни, ўрта асрларда туркий халқларнинг идтимоий-иқтисодий муносабатлари каби масалалар ўрганилди. Туркий халқларнинг тарихда тутган ўрнини ёритишга кўпроқ эътибор берилди. Араб-форс тилли қадимги манбаларда Марказий Осиё минтақасидаги этник ва этносиёсий жараёнлар тадқиқ этилди. Мустақиллик йилларида қадимги хитой манбаларини ўрганиш ривожланди. Қадимги хитой манбаларида Марказий Осиё халқларига оид маълумотлар тўпланди. Номаълум бўлган туркий уруғлар номлари, жойлашуви
масалаларига аниқлик киритилди. Манбашунос олим Аблат Хўжаев томонидан нашр этилган адабиётлар қадимги хитой манбаларида Марказий Осиё халқлари тарихига оид янги маълумотларни тақдим этди. Тадқиқотчи Х.М.Мамадалиев араб тили манбалари асосида Ўрта Осиё ҳудудида IX – XII асрларда содир бўлган минтақа халқлари, этник жараёнлар, хусусан ўзбек халқи этногенезининг шаклланиши, давлатчилик қуриш жараёнлари тадқиқ этди. Кейинги йилларда Шамсиддин Камолиддин томонидан
қадимги араб-форс тилли манбаларда “ўзбек”, “Ўзбекистон” атамаларини шарҳлаб берилди. Ўзбек уруғлари ҳақида ҳам мақолалар чиқди.
Мустақиллик йилларида манбашунослик изланишлар натижасида, ўзбек халқи
этногенези ва этник тарихи масаласини ўрганишга доир бир қатор илмий асарлар, кам
сонли диссертациялар, кўплаб мақолалар чоп этилди. Мавзуга оид қатор масалалар очиқ
қолди. Мақолада ушбу муаммонинг манбашунослик тадқиқотларда ўрганилиши тизимли таҳлил қилинган. Ўзбек халқи этногенези ва этник тарихига доир манбашунос олимларнинг қарашлари, илмий ёндашувлари ёритилган.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб демократик ислоҳотларнинг пировард мақсади аҳоли фаровон турмуш кечириши тўла-тўкис таъминланадиган бозор иқтисодиётига асосланган эркин фуқаролик жамиятини барпо этишдан иборат. Истиқлол йилларида мамлакатда янги ижтимоий-сиёсий тузум ва бозор иқтисодиётига мос янгича ҳуқуқий доктрина қарор топди. Ушбу доктрина юртбошимиз раҳнамолигида ишлаб чиқилган тараққиётнинг ўзбек моделининг беш принципига асосланади.
Мақолада Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт эркинлашуви ва модернизациясининг ҳозирги босқичида корхона молиявий сиёсатини шакллантириш
назарияси ва услубиётини такомиллаштириш масалалари тадқиқ этилган. Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларида корхона молиявий сиёсатини шакллантириш назарияси ва услубиётини такомиллаштириш устунликлари ҳамда ўзига
хос хусусиятлари илмий асослаб берилган. Ўзбекистон Республикаси корпоратив молия менежменти тизимида корхона молиявий сиёсатини шакллантириш назарияси ва услубиётини такомиллаштириш имкониятлари тадқиқ этилган ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.