Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг фуқаролик процессларида суд харажатлари ва жарималари билан боғлиқ масалаларнинг қиёсий-ҳуқуқий таҳлили акс эттирилган. Шунингдек, икки давлат қонунчилигидаги солиқ соҳасидаги афзаллик ва камчиликлар, суд чиқимлари билан боғлиқ масалалар
таҳлил қилинган.
Мазкур мақолада фуқаролик судларида суд харажатларини ундиришнинг ўзига хос жиҳатлари ёритилган бўлиб, амалиёт ва назариядаги афзаллик ва камчиликлар, суд харажатлари билан боғлиқ умумий қоидалар таҳлил қилинган.
Уушбу мақолада суд ҳужжатлари тушунчаси, уларнинг турлари ва адолатли суд ҳужжатларининг қабул қилинишини таъминлашда юридик восита сифатидаги ҳуқуқий онгнинг ўрни ва мезонлари таҳлил этилган.
Mazkur maqolada O‘zbekistonda moliyaviy hisobotlarni taqdim etishda xalqaro standartlarga o‘tish tartibi va shu orqali hisobotlardagi aniqliklarni, asoslanganlikni ta’minlash, turli xil huquqbuzarliklarning oldini olish, daromadlar va xarajatlar ta’siri xolisligi, o‘ziga xos xususiyatlari yoritib berilgan.
Ушбу мақола глобал пандемия шароитида бюджет ташкилотларида бюджет ҳисоби ва назоратини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари, асосий тамойиллари, усуллари ва хусусиятлари ҳақида ёзилган. Шу билан биргаликда мақолада бюджет ташкилотларида бюджет ҳисоби ва назоратини такомиллаштириш билан боғлиқ ҳозирги кундаги муаммолар ва уларни бартараф этиш учун тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада иқтисодиётда солиқ юки кўрсаткичининг аҳамияти, уни белгилаш муаммолари, иқтисодиётда солиқ юкининг оптимал даражаларини белгилаш бўйича маҳаллий ва хорижий олимларнинг турли қаршлари назарий жиҳатдан ўрганилган ҳамда илмий хулоса ва таклифлар шакллантирилган
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга 2018 йилдаги Мурожаатномасида илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар, концептуал ғоялар асосида ижтимоий ривожланишнинг ҳозирги давридаги устувор йўналишлари таҳлил қилинган. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси юртимиз аҳолисининг ҳаётий эхтиёжларини ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда муносиб бўлган фаровон ҳаёт асосларини мустаҳкамлаш учун стратегик заминларни такомиллаштиришга хизмат қилаётгани қайд этилади. Шу муносабат билан мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга 2018 йил 28 декабрда тақдим этилган Мурожаатномада 2019 йилга “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб ном берилгани мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари”, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш” йилларининг мантиқий давоми бўлгани таъкидланади. Бу эса, ислоҳотлар стратегиясининг учинчи босқичида ижтимоий ривожланиш соҳаси давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида аҳамияти янада ортиб бораётганидан далолатдир. Муаллиф фикрича, инвестициялар жалб этиш ҳисобига мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятининг юксалаши ўз-ўзидан ижтимоий соҳалар ривожланишига туртки беради. Мақолада ижтимоий соҳани ривожлантириш масаласига асосий эътибор қаратилган. Муаллиф томонидан “ижтимоий ривожланиш” тушунчасининг моҳияти очиб берилган. “Ижтимоий ривожланиш” жамиятда янги ижтимоий муносабатлар, институтлар, меъёрлар ва қадриятлар юзага келишига олиб келувчи ўзгаришлар деб қайд этилган. Шу жиҳатдан ижтимоий ривожланишнинг ўзига хос белгилари, мезонлари кўрсатиб берилган. Мақолада Президент Мурожаатномасида белгилаб берилган ижтимоий соҳани янада ривожлантиришнинг 2019 йилдаги асосий вазифаларига изоҳ берилган. Жумладан, илм-фан, замонавий ва узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, ёшларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, миллий ғояни ривожлантириш масалаларига доир илгари сурилган ташаббуслар ва концептуал ғояларга шарҳ берилган. Мақолада “инсон капиталига сармоя” тушунчаси кенг ёритилган. Мақолада қайд этилишича, инсон капиталига ажратиладиган сармояларга соғлиқни сақлаш, умумий ва махсус таълим олишга кетадиган харажатлар, иш билан таъминлаш, касбий тайёргарлик, болаларни вояга етказиш ва бошқалар билан боғлиқ сарф-харажатлар киради. Бундай сармояларнинг самараси ҳар жабҳада жамият тараққиётининг суръатларида акс этади. Мақолада мамлакатимиз ижтимоий ривожланишида ёшларга замонавий таълим-тарбия бериш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масаласи нақадар долзарб аҳамиятга эгалиги кўрсатиб берилган. Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасининг бевосита инсон камолотига янада хизмат қилишини таъминлаш йўлида қўйилган муҳим амалий қадамлар таҳлил қилинган.