Мақолада 7-14 ёшдаги аллергик ринит билан оғриган болаларни текшириш таҳлили келтирилган. Риноскопия маълумотлари ва бурун функцияси кўрсаткичлари асосида бурун шиллиқ қаватининг асосий функцииялари (нафас олиш, ҳимоя, бурун секрецияси рН муҳити) нинг бузилиши йил давомидаги АР ва мавсумий АР га нисбатан АР нинг комбинацияланган шакллари бўлган болаларда кўпроқ намоён бўлиши аниқланган. Бурун секретларининг цитологик расмини ўрганишда бурун бўшлиғи ва параназал синуслардаги аллергик ва яллиғланиш жараёни киприкли эпителиал ҳужайраларнинг йуқолиши билан кечиши аниқланган. Эпителий ҳужайра деструксиясининг ошиши билан паралел равишда суртмада гранулоцитлар сони кўпаяди, бу эса нейтрофил лейкоцитлар томонидан бурун шиллиқ қаватининг инфилтрацияланишидан далолат беради. Нейтрофилларни йўқ қилиш даражаси йил давомидаги АР ва АР нинг комбинацияланган шакллари билан ортади.
Kovrak turkumi vakillarinining shifobaxshlik xususiyatlari bevosita ularning kimyoviy tarkibi bilan bog‘liq. Shu sababli, turkum vakillarining kimyoviy tarkibini ko‘plab olimlar o‘rganib kelishmoqda. Ushbu maqolada Ferula L. turkumi vakillari o‘zida saqlagan muhim kimyoviy birikmalar va ularning o‘rganilishi haqida qisqacha ma’lumot berilgan.
Тажрибалар кўрсатдики, онадаги сурункали токсик гепатит ундан туғилган авлод жигари қон-томир ва тўқималари постнатал ўсиш, ривожланиш ва шаклланиш жараёнларига салбий таьсир қилади. Аьзонинг тўқима ва қон-томирлардаги юзага келган патоморфологик ўзгаришлар постнатал ривожланишнинг кейинги босқичларида ривожланиш ва шаклланишдан орқада қолишга олиб келади. Бу жараёнлар онадаги мавжуд патология билан туғилган авлодни даволаш, касалликларини профилактикасида рационал, илмий асосланган даво-профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш лозимлигини кўрсатади.
Ўзбeкистон вa Ҳиндистон ўртaсидaги aлоқaлaр тaриxи узоқ ўтмишгa бориб тaқaлaди. Ўзбeкистон мустaқилликкa эришгaнидaн сўнг ўзaро муносaбaтлaр янгичa мaзмунмоҳият кaсб этиб кeлaди. Мазкур мақолада Ўзбекистон Ҳиндистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг сиёсий, тарихий, иқтисодий тадқиқи фанлараро ёндашув илмий тадқиқот услубида ўрганилган. Таҳлил қилиш давомида икки давлат ўртасидаги алоқаларни ўрганган ўзбек ва ҳинд олимларининг асарлари кўриб чиқилади. Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларни ўрганган ўзбек олимларининг илмий асарларида муносабатларнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий жиҳатлари таҳлил қилинади. Жумладан, икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнининг 2000 йилларгача бўлган даврини диссертация иши даржасида ўрганган олимлардан Р.Асадова, Н.Ибрагимоваларнинг ишлари тадқиқ қилинади. Икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар тарихини ўрганишда Ўзбекистон Республикасининг 1993-2004-йиллардаги Ҳиндистондаги Фавқулодда ва мухтор элчилари лавозимида фаолият олиб борган С.Мирқосимов, И.Нематов ва И.Мавлановларнинг илмий мақола ва диссертациялари кўриб чиқилади. Мақолада икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ўрганган ҳинд олимлари Сканд Р. Таял, Барун Де, Раҳул Трипатҳи , В.Чооб, Рамакант Дwиведи, Рамгопал Агарwала , Меэна Сингҳ Рой, Пракаш Шри, Ражорши Рой, К. Сантҳанам, Г-н Бхаргав Митраларнинг илмий асарлари ўрганилди. Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларининг ёритилиб боришида Республикамизнинг даврий матбуот нашрлари асосий ўринни эгаллаб келмоқда. Мазкур ишда газеталарда икки давлатнинг дўстона муносабатлари тўғрисида мақолалар эълон қилган муаллифларнинг маълумотлари тадқиқ қилинган.
The article discusses issues of modern intercultural communication. The authors focus on the changes that have occurred in intercultural communication under the influence of ICT, in the process of virtualization of human interaction.
Ushbu maqolada bo‘lajak boshlang‘ich sinf o‘qituvchilarining o‘qish darsini tashkil etishda hikoya va ertaklarni sahnalashtirishda qo‘g‘irchoq teatrining muhim jihatlari haqida keng to‘xtalib o‘tilgan.
Ушбу мақолада Шарқ мумтоз адабиётида анъана бўлган, 40 та ҳадисни бир ерга жамлаб, унга шеърий шарҳ берадиган арбаъин асарларининг қўлёзма нусхалари ҳақида маълумот берилган.
Биз ушбу мақолада Ўзр ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари институтининг асосий фондида сақланаётган “Арбаъин” асарларидан Жомий, Навоий, Фузулийнинг “Чиҳил ҳадис” – “Арбаъин” асарлари ҳақида маълумот беришни мақсад қилдик. Шарқ халқлари адабиёти тарихида арбаъин асарлар ёзиш анъана бўлганлиги ва бу анъананинг ўзига хослиги ёритиб берилган. Жумладан, аръбаин анъанаси, унинг жанр хусусиятлари, наср ва назмда яратилган арбаъинларнинг бадиияти, унинг араб, форс-тожик, туркий халқлар орасида кенг тарқалганлиги арбаъин жанрининг адабий анъана даражасига кўтарилганлиги, унинг Қуръон ва ҳадислар билан узвий боғлиқлиги очиб берилган.
Дунё шарқшунослигида жаҳоннинг барча қўлёзма фондларида сақланаётган ирфоний адабиёт намояндалари меросини матншунослик ва манбашунослик нуқтаи назаридан ўрганиш, улар яратган асарларнинг маъно-моҳияти, поэтикаси масалаларига қизиқиш тобора ошиб бормоқда. Замонавий адабиётшунослик, шарқшунослик ва исломшуносликда исломий йўналишдаги адабиётни ўрганиш, хусусан, улардаги комил инсон концепцияси, фалсафий-ирфоний қарашлар, ижтимоий ва одоб-ахлоққа оид масалаларга бағишланган илмий тадқиқотлар кундан-кунга кўпайиб ва теранлашиб бормоқда. Ўзбекистоннинг бир неча минг йиллик бой тарихи ва маданиятини ўрганишда хорижий тадқиқотлар ҳамда манбалар муҳим ўрин тутади. Айниқса, бетакрор илмий меросимизнинг таркибий қисми бўлмиш Шарқ мумтоз адабиёти намояндаларининг диниймаънавий асарларини, хусусан, “Арбаъин” – “Чиҳил ҳадис” асарларини ўрганиш, шу хусусдаги илгари илмий истеъмолга жалб этилмаган манбаларни аниқлаш, таржима қилиш, уларни маҳаллий манбалар билан қиёсий таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон ФАнинг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фонди картотекаларини кўздан кечирганимизда 80 га яқин арбаъин асарлари қўлёзмалари ва уларнинг бир неча нусхалари мавжудлиги маълум бўлди. Республикамизда мавжуд қўлёзма фондларида сақланаётган араб, форс-тожик ва туркий тилларда ёзилган кўплаб арбаъин асарлари адабий манбашунослик ва матншунослик нуқтаи назаридан ўрганилмаган. Ўзбекистон ФАШИ қўлёзмалар фондидаги Арбаъин асарлари орасида Нававийнинг “Арбаъин” نيعبرلاا يوونلا ининг 12 та қўлёзма нусхаси мавжудлиги ва бу қўлёзма нусхалар “Шамоили ан-Набий”–ىبنلا ليامش, “Ҳошия” - ةيشاح, “Ал-Ҳисн ул-ҳасийн мин калам саййид ал-мурсалийн” – ملا ك نم نيصحلا نصحلا لا ديس نيلسرم , “Васияти Имоми Аъзам”, “Шарҳу одоби ал-мунозара”, “Қасидат ул-бурда” – “ ةديصق ةدربلا” каби машҳур асарлар билан китобот қилинганлиги унинг халқ орасида анча машҳур бўлганлигини билдиради. Бу эса “Арбаъин” асарининг манбашунослик нуқтаи назаридан илмий қийматини янада оширади. Нававий “Арбаъин” асарининг ёзилган йили номаълум, асар араб тилида ёзилган бўлиб, ўз ичига 42 та ҳадисни жамлаган. Қўлёзма нусхаларда “Арбаъин” даги 42 та ҳадис рақамлаб борилган. Анъанага кўра, айтилаётган ҳадисдан аввал албатта унинг исноди келтирилган. Ҳар бир ҳадис батафсил шарҳланган. Асар турли даврларда, турли хаттотлар томонидан кўчириб келинган. Мазкур қўлёзмалар фондида сақланаётган арбаъинларнинг бир қанча қўлёзма нусхалари хаттотлик ва китобат санъатининг нодир намуналаридан ҳисобланади.
In this article, a few valuable and seriously ways of creating transferable aptitudes by utilizing common circumstances and considering procces. Valuable sides and benefits of learning transferable aptitudes were moreover portrayed in it which lead to simple ways obtaining them. Additionally, a few intuitively strategies were taken into hone to get and to upgrade these aptitudes by utilizing a few hypothetical questions which ought to be inquired from members of the investigate.
Демократии ислоҳотларни янада чукурлаштириш, давлат ва жамият ўртасида таъсирчан ҳамда самарали мулокотни йўлга қўйиш, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг мустаҳкам механизмларини ривожлантириш, улар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини, фукаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорликни таъминлаш мақсадида “Ижтимоий шериклик” ва “Жамоатчилик назорати туғрисида”ги Узбекистон Республикаси қонунлари ҳамда уларни такомиллаштиришга оид кўшимча чора -тадбирлар туғрисида қатор Фармон, қарорлар кабул қилинди.
Ushbu maqolada yosh o‘qituvchilarning bilish faoliyatini rivojlantirish, hamda ularda kasbiy malakalar asosida, kasbiy komprtentlikni shakllantirishning nazariy imkoniyatlari haqida mulohazalar bayon etilgan.