Ревматологик касалликлар қаторида реактив артрит тарқалишига кўра пешқадамликка эгадир ва у энг кенг тарқалган бўғимларнинг сурункали яллиғланиш касалликларидан бири ҳисобланади. Касаллик давомида бўғимларда жараён сурункали равишда кечиб, деструктив жараёндан то анкилозланишгача ривожланиши мумкин. Тадқиқот 120 та реактив артрит ташхиси тасдиқланган беморларда ўтказилган. Унда реактив артритнинг постэнтероколитик ва урогенитал шакллари билан хасталанган беморларда бўғим синдромини ўзига хос жиҳатлари ҳақида тадқиқот натижалари келтирилган
Мақола қадим араблар тарихи, хусусан, халифалик ва уммавийлар асри сиёсий ҳаёти билан ушбу аср адабиёти ўртасидаги мутаносиблик масалаларини тадқиқ этади. Муаллиф жамият ва адабиётнинг ўзаро чамбарчас эканлигига оид асосли фикрлар беради ва тўрт одил халифалардан сўнг, деярли бир аср ҳукмронлик қилган уммавийлар давридаги сиёсий- ижтимоий ҳаёт манзаралари қанчалик адабий ҳаётга таъсир этганини ёритади. Маълумки, уммавийлар асри араблар тарихидаги энг кўп жангларга, низо, беқарорлик ва зиддиятларга бой давр бўлган, ва айни пайтда ислом динини кенг тарқатиш авжига олган фатҳлар асри деб ҳам эътироф этилади. Ана шундай мамлакат ички ҳаётидаги нотинчликлар энг авжига чиққан, араблар тарихидаги жаҳоншумул улкан ишлар амалга оширилган ушбу даврда араб ҳукмдорларининг ўзи ҳам етук нотиқлар сифатида турли хил нутқлар айтишган. Мақола муаллифи уммавийлар асри харитасидаги кўплаб фирқалар, гуруҳлар партиялар ва бошқа жамоаларнинг пайдо бўлиши, улар ўртасидаги тўхтовсиз урушлар, келишмовчиликлар - муқаррар нотиқлик санъати-хитобаларга улкан эҳтиёж туғдирганини асослайди. Муаллиф мақола якунида уммавийлар асридаги волийлардан (вилоят ҳокими) бири Убайдуллоҳ бин Зияднинг хитобасини нотиқлик санъати намунаси сифатида , ҳам бадиият қонунлари асосида чуқур таҳлил қилади.