Миллий адабий меросни қўлёзма ва тошбосма манбалар ҳамда архив ҳужжатлари асосида ҳар тарафлама чуқур ўрганиш, илмий тадқиқ этиш, ундан жамият маънавиятини юксалтириш йўлида фойдаланиш бугунги кунда адабиётшуносликнинг ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифаларидан бирига айланди. Зеро, “Бирон-бир жамият маънавий имкониятларини, одамлар онгида маънавий ва ахлоқий қадриятларни ривожлантирмай ҳамда мустаҳкамламай туриб ўз истиқболини тасаввур эта олмайди”.
Бугун, айниқса, XIX аср охири XX аср бошларидаги адабий жараённи, бу даврда яшаб фаолият кўрсатган, миллатни юксак маданият ва маърифатга тарғиб этган маърифатпарвар ижодкорлар меросини ўрганиш айрича аҳамиятга эга. Бинобарин, “...жамият тараққиётининг асоси, уни муқаррар ҳалокатдан қутқариб қоладиган ягона куч – маърифатдир. Асримиз бошида Туркистонда кечган воқеаларни бир эсланг. Нега бу ўлкада ўша йиллари маърифатчилик ҳаракати ҳар қачонгидан ҳам кучайиб кетди? Негаки, чор Россияси асоратига тушиб қолиб, буткул таназзулга юз тутган ўлкани уйғотишга, халқнинг кўзини очишга фақат маърифат орқалигина эришиш мумкин эди”
Шу жиҳатдан, миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг йирик намояндаси, шоир ва адиб, адабиётшунос ва мутаржим, муаррих ва этнограф сифатида ўзидан бой мерос қолдирган, хаттотлик ва журналистик фаолияти билан миллий маънавият ривожига улкан ҳисса қўшган, замонасининг машҳур табиб-ҳакимларидан бири сифатида эл дардига малҳам бўлган серқирра истеъдод соҳиби Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ижодиётини, айниқса, шоир ҳаётининг ўн саккиз йили кечган хориждаги даврини илк манбалар асосида тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга.
Фурқатшуносликда шоир ҳаёти ва ижодий фаолиятининг хориждаги даври ҳақида мулоҳаза билдирилган тадқиқотлар муайян даражада мавжуд. Шунга қарамай, уларни таҳлил этиш натижалари бу борада қилиниши зарур бўлган ишлар кўп эканлигини кўрсатади.
Бу ҳақдаги энг дастлабки маълумот Исмоилбек Гаспрали муҳаррирлигида нашр этилган “Таржимон” газетасининг 1896 йил 18 август 32-сонида учрайди. Газетадаги “Кошғар” сарлавҳали хабар-мақолада Фурқат машҳур ўзбек шоири ва сайёҳи сифатида эътироф этилади. Унинг Ёркент маданий ҳаёти ҳақидаги публицистик мақоласи хусусида мулоҳаза юритилади. Хабар-мақола, жадид матбуотининг Фурқат ижодига муносабатини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.
XX аср бошида Оренбургда нашр этилган “Шўро” журнали ва унинг Туркистон жадидчилик ҳаракатида тутган мавқеи мутахассисларга аён. Мазкур журналнинг 1909 йил 1-сонидаёқ Фурқатнинг “Мухаммас Муҳаммад Худоёрхон тилидан” асари тўла ҳолда эълон қилиниши шоир ижодиётига жадид мутафаккирларининг катта қизиқиш билан қараганлигини кўрсатувчи яна бир муҳим далилдир
Шу пайтгача Фурқатнинг чет эллардаги ҳаёти ва ижоди у ёки бу даражада тадқиқ этилган бир қанча мақолалар тўпламлари 5 , рисолалар 6 , танқидий-биографик очерк 7 , услубий қўлланма 8 ҳамда монографик асарлар 9 яратилди. Мазкур тадқиқотларда Фурқат ҳаёти ва ижодий фаолиятининг хориждаги даврини ўрганиш жиҳатидан муайян ютуқлар қўлга киритилди. Бизнингча, уларда эришилган илмий натижаларни қуйидагича тасниф этиш мумкин:
1. Ўша пайтдаги сафар йўллари йўналиши асосида Фурқатнинг чет элларга қилган саёҳати маршрути белгиланди 10 .
2. Шоирнинг хориждаги ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид янги манбалар аниқланиб, илмий муомалага киритилди, тадқиқ ва таҳлил этилди 11 .
3. Фурқат чет элларда ёзган бир қанча асарларнинг илмий таҳлили амалга оширилди 12 .
4. Шоирнинг хорижга кетиш ва юртга қайта олмаслик сабаблари ҳақида турлича мулоҳазалар билдирилди.
Кўриниб турибдики, адабиётшуносликда Фурқат ҳаёти ва ижодининг хориждаги даврини илмий ўрганиш борасида муайян ютуқлар қўлга киритилган. Лекин, мазкур тадқиқотларнинг аксарияти учун, хусусан, шўро замонида яратилган илмий ишлар учун хос бўлган, яққол кўзга ташланиб турадиган ва асл моҳиятга кўпда мувофиқ келавермайдиган бир хусусиятни ҳам айтмасликнинг иложи йўқ. Бу ҳам бўлса, деярли ҳар бир шеър, ҳар бир асар талқинида коммунистик мафкура талаблари асосидаги ёндашувнинг, шоирни ўзи яшаб турган тузумдан норози, жабрдийда қилиб кўрсатишга, уни сунъий равишда динга, диндорларга қарши қўйишга уринишнинг очиқ сезилиб туришидир. Шунинг ўзиёқ бу асарларни янгича тафаккур асосида қайта баҳолаш, уларни биринчи навбатда бадиият намунаси сифатида тадқиқ этиш ва адабиётимиз тарихида тутган ўрнини белгилаш нечоғлик долзарб вазифалардан эканлигини кўрсатади.
Мазкур тадқиқотларда эришилган илмий натижаларни заррача камситмаган ҳолда, таъкидлаш жоизки, уларда Фурқат ҳаёти ва ижодининг хориждаги даврини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлган қуйидаги масалалар етарлича ўрганилмаган:
1. Фурқатнинг хорижга кетиш ва юртга қайта олмаслик сабаблари.
2. Шоирнинг чор Россияси мустамлака сиёсатига муносабати.
3. Фурқатнинг хорижда ёзилган айрим асарларининг илмий таҳлили (Масалан, “Қавоиди Чин ва умуроти сиёсий”, “Рус аскарлари таърифида”, “Масарратнома” ва ҳ.қ.).
4. Шоирнинг ҳар бир хорижий мамлакатда қанча муддат бўлганлиги.
5. Фурқатнинг чет элларда ёзган асарлари матний тадқиқи.
Қуйидаги масалалар эса мутлақо ўрганилган эмас:
1. Фурқатнинг Араб мамлакатларида яшаган даврида яратилган диний-маърифий мавзудаги асарлари (“Ҳажнома” ва шу йўналишдаги шеърлари);
2. Хорижда ёзган асарларининг илк манбалар билан муқоясаси;
3. Шоир ҳаёти ва ижодига чет эллик олимларнинг муносабати;
4. Фурқат асарларининг хориждаги нашрлари таҳлили.
Ушбу илмий иш мавзуси мазкур муаммоларни ечиш йўлидаги интилиш эканлиги билан ҳам долзарб ҳисобланади.
Тадқиқотнинг умумий тавсифи. Мавзунинг долзарблиги. Адабий меросни илк манбалар асосида ўрганиш ва тадқиқ этиш – бугунги адабиётшунослик, хусусан, манбашунослик илмининг устувор вазифаларидан биридир.
XIX асрнинг охири XX аср бошларидаги ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, шоир ва мутафаккир, “Зубдатул ҳукамо” деб ном қозонган машҳур табиб, кўплар шогирдлар етиштириш моҳир хаттот – Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ижодиётини ўрганиш борасида эришилган ютуқларни эътироф этган ҳолда, таъкидлаш жоизки, бу соҳада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ниҳоятда кўп. Хусусан, Фурқат асарларининг қўлёзма манбалари устида кенг кўламда тадқиқот ишларини олиб бориш – кечиктириб бўлмайдиган вазифалардандир.
Маълумки, Фурқат асарларининг қўлёзма нухсалари бир қанча мамлакатлар қўлёзма хазиналарида учрайди. Жумладан, Санкт – Петербургдаги Салтиков – Шчедрин номидаги Россия Давлат халқ кутубхонасида, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Марказий Давлат архивларида, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Шарқшунослик ва Қўқон шаҳридаги институтлари хазиналарида, шунингдек, шоирнинг ватани Қўқон шаҳридаги Фарғона вилоят адабиёт музейида Фурқат асарларининг энг қимматли қўлёзма нухсалари сақланади.
Bugungi kunda mamlakatimizda ilmiy tadqiqot institutlariga ham alohida e’tibor berilmoqda. Shu maqsadda ularning bugungi ahvoli va salohiyatini bilish, kelajak rejasini tuzishning muhim jihati hisoblanadi. Biz bu tadqiqot ishimizda Akademik M.Mirzayev nomli bog‘dorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy tadqiqot institutiga qarashli Charxin ilmiy-tajriba stansiyasining oxirgi uch yilda ko‘chatchilik sohasida amalga oshirilgan ishlarini statistik tahlil qildik. Qilingan tahlil natijasiga ko‘ra, bu tajriba stansiyasida asosan uzum ko‘chatlari yetishtirilib bundan tashqari olma, o‘rik, olxo‘ri va shaftoli ko‘chatlarining ham salmog‘i biroz yuqoriligi kuzatildi. Uzum ko‘chatlari 2019 yilgiga nisbatan 2021 yilda qisman o‘sganligini kuzatdik. Olma ko‘chatlarida esa 2020 va 2021 yillarda Fudji, Pink Ledi va Flamingo kabi navlarning ko‘chatlari ham yetishtiriliayotganli ma’lum bo‘ldi.
Qo‘qon adabiy muhiti shoirlari XIX asr oxiri – XX asr boshlarida turli janr va mavzularda ijod qilishgan. Bu davr ijodkorlari o‘zlarining betakror lirik asarlari bilan mumtoz adabiyotimiz xazinasini boyitdi. Husaynquli Sulaymonquli o‘g‘li Muhsiniy (1860-1917-yil) ham Qo‘qonda yashab ijod qilgan ana shunday iste’dodli shoirlardan biridir.
Mazkur maqolada Husaynquli Muhsiniy lirik merosi jamlangan devoni nashri va qo‘lyozma nusxalari tarkibiga kirgan she’rlari mavzu ko‘lamiga ko‘ra tasniflangan. Shoir she’rlari ishqiy, diniy-tasavvufiy, ma’rifatparvarlik, axloqiy-falsafiy va ijtimoiy mavzularda ekani aniqlanib, tahlil etilgan. Shuningdek, shoir she’riyatining janr xususiyatlari yuzasidan ham ilmiy-nazariy qarashlar bildirilgan. Mumtoz she’riyat an’analari shoir ijodida qanday davom ettirilgani va asarlarida davr ijtimoiy hayotidagi o‘zgarishlar qanchalik aks etgani tadqiq qilingan.
Ушбу мақолада кўп тармоқли фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобини юритишда қўлланиладиган бирламчи ҳўжжатларни юритиш ва уларни такомиллаштириш тартиби баён этилган
Nowadays, the issues of learning a foreign language in the distance learning system are of particular relevance. One of the priority tasks is the organization of distance learning in the metalanguage of linguistics and an increase in the proportion of independent work at all stages. The article is devoted to a distance learning and its features while teaching a foreign language