Мазкур мақола XIX аср иккинчи ярмида Тошкент шаҳрининг ташқи савдо муносабатларида тутган ўрни масаласинингархив ҳужжатларида ёритилишига бағишланган. Шу мақсадда Ўзбекистон Миллий архиви фондларида сақланаётган ҳужжатлар мисолида Тошкент шаҳрининг ички ва ташқи савдодаги аҳамияти, у ердан ички ва ташқи савдога чиқарилган товарларнинг турлари, нархнаволари, ўлчов бирликлари, савдо молларидан олинадиган бож солиқлари тўғрисидаги маълумотлар таҳлил қилинади. Тарихимизга назар ташласак, Тошкент шаҳри азалдан Буюк ипак йўлининг муҳим бўғинларидан бири сифатида савдо муносабатларининг фаол марказлардан бўлиб келган. Тошкент Ўрта Осиё хонликлари доирасидаги интенсив ички савдо-иқтисодий муносабатлардан ташқари, Евросиё кўчманчи чорвадор минтақа билан ҳамда яқин ва узоқ хориж давлатлари, жумладан Хитой, Россиянинг Европа ва Сибирь қисмлари, Шарқий Туркистон, Еттисув билан савдо алоқалари олиб борадиган асосий билан шаҳар эди. Тошкентнинг савдо алоқаларида шаҳарнинг маълум товарларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган маҳаллаларида яшайдиган уста-ҳунармандларнинг роли катта бўлган. Шунинг учун маҳаллалар қайси маҳсулотни ишлаб чиқаришга мослашган бўлса, шу маҳсулот номи билан аталган. Масалан, “пичоқчи”, “мисгарлик”, “сағбон”, “ўқчи”, “кўнчи”, дегрез, эгарчи ва б. Тошкент аҳолисининг катта қисми мавзуимиз хронологияси доирасида дала ҳовли-шаҳар ҳовли хўжалик тизими асосида яшар эди. Масалан, Себзор, маҳаллалари аҳолиси Юнусобод, Ҳасанбой, Кўктерак мавзеларида, Шайхонтаҳур даҳаси аҳолиси Кўкча, қисман Салор-Қорасув йўналишида, Бешёғоч маҳаллалари аҳолиси Чўпонота-Қаъни-Дўмбиработ мавзеларида ва ҳоказо, боғдорчилик билан шуғулланиб, ташқи савдога қуруқ мева етказиб берган. Тошкент шаҳри атрофидаги работлар ташқи савдони тартибга солиб туришда, бож ва хирож масалаларини ҳал қилишда алоҳида роль ўйнаган. Карвонсаройларда бошқа мамлакатлардан келган савдогарлар тўхташган ва молларини сақлаш билан баробар, кўпинча улгуржи савдо келишувларини амалга оширишган. Булар ўз навбатида Тошкент шаҳрининг хўжалик ҳаётида ташқи савдо муҳим ўрин эгаллаганидан далолат эди. Мақолада Тошкентдан четга олиб кетилган товарларнинг нарх-наволари, уларнинг миқдори, қандай транспорт воситаларида ташиб кетилганлиги, йиғилган бож солиқлари бўйича маълумотлар таҳлил қилинган.
Илк ўрта асрларда суғд, хоразм аҳолисининг халқаро муносабатларда ва савдо-иқтисодий алоқаларда моҳир инсонлар бўлганлигига оид маълумотлар тарихий манба ва адабиётларда сақланиб қолинган.
Мақолада Ўзбекистон жиноят қонунчилигининг бола савдоси учун жавобгарлик белгиловчи нормаларини такомиллаштириш йўллари баён қилинган.
Мақолада Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон капитал бозорига интеграциялашиш жараёнида халқаро савдо-иқтисодий муносабатларини шаклланиши ва ўзига хос хусусиятлари очиб берилган. Ўзбекистон Республикасининг жаҳон ва минтақадаги етакчи МДҲ мамлакатлари ва ЕЕИҲ, ШҲТ ташкилотлари, шунингдек халқаро молия институтлари, етакчи хорижий компания ва банклар билан ташқи иқтисодий ҳамкорлигини кенгайтиришнинг концептуал ёндашувлари асослаб берилган. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Ресбупликасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналшлари бўйича Харакатлар стратегиясини амалга ошириш самарадорлиги ёритиб берилган.
Мазкур мақолада XIII аср иккинчи ярмида Хоразм, қипчоқ, туркман қабилаларидан чиққан мамлук амирлари Миср ҳокимияти тепасига келганда мамлакат ҳаётида туркий омилнинг кучайиши кузатилган. Бу туркий омил сиёсий-ижтимоий ва маданий ҳаётда ўзини намоён қилди. Туркий амирлар бошчилигида мисрликлар диёрига босиб кирган салбчиларни 1250 йили Мансура шаҳри ёнида тўхтатиб тор-мор қилишди. Бу 7-салбчиларнинг юриши эди ва унинг мағлубиятга учраши бутунлай насронийларнинг салб тажовузкор юришларига хотима ясади. Мамлук султони Қутуз эса, 1260 йилда Айн Жалут деган жойда босиб келаётган мўғулларга қарши жанг қилиб, уларнинг устидан катта ғалаба қозонгани бутун ислом дунёсини қувонтирди, чунки мисрликлар мўғулларнинг араб оламидаги зафарона юришини тўхтатиб, уларга қаттиқ зарба бериб, орқага улоқтириб ташлаган эди. Бу икки ёрқин ғалаба натижасида Миср биринчи мамлук султонлар даврида душманларга қарши тура оладиган, ташқи савдоси, суғориш тизими ва деҳқончилиги яхши ривожланган кучли давлатга айланди. Шунингдек, мақолада XIII–XIV асрда Мисрда аббосий халифат емирилгандан сўнг мусулмон маданияти марказига айлангани кўриб чиқилган. Мисрда бутун мусулмон оламидан олимлар йиғилди, янги мадраслар қурилди, биринчи мусулмон энциклопедиялари яратилди. Улар илми-фаннинг турли соҳалари – жуғрофия, тарих, филология, фалакшунослик, аниқ фанлар бўйича ўзида етиб келган ва ислом тамаддунида пайдо бўлган билим-маълумотларни қамраб олган. Мадрасаларда араб устозлари билан бир қаторда Хоразм, Олтин Ўрда, Озарбайжон каби туркийзабон минтақалардан келган олимлар ҳадис, мантиқ, нотиқлик санъати, фиқҳ ва бошқа диний илмлардан дарс берарди. Мамлуклар даврида Мисрда турк тилига, айниқса, қипчоқ ва Хоразм шеваларига қизиқиш катта бўлди. Олимлар шу тилларнинг лексикаси ва грамматикаси бўйича махсус илмий ишлар яратиб, араб-туркий луғатлар туздилар. Мисрда шу даврда бизгача етиб келган туркийзабон бадиий адабиёт шаклланди. Унинг бошида Сирдарё қуйиларида туғилган ва тақдир тақозоси билан Мисрга келиб қолган таниқли Сайфи Саройи турар эди. У чиғатой (эски ўзбек) тилида асарлар ёзган, ўзбек адабиётига асос солган адиблардан ҳисобланади. Сайфи Саройидан бошқа Мисрда ижод қилган яна 8 нафар шоирларнинг номи маълум бўлиб, кўпчилигининг нисбаси “Хоразмий”дир. Мамлуклар даврида соф араб адабиётида ҳам катта ўзгаришлар рўй берди. Мўғуллар зарбасидан кейин араб оламида анъанавий сарой шеърияти инқирозга учрайди, Миср адабиёти эса халқ оғзаки ижодига яқинлашиб, шеъриятида “мавал”, “зажал”, “мувашшах” каби янги жанрлар пайдо бўлди, шунингдек, “адаб” жанри равнақ топди. Бу жанр солиҳ мусулмоннинг тарбиясига йўналти-рилган бўлиб, илмий маълумотларни оммабоп тарзда, турли ибратли ҳикоят ва шеърий парчаларни тақдим этарди. “Адаб” жанри асарлари ўзида бой бадиий ва дидактик материалларни мужассамлаштириб, ўша давр адабиёти тўғрисида тасаввурни кенгайтиради. Афсуски, мамлуклар даври Миср маданияти, жумладан, адабиёти яхши ўрганилмаган. Айниқса, туркий омилни Мисрнинг сиёсий-ижтимоий ва маданий ҳаётга кўрсатган таъсири ҳанузгача чуқур тадқиқ этилмаган. Ваҳоланки, туркий элатларининг таъсири ҳарбий ва кундалик маиший ҳаёт лексикасида, янги қадриятлар, одат ва удумлар кириб келишида, ҳатто кийим кийишида, таомда яққол сезилди. Туркий қабилалардан чиққан, ҳаёт тақозоси билан оқ қуллар – мамлукларга айланиб, сўнг машҳур тарихий шахс мавқеига кўтарилган малика Шажарат ад-Дурр, мамлук султонлари Қутуз ва Бейбарслар Миср халқининг миллий қаҳрамонлари сифатида танилган, улар тўғрисида ривоятлар, халқ романлари – сиралар тўқилган. Ҳозирги кунда ҳам улар Миср халқининг тарихий хотирасидан ўчгани йўқ. Машҳур араб ёзувчилари улар тўғрисида тарихий романлар ёздилар, уларнинг номлари кўчаларга қўйилиб, ҳайкаллар ясалган. Ҳанузгача телесериаллар олиниб, телеспекталлар намойиш қилинмоқда. Ушбу мақолада мамлуклар даври Миср маданий ҳаётида биринчи бор туркий унсурлар кўриб чиқилиб, Миср ва Марказий Осиё ўртасидаги алоқаларнинг маълум бўлмаган баъзи саҳифалари ёритиб берилган.
Мақолада Ҳиндистон ижтимоий-иқтисодий моделининг ўзига хос жиҳатлари ва ривожланишининг замонавий тенденциялари, ташқи савдоси таҳлили ва уни тартибга солиш амалиёти, мамлакат иқтисодиётини модернизациялашда экспорт салоҳиятини оширишнинг аҳамияти, импорт таркибини мақбуллаштириш, ҳамда хорижий инвeстицияларни жалб этиш ва ташқи инвeстиция сиёсати хусусиятлари каби масалалар ёритилган. Ҳиндистон туризмнинг асосий турлари ривожланган марказлардан биридир. Ҳиндистон миллионлаб саёҳатчиларни денгиз ва тоғлар бўйлаб дам олиш, сайёҳлик ва архитектура ёдгорликлари, унутилмас дам олиш, фестивал ва карнаваллар, маънавий юксалиш ва мамлакатнинг маданияти, урф-одатлари ва маънавий меросига чуқур сингиб кетиш имкониятини таклиф этади. Ҳиндистон сайёҳликни ривожлантириш учун ноёб табиий, рекреацион, маданий ва тарихий манбаларга эга бўлган Осиё минтақасининг муҳим манзили эканлиги очиб берилган. Мамлакатда алоқа ва ахборотлаштириш, саноат ва дам олиш, дунёнинг кўплаб мамлакатларида аҳолининг фаровонлиги жадал ривожланиб бораётгани сайёҳликнинг ички ва ташқи сайёҳлик сафарларини, туризм турларини ва йўналишларини диверсификация қилиш даражасини кескин оширди. Бундан ташқари, Ҳиндистонда туризм соҳасининг ривожланиш босқичлари ва йўналишлари, ҳамда мавжуд эркин иқтисодий ҳудудларнинг мамлакат ташқи иқтисодий фаолиятининг муҳим шакли сифатида қаралган. Мақола охирида мавзу бўйича фикр ва мулоҳазалар келтирилиб, аниқ хулоса кўрсатилган.
Мазкур илмий мақолада Ўзбекистон ва Туркия Республикалари ўртасидаги муносабатлар таҳлил қилинган. Айниқса, ўзаро дўстлик ва биродарлик тамойилига асосланган икки мамлакат ҳамкорлигининг илдизлари узоқ тарихга бориб тақалиши ҳам самарали стратегик шерикчилик муносабатлари ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлаётганига тўхталиб ўтилган. Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ва истиқболлари кўриб чиқилган. Жумладан, мақолада икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги дўстона алоқалар, мунтазамлик касб этаётган учрашувлар, самимий мулоқотлар ўзаро ҳамкорлик ривожига катта туртки бераётганлиги қайд этилган. Туркиянинг иқтисодиёт, саноат, тўқимачилик ва туризм соҳаларида эришган ютуқлари ва тажрибасини ўрганиш, икки давлат ишбилармонлари ўртасида ўзаро истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш ҳамкорлик ривожининг янги босқичини бошлаб беришига алоҳида эътибор қаратилган. Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликда ҳали тўлиқ ишга солинмаган имкониятлар мавжуд бўлиб, бунда саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, фан-таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа кўплаб соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ҳам Ўзбекистон, ҳам Туркия учун бирдек манфаатли эканига урғу бериб ўтилган.
Чорвадорларда шаҳарларнинг юзага келишидаги омиллардан бири уларнинг воҳа шаҳарларини қўлга киритишлари ёки олдинги даврлардан қолган эски шаҳарлардир [1]. Ашина турклари ҳам ўз ўтмишдошлари сингари хоқонлик қурилиши биланоқ Шарқий Туркистон ва Амударё –Сирдарё оралиғидаги воҳа ҳукмдорликларини бўйсундиришни ўз сиёсатларининг бош вазифаси деб билишган [2].
Ушбу мақолада халқаро юк ташувлар бўйича ваколатли давлат органларининг электрон ахборот тизимларини такомиллаштириш ҳамда уларни ўзаро интеграциялаш бўйича масалалар ёритилган. Шунингдек, бу борада илғор халқаро тажриба атрофлича ёритилган бўлиб, уни Ўзбекистон шароитида жорий этиш бўйича амалий тавсиялар берилган.