Мақолада форс ва ўзбек тиллари термин ясаш бўйича ташкилотларининг Низомлари ва ундаги принципларнинг қиёсий-солиштирма таҳлили амалга оширилган. Маълумки, дунё терминологиясидаги Вена, Прага ҳамда Россия терминология мактабларининг назарий-илмий қарашлари ва ишлаб чиққан таклифларига кўра, умумий тилшуносликда барча тилларга дастурул-амал бўладиган халқаро Стандарт юзага келган. Унга қадар эса 1926 йилда “Халқаро стандартлар ассоциацияси” – ISA (International Association for Standardization), 1931 йилда Европада “British Standard Institution” (“Британия стандартлаштириш институти”), 1946 йилда– ISO (International Organization for Standardization) каби қатор стандартлаштириш уюшмалари ташкил этилган эди. Эронда эса тил софлигини сақлаб қолиш мақсадида даврларга қараб, учта “Тил академиялари” ташкил этилган. Уларнинг сўнгиси “Форс тили ва адабиёти академияси”, яъни учинчи академия бўлиб, у 1991 йилда ташкил топган ва ўз Йўриқномасига эга. Худди шу даврда ўзбек тилида Атамақўм ўз фаолиятини бошлаган ва қисқа даврда ўз ишини якунлаган. Мақолада дунё терминология мактабида юзага келган Халқаро терминология ташкилоти Стандарти – ISO 704, ундаги термин ясаш принципларининг форс ва ўзбек тиллари термин ясаш Қоидаларига таъсири, уларнинг ҳар биридаги фарқли ва ўхшаш қирралари таҳлиллари келтирилган. Шунингдек, форс тили Академияси низомининг маълум бандлари ўзбек Атамақўми термин ясаш қоидаларининг мувофиқ бандлари билан қиёсланилди ва таҳлил қилинди. Мақоладан кўзланган асосий мақсад – форс ва ўзбек тилларида термин ясалиши бўйича юзага келган “терминология ташкилотлари”нинг ўзлашмаларга термин тақдим қилиш ва янги термин ясаш бўйича Низомларини қиёслаб ўрганиш ҳамда халқаро терминология ташкилоти - ISO 704 стандартининг тегишли бандларига мослигини таҳлил қилишдан иборат. Қиёсланган назариялар натижасида ўзбек тилида термин ясаш бўйича қатор таклифлар келтирилган.
Бозор иқтисодиётининг ривожланиши иқтисодий назоратнинг энг янги усулларини, инсон эҳтиёжларини максимал даражада қондиришга қаратилган янги иқтисодий фикрлашни шакллантиришнинг муқаррарлигини келтириб чиқаради. Янги бозор муҳити 19-асрнинг 2-ярмида 20-асрнинг бошида AҚШда маркетинг концепциясини вужудга келтирди. ХХ аср бошларида дастлаб AҚШда, кейинчалик дунёнинг кўплаб мамлакатларида кенг ёйилган. Бугунги кунга келиб, маркетинг бозорга асосланган компаниялар фаолиятининг ажралмас қисмига айланди. Ҳозирда бутун жамият асосан маркетинг фаолияти билан шуғулланади. Ҳаёт даражаси - тўғридантўғри маркетинг маълумотларини ўзлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги билан белгиланади, бу эса тадқиқот ва ушбу терминологияни ўзлаштиришга муҳтож ҳисобланади. Маркетинг янги фан сифатида вужудга келган, аммо унинг баъзи таркибий қисмлари (реклама, нарх сиёсати, савдо) бир неча асрлар олдин ишлатилган. "Маркетинг" атамаси инглизча "маркет" сўзидан келиб чиққан бўлиб, сўзма-сўз бозор ва савдо фаолиятини англатади. Қоида тариқасида, ушбу атама рус ва ўзбек тилларига таржима қилинмайди, бу эса ушбу тушунчанинг ажойиб тўлиқлиги билан изоҳланади. Маркетинг нафақат тафаккур тарзи ва иқтисодий фикрнинг йўналиши, балки алоҳида фирмалар, тармоқлар, умуман иқтисодиёт доирасидаги амалий фаолиятдир. Бугунги кунда маркетингнинг 2000 га яқин таърифлари мавжуд. Бироқ, таърифларнинг катта танлови мавжудлигига қарамай, улар бирлашган нарсага эга, яъни: маркетингнинг маълум истеъмолчилар гуруҳлари эҳтиёжларига йўналиши, бозор вазифаларини бажаришга ёндашувлар тўплами, алмашинув орқали эҳтиёжларни қондиришга қаратилган фаолият, эҳтиёжларни кўп қиррали ўрганиш тамойили бўйича ишлаб чиқариш ва сотиш, харидорлар ва уларга мақсадли таъсир кўрсатиш. Маркетинг фаолияти 200 дан ортиқ маркетинг турларини ўз ичига олади, улар ўз навбатида кичик гуруҳларга бўлинади. Терминга берилган кўплаб таърифлар, атаманинг ўрганиш назарияси, унинг хусусиятлари, қўлланиш соҳалари, икки ва уч тилли терминологик луғатларнинг яратилиши, турли ёндашувлар – буларнинг барчаси терминнинг тилшуносликдаги ўрнини тасдиқлайди. Ғарб терминологиясида терминологиянинг мақоми ва унинг тилшуносликдаги ўрни тўғрисида жуда кўп мунозара ва мулоҳазалар мавжуд: атама алоҳида маънога эга лексик бирлик ҳисобланади, атамашунослик эса лексикологиянинг бўлими ҳисобланади. Инглиз тилидаги маркетинг терминологиясининг таҳлили шуни кўрсатадики, оддий маркетинг терминлари от, ҳаракат номи, сифат, ўтган замон ва феъл сўз туркумларидан иборат. Маркетинг терминологиясида мураккаб (қўшма ҳосила) сўзлар ва қисқартмалар мавжуд. Эга отга апостроф ва “с” ҳарфини қўшиш орқали қаратқич келишиги ясалади. Баъзи қўшма сўзларга чизиқча қўйилади. Инглизча бирикмаларда маркетинг атамаларини структуравий таҳлил қилиш усулидан фойдаланилди.
Маколада х,арбий тсрминологиянинг турли куринишидаги терминларнинг умумий хусусиятилари, киёсий тахдили, тсрминологиянинг ривожланиш омиллари, термин билан суз орасидаги фарклар хдмда олимларнинг бу борадаги фикрлари тахдил килиниб умумлаштирилган.
Maqolada ilk bor o‘zbek tili parafrazalari o‘rganildi. Parafraza turlari haqida dastlabki fikrlar ham keltirildi. Nafaqat o‘zbek tilshunosligida, balki butun jahon tilshunosligida ham shu kungacha parafrazalar alohida, maxsus ilmiy tadqiqot ob’ekti bo‘lmagan hamda monografik planda o‘rganilmagan. Parafrazalar og‘zaki va yozma nutqimizda badiiy obrazlilik vositalaridan biri sifatida faol qo‘llaniladi, ular tilning boyligini, semantik imkoniyatlari kengligini ko‘rsatuvchi omillardan biridir Jahon tilshunosligida parafrazalar yuzasidan mulohazalar bilan bir qatorda ixcham ta’rif berilgan, parafrazalarning badiiy tasvir vositalari doirasida o‘ziga xos xususiyatlari borligi va ularni alohida o‘rganish zarurligi qayd etilgan bir nechta maqolalar mavjud. Binobarin, bu obrazli iborani ilmiy-nazariy nuqtai nazardan alohida tadqiq etish, mohiyatini ochib berish bugungi umumiy tilshunoslik, ayniqsa, stilistika fanining hal etilishi kerak bo‘lgan masalalardan biridir. Maqolada tilshunoslik sohasidagi yutuqlar, dialektik falsafa kategoriyalari: umumiylik va xususiylik, sabab va natija, imkoniyat va voqelik, shakl va mazmun birligi, ravshanlik va mavhumlik asosida yaratilgan. Har qanday tilning boyligini yaqqol ko‘rsatuvchi ifoda vositalaridan biri bo‘lgan parafraza (tasviriy ifoda) muammosi hozirgacha alohida tadqiqot mavzusi bo‘lmagan. Lekin parafrazalar haqida uning til va nutqdagi o‘rni haqida oz bo‘lsada ma’lum fikrlar mavjud. Kuzatishlar shuni ko‘rsatadiki, umumiy tilshunoslik nuqtai nazaridan bir xil atama parafraza, perifraz, perifraza kabi invariantlarda qo‘llanadi va nutq eng samarali ifoda vositalaridan biri ekanligi qayd etiladi. Maqolamizda parafraza atamasini qo‘llashni lozim topdik. Chunki, birinchi navbatda, bu atama umumiy tilshunoslikda keng qo‘llaniladi. Ya’ni monografiya, o‘quv qo‘llanma, darslik va maqolalarda alohida tilga olinadi; ikkinchidan, eng muhimi, parafraza atamasi o‘rganilayotgan hodisaning mohiyatini aniq belgilaydi. Darvoqe, parafraza atamasidagi “para” qismi o‘xshash yoki qo‘shni, juftlik ma’nosini bildiradi. Ma’lumki, tildagi parafrazalar dunyo hodisalarini chuqurroq o‘rganish, bilish, inson tafakkur qobiliyatini oshirish natijasida vujudga keladi. Texnika va ilm-fan taraqqiyoti, til egasi, uning yaratuvchisi boʻlgan xalqning qoʻshni davlatlar bilan toʻliq aloqada boʻlishi, ular bilan savdo-sotiqning kuchayishi natijasida parafrazalar ham koʻpayib borib, so’zlar bir tildan ikkinchi tilga o’tadi. Shuning uchun biz til (tillar)ning parafrazalarini tarixiy jamiyat – uning tarixi bilan birga xalq taraqqiyoti bilan bog‘liq holda tekshirishni maqsad qildik.
Мазкур мақола қисқача хитой тили лексикологиясининг айрим назарий масалаларини ёритишга бағишланган. Хусусан, сўз ва термин ўртасидаги ўхшашлик ва фарқлар. Хитойшуносликда биринчи бор молиявий терминлар асосида уларнинг ясалиши ва тузилиши хусусиятлари кўрсатиб берилган.
Полипоид риносинусит жуда кенг тарқалган, аммо ҳозирги кунгача бурун бўшлиғи ва бурун олди ён бўшлиқларнинг жуда кам даражада ўрганилган патологияси бўлиб ҳисобланади. "Полип" сўзининг ўзи (юнонча полий - кўп ва йирингли оёқ) - бу ошқозон ичак тракти, нафас олиш ва сийдик чиқариш йўллари, бачадон каби аъзоларнинг шиллиқ пардалари сатҳидан бўртиб турадиган, ҳар хил ўсмаларга ухшаш патологик шаклланишини белгилаш учун ишлатиладиган умумий атама.. Полиплар этиологик, патогенетик ва морфологик нуқтаи назардан бир ҳил бўлмаган, яхши сифатли ўсмалардан аллергик ёки яллиғланишли табиатнинг гиперпластик шаклланишига қадар бўлган турли хил касалликларнинг ранг-баранг тасвирини акс эттиради. Шунинг учун бурун олди ён бўшлиқларнинг, масалан, ошқозон-ичак тракти ёки сийдик йўлларининг полиплари этиологияси ва патогенезида ўхшашликларни излаш бефойда. Полипоид риносинусит - бу мутлақо на этиологик, на морфологик ва на патогенетик ҳеч қандай тарзда бошқа локализация полиплари билан боғлиқ эмас, у мустақил касаллик,. Бурун бўшлиғи ва бурун олди ён бўшлиқларнинг полиплари яхши сифати ўсмалар гуруҳига ҳеч қандай алоқаси йўқ, гарчи баъзида улар "Хавфсиз бурун ўсмалари" бўлимида дарсликларда нотўғри жойлаштирилган бўлса. Кўп сонли полиплар мавжуд бўлганда, "полипоз" атамаси қўлланилади, гарчи "кўп сонли полиплар" ва "полипоз" шартли равишда айтиладиган бўлса. Кўпгина тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, "полипоз" атамаси полиплар сони 10 - 20 дан ошганда қўлланилиши керак. Баъзан сиз "бурун полипози" атамасини учратишингиз мумкин, бу грамматик ёки "бурун полипози" га тўлиқ мос келмайди, инглиз тилидаги адабиётларда кенг тарқалган ушбу касалликнинг таърифи «nasal polyposis» билан учраб туради. Aммо шунга қарамай, бизнинг фикримизча, ушбу этиопатогенетик шаклнинг энг тўғри номланиши "полипос риносинусит" бўлади, чунки бу бурун олди ён бўшлиқлар ва биринчи навбатда ғалвирсиомн суякнинг лабиринт ҳужайралари бу локализациянинг дастлабки манбаи бўлиб ҳисобланади.
Ҳозирги давримизда фанда, маданиятда, ижтимоий ҳаётнинг ҳамма соҳаларида, шу жумладан, тилда жаҳонийлашув жараёни шиддат билан давом этиб, миллий маданиятни ва қадриятларни аёвсиз ўз домига тортмоқда. Бундай хатарли жараёнлар шароитида ҳар бир миллат ўз тилининг келажагини ўйлаши ва унинг ижтимоий функциясини сақлаб қолиш учун ҳозирдан тайёргарлигини кўриши керак. Акс ҳолда, яқин келажакда тил ҳам, маданият ҳам, миллат ҳам ўз миллийлигини бой бериши мумкин. Тил жамиятдаги барча илмий ва фанний соҳаларнинг ривожланиш калити. Шунинг учун биз, биринчи навбатда, “Девони луғати-т-турк”дан бошлаб ҳозирги давргача бўлган туркий тилдаги асарлар тилининг матн корпусини яратишимиз ва ялпи луғатини (конкорданс) тузишимиз ва уларнинг мукаммал изоҳли қомусини яратишимиз керак. Иккинчидан, тилимизда мавжуд барча фан соҳаларидаги ажнабий терминларни рўйхатга олиш ва уларнинг ҳар бирини ғарб тиллари бўйича тасниф қилиш ва агар ўзбек тилида ёки бирон-бир туркий тилда муодили бўлса, уларни алмаш-тириш керак. Араб ва форс тилидан ўзлашган сўз ва иборалар тилимизга аллақачон ўрнашиб бўлган, бу ўзлашмалар ўзбек тили луғат бойлигининг ажралмас бир қисмидир. Шуниси борки, агар туркий ўзакли муодиллари бўлса, ўз захирасидан фойдалангани афзалроқ. Ўзбек тилида термин ясашнинг мукаммал мезонларини ишлаб чиқиш зарур. Ҳозирги пайтда термин ясаш бўйича аниқ ишлаб чиқилган йўриқнома йўқ. Бу соҳада дунё тажрибасини ўрганиб, аниқ бир дастур ишлаб чиқиш керак. Туркий тилдаги барча қомусларни жамлаш ва ундаги сўз бойлигидан ўзбек тилининг луғат бойлигини такомиллаштиришда фойдаланиш керак. Алишер Навоий ўзбек тилининг асосчиси ва энг йирик ижодий мерос муаллифи ҳисобланади. Шунинг учун, биринчи навбатда, унинг асарларидаги туркий сўзлик қатламини тўплаб, изоҳли луғатини яратиш керак.
Мақола халқаро муносабатларда халқ дипломатиясининг пайдо бўлиши ва эволюциясига бағишланган. Унинг марказида халқлараро ва миллатлараро дўстона муносабатлар талқинлари, уларнинг ривожланиш босқичларига таълуқли таҳлиллар туради. Халқ дипломатияси ҳар бир давлатнинг халқаро алоқаларини ривожлантиришда муҳим жиҳатлардан бири саналади. Халқ дипломатияси атамаси тарихан шаклланиш давридан то бугунги кунга қадар халқлар ва давлатлар ўртасида дўстона алоқаларни ривожлантириш механизмига айланган. Халқ дипломатияси атамасининг дастлабки шаклланиш даври Шарқда вужудга келган бўлиб, ХХ асрнинг 60 йилларида ғарбда бу термин халқаро муносабатларда кенг қўлланила бошланди. Айни пайтда халқ дипломатиясининг аҳамияти тобора кенгайиб, халқаро алоқаларни ривожлантиришда муҳим рол ўйнамоқда. Халқ дипломатияси ташқи сиёсатнинг муҳим бир қисми бўлиб, халқлар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш, халқаро майдонда мамлакат манфаатларини тарғиб қилиш ва унинг ижобий имиджини яратишни таъминлайди. Шунингдек, халқ дипломатияси хорижий мамлакатлар аҳолисининг фикр ва хулқ-атворига таъсир ўтказишнинг бир усули ҳам ҳисобланади. Бугунги кунда халқ дипломатияси барча ривожланаётган давлатлар ҳаётида яққол намоён бўлмоқда. Бироқ уларнинг қай даражада ва қай мақсадда амалга оширалаётганлиги, халқлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини таъминлаш даражаси билан боғлиқ қатор муаммолар мавжуд. Шундан келиб чиқиб, мақолада халқаро муносабатларда халқ дипломатияси масаласи, шаклланиши ва унинг тараққиёт босқичлари, халқаро ҳамжамиятда тутган ўрни хусусида ҳам фикр юритилади. Сўнгги йилларда халқаро доирада хусусан, мамлакатимизда халқ дипломатиясини ривожлантиришга берилган эътибор ва бу борада амалга оширилаётган ишлар таҳлили ҳам келтириб ўтилган. Шунингдек, мақолада халқ дипломатияси ва унинг халқлар ўртасидаги дўстона алоқаларнинг тенг ривожлантиришдаги аҳамияти очиб берилган.
Бугунги кунда сохага оид адабиёт, хужжат ва кодсксларда ёхуд лугатлардагина эмас, балки аждодларимиз томонидан ёзилган илмий, тарихий ва бадиий асарларнинг чет тиллар, хусусан, инглиз тилига угирилган нусхаларида хам харбий тсрминларни учратиш мумкин. Уз даврида хакикий солнома хисобланган, хозирги кунга келиб хам узининг илмий-адабий кимматини йукотмаган Захириддин Мухаммад Бобурнинг “Бобурнома” комусий асари бир катор таржимонлар томонидан инглиз тилига таржима килинган. Жумладан, Жон Лейдн (1826), Ф.Г. Талбот (1909), Уилям Эрскин, Аннетта Сюзанна Бсвридж (1921)лар шулар жумласидан. Ушбу маколада “Бобурнома” асарини Уилер Тэкстон ва Салман Ружди томонидан инглиз тилига килинган таржимасида кулланилган харбий тсрминларни асл тилда берилган терминларга мувофиклигини киёслаб куриб чикилган.
Уз даврида хаки кий солнома хисобланган, хозирги кунга келиб хам узининг илмий-адабий кимматини йукотмаган Захириддин Мухаммад Бобурнинг “Бобурнома” комусий асари бир катор таржимонлар томонидан инглиз тилига таржима килинган. Ушбу тсзисда “Бобурнома” асарини Уилер Тэкстон ва Салман Ружди томонидан инглиз тилига килинган таржимасида кулланилган харбий тсрминларни асл тилда бсрилган тсрминларга мувофиклиги киёслаб урганилган.
Ушбу маколада инглиз ва узбек тилларида кулланиладиган харбий термииларнииг структур хусусиятлари борасида бахс юритилади. Харбий тсрминлар кушин турларини ифодаловчи, харбий штаб, умумтактик, харбий тоиографик, харбий саф ва харбий-ташкилий фаолиятга оид тсрминлар гурухларига ажратиб, таснифланди. Тадкикотга оид тупланган материаллар тахлилидан инглиз ва узбек тили харбий терминларини хосил килишда аффиксация, конверсия ва композицион усулларнинт сермахсул усуллардан эканлиги маълум булди. Бундам ташкари, инглиз ва узбек тиллари харбий терминларининг умумий микдорини кайси суз туркумларига мансублигини билиш максадида тсрминлар лингвостатистик усул мезонларига асосланиб таснифланди. Шу билан биргаликда, хозирги инглиз ва узбек тили харбий тсрминологиясида мавжуд кискартмаларнинг суз ясовчи элементлари билан боглик структур моделлари хам куриб чикилди.
Maqola Ikkinchi Jahon urushi davrida harbiy leksikadan professional foydalanishga, umumiy lug'atdagi o'ziga xos xususiyatlarni ifodalash bilan bog'liq barcha leksik va semantik jarayonlarga, shuningdek, harbiy voqelikni ifodalash uchun umumiy leksikadan foydalanishda harbiy leksikaning o'ziga xos xususiyatlariga bag'ishlangan.
Маколада инглиз ва узбек тилларидаги хуку кий терминларнинг тилшунос олимлар томонидан таклиф этилган хусусиятлари тахлил этилган. Шунингдек, юридик терминларнинг юристлар ва тилчилар тушунчаеидаги ухшаш мезонлар хам куриб чикилган.