Илмий мақолада турли олимлар томонидан стратегияга берилган илмий таърифлар келтириб ўтилган, саноат корхоналарида иқтисодий самарадорликни ошириш мақсадида корхонанинг ресурс тежамкорлиги бўйича ташкилий – иқтисодий стратегияни ишлаб чиқиш зарурияти тадқиқ этилган. Шунингдек, ресурс тежамкорлиги стратегиясини шакллантиришда муҳим жиҳатлар кўриб чиқилган ҳамда ресурс самарадор стратегиянинг элементлари ўрганилиб, шу йўналишда олимлар томонидан таклиф этилган иқтисодий модел таҳлил этилган.
Миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишнинг асосий йўлларидан бири устувор инновацион стратегия ва инновацион тизим моделларини танлаб олиш зарур. Бунда узлуксиз равишда давом этадиган илмий тадқиқотлар ўтказиш,
унинг самарали натижаларини амалиётга жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. Инновацион стратегия ва моделларни танлашда ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос жиҳатлари, имкониятлари албатта муҳим роль ўйнайди. Мазкур мақолада ана шу масалалар ўрганилган ва Ўзбекистоннинг ўзига хос жиҳатлари аниқланган.
Мақолада бўлажак шифокор шахсини ўқитишда ижтимоий гуманитар фанларнинг ахамияти ва зарурияти қанчалар зарур ва мухим ахамият касб этиши ва бунинг учун зарур имкониятларини рўёбга чиқаришнинг психологик омиллари, хусусиятларининг мазмуни тўлақонли равишда очиб берилган. Шунингдек, бўлажак шифокорларда психологик имкониятларини рўёбга чиқаришнинг конструктив, деструктив, мақсадга йўналтирилмаган ва мақсадга йўналтирилган турларининг моҳиятли жиҳатлари изоҳланилди.
Мақола рақамли иқтисодиётга ўтишнинг ҳуқуқий жиҳатларига бағишланган.
Муаллифнинг қайд этишича, рақамли иқтисодиётга ўтиш глобал тенденция бўлиб, рақамли иқтисодиётга ўтишни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш хорижий мамлакатлар амалиётидан мисоллар келтиради. Мақолада таъкидланишича, ушбу йўналишда қабул қилинган стратегик ҳужжатлар максимал миқдордаги маълумотларни ҳисобга олиш ва инновацион технологияларнинг еркин ривожланишини таъминлаш ҳамда эҳтимолий хавф-хатарларнинг олдини олиш асосида мослашувчан ва ишлаб чиқилиши лозим
Муаллиф Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётга ўтишнинг шарт-шароитларини қайд етиб, сўнгги йилларда қабул қилинган бир қатор ҳуқуқий актларни назарда тутади. Мақолада таъкидланишича, стратегияни қабул қилиш билан бир қаторда рақамли иқтисодиётнинг ҳуқуқий талаблари ва шартларини янада такомиллаштириш чораларини кўриш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Рақамлаштириш жараёнини ҳуқуқий тартибга солишнинг дастлабки босқичида амалдаги Қонунчилик нормаларини қўлланилаётган тартибга солиш моделлари билан алоқадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш зарур.
Мақолада 2020 йилда қабул қилинган "рақамли Ўзбекистон-2030" стратегияси таҳлил қилинган. Муаллиф ушбу ҳужжатнинг асосий қоидаларини ва уни амалга ошириш механизмларини таҳлил қилади, амалга оширишнинг энг муҳим шартлари ва истиқболларини, шунингдек, унинг жамият ва давлат учун роли ва аҳамиятини белгилайди. Стратегияни муваффақиятли амалга ошириш учун энг муҳим шарт ва кафолатлар сифатида муаллиф халқаро ёрдамнинг ролини таъкидлаб, аҳолининг рақамли саводхонлиги ва маданиятини оширишга урғу беради.
Хулоса қилиб айтганда, муаллиф ушбу стратегия барча давлат стратегик ҳужжатлари ва ривожланиш дастурларини амалга оширишга ёрдам беради, биринчи навбатда, глобал ва миллий барқарор ривожланиш мақсадларига, шунингдек, Ўзбекистоннинг 2017-2021 йиллардаги ҳаракат стратегиясига эришиш муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикасида профилактик стратегия ва тактиканинг илмий-амалий аҳамиятини ёритиш мақсад қилиб олинган. Бунинг учун ҳуқуқбузарликлар профилактикаси стратегияси ва тактикаси тушунчалари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, мақсад ва вазифалари илмий-амалий жиҳатдан таҳлил қилинган ва моҳияти очиб берилган. Бу борада биринчилардан бўлиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси стратегияси ва тактикаси тушунчаларига нисбатан муаллифлик таърифлари ишлаб чиқилган, келгусида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини оширишда профилактик стратегия ва тактиканинг ролини ошириш бўйича илмий хулоса, таклиф ва тавсиялар илгари сурилган
Узбекистонда жамиятнинг барча соҳаларида аёл ва эркаклар тенгҳуқуқлигини таъминлашни мақсад қилувчи 2020-2030 йилларда Гендер тенгликка эришиш стратегияси қабул қилинади. Стратегиядан кўзланган асосий мақсад - барча аёллар ва қизлар, эркаклар ва болалар учун уларнинг ирқи, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, ижтимоий мавқеидан қатъи назар ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳаётдаги фундаментал инсон ҳуқуқларининг таъминланишига эришиш ҳисобланади. «Мамлакатда барча соҳаларда аёл ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ва имкониятларидан фойдаланишига ҳаракат қилинмоқда. Яқинда бўлиб ўтган сайловлар мисолида ҳам буни кўриш мумкин. Ҳозирда Узбекистон соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида гендер тенглигига эришди. Бошқа йўналишларда ҳам шу натижага эришиш учун мазкур стратегия ёрдам беради»
Ушбу мақола замонавий глобал жараёнларда АҚШ ва Хитой каби халқаро тизим акторларининг Марказий Осиёдаги манфаатларига бағишланган. Жумладан, Фредерик Старрнинг “Катта Марказий Осиё” концепцияси, АҚШнинг 2019-2025 йилларга мўлжалланган Марказий Осиё бўйича стратегияси ҳамда Хитойнинг “Бир макон – бир йўл” лойиҳаси таҳлил қилинган.
Мақолада корхоналар молиявий стратегиясининг назарий жиҳатлари тадқиқ қилинган ҳамда корхонанинг молиявий стратегия босқичлари ва молиявий стратегиянинг мослашувчанлик модели ишлаб чиқилган. Шунингдек, корхонанинг амалдаги молиявий-иқтисодий ҳолати таҳлил қилинган. Таҳлил натижаларидан келиб чиққан ҳолда корхоналарнинг молиявий стратегиясини ишлаб чиқишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Геосиёсий трансформациялар ва уларнинг энергетика тизимига таъсири замонавий дунё тартиботи шаклланиши билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, энергия ресурслари омили халқаро муносабатларда тобора муҳим рол ўйнамоқда. Замонавий босқичда энергетика хавфсизлиги нафақат бозор иқтисодиёти қонуниятлари билан балки, геосиёсий манфаатлар доирасида тартибга солинмоқда. Сўнгги пайтларда Халқаро муносабатлар акторларининг ўз манфаатларини илгари суришда энергия-хомашё омилидан фойдаланишга уриниб келаётганлиги кузатилмоқда. Замонавий дунё тартиботида энергия ресурслари борасида кескин рақобат ва кураш янгича тус олди. Бугунги кунда етакчи давлатлар катта хом ашё захиралари, шу жумладан углеводородларга эга бўлган минтақаларда мустаҳкам ўрнашишга интилмоқда. Энергия ишлаб чиқариш, ташиш ва ташқи бозорларга энергия ресурсларини етказиб бериш соҳасидаги муносабатлар геосиёсий жараёнлар билан бевосита боғлиқ кечмоқда. Шу боисдан, геосиёсий трансформациялар таъсирида бу муносабатларнинг шакли тизим ҳамда функционал жиҳатдан ўзгаришларга юз тутмоқда. Бугунги халқаро энергетика тизими дунё тартиботига хос бўлган кучлар ва омилларнинг таъсирини бошдан кечириб, уларнинг таъсири остида мураккаблашиб бормоқда. Геосиёсий трансформациялар халқаро энергетика тартиботига жиддий таъсир кўрсатиб, геосиёсий кучларнинг янги конфигурациясини вужудга келтирмоқда. Халқаро майдонда янги йирик истеъмол марказлари пайдо бўлиб, улар ўртасидаги рақобат ҳам тобора кучаймоқда. Янги куч марказларининг пайдо бўлиши халқаро энергетика муносабатларига жиддий таъсир кўрсатади. Куч марказлари ва бошқа акторлар ўртасидаги энергетика зиддиятлари глобал энергия хавфсизлигининг асосларини заифлаштирмоқда. Шунингдек, энергия тартиботини таъминлашнинг самарали халқаро-ҳуқуқий ме-ханизмларининг йўқлиги энергетик вазиятни янада мураккаблаштирмоқда. Мазкур мақолада Шарқий Осиёдаги геосиёсий трансформацияларнинг энергетика хавфсизлигига таъсири, минтақадаги геосиёсий жараёнлар, етакчи давлатларнинг геостратегик, геоиқтисодий манфаатларининг халқаро ва минтақавий энергетика муносабатларига таъсири, минтақа давлатларининг бозорлар, инвестиция манбалари ва энергия ресурслари учун иқтисодий рақобат ҳамда сиёсий кескинликнинг минтақа умум хавфсизлигига таъсири, минтақадаги геосиёсий вазият ва унда етакчи давлатлар, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсий, иқтисодий тузилмаларнинг иштироки таҳлил қилинган. Шунингдек, Шарқий Осиёда энергетика хавфсизлигини таъминлаш муаммолари, минтақадаги энергетик вазият, минтақа давлатлари энергетика соҳасидаги долзарб масалалар, минтақа давлатларининг энергетика сиёсати ва ҳамкорлиги, Шарқий Осиёдаги замонавий энергетика хавфсизлиги архитектурасининг асосий йўналишлари, минтақа мамлакатларининг энергетика стратегиялари, энергетика хавфсизлигини таъминлашнинг институционал асослари, минтақа давлатларининг энергетика дипломатияси олдида турган муаммолар, минтақавий зиддиятларнинг энергетика хавфсизлигига таъсири каби бугунги кунда минтақа энергетика хавфсизлиги олдида турган долзарб масалалар ёритилган. Шунингдек, келгусида минтақа ва халқаро майдонда кечадиган энергетик вазият борасида таҳлилий прогнозлар келтирилган. Мақоланинг хулоса қисмида геосиёсий трансформациялар шароитида энергетика хавфсизлигини таъминлаш ва бу борадаги ҳамкорлик самарадорлигини оширишга қаратилган илмий тавсиялар илгари сурилган.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатлар ижтимоий ҳаёт борасидаги янгиланишлар, XXI асрга ривожланиш концепцияси билан қадам қўйдик. Ватан тарихини ҳар томонлама чуқур тадқиқ этиш, бирламчи манбаларга таяниб, бугунги шиддатли даврда ўз миллий қадриятларимизни тарихимиз босиб отган тарихий даврдаги цивилизациявий жараёнларга қошган буюк хиссамизни жахон хамжамиятига намоён қилиш ва бу билан хозирги Учинчи Ренессанс пойдеворини қўйишни мақсад қилиб қойганмиз.
Ушбу мақолада тўқимачилик маҳсулотлари савдосини самарали ташкил этишнинг концептуал ёндашувлари, уларни жахон бозоридаги ўрни, тўқимачилик маҳсулотларининг бозорга кириб бориши бўйича стратегиялар, дедукция ёки индукция йўналишлари орқали муаммони чуқурроқ ўрганишга харакат қилинган. Тадқиқот объекти сифатида тўқимачилик маҳсулотлари бозори олинган ва ўрганилган ва улардаги халқаро маркетинг методологияси ишлаб чиқилган.
Маколада Экстремизм ва терроризм каби иллатнинг боргаи сари кучайиб борастгани, бу борада Узбекистан Республикасининг узига хос урии, амалга ошираётган саъй-харакатлари, 2021-2026-йилларга мулжаллангаи Миллий стратегия хамда унииг келажакдаги самараси ва хукукни мухофаза килувчи давлат органлари ходимлари ва жамоатчиликнинг хамкорликда амалга оширадиган вазифалари хусусида фикр юритилади.
Интернационализация высшего образования — процесс, происходящий на национальном, отраслевом и институциональном уровнях, при котором цели, функции и механизм предоставления образовательных услуг приобретают международный характер. Интернационализация в широком смысле отражает ориентацию объекта на международное измерение его деятельности, в частности, стремление высших учебных заведений к развитию в международном направлении.