Ҳазрат Алишер Навоий асарлари – миллат бадиий-эстетик тафаккурининг чўққиси. Наинки ўзбек ёки бошқа туркий халқлар адабиётида, ҳатто жаҳон адабиётида ҳам ижодий камолотнинг бунчалик юксак даражасига эришган мутафаккирни топиш қийин. Шунинг учун ҳам халафлари орасида бирор шоир ёки адиб йўқки, ҳазрат Навоий санъатхонасидан сабоқ олмаган бўлсин. Лекин буюк шоир назмий анъаналарини, муайян поэтик образ ёки рамзлар воситасида бўлса ҳам, такомилга етказган, ривожлантирган ижодкор кўп эмас. Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат лирикаси ана шундай ноёб ижод намуналари сирасига кириши билан алоҳида аҳамиятга эга.
Maqolada S.Ayniy asarlarining tojik tilidan ingliz va rus tillariga tarjimasining lingvistik va adabiy xususiyatlari haqida so‘z boradi. Badiiy tarjima - bir tilda yozilgan asar boshqa tilga tarjima qilinadigan adabiy ijod turi hisoblanadi. Sadriddin Ayniyning “Yoddoshtho” – “Xotiralar” asari 1998-yilda amerikalik professorlar Jon Perri va Reychel Lehr tomonidan tojik tilidan ingliz tiliga bevosita tarjima qilingan. Asosiy
muammo, birinchi navbatda, badiiy asar matnining o'ziga xosligi, uning boshqa matn turlaridan farqlari.
Badiiy adabiyotda yozuvchi tomonidan turli til vositalaridan foydalangan holda yaratilgan obrazlar qo‘llaniladi va bu maqsadni amalga oshirish uchun u tilning barcha boyligini o‘z ichiga oladi, tarjimonning vazifasi esa bularning barchasini boshqa tilga etkazishdir
Автор в статье отмечает, что добрососедские и дружеские отношения между таджиками и узбеками являются уникальными в нашем мире. Новые дружеские отношения являются не только полностью политическими, и символическими, но в первую очередь социально ориентированными на благосостояние людей. В статье отмечается, литературные связи таджикского узбекского народов были сформированы под влиянием
общности религии, традицией и быта, географической близости, и в ходе исторического процесса сблизили эти народы. Прочным фундаментом и гарантом устойчивого развития и процветания являются готовность и искреннее стремление к сотрудничеству. Именно этот фактор последовательно служит дальнейшему укреплению связи Узбекистана и Таджикистана в различных сферах жизни. Узбекский и таджикский народы в течение веков были близкими соседями, их связывали дружеские и родственные узы. Переплетение духовности, литературы, музыки и образа жизни двух народов – уникальное явление в истории. В наиболее сложные исторические периоды они поддерживали друг друга, стояли плечом к плечу. Автор отмечает, что дальновидные главы Таджикистана и Узбекистана уберегли народы своих стран, не дав им стать чужими друг другу, и создали условия для продолжения славных исторических традиций дружбы. Автор также рассматривает заслуги лидеров двух стран, последовательные шаги Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзияева, в том числе усилия Основателя мира и национального единства - Лидера нации, Президента Таджикистана Эмомали Рахмона по созданию литературные и дружеские таджикско-узбекские связи в период независимости.
Ушбу мақола фантастик, тўқима сюжетга асосланган, яхшилик ва ёвузлик ўртасидаги абадий курашни акс эттирувчи, оддий халқнинг орзу-умидларини тўқима образлар – инсонлар, ҳайвонлар, хаттоки, табиат тилга кирадиган, ғайритабиий воқеалар, сеҳрли кучлар, инсон ақли бовар қилмайдиган воқеа ва ҳодисаларни баён этувчи эртак жанрида тарихий шахснинг бош персонаж сифатида иштирок этиши масаласини қадимий ҳинд эртаклари мисолида очиб беришга бағишланган. Мақолада эртак мазмунига кириб борган тарихий шахс нима сабабдан халқ қаҳрмонига айлангани, ушбу тарихий шахснинг қайси хусусиятлари уни эртак каҳрамони бўлишига сабаб бўлган каби масалалар эртаклар таҳлили асосида очиб берилади. Ўз мазмунига кўра эртакларнинг реал хаётдан узоқ бўлган воқеа ва ҳодисаларни акс эттириши барчага маълум. Бироқ қадимги ҳинд жамиятида шундай шахслар бўлганки, улар ҳақиқатан ҳам ўз адолати, инсонпарварлиги, саҳийлиги ва донишмандлиги билан халқ қаҳрамонига айланиб, улар ҳақида халқ ўртасида эртаклар яратилган. Мақолада тилга олинаётган шахс шоҳ бўлиб, тарихда ҳақиқатан ҳам шу исмдаги шоҳ бўлган. У Ҳиндистоннинг ғарбий қисмидаги Ужжейн давлатининг шоҳи бўлган. Ҳиндистон халқи бу шоҳни Рамдан кейинги энг одил, энг донишманд, энг халқпарвар шоҳ сифатида билади. Викрам шоҳи, хаттоки, ўз даврида янги санага ҳам асос солган ва бу сана милодий асрдан 57 йил илгари юради. Бугунги кунда ҳинд халқи икки санага суянган ҳолда фаолият юритади, бири милодий ва иккинчиси Викрам эраси. Викрам санаси милодий асрдан 57 йил илгари юради. Масалан, ҳозир бутун дунёда 2021чи йил бўлса, Ҳиндистонда Викрам санасига кўра 2078 йил ҳисобланади. Шуниси қизиқки, бу сана барча давлат ишларида ва барча бошқа соҳаларда ҳам ҳанузгача қўлланилади.
Мақолада янги давр Эрон шеъриятида ўзига хос ижодий мероси билан танилган шоир, Муҳаммад Зўҳайрий шеърияти тўғрисида сўз боради. Зўҳарийнинг шеърлари ўзига хос ва рангбаранглиги билан бирга «шеъре ноу» - «янги шеър» йўналишида бўлиши билан бир қаторда, Нодирпур, Касройи ва Умид каби ижодкорлар ижодига яқин. Муҳаммад Зўҳарий “янги-шеър” асосчиси Нимо Юшижнинг издошларидан бири ҳисобланади. Шоир Эрон шеъриятига янги образлар олиб кирди, шеърларини ҳеч нарсадан тап тортмайдиган баёнга эга эстетик завқ, сўзларнинг мусиқий мавжлари, шаффоф биллурдек тобланувчи тасвирлар билан бойитди. Ана шу жиҳатдан ҳам, «янги- шеър» йўналишида ижод этган Муҳаммад Зўҳарий шеъриятини ўрганиш шеърларини таҳлил қилиш мақоланинг долзарблигини билдиради. Зўҳарийнинг ижодий захирасидаги баҳорни соғиниб кутаётган ёлғиз қуш, дарахт ва бошқа шу каби образларни бошқа шоирлар ижодида ҳам учратиш мумкин. Муҳаммад Зўҳайрий шеъриятида образлар тизими мавзусини таҳлил қилишни мақоланинг мақсад ва вазифаларини белгилаб беради. Мақоланинг объекти Муҳаммад Зўҳайрий шеърияти бўлиб, ишнинг предмети эса шоир шеъриятида образлар тизимидир. М.Зўҳайрий шеъриятида образлар хилма-хиллигини, образларнинг талқин этилишида шоирнинг поэтик маҳоратининг кўп қирралигини ўрганиш орқали шоирнинг маҳоратини англаш учун катта амалий аҳамият касб этади. Мазкур мақола натижалари замонавий Эрон шоири Муҳаммад Зўҳайрий шеъриятида образлар тизимини назарий англаш имкониятини яратади. М.Зўҳайрий шеъриятида образлар хилмахиллигини, образларнинг талқин этилишида шоирнинг поетик маҳоратининг кўп қирралигини ўрганиш орқали шоирнинг маҳоратини англаш учун катта амалий аҳамият касб этади.
Статья рассматривает литературные шедевры ХХ века, которые стали классикой мировой литературы. Произведения таких авторов, как Джордж Оруэлл, Михаил Булгаков, Антуан де Сент-Экзюпери, Джеймс Джойс, Габриэль Гарсиа Маркес, Владимир Набоков, Джек Лондон, Уильям Фолкнер и Эрих Мария Ремарк, рассматриваются в контексте их влияния на современную литературную культуру. Описываются основные темы, структуры и философские аспекты каждого произведения, а также обсуждается их актуальность и вечное значение для читателей всех времен и народов.
Мазкур мақолада адабиётшуносликда долзарб бўлган баҳсли масалалардан бири – бадиий психологизм тушунчаси ҳамда ушбу масаланинг тарихи борасида фикр юритилган. Бадиий психологизмнинг адабиётшунослик илмига кириб келиши, бу соҳада амалга оширилган илк тадқиқотлар, рус ва ўзбек адабиётшунос олимларининг назарий қарашларига алоҳида тўхтаб ўтилган ҳамда бадиий психологизм ва психологик таҳлил терминларига муносабат билдирилган. Шунингдек, бадиий психологизмнинг аналитик, динамик ва типологик принсиплари ва уларнинг адабий турлар ҳамда жанрлар кесимидаги ўрни, хусусан замонавий араб ва ўзбек адабиётида психологик ҳикоя жанрининг хусусиятлари ва ривожи таҳлил этилган. Ҳар бир миллат адабиёти ўзининг тараққиёт босқичига эга. Шунингдек, ҳар бир мамлакат адабиётини тараққиёти босқичларини ўрганар эканмиз, унда бошқа қардош ва нисбатан узоқ мамлакатлар адабиёти таъсирини ҳар бир босқичларда муайян даражада кузатишимиз мумкин. Ўзбек адабиётининг араб адабиёти билан алоқалари, ўзаро таъсири узоқ ўтмишга бориб тақалади ва бу адабий алоқалар бугунги кунга қадар давом этиб келмоқда. Араб адабиётининг дунёга машҳур “Минг бир кеча” асари билан аждодлармиз қадим замонлардан таниш бўлса, илк ўрта асрлар ва ўрта асрларда яшаб, илмий ва адабий ижодининг асосий қисмини араб тилида насрий ва назмий жанрларда ёзган буюк ўзбек мутафаккирлари ва қомусий олимларнинг ижод маҳсуллари араб адабиётининг ва адабий жанрларинг ривожига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган. Шунингдек, иккала миллат адабиётига ўз таъсирини ўтказган Ислом маданияти, диний урф-одатлар, Шарқ фалсафаси, ҳаёт тарзи ва анъаналари, Европа модернистларининг асарлари ва ғоялари – адабий асарлар муштараклигида намоён бўлади. Мазкур муштаракликлар икки миллат адабиётининг ўхшаш жиҳатлари, адабий жанрлар тадрижини, мавзу ва ғояда умумийликлар уларни қиёсий тадқиқ этишда муҳим аҳамиятга эга. Замонавий араб ва ўзбек адабиётидаги муштарак мавзулар, ўхшаш сюжет ва образлар, адабий услубдаги яқинлик, Шарқ адабиёти анъаналари ва адабий жараёнларни қиёсий-типологик ҳамда қиёсий-тарихий ўрганишни тақозо қилади. ХХ аср охири XXI аср бошида араб ва ўзбек ҳикоянавислигида бадиий психологизм ва психологик ҳикоя ўз ривожланиш жараёнида бошқа жанрларга нисбатан етакчилик қилди. Авваламбор, бундай психологик ҳикояларда бугунги кун жамиятининг муаммолари ва унда инсон тақдирининг мураккаб кўринишларини ўта таъсирчан тарзда тасвирланган бўлса, иккинчидан, мазкур ҳикоялар орқали ҳозирги кундаги жамиятимиз муаммолари, иллатлари инсон руҳиятига, руҳияти орқали эса унинг тақдирига қандай салбий таъсир кўрсатаётганлиги психологик тасвир воситалари ҳамда психологик таҳлил орқали очиб берилганлиги таҳлил этилган.
Maqola muallifi tojiklar va o‘zbeklar o‘rtasidagi yaxshi qo‘shnichilik va do‘stona munosabatlar dunyomizda yagona ekanligini ta’kidlaydi. Yangi do'stona munosabatlar nafaqat siyosiy, balki, birinchi navbatda, ijtimoiy jihatdan odamlar farovonligiga qaratilgan. Maqolada tojik va o‘zbek xalqlarining adabiy aloqalari umumiy din, an’ana va turmush tarzi, geografik yaqinlik ta’sirida shakllangani, tarixiy jarayon davomida bu xalqlarni bir-biriga yaqinlashtirgani qayd etilgan. Barqaror rivojlanish va farovonlikning mustahkam poydevori va kafolati hamkorlikka tayyorlik va samimiy intilishdir. Aynan shu omil O‘zbekiston bilan Tojikiston o‘rtasidagi aloqani hayotning turli jabhalarida yanada mustahkamlashga izchil xizmat qilmoqda. O‘zbek va tojik xalqlarini asrlar davomida yaqin qo‘shni bo‘lib kelgan, ularni do‘stona va oilaviy rishtalar bog‘lab kelgan. Ikki xalq ma’naviyati, adabiyoti, musiqasi, turmush tarzining uyg‘unlashuvi tarixda noyob hodisadir. Eng og‘ir tarixiy davrlarda ular bir-birini qo‘llab-quvvatlab, yelkama-yelka turishgan. Muallif Tojikiston va O‘zbekistonning uzoqni ko‘ra biluvchi rahbarlari o‘z mamlakatlari xalqlarini bir-biriga begona bo‘lib qolishining oldini olib, asrab qolganini, do‘stlikning shonli tarixiy an’analarini davom ettirish uchun sharoit yaratganini qayd etadi. Muallif, shuningdek, ikki davlat rahbarlarining xizmatlari, O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoevning izchil qadamlari hamda tinchlik va milliy birlik asoschisi – Millat yetakchisi, Tojikiston Prezidenti Imomali Rahmonning sa’y-harakatlarini tahlil qiladi. mustaqillik davrida tojik-o‘zbek adabiy va do‘stona aloqalarni yo‘lga qo‘yish.
Марказий Осиёда Х—ХII асрларда Мовароуннаҳр ва Хоразм ўлкаларида араб тилида адабий ижоднинг юксалиши кузатилди. Жаҳон қўлёзма фондларида, жумладан республикамиз маънавий хазиналарида араб тилида битилган минглаб қўлёзмалар мавжуд. Улар шарқшунослар томонидан саралаб ўрганилиб келинмоқда. Шунинг билан бирга маънавий-маданий меросимиз бойлигини бадиий ижодда ифодалаган, аммо ҳали ўрганилмаган қўлёзмалар сони жуда кўп. Асарлар устида илмий тадқиқот ишлари олиб бориб, таржималар орқали маънавий-эстетик қадриятларни халқимига етказиш ўзбек шарқшунослари зиммасига юкланган нуфузли ва масъулиятли бурчдир. Ушбу мақола Марказий Осиё буюк мутафаккирлари Х—ХII асрларда арабийзабон адабиётини ривожланишига, унинг жанри ва тамойиллари шаклланишига қўшган ҳиссасини аниқлашга бағишланган. Мақолада қисқа тарзда ўша даврнинг энг машҳур адабий ёдгорликларига тўхталиб, уларнинг Марказий Осиё ва бутун мусулмон халқлари адабиётига кўрсатган таъсири кузатилади. Маварауннаҳр ва Хоразм ўлкаларида ривожланган бой арабийзабон адабиёт бу минтақада рўй берган маданий юксалиш–Шарқ Ренессансининг биринчи босқичига замин яратди ва сўнги даврларда мусулмон халқларнинг маънавий–ижтимоий тафаккурининг ривожига салмоқли ҳисса қўшди. Абу Бакр Хоразмий, Ибн Сино, Маҳмуд Замахшарий каби буюк мутафаккирлар ижодида илмий ва адабий фаолият чамбарчас боғланди, икки соҳада ҳам бетакрор асарлар яратилди. Мақолада ушбу адабий меросни чуқурроқ ўрганишга зарурият борлиги кўрсатилган, чунки у умуминсоний тамаддуннинг ютуғи сифатида жаҳон адабиётининг ажралмас салмоқли қисми бўлиб келмоқда. Уни комплекс ўрганиш Марказий Осиё минтақаси X-XII асрлардаги адабий жараёнларни ўрганишдаги камчиликларни бартараф этади. Албатта, бу соҳада қилинган ишлар бор, аммо адабиётшунослик нуқтаи назардан ёндошиш, адабий жараёнларни диққат билан кузатиш, ўша давр асарларнинг мазмунмоҳиятини аниқлаш, поэтикаси билан ишлаш, жанрлар тизимининг ўзига хослигини таҳлил этиш минтақамиздаги арабийзабон адабиёт нафақат мусулмон Шарқи адабиётига, балки Ғарб адабиётига кўрсатган таъсири аҳамиятини белгилайди ва намоён қилади.
Ушбу мақола XVI асрда яшаб, ўзидан бой илмий мерос қолдирган етук маноқибнавис ва тазкиранавис олим Фахруддин Алий Сафий ибн Ҳусайн Воиз Кошифий Ҳиравийнинг (1463–1533) илмий-адабий мероси, хусусан, унинг Хожа Убайдуллоҳ Аҳрорга бағишлаб ёзган «Рашаҳот айну-л-ҳаёт» (Ҳаёт булоғи томчилари) асари мисолида муаллифнинг адабий илмларни қўллаш маҳорати тадқиқига бағишланган. “Рашаҳот” асари мумтоз адабиётимиз бадиий насрининг етук намунасидир. Аммо асардаги шеърий жанрлар ва уларда қўлланилган бадиий –адабий санъатлар алоҳида тадқиқот мавзуси сифатида ўрганилмаган. Мақолада, асосан, мана шу хусус
тадқиқ ва таҳлил этилган бўлиб, Алий Сафий Ҳиравийнинг истеъдодли шоир сифатида ўзининг эпик-адабий асари -“Рашаҳот”нинг шаклини ва мазмунини бойитишда балоғат ва фасоҳат илмларидан, шеърий жанрлар ва санъатлардан қанчалик унумли фойдалангани ҳақида тафсилотли сўз боради.
Maqolada zamonaviy o‘zbek adabiyotida ijodkor va ijodiy biografiyaning uzviy bog‘liqligi yozuvchilarning hikoyalari misolida tahlil qilindi. Yozuvchilar o‘z o‘y-kechinmalarini, ijod jarayoni mashaqqatlari, ijodkor ruhiyatidagi evrilishlar, ko‘nglining tub-tubidagi dard va armonlarini asarlardagi ijodkor obrazlari orqali ifoda etishdi. Shukur Xolmirzayevning “Quyosh-ku falakda kezib yuribdi” (Qudrat aka), “Bulut to‘sgan oy” (Quvvatjon) kabi hikoyalarida, Erkin A’zamning “Yozuvchi” (domla) hikoyasida, ijodkor ruhiyatining goho jo‘shqin, goho tushkin, goho alamli (achchiq), goho quvonchli (shirin) kayfiyatlarini, ijtimoiy muhit va sharoitga bo‘lgan tanqidiy qarashlarini ro‘y-rost
Мазкур мақола бадиий матнда этномаданий маъноларнинг шаклланиши ва уларнинг ифодасига бағишланган. Мақоланинг объекти бадиий матн таҳлилидан келиб чиқадиган турғун маданий маънолар. Ясунари Кавабатанинг “Минг қанотли турна” романидаги этнонконцептлар ишимизнинг асосий материали бўлиб ҳисобланади. Мақоланинг мақсади Ясунари Кавабатанинг “Минг қанотли турна” романидаги этнонконцептларнинг аниқланган маъноларини намоён қилиш. Ишда асосан интегратив таҳлил ва концептуал таҳлил усулларидан фойдаланилди. Матн орқали япон халқи маданий ҳаётининг ҳам анъана, ҳам янгилиги ўрганилиб, персонажларнинг “чой маросими”га боғлиқ ҳар бир маълумотлари, фикрлари мазкур тушунчанинг ҳажмига қўшимча бўёқдорлик берган жиҳатлари кўрсатилган. Шунингдек, ХХ асрнинг йирик насрий ёзувчиларидан Ясунари Кавабата ижоди орқали япон маданиятининг ўзига хос хусусиятларидан бири бўлган чой маросими “тядо” мисолида миллий тафаккур акс эттирилган. Япон маданияти тизимидаги қадриятлар, чой маросими билан боғлиқ лингвомаданий концепт майдон кузатилган. Таъкидлаш жоизки, чой маросими концептига ҳар бир япон ўзидан келиб чиқиб маъно сингдиради. Асарда чой маросими, кимоно, маросимлар ва шу каби этноконцептлар бадиий концептлар сифатида композицион асос, миллий эстетика ва табиий фон вазифаларини ўташи аниқланган. “Кимоно” концепти чой маросими концептининг бир бўлаги бўлганлиги ҳолида мавсум концептини бирлаштириши кузатилган. Шунингдек, Кавабата Ясунари чой маросими орқали миллий макон яратиш ва маросим билан боғлиқ муаммоларни кўрсатибгина қолмай, миллий характерлар яратишда ҳам фойдаланганлиги аниқланган. “Минг қанотли турна” романида ифодаланган руҳий, эстетик ва маданий анъаналар, “тядо”-чой маросимининг асосий тамойиллари: уйғунлик, хушмуомалалик, покизалик ва тинчлик, муаллифнинг матнда замон ва макон яратиш маҳорати таҳлилга тортилган. Чой маросими фонида роман асосий қаҳрамонлари Кикужи ва Юкиконинг характерлари очиб берилганлиги кўрсатилган. Ёзувчининг детал яратиш маҳорати, интерьер ва нарсаларнинг мустақил композицион, маъновий аҳамиятлари ўрганилган. Кузатилган натижалар асосида Кавабата Ясунари чой маросими “тядо” орқали япон миллий тафаккурини маҳорат билан ифодалай олган деган хулосага келинган.
Ушбу мақолада Авестадаги мифологик парийка (пари) образининг тарихий-ижтимоий илдизлари, ахлоқий-фалсафий талқини ҳақида фикр юритилади. Пари образи эронийзабон ва туркий халқлар мифологиясида ўзига хос катта ўрин тутади. Мақолада пари ҳақидаги тасаввурларнинг барча туркий халқлардаги турли-туман кўринишлари ҳақида батафсил маълумотлар келтирилади. Шу билан бирга пари образининг турли халқлар оғзаки ижодида ҳамда бадиий адабиётидаги кўринишлари мисоллар билан кўрсатилади. Мақолада пари образининг таснифи ва тавсифи ҳамда функционал таҳлилига алоҳида ўрин берилган. Авестада пари образининг инсонни чин эътиқодидан чалғитувчи, алдамчи қиёфаси мақолада асосланган. Париларнинг жисмсиз хилқатлар сифатидаги таърифи, ўрни келганда уларнинг жисмонан кўриниш хоссаси, ҳатто инсон билан мулоқоти, қаҳрамон билан турмуш қуриш ҳоллари – буларнинг бари париларнинг ижобий қиёфаси сифатида кўрсатилган. Париларнинг салбий ёвуз образ сифатидаги талқини ҳам мақолада ишончли очиб берилган. Пари образининг ёвузлик ибтидоси Ахриманнинг ўзининг намоён этиш шаклларидан бири экани асосланади. Турли хил магик ҳаракатлар, фолбинлик, башоратчилик кабиларда одамнинг руҳиятига таъсир ўтказиш орқали фирибгарлик ишларида пари образидан фойдаланиш ҳоллари ишончли мисоллар билан очиб берилган.