Ушбу мақола олий таълим тизимида ёшларнинг фуқаролик фаоллигини шакллантириш оила ва маҳалланинг ўрни масаласини тизимли-функционал ёндашув асосида ўрганиш таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий аҳамиятини ёритишда, таълим сифати ва самарадорлигига эришиш механизмларини тадқиқ этишда манба сифатида фойдали бўлиши мумкин. Бугунги талаба ёшлар эртанги кунда мамлакатимиз олдида турган улуғвор вазифаларни амалга оширишга тайёрланаётган кишилардир. Бинобарин, талаба меҳнати ўзининг алоҳида хусусиятларига эга бўлган ақлий меҳнат экан, демак бу меҳнат аъло ўқишда, илмий фаолиятда ва фан асосларини ижодий ўзлаштиришда ўз ифодасини топади. Бу эса талаба ёшларнинг профессионал фаолиятидир. Жамиятимиз ривожининг ҳозирги босқичида ёшларнинг маънавий соҳадаги фаоллиги уларнинг ўз актив ҳаётий позициясини онгли ва ижодий равишда амалга оширишидан иборатдир. Бундай позиция- юртимизда озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриши сиёсатининг моҳиятини билишни, ижтимоий ҳодисаларга теран муносабатни, жамият тараққиётининг устувор вазифаларини чуқур ўрганишни, яъни назария билан амалиётни моҳирона қўшиб олиб боришни, меҳнатга фаол муносабатни, юксак эътиқод ва ахлоқий фазилатларни намоён этишни англатади
Араб грамматикасига оид асарлар кўп ва улар мазмун-моҳиятига кўра мукаммал ва машҳур бўлса-да, Замахшарийнинг “لصفملا” асари унинг замондошлари фикрича, “араб тили грамматикаси бўйича яратилган энг яхши китобдир” 1 . Яна бир олим уни “нозик терилган дурга” 2 ўхшатади. Бу асар ўзининг лўнда ва тушунарли ёритилганлиги билан тарихий жиҳатдан ҳам ўта муҳим аҳамият касб этади. Замахшарийнинг асарида кўтарилган масалалар ўша давр араб тилшунослигининг ривожидан дарак беради. Асарда грамматикага оид масалаларнинг ёритилиши мисолида XII асрда эришилган ютуқларни кўришимиз мумкин. “Муфассал” бу асаргача амалга оширилган тадқиқотларнинг мужассамланган ва мукаммаллаштирилган кўриниши ҳисобланади. Замахшарий “Муфассал”ни яратишда нафақат илмий мақсадни, балки унинг қулай бўлишини ҳам кўзла ан. Бу жиҳат унинг машҳур асарлардан бирига айланишига имкон берган. Замахшарий араб тили грамматикаси назариясини мукаммал билган тилшунос сифатида китобни ўзига хос равишда тузишга эришган.
Ushbu maqolada talabalarda ijodiy faoliyat tajribalarini tarkib toptirish va rivojlantirishda o‘quv kurslari mazmunidan o‘rin olgan Keys-stadi topshiriqlari va qiyinlik darajalari produktiv, qisman-izlanishli va ijodiy (kreativ) testlar muhim o‘rin tutadi. Shuni qayd etish lozimki, professor-o‘qituvchilar ta’lim-tarbiya jarayonida talabalarning o‘zlashtirgan bilim, ko‘nikma, malakalari va kompetensiyalarini nazorat qilish va baholashda kvalimetriyaning asosiy metodlaridan biri, test topshiriqlaridan foydalanish, nazorat tarkibiga standart va nostandart test topshiriqlari va ularning turlari haqida ma’lumotlar keltirilgan. Nostandart testlar orqali talabalar bilimini baholash ularning egallagan bilimlarini notanish vaziyatda qo‘llashga undaydi, nazariya bilan amaliyotning uzviy bog‘liqligini sezishga olib keladi. Umuman olganda hayotiy muammolarga ijodiy yondashish va uni tezkorlik bilan oqilona hal etishga o‘rgatadi.
Мазкур мақолада Рашидиддин Ватвотнинг “Ҳадойиқ ус-сеҳр фи дақойиқ уш-шеър” асари мумтоз поэтик манба сифатида ўрганилган. Ушбу мавзу илмий мақолалар, рус тилидаги диссертациялар, форс тилидаги илмий адабиётлар асосида ёритиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ–2995-сонли «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳали ўрганилмаган кўплаб қўлёзма манбаларимизни ўрганиш, уларни илмий муомалага киритиш учун катта имкониятлар эшигини очиб бермоқда. Мақолада Рашидиддин Ватвотнинг “Ҳадойиқ ус-сеҳр фи дақойиқ уш-шеър” асари ҳақида қизиқарли маълумотлар, асарнинг XII асрдан то ҳозирги кунга қадар бўлган аҳамияти, унда келтирилган адабий санъатлар ва мисоллар ҳақида сўз юритилган. Ушбу асар ўзидан кейин “илми бадеъ” билан машғул бўлган барча олимлар учун асосий манба сифатида хизмат қилган. Асар ҳозирги кунда ҳам ўзининг илмий-адабий қимматини йўқотмаган бўлиб, мазкур мақолада унинг кам сонли тошбосма нусхалари адабиётшунослик нуқтаи назаридан кўриб чиқилган. Асосий масала сифатида асарнинг манбашуносликдаги тутган ўрни ва аҳамияти, хусусан, мазкур асарнинг адабиётшунослик назариясига қўшган ҳиссаси ҳамда уларнинг турли таржималар ва тадқиқотларда қўлланилиши таҳлил этилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда Covid-19 глобал пандемия шароитида масофадан ишлашнинг ходимларнинг меҳнат унумдорлиги ва корхонанинг бошқарувига таъсири қандай эканлиги баҳоланган. Covid-19 инқирозининг эпидемиологик ва динамик характери ташкилотларда масофадан ишлаш сиёсатини қабул қилишга мажбур этиши ушубу тадқиқот ишининг аҳамиятини оширди. Бу масаланани янада кенгроқ изоҳлайдиган бўлсак, ушбу эмпирик тадқиқот Ўзбекистонда карантин вақтида ташкилотларнинг масофадан ишлаш жараёнининг иккита муҳим жиҳатини ўрганади. Биринчи ҳолатда, масофадан ишлаш жараёни ходимларнинг меҳнат унумдорлиги ва корхона самарадорлигига ижобий таъсир этиши ҳамда иккинчи ҳолатда эса масофадан ишлаш жараёни корхоналар бошқарув фаолиятини мураккаблаштириши ва нтижада меҳнат жамоасининг ижтимоий-руҳий муҳитига салбий таъсир этишини асослайди. Тадқиқотнинг мақсади – масофадан ишлаш жараёни ташкилотнинг ҳозирги меҳнат жараёнларига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатадими ёки йўқлилигини аниқлаш ҳамда Ўзбекистонда кадрларни бошқариш соҳасидаги истиқболли меҳнат муносабатларини тартибга солишда масафадан ишлаш механизмини такомиллаштириш бўйича тавсиялар беришдан иборатдир. Ушбу мақсадга эришиш учун тадқиқот ишининг структураси тузиб олинди. Олинган маълумотларни таҳлил қилишда “Pearson” ўзаро боғликлик коэффициенти ҳамда таҳлил этишнинг миқдорий ва тавсифий усулларидан фойдаланилди. Олинган натижалар шуни кўрсатдики, масофадан ишлаш ходимларнинг меҳнат унумдорлиги ва корхонанинг фаолият самарадорлиги билан агар у фаолият жараёни эмас балки, натижага қаратилган бўлса, кучли ва ижобий боғлиқликка эгадир. Бундан ташқари, тадқиқот натижаси масофадан ишлаш жараёнининг корхонанинг бошқарув фаолиятини мураккаблаштириши ва натижада жамоада салбий ижтимоий-руҳий муҳитини келтириб чиқариши аниқланди
Mazkur maqolada boshlang‘ich sinf o‘quvchilarining badiiy asarni o‘rganishda bevosita asar matni ustida ishlashga bog‘liq bo‘lishi, matn ustida ishlashning xilma-xil usullari, ana shular orasidan obrazlarning portretini o‘rganish muhim hisoblanishi, badiiy asarlarda qatnashuvchi qahramonlar ham bir-biridan farq qilishi, insonlar tashqi ko‘rinishi, xarakterlari, kiyinishi bilan bir-biriga o‘xshamasligi, har bir inson o‘ziga xos tashqi ko‘rinishga va ichki xislatlarga ega bo‘lishi haqida fikr yuritildi.
Talabalarning mustaqil ishlashi, muammoli metodlar, oʼquv materialini oʼzlashtirish, imkoniyatlaridan foydalanib erkin fikrlash va dunyoqarashini shakillantirish.
Ushbu maqolada oʻqituvchining pedagogik faoliyati muvofiqlashtiruvchi, tarbiyaviy va gʻoyaviy-estetik sifatida belgilanadigan talabalarning darsdan tashqari ishlarini tashkil etish jarayoni tasvirlangan.
Болаларда тирсак бўғими жарохатларини даволаш бугунги кунда замонавий травматологиянинг мураккаб ва ечими топилмаган муаммолардан биридир. Болалардаги билак суяги бошчасининг эскирган чиқишлари оғир патологиялардан бири бўлиб, турли муаллифларнинг маълумотларига кўра тирсак бўғими жарохатларининг 1,9-2,7% ташкил этади. Болаларда билак суяги бошчасининг чиқишлари оқибатида тирсак бўғимидаги контрактуралари ва вальгусли деформациялари ривожланади. Ушбу жарохатнинг қайта эхтимоли юқорилиги, билак суяги бошчаси эскирган чиқишларини даволашнинг мураккаблигини билдиради.
Хозирги кунда дунёда кўпгина жаррохлик даволаш усуллари такомиллаштирилмоқда. Қониқарсиз натижаларнинг сабаблари жарохат олганлик муддатига, тирсак бўғими структурасидаги ўзгаришларга ва узуксимон бойламни тиклаш муаммоларига боғлиқдир. Тирсак бўғими жарохатларида унинг функциясини тиклаш учун турли усуллар ишлаб чиқилмоқда, шулар қаторида билак суяги бошчасининг эскирган чиқишларида ҳам даволаш такомиллаштирилмоқда. Билак суяги бошчасининг узуксимон бойламини тиклаш учун янги усуллар таклиф этилмоқда. Албатта ушбу усулларни қўллаш учун қўшимча кесмалар қилиш, операциянинг юқори травматиклиги, операциядан кейинги реабилитацион даврнинг чузилиши ва қолдиқ асоратларни юзага келтириши мумкин. Билак суяги бошчасининг эскирган чиқишларини консерватив усулда даволаш кўпгина холларда самара бермайди, натижада бўғим функциясини тиклаш учун билак суяги бошчаси резекциясини амалга ошириш керак бўлади. Шунинг учун билак суяги бошчасининг эскирган чиқишларини даволашда самарали натижа олиш учун, эрта ташхислаш ва ўз вақтида жаррохлик амалиётини қўллаш муҳим аҳамият касб этади. Тирсак бўғимининг билактирсак бирлашмаси жарохатларида диагностик хатоликлар ва жаррохлик даволашдан кейинги асоратлар учраш частотаси бошқа бирлашмаларга нисбатан юқори ўринни эгаллайди.
Бугунги кунда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими, соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар нуқтаи назаридан, шошилинч тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган «...тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, шу жумладан, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янги босқичга кўтариш...» каби вазифалари белгиланган. Ушбу вазифаларни амалга оширишда янада чуқурроқ аниқлаш ҳамда такомиллаштириш ва мохиятини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этамоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-4985-сон «2017-2021-йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида», 2021 йил 26 июлдаги ПҚ–5198-сон «Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ҳамда мазкур соҳада қабул қилинган бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажаришда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожланишининг VI. «Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишларига мувофиқ амалга оширилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Билак суяги бошчасининг эскирган чиқишлари айрим холларда тўлиқ қўлнинг ва айниқса тирсак бўғими фаолиятининг бузилишига сабабчи бўлади. Қолаверса 17% холатларда билак суяги бошчасининг эскирган чиқишлари тирсак бўғимида вальгусли ва атипик деформацияларга олиб келади (Bae DS, Shah AS, Kalish LA, et al. 2013.). Хозирги вақтда тирсак бўғими фаолиятини ва жарохатланган бойламлар структурасини тиклайдиган турли хил жаррохлик усуллари мавжуд. Okechukwu E. Nwoko., Priyesh P. Patel (2013) жарохатланган узуксимон бойламни тиклаш учун елка мушаги юзаки бошчасининг дистал пайидан фойдаланишни таклиф этишган. E.Itadera, K.Ueno (2014) узуксимон бойламни пластика қилиш учун узун кафт мушаги пайидан фойдаланишган. Ph.Gicquel, C.Carger (2000) билак суяги бошчасининг эскирган чиқишларини даволашда тирсак суягини узайтириш ва билак суяги бошчасини жойига солиш учун Илизаров аппаратидан фойдаланишни таклиф этишган. Бироқ L.Wattincourt, R.Seringe (2000) билак суяги бошчасининг эскирган чиқишини даволашда, тирсак суяги остеотомиясини қўллаганда, билак суяги бошчасининг қайта чиқиши ва тирсак суяги псевдоартрози каби асоратлар кузатилган. Шунингдек қониқарсиз натижаларга беморнинг ёши ва жарохат муддати ҳам сабабчи бўлган.
Ўзбекистонда ҳам билак суяги бошчасининг эскирган чиқишларини даволаш бўйича қатор илмий текширишлар олиб борилмоқда. Чиққан билак суяги бошчасини жойига солиш ёки уни резекция қилиш муаммоси, билак суяги бошчаси сферик шаклининг ва incisura radialisнинг ўзгаришларига боғлиқ. Билак суяги бошчасини жойига солишда тирсак суяги деформацияси тўсқинлик қилганда, тирсак суягини коррекциялаш ва билак суяги ортиқча проксимал ўсишида эса остеотомия қилиш усули қўлланилмоқда (Байимбетов Г.Дж., Эдилов У.А., Ходжанов И.Ю., Умаров Ф.Х., Шоматов Х.Ш., Ни Г.В., Касымов Х.А. 2020). Муаллифларнинг фикрича, билак суяги бошчасининг эскирган чиқишларининг асосий сабабларидан: Монтеджи жарохатида тирсак суягида қолган деформация ва унинг калталиги, шунингдек жойига солинмаган билак суяги бошчасининг бола ўсиши жараёнида унинг деформациялашиши. Шунинг учун ҳам тирсак бўғимида ривожланган анатомо-морфолик ўзгаришларда қўл ўқини тўғрилаш, билак суяклари ва тирсак бўғими суякларининг ўзаро мутаносиблигини таъминлаш муҳимдир. Натижада жойига солинган билак бошчаси стабиллиги таъминланади (И.Ю.Ходжанов, Г.Дж.Байимбетов, У.А.Эдилов, 2021), бунинг учун муаллифлар узуксимон бойламни тиклашда m.anconeus пайидан фойдаланишни таклиф этишган.
Хозирги даврда жахонда билак суяги бошчасининг эскирган чиқишларида узуксимон бойламани тиклаш буйича илмий изланишлар давом этмоқда. T. Hatta, K.Shinagawa бу борада илмий изланишлар олиб бориб, E.Itadera, K.Ueno таклиф этган узун кафт мушаги пайидан (palmaris longus tendon) пластика усулини модифицирлашиб, яхши натижалар олишмоқда. Шунингдек Mohan Kumar EG, Yatisha Kumar GM узуксимон бойламани тиклаш учун марказий трицепсдан лоскут хосил қилиб, тирсак суягига бириктиришни таклиф этишган. Бироқ кўпгина холатларда таклиф этилган аутопайлардан пластика қилиш травматик ҳисобланади, шунингдек лавсанопластика каби усулларни болаларда қўллаб бўлмайди. Шундай қилиб, билак суяги бошчасининг узуксимон бойламини тиклаш учун кўпгина усуллар таклиф этилган, лекин билак суяги бошчасининг эскирган олдингимедиал чиқишлари учун мақбул усулларнинг етарли эмаслиги, узуксимон бойламни тиклаш усулини такомиллаштириш ва мумкин бўлган рецидивларни камайтириш амалий нуқтаи-назардан муҳим ҳисобланади.
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий тадқиқотлари режалари асосида “Болаларда билак суякларининг синишлари ва чиқишларини даволаш учун ташқи қурилма аппаратини ишлаб чиқиш” лойихаси доирасида амалга оширилган.
Тадқиқотнинг мақсади болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини такомиллаштирилган жаррохлик даволаш усули асосида даво натижаларини яхшилашдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари: билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларида тирсак
бўғимининг клиник, рентгенологик ўзига хослигини бахолаш; билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларида тирсак бўғимини гистологик текшириш асосида унинг патоморфологик холатини бахолаш; билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларида
узуксимон бойламни тиклаш усулни ишлаб чиқиш; даволанган беморлар натижаларини тахлил этиш учун бахолаш
мезонларини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалида 2017-2020 йилларда билак суяги бошчасининг эскирган олдингимедиал чиқишлари билан даволанган 83 нафар бемор олинган.
Тадқиқотнинг предмети билак суяги бошчасининг эскирган олдингимедиал чиқишларини таклиф этилган усулда даволанган беморларнинг жаррохлик даволаш натижалари ҳисобланади.
Тадқиқотнинг усуллари клиник, инструментал (рентгенологик, магнит резонанс томографияси, ультратовуш), гистологик ва статистик усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: гистологик текширишлар асосида, жарохатнинг 1 ойгача бўлган муддатида, бўғим капсуласининг олдинги девори нозик, эластик ва чузилувчан бўлиб, 3 ойдан кейин эса унинг қалинлашиши, чандиқланиши ва фиброз тўқима хосил қилиши исботланган; билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларида 3 ойлик муддатдан бошлаб, фиброз тўқимадан узуксимон бойламни тиклаш имконияти исботланган; билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларида, билак суякларининг деформациялари асосида жаррохлик даволаш тактикаси асосланган;
билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини жаррохлик даволаш натижалари жарохат муддатига бевосита боғлиқлиги исботланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қўйидагилардан иборат:
билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларида таклиф этилган рентгенологик текшириш схемаларидан фойдаланиш, оптимал даволаш тактикасини танлаш имконияти асосланган; билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларида, шикастланиш муддати ва бола ёшига биноан бўғим капсуласидаги гистологик ўзгаришлар аникланган; билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини даволашда узуксимон бойлама капсулопластикаси усули, билак суяги бошчасини жойида ушлаши, шунингдек аъло ва яхши натижаларга эришишни таъминлаши исботланган; тирсак бўғими шикастланишларини хирургик даволашнинг самарадорлигини бахолаш мезонидан фойдаланиш, ҳар бир шкалалардаги баллар асосида даволаш натижаларини объектив бахолашга имкон яратиши асосланган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Клиник текширувлар натижаларининг ҳаққонийлиги, беморлар сонининг етарлилиги, диагностика ва даволашнинг замонавий усуллари, нурли (рентгенологик, МРТ, УТТ), гистологик ва статистик таҳлил қилинганлиги билан асосланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти, билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларида узуксимон бойлам пластикасини оптималлаштириш, билак ва тирсак суякларининг рентгенологик ўзгаришларига асосан даволаш тактикасини аниқлаш ва рецидивлар ривожланиши эҳтимолини камайтириши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти тирсак бўғими шикастланишларини хирургик даволашнинг самарадорлигини бахолаш дастурини ишлаб чиқиш, ҳамда амалиётга жорий этиш, бунинг натижасида рецидивларни сезиларли даражада камайиши ва стационарда даволашнинг умумий давомийлигини қисқариши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини даволашда жаррохлик усулини оптималлаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини даволаш учун ишлаб чиқилган «Болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини даволашда капсулопластика усули»га Россия Федерациясининг Интеллектуал мулк агентлиги патенти олинган (2021 йил 17 июндаги №2749870 патент). Олинган натижалар беморларни жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилашга, касалхонага ётқизиш муддатини ва операциядан кейинги реабилитация даврини қисқартириш имконини берган; болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини даволаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида «Болаларда билак суяги бошчасининг эскирган чиқишларини даволаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 февралдаги 8н-з/81-сон хулосаси). Олинган натижалар болаларда билак суяги бошчасининг эскирган чиқишлари билан оғриган беморларни диагностикаси ва даволаш сифатини яхшилаш имконини берган; болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини даволаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида «Болаларда билак суяги бошчасининг эскирган синиш ва чиқишларини даволаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 31 августдаги 8н-з/289-сон хулосаси). Олинган натижалар болаларда билак суяги бошчасининг эскирган синиш ва чиқишлари билан оғриган беморларни диагностикаси ва даволаш сифатини яхшилаш имконини берган;
Болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини диагностикаси ва даволаш натижаларини яхшилаш бўйича тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали, Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 24 октябрдаги 08-32955-сон хулосаси). Олинган натижалар болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини ташҳислаш ва даволашнинг замонавий самарадор усулларини такомиллаштиришга ҳамда узоқ муддатли функционал натижаларнинг 75,6% дан 92,9% гача яхшилаш имконини берган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 4 та илмий-амалий конференцияларда, жумладан 2 та халқаро ва 2 та республика конференцияларида муҳокама қилинган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертатсия мавзуси бўйича 16 та илмий ишлар чоп этилган, шундан 7 та мақола Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан докторлик диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этиш учун тавсия этилган илмий нашрларда, шундан 4таси республика ва 3таси ҳорижий журналларда чоп этилган.
Диссертация тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, бешта боб, хотима, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертация хажми 109 бетни ташкил этади.
Мақолада дам олиш ҳуқуқининг умум эътироф этилган халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган асосий халқаро стандартлар кўриб чиқилган. Дам олиш ҳуқуқига оид бўлган халқаро стандартларнинг миллий қонунчиликка имплементация қилиш масалалариг алоҳида эътибор қаратилган.