Мазкур мақолада ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш субъектлари сифатида ташувчи, суғурталовчи, йўловчи, жабрланувчи ва наф олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, суғуртанинг ушбу турида уларнинг ҳуқуқий ҳолати таҳлил этилган.
Мазкур мақолада солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашни олдини олиш масалалари ҳамда ушбу жиноят қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўрни ва аҳамияти илмий тадқиқ этилган. Солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган ва таклиф қилинган, шунингдек амалга оширилаётган чора-тадбирлартаҳлил қилиниб хулосалар берилган.
Мақолада жамоатчилик назоратини тизимли ҳуқуқий механизмини яратиш, унинг турлари, шакллари, субъектлари, назорат предмети, мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини юзага келишини шартлари тадқиқ қилинган.
Bugungi kunda milliy iqtisodiyotni isloh qilishning asosiy vazifalaridan biri ishlab chiqarishni rivojlantirish va oshirishdir xususiy sektor ulushlari shu asosda. Ushbu muammoni hal qilishda e'tiborni kamaytirishga qaratilishi kerak davlatning iqtisodiyotga aralashuvi, ya'ni. soliq yukini kamaytirish. Soliq yukini kamaytirish uchun, birinchi navbatda, iqtisodiyotning turli tarmoqlari va korxonalaridagi soliq yuki darajasini aniqlash va tahlil qilish zarur. Iqtisodiyotda ishlab chiqarishni rivojlantirish, ularning investitsiya salohiyatini oshirish, albatta, soliq siyosati bilan chambarchas bog'liq. Ushbu soliq yuki soliqlarning tadbirkorlik sub’ektlari faoliyatiga ta’sirini baholashning qulay iqtisodiy vositasi hisoblanadi.
Юридик шахсларнинг солиқ юкини аниқлаш бўйича хозирги кунга қадар
илмий адабиётларда турли хил йўналишлар мавжуд. Уларни ҳисоблаш
юридик шахслар ва иқтисодиёт қай даражада солиқ юки таъсирида фаолият
кўрсатаётгани аниқлаш имконини беради. Ушбу солиқ юки кўрсаткичини
ҳисоблаш услубиётлари асосида солиқларнинг сони, ставкалари,
имтиёзларининг ўзгаришларини юридик шахсларнинг фаолиятига қай
даражада таъсир этишини аниқлашимиз мумкин.
Ўзбекистон Республикасида солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар йиғилувчанлигининг зарур даражасини таъминлаш, Йирик солиқ тўловчилар фаолиятини ташкил этиш, солиқ тўловчиларнинг солиқ маъмуриятчилигини амалга ошириш ҳамда солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ўзаро ҳамкорлик асосида сервис-техник хизмат
кўрсатилишини тубдан такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2018 йил 28 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “солиқдан қочиш эмас, уни вақтида тўлашдан манфаатдор бўлиши керак. Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида мамлакат тараққиётининг таянчи бўлган инсофли, ҳалол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш, яширин фаолият юритадиганларни эса жазолаш кўзда тутилиши шарт. Солиқ юкини камайтириш ҳисобига барчага бир хил адолатли солиқ режимини жорий этиш, солиқ имтиёзларини босқичма-босқич бекор қилиш лозим” дея таъкидланиши бу борадаги муҳим вазифалардан бири сифатида белгилаб берилишидир
Мазкур мақолада корхоналарни ривожлантиришда корхоналарнинг молиявий ҳолати таҳлилининг ўрни ёртилган. Шунингдек, корхоналарнинг молиявий
ҳолати таҳлил қилиўда кўрсаткичлар таклиф этилган. Бундан ташқари, корхоналарни ривожлантиришда корхоналарнинг молиявий ҳолати таҳлилил қилиш бўйича таклифлар берилган.
Маколада тадбиркорлик субъектлари хукук ва конуний манфаатларини химоя килиш масалалари, хусусан, тадбиркорларнинг хукуклари ва конуний манфаатларига дахл килиши мумкин булган холатлар, тадбиркорларнинг хукуклари ва конуний манфаатларига дахл килиши мумкин булган тергов харакатларини амалга ошириш тартиби ва хукукий асослари ёритилгаи.
Odatda xo‘jalik yurituvchi subyekt rahbariyatining auditorlik tashkilotining aniqlangan buzilishlarni bartaraf etish maqsadidamoliyaviy hisobotga tuzatishlar kiritish to‘g‘risidagi fikriga qo‘shilmasligi salbiy. Texnologik sohadagi o‘sish moliyaviy ma’lumotlarni qayta ishlashni kengaytirdi. Kompyuterga oid asosiy suiiste’molliklar quyidagi shartsharoitlar mavjud bo‘lganda yuz berishi mumkin:
– kompyuterga yoki terminalga bevosita kirish;
– ma’lumot fayllariga kirish;
– vositalardan shaxsiy maqsadlarda foydalanish imkoniyatlarining mavjudligi;
– tizimiy axborotning qulayligi;
– kompyuter dasturlariga kirish imkoniyati.
Auditorlik tashkiloti tekshirilayotgan xo‘jalik yurituvchi subyektning hisoboti to‘g‘risidagi fikrni ifoda etish va shu fikr asosida tuzilgan auditorlik xulosasi uchun to‘liq javobgardir.
Экспертизалар ўтказиш пайтида ўзаро ҳамкорликнинг ўзига хос хусусияти экспертнинг процессуал мақоми ва унинг тадқиқотлар жараёнидаги мустақиллиги билан боғлиқ. Мақолада суд экспертининг терговчи, суд ва бошқа процессуал субъектлар билан ўзаро муносабатлари муаммолари, суд эксперти терговчи (суд) томонидан назорат қилинади, бу ҳолат суд экспертининг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238-, 239- ва 240-моддаларига мувофиқ, хулоса беришдан бўйин товлаганлик ва била туриб қасддан ёлғон хулоса берилганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиши масалалари таҳлил этилган.
Ўзбекистон Республикасида солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар йиғилувчанлигининг зарур даражасини таъминлаш, имтиёзлар бериш борасида аниқ мезон ва механизмларни ишлаб чиқиш, берилаётган имтиёзлар ва преференцияларнинг самарадорлигини баҳолашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига имтиёзлар тақдим қилган ҳолда индивидуал имтиёзлар беришдан воз кечиш, ҳудудларни фаол ривожлантириш” бу борадаги муҳим вазифалардан бири сифатида белгилаб берилишидир.
Мақолада халқаро ҳуқуқнинг дунёнинг энергетик манзарасига таъсири, халқаро ҳуқуқ манбалари, уларнинг энергетика соҳасини минтақавий ва глобал тартибга солишдаги мавқеи ва роли мухокама қилинади.
Жамиятдаги ижтимоий муносабатларнинг муайян қисми ҳуқуқ нормалари воситасида тартибга солинади. Ижтимоий муносабатлар инсонлар ва уларнинг уюшмалари, давлат ва унинг органлари, шунингдек жамиятнинг бошқа қатламлари (субъектлари) ўртасида биргаликдаги фаолият жараёнида ўрнатиладиган алоқалардир.
Ушбу мақолада тиббий хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг шаклланиш бошқичлари, бугунги кундаги аҳамияти ҳамда чет эл тажрибасида хусусий тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятининг тартибга солиниши билан боғлиқ жиҳатлар ёритилган.